trening_kitob | Неотсортированное

Telegram-канал trening_kitob - Trening-kitob

2519

Шахсни ривожлантириш, юксалтириш борасидаги энг сара машқлар ва усуллар ҳақида батафсил маълумотлар! Ўзига ишонган инсон бўлиш сирлари китоби ҳақида батафсил маълумотлар.

Подписаться на канал

Trening-kitob

Менинг ҳаётимда икки марта ажрашиш, банкротлик ва ўзим жуда хоҳлаган ишдан айрилиш каби кўплаб «ёмон» вазиятлар содир бўлган. Аммо бугунги кунда ўтмишдаги ўша воқеаларга қараб туриб уларнинг ҳар бири, алалоқибат бугунги кундаги бахтим ва муваффақиятимга ўз ижобий ҳиссасини қўшганлигини кўраман. Мен ўшанда уларга бу фожеа, неге мен билан бу содир бўлди, мен бундан сўнг ўзимни ҳеч қачон ўнглай олмасам керак деган ва ҳакозо «салбий» маънолар берганман.


Худди ўша воқеаларнинг мен ўшанда кўрмаган ва бугунги кунда очиқ ойдин бўлган бошқа маъноси ҳам бор: бу воқеалар мени келажакда янада яхшироқ нималаргадир тайёрлаяпти. Ҳар бир вазиятдаги «фожеа» ушбу «фожеа»сиз имконсиз бўлган нимадир мўъжизага олиб келган. Агар мен ушбу маънони ўша пайтда кўра олганимда эди мендаги безовталик ва изтироб йўқ бўлган бўларди. Ва мен шуни таъкидлаб айтаманки, бу маънони келажакда мўжизакор ҳодисалар содир бўлишидан олдин ҳам кўриш мумкин.

Мен аниқ бир ахлоқни ва эмоцияларни, токи уларни келтириб чиқараётган чекловчи қарашларни ва шартли боғлиқликларни йўқ қилмасдан туриб, бир умрга ўзгартириш мумкинлигига ишонмайман. Аммо ўз эмоционал ҳолатимизни исталган лаҳзада, воқеа-ҳодисаларга қарам бўлмасдан ўзгартириш мумкин.


Воқеа-ҳодисалар, вазиятлар ўз ҳолича безовталик ва изтиробни келтириб чиқармайди, буни фақатгина сиз қила оласиз. Қачонки сиз ўзингиз билан содир бўлаётган ҳодисаларга, вазиятларингизга бераётган маънони ўзгартирар экансиз ва вазиятни қандай қабул қилаётганингизга нисбатан масъулиятни зиммангизга олар экансиз сиздаги қурбонлик ҳисси йўқ бўлиб кетади. У билан бирга сиздаги безовталик ва изтироб ҳам йўқолади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Бошланишида мана шундай катта пуллар (347 234 АҚШ доллари) сарфлаб қанчалик иш бериши синаб кўрилган ва зўр иш бериши маълум бўлган, кўплаб инсонларнинг ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган ва ҳозиргача сабаб бўлиб келаётган кучли усулдан сиз ҳам фойдаланиш имконига эгасиз.

Марҳамат, ҳаётингизни янги босқичга олиб чиқиш имкониятини қўлга киритинг.

Қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

ИШЛАРНИ ТЎҒРИ БАЖАРИШ ВА ТЎҒРИ ИШЛАРНИ БАЖАРИШ


Ҳозирги ҳатти-ҳаракатларингиздан, қилаётган ишларингиздан ўзингиз кутган натижалар ҳосил бўлмаётган бўлса, демак билингки сиз ишларни тўғри ва зўр қилиб бажараётган бўлсангизда, аммо тўғри ва керакли иш билан шуғулланмаётган бўлишингиз мумкин. Шунинг учун ҳам сиз кутган натижалар бўлмаяпти.

Ахир бирор ишни тўғри бажарган билан унинг биз хоҳлаётган натижага таъсири бўлмаса, у ҳолда уни нафақат тўғри бажаришдан, балки умуман бажаришдан нима фойда?

Ўзингиз ҳақингиздаги қарашлар устида ишлаш - бу ҳаётингизни янги даражага олиб чиқадиган, сиз кутган ва хоҳлаётган натижаларга олиб келадиган энг тўғри ишлардандир. Бу мен ўйлаб топган гап эмас. Қуръонда ҳам ўзларингизни ўзгартирмасангиз аҳволингизни ўзгартирмаймиз деган мазмундаги оятлар бор. Ўзингизни ўзгартириш эса ўзингиз ҳақингиздаги қарашларни ўзгартириш билан бўлади.

Бизда эса буни тез ва сифатли амалга оширишнинг кўплаб одамларда синовда ўтган усулига асосланган машғулотларимиз бор. Тўғри ва фойдали иш билан шуғулланиб янги даражага чиқишни истасангиз марҳамат, қуйидаги манзилга мурожаат қилинг ва ушбу ажойиб тренингимизга буюртма беринг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Тренингда қатнашиш нархлари тез-тез ошириб бориляпти. Агар қулай нархда иштирок этишни истасангиз ҳозироқ мурожаат қилинг.

Читать полностью…

Trening-kitob

Бу охирги гуруҳдаги одамлар ишдан бўшатилишни доимо хоҳлаб келган, аммо ишларига боғланиб қолгани учун ҳеч қила олмаган ишлари билан шуғулланиш учун имконият деб қабул қилишганди. Улар ёки бир кишидан иборат консальтинг фирмалари ташкил этишган, ёки қандайдир дўкон очишган, ёки касбларини буткул ўзгартириб мактабга қайтишганди.

Агар ишдан айрилиш, энди сиз ҳеч қачон пул топиш йўлини топа олмаслигингизни англатса, у ҳолда сиз стрессни бошдан кечирасиз. Агар ишдан айрилиш, энди сиз анча фойдали ва роҳат-фароғат келтирадиган нимадир иш билан шуғуллана олишингизни англатса, у ҳолда сиз рўй бўрган ҳодисадан хурсанд бўласиз.

Кўряпсизми, ҳодисалар ҳеч қандай ички маънога эга эмас. Вазиятлар, ҳолатлар сиз уларга қиймат бермагунингизча ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди... ва берилган битта маъно стресс уйғотса, бошқаси - руҳлантириши мумкин. Стресс воқеа-ҳодисаларга биз берган маъно туфайли пайдо бўлади. Биз берган маъно эса, ўз навбатида, биздаги ўзимизга нисбатан, одамларга нисбатан ва биз яшаётган оламга нисбатан бўлган салбий қарашлар ва ҳис туйғулардан пайдо бўлади. Қарашлардан Лефко усулида осонгина халос бўлиш мумкин. Салбий ҳис-туйғулардан эса кечинмалар билан ишлашнинг Лефко жараёни ёрдамида қутулиш мумкин.

