trening_kitob | Unsorted

Telegram-канал trening_kitob - Trening-kitob

2519

Шахсни ривожлантириш, юксалтириш борасидаги энг сара машқлар ва усуллар ҳақида батафсил маълумотлар! Ўзига ишонган инсон бўлиш сирлари китоби ҳақида батафсил маълумотлар.

Subscribe to a channel

Trening-kitob

Анча аввал Dilmurod Sulton оға билан Самарқанд томонларга бордик. Қайтишда таниш агроном йигит кўришайлик, деб қолди. Қайтишда ўша йигит билан кўришдик. Экин ва дарахтлардаги оддий бир касаллик ҳақида гап кетди. Ечими оддий ва арзон восита эканлигини айтдим. Агроном йигит ишонқирамай қараб қолди.

Кейинчалик тушундимки, ўша агроном қишлоғидагиларга, таниш-билишларига қиммат, филни ҳам ўлдирадиган заҳарларни тавсия қилаверган. Касалликлар эса авж олаверган, экинлар заҳарларга "ўтириб" қолаверган.

Мендан эса ўша арзон, оддий воситани қайта-қайта сўрайверди, уйга қайтганимда ҳам кўп телефон қилди.
Шундай агрономлар сабаб заҳарлар авж олиб кетди, бунинг орқасидан касалликлар, ҳашаротлар авж олди, кучайди, кенг тарқалди.

Ваҳоланки, заҳарларсиз ҳам осон, содда, арзон усуллар бор.

Деҳқончилик қилаётганларга, фермерларга илмимизни улашиш мақсадида t.me/biodehqon телеграм каналини ташкил этдик. Обуначилари анча кўпайди. Агар қизиқ бўлса, таниш-билишларингиз деҳқончилик билан шуғулланса, улашиб қўйинг. Бир-биримизни илмимизни тўлдириб, барака топамиз.

Ишончим комилки, бир кун келиб заҳарлар ҳам чекланади. Деҳқонлар дуч келган нарсасини даласига сепавермайди. Одамлар эса заҳарлардан заҳарланмайди.

Телеграм каналимизни ҳаволасини яна қолдираман:

t.me/biodehqon

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Йўл қуриш катта саволбли ишлардан эканлиги ва унинг савоби доимий равишда бўлиб туришини кўпчилик яхши билади. Аммо ҳамма ҳам йўл қуриш даражасидаги молиявий имкониятга эга эмаслиги ҳам маълум.

Лекин динимиздаги енгилликлардан бири бу - пулингиз етмаса ҳам озгина ҳисса қўшиш орқали тўлиқ савоб олиш имконининг борлигидир.

Ҳозирда сизда ҳам шундай ажойиб имконият бор. Гап шундаки бир қишлоқдаги йўл қурилишига овоз йиғиш жараёни кетяпти. Марҳамат, йўл қурилишида ўз овозингиз билан ҳисса қўшиб йўл қурган савобига эришиб олинг.

Бунинг учун эса қуйидаги ҳавола орқали ўтиб овоз беришингиз мумкин:

https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/53/de118de9-b208-450f-a053-86e55483ff5f

P.S.: Ҳа, айтганча сизнинг қўшаётган ҳиссангизга биз ҳам қараб турмаймиз. Овоз бериб расмини бизга юборганларга қуйидаги китобларимиздан исталган бирини БЕПУЛ берамиз:

- "Менга мумкин" - 45 000 сўм.
- "Барча бой инсонлар - қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар" - 39 000 сўм.
- "Мен лойиқ эмасман" - 39 000 сўм.


Китоблардан ўзингиз танлаганингизни олишингиз учун овоз берганингиз тасдиқланган расми (скриншот)ни ва қайси китобни олмоқчи эканлигингизни қуйидаги манзилга ёзиб юборинг:
@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Болангиздаги сизга ёқмаётган жиҳатлар - бу бир пайтлари ўзингиз билмаган ҳолда киритган қарашларингиз натижасидир.

Кўпчилик ўз онги остидаги чекловчи қарашларни, блокларни аниқлашда, англашда қийналишади. Фарзандингиз бу борада сизга зўр кўзгу бўлиши мумкин. Уларга қараб, уларнинг ўзини тутишига, ахлоқига, сизга ёқмаётган жиҳатларига қараб ўзингиздаги кўпгина чекловчи қарашларни англашингиз мумкин.

Марҳамат, ишга киришишингиз мумкин. Ўзингизни ислоҳ қилсангиз атрофингиз ҳам ислоҳ бўлиб бораверади.

P.S.: Бу фикрлар устозларнинг қуйидаги суҳбатларини кўриш давомида англанилди:

https://www.youtube.com/watch?v=VWzAwURxUs4

Аллоҳ бу суҳбатни ташкил қилганлардан, устозлардан рози бўлсин!

Читать полностью…

Trening-kitob

🥹🥹
Duo qanday qilinadi?
Qanday so’raladi?

Читать полностью…

Trening-kitob

Кейинги қадамлар:

2. Бирор каттароқ нарсани хоҳлаганингизда ичингизда бўладиган ёқимсиз ҳислар - бу ёшликда пайдо бўлган шартли рефлекс эканлигини англанг, тушунинг. Агар буни тушуниб етмасангиз мақолани яна бошидан ўқиб чиқинг. Чунки яхшилаб тушуниб олинмаса натижа олиш қийин.

3. Бу шартли рефлекснинг маъноси хоҳиш билан ўлим хавфининг боғланиб қолганидир. Болалик пайтингиздаги онгингиз ҳолатни шундай боғлаган.

4. Бугунги кунда сиз энди улғайган одамсиз. Энди бола эмассиз. Ўзингизни ўзингиз бемалол эплайсиз. Бировга боғланмагансиз. Очдан ўлиб кетмайсиз. Буни ўзингизга бир эслатиб қўйинг.

5. Энди мен улғайдим бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлашим энди менга ўлим хавфини солмайди деб такрорлаб юринг.

Ўз натижаларингиз билан изоҳларда ўртоқлашсангиз мамнун бўламиз.

Ҳурмат билан Эшмуродов Ш.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Нега бирор каттароқ нарсани хоҳлаш ичимизда ёқимсиз ҳолатни, ноқулайлик ҳиссини уйғотади?

Яқинда бир мақсадимиз устида ишай туриб муҳим бир чекловчи қарашни аниқладик. Бу қуйидагича содир бўлди:
Ҳар сафар мақсадимдагини ўйлаганимда, унга эришганлик ҳиссини ҳис қилмоқчи бўлганимда ичимда бир оғриқ, ноқулайлик ва қаршилик ҳиссини ҳис қилавердим. Бу ҳолат кўп такрорлангач англаб қолдим - нега хоҳлаш, эга бўлганликни тасаввур қилишнинг ўзиёқ ичимда қаршилик ҳиссини уйғотяпти? Ахир гуноҳ ишни, ёмон нарсаларни хоҳламаётган бўлсам, ўзимга ёқадиган нарсаларга интилаётган бўлсам.

