trening_kitob | Неотсортированное

Telegram-канал trening_kitob - Trening-kitob

2519

Шахсни ривожлантириш, юксалтириш борасидаги энг сара машқлар ва усуллар ҳақида батафсил маълумотлар! Ўзига ишонган инсон бўлиш сирлари китоби ҳақида батафсил маълумотлар.

Подписаться на канал

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ТРЕНИНГЛАРНИ СОТИБ ОЛАВЕРАМИЗ, ТЕХНИКАЛАРНИ БАЖАРАВЕРАМИЗ АММО НАТИЖА БЎЛМАЯПТИ.


Сизда бошқа вариант борми? Бундан кейин ҳам шундай бўлишда давом этаверасиз. Яна курслар сотиб олаверасиз, яна техникаларни бажараверасиз ёки бажармасдан эриниб ташлаб қўясиз ва яна ҳеч қандай натижасиз ўтираверасиз. Ва шу тарзда такрор-такрор давом этаверади.

Агар сизда бошқа вариант бўлганида аллақачон уни танлаган бўлардингиз. Аммо сизда бошқа вариант йўқ. Чунки бир иш қилмоқчи бўлсангиз ўзингизга ишонмайсиз. Ўзингизга ишонмаганингиздан кейин натижа келтирадиган иш қила олмайсиз.

Бирор нарсани хоҳлаётган бўлсангиз ҳам аслида ўзингиз чин дилдан хоҳлаганингиз учун эмас, балки бошқаларга ёки ўзингизга ниманидир исботлаш учун хоҳлаётган бўласиз. Чунки сиз бирор нарсага эришган ёки эришмаганлигингизга қараб ўзингизга баҳо берасиз. Агар "каттароқ" натижага эришмаган бўлсангиз ўзингизни ҳеч киммас деб биласиз.

Шунинг учун ҳам сиздаги хоҳишларингиз ҳақиқий эмас. Ҳақиқий хоҳиш бўлмагани учун амалга ошмайди. Тасодифан амалга ошиб қолган тақдирда ҳам сиз кутган хурсандчилик ва эътирофни олиб келмайди.

Натижада бошқаларга ниманидир исботлаш учун яна янги мақсад - яна бошқа нимагадир эришиш хоҳиши пайдо бўлади ва сиз ҳаммасини бошидан бошлайсиз.

Бундай бўлишдан чарчаган бўлсангиз ишни аввал ўзингиз ҳақингиздаги қарашларни тўғрилашдан бошлашингиз керак.

Қачонки сиз ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашингиз шарт эмаслигини, бирор муваффақиятга эришмасангиз ҳам, миллионер бўлмасангиз ҳам, яъни ҳозир қандай ҳолатда эканлигингиздан қатъий назар муҳим, яхши ва лойиқ эканлигингизни англаб етсангиз ана ундан сўнг ўзингиз хоҳлаганларга бемалол эриша оласиз, ана ундан кейин техникаларни бажарсангиз сизда ҳам иш бераверади.

Чунки бундай ҳолда бирор нарсани истасангиз уни бировга ниманидир исботлаш учун эмас, балки шунчаки ўзингизга ёққани учун, ўзингиз хоҳлаётганингиз учун истаётган бўласиз. Ва бу ҳақиқий истак бўлади. Ҳақиқий истаклар эса албатта амалга ошади.

"Табиий ишонч" курсимиз мана шундай инсон бўлиш ҳақида. Натижа ололмайдиган инсондан натижа ололадиган инсонга айланиш ҳақида. Бундай инсон бўлиш сизга қизиқ бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги даражага чиқиш нима дегани?

Мен учун янги даража - бу қачонки сиз олдинлари сиз учун имконсиз бўлган ҳаракатларни қила олишингиздир. Ва бу янги ҳаракатларга жавоб тариқасида сизнинг ҳаётингизда янги натижалар туғилади.

Қачон сиз олдинлари сиз учун имконсиз бўлган, мен қила олмайман, мен учун қийин деган ҳаракатларни қила оласиз? Ҳеч қачон! Ҳа, тўғри ўқидингиз ҳеч қачон.