Тасаввур қилинг, сиз муҳим бир лойиҳа устида ишлашга киришмоқчисиз ва сизда қуйидаги қараш бор: «Мен буни қила олишимга кўзим етмайди. Мен муваффақиятсизликка учрайман деб қўрқаман, муваффақиятсизлик эса ёмон». Бундай қарашлар билан сиз нималарни ҳис қилган бўлардингиз? ... Сиз стрессни ҳис қиласиз ва сизда стресс уйғотгани учун лойиҳани айблайсиз.

Энди эса яна тасаввур қилинг, худди ўша лойиҳа, аммо бу сафар сизда қуйидаги қарашлар бор бўлсин: «Мен етарлича билимга эгаман. Мен бу ишни аъло даражада қилишимни биламан. Ва агар буни қила олмасам, бу ҳолат менинг ким эканлигимга ҳеч ҳам таъсир кўрсатмайди». Бундай ҳолда ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз? ... Эътибор қилган бўлсангиз, лойиҳа энди сизда стресс уйғотмаяпти.

Стресс юзасидан арз қилган кишилар ўзларида аниқлаган ва бартараф қилган айрим қарашларнинг рўйхатини қуйида келтирамиз. Бундай қарашларга эга бўлган исталган инсон стрессни ҳис қилиши сизга ҳам тушунарли бўляптими?

Қуйидаги келадиган ҳар бир қарашни овоз чиқариб айтиб кўринг. Агар улардан қайсидир бири сизда акс-садо берса, у ҳолда сизда бу қараш бор бўлади. Бу қарашларни олдинги постларимизда келган Маятник усули билан ҳам ўзингизда бор ёки йўқлигини текшириб кўришингиз мумкин.

Бу қарашларни сиз ҳаттоки болалик пайтингиздан буён ўзингиз билан олиб келаётган бўлсангиз ҳам ва ҳаттоки улардан қутулиш учун бир неча усулларни қўллаб кўрган бўлсангизда аммо бирор фойда олмаган бўлсангиз ҳам, сиз тўғри усулни қўллаган ҳолда улардан халос бўлишингиз мумкин. Менинг ўзимда ҳам бу каби қарашлар кўп бўлган, ва мен уларнинг барчасини йўқ қилдим.

«Агар мен муваффақиятсизликка учрасам, у ҳолда бу менинг аҳмоқлигимни англатади».
«Мен унчалик билимли эмасман».
"Мен унчалик яхши эмасман."
«Мен қиладиган ҳеч бир унчалик яхши эмас».
«Мен ҳеч қачон хоҳлаганимга эриша олмайман».
«Хато - бу ёмон».
«Агар мен хато қилсам, демак мен аҳмоқ ва ёмонман».
«Ҳаёт - бу қийин нарса».
«Одамларга ишониб бўлмайди».
«Мен кучсизман, ожизман».
«Ҳаётимнинг назароти менинг қўлимда эмас».
«Мен муносиб эмасман».
«Мавҳумлик - бу ёмон».
«Агар мен нимадир ножўя иш қилиб қўйсам, нимадир қўрқинчли нарса юз беради».

Сизда бу каби ёки шуларга ўхшаш қарашлар йўқ деб тахмин қилайлик. Буларнинг ўрнига сиз «Муваффақиятсизлик аслида йўқ нарсадир. Буларнинг бари шунчаки тажриба орттиришдир» ва «Мен қандай бўлсам шундайлигимча менда ҳаммаси жойида. Ҳаммаси жойида бўлиши ва бошқалар томонидан қабул қилинишим учун нимадир қилишим шарт эмас» деган қарашларга ишонишингизни тасаввур қилинг. Сиз шунда ҳам олдингидек стрессни ҳис қилган бўлармидингиз?

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

«Мен етарлича яхши эмасман», «Мен унчалик зўр эмасман», «Мен ўзим хоҳлагандек инсон эмасман»

Бир қарашда бу каби чекловчи қарашлар оддийдек, беозордек ва унчалик муҳим эмасдек, ҳаётимизга унчалик таъсир қилмайдигандек кўринади. Аммо кўпинча айнан шу қарашлар туфайли Сиз
- даромадингизни ошира олмаётган,
- оилавий муносабатларингизни кўнгилдагидек қила олмаётган,
- карьерада ўсиш қила олмаётган,
- турмуш ўртоғингиздан, фарзандларингиздан ва яқинларингиздан етарлича эътибор кўрмаётган,
- орзуингиздагиларга эриша олмаётган бўласиз.

Чунки бу қарашлар Сизнинг аслингиз ҳақидадир. Ўзингизни ким деб ҳисобласангиз ҳаётингиз ҳам шунга мос бўлади. Ўзингизга бошқача назар солиш ва шунга мос даржадаги ҳозиргидан анча яхшироқ, сифатлироқ ҳаёт даражасига чиқиш вақти келди!

Марҳамат, ҳозироқ мурожаат қилинг ва жуда кўпчиликда зўр натижа берган, онг ости блоклари устида ишлашнинг жуда кучли усули асосида ишлаб чиқилиган курсимизда қулай нархларда иштирок этиш имкониятини қўлга киритинг.

Мурожаат учун манзил:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Кейинги ҳафтадан нархларни яна ҳам оширмоқчимиз. Агар сиз анчадан буён ушбу курсимизга қизиқиб юрган бўлсангиз у ҳолда ҳозир харид қилишнинг айни вақти.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Ҳурматли каналимиз аъзолари, қуйидаги таржимада ўз вариантларингиз билан изоҳларда ўртоқлашсангиз дегандик.
Инглизчада келган қуйидаги қарашни турли вариантларда таржима қилдик. Мақсадимиз ушбу чекловчи қараш кўпчилик учун яхшироқ тушунилишига эришиш.

Инглизча: Mistakes and failures are bad

Русча:
Ошибки и неудачи – это плохо

Ўзбекча вариантлар:

Хато қилиш ва муваффақиятсизлик - бу ёмон
Хато қилиш ва омадсизлик - бу ёмон
Хато қилиш ва муваффақиятсизликка учраш яхши эмас
Хато қилиш ва муваффақиятсизлик - бу яхши эмас
Хато қилиш ва муваффақиятсизликка учраш - бу ёмон
Янглишиш ва муваффақиятсизлик ёмон
Хато қилиш ва муваффақиятсизлик ёмон
Ҳеч қачон хато қилмаслик керак.
Ҳеч қачон муваффақиятсизликка учрамаслик керак
Хато қилсанг ва муваффақиятсизликка учрасанг сен ёмон ҳисобланасан.
Ёмон одамларгина хато қилади ва муваффақиятсизликка учрайдилар.

Сиз ҳам ўз таржима вариантингизни изоҳларда қолдирсангиз кўпчиликка фойда келтирган бўлардингиз.