Ўзимга ёқадиган янги машина олмоқчи бўлсам, уй олмоқчи бўлсам ёки саёҳатга чиқмоқчи бўлсам ёки яхшироқ яшамоқчи бўлсам ёки даромадимни оширмоқчи бўлсам бунинг нимаси ёмон!? Нега буларни хоҳламоқчи бўлганимда ичимда ғашлик, ноқулайлик ҳис қилавераман?

Менга энг қизиқ бўлган жойи, ҳали буларга эришиш бир ёқда турсин, шунчаки хоҳлашнинг ўзиёқ ичимда ноқулайлик ҳиссини уйғотаётгани бўлди. Нима, ҳаттоки шунчаки хоҳлашга ҳам ҳаққим йўқми, нега буларни ўйлаганимда ичимда ноқулайлик сезишим керак деган табиий савол пайдо бўлди. Савол чин дилдан қўйилса жавоби ҳам тезда келади - бу кўп бора синовдан ўтган.

Биз болалик чоғимизда кўп нарсани хоҳлаймиз ва ота-онамиздан уларни олиб беришларини сўрайверамиз. Аммо кўпинча бу сўровларимиздан сўнг уларнинг юзида норозилик, аччиқланиш, безовталик, ортиқча ташвиш туғдирганлик ҳиссини кўрамиз. Натижада бизнинг онгимизда менинг хоҳишларим бошқаларда ташвиш уйғотади, бошқаларнинг аччиғини чиқаради, уларга ташвиш келтиради деган фикр, қараш шаклланади. Фикр билан бир қаторда танамизда шартли рефлекс ҳам пайдо бўлади.

Шартли рефлексни билмаганларга Павлов деган олимнинг тажрибасини эслатиб ўтамиз. У итлар билан қуйидагича тажриба ўтказади. Тажриба ўтказилаётган итларга ҳар сафар таом берганида қўнғироқча чалади. Натижада бу итларнинг онгида қўнғироқча овози ва таом орасида боғлиқлик - шартли рефлекс пайдо бўлади. Бу боғлиқлик пайдо бўлгач энди таом бермасдан шунчаки қўнғироқчани чалса ҳам итларда сўлак ажраладиган бўлиб қолади.

Бизнинг хоҳишларимиз билан ҳам худди шундай иш содир бўлган экан. Ҳар сафар бирор нарсани хоҳлаганимизда ота-онамизда норозилик, аччиқланиш, ортиқча юк бўлганлик ҳиссини ҳис қилганмиз. Бу ҳол кўп бор такрорлангач эса онгимизда мустаҳкам ёзилиб қолган. Натижада бугунги кунга келиб бирор нарсани (кўпинча каттароқ нарсани) хоҳлаганимизда ичимизда автоматик равишда ўша ёқимсиз ҳислар ўйғонар экан.

Бу сабабларни англагач эса бу боғлиқликни уздик. Энди эса ҳолат анча яхши. Бирор нарсани хоҳлаганимизда олдингидек ноқулайлик, ғашлик ва бошқа ёқимсиз ҳислар келмай қўйди. Ахир хоҳлаш аслида ёқимли бўлиши керакку, тўғрими!?

Сизда ҳолат қандай? Бирор нарсани хоҳлаганингизда ичингизда ўзингиз тушунмаган ёқимсиз, ноқулайлик ҳислари пайдо бўладими?

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Каналимиз аъзолари орасида продюссерлар бўлса ва биз билан ҳамкорликда ишлаш истаги бўлса қуйидаги ботимиз орқали алоқага чиқишларини сўраб қоламиз:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Йўл қуриш катта саволбли ишлардан эканлиги ва унинг савоби доимий равишда бўлиб туришини кўпчилик яхши билади. Аммо ҳамма ҳам йўл қуриш даражасидаги молиявий имкониятга эга эмаслиги ҳам маълум.

Лекин динимиздаги енгилликлардан бири бу - пулингиз етмаса ҳам озгина ҳисса қўшиш орқали тўлиқ савоб олиш имконининг борлигидир.

Ҳозирда сизда ҳам шундай ажойиб имконият бор. Гап шундаки бир қишлоқдаги йўл қурилишига овоз йиғиш жараёни кетяпти. Марҳамат, йўл қурилишида ўз овозингиз билан ҳисса қўшиб йўл қурган савобига эришиб олинг.

Бунинг учун эса қуйидаги ҳавола орқали ўтиб овоз беришингиз мумкин:

https://share.google/8YsKhTEWdsWA9SzZ5

P.S.: Ҳа, айтганча сизнинг қўшаётган ҳиссангизга биз ҳам қараб турмаймиз. Овоз бериб расмини бизга юборганларга қуйидаги китобларимиздан исталган бирини БЕПУЛ берамиз:

- "Менга мумкин" - 45 000 сўм.
- "Барча бой инсонлар - қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар" - 39 000 сўм.
- "Мен лойиқ эмасман" - 39 000 сўм.


Китоблардан ўзингиз танлаганингизни олишингиз учун овоз берганингиз тасдиқланган расми (скриншот)ни ва қайси китобни олмоқчи эканлигингизни қуйидаги манзилга ёзиб юборинг:
@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳурматли каналимиз кузатувчилари!!!

Сиз азизлар билан охирги пайтларда ўзимиз қўллаб юрган ва бизда зўр натижалар берган шахсий ривожланишнинг турли техника ва усуллари билан ўртоқлашишни ният қилдик.

Аллоҳнинг марҳамати бўлиб, бу усулларни қўллаш натижасида охирги пайтларда катта ўзгаришлар насиб этди (молиявий ҳолатимизда, илмимизда ва муносабатларимизда).

Бу дарсимизни жонли учрашув форматида, юзма-юз суҳбатлашиш тарзида ўтказмоқчимиз. Авваломбор бу каби учрашув сиз азизларга қизиқми, бунга эҳтиёжингиз борми ёки йўқми, шуни билмоқчимиз. Агар бунга эҳтиёжингиз бўлса ва жонли учрашувга кела оладиган бўлсангиз ушбу постимизга 👍 ни босиб реакция билдиришларингизни сўраймиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!


Бугун Нўъмон Али Хоннинг ажойиб видеосини кўриб қолдик. Унинг қисқача мазмуни билан ўртоқлашишни истадик.

ЎЗИНГИЗГА БЎЛГАН МУҲАББАТНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ ЧЎҚҚИСИ - АЛЛОҲ БИЛАН БИРГА БЎЛИШДИР.

Қуръони Каримнинг Исро сурасида мана бу мазмундаги оят бор:

"Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун қиласиз" [17:7].


Ислом, иймон ва эҳсон ҳақидаги машҳур ҳадисдан биламизки, эҳсон - бу Аллоҳга худди уни кўриб турганингиздек ибодат қилишдир ёки У сизни доимо кўриб турганини ҳис қилиб юришдир.

Қуръонда айтилганки, агар сиз ҳаттоки эҳсон мақомига чиққан тақдирингизда ҳам буни фақат ўзингизнинг фойдангиз учун қилган бўласиз - "Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун қиласиз".

Нега буни таъкидлаш муҳим?

Юсуф а.с. доимо ва ҳар бир нарсада Аллоҳни биринчи ўринга қўйган. Ва мана шунга асосланиб қарор қабул қилган.

Бу, моҳиятан олиб қаралганда, ўз-ўзига ғамхўрлик қилишнинг (ўзини яхши кўришнинг) энг олий даражасидир.

У биладики, унинг ўзи учун энг катта фойда - бу Аллоҳ томонида бўлишдадир.

Шундай қилиб, бир томондан бу Аллоҳга ихлос билан ибодат қилиш бўлса, иккинчи томондан - бу ўз-ўзига хизмат қилишнинг олий кўринишидир.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Мен энг яхши кўрган ва энг кўп самара олган ўрганиш усули

Кеча каналимизнинг ҳурматли аъзолари изоҳларда фаолиятмизга нисбатан жуда хурсанд қиладиган фикрларни билдиришди. Бунинг учун уларга ўз ташаккурларимизни изҳор этамиз.

Изоҳларда ўқувчимиз "Алҳамдулиллаҳ!" номли тренингимизни 2-бор такрор ўтаётганини ва аъло натижаларга эришаётгани ёзибдилар. Бу бизда ўзимиз доимо қўллаб юрадиган энг кучли ва энг кўп самара олган ўрганиш усулимизни эсга солди.

Бу шундай усулки уни қўллаш натижасида оладиган билимингиз, натижангиз ҳаттоки ўша китоб, аудио ёки видео дарсни тайёрлаган муаллифникидан ҳам бир неча баробарга ортиб кетиши мумкин. Бу қанчалик зўрлигини тасаввур қиляпсизми!?

Бу шунчалик самарали усулки уни қўллаш натижасида эришадиган билим, тушуниш, англаш даражангизга ҳаттоки муаллиф ҳам ҳавас қилиб қолади.

Бу шунчалик самарали, сизни шунчалик зўр ривожлантирувчи усулки уни қўллаш натижасида кўпчилик тушуна олмайдиган, кўра олмайдиган жиҳатларини тушуна оладиган, кўра оладиган, англай оладиган бўласиз.

Бу усулнинг номи оддий ва зерикарли эшитилади. Аммо ундан оладаган натижаларингиз жуда қизиқ, жуда хурсанд қиладиган бўлади. Буни ўзимиз кўп бор гувоҳи бўлганмиз.

Бу усулнинг номи ТАКРОРЛАШ. Ҳа, жуда оддий ва зерикарли эшитилиши мумкин. Аммо ... Қисқаси чин дилдан тавсия қиламиз.

Брюс Ли "Мен 10 000 хил зарбани ўрганаётган одамдан қўрқмайман. Мен битта зарбани 10 000 марта ўрганадиган одамдан қўрқаман" деган экан.


Ўзимизнинг ҳаётда бўлиб ўтган мисолдан бирини келтирамиз.

"Алҳамдулиллаҳ!" номли тренингимизни тайёрлаб бўлгач харид қилишдан олдин иштирокчиларимиз аввал ўзларида синаб кўрсин кейин давом эттириш ёки эттирмасликни ўзлари ҳал қилади деган ниятда бошланғич 7 та машғулотини каналимизга БЕПУЛ жойлаб бордик. Шу бошланғич машғулотларнинг ўзида жуда кўпчилик ўз ҳаётларида хурсанд қиладиган ўзгаришлар бўлганлигини айтиб ташаккурлар изҳор қилишди. Аммо гап бу ҳақда эмас.

Бу машғулотларимизни иши юришмай, қарзларга ботиб қолган бир йигит ҳам олиб қўллашни бошлабди. Орадан бир оз ўтиб қарзларидан буткул қутилибди. Айримлар келиб қарзларидан шунчаки кечиб юборишибди.

Бир йил ичида 2 та машинали ҳам бўлибди. Бу машғулотларни яна такрор ва такрор қўллайверибди. Бунинг натижасида ичида нимани ўйласа, ният қилса ўз-ўзидан содир бўладиган бўлиб қолганлигини менга ўзи келиб айтиб берганди. Масалан тоққа чиққиси келса ўз-ўзидан ўртоқлари таклиф қилиб, ундан пул ҳам олмасдан ўзлари олиб бориб олиб келадиган, ота-онасини кўришга қишлоққа бормоқчи бўлса унга ҳам осон йўллар очиладиган бўлиб қолган.

Ўша пайтларда карантин ҳолати эълон қилинди. Натижада бозорлар ишламайдиган бўлди. Бу йигит эса бозорда савдо қиларди. Карантин бошланиб бозорлар ёпилганда энди нима қилсам экан деб турса бир таниши унга маска, антисептиклар сотуви билан шуғулланишга ёрдам бериш учун таклиф қилиб қолади. Кўпчилик биладики бу карантин ҳолатидаги энг фойдали бизнес эди. Натижада бозорда савдо қиладиган кўпчилик ишсиз қолган бир пайтда, қаҳрамонимиз энг фойдали бизнесга эга бўлади.

Бу каби зўр ўзгаришларни бошдан кечиргач у йигит биз билан кўришиб суҳбатлашиш истаги борлигини айтиб ёзиб қолди. Биз учрашдик. У олган натижаларини, англашларини, тушунган жиҳатларини гапириб берди. Унинг айтаётганларини эшитиб туриб машғулотларни тайёрлаган муаллиф бўлсакда унчалик натижамиз йўқлигидан, у тушунганчалик тушунмаслигимиздан хижолат бўлдик. У бу борада биздан анча илгарилаб кетганди.

У бизга устоз деб мурожаат қилганида "Аслида биз эмас сиз устоз бўлибсиз. Сиздан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп экан" дедик. Буни камтарлик учун эмас, чин дилдан, ҳақиқий ҳолатни кўриб туриб, тан олиб айтдик.
Ҳа, такрорлашнинг кучи мана шундай зўр.

Читать полностью…

Trening-kitob

Сукут гапиради.

Шунчаки жимлик баъзида катта шовқин солади. Кўп гапиргандан кўра кучлироқ таъсир қилади. Жавоб берганда сизнинг гапингиз, позициянгиз аниқ намоён бўлади. Лекин сукут сақласангиз жавоб кутаётган томон ўз гапи ё ҳаракатини ўзи таҳлил қилади. Сизнинг жавобингиз мавҳумлиги унинг миясида бир қанча версияларни жонлантиради. Шу дамдан бошлаб жавоб реакциянгизни кутиб яшайди. Хотиржамлиги йўқолади, ичига ғулғула тушади.
Сукут сизга ёқмаган гап ёки ҳаракат учун энг яхши жавоб. Унинг эгасини сергак торттирадиган шокер.

Агар атрофингизда кимдир шубҳали жимлик кўринишига кирса, бу сиз учун сигнал. Муносабатларда нимадир ғалати ёки нотўғри. Буни тузатишга уриниш керак. Чунки, ҳиссиётларини босиб жим тура олиш жуда кучли одамларга хос. Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

Жим турсам мени баттар эзишади, ҳурматим қолмайди, деб ўйлаш хато. Лекин жимлик чидаш, кўниш шаклида эмас, жавоб шаклида бўлса. Ожиз одамлар жазавага тушадилар, бақир чақир қиладилар. Шу туфайли ҳурматларини йўқотадилар. Сукутни афзал кўрган кучлиларнинг эса ҳурмати янада ошади.

Бу жамиятда ўзаро муносабатларга нисбатан ишлатилиши мумкин усул. Оила аъзолар ёки фарзандларга нисбатан эмас. Улар билан вазият бошқача.

Менинг бир устозим айтган гап ҳеч ёдимдан чиқмайди: "Аҳмоққа жавоб сукутдир"

Демак, кимгадир аҳмоқлигини сездириш учун шунчаки сукут сақлаш кифоя.

Сизда сукут фойдангизга ишлаган ҳолатлар бўлганми? Изоҳингизни ёзинг.

Эфирда "Тағо тайм"
@hamzajumayev

Читать полностью…

Trening-kitob

Норозилик тўғри ифода этилса ва англанса сиз хоҳлаган ўзгаришлар тезда содир бўлишни бошлайди. Аммо худди шу норозилик нотўғри ифода этилса ҳолатингиз яна ҳам ёмон бўлиши аниқ. Буни ўзингиз ҳам тасдиқлашингиз мумкин. Шу пайтгача нолиганингиз билан, сиз билан бўлаётган ҳолатларни ёқтирмаганингиз билан, аламдан йиғлаганингиз билан, хафа бўлганингиз билан ҳолатингиз ўзгардими!?

Соғлом норозиликнинг ўзига хос аломатлари бўлади. Соғлом норозиликда сизда тушкун кайфият эмас, балки кўтаринки кайфият пайдо бўлади. Алам, хафагарчилик эмас, балки нимадир қилиш истаги пайдо бўлади. Қандай қилиш юзасидан ғоя, ўй-фикр келади, ичингизда бунинг ечимини барибир топаман дегандек ишонч пайдо бўлади, воқеаларнинг ҳаммаси бир-бирига мос келиб ишлар юришишни бошлайди.

Агар юқоридаги каби аломатлар содир бўлмаса, демак билингки сизнинг ҳозирги ҳолатингиздан бўлган норозилигингиз соғлом эмас. Демак бу норозилигингиз керакли манзилга йўналтирилмаган, демак бу норозилигингиз - шунчаки нолиш бўляпти, холос.

Қуйидаги мисолларга қараб соғлом норозилик деганда нимани назарда тутаётганимизни тушунишингиз мумкин:

- бир аёл ўзига қарамасдан юради. Бир кун келиб ташқи кўриниши ва кийиниши сабаб хижолатли вазиятга тушади ёки ўзига қараган аёлни учратиб ўзини унга таққослаб ортиқ бундай юра олмаслигини ҳис қилади. Энди уни, ўзининг бу юриши, ўзига қарамаслиги ортиқ қаноатлантирмай қўяди. Бунда у бировдан нолиётган бўлмайди. Шунчаки ортиқ бундай юришни хоҳламайди. Бировдан ҳам, ўзидан ҳам хафа эмас, айбдор ҳам қидираётгани йўқ, шунчаки энди ўзига қарамай юрадиган аёл бўлишни истамайди, холос. Натижада унда тез орада ўзгаришлар бўлади, ўзига қарай бошлайди. Бунинг учун нима керак бўлса ҳаммасига имкониятлар очила бошлайди.

- бир тадбиркор бизнесига бутун боши билан шўнғиб кетган ва оиласи учун, шахсий ҳаёти учун вақти умуман йўқ бўлади. Аммо бир кун келиб ортиқ бундай яшай олмаслигини, бу шаклда давом этишни истамаслигини англаб етади. Бунда у бировни айблаётган, ҳаёт қийинлигидан нолиётган бўлмайди. Шунчаки ортиқ бундай юришни хоҳламайди. Натижада ҳам бизнесни, ҳам оилани, ҳам шахсий ҳаётини ўз ўрнига қўйиш имконини берувчи ечимлар келади. Бундан бизнеси ҳам ривожланади, оиласи ҳам, ўзи ҳам бахтлироқ яшашни бошлайди.

Бу ерда фақат катта муаммолар мисол қилиб келтирилди. Аммо бу усулни ҳоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин, исталган муаммони ечишда қўллашингиз мумкин. Дейлик туфлингизнинг ипи калта ёки узун бўлиб сизга ноқулай бўлишига қарамасдан ҳали ҳам ҳеч нарса қилмай юрган бўлишингиз мумкин. Ёки пайпоғингиздаги тешик ёқмаса ҳам ҳеч нарса қилмасдан юрган бўлишингиз мумкин. Ёки қанчалик ноқулай бўлса ҳам ўтмас пичоқдан фойдаланиб юрган бўлишингиз мумкин.

Агар соғлом норозилик нима эканлигини тушунган бўлсангиз, марҳамат исталган бирор муаммоингиз устида бу усулда ишлаб кўринг.

Бу мақолани фойдали деб билсангиз бошқаларга ҳам улашинг.

@trening_kitob

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Энди навбат сизнинг натижаларингизга!

Марҳамат, қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Навбатдаги зўр ўзгаришлар ва натижалар!

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Мижозларимиз билан индивидуал ишлаш жараёнида фойдали англаш содир бўлди. Уни сиз азизлар билан ўртоқлашгимиз келди.

Аёллар ўз турмуш ўртоғи томонидан қадрланмаётганлиги, яхши муносабат кўрмаётганлиги, севилмаётганлиги ва ҳоказо ҳолатлар юзасидан шикоят қилишади. Бунга турмуш ўртоғини айбдор қилиб кўрсатишади. Тўғри бундай пайтда эр томонда ҳам айб бўлади.

Аммо, агар мард бўлиб, холислик билан турмушга чиқишдан олдинги ҳаётларини яхшилаб таҳлил қилиб чиқишса бу каби муносабатлар, яъни қадрланмаслик, ҳурмат қилинмаслик ҳолатлар ўша пайтларда ҳам бор бўлганлиги маълум бўлади.

Фақат энди турмушга чиққач эрнинг бундай муносабати ёқмайди, аламли бўлиб туюлади. Чунки эр яқин қариндош эмасда.

Ўйлаб кўринг, сизга ҳали сиз турмушга чиқмасингиздан олдин ҳам мана шундай сизга ёқмайдиган муносабат бўлиб келинган. Фақат сиз туғилгандан бери бундай бўлиб келгани учун кўникиб қолгансиз, устига устак ота-онадан, ака-ука ёки опа-сингилдан кечиб бўлмагани учун чидаб келгансиз, холос.

Демак, гап кўпинча эрнинг ёмонлигида бўлмайди, балки ёшлигингизданоқ ўзингиз ҳақингизда шаклланган қарашларда бўлади. Улар тўғирлсанса эр ҳам тўғри бўлиб қолади. Шунинг учун эрни "яхшилаш" ишини ўзингиздан бошласангиз тезроқ ва сифатлироқ натижаларга, юксалишларга эришасиз.

Бизнинг канал:
@trening_kitob

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Аллоҳ ота-онангизни, сизни ва аҳлингизни, яқинларингизни Рамазони шарифнинг барча хойру барокатлари билан тўкис неъматлантирсин!

Рамазон муборак бўлсин!

Читать полностью…

Trening-kitob

Ишдан қайтиб дўконга кирдим. Дўкон эгаси анча йиллик таниш. Салом-аликдан сўнг дедим: "Яхши ҳам сиз борсиз, тан-жонингиз соғ бўлсин, кам бўлманг. Бизни ҳам ҳар куни дуо қилиб туринг, кўпроқ пул топайлик, ўша пулдан дўконингиздан нарса олайлик... Қарангда, аслида, бизга қўшиб ўзингизнинг касб-корингизга ҳам барака тиларкансиз!.."

Ҳикматни қаранг, бир-биримизни дуо қилишимиз — яхшилик тилашимиз ўзимизга ҳам хайрли экан. Яхши гаплар билан ҳикматларни топаверарканмиз ҳаётда.

Читать полностью…

Trening-kitob

Tabriklayman!!!🥳

Siz hozirgina bu yil yakunidagi eng to'g'ri qarorni qabul qildingiz!!!


Ushbu kanalda “Bir Group” tomonidan 50 kishiga ajratilgan Grandlardan birini yutib olishingiz mumkin.

✅ Bu kanalda siz Grand yutib zamonaviy kasblarni Bepulga o’rganishingiz mumkin.

✅ Mobilografiya, Target, Grafik dizayn, Video montaj, Dasturlash va Marketing darslaridan o’zingizga yo’nalish tanlashingiz mumkin.

Grandni yanvar oyida Onlayn taqdimot qilib aniqlaymiz. Yangi 2026-yilni muvaffaqiyatli o’tkazish – o’zingizga bog’liq.

Safimizga xush kelibsiz🔥

/channel/bir_talim

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлашдан бўладиган ички ноқулайлик ҳиссидан қутулиш усули.

Бундан олдинги ёзган мақоламизни ўқиб кўпчилик бизга ҳам бу муаммодан қутулиш йўлини ўргатинг деб ёзишди. Марҳамат, қуйида буни тушунтириб ўтамиз.

Дастлаб ёшлигингизда бунга мос бўлган ҳолатни эсланг. Яъни сиз бир нарсани олишни хоҳладингиз ва ота-онангиздан уни олиб беришларини сўрадингиз. Аммо улар олиб беришмади.

Сиз уларнинг юзида сиздан норозилик, жаҳл чиқиши, ғазабланиш, асабийлашиш, чорасизлик каби ифодаларни кўрдингиз. Уларнинг овозида ҳам норозилик, ғазаб, асабийлашиш, жаҳли чиққанлиги аниқ ва тиниқ билиниб, ҳис қилиниб туриларди.

Одатда бунақа ҳолатлар болалар ва ота-оналар ўртасида жуда кўп содир бўлади. Шунинг учун ҳам бизда қуйидагича шартли рефлекс пайдо бўлади:

Бирор нарсани хоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг норозилигини ҳис қилдик.
Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг жаҳли чиққанлигини ҳис қилдик.
Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг ғазаби келганлигини ҳис қилдик.
Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг асабийлашганини ҳис қилдик.
Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамиздаги иложсизлик ҳиссини ҳис қилдик.

Ўзимизга ёқадиган бирор нарсани хоҳладик ва шу лаҳзада биздан норози бўлганликни ҳис қилдик.

Ўзимизга ёқадиган бирор нарсани хоҳладик ва шу лаҳзада биздан норози бўлганликни ҳис қилдик.

Ўзимизга ёқадиган бирор нарсани хоҳладик ва шу лаҳзада биздан норози бўлганликни ҳис қилдик.


Олдинги постимизда айтиб ўтганимиздик бу икки ҳолат ўзаро боғланиб қолди.

Энди бундан ҳам даҳшатлироғини тушунтирамиз. Гап шундаки боланинг онги ота-онасининг жаҳли чиққанлигини, ғазаби келганлигини, ундан норози бўлганлигини оддий қабул қилмайди. Бола онги буни ўлим хавфи деб қабул қилади.

Ота-онам мендан жаҳли чиқдими демак энди мени яхши кўрмайди, яхши кўрмайдими демак энди мендан воз кечади. Мендан воз кечдими энди мен ўлиб кетаман деб тушунади.

Юқорида айтилганларни жамласак онгда қуйидаги равишдаги ҳиссий боғлиқлик - шартли рефлекс пайдо бўлади:

Бирор нарсани хоҳлаш = ўлим.

Яъни, бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлаганингизда сизда ўлиб кетиш ҳисси ҳам дарҳол пайдо бўлади. Мана шу боғлиқлик ҳозиргача сиз билан бирга яшаб келяпти. Шунинг учун ҳам бугунги кунга келиб бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлаганингизда ичингизда қандайдир ноқулайликни, оғриқни, тушкунликни ҳис қиласиз.

Энди бундан қутулиш керак. Бунинг учун эса қуйидагича йўл тутинг:

1. Бирор нарсани хоҳладингиз ва олиб беришларини сўраганингизда ота-онангизда жаҳл чиқиш ҳолатини кўрдингиз. Шунда сиз уларнинг жаҳлини чиқарган нарса - бу менинг бирор нарсани хоҳлаганим бўлди деб ўйладингиз. Аммо ҳақиқатдан ҳам шундайми. Келинг бир қараб кўрайлик.
Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки боладаги бу каби хоҳиш истаклар табиий эканлигини билмаганлигини туфайли чиққан.
Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки бола бирор нарсани хоҳлашга ҳаққи йўқ деган нотўғри қарашлари бўлганлиги учун чиққан.
Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки ўзларидаги травмалар туфайли чиққан.
Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки бундай вазиятларда қандай йўл тутишни билмаганликлари учун чиққан.

Энди ўйлаб кўринг уларнинг жаҳли мен бирор нарсани хоҳлаганим учун чиқди деган фикрингиз ҳақиқатми ёки шунчаки кўплаб тахминлардан бирими?
Ҳа, бу ўша пайтдаги сизнинг тахминингиз бўлган, холос. Сиз эса ҳозиргача ўша тахминни ҳақиқат дея ишониб юрибсиз.
Бу фикрингиз тахмин эканлигини билгач, ҳозир ўзингизни
қандай ҳис қиляпсиз?

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Продюссер борасидаги эълонимизга нисбатан бефарқ бўлмай таниш продюссерларга бу ҳақда хабар беришибди. Бундан жуда хурсанд бўлдик. Аллоҳ бу яхши инсонларни мукофотласин!

Сиз азизларнинг бу ҳаракатларингиз сабаб бўлиб кўпчиликка ёки кимгадир бўлса ҳам манфаат етса сиз азизлар ҳам бунинг савобига шериксизлар, иншааллоҳ!

Борингизга шукр!

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Алҳамдулиллаҳ!!!

Сиз азизлар овоз берган лойиҳа ғолиб бўлибди. Энди кўпчилик учун керакли бўлган йўл қурилади, иншааллоҳ!!!

Аллоҳ бу йўлнинг мустаҳкам бўлиб қурилишини, кўп йиллар давомида халққа зўр хизмат қилишини ва барчамизга савоби ёзилиб туришини насиб этсин!

Ўз овози билан ҳисса қўшганларга ташаккур!

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кеча эълон қилган жонли учрашувимизни шанба, яъни 09.08.2025 й соат 10:00 да ўтказишни ният қилдик.

Жонли учрашувимизга қатнашишни истаганлар қуйидаги бот орқали ўз жойларини банд қилишлари мумкин:

@muloqot_uchun_bot

Дарсимизга қатнашиш нархи 300 000 сўм.

Ботга "дарсга қатнашмоқчиман" деб ёзиб юборсангиз пластик карта рақами берамиз ва тўлов қилиб ўз жойингизни банд қилишингиз мумкин бўлади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

ЯХШИ ОДАММАН ДЕБ ЎЗИНГИЗДАН ЯШИРИБ ЮРГАН ЁМОНЛИГИНГИЗ

Вазни тўлароқ бўлган қизларга агар учрашувга чиқмоқчи бўлсанг ўзингдан ҳам тўлароқ, семизроқ бўлган дугонанг билан бирга бор. Ана шунда унинг олдида сен озғин кўринасан деб маслаҳат берилади.

Кўпчиликнинг оилавий муносабатлари устида ишлаш давомида ёмон муносабатларнинг илдизи бўлган, юқоридаги мисолимиз билан тушунтирса бўладиган бир жиҳатни англадик.

Эри ичадиган, оилада доимо жанжал бўлиб турадиган бир аёлга "Агар эрингиз жуда яхши инсонга айланса, фарзандларингиз ҳам кўпроқ у кишини ҳурмат қилса, яхши кўрса, у кишига дардларини айтса, маслаҳатини олишга ҳаракат қилса, ўз эришган ютуқларида у кишининг ҳиссаси кўпроқ эканлигини эътироф этишса, ўз оталари билан фахрланишса" бу сизга ёққан бўлармиди деб сўрадик.

У аёл ҳам мард бўлиб тан олди ва дангалини айтди - "Йўқ, бу менга ёқмаган бўларди. Ахир у ҳолда мен керак бўлмай қоламан-ку. Мен ҳеч ким бўлмай қоламан".

Бу ҳолат шуни кўрсатадик аёл ақли билан эри яхши инсон бўлишини хоҳлагани билан онг остида бундай бўлишини хоҳламайди, бундай бўлиб қолишидан қўрқади. Тушуняпсизми!?

Буни тушунарли тилга таржима қиладиган бўлсак, аёл гўёки "Эй Худоим, эрим ёмон одам бўлиб турсин, мен эса унинг олдида яхши одам бўлиб кўриниб турай" деяётган бўлади.

Бунинг бош сабаби эса ўша аёлнинг онг остида мен етарлича яхши одам эмасман деган қараши борлигида. Бу қараш унда ёшлигида унга бўлган муносабат ёки бирор бир оғриқли ҳолат натижасида шаклланган бўлади.

Бунинг оқибатида у доимо яхши одам бўлишга интилиб яшайди. Яхши одам бўлишнинг энг осон йўли эса олдингизда ёмон одамнинг бўлишидир. Чунки бунда сиз ҳеч нарса қилишингиз керак эмас. Ахир ёмон одамга таққосланганда сиз доимо яхши бўлиб кўринаверасиз. Шунинг учун ҳам олдимиздаги ёмон одамнинг яхши бўлиб қолишини асло хоҳламаймиз. Тушуняпсизми!?

Аммо бундай яшаш оғриқли, машаққатли. Буни ўзингиз ҳам ҳис қилаётган бўлсангиз керак.

Агар сизда шу каби ҳолат бор бўлса, атрофингиздагиларни тўғрилаш, тарбиялаш иш бермаётган бўлса, у ҳолда энди уларни ёмонлашдан, уларни айблашдан бир оз дам олиб диққатни ўзингиздаги сабабларни англашга, тушунишга ва тўғрилашга қаратинг. Ахир атрофингиздаги "ёмонлар" адашаётган бўлса ҳам сизга бу ҳолатларни юбораётган Аллоҳ адашмайди.

Демак,
агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай эрингиз шунчалик ёмон бўлса,
агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай аёлингиз шунчалик ёмон бўлса,
агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай фарзандларингиз дангаса, ишёқмас, хулқи ёмон бўлса,
агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай яқинларингиз шунчалик ёмон бўлса, демак билингки гап уларнинг ёмонлигида эмас, балки бошқа ёқда.

Барча яқинларингиз худди келишиб олгандек ёмон бўлиши ва битта сизгина яхши бўлишингиз, сиз доимо ҳақ бўлишингиз ва уларнинг бари ноҳақ бўлиши, сиз доимо тўғри йўл тутишингиз ва улар доимо нотўғри йўл тутиши - бу ҳеч бир мантиқ кўтармайдиган ҳолат.

Ҳеч ким сизнинг қадрингизга етмаслиги, қилаётган меҳнатларингизни, яхшиликларингизни кўрмаслиги, сиздан миннатдор бўлмаслиги - бу сигнал.


Аллоҳ сизга бу ҳолатлар орқали бир хабар юборяпти. Аммо сиз қайсарлик ила бу муҳим хабарни кўришдан, англашдан қочиб юрибсиз.

Бир нарсани яхшилаб тушуниб ва англаб олинг агар сиз асл сабабларни топиб улардан халос бўлмасангиз сизнинг яхши инсон бўлиб кўринишга бўлган эҳтиёжингиз ҳеч ҳам қонмайди. Яқинларингиз сизни яхши эканлигингизни доимо, эрталабдан кечгача эътироф этиб, мақтаб туришса ҳам сизга барибир камлик қилаверади.

"Бу дунёда ё ҳақ бўласан ёки бахтли бўлсан".


Аллоҳ ўзингизни ислоҳ қилишга бўлган ҳаракатларингизни осон қилсин.

@trening_kitob

Читать полностью…

Trening-kitob

Яна бир мисол. Бу ерда Нобель мукофоти олган кишининг эътирофи келтирилган.

""Олтин Силсила" ҳақида
08:22 / 22.04.2015 | bEk leader | 3161
Ассалому алайкум! Мен яқинда "Олтин Силсила" китобини сотиб олдим. Лекин унда шарҳлар йўқлиги сабабли уни унчалик тушунмадим. Талабалигим учун уни сотиб бошқа ўзим тушунадиган китоб сотиб олмоқчи эдим. Лекин энди фикрим ўзгарди. У китобни шаҳримдаги масжидга ҳадя қилсам, намозхонлар у китобни ўқиса ва одамларга тушунтирса, бизга савоби бўладими ёки бирор толиби илмга ҳадя қилсамми? Кейин у ҳадяни ота-онам номларидан берсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нобел мукофотини олган бир кишидан қандай қобилият эгаси эканлиги ҳақида сўрашганида “менда ҳеч қандай қобилият йўқ. Фақат меҳнаткашман холос. Мисол учун айтсам, бир кун қўлимга бир китоб тушиб қолди. Уни бир неча бор ўқисамда тушуна олмадим. Шу тарзда 63 бор бошдан охиригача ўқидим. Кейин тўлиқ тушундим. Китоб менга деярли ёд бўлиб қолди” деган экан. Арабларда “китобга қаттиқ туриб, уни нима демоқчилигини сўрасанг, у сўзлаб юборади” деган мақол бор. “Олтин силсила” китоби ўқиб, ёдлаб, тушуниб ва унга ихлос билан амал қилишга энг лойиқ китобдир. Валлоҳу аълам."

Манба.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яқинда бир шахсий ривожланиш борасидаги мутахассиснинг ўз тажрибаларидан кузатганларини ўқиб қолдим. Унда жуда муҳим, аммо кўпчлик эътибор бермайдиган жиҳат ёзилган эди. Гап шундаки, кўпчилик шахсий ривожланиш, муваффақиятга эришиш, ўз орзу-мақсадларига етишиш учун янги билимларни ўрганишим, янги кўникмаларни ўзимда шакллантиришим керак деб ўйлайди. Аммо яхшилаб эътибор қилинса янги нарсаларни ўрганганингиз билан одатда ҳаётингизда ўзгариш бўлмайди. Ўзгариш бўлган тақдирда ҳам жуда кичик бўлиши мумкин.

Масалан даромадингизни ошириш учун янги касб ўргандингиз ёки сотиш усулларини ўргандингиз дейлик. Аммо бир оз ўтиб маълум бўладики, янги ўрганган касб ёки сотиш усулингиз сиз кутган натижани бермаётган бўлади. Кейин сиз яна янги нарсаларни ўрганишга киришиб кетасиз.

Ёки кўпчилик аёлларнинг муаммоси бўлган озиш масаласини олайлик. Бунда ҳам озмоқчи бўлган аёллар янгича озиш усулларини, янгича диеталарни, янгича машқларни ўрганишга - янги билимларни ўрганишга ҳаракат қилишади. Аммо янги диета ҳам, янги озиш усули ҳам ўзлари кутган натижани бермайди. Кейин эса улар ҳам яна янгича усулларни ўрганишга киришиб кетишади.

Ёки бизнеси ўзи кутгандек юрмаётган тадбиркорни олайлик. У ҳам ишларини юриштириб юбориш учун янги маҳсулот ишлаб чиқаришга, янги ғоя топишга, янги бошқарув усулларини ўрганишга, янги ходимлар ёллашга ва бошқа ўз хаёлига келган янги нарсаларни ўрганишга киришиб кетади. Аммо бу янги ўрганганлари ўзи кутган натижани беравермайди. Кейин у ҳам яна янги нарсаларни ўрганишга киришиб кетади.

Аммо кўпинча биздаги зўр ўзгаришларга, натижаларга сабаб бўладиган нарса - бу янги билимни ўрганиш эмас, балки ўзимиздаги бор айрим нарсалардан қутулиш бўлар экан. Ўрганиш эмас, балки қутулиш, халос бўлиш сизни зўр ривожлантирар экан, сиздаги зўр натижаларга сабаб бўлар экан. Тушуняпмизми!?

Шунинг учун ҳам нима янги нарсани ўрганишим керак деб эмас, балки нима қарашимдан қутулишим керак деб изланиш сизга кўп ва хўп фойда келтиради.

Аллоҳ, ўзингизни ислоҳ қилиш, муаммоларингизни тез ва осон ечиш, ҳаётингизни янги сифат даражаларига чиқаришдаги ҳаракатларингизда Ўзи мададкор бўлсин!

Бу мақолани фойдали деб билсангиз бошқаларга ҳам улашинг.

@trening_kitob

Читать полностью…

Trening-kitob

Мен Ғазони унутишга, улар билан дийдорни Қиёматга қолдиришга ўзимни кўндириб яшаётган эдим. "Уларни ташлаб қўйганлар уларга зарар бера олмайди", ҳадисидаги бадбахтлар қаторига ўзимни қўшиб, Охиратдаги жавобгарликка ўзимни ҳозирлаб яшаётган эдим.

Қаерда ғазоликларнинг ситамлари ҳақидаги лавҳага кўзим тушса, тахтадай қотиб, бу хабарлардан ўзимни олиб қочаётган эдим.

Бу дунёда Ғазо бўлмагандай, қатлиом бир эртакдай, ўзимни шундай қарорга кўндираётган эдим.

Аммо ҳозиргини Whatsapp‘дан қўшним бир хабар юборди. Бу тармоқда Ғазодан хабар келмас эди. Уни очиб ўқибман... Яна бу даҳшат оламга қайтадан тушиб қолдим. Бўйним қотиб оғрияпти, кўзимдан ёш тинмаяпти. Карахтман...

Мана ўша мактуб. Расмларни интернетдан ўзим олдим. Бардош тилайман...

=====
Азиз дўстлар, мен ҳозир менга келган хабарни баҳам кўрмоқчи эдим. Қўлларимиз боғланган, юрагимиз йиғлаяпти.

Илоҳим биродарларимизга ўзлари кутмаган жойдан чиқиш ва нажот кўрсатсин, инша Аллоҳ!!!

Бу сукунат менга оғир оғирлик қилади.

25 кундан бери Ғазога бирорта ҳам ёрдам юк машинаси кирмади.
Ун бўлмагани учун эса барча новвойхоналар ёпилди.

Мен ҳозиргина Ғазода қизимиз Эсма билан гаплашдим.

"Биз ўтни еймиз, опа. Кўкатларни қудуқдан олинган сув билан пиширамиз. Нон ва бошқа ҳеч нарса.

Исроил тинимсиз самолётлардан қоғоз ташламоқда. Қоғозда "Сиз бўлган ҳудудни тарк этинг" деб ёзилган. Қаерга борамиз, опа?"

Улар қаерга боришлари керак?

45 квадрат километр майдонда, 10 метрлик бетон деворлар ва тепаси тиканли симлар билан ўралган қамоқхонада қаерга боришлари керак?..

Чиқиш йўқ.
Кириш йўқ.
Дори йўқ.
Озиқ-овқат йўқ.


Бу одамлар нима қилишлари керак?

Икки миллион одам бизнинг кўз ўнгимизда очликдан ўлмоқда. 😓 Илтимос ўша гўдакларнинг овози бўлинг.

Бу шафқатсизликни дунёга эълон қилинг.

Балки бир кун келиб кимнингдир виждони қаердадир таъсиридан қийналар, Балки халқаро жамоатчилик фикрини юзага келтирар.

Агар бунга қодир бўлмасангиз, бу зулм ҳақида токи қодир бўлган биров эшитмагунча тарқатинг.

Худога қасамки, биз бу юкни кўтара олмаймиз.

"Мен буни баҳам кўраяпман ва нима бўляпти? "Зулм ҳеч қачон тўхтамайди" деманг. Айнан шу нарсани Исроил истайди.

У ҳамманинг жим бўлишини хоҳлайди. Улар ҳар кимнинг кундалик ҳаётида давом этишини ва Ғазони унутишини хоҳлайди. Илтимос, жим бўлманг. Ҳатто сукунат ҳам шафқатсизликдир.

Сафия Четинкая


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

СОҒЛОМ НОРОЗИЛИК

Шахсий ривожланишнинг, янги даражага чиқишнинг энг биринчи ва муҳим қадами - бу соғлом норозиликдир. Ҳамма мъжизакор ўзгаришлар мана шундан бошланади. Буни сиз ҳам ҳаётингизда кўп бора бошдан кечиргансиз. Фақат эътибор қилмаган бўлишингиз мумкин.

Хўш, соғлом норозилик деганда нимани назарда тутаётганимизни батафсилроқ тушунитириб берсак. Соғлом норозилик - бу ҳозирги ҳолатингиз сизга ёқмаётганлигини ўз-ўзингизга ҳис қилдиришдир.

"Ҳозирги ҳолатим ёқмаётганини шундоғ ҳам ҳис қилиб турибман-ку!?" дейишингиз мумкин. Аммо бу ҳис қилишингиз онгсиз равишда бошқа тарафга йўналган ва кўпинча нолиш оҳангида бўлаётган бўлади.

Онгсиз равишда дегани норозилигингиз сабабга эмас, балки оқибатга йўналган бўлади. Бошқа тарафга йўналган дегани норозилигингиз онг остига эмас, балки ақлингизга йўналган бўлади. Нолиш оҳангида дегани, менда ҳаммаси жойида шунчаки пешонам шўр, Аллоҳ мени ёмон кўради, нотўғри пайтда туғилиб қолганман, дунё ўзи шундай адолатсиз, ҳаёт бешафқат дея ҳозирги ҳолатингиз учун масъулиятни зиммангизга олишни, ўзингизни сабаб сифатида кўришни истамаётганингизни англатади.

Агар бу айтилганларни тўғри тушуниб олиб соғлом норозиликни ифода этсангиз ўзгаришлар ҳаётингизда жуда тез содир бўлишни, муаммоларингиз тез ечилишни бошлайди. Гоҳида ҳаммаси шунчаки тез содир бўладики, ҳатто шошиб ҳам қолишингиз мумкин.

Бу айтилганларни яхшироқ тушуниш учун ҳаётингизда содир бўлган ўсиш, ўзгариш ҳолатларни эсланг ва бу қандай бўлганини, нималарни ўйлаганингизни, нималарни ҳис қилганинингизни, ўзингизни қандай тутганингизни, норозилигингизни қандай ифода этганлигингизни ўйлаб кўринг.

Ишонтириб айтаман бундай ҳолатларни бошингиздан кўп бора кечиргансиз. Шунинг учун бу ҳислар сизга бегона эмас. Қандай ҳолатлар ҳақида гапираётганимни қуйидаги мисоллардан тушуниб олишингиз мумкин.

- бошқа билан уриштириб томоша қилишидан қочиб у бор давраларга боролмай юрадиган, кучли бўлгани учун у билан уришиб қолишдан қўрқадиган мен тенги қўшни йигит бўларди. Бу ёқимсиз қўрқув ҳолати 10 йиллар давом этган. Ва ниҳоят бир куни келиб бундай ҳолатдан тўйганимни, ортиқ бундай давом этишини хоҳламаслигимни англаб етдим, ҳис қилдим. Бирдан танамда бошқача куч ва руҳимда дадиллик пайдо бўлди. Ишларимни қилиб бўлгач ўша қўшни йигит яшайдиган уйга бориб уни уришишга чақирдим. У бу таклифимни устимдан кулиб, масхараомуз равишда қабул қилди. Аммо менда бугун бошқача куч ва руҳият бор эди. Натижада уни енгдим. Ҳамма ҳайрон қолган.

- Қўлимдаги эски телефонимга қараб туриб ортиқ бу телефон билан юриб бўлмаслигини, ортиқ бу ҳолда яшашни истамаслигимни ҳис қилган куним қўлимга ортиқча пул тушган ва янги телефон олганман.

- математикадан олган нисбий аъло баҳоларим билан ўқишга кира олмаслигимни ва бу ҳолатда кетишнинг охири яхши бўлмаслигини ҳис қилганимдан сўнг Аллоҳ ҳақиқий аъло баҳоларга мос бўлиш илмини, усулини берган ва бу усулда тайёргарлик кўриб юқори балларда ўқишга кирганман. Бу усулдаги тайёргарлик кучини ҳалигача ҳис қиламан.

- ойлигим камлигини, ортиқ бундай давом этишини хоҳламаслигимни ҳис қилган заҳотим маълум усулларни қўллаб кўрганман ва бу иш бериб ойлигимни 3 баробарга оширишган.

- ўзим дарс ўтган фандаги айрим жиҳатларини яхши тушунтира олмаслигим ўзимга ёмаслигини, ортиқ бундай давом этишини хоҳламаслигимни ҳис қилган заҳотим Аллоҳ ўша ўзим учун қийин кўринган жиҳатларини жуда яхши тушуниш ва тушунтира олиш илмини берган.

- оилавий муносабатлардаги ўзимга ёқмаган жиҳатларнинг тўғриланиши ҳам бошқа бундай давом этишини истамаслигимни англаганимдан сўнг содир бўла бошлаган.

- шахсий ривожланиш, муваффақият сирларини яхши биладиган ва тушунадиган инсон бўлишимиз ҳам ўз ҳаётимиздаги турли қийинчиликларнинг сабабини била олмаслик, бошқара олмасликдан тўйганимиздан кейин, ортиқча бундай тасодифларнинг қули бўлиб яшашни истамасликдан кейин бўлган.

Ўзингизда бўлган шу каби ҳолатларни изоҳларда ёзишингиз мумкин. Бу кўпчилик учун фойдали бўлади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Яна ...

Тез олинган зўр натижалар!

👍

Читать полностью…

Trening-kitob

Дастлабки таассуротлардан!

Машааллоҳ!

Читать полностью…
Subscribe to a channel