Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
«Ҳеч қандай аммо» усули
Исталган мақсадларингиз йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашнинг ушбу усули Морти Лефко томонидан ишлаб чиқилган.
Морти шуни англаб етдики, одамлардаги биргина фикрлаш тарзининг ўзгариши уларни ўз мақсадларига боғланган тўсиқлардан озод қилиши мумкин экан. У бунинг имконини берувчи тўрт босқичдан иборат жараён ишлаб чиққан. Бу жараёнга унинг рафиқаси «Ҳеч қандай аммо» дея ном берган. Чунки бу жараён кўпчилигимизни чорасизликда ушлаб турувчи «аммо» лардан халос қилади.
«Ҳеч қандай аммо» усули қандай ишлайди?
Дастлаб ўз мақсадингизни иложи борича аниқ қилиб ифодалаб олинг. Керак бўлса сонлардан фойдаланинг. Масалан, «Мен ҳафтасига 3 марта 30 дақиқадан шуғулланмоқчиман».
Иккинчидан, ўз «аммо» ларингизни ифодалаб олинг. Бу мақсадингизга эришишингизга сизнингча нима халақит қиляпти? Масалан: «...аммо мен кўпинча чарчаган бўламан ва ҳар доим ҳам вақтим бўлмайди». Буни қилаётганингизда ўзингизда бўлаётган ҳисларга эътибор қилинг. Сиз ўзингизни тўсилгандек ёки тўхтатилгандек ҳис қиляпсизми?
Учинчидан, ўз мақсадингизни қайта ифода этиб олинг. Масалан, «Мен энергияга эга бўлишни ва машғулотлар учун ҳафтасига 3 марта 30 дақиқадан вақт ажратишни истайман».
Тўртинчидан, ўзингизни бошқача ҳис қилаяпсизми шунга эътибор қилинг. Кўпроқ имкониятларни сезаяпсизми? Сиз ўзингизни кўпроқ оптимистроқ ёки умидларга тўла ҳис қиляпсизми? Агар йўқ бўлса, у ҳолда яна бошқа тўсиқ бор экан. Энди ўша тўсиқни топинг ва юқоридаги қадамларни яна қайтадан ўтанг.
Бир киши имкониятларга эга эканлигини ҳис қилишга эришиш учун «Ҳеч қандай аммо» усулидан қандай фойдаланди
Женис ишга кўмилиб кетганлигидан чарчаганди ва дам олишни хоҳларди. Аммо унинг бир нечта ходимлардан иборат ўз бизнеси бор эди. У ҳаттоки бир ҳафтага ҳам кета олмаслигини ҳис қиларди. У ўзини бизнесига кишанлаб ташлангандек ва иложсиз ҳис қиларди. Бунинг шунчаки иложи йўқдек эди. У ўзининг ҳолатини баён қилганида унинг кўзларида чарчоқ аломатлари бор эди. Мен чиндан ҳам унга дам олиш керак деб ўйлаб қолдим.
Мана у машқни қандай бажарди:
Унинг мақсади: Мен ўз бизнесимдан бир ҳафтага дам олишга кетмоқчиман.
Унинг «аммо» си: ... аммо мен ўз ходимларимнинг ишларни бошқаришига ишонмайман.
Унинг қайта ифода этилган мақсади: Мен дам олишда бўлганимда ҳаммасини яхши қилишларини аниқ билган ҳолда, кўнглим хотиржам бўлиб 7 кунга дам олишга кетишни истайман.
Мақсадини қайта ифода этиб олгандан сўнг у тетиклашди ва табассум қилди. У: «Ҳозирча менда ечим йўқ, лекин мен имкониятлар борлигини сезаяпман. Мен тўсиқларга тиқилиб ўтириш ўрнига ечим топа олишимни ҳис қиляпман».
Балки сиз ҳам шундай қилиб кўрарсиз.
Мақсадингизни, унинг таркибига «аммо» ни киритган ҳолда қайта ифода этиб олинг.
Юқорида айтилган тўрт қадамнинг ҳаммасини бажаринг.
Мақсадингизни баён қилинг.
Ўз «аммо» ларингизни кўрсатинг.
Мақсадингизни, унинг таркибига «аммо» ни киритган ҳолда қайта ифодаланг.
Изоҳларда ўз натижаларингизни ёзинг.
Амалда синаб кўрсангизгина бу жараённинг ҳақиқий кучини ҳис қиласиз. Шунинг учун буни ҳозироқ бажариб кўринг.
Одамлар кутганидек бўлмасликдан, уларнинг умидини оқламасликдан бўлган қўрқув ва буни нима қилса бўлади?
Шелли Лефконинг шу номли мақоласининг эркин таржимаси.
Салом, бу Шелли, Лефко институти асосчиларидан бири.
Бугун мен сизлар билан, фикримга кўра кўпчилигимизни таъқиб қиладиган нарса ҳақида гаплашмоқчиман. Бу одамлар кутганидек бўлмасликдан бўлган қўрқув. Сизга шуни айтмоқчиманки сиздаги қўрқувни уйғотаётган нарса бу одамлар кутганидек бўлмаслик эмас. Менинг фарзандларим мен кутгандек бўлмасликдан, менинг умидимни оқламасликдан қўрқишмайди, афсуски.
Келинг буни яхшироқ тушунтириб бераман. Мен кўп йиллар давомида омма олдида гапиришдан қўрқадиган, чиқиш қилиш олдидан безовталикни ҳис қиладиган, янгича ҳаракатларни қилишдан қўрқадиган кўпчилик инсонлар билан ишлаганман. Ва бу ҳолатларда биз ишлайдиган нарсалардан бири - бу одамлар кутганидек бўлмасликдан, одамлар умидини оқламасликдан бўлган қўрқувдир.
Бундан қандай халос бўлишни кўрсатиш учун сизлар билан бугун кичик бир жараённи бажариб кўрамиз. Демак, тасаввур қилинг сиз кичкина боласиз ва ота-онангиз сизга нималарнидир гапиряпти ... Мен кўзларингизни юмишингизни ва буни қилишингизни истардим.
Тасаввур қилинг, сиз кичкина боласиз ва ота-онангиздан бирлари сизга қуйидагиларни айтяпти:
«Сендан жуда кўнглим қолди, ихлосим қайтди. Умидимни оқламадинг». Ёки улар сизга мана шундай кўнгил қолиш кайфиятида қарашяпти ёки мана бунга ўхшаш нимадирлар деяпти: «Наҳотки бундан яхшироқ қила олмасанг?»
Нима деб ўйлайсиз, бундай лаҳзада кичкина бола ўзини қандай ҳис қилган бўларди: севимлими ёки севимсиз? Бундан кўриняптики қўрқувни уйғотаётган нарса бу одамлар кутганидек бўлмаслик, уларнинг умидини оқламасалик эмас экан, балки сизнинг ҳаётингиз, яшаб қолишингиз уларга боғлиқ бўлган одамларнинг сизни севмаслиги ҳисси экан. Ва ҳозирги кунда бу қўрқувни ҳис қилишимизнинг ягона сабаби биз ёшлигимизда ҳеч қачон бу икки нарса орасини фарқламаганимиздир, холос.
Демак, кўзларингизни юминг ва ушбуларни ҳақиқатдан ҳам тасаввур қилинг. Бу реал воқеа. Тасаввур қилингки отангиз ёнингизга келиб худди турмуш ўртоғим Морти қизларимизга айтган мана бу гапларни айтяпти: «Сизлар бу дунёга менинг ёки онангизнинг умидимизни оқлаш, биз кутгандек бўлиш учун келмагансизлар. Сизлар бу дунёга ўз ҳаётларингизни яшаш учун келгансизлар. Ва биз сизларни йўналтириб туриш ва хавфсизлигингизни таъминлаш учун, токи буни ўзларингиз мустақил қила оладиган бўлгунларингизча бу ердамиз».