Бунга ўз ҳиссасини қўшадиганларга олдиндан ташаккур!

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

МУАММОНИ ЕЧИШДА ҲАР ДОИМ ҲАМ ХАЁЛГА КЕЛМАЙДИГАН МУҲИМ ЖИҲАТ

Яқинда ютубда Шаҳа Долимов исмли блогернинг бир видеосини кўриб қолдим. Видеонинг номи "Ҳар қандай муаммони ечиш сири". Унда ҳаётимиздаги муаммоларни ечишда кўпинча эътибор қилмайдиган муҳим жиҳат ҳақида айтилган экан.

Гап шундаки, муаммо пайдо бўлганда биз автоматик равишда уни ечишга киришиб кетамиз. Масалан пулсиз бўлиб қолсак пул топишга киришиб кетамиз, оилада жанжал бўлса уни бостиришга уринамиз, бирор муҳим ишни ортга сураётган бўлсак уни қайсидир усулда бўлса ҳам қилиб муаммони ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Яъни, диққатимиз фақат ва фақат муаммони ечишга қаратилади.

Хўш, бунинг нимаси ёмон дейишингиз мумкин. Ёмон тарафи биз муаммога олиб келган сабаблар ҳақида ўйлашни унутамиз. Яъни, бу муаммо нима сабабдан пайдо бўлганини англашга ҳаракат қилмаймиз. Натижада муаммони ечганимиз билан у яна қайта содир бўлаверади, токи сабабларни англаб уларни бартараф қилмагунимизча.

Демак, муаммоларни ечишда диққатни энг аввало уни ечишга эмас, балки унинг пайдо бўлиш сабабларини англашга қаратиш керак экан.

Бу маълумотларни фойдали деб билсангиз яқинларингизга ҳам улашинг.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Билимнинг ҳақиқий душмани билимсизлик эмас, балки сохта билимдир. Стивен Хокинг.


Сиздаги муваффақиятсизликларнинг бош сабаби билимсизлик эмас, балки ўзингиз ҳақингиздаги, ҳаёт ҳақидаги сохта билимлардир.

Бу, сиз нималар қила оласиз-у нималар қила олмаслигингиз ҳақидаги сохта билимлардир.
Бу, ҳаётда нималарга эришса бўлади-ю нималарга эришишнинг иложи йўқлиги ҳақидаги сохта билимлардир.
Бу, сизнинг нималарга арзишингиз ва нималарга арзимаслигингиз ҳақидаги сохта билимлардир.


Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Аммо шу келтирилганларнинг ўзи ҳам муваффақиятсизлигимизнинг бош сабабини тушунишга етарли.

Ўзингиз ва ҳаёт ҳақидаги сохта билимларни тўғрисига айлантиришни, шахсиятингизда ва ҳаётингизда янги даражаларга чиқишни истайсизми? Биз буни энг қисқа муддатда амалга ошириш имконини берувчи, энг кучли усулга асосланган дастур ишлаб чиқдик. Агар бу сизга қизиқ бўлса, марҳамат ҳозирда бу дастуримизни қулай нархларда қўлга киритиш имконияти бор.

Ҳозироқ мурожаат қилинг!

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЎЗГАРИШ НИМА ДЕГАНИ?

Ўзгариш - бу олдинлари сиз учун имконсиз бўлган ҳаракатларни қила олиш, олдингилардан буткул фарқ қилувчи, янгича қарорлар қабул қила олишдир.

Ҳа, ўзгариш бу бошқача қарор қабул қила оладиган инсонга айланиш деганидир. Бунинг учун эса Сизнинг онгингиз бошқача бўлиши керак. Ҳаётингиздаги муаммоларга сабаб бўлаётган чекловчи қарашлардан озод бўлиши керак.

Ўзгаришни истайсизми?! Марҳамат! Биз буни энг тез амалга оширишингиз имконини берувчи, чекловчи қарашлар билан ишлашнинг энг кучли усулига асослан курс тайёрладик.

Ўзида ҳақиқий ўзгариш қилишни истаганлар учун ушбу курсимизда қатнашиш учун ҳозир айни вақтидир. Чунки тез орад қатнашиш баҳосини яна кўтарамиз. Шунинг учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!

Ҳозироқ мурожаат қилинг!

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Мен жуда қаттиқ ҳомиладор эмасман, шунчаки бир оз ҳомиладорман, холос ...

Охирги кунларда каналимиз аъзолари билан айрим муҳим масалаларни тадқиқ қилдик. Бу шундай масалаларки ҳар қандай инсон ўзгармоқчи бўлганида, бирор янги даражага чиқишни истаганида буларга дуч келади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки кўпчилик бу муҳим жиҳатларни билмаслигини билмас экан.

Менда йўқ деб ўйлаган чекловчи қараши унда борлиги маълум бўлди. Чекловчи қарашимдан халос бўлдим деб ўйласада, аммо чекловчи қараши ҳали ҳам турганлиги, ҳеч қаерга кетмаганлиги маълум бўлди.

Яна бир муҳим жиҳат ҳақида ҳам умуман билмаслигимиз маълум бўлди. Кўпчилик инсонлар, агар чекловчи қарашга қаттиқ ишонилмаса унинг ҳаётимизга унчалик таъсири йўқ, шунинг учун унинг устида ишлаш унчалик муҳим иш эмас деб ўйлаши маълум бўлди.

Шунинг учун ҳам чекловчи қарашлар ҳақидаги қуйидаги ҳақиқатни келтиришни фойдали бўлади деб ўйладик:

Бирор бир қарашга мен бунга унчалик қаттиқ ишонмайман-ку, шунинг учун унинг ҳаётимга таъсири унчалик бўлмаса керак. Агар қаттиқ ишонганимда эди, у ҳолда унинг устида ишласа арзирди деб ўйлаш худдики "Мен жуда қаттиқ ҳомиладор эмасман, шунчаки бир оз ҳомиладорман, холос" деганга ўхшайди.


Сиз ҳам чекловчи қарашларнинг ҳаётингизга бўлаётган таъсири борасида шундай фикрдамисиз? У ҳолда бундай деб ўйлашингиз ҳаётингизда қандай муаммолар келтириб чиқараётгани ҳақида ўйлаб кўринг.

Ҳа, айтганча сизни муваффақиятдан, ўзингиз хоҳлаётган натижалардан қайси қарашлар тўсиб турганлигини билишни истасангиз ҚИММАТ консултациямизга ёзилишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги ботимизга исми шарифингиз ва телефон рақамингизни қолдиринг:

@muloqot_uchun_bot

Ва биз сиз билан боғланиб консультация вақтини белгилаб оламиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Бу қарашларнинг сизда бор ёки йўқлиги ҳақида берган овозларингизни "Маятник" усулида текшириб кўринг. Натижада ўзингизни қанчалик билишингиз маълум бўлади.