Чунки сиз бу ҳаракатларни қилишга ҳаракат ҳам қилмайсиз. Ахир бу ҳаракатлар сиз учун имконсиз-ку. Ёки бу ҳаракатларни қийин деб ўйлаб юрганингиз учун доимо улардан қочиб юрасиз.

Шунинг учун сиз доимо қўлимдан келади, мен қила оламан деб ўйлаган ишларнигина қилиб юрасиз. Агар бу ишларингиз сиз кутган натижани берса ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳаммаси ажойиб. Аммо сиз кутган натижани бермасачи?! У ҳолда нима қиласиз?

Нима ҳам қилардингиз тақдирга тан бериб кўникиб яшайсиз. Чунки сиз хоҳлаётган натижалар мен қила олмайман, мен учун қийин, мен учун имконсиз деб ўйлаётган ҳаракатлар ортида бўлади.

Энди эса тасаввур қилиб кўринг. Сиз ишониб юрган ҳақиқатлар ёлғон бўлсачи? Мен учун имконсиз деган ишлар сизнинг қўлингиздан келсачи? Мен қила олмайман, менга ким қўйибди деган ишлар сиз учун осон бўлсачи?

"Табиий ишонч" курсимиздаги машғулотларни бажариш мобайнида сиз ўзингиз ишониб юрган ҳақиқатлар аслида ҳақиқат эмаслигини аниқ кўрасиз, ҳис қиласиз. Бу шундай усулда амалга ошириладики ақлингиз тан бериб юборади.

Янги даражага чиқиб янги натижаларга эришиш қизиқ бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: тез орада курсимиз нархини оширамиз. Қулай нархда янги даражага чиқишни истасангиз ҳозироқ мурожаат қилинг.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бошқа инсонларнинг бизга қилаётган муносабати бизнинг ўзимизга бўлган муносабатимизни кўрсатади. Аммо бизга ҳамма гап бизнинг ўзимизда эмас, балки бошқа одамлардадек кўринаверади.

Ўзига ишонган, ўзини ҳурмат қиладиган инсонга нисбатан ёмон муомалада бўла олмайсиз. Ўзига бўлган ишончи паст, ўзини ҳурмат қилмайдиган одамга эса қандай муомалани маъқул кўрсангиз ўшани қилиб кетаверасиз.

Буни яхшилаб тушуниб олсангиз бошқаларнинг сизга қилаётган муносабатидан ўзингиз ҳақингиздаги жуда муҳим чекловчи қарашларингизни билиб олишингиз мумкин.

Демак, бошқаларнинг сизга бўлган муносабатига қараётганингизда билингки сиз аслида ўзингизнинг ўзингизга бўлган муносабатингизга қараётган бўласиз.

Агар бошқаларнинг сизга бўладиган, яна ҳам тўғрироғи ўзингизнинг ўзингизга бўлган муносабтингиздан кўнглингиз тўлмаса, билингки бизда бунинг зўр давоси бор. Бу жуда кучли усулга асосланган "Табиий ишонч" номли курсимиздир.

Ўзингизни ўзгартириб бошқаларнинг сизга нисбатан муомаласининг ўзгаришини кўриб завқланишни истасангиз қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Яқин кунларда бу курсимизнинг нархини оширмоқчимиз. Қулай нархда олиш ниятингиз бўлса имконни қўлдан бой берманг, ҳозироқ мурожаат қилинг.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Ўткан кунлар" романи ёхуд оддий кўринган доҳиёна ишлар

"Ўткан кунлар" романини ўқишни бир неча бор бошлаб 5-10 бетча ўқигач ташлаб қўйганман. Сабаби бу романнинг ёзилиш тили ўша пайтдаги соф ўзбек тилида бўлганлиги учун менга уни ўқиш қандайдир зерикарлидек, ноқулайдек туюлган.

Аммо кўпчилик оғзига тушиб мақталавергач охири ўқишга қарор қилиб охиригача ўқиганман ва нега шу пайтгача шундай зўр романни, доҳиёна асарни ўқимасдан ташлаб қўйганман деб ҳайрон қолганман.