Энди сиз бу гапларни эшитгач мактабга бордингиз ва ўқитувчи сизга қуйидагиларни айтди: «Менинг сендан жуда кўнглим қолди. Сен менинг умидларимни оқламадинг». Сиз қўрқувни ҳис қилган бўлармидингиз? Йўқ.
Қизим Бриттани 14 ёш бўлганида ўрта мактабга борди. Биз эндигина Калифорнияга кўчиб ўтгандик. Унинг ўқитувчиси унга қараб «Сендан кўнглим қолди» деган. Бриттани унга қараб: «Сизни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтаманки мен бу ерга сизнинг умидингизни оқлаш учун келмаганман. Мен бу ерга билим олиш учун келганман, сиз эса менга билим бериш учун бу ердасиз». Ва ўқитувчи менга телефон қилиб ҳеч бир бола у билан бундай тарзда гаплашмаганини, аммо бу қизиқ бўлганини айтди.
Қачонки сизда одамлар кутгандек бўлмасликдан, уларнинг умидини оқламасликдан бўлган қўрқув бўлса, у ҳолда сизнинг бутун диққатингиз ўзингизга қаратилган бўлади. Менда ҳаммаси жойидамикин? Ўхшамай қолмасмикин... Буни тўғри қила олармиканман?
Бу қўрқувдан халос бўлсангиз нима содир бўлади? Мен сезган нарсалардан бири - бу диққатимнинг керакли ишга қарата оладиган бўлганимдир. Энди менинг диққатим мижозимга қаратилган. Менинг диққатим сизга қаратилган. Менинг диққатим сизнинг нима деб ўйлашингизда, сизнинг умидингизни оқлайманми ёки йўқми, сиз кутгандек бўламанми ёки йўқлигида эмас. Менинг диққатим хизмат қилишда. Менинг диққатим ўз ҳаётимдан завқ олишда. Менинг диққатим ўз ҳиссамни қўшишда. Менинг диққат-эътиборим менинг муносабатларим тўлақонли ва ғамхўрлик билан бўлишида. Менинг диққатим бошқаларни қўллаб-қувватлашда. Мен диққат-эътиборим сизнинг умидларингизни оқлашга, сиз кутгандек бўлишга қаратилмаган.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аввал ичингизда ғалаба қозонасиз кейин ташқарида
Акция доирасидаги олишингиз мумкин бўлган Пулларни силтаб тортиш тренингида "Кучли ният" тарифи назарда тутилган. Бунда сиз билан 30 дақиқалик яккама-якка сеанс бўлиб ўтади. Сеанс даромадингизни 2-3 баробарга оширишга нисбатан бўлган онг ости блоклари устида ишлашга қаратилади.
Сеанс натижасида даромадингизни ошириш бўйича ички ғалабани қўлга киритасиз. Ташқаридаги натижа эса кўп куттирмасдан содир бўлиши кўп бора синалган.
Даромадангиз 2-3 баробарга ошганда тренинг учун сарфлаган пулларингиз ортиғи билан қайтиб келган бўлади. Бу энг камида оладиган фойдангиз. Шахсингиз ўсиши, ўзингизга бўлган ҳурматнинг ошиши натижасида эришадиганларингизни эса пул билан баҳолаш қийин.
Бу имкониятларни қўлга киритишни истасангиз ҳозироқ қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
@muloqot_uchun_bot
P.S.: АКЦИЯ тугашига 1 кун қолди. Кейин нархларни яна оширишни режа қилганмиз.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
НАТИЖАЛАРИ ДОИМИЙ - БИР УМРЛИК БЎЛГАН КУРС
Тренинглардан олинган натижалар (агар натижа бўлса) бир марталик бўлишини, доимий бўлмаслигини кўпчилик ўз бошидан ўтказган. Айрим кишиларнинг тренингларга қайта-қайта қатнашишларининг асосий сабабларидан бири ҳам шу ўзи.
Бунинг сабаби тренинг ёки уни ишлаб чиққан муаллифнинг ёмонлигида эмас. Тренинглар одатда бирор бир моддий мақсадга эришиш учун ишлаб чиқилган бўлади. Даромадни ошириш, савдони ошириш, уй ёки машина олиш каби.
Шахснинг ўзини шахс сифатидаги ҳолатини ўзгартириш эса асосий мақсад сифатида қаралмайди. Шунинг учун, натижага эришилган тақдирда ҳам, шахс ўзгармасдан қолаверади. Бу эса яна муаммо келтириб чиқараверади.
Агар шахснинг ўзи шахс сифатида ўзгарса, у ҳолда натижалар бир марталик эмас, балки бир умрлик бўлади. Ўзингизда бир умрлик бўладиган кучли ўзгаришлар қилишни истайсизми? Биз бунинг имконини берувчи курс ишлаб чиқдик. Курсимиз онг ости блоклари билан ишлашнинг энг кучли усулига асосланган.
Бу курсимизни ҳозирда 4 таси 1 тада деб номланган АКЦИЯ доирасида олишингиз мумкин. Бунда қуйидаги курс ва тренингларимизни битта нархда олишингиз мумкин:
1) Табиий ишонч курси - сотувдаги баҳоси 850 000 сўм.
2) Пулларни силтаб тортиш тренинги (Кучли ният тарифи) - сотувдаги баҳоси 900 000 сўм.
3) Пул борасида кенг тарқалган 10+ қарашлар устида ишлаш мини тренинги - сотувдаги баҳоси 100 000 сўм.
4) Шухрат Эшмуродов билан 30 дақиқалик сеанс. Унда сиз ўзингизни чеклаб келаётган оғриқли блокларингиздан халос бўлишингиз ва бу ўзи амалда қандай ишлашини кўришингиз мумкин - сотувдаги баҳоси 630 000 сўм.
Буларни ЖАМИ қилиб ҳисоблаганда - 2 480 000 сўм бўлади.
Аммо сиз АКЦИЯ нархида, яъни буларнинг ҳаммасини 850 000 сўмга олишингиз мумкин. Акциямиз 18.07.2024 й. гача амал қилади.
Ҳам чекловчи қарашлардан халос бўлишни, ҳам даромадингизни ошириб олишни истайсизми!?
У ҳолда ҳозироқ мурожаат қилинг:
@muloqot_uchun_bot
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шукроналик ҳиссини ҳосил қилиш ва кучайтириш усуллари
Бизга маълумки ҳаётни юксалтирувчи, муаммоларни тез ва осон ечишнинг энг кучли усули - бу шукроналикдир. Буни катта-катта муваффақият устозлари бирдек таъкидлайди.
Шелли Лефконинг бу мавзуга доир мақоласида келтирилган ажойиб услубларни сизлар билан ўртоқлашишни истадик.
Биздаги шукроналик ҳисси - бу бирор ҳолатга нисбатан берган маъномиздан келиб чиқади ва шу маъно ёрдамида ростланди. Яъни, маъно ёрдамида уни ҳосил қилиш ва янада кучайтириш мумкин.
Қуйидаги мисолларга қараб буни яна ҳам яхшироқ тушуниб олишингиз мумкин.
Ўзингиз ҳам осонгина қилишингиз мумкин бўлган ҳолатда кимнингдир сизга эшикни очиб ёрдам берилган вазият билан қўлингизда бир неча пакетларда юкингиз бор бўлиб турганда сизга эшикни очиб ёрдам беришда юзага келадиган ҳиссиётларни таққосланг. Ёки севимли инсонингизнинг сиз соғлом ва ўзингизни яхши ҳис қилиб турган вақтингизда шўрва тайёрлаб бериши билан сиз бемор ва тўшакда ётганингизда шўрва тайёёрлаб беришидаги ҳолатларда юзага келадиган ҳиссиётларни таққосланг. Бундай пайтларда "раҳмат" сўзи тилимиздан анча табиийроқ бўлиб чиқади.
Шукроналикни чуқурроқ ҳис қилишимизнинг сабаби биз ўзимизга берилган нарсага буни ўзимиз осонгина ололмаган, қила олмаган бўлардик деган қиймат беришимиздадир.
Энди бу ҳолатдан ҳаётимизда фойдаланиш йўлини тушунтирамиз.
Бунинг учун менинг ўзим осонгина ола олмаган бўлар эдим деган рўйхат тузинг. Масалан:
- сотувчи менга табассум қилди,
- неварам мени қучоқлаб қўйди,
- каналимиз аъзоси изоҳларда ўз қимматли фикрини қолдирибди,
- кўчамизга асфальт ётқизишибди,
- муҳим бўлган саволимга олимларимиз жавоб беришибди.
Қачонки мен буларни ўзим осонгина ола олмаслигим ҳақида ўйлаганимда юзимда табассум пайдо бўла бошлайди ва шукроналик ҳиссини ҳис қиламан.
Энди навбат сизга. Сиз ҳам шу каби кичик бўлсада рўйхат тузиб ҳаётингиздаги шукроналик ҳиссини янада кўпайтиринг. Ёдда тутинг шукр қилганга янада кўпайтириб берилиши ваъда қилинган.
Агар мақолани фойдали деб билган бўлсангиз яқинларга ҳам улашинг.
Бизнинг канал: @trening_kitob
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
«Мен дангасаман» деган қараш устида БЕПУЛ ишлаш муддати якунига етди. Шунинг учун бу борада ботга ёзманг. Бу қараш устида ишлашни энди пуллик дарсларимизга таркибига қўшамиз.
Энди эса «Мен иродасизман» деган қараш устида ишлаймиз. Бу қараш устида ишлаш ҳам дастлаб БЕПУЛ бўлади. Маълум муддатдан сўнг эса уни ҳам пуллик дарсларимиз таркибига киритамиз. Шунинг учун сизни иродасизлик муаммоси қийнаётган бўлса ҳозироқ ишга киришинг.
Мана марра ҳам забт этилди. Бу ҳам каналимиз аъзоларининг ўзига хос, кичик бўлсада ажойиб ғалабаси.
Читать полностью…Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Чекловчи қарашлар билан ишлашнинг энг кучли усулини ўрганиб, амалда қўллаб шу нарсага амин бўлдикки бу усул орқали кўпгина ўта муҳим муаммоларни осон ва тезда ҳал қилиш мумкин экан. Бундан кўпчиликка фойда бўлиши учун қуйидаги муаммолар устида ишлашга бағшланган БЕПУЛ машғулотлар ўтказишни ният қилдик:
- дангасалик,
- иродасизлик,
- билимсизлик,
- вақтим йўқ,
- диққатимни жамлай олмайман.
Бу машғулотларни бошлашдан олдин бу муаммолар сиз учун қанчалик муҳимлигини билишимиз керак.
Агар сизда бу каби муаммолар бор бўлса ва улардан халос бўлишни истасангиз ушб постимизга 🔥 белгисини қолдиринг. 50 та бўлгач машғулотларимизни бошлаймиз.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
Каналимизнинг ҳурматли аъзолари!
Ийд ал-Адҳа – Қурбон ҳайити муборак бўлсин!✨
👉 @trening_kitob
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
«Қийин фанлар йўқ, аммо биз шунчаки билмайдиган нарсалар тубсиз даражада кўп. Шунингдек биз аҳмоқона, узуқ-юлуқ, боғлиқсиз ва ҳатто ёлғон равишда биладиганларимиз яна ҳам кўпдир.
Ва бу ёлғон маълумотлар биз умуман билмайдиганларимиздан кўра кўпроқ равишда бизни тўхтатади ва йўлдан адаштиради».
«Трудных предметов нет, но есть бездна вещей, которых мы просто не знаем, и еще больше таких, которые знаем дурно, бессвязно, отрывочно, даже ложно.
И эти-то ложные свидения еще больше нас останавливают и сбывают, чем те, которых мы совсем не знаем».
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қарз олишга нисбатан қизиқ бир нуқтаи назарни сизга етказмоқчиман.
Қарз - бу ўз пулингизни бошқа бировга ялиниб, ундан сўраб ишлатишга ўхшар экан.
Кўпчилик одамларда «Бунинг иложи йўқ» деган қарашнинг кўплаб версиялари бор. Джобсда бундай бўлмаган. Джобс, кўпчилик одамлар дуч келадиган дунё билан иш қилганида у бошқалардан самаралироқ бўла олмаган бўларди. У бошқа дунё билан - деярли ҳамма нарсанинг имкони бор бўлган дунё билан ўзаро муносабатда бўлган. Кўпчилик одамлар эса кўп нарсани «қилишнинг иложи йўқ» бўлган дунё билан ўзаро муносабатда бўладилар.
Ишхона ва ташкилотлардаги одамлар орасида энг кенг тарқалган қарашлардан бири «биз қила олмаймиз…» деган қарашдир. Биз аутсорсингдан фойдалана олмаймиз, молиявий ресурслар топа олмаймиз, ўзимизга керакли бўлган турдаги ходимлар топа олмаймиз, ҳукумат учун нимадир қила олмаймиз ва ҳоказолар.
Стив Apple да нима қилишга мумкинлигига нисбатан ҳеч қачон чекловчи қарашларга эга бўлмаган. Унда бу каби қарашлар бўлмагани учун ҳам бундай қарашларга эга бўлган одамлардан илдамлаб кета олган ва уларни уларнинг фикрича қилиб бўлмайдиган ишларни қила олишга руҳлантира олган.
Бахт ва муваффақият йўлида кўпчилик одамлар дуч келадиган энг катта тўсиқ - бу уларнинг «аслида бор бўлган ҳақиқий дунё» билан яшашга қобилиятлари йўқлиги эмас. Уларнинг энг катта тўсиғи - бу ўз ихтиёрлари билан қўйиб олган чекловларидир.
Улар ўзлари ҳосил қилган воқеликда яшашади. Бу шундай воқеликки унда улар унчалик ақлли эмас, унда улар бошқалардан ўзлари хоҳлаган нарсаларни ололмайди, унда кўп нарсанинг иложи йўқ. Унда ниманидир кичикроқ, қувватлироқ ва арзонроқ қилишнинг иложи йўқ, унда Gorilla Glass ни олти ой ичида катта миқдорда ишлаб чиқишнинг иложи йўқ ва ҳоказо.
СИЗ ҲАҚИНГИЗДА НИМА ДЕЙИШ МУМКИН?
Ўзингиз ҳосил қилиб олган «ҳақиқий воқелик»дан чиқиб олишингиз учун қилишингиз мумкин бўлган энг муҳим иш нима? Фикрингизга кўра нималарни иложи йўқ деб билишингизни аниқланг, ўзингизга челленж қилиб улардан халос бўлинг. Бу қобиқдан ташқарига чиқинг ва воқелик ҳақидаги сизни чеклаб турувчи қарашларингиздан халос бўлинг.
Ўзингиз ҳосил қилиб олган «ҳақиқий воқелик» да қандай қилиб ҳаммасини зўр эплашни ўрганманг. Ўз воқелигингизни ўзгартиринг ва ана шунда деярли ҳамма нарсанинг иложи бор бўлади. Стив Джобснинг «сири» мана шунда эди.
Каналимиздаги мақолаларни ўқиётганингиз учун ташаккур. Стив Джобснинг «сири» ва сиз ҳам қандай қилиб Джобсдек яшай олишингиз ҳақидаги савол ёки изоҳларингизни қолдиришингизни илтимос қиламиз. Сизнинг изоҳларингиз кўпчилик учун фойда келтиради. Биз уларни ўқиймиз ва имкони борижа жавоб берамиз.
Агар сиз бу мақола яқинларингиз учун ҳам фойдали бўлади деб ўйласангиз, у ҳолда буни уларга юборинг.
P.S.: Кўп нарсанинг иложи йўқ бўлган дунёингизни кўп нарсанинг иложи бор бўлган дунёга айлантиришни истайсизми? У ҳолда ўзингиз ҳақингиздаги 19 та чекловчи қарш ва 4 шартлиликлар устида энг кучли усулда ишлашга мўлжалланган тренингимизни харид қилишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги манзилга ҳозироқ мурожаат қилинг:
@muloqot_uchun_bot
Курсимизда иштирок этиш баҳоси 750 000 сўм.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
БИЛИШ - БУ ЎЗГАРИШ ДЕГАНИ ЭМАС
Муваффақият борасида кўплаб китоб ўқисамда, кўплаб тренингларда қатнашсамда аммо менда ўзим кутган ўзгаришлар кўп йиллар давомида бўлмаган. Бу ҳолат 10-15 йиллаб давом этган.
Муваффақият учун нималар қилиш кераклигини, мақсад қўйиш ва унга эришиш борасидаги билимларни сув қилиб ичиб юборганман десам ҳам бўлади. Аммо ... булар шунчаки билим, холос. Натижа эса фақат ўзгарганларда бўлади. Шунча йиллик оғриқли тажрибадан олинган хулосам ҳақида қуйида айтиб ўтмоқчиман.
Қанча фойдали китоб ўқиган бўлсакда, қанча кўп тренингларда қатнашган бўлсакда аммо ҳаётимизда ўзгаришлар йўқлигининг асосий сабаби қуйидаги иборада мужассам:
Ўқидик, билдик, эшитдик ва ҳаттоки ишондик дегани бу ўзгардик дегани эмас.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қандай қилиб ўз ҳаётингиздан безовталик ва изтиробни олиб ташлаш мумкин? (2-қисм)
Қачонки сиз «Мен безовтаман» деб айтганингизда ўша безовталикни ҳис қилган «мен» ким? ... Илтимос, бир дақиқа вақт ажратинг ва бу ҳақда ўйлаб кўринг. ...
Тасаввур қилинг болалик вақтингизда қўлингиздан бир буюмни тушириб юборганингиз учун отангиз сизни уришди, довдир, латта деб бақирди. Бунинг таъсирида сиз ўзингизни довдир ва латта деб ўйлай бошладингиз. Ва ҳозирги кунгача довдир, латта бўлиб яшаб келдингиз. Ич ичингиздан мен довдирман, мен латтаман деб ўйлаб, ҳис қилиб юрдингиз.
Энди эса ўша вазият устида ишлаяпсиз. Ўшанда отангиз сизга довдир, латта деб бақирганида сиз отам мендан кўра кўп нарса билади, уларнинг гапи ҳақ ва мен ҳақиқатдан ҳам шундайман деб ўйлагансиз. Бугунги кунда улғайган одам сифатида ўша вазият ҳақида ўйлаб кўриб болалар ниманидир қўлидан тушириб қўйса албатта довдир, латта бўлгани учун эмаслиги, балки бу ҳолат шунчаки ҳамма ёш болаларга хос, оддий ва нормал ҳолат эканлигини англадингиз.
Отангизнинг гапи ҳақиқат эмаслиги, шунчаки жаҳли чиққанда айтилган, тарбия учун айтилган гап эканлиги маълум бўлди. Буни англаган заҳоти ичингизда нимадир ўзгариб елкангиздан тоғ ағдарилгандек енгилликни ҳис қилдингиз. Энди аниқ билиб турибсизки сиз довдир ҳам, латта ҳам эмас экансиз. Сиз энг камида ҳамма қатори нормал инсон экансиз.
Энди эса диққат қилинг. Мен довдирман, мен латтаман деган қарашингиз йўқ бўлди. Аммо сиз ўзингиз ҳали ҳам шу ердасиз, йўқ бўлиб кетмадингиз.
Шунинг учун ҳам, агар ўзингизни ким деб ҳисобласангиз ўша йўқ бўлса ва сиз ҳали ҳам шу ерда бўлсангиз, у ҳолда сиз ўзингизни ким деб ҳисобласангиз у эмас экансиз. Сиз ўз қарашларингиз ва бу қарашлардан келиб чиқадиган ҳис-туйғулар ва ҳатти ҳаракатларингиз бўла олмайсиз.
Отангизнинг гапини ҳақиқат деб қабул қилаётганингизда сиз бу қарашни ўзингиз учун яратаётган бўласиз. Шунинг учун сиз ўз қарашларингиз йиғиндиси эмас, балки уларнинг яратувчисисиз. Бу сизга тушунарлими?
Сиз буни бир концепция сифатида эмас, балки ич-ичингиздан ҳис қилиб тушунган заҳотингиз ўз безовталигингиз таъсири остидан чиқиб уни ташқаридан кузатадиган мақомга чиқасиз.
Ўзингизни ким деб ҳисоблайдиган бўлсангиз у изтироб чекиши мумкин, лекин ўзингизни ким деб ҳисоблашни ҳал қиладиган асл ўзингиз эса изтироб чека олмайди.
Бу гапларни ўйлаб кўриб унга қўшилиш ёки қўшилмаслик мумкин. Бу фикрларга қўшилсангиз ҳам сиздаги безовталик, изтироб енгиллашмайди. Аммо бу айтилганларни ҳис қилиб кўрилса ана шунда унинг кучини сезасиз.
Бу айтилганларни концепция сифатида тушунилганда улар фойдасиз сўзларга айланади. Бу айтилганларни бошдан кечириб, ўзини ўз қарашларининг яратувчиси сифатида ҳис қилинганда сиздаги ҳар қандай безовталик ёки изтиробни эритиб йўқ қилиб юборади.
Сиз ҳар доим ҳам сиз билан нима содир бўлишига таъсир ўтказа олмайсиз. Аммо сиз ўзингиз билан содир бўлаётган нарсаларга қандай муносабатда бўлишни эса ҳар доим белгилай оласиз.
Агар сиз менга: «Шелли, сиз ҳаётимга катта ҳисса қўшдингиз» десангиз, бундан хурсанд бўламан. Агар сиз менга: «Сиз менинг умидларимни оқламадингиз» десангиз, яхши, бу ҳақда батафсилроқ айта оласизми дейман.
Бугун сизларга мана шулар ҳақида айтмоқчи эдим. Умид қиламанки бу кичкина машқ сизга фойдали бўлди. Чунки, қачонки сиз бу ерда одамларнинг умидини оқлаш, улар кутгандек бўлиш учун эмас, балки ўз ҳаётингизни яшаш учун, ўз ажойиб саргузаштларингиз учун эканлигингизни тушунсангиз анча эркинроқ бўлган бўлар эдингиз.
Биз билан эканлигингиз учун ташаккур.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тез жаҳлингиз чиқадиган, оддий нарсалардан асабийлашадиган бўлиб қолгансизми? Одамларнинг ҳатти-ҳаракатларидан бўлаётган норозиликларингиз ҳам кўпми? Ишларингиз кўнглингиздагидек юриб кетмаяптими? У ҳолда билингки бунинг бош сабаби сизнинг ўзингизга бўлган норозиликларингиз (притензияларингиз) ҳам кўпайиб кетганидир.
Ўзингиздан кўнглингиз тўлмайди, муҳим ишларни ортга сураётганингиздан, дангаса эканлигингиздан, иродасиз эканлигингиздан ва бошқа ҳоказолардан кўнглингиз тўлмайди, жаҳлингиз чиқади.
Энди ўйлаб кўринг ўзини паст баҳолайдиган, муҳим ишларни қилмасдан ортга сурадиган, дангаса одамдан бирор яхши натижалар кутиш мумкинми? Албатта йўқ.
Яхши янгилик шундан иборатки бу оғриқларнинг зўр даъвоси бор. Бунинг учун сиз ўзингиз ҳақингиздаги салбий қарашлардан халос бўлишингиз керак. Ҳозирда биз бу ишни уддалашнинг энг кучли воситаларини тайёрладик.
Агар сиз ўзингиздан бўлаётган норозиликлар туфайлик келиб чиқаётган оғриқлардан, одамларнинг нима дейишидан бўладиган ич-этингизни еб битирувчи хавотирлардан халос бўлишни истасангиз, у ҳолда бу машғулотларимиз айнан сиз учун.
Марҳамат, ҳозироқ қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
@muloqot_uchun_bot
Эслатиб ўтамиз ҳозирда 4 таси 1 тада АКЦИЯ доирасида қуйидаги курс ва тренингларимизни битта нархда олишингиз мумкин:
1) Табиий ишонч курси - сотувдаги баҳоси 850 000 сўм.
2) Пулларни силтаб тортиш тренинги (Кучли ният тарифи) - сотувдаги баҳоси 900 000 сўм.
3) Пул борасида кенг тарқалган 10+ қарашлар устида ишлаш мини тренинги - сотувдаги баҳоси 100 000 сўм.
4) Шухрат Эшмуродов билан 30 дақиқалик сеанс. Унда сиз ўзингизни чеклаб келаётган оғриқли блокларингиздан халос бўлишингиз ва бу ўзи амалда қандай ишлашини кўришингиз мумкин - сотувдаги баҳоси 630 000 сўм.
Буларни ЖАМИ қилиб ҳисоблаганда - 2 480 000 сўм бўлади.
Аммо сиз АКЦИЯ нархида, яъни буларнинг ҳаммасини 850 000 сўмга олишингиз мумкин.
P.S.: Бугун АКЦИЯмизнинг охирги куни. Кейин нархларни яна оширишни режа қилганмиз.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ГАП НИМАДА?
Қилинаётган ишда, ўрганилаётган соҳадами ёки буларни қилаётган шахсдами?
Дангал бўлиб тан олинадиган бўлса ҳамма гап шахсда эканлиги маълум бўлади. Чунки исталган соҳани ўрганиш ва унда зўр муваффақиятларга эришиш мумкин қачонки шахс бунга ишонса ва ўзини бунга қобилиятли деб билса.
Агар шахс ўзини паст санайдиган бўлса, қўлидан бирор иш келишига ишонмаса у ҳолда ҳар қандай осон соҳани ҳам эплай олмайди.
Сизни қийнаб турган муаммолар ҳам нима қилишни, қандай қилишни билмаганлигингиз сабаббидан эмас. Балки шахс сифатида ўзингизга берган баҳоингиз ва ўзингизга бўлган муносабатингиздандир.
Бир нарсани ёдда тутинг:
ҲАЁТДА ХОҲЛАГАНИНГИЗ ЭМАС, БАЛКИ КИМ БЎЛСАНГИЗ ШУНГА МОСИ БЕРИЛАДИ!
Шу жойда мени жуда хурсанд қиладиган зўр жиҳати бор. Буни ўйлаганда ҳар доим мазза қилиб кетаман. Бошқача шахсга айланиш учун 10 баробар кўпроқ ишлаш, 10 та соҳани ва яна кўп нарсаларни билиш талаб этилмайди. Кўпинча бунинг учун ўзи ҳақидаги битта фикрни англаш тушуниш кифоя қилади. Қарабсизки олдинлари муаммо бўлиб турган нарсалар ўз-ўзидан ечилиб кетишни, ишлар юришиб кетишни бошлайди.
Табиий ишонч курсимизда эса сиз ўзингиз ҳақингиздаги 1 та эмас, балки 19 та қарашдан халос бўласиз. Бунинг натижасида қанчалик кучли шахсиятга эги бўлишни ўзингиз тасаввур қилиб кўришингиз мумкин.
Тез орада қандай кучли шахсга айланиб кетишни тасаввур қилиб бўлган бўлсангиз энди буни рўёбга чиқаришга киришинг. Курсимизни бошқа кўплаб тренинглар билан бирга АКЦИЯ доирасида харид қилиш учун ҳозироқ қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
@muloqot_uchun_bot
P.S.: Тренингларимиз ҳақида бошқа саволларингиз бўлса ҳам бемалол юборишингиз мумкин.
Имом Нававийнинг саллаларида тупроқ солинган ҳамён қистарилган эди. Салаф олимларимиз китоб ёзганларида сиёҳли ёзувни қуритиш мақсадида, ёзувга тупроқ сепишган. Бу ҳамёнларни ана шундай тупроқ солиб юриш учун фойдаланишган.
Кунларнинг бирида таҳорат олмоқчи бўлиб, имом Нававий саллаларини ёнларига қўядилар. Ўғри ҳамённи пул солинган деб ўйлаб, саллани олиб қочади. Имом унинг орқасидан тез борадилар. Ўғрининг ўғрилик сабабли гуноҳкор бўлиб қолмаслигини ўйлаб, ортидан: "Мен сенга саллани ҳадя қилдим, ҳадямни қабул эт!", дея қичқирадилар. Шофеъийларда ҳадя саҳиҳ бўлиши учун уни қабул қилиш шарт этилади. Ҳадя саҳиҳ бўлгач, ўғри ҳадя олган бўлиб, гуноҳдан қутилиб қолар эди. Аммо ўғри имомни тушунмайди, "менинг ортимдан қуваяпти", деб ўйлаб, тупроқ солинган ҳамённи олиб қолиб, саллани улоқтиради ва қочиб кетади. Имом бўлса ўғрининг гуноҳкор бўлиб қолмаслиги учун қилган ҳаракатлари баракасидан яна саллаларини қўлга киритадилар.
Қаранг, салафларимиз гуноҳкорларни гуноҳдан қутилтиришни ўйласалар, биз ўзгаларни гуноҳга ботиришга интиламиз, балки-да бегуноҳларни гуноҳкорга чиқарамиз.
@MubashshirAhmad
Иродасизлик устида ишлаш.
Ҳар доимгидек энг аввало сиздаги «мен иродасизман» деган тамғани олиб ташлаш устида ишлаймиз. Чунки иродали бўлишда бу муҳим қадам. Агар сизда мен ўзи табиатан, туғма равишда иродасизман деган қараш бор бўлиб тураверадиган бўлса, у ҳолда иродали бўлишга қанча ҳаракат қилсангиз ҳам барибир кутилган натижага эриша олмайсиз. Ахир сиз ўзингизни иродасизман деб ҳисоблашда давом этаверасиз ва шундай бўлиб қолаверасиз. Тушуняпсизми!?
Энди эса сиздаги «Мен иродасизман» деган тамғани олиб ташлаш устида ишлаймиз.
Аввал ўзимиз учун аниқлаштириб олайлик. Сиз ўзингизни қай даражада мен иродасизман деб ўйлайсиз?
Бу фикрингиз кучига 1 дан 10 гача балл белгиланг. 10 балл - бу фикрим 100 фоиз ҳақиқат, яъни мен аниқ иродасизман дегани. 1 балл - бу мен иродасиз эмасман деганини англатади.
Жавобларингизни қуйидаги ботимиз орқали юборинг:
@muloqot_uchun_bot
Машғулотнинг кейинги қадамларини бажаришингиз ва улардан олинадиган фойдаларни яққол кўришингиз учун ўз жавобларингизни ёзиб юборишингиз жуда муҳим.
Дангасалик устида ишлаш.
Бунда биз энг муҳим иш - сиздаги мен дангасаман деган тамғани олиб ташлашдан бошлаймиз. Чунки дангасаликдан қутулишда бу энг муҳими. Агар сизда мен дангасаман деган қараш бор бўлиб тураверадиган бўлса, у ҳолда унга қарши қандай усулни қўллашингиздан қатъий назар дангаса бўлиб қолаверасиз. Ахир сиз ўзингизни дангасаман деб ҳисоблашда давом этаверасизда. Тушуняпсизми!?
Энди эса мен дангасаман деган тамғани олиб ташлаш устида ишлаймиз.
Мен дангасаман деган фикрга қанчалик қўшиласиз?
Бу фикрингиз кучига 1 дан 10 гача балл белгиланг. 10 балл - бу фикрим 100 фоиз ҳақиқат, яъни мен аниқ дангасаман дегани. 1 балл - бу мен дангаса эмасман деганини англатади.
Жавобларингизни қуйидаги ботимиз орқали юборинг:
@muloqot_uchun_bot
Машғулотнинг кейинги қадамларини бажаришингиз ва улардан олинадиган фойдаларни яққол кўришингиз учун ўз жавобларингизни ёзиб юборишингиз жуда муҳим.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Маррага етишимизга жуда оз қолибди. Балким бу машғулотлар ҳаётингиздаги катта ўзгаришларнинг сабабчиси бўлар. Балким, ичингизда тўсилиб ётган катта куч, энергия очилиб кетар? Нима дедингиз?
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
АСОСИЙ НАРСАНИ КЎЗ БИЛАН КЎРИБ БЎЛМАЙДИ
Авваллари бу иборани эшитганимда унинг моҳиятига унчалик тушунмаган эканман. Яқинда бу иборани эшитганда уни яхши англагандек бўлдим. Бу ҳақда сиз билан ҳам бўлишишни истадик.
Гап шундаки биз кўзимиз билан кўрмаймиз, балки миямиз, онгимиз билан кўрамиз. Бу ҳақда "Сиздан баракани тўсиб турувчи фикрлар" номли китобчамизда ҳам айтиб ўтилган эди.
Хўш, бу нимани англатади?
Бу шуни англатадики, биз бирор нарсага қараганимизда онгимиздаги қарашларга мос келадиган нарсани кўрамиз, ундан бошқасини кўрмаймиз. Ундан ҳам даҳшатлиси ҳақиқий ҳолатни ўз ҳолича эмас, балки онгимиздаги қарашларга мослаб, ўзгартириб кўрамиз. Яъни, аслида йўқ бўлган нарсаларни миямиз бизга чизиб кўрсатади. Бу тажрибаларда исботланган фактдир.
Бундан қандай хулосалар қилиш мумкин?
Ортиқча вазнингизга қараб бунинг сабаби сифатида кўп овқат ейишингизни кўришингиз мумкин.
Пулингиз йўқлигига қараб асосий сабаб сифатида бизнесингиз йўқлигини кўришингиз мумкин.
Ишингиз юришмаётганига қараб асосий сабаб сифатида ҳозир сезон эмаслигини кўришингиз мумкин.
Аммо сиз кўраётган бу сабаблар асосий сабаб эмас. Юқорида айтиб ўтганимиздек асосий сабабларни кўз билан кўриб бўлмайди. Уларни кўриш, англаш учун чуқурроқ ўйлаш керак бўлади. Тушуняпсизми!?
Ортиқча вазнингизнинг асл сабаби - ўзингизга бўлган ишончсизлик бўлиши мумкин. Аммо бу сабаб бир қарашда кўзингизга кўринмайди.
Пулингиз йўқлигининг асл сабаби - хато қилиш ва муваффақиятсизликдан бўлган қўрқувингиз бўлиши мумкин. Аммо бу сабаб бир қарашда кўзингизга кўринмайди.
Ишингиз юришмаётганининг асл сабаби - ўзингизни лойиқ эмас деб билишингиз бўлиши мумкин. Аммо бу сабаб ҳам бир қарашда кўзингизга кўринмайди.
Асл сабабни билмагандан, англамагандан кейин сиздаги муаммолар йиллаб, ҳаттоки бир умр ечилмасдан қолаверади. Бу қанчалик оғир эканлигини тасаввур қиляпсизми?
Шунинг учун ҳам бирор муаммоингизнинг ечими ҳақида ўйлаганнингизда кўз билан кўринадиган жиҳатлари билан чекланиб қолманг. Кўз билан кўринмайдиган, тафаккур билан кўриладиган, англанадиган жиҳатлари ҳақида ҳам бош қотириб кўринг. Бу борада Аллоҳ ўзи мададкор бўлсин!
Сиздаги кўплаб муаммоларнинг кўз билан кўринмайдиган асл сабаблари одатда сизнинг ўзингиз ҳақингиздаги қарашлар эканлиги аниқ. Шунинг учун ҳам муаммоларингиз ечимини бу каби қарашларингиз устида ишлашдан бошлашингиз керак.
Бу борада ёрдам керак бўладиган бўлса, марҳамат кўплаб инсонлар ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган ва бўлаётган ажойиб курсимизга таклиф қиламиз.
Ҳозироқ қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:
@muloqot_uchun_bot
Курсимизда иштирок этиш баҳоси 850 000 сўм.
P.S.: 24 соат ичида тўлов қилганларга 30 дақиқалик сеанс БЕПУЛ тақдим этилади. Унда сиз ўзингизни чеклаб келаётган оғриқли блокларингиздан халос бўлишингиз мумкин бу ўзи қандай ишлашини кўришингиз мумкин.
P.S.S: Кейинги ҳафтада курсимиз нархи яна оширилади. Ҳам БЕПУЛ сеансга эга бўлиш, ҳам курсни қулай нархда қўлга киритиш имкониятидан фойдаланиб қолинг.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЁДДА ТУТИНГ ҲАЁТДА ХОҲЛАГАНИНГИЗ ЭМАС, БАЛКИ КИМ БЎЛСАНГИЗ ШУНГА МОСИ БЕРИЛАДИ!
Сизнинг ким эканлигингизни эса ўзингиз ҳақингиздаги қарашларингиз белгилаб беради. Бу қарашларингизни ўзгартирмасдан туриб аҳволингизни ўзгартира олмайсиз, ўзингиз хоҳлаган даражаларга чиқа олмайсиз. Чунки сизга фақат ўзингизни ким деб ўйласангиз шунга моси берилади.
Шунинг учун ҳам тезроқ ўзингиз хоҳлаётган нарсаларга муносиб бўлган инсон бўлиш ҳақида қайғуринг. Ва Сиз қаршингизда эшиклар қандай очилишини кўрасиз. Имкониятлар кечагина йўқ бўлган жойларда пайдо бўла бошлайди!
Ўзингизда мана шундай ўзгаришлар бўлишини истайсизми? У ҳолда йўлимиз бир экан.
Гап шундаки биз сизни қисқа муддатда буткул ўзгартирувчи, шахсиятингизни янги даражага олиб чиқиш имконини берувчи кучли дастур тайёрладик. Ўзингизга бўлган муносабатни янги даражага олиб чиқишни истайсизми?
У ҳолда ҳозироқ қуйидаги манзилга мурожаат қилинг.
@muloqot_uchun_bot
Курсимизда иштирок этиш баҳоси 800 000 сўм.
P.S.: 24 соат ичида тўлов қилганларга 30 дақиқалик сеанс БЕПУЛ тақдим этилади. Унда сиз ўзингизни чеклаб келаётган оғриқли блокларингиздан халос бўлишингиз мумкин.
P.S.S: Кейинги ҳафтада курсимиз нархи яна оширилади. Ҳам БЕПУЛ сеансга эга бўлиш, ҳам курсни қулай нархда қўлга киритиш имкониятидан фойдаланиб қолинг.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ЯРАТИШИНГИЗ ЙЎЛИДАГИ ЭНГ КАТТА ТЎСИҚНИ ҚАНДАЙ ОЛИБ ТАШЛАШ МУМКИН?
Бизнинг мақсадларимиз йўлида тўсиқ бўлувчи энг бузғунчи факторлардан бири - бу «... мен қила олмайман» деган қарашимиздир.
Бу қараш энг камида бир олам имкониятлар эшигини ёпиб қўяди. (Масалан: «Мен савдо ҳажмини ошира олмайман, чунки менинг маҳсулотим рақобатчиларимникига қараганда қиммат». Агар сиз мен рақобатбардош эмасман деган хулосага аллақачон келиб бўлган бўлсангиз, у ҳолда ўз маҳсулотларингиз ва хизматларингизни сотишнинг самарали йўлларини топишингиз эҳтимоли қанча?)
Кўпинча бу қараш муваффақиятли бизнесни дарҳол тўхтатиши мумкин. (Масалан: «Мен яқинда соҳамга кирган янги катта компания билан рақобатлаша олмайман»)
Агар сиз рақобатлаша олмайман деган хулосага келиб бўлган бўлсангиз, у ҳолда муваффақиятга эришиш учун қанчалик ҳаракат қиласиз?
Бу қарашнинг сиздаги варианти қанақа? «Биз керакли маблағни топа олмаймиз» ёки «Биз ёллашимиз зарур бўлган керакли одамларни топа олмаймиз» ёки «Мен қилиниши керак бўлган ишларни бир ўзим қила олмайман ва бошқа кимнидир ҳам ёллай олмайман» ёки «Биз лойиҳани буюртмачи хоҳлаётганидек тез тугата олмаймиз»
Кўпчилик инсонларда «... ни мен қила олмайман» деган қараш бор. Ҳозир сиз мақсадларингиздан бирортаси йўлида ҳақиқй тўсиқ бўлиб турган нарсани айтинг.
Агар хаёлингизга «Мен ишона олмайман» деган ибора келган бўлса, у ҳолда айтингчи бундай қарашга эга инсон ўз олдида турган қийин муаммоларни ечиш учун инновацион ғоялар ҳосил қила оладими?
Имкони йўқлигини билиб турган нарсага уринишдан нима фойда?
Энди, қачонки сиз ўзингизда қанчадан қанча «... ни мен қила олмайман» деган қарашларингиз борлигини ва улар сизнинг муваффақиятингизга қанчалик катта таъсир кўрсатишини англаганингиздан сўнг, эҳтимол қуйидаги саволни бермоқчидирсиз:
«... ни мен қила олмайман» деган қарашларимдан қандай қутулсам бўлади?
Нима ҳам дердим, шундай оддий бир жараён борки унинг ёрдамида битта «... ни мен қила олмайман» деган қарашдан халос бўлиш учун кўпинча 60 секунддан камроқ вақт кетади. Мен юзлаб раҳбарлар гуруҳига буни ўргатганман.
Lands’ End компаниясининг собиқ бош директори бизга қуйидагиларни айтиб берганди:
«Лефко институти биздаги эски қарашларимизнинг айримларини шубҳа остига олишга ундаб фикрлаш тарзимизни кенгайтирди. Бу бизга янги ечимлар ишлаб чиқиш имконини берди. Бу ечимлар ҳақида биз олдинлари тасаввур ҳам қила олмас эдик. Лефко институти техникалари эски фикрлаш тарзини ташлаб юборади ва деярли ҳамма нарсанинг иложи борлигини англаш учун идрокни очади».
Бу содда ва кучли усулнинг бажарилиш қадамларини «Табиий ишонч» курсимиз иштирокчиларига тақдим қилганмиз. Биз уларнинг яна ҳам кўпроқ натижаларни қўлга киритишларини, яна ҳам кучли шахс бўлишларида сабабчи бўлишни истаймиз.
Агар сиз ҳам шахсиятингизни кучайтиришни, сизни муваффақиятдан тўсиб турган қарашлардан халос бўлишни истасангиз «Табиий ишонч» курсимизни харид қилишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг.
@muloqot_uchun_bot
Курсимизда иштирок этиш баҳоси 800 000 сўм.
P.S.: Бугун тўлов қилганларга 30 дақиқалик сеанс БЕПУЛ тақдим этилади. Унда сиз ўзингизни чеклаб келаётган оғриқли блокларингиздан халос бўлишингиз мумкин.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
КАТТА ЎЗГАРИШЛАР УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Катта ўзгаришларга эришиш учун энг аввало онгимизда катта ўзгаришлар қилишимиз керак бўлади. Онгимизда ўзгариш қилиш - бу ундаги чекловчи қарашларни англаб улардан халос бўлишдир. Онгимизда КАТТА ЎЗГАРИШ қилиш - бу ундаги КАТТА чекловчи қарашларни англаб улардан халос бўлишдир.
Чекловчи қарашлар ҳам табиатига кўра худди дарахтга ўхшайди. Яъни, битта катта шохдан бир неча майда шохчалар ўсиб чиққани каби битта чекловчи қарашдан ҳам бир нечта чекловчи қарашлар ҳосил бўлади.
Сиз ўзингиздаги КАТТА чекловчи қарашлардан халос бўлиб катта натижаларга эришишни истайсизми? Биз бунинг имконини берувчи курс ишлаб чиқдик.
Бу курсимизда кўпчилик инсонларда бор бўлган 19 КАТТА чекловчи қараш ва 4 та энг кўп тарқалган КАТТА қўрқувлар устида ишланади.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
СТИВ ДЖОБСНИНГ «СИРИ» НИМАДА ЭДИ?
Морти Лефконинг шу номли мақоласининг эркин таржимаси.
Стив Джобснинг ўлимидан сўнг, унинг даҳолиги ва ижодий қобилиятларининг манбаиси нимада эканлигини тушунтиришга уриниб у ҳақда кўп ёзилди. Унда нима бор эдики унга қайта қайта бир неча саноат тармоқларини кашф қилиш имконини берган? Унинг ҳеч кимда йўқ бўлган сифати нимадан иборат бўлган?
Ўйлайманки, мен буни тушундим.
Дастлабки йўналишларни қуйидаги манбалардан олдим, бундан Уолтер Айзексоннинг «Стив Джобс» номли биографияси мустасно.
СТИВ ДЖОБСНИ «БОШҚАЧА» ҚИЛИБ ТУРГАН НАРСАНИ ТУШУНИШДАГИ МУҲИМ КАЛИТ
«Джобснинг ёзганлари
[Corning Glass Генерал директори Венделл Уиксга] Apple компанияси iPhone лар учун ишлатишни хоҳлаётган ойна тури, Уикс унга 1960 йилларда Corning компанияси бир кимёвий алмашиш жараёнини ишлаб чиққанлиги ва унинг натижасида ниҳоятда мустаҳкам бўлган «горилла ойнаси» деб номлаган ойна ҳосил бўлганлигини, аммо бу ойна турининг харидори топилмаганлигини айтган эди. Шунинг учун ҳам Corning компанияси уни ишлаб чиқаришни тўхтатган эди. ... [Джобс] унга Corning компанияси 6 ой давомида қанча ишлаб чиқара олса шунча gorilla ойнаси кераклигини айтди. «Бизнинг имкониятимиз йўқ. Бизнинг бирорта заводимиз ҳам ҳозир бу турдаги ойна ишлаб чиқрамаяпти», - деб жавоб берди Уикс.
«Хавотир олманг», - деб жавоб берди Джобс. Бу, очиқ кўнгил ва ўзига ишонган, аммо Джобснинг воқеъликни ўзгартириб юборувчи майдонига ўрганмаган Уиксни ҳайратга солди. Шунинг учун у Джобсга ўзига бўлган сунъий ишонч инженерлик муаммоларини ҳал қила олмайди деб тушунтиришга ҳаракат қилди. Аммо Джобс ўз шартларини такрорлади ва Уикснинг эътирозларини қабул қилмаслигини кўрсатди. У Уиксга кўзларини тик қилиб қараб турарди. «Ҳа, сен буни уддалайсан»-деди у. «Буни ўйлаб кўр. Сен буни қила оласан».
«Бу воқеани айтиб бера туриб, Уикс бошини ҳайрон қолган ҳолда қимирлатиб. «Биз буни олти ойдан кам бўлган муддатда уддаладик. Биз ҳеч қачон ишлаб чиқилмаган ойнани ишлаб чиқдик», — деди».
Стив, қачонки кимдир унга «Вазият шундай» деса буни ҳеч қачон қабул қилмаган. Унга қачондир кимдир «Буни қилишнинг иложи йўқ» деса ҳеч қачон қабул қилмаган. Қандай дунёқараш уни «Буни қилишнинг иложи йўқ» деган тасдиқни қабул қилмасликка ундаган.
НИМА «СТИВ ДЖОБС»НИ СТИВ ДЖОБС ҚИЛГАНИ БОРАСИДАГИ ИККИНЧИ КАЛИТ
Gorilla Glass билан боғлиқ ҳолат менга муҳим бир йўналиш берди. Джобс ҳақидаги ҳужжатли фильм эса («Стив Джобс: сўнгги нарса») менга охирги йўналишни берди. Стив интервью вақтида шундай деди:
«Сиз оддий бир фактни англаб тушуниб олсангиз ҳаёт анча кенгроқ бўлади: атрофингиздаги сиз ҳаёт деб атайдиган барча нарсалар сиздан ақллироқ бўлмаган инсонлар томонидан ишлаб чиқилган. Буни англаган дақиқангиздан бошлаб ... сиз уни ўзгартиришингиз мумкин, сиз унга тегиниб кўришингиз мумкин. Мана шу энг муҳимидир».
Джобс жуда камчилик инсонларгина тушунадиган нарсани тушунган: кўпчилик одамлар бор ҳақиқий «воқелик» деб ҳисоблайдиган воқеликни аслида одамлар ўйлаб топгандир. У асосан одамларнинг қарашларига қурилган.
ДЖОБС, БИЗНИНГ КЎПЧИЛИГИМИЗ ДУЧ КЕЛАДИГАН ВОҚЕЛИК БИЛАН ИШЛАМАГАН.
Мен кўп йиллардан буён айтиб келаман, кўпчилик одамлар дуч келадиган энг катта муаммо ташқаридаги «воқелик»да эмас, балки одамларнинг онгидадир. Қарашлар - бу бизнинг воқеликка бўлган шахсий нуқтаи назаримиздир. Ва бизга бу қарашларимиз гўёки ҳақиқий воқеликни акс эттирадигандек туюлади. Биздаги кўпгина қарашлар шахсий характерга эга бўлиб, ҳаёт, одамлар ва бизнинг ўзимиз ҳақимиздадир. Мен етарлича яхши эмасман. Ҳаёт қийин. Муносабатлар иш бермайди. Мен ҳеч қачон ўзим хоҳлаганларга эриша олмайман.
Ушбу қарашларга эга инсонлар учун булар ниманинг имкони бору ниманинг имкони йўқлигини белгилаб берувчи «ҳақиқий воқелик»нинг аниқ баёнидир.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
АҚЛЛИРОҚ ИНСОНЛАР КИМЛАР?
Кеча биринчи бор пул оқими деб номланувчи ўйинни ўйнаб кўрдик. Бу ўйин фикрлашимиздаги бизни янги даражалардан тўсиб турган жиҳатларни англашга ёрдам берди.
Шу ўринда ақлли инсонлар ҳақида фикрларим ўзгарди. Олдинлари бир соҳани зўр билган, мураккаб масалаларни еча оладиган инсонларни ақлли инсонлар деб ҳисоблардим. Энди эса ҳақиқий ақл эгалари деганда буткул бошқа инсонларни тушуняпман.
Янги фикри ожизимизга кўра ақлли инсонлар:
- бошқаларга муваффақият тилай оладиган ва уларнинг муваффақиятидан хурсанд бўла оладиганлар,
- ёлғонни ёмон кўрадиган ва ўзлари ростгўй бўлганлар,
- хато қилишдан қўрқмайдиганлар,
- ваъдасига вафо қилувчилар,
- эҳсон қилишни, сахийликни яхши кўрадиганлар,
- музокараларда қарши томон манфаатини ҳам ўйлайдиганлар,
- вақтини қадрига етадиганлар,
- ҳамкорликка, келишувга очиқ бўлган инсонлар ...
Бу рўйхатни яна ҳам давом эттириш мумкин. Аммо мен ўзим учун тушунган ва сизга айтмоқчи бўлган жиҳат бошқа. Гап шундаки бу рўйхатдагилар муваффақият учун, омадли бўлиш учун, фаровон яшаш учун керак эканлигини кўпчилик билади. Бу борада ҳеч ким тортишмайди. Аммо амал қилишга келганда буни гўёки ҳамма унутади. Муваффақиятли инсон бўлмоқчи бўлганда энг аввало кўпроқ билим олишни, соҳасини чуқурроқ билишни биринчи ўринга қўяди.
Юқорида рўйхатда келган сифатларни ўзида шакллантариш, тарбия қилиш ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайди. Кўпчилик менда бу сифатлар бор деб ўйлайди. Чунки ҳеч бир инсон мен ёмонман деб ўйламайди. Айнан мана шу жойда қаттиқ адашади.
Бу рўйхатдаги сифатлар муҳим ва керакли эканлигига ишондингиз дегани сиз бу сифатларга эга бўлиб қолдингиз дегани эмас. Тушуняпсизми!?
Қисқа хулоса шуки, сиз бирор сифатнинг ёмонлигини билганингиз билан у сифат сизда йўқ бўлиб қолмас экан. Ёки тескариси, агар сиз бирор сифатнинг муваффақият учун кераклигини билганингиз, тушунганингиз ва кўп эшитганингиз билан у сифат сизда бор бўлиб қолмас экан. У сифат бор бўлиши учун инсон уни ўзида тарбия қилиши керак экан.
P.S.: Ўзингиз билмасангизда аммо Сиздаги кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётган чекловчи қарашлардан бир умрга қутулишни ва шахс сифатида янги даражага чиқишни истайсизми!? Марҳамат, буни тез ва самарали амалга ошириш имконини берувчи машғулотларимизни буюртма қилинг.
Мурожаат учун манзил:
@muloqot_uchun_bot