Хулосаларингизни изоҳларда қолдирсангиз кўпчилик учун фойдали бўлган бўларди.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу қўлланмада келган усуллар ёрдамида кечаги вазифада келган қарашларингизни текшириб кўринг.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ўзингизни биласизми?
Ёхуд қандай қарашларга ишонишинингизни текшириш усуллари.


Агар қўлингизга чекловчи қарашлар рўйхати берилса улардан қай бири сизда бор ва қай бири сизда йўқлигини аниқлай оласизми?

Гап шундаки кўпинча биздаги қарашлар биз тўғри деб ўйлайдиганларга нисбатан буткул тескари бўлади. Масалан сиз "ҳалол йўл бойиш мумкин" деган қарашга ишонаман деб ўйлашингиз мумкин, лекин аслида ич-ичингиздан бунинг иложи йўқлигига, яъни "Ҳалол йўл билан бой бўлиб бўлмайди" деган қарашга ишонишингиз мумкин. Натижада ўзингизни алдаб юраверасиз.
Бу қанчалик даҳшат эканлиги тасаввур қиляпсизми?

Мана шу муҳим маслани ечишни, ўзингизни яхшироқ билишни, нимага ишонасиз-у нимага ишонмаслигингизни текшира олишни ўрганишни истасангиз бу қўлланмани албатта ўқиб чиқиб ундаги усулларни ўрганиб олинг. Марҳамат!

Каналимиздан ушбу ажойиб қўлланмани БЕПУЛ юклаб олинг! 😃

Бизнинг канал: @trening_kitob

Дўстларга ҳам улашганларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз! Раҳмат!

Читать полностью…

Trening-kitob

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

Агар Сиз кимлигингизни ва Сизга нималар мумкинлигини, нималарга ҳаққингиз борлигини ҳал қилмасангиз, ўзингиз хоҳлаган нарсага куч сарфлаб эришган тақдирингизда ҳам, агар у Сизнинг ички қиёфангизга мос келмаса, онгсиз равишда ундан қутулишга ҳаракат қиласиз. Шунинг учун ишни аввал бу муҳим жиҳатларни ҳал қилиб олишдан бошланг.

Читать полностью…

Trening-kitob

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

РАМАЗОН ҲАЙИТИ - ИЙДУЛ ФИТР БАРЧАНГИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Меҳрибон Аллоҳ таоло Рамазон ойида иймон билан, савоб умидида қилинган барча амалларимизни Ўз даргоҳига қабул қилган бўлсин! Рамазон ойида хулқимизда ҳосил қилинган гўзал ўзгаришлар, ҳимматимиз ва тақвоимизни барчамизга умримиз давомида ҳамроҳ қилсин!

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қандай қилиб ўз ҳаётингиздан безовталик ва изтиробни олиб ташлаш мумкин? (1-қисм)

Кўпчилик инсонлар безовталик ва изтиробдан қочиб қутулиб бўлмайди деб ўйлайдилар. Бу ундай эмас.

Безовталик ва изтиробдан халос бўлишингизга ёрдам берувчи икки хил усул бор. Улардан бирини бугунги постимизда баён қиламиз, бошқаси ҳақида эса кейинги постимизда гапириб берамиз.

Қуйида бу нима эканлигини тушунтириб берадиган мана бу таъкид билан бошлашимга рухсат берсангиз: барча безовталиклар ўзингизни қурбон (жертва) сифатида ҳис қилишингиз туфайли келиб чиқади.


Қачонки сизда бирор қийин вазиятлар бўлиб турган бўлса ва сиз уни қандай ҳал қилишни ёки тўғрилашни билиб турган бўлсангиз, шунда ҳам безовта бўласизми?...
Бир дақиқа вақт топинг ва бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўринг. ... Йўқ, бунда сиз безовталикни ҳис қилмайсиз.

Қачонки сиз, содир бўлаётган вазиятлар билан ҳеч нарса қила олмайман деб ўйласангизгина безовта бўласиз ёки изтироб чекасиз. Агар сиз вазият билан ҳеч нарса қила олмасликни ҳис қилсангиз, сиз уни ўз назоратингиздан ташқаридаги нимадир сифатида қабул қиласиз. Сиз муаммони «қаердадир нарги ёқда» деб қабул қиласиз. Кимдир ёки нимадир сизнинг устингиздан бу ишни қиляпти деб ҳисоблайсиз. Бу ўзини қурбон (жертва) сифатида ҳис қилишдир.


Дунёда содир бўлаётган нарсалар сизнинг назоратингиздан ташқарида бўлиши мумкин. Масалан, сув тошқинлари, яқин инсоннинг вафоти ёки ишдан айрилиш. Аммо, агар сиз чиндан ҳам диққат билан қарайдиган бўлсангиз, ҳодисалар ўз ҳолича безовталикни уйғотмаслигини тушунасиз.

Сизни безовта қилаётган ёки сизга азоб бераётган нарса - бу ўз ҳолича ҳеч қандай ички маънога эга бўлмаган ҳодисаларга сиз бераётган маънодир. Ва аксарият ҳолларда сиз, содир бўлган вазиятларни эплай олмайман, муаммони ҳал қила олмайман деган маъно берасиз.


Бошқа талқин: сиз айни дамда қандай курашишни, қандай ҳал қилишни билмайсиз, аммо келажакда буни ҳал қилишни ўрганишингиз мумкин. Қийин вазиятга қараганингизда унинг бирор жойига «сен буни ҳал қила олмайсан» деб ёзиб қўйилган бўладими? Агар ёзиб қўйилган бўлса унинг рангини, шаклини, қаерда жойлашганини бошқаларга ҳам кўрсата оласизми?

Шунинг учун сиз билан содир бўлиб турган ҳодисага нисбатан бераётган «Мен бу вазият билан ҳеч нарса қила олмайман» деган маънонгизни «Мен ҳозир бу вазият билан нима қилишни билмайман, аммо нима қилсам ҳаммаси олдингидан яхшироқ бўлишини ўйлаб топишим мумкин» деган маънога ўзгартиринг, ва сиздаги безовталик ва қурбонлик ҳисси худди ёзнинг жазирамасида муз эриганидек йўқ бўлиб кетади. Бундан сўнг эса сиз диққат-эътиборингизни ўзингизга ёқмаётган вазиятни қандай бартараф қилишга қаратишингиз мумкин.


Масалан, тасаввур қилинг сизни ишдан бўшатишди. Бу, дунёда бор бўлган реал ҳаётий вазият. Сиз қуйидагича хулоса қилишингиз мумкин: мен бу билан ҳеч нарса қила олмайман, мен ҳеч қачон бошқа иш топа олмайман, энди менда озиқ-овқат учун ҳам, оиламга ғамхўрлик қилиш учун ҳам пул бўлмайди ва ҳакозо. Буларнинг ҳаммаси воқеага, вазиятга сиз бераётган маънолардир.

Сиз, бу вазиятга қараганда бошқа иш топа олмаётганингизни худди ташқаридаги жисмларни кўргандек кўра оласизми. Сиз воқеага берган маънонгизни ташқаридаги жисм сифатида кўра олмайсиз. Бу маъно фақатгина сизнинг онгингиздагина мавжуд.


Сиз содир бўлиб бўлган воқеани ўзгартира олмайсиз. Чунки бу ҳақиқатдан ҳам юз берди. Аммо сиз янги иш топиш учун, ўз бизнесингизни очиш учун, озиқ-овқатга пул топиш учун, ўз оилангиз ҳақида қайғуриш учун ва ҳоказолар учун кўп нарса қила оласиз. Агар сиз диққатингизни воқеаларга берган маънонгизга эмас, балки қийин вазиятларнинг ечимини топишга қаратсангиз ўзингизни қурбон (жертва) эмас, ваколатли шахсдек ҳис қиласиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Видео ёрдамида чекловчи қарашлардан халос бўлиш ғояси қаердан келган?


(Морти Лефконинг шу номли мақоласининг эркин таржимаси)

Кунларнинг бирида дўстим Денис Ханн билан тушлик қилдим. Мен унга минглаб одамларга усулимдан фойдаланишни ўргатмоқчи эканлигимни ва бу одамлар кейинчалик бошқаларга ўз чекловчи қарашларидан халос бўлишига ёрдам бериши ҳақидаги режамни айтиб бердим. Мен, айнан мана шундай қилиб миллионлаб инсонларни қамраб олишни ва дунёни ўзгартиришга умид қилаяпман дедим.

У менга нима деганини ҳеч қачон топа олмайсиз.

У: «Қанча одамга ўргатишингизнинг аҳамияти йўқ. Сиз бундай йўл билан юз йилда ҳам дунёни ўзгартира олмайсиз. 20 кишидан иборат гуруҳни ўқитиш учун бир йилча вақт кетади. Ва, балким 100 тадан 1 таси бошқаларни ўқитиши мумкин. Бошқаларни ўқитадиган ўша одамнинг натижаси ҳам худди шундай ёки ҳаттоки бундан ҳам ёмон бўлади. Бундай йўл билан сизнинг ҳаракатларингизни кучайтириш кўп вақт талаб қилади» - деб айтди.


«У ҳолда менда бошқа ечим, альтернатив вариант борми?» дедим.

У бир оз ўйлади. Кейин: «Одамларни Сиз ишлаб чиққан жараёндан ўтказиш ва улардаги чекловчи қарашларни йўқ қилишнинг уларни йўналтириб турувчи тирик одам иштирок этмайдиган усули бўлиши керак» - деди.

- Балким... аммо мен бу нима эканлигини тасаввур ҳам қила олмаяпман.

Суҳбат давомида Денис интерактив видеодастур - одамлар ўзлари бевосита мулоқот қиладиган ва гапириб жавоб берадиган дастур - одамларга ўзларидаги чекловчи қарашларидан мустақил халос бўлишларига ёрдам бера олади деб тахмин қилди.


Шунинг учун биз икки йил давомида, кўпчилик одамлардаги ўзига бўлган ишончсизликнинг кўринишларидан бири бўлган омма олдида нутқ сўзлашдан бўлган қўрқувни чақирувчи қарашларни йўқ қилишига ёрдам беришга мўлжалланган биринчи интерактив видеодастурни тайёрлаш устида ишладик.

Биз юқори сифатли дастурни тайёрлашга кўп пул (347 234 АҚШ доллари) сарфладик. Унда аслида керак бўлганидан ҳам анча кўп ва ортиқча ҳашаматлари бор эди. Ва омма олдида нутқ сўзлашдан қўрқувчи 39 та инсонга бу интерактив дастурни дастлаб синаб кўриш имконини берганимизда бир оз асабийлашдик ҳам.


Биз, дастур қанчалик самарадор эканлигини билиш учун, бета-тест қилувчиларга сўровномалар тарқатдик. Уларнинг қўрқувлари ҳақиқатдан ҳам йўқолдими? Биз, муваффақиятга эришдикми ёки йўқми билиш учун натижаларни битта жадвалга йиғдик.

Натижалар солинган конверт келганида нафасимизни ичимизга ютган ҳолда турардик. Агар дастур иш бермаган бўлиб чиқса, у ҳолда бизнинг инвестициямиз йўқолган бўларди... Натижаларни қараб чиқар эканмиз олдинлари қўрқуви бор бўлган ораторларнинг 86% дан кўпроғи бизнинг дастуримиз ёрдамида омма олдида нутқ сўзлаш қўрқувидан буткул халос бўлгани кўриб хурсанд бўлдик.


Аслида биз жуда хурсанд эдик. Ниҳоят, биз интерактив видеолар ёрдамида одамларга ўзидаги қарашлардан тез ва осон қутулишларига ёрдам бера олишимиз мумкинлигини билдик. Денис ҳақ бўлиб чиқди. Бу миллионлаб инсонларга ёрдам бериш ва дунёни ўзгартириш усули эди.

Бир неча йил ўтиб биз, минглаб одамларга ўз ҳаётларини ўзгартириш имконини берган «Табиий ишонч» дастурини ишлаб чиқдик.

Читать полностью…

Trening-kitob

Стресс билан курашиш учун ишлатиладиган кўпгина усуллар, одатда, биз стрессни бошдан кечирганимиздан кейин уни қандай қилиб самарали енгишга диққатни қаратади. Масалан, медитация, чуқур нафас олиш ва визуализация гоҳида ҳолатни бир муддатга енгиллатиши мумкин. Бизнинг усул одамларга стрессни чақираётган қарашдан халос бўлиш орқали уни буткул йўқотиш (ёки ҳаттоки уни умуман ҳис қилмаслик) имконини беради.

Доимий стресс шароитида яшаган, ўзи психотерапевт бўлган бир мижозимиз Лефко усули унга қандай ёрдам берганлигини қуйидагича тарифлайди.

«Шелли (Морти Лефконинг хотини - таржимон изоҳи) билан биринчи бор кўришганимизда унга «Мен ичимдан зил кетганман. Мен саросимадаман. Ишларим ўлда-жўлда. Диққатим тарқоқ. Ҳамма нарсада. Бирор ишни ташкил қила олмас эдим. Рақобатдан қўрқардим. Бу менга муваффақиятга эришишимга халақит қиларди. Ичимда тўлдиришим керак бўлган бўшлиқ бор. Мен доимо хавотир ва стрессни ҳис қиламан.» деб айтдим».

«Шелли менга бир қатор қарашлардан халос бўлишимга ёрдам берди, шундан сўнг менинг ҳаётим буткул ўзгариб кетди. Бугунги кунда менда асосли бўлган ўзига ишонч ҳисси мавжуд. Мен ҳаётдан кўпроқ завқ олаяпман. Мен ким эканлигимга нисбатан ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Энди мен мени жиддий қабул қилишларига муносиб эканлигимга ишонаман. Онам менга «Ҳеч ким сени жиддий қабул қила олмайди» деб айтганидан фарқли равишда шуни биламанки, одамларга кўп нарса таклиф қила оламан».

«Бўшлиқ йўқолди. Менда ички хурсандчилик бор. Мен қўлимдан иш келишини тўғри қабул қила оламан ва қила олишимга ишончим ҳам комил. Бошқаларнинг нима қилиши муҳим эмас. Бошқа одамлар энди хавф-хатар бўлиб кўринмайди. Ниҳоят менда олдинлари етишмаётган оламдаги мувозанат ҳисси пайдо бўлди. Олдинлари мени содда ва заиф ҳисоблашарди. Энди мен ўзимни бундай деб ўйламайман. Мен анча кучли имидж яратяпман. Мен, қандай бўлиш мени бахтли қилса ўшандайман. Хавотир ва стресс йўқолди».

Бу мақоланинг бошида айтганимдек стрессдан қутулиш мумкин. Мен буни амалда қилганман ва буни қилган бошқаларни ҳам биламан. Ўз қарашларингизни ўзгартириш орқали ҳаётингиздаги ҳодисаларга нисбатан бераётган маъноларни ўзгартиринг ва сиз ҳам, ёзнинг иссиқ кунида музқаймоқ эригани каби, стрессингиз эриб кетишини кўрасиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қандай қилиб стрессиз яшаш мумкин?

Морти Лефконинг шу номли мақоласининг эркин таржимаси

Стрессдан халос бўлиш мумкин.
«Ҳа, албатта. Айнан қандай қилиб ҳаётимдаги барча стрессли вазиятлардан халос бўлишим мумкин» - дейишингиз мумкин.

Бу саволингизга қуйидагича жавоб берган бўлардим.

Ҳаётимнинг кўп қисмида мен хавотирга тўла бўлганман. Мен одамлар мен ҳақимда нима деб ўйлашларидан хавотирланардим, мен етарлича пулим йўқлигидан хавотирланардим. Мен уч ёш бўлганимда отам билан ажрашганидан кейинги қийинчилик даврини бошидан кечираётган онамдан хавотирланардим. Агар хавотир стрессни чақирадиган бўлса, у ҳолда стресс мени ёшлигимдан бошлаб қамраб олган экан.

Ҳаётимда стресс уйғотган нарсалар билан курашиш услубимни биргина ибора билан айтиш мумкин. Бу иборани ҳаётимнинг дастлабки 20 йилида кунига бир неча марталаб такрорлардим: «Тезроқ катта бўлсам эди ..., ана ўшанда буларни эплардим». Ҳаётим, мендаги хавотир кетиши ва ўзимни бахтли ҳис этишим учун, доимо вазиятни ўзгартиришга қаратилган эди.

Кўп йиллик даволанишлар, семинар ва ўз-ўзига ёрдам борасидаги китоблардан сўнг стресс бироз камайди ва мен ўзимдаги қийин вазиятларни анча яхши ҳал қила оладиган бўлдим. Аммо мен, бахтга эришиш учун, ҳамон ҳаётимда содир бўлаётган нарсаларни ўзгартиришга ҳаракат қилардим. Бир вақт қарасам ёшим ҳам 40 дан ошиб қолибди, ва мен ҳали ҳам ўзимдаги доимий стрессни олиб ташлайдиган ва мени бахтли қиладиган даражада вазиятни ўзгартира олмаганимни сезиб қолдим.

Ва ниҳоят чекловчи қарашлардан халос бўлишнинг ўзим ишлаб чиққан усулидан фойдаланиш давомида бир нарсани тушуниб етдим. Стресс ҳаётимда содир бўлаётган нарсалардан эмас, балки содир бўлаётган нарсаларга ўзим бераётган маънолардан келиб чиқар экан. Бу маънони ўзгартира олган заҳотим стресс буткул йўқ бўлиб кетарди.

Масалан, ҳозирги хотиним Шеллига (у билан мана 26 йилки биргамиз) уйланишимдан олдин мен икки марта уйланганман. Бу муносабатларнинг бирортаси ҳам яхши бўлмаган ва узоқ давом этмаган. Бу икки аёл билан кечирган ҳаётимнинг катта қисми жуда асабий бўлган. Ўша пайтларда мен хотинларимни айблардим ва ўзимга ўзим мен қилишим керак бўлган энг асосий иш - бу муносиб аёл топиб уйланишим керак деб айтардим. Бошқача сўз билан айтганда вазиятни, ташқи ҳолатни ўзгартиришим керак деб ўйлардим.

Шундай қилиб мен буни учинчи марта, умид қиламанки, "тўғри" аёлга уйланиб синаб кўрдим. Афсус, биз турмуш қурган заҳотимиз шуни сездимки, менда ҳали ҳам стресс бор эди.

Ўша вақтларда мен ҳаётимдаги муаммоларни келтириб чиқараётган ўзимдаги чекловчи қарашларни топиб улардан халос бўла бошлагандим. Муаммолардан бири шундан иборат эдики мен ҳаддан зиёд муҳтожликни ҳис қилар эдим. Мен мени яхши кўрадиган аёлсиз яшай олмайман деб чин дилдан ишонардим. Бу қарашим хотинларимга нисбатан кучли босим ўтказишимга мажбур қиларди.

Натижада бизнинг муносабатларимиз доимо асабий бўларди. Ўзимдаги бу ва бошқа кўплаб (энг асосийси, мени яхши қиладиган нарса - бу одамларнинг мен ҳақимда яхши фикрда бўлишлари деган) қарашларимдан халос бўлган заҳотим мендаги муҳтожлик йўқолди. Муҳтожлик йўқолгач, ўзим ҳақимдаги кўплаб салбий тасаввурлар йўқолгач ва мен ўзимни севишга ва севилишга лойиқ эканлигимни тушунгач менинг ҳозирги хотиним билан бўлган муносабатларимиз ўзгарди.

Ўша инсон ва ўша вазиятлар, аммо биргаликдаги турмушдан бахт, фаровонлик олиш ўрнига менинг ўзим бу биргаликдаги турмушга бахт, фаравонлик олиб кирдим. Бу дунёимни ўзгартириб юборди. Ва стресс кетди.

1990 йилларнинг ўрталарида ўқиган хабарим ёдимга келади. Унда ўрта табақадаги кўплаб менеджерлар ишларидан айрилганликлари ҳақида айтилганди. Мақолада бу ишсиз қолган менеджерлардан олинган интервьюлар бор эди. Уларнинг айримлари энди қандай кун кечиришларидан хавотирланиб қаттиқ стрессда эди. Бироқ, уларнинг айримлари жуда бахтли эди ва уларда ҳеч қандай стресс йўқ эди.

Читать полностью…

Trening-kitob

Масъулиятни зиммага олиш - барча саволларнинг жавобидир.
Сергей Долматов.

Ҳозирда сизни қийнаб келаётган кўплаб саволларингизга жавоб олишни истайсизми?! У ҳолда ҳаётингиздаги ҳар бир ҳолат учун масъулиятни ўз зиммангизга олинг, яъни уларни ўзингиз ҳосил қилаётганингизни англанг. Ана шунда сизни қийнаётган саволларингизга етарлича жавоб оласиз.


Онг ости блоклари устида ишлашнинг энг кучли усулига асосланган янги курсимизда бу ишнинг амалиёти билан шуғулланамиз. Яъни, сиз масъулиятни ўз зиммасига олиш қандай бўлишини амалда бошдан кечирасиз. Бу жуда кучли таъсирга эга жараён бўлиб сизни буткул ўзгартириб юборадаи. Бу сизга қизиқ бўлса, марҳамат, қулай нархларда ёзилишингиз мумкин.

Мурожаат учун манзил:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Ўзгариш нима дегани?

Ўзгариш - бу бугун қабул қилган, олдинлари бу масала юзасидан қабул қиладиган қарорингиздан фарқ қилувчи қарорингиздир. - Ада Кондэ.

Ҳа, ўзгариш бу бошқача қарор қабул қила оладиган инсонга айланиш деганидир. Бунинг учун эса Сизнинг онгингиз бошқача бўлиши керак. Ҳаётингиздаги муаммоларга сабаб бўлаётган чекловчи қарашлардан озод бўлиши керак.

Ўзгаришни истайсизми?! Марҳамат! Сизга буни энг тез амалга ошириш йўлини таклиф қиламиз!

Ҳозирда курсимизга қулай нархларда ёзилишингиз мумкин!


Мурожаат учун манзил:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

МАСЛАҲАТ ВА ЕЧИМ


Маслаҳатда айтилганларни тўғридан-тўғри амалда қўллай олмайсиз. Чунки маслаҳатда буни амалда қандай қилиш айтилмайди. Шунинг учун ҳам маслаҳат бериш осон. Осон бўлгани учун сизга бир нечта қимматли маслаҳатлар берман. Агар буларга амал қила олсангиз кам бўлмайсиз:

Маслаҳат: Агар муваффақиятли инсон бўлай десанг ўзинга бўлган ишончинг кучли бўлсин.
Маслаҳат: Ҳато қилишдан, омадсизликка учрашдан қўрқма, ана шунда исталган орзуларингга эришасан.
Маслаҳат: Ўзингни яхши нарсаларга лойиқ кўр, ана ўшанда қаршингда имконият эшиклари очилишини кўрасан.


Аммо ечим бериш қийин. Ечим - бу кўзланган натижага эришиш учун нима қилиш ва қандай қилиш кераклиги қадамма-қадам, батафсил тушунтирилган амаллар кетма-кетлигидир. Шунинг учун ҳам маслаҳат берган одамдан бу маслаҳатига қандай амал қилишни сўрасангиз аниқ, қадамма-қадам тушунтирилган бирор нарса айтиши қийин масала.

Биз эса мана шу қийин қисмини ўз зиммамизга олиб қадамма-қадам, батафсил кўрсатилган ечим тайёрладик. Устига устак бу ечимлар 150 000 лаб одамларда синовдан ўтиб ҳақиқатдан ҳам кўзланган натижани таъминлашини амалда ҳам аллақачон исботлаган. Энди навбат сизга.


Агар ўзига бўлган ишончи кучли инсонга айланишни истасангиз, хато қилишдан ва муваффақиятсизликка учрашдан қўрқмайдиган бўлишни истасангиз, ўзингизни яхши нарсаларга лойиқ кўрадиган инсон бўлишни ва яна бошқа кўплаб зўр сифатларга эга бўлишни хоҳласангиз у ҳолда ҳозироқ қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БИЗ ҲАҚИҚИЙ ЎЗИМИЗНИ БИЛМАЙМИЗ


Бизнинг онгимизда ўзимиз ҳақимизда маълум бир тасаввур, образ бор. Агар болалигимизда отамиз ёки онамиз ёки мактабимизда доимий равишда сен эплай олмайсан, билимсизсан, довдирсан, аҳмоқсан ёки муносиб эмассан, ёки сен ғалатисан деб айтишган бўлса, у ҳолда миямизда шунга мос тасаввур, образ ҳосил бўлган.

Яъни, биз ўзимизни баҳоламаймиз, биз бошқаларнинг бизга берган баҳосига ишонамиз. Энг ачинарлиси биз ўзимизни шу образимиздаги шахс деб биламиз ва барча ҳаракатларимиз, ҳаракатсизликларимиз, интилишларимиз ва ҳаётдан бирор нарса кутишларимиз ўзимиз ҳақимиздаги мана шу образдан келиб чиқади.


Онамиз ёки отамиз бизга шундай деган ёки ўзларини шундай тутишган, ва биз унчалик яхши эмаслигимизга ишонганмиз. Бундан сўнг эса биз ўзимиз ҳақимиздаги шу образ билан яшаб келяпмиз.

Натижада биз ҳақиқий ўзимизни билмаймиз. Миямизда унчалик яхши эмаслигимиз ҳақида мажбуран ишонтирилиб тиқиштирилган қараш. Ва бу қараш бизнинг ҳаётимизни бошқаради.

Ўзингиз ҳақингиздаги нотўғри тасаввурлардан халос бўлиб ҳақиқий ўзингизни билишни, чекловчи қарашларингиз тўсиб турган ҳақиқий кучингизни, ўзингизга бўлган кучли ишончни юзага чиқаришни истайсизми?

Бизда буни қисқа муддатда, тез ва самарали амалга ошириш дастури бор. Марҳамат ҳозирда бу дастуримизни қулай нархларда қўлга киритиш имконияти бор.

Ҳозироқ мурожаат қилинг!

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЁДДА ТУТИНГ ҲАЁТДА ХОҲЛАГАНИНГИЗ ЭМАС, БАЛКИ КИМ БЎЛСАНГИЗ ШУНГА МОСИ БЕРИЛАДИ!


Сизнинг ким эканлигингизни эса ўзингиз ҳақингиздаги қарашларингиз белгилаб беради. Бу қарашларингизни ўзгартирмасдан туриб аҳволингизни ўзгартира олмайсиз, ўзингиз хоҳлаган даражаларга чиқа олмайсиз. Чунки сизга фақат ўзингизни ким деб ўйласангиз шунга моси берилади.

Шунинг учун ҳам тезроқ ўзингиз хоҳлаётган нарсаларга муносиб бўлган инсон бўлиш ҳақида қайғуринг. Ва Сиз қаршингизда эшиклар қандай очилишини кўрасиз. Имкониятлар кечагина йўқ бўлган жойларда пайдо бўла бошлайди!

Ўзингизда мана шундай ўзгаришлар бўлишини истайсизми? У ҳолда йўлимиз бир экан.

Кўпчилик инсонларда бор бўлган 19 та чекловчи қараш ва 4 қўрқув устида ишлашга мўлжалланган дастуримиз ўзингизни қисқа муддатда буткул ўзгартириб, шахсиятингизни янги даражага олиб чиқиш имконини беради. Бу дастуримиз онг ости блоклари билан ишлашнинг жуда кучли усулига асосланган.

Агар олдинги постларимиздан бу дастурга қизиқиш билдириб унда қатнашиш истагида бўлиб юрган бўлсангиз, у ҳолда ҳозир қулай нархда қатнашишнинг айни вақтидир. Чунки тез орад қатнашиш баҳосини яна кўтарамиз. Шунинг учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!

Ҳозироқ мурожаат қилинг!

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Энди бир тасаввур қилиб кўринг. Агар юқорида кўриб чиқилган қарашларга қаттиқ ишонсангиз, у ҳолда улар ҳаётингизга таъсир ўтказган бўлармиди?

Читать полностью…

Trening-kitob

Юқоридаги қўлланмада келган "Маятник" усулининг бажарилиши.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ўзингизни биласизми?
Ёхуд қандай қарашларга ишонишинингизни текшириш усуллари.

Бизнинг канал: @trening_kitob

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Келинг энди бирор бир чекловчи қарашнинг ўзингизда бор ёки йўқлигини аниқлашни ҳақиқатдан ҳам биласизми ёки йўқми текшириб кўрамиз.

Ҳозир сиз қуйидаги қарашларнинг ўзингизда бор ёки йўқлигини белгилиб чиқинг. Кейинроқ эса Сизга буни тўғри аниқлаш усулини берамиз ва у усуллар ёрдамида ўз жавобларингизни текширишингиз мумкин бўлади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Университетда олган билимлар ҳаётга тўғри келмайди деган гапни ўзим учун бошқача шаклда кашф қилдим.

Мактаб, университетларда ўтиладиган билимлар билан ўзингиз хоҳлаган ҳаёт тарзини қуриш ҳақидаги билимлар бир биридан бутунлай фарқ қилар экан. Демак биз мактабда ҳам, университетда ҳам умуман ҳаётга тайёрланмас эканмиз.

Ҳамма ўзи билганича, оиласида, яқинларида кўрган-кузатганидан келиб чиқиб яшар экан.

Ёки сиз мактаб ёки университетда қандай қилиб бахтли оила қуриш, қандай қилиб ўз орзу-истакларига эришиш, қандай қилиб соғлом яшаш, қандай қилиб яхши ота-она бўлиш, қандай қилиб молиявий эркинликка чиқиш ҳақидаги билимларни ўтилганини кўрганмисиз?

Шахсан мен мактаб ёки университетларда бундай билимлар берилганини кўрмаганман. Аммо бу билимлар ҳаёт учун энг керакли билимлар-ку!? Бу билимларсиз қолган барчаси аҳамиятсиз бўлиб қолади. Тушуняпсизми!?

Энг қизиғи ёки ачинарлиси биз университетни тугатсак ҳаёт учун яхши тайёргарликка эга бўламиз деб ўйлаймиз. Бунга чин дилдан ишонамиз. Аслида бу шунчалик аҳмоқана фикрки нега буни аввалроқдан англамаганимдан жаҳлим чиқяпти.

Ахир кучли мутахассис бўлди дегани (агар бўла олса) ҳаётда ўз ўрнини топа олади, бахтли оила қура олади, молиявий мустақил бўла олади, орзу-истакларига эриша олади дегани эмас-ку!? Тўғрими?

Ҳаттоки университетда ўтилган мутахассислик билимлари ҳам шу соҳанинг ўзига тўғри келавермаганидан одамлар орасида "иш бошқа ўқиш бошқа" деган ибора пайдо бўлган.

Бу гапларни мен ҳеч қаерда ўқимаган инсон сифатида эмас, балки техника фанлари номзоди сифатида айтаяпман.

Бу ҳақда сизнинг фикрларингиз қандай?

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Бизга ёшлигимизда агар кўп ишласанг, тиришиб ишласанг, кўп билим олсанг муваффақиятли бўласан деб уқтиришган. Аммо мувафақиятнинг асл сабабларини ўрганганим сари бу гаплар шунчаки ташқи қобиқ ҳақида эканлигини, муваффақиятнинг асл сабаблари бошқа жойда эканлигини кўрдим.

Сиз кўп ишлаганингиз учун, бошқалардан кўп ишлаганингиз, кўпроқ фаол бўлганингиз учун муваффақиятли бўлиб қолмайсиз. Сиздан кам ишласада аммо сиздан муваффақиятлироқ бўлган инсонлар бор. Шунинг учун кўп ишлаш, тезроқ ишлаш, тиришиб ишлаш сизнинг муваффақиятга эришишингизни таъминлайдиган кўрсаткичлар эмас.

Сиз билимингиз кўп бўлгани, бирор касбда маҳоратли бўлганингиз учун муваффақиятли бўлиб қолмайсиз. Чунки сиздан кўра билими кўп бўлмасада, маҳорати кучли бўлмасада аммо сиздан кўра муваффақиятли бўлган инсонлар бор.

Инсон қабул қилган қарорларининг СИФАТИ туфайли муваффақиятли бўлади. Қанча кўп тўғри қарорлар қабул қилсангиз мақсадингиз сари шунча яқинлашасиз. Қанча кўп нотўғри қарорлар қабул қилганингиз сайин мақсадингиздан шунчалик узоқлашасиз.

Тўғри ва сифатли қарорлар қабул қила оладиган инсон бўлиш учун эса энг аввало ўзингиз ҳақингиздаги чекловчи қарашлардан халос бўлишингиз керак. Чунки сифатли ва тўғри қарорлар ўзи ҳақида сифатли ва тўғри қарашларга эга бўлган инсонлардан чиқади. Бизда эса бундай инсонга айланишнинг энг самарали ечими бор - бу "Табиий ишонч" курсидир.

Ҳаётингизни ўзгартирувчи тўғри ва сифатли қарор қабул қилинг - "Табиий ишонч" курсини олинг ва ўзингизда ҳақиқий ўзгаришлар қилинг.

"Табиий ишонч" курсини олиш учун қуйидаги манзилга мурожат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Рамазондан сўнг курсимиз нархини оширамиз. Қулай нархда тўғри ва сифатли қарорлар қабул қила оладиган инсон бўлишни ва янги даражага чиқишни истасангиз ҳозироқ мурожаат қилинг.

Читать полностью…
Подписаться на канал