Қизиғи эса бу ҳолат кўпчиликда содир бўлганлигидан китобнинг ўзида ҳам бу ҳақда ёзиб қўйишган экан. Яъни, бошидаги 10-15 бетгача чидаб берсангиз бўлди. Ана ундан кейин роман сизни ўзига буткул жалб қилиб олади дейилган экан.

Доҳиёна усуллар бир қарашда оддийдек кўриниши мумкин. Аммо уни қўллаб кўргач унинг нақадар чуқур, нақадар кучли ва самарали эканлигини кўриш мумкин.

"Табиий ишонч" курсимизда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилади. Бошида оддийга ўхшаб кўрингани билан унда айтилганларни киришиб бажариб кўрилса сизда ҳосил қиладиган ўзгаришларни кўриб лол қоласиз. Унинг қанчалик чуқур маънолари борлигига амин бўласиз.

Шунинг учун ҳам, агар ўзингизда ҳақиқий ва бир умрга содир бўладиган ўзгариш содир бўлишини истасангиз бу курсни ўтаб чиқишни чин дилдан тавсия қиламан.

Курс бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Ҳа, бу романни кейинчалик яна бир неча бор ўқиб чиққанман. Чунки бу шунга арзиган. "Табиий ишонч" курсини олгач ҳам нега олдинроқ буни олмаган эканман дейишингиз аниқ.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЎТМИШНИ ЎТМИШДА ҚОЛДИРИНГ

Кўпгина психотерапевтлар бизнинг ҳозирги қийинчиликларимиз болалигимизнинг бевосита натижаси эканлигини айтишади. Натижада, кўп одамлар катта бўлиб ҳозирда бошидан кечираётган ҳар қандай хафагарчилик ёки азоб-уқубатларда ота-оналарини «айблашади».

Агар сиз Лефко усулидан фойдаланган ҳолда ўзингиздаги қарашни йўқ қилсангиз, болалигингизда содир бўлган воқеа бугунги кунда катта бўлганингизда сизга ҳеч қандай таъсир қилмаслиги аниқ бўлади. Бугун сизнинг ҳаётингизни бошқараётган нарса — бу сиз ўша болалик воқеаларига берган маънодир.

Бу шунчаки семантик фарқ эмас. Агар сизнинг ҳаётингиз болалик воқеалари томонидан бошқарилганида эди, сиз ҳеч қачон бу воқеалардан халос бўла олмаган бўлардингиз, чунки воқеалар содир бўлиб бўлган ва улар содир бўлмаган бўлиши учун сиз ҳеч нарса қила олмайсиз.

Бундан ташқари, агар сизнинг бугунги хафагарчиликларингиз ва азоб-уқубатларингиз ҳақиқатан ҳам ота-онангизнинг болалигингизда сизга нима айтганлари ва нима қилганлари билан боғлиқ бўлса, у ҳолда бугунги кундаги муаммоларингиз ҳақиқий маънода уларнинг «айби» бўлар эди. Ва агар шундай бўлса, бугунги қийинчиликларингиз учун уларни «айблаш» мантиқий бўлар эди.

Бошқа томондан, агар сизнинг бугунги ҳаётингиз ўша воқеаларга берган маънонгизга боғлиқ бўлса, яъни ҳозирда сизда бор бўлган қарашларга, у ҳолда сиз бу маънони исталган вақтда ўзгартиришингиз ва болалигингиздаги воқеалар таъсиридан бутунлай халос бўлишингиз мумкин.

Бир оз вақт ажратинг ва охирги хатбошини қайта ўқиб кўринг. Қачонки сиз буни ҳақиқатан ҳам тушуниб олсангиз, ҳаётингиз ўзгаради.

Ва агар сизнинг ҳис-туйғуларингиз ва хатти-ҳаракатларингиз болаликда шаклланган қарашлар (ва шартлиликлар) натижаси бўлса ва сиз бу қарашлар ва шартлиликларни катта бўлгач осонгина йўқ қила олсангиз, у ҳолда айб ва таънага ўрин қолмайди.

Сиз ўз қарашларингиз туфайли қандай ҳаракат қилган бўлсангиз, ота-онангиз ҳам ўз қарашлари туфайли шундай ҳаракат қилишган. Албатта, агар улар ота-оналик қилиш бўйича таълим олишганида ва яхши ота-она бўлишларига ёрдам бериши учун ўзидаги бир қатор чекловчи қарашларни йўқ қилишса яхши бўлар эди. Аммо болалигингизда ота-онангиз билан бўлган муносабатларингизда қандай бўлганлигидан қатъи назар сиз шундай қилишингиз мумкинки, натижада бугунги ҳаётингиз ўзингиз хоҳлагандек бўлиши мумкин.

Шундай экан, ҳаётимизда ўхшамаётган нарсалар учун ота-онамизни айблашни бас қилишимиз, бугунги хафагарчилик ва азоб-уқубатларга сабаб бўлаётган қарашларни йўқ қилишимиз, кейин эса ўрнимиздан туриб ўзимиз хоҳлаган ҳаётни яратишимиз керак.

Агар сиз ҳали ҳам Лефко усули ёрдамида ўзингиздаги чекловчи қарашлардан биттасини бўлсада йўқ қилмаган бўлсангиз, у ҳолда /channel/yangilab_ol/305 манзилга ўтинг ва буни БЕПУЛ синаб кўринг.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкм ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЎЗ-ЎЗИНИ ШАРТСИЗ ҲУРМАТ ҚИЛИШ НИМА ВА УНГА ҚАНДАЙ ЭРИШИШ МУМКИН?


Морти Лефконинг турмуш ўртоғи Шелли Лефко мақоласининг эркин таржимаси.

Милоддан аввалги 333 йилда Искандар Зулқарнайн қўшини билан Фригия пойтахти Гордийга кирди. У аравага боғланган мураккаб чалкаш тугунлар тўпламига кўзи тушди. Боғлам шунчалик мураккаб эдики, тугунларнинг қандай тугилганини кўришнинг иложи йўқ эди. Фригия афсонасида айтилишича, ким бу мураккаб тугунни еча олса, бутун Осиёнинг ҳукмдори бўлар экан. Қадимги тарихчи Аррианнинг сўзларига кўра, Александрда дарҳол тугунни ечишга бўлган "қизғин иштиёқ" пайдо бўлган.

У соатлаб ҳаракат қилсада ҳеч қандай натижага эриша олмади. Кейин у орқага чекинди ва: "Уларни қандай ечишб юборишингиз муҳим эмас", деди. Кейин қилич билан тугунни иккига чопиб ташлади.

Александр, жумбоқни ечиш учун бошқалар қабул қилган айтилмаган шартларга эътибор бермасликка қарор қилди – тугунни ечишда фақат қўл ишлатинг, бошқа асбоб ишлатманг деган шарт йўқ эди – ва қилич билан муаммони кесиб ташлади. Худди шу каби, ўз-ўзига бўлган ҳурматни кўтариш ҳақида гап кетганда, одамлар бир қатор шартларни қабул қилишади. Яъни, ўзингизга бўлган ҳурматингизни ошириш учун бу шартларда айтилганига эришишингиз керак деб ҳисоблашади. Масалан бошқаларнинг эътирофи ва мақтовига сазовор бўлишимиз керак. Ҳаётимиз эса жуда яхши бўлиши керак, акс ҳолда биз ўзимизни қониқарсиз ҳис қиламиз. Сиз сезган бўлсангиз керак, мен бу тахминларнинг ҳеч бирига қўшилмайман.

Мен ҳеч қанақа шартларсиз ўз-ўзига бўлган сўзсиз ҳурматга эга бўлиш мумкинлигига ишонаман

Мен буни қаердан билишим ҳақидаги саволга ўтишимдан олдин, шартсиз (сўзсиз) ўз-ўзига бўлган ҳурмат нима эканлигига таъриф бермоқчиман. Шартсиз ўз-ўзини ҳурмат қилиш - бу ҳаётингизда нима бўлишидан қатъи назар, ўзингизни яхши ҳис қилишдир. Демак бунда, агар муваффақиятга эришсангиз, ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Агар муваффақиятсизликка дучор бўлсангиз, бунда ҳам ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Бу сизга муваффақиятсизлик сизга ёқади ва сиз ундан завқланишингизни англатмайди. Нима бўлишидан қатъий назар, сиз ўзингизни яхши кўришда давом этаверасиз.

Бошқалар сизга қандай муносабатда бўлишлари ҳақида гап кетганда ҳам худди шундай. Баъзилар сизни ёқтириши ёки ёқтирмаслиги мумкин. Сиз мақтов олишингиз ёки олмаслигингиз мумкин. Ҳеч нарсага қарамасдан, сиз ҳар доимгидек инсон сифатида ўзингизни нормал ҳис қиласиз. Сизнинг ўзингизни ҳис қилишингиз мустаҳкам.

Шартсиз ўз-ўзини ҳурмат қилиш, ҳаётингизда ҳамма нарса яхши бўлмаса ҳам, ўзингизни яхши ҳис қилишингизга имкон беради. Бу мавжуд бўлишнинг илҳомлантирувчи усули. Атрофингиздаги воқеалар бўрони шиддатли бўлса ҳам, сиз диққатингиз жамланган ва барқарор бўлиб қола оласиз.

Шунда савол туғилади: бу ички барқарорликка қандай эришиш мумкин?

Бу нуқтага эришиш учун сиз икки хил турдаги қарашларни йўқ қилишингиз керак. 1) ўзингиз ҳақингиздаги қарашлар ва 2) яшаб қолиш стратегияси ҳақидаги қарашлар.


1) Ўзингиз ҳақингиздаги қарашлар:
Ўзингиз ҳақингиздаги қарашлар — бу ўзингиз ҳақингизда бўлган ҳар қандай қараш. «Мен етарлича яхши эмасман», «Мен муҳим эмасман», «Мен ҳеч нарсага арзимайман». Бу қарашлар сизга сизда ҳаммаси яхши ёки ҳаммаси ҳам яхши эмаслигини айтиб туришади. Ўзингиз ҳақингизда бўлган қарашни олиб ташласангиз, кўпинча оғирлик кўтарилгандек ҳис қиласиз. Сизнинг ичингизда табиий ишонч ҳисси пайдо бўлади. Бу мажбурий ҳосил қилинган ишонч эмас. У шунчаки бор. Сиз ҳам ҳеч қандай сабабсиз ўзингизни муносиб ҳис қиласиз. Сиз ўзингиз хоҳлаган, қилишим керак деб ҳисоблаган ишларни шунчаки қила оласиз.

2) Яшаб қолиш стратегияси ҳақидаги қарашлар
Бу сизнинг ўз-ўзингизга бўлган ҳурматингиз нимадир «яхши» нарса содир бўлишига боғлиқ деган қарашлардир. «Ҳаммасини аъло даражада қилсамгина мени етарлича яхши ҳисобланаман» каби қарашлар сизни, ўзингизни яхши ҳис қилишдан олдин бирор нарсани тўғри қилиш кераклигини ҳис қилишга мажбур этади. «Мени муҳим қиладиган нарса — бу муваффақиятлардир» каби қараш сизни, ўзингизни яхши ҳис қилиш учун сиз аввал муҳим мақсадларга эришишингиз кераклигини ҳис қилишга мажбур этади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Мижозлар ўзлари ҳақидаги асосий қарашларини бартараф қилгач ўзлари шикоят қилган қуйидаги ҳис-туйғулардан халос бўлишди: ижтимоий хавотир, омма олдида нутқ сўзлашдан бўлган қўрқув, душманлик, уятчанлик, безовталик, руҳий тушкунлик ва одамлар улар ҳақида нима деб ўйлашларидан бўлган безовталик.
Шунингдек улар қуйидаги ўзини тутиш моделларидан ҳам халос бўлишди: фобиялар, энди яхши бўлмаса керак деган муносабатлар, зўрланиш, муҳим ишларни ортга суриш, одамлар билан учрашишни истамаслик, овқатланиш хулқининг бузилиши, гиёҳвандлик ва спиртли ичимликларга қарамлик ва жинсий ожизлик.

Илмий доираларда латифалар умуман ўринсиз бўлганлиги сабабли, 2004 йилнинг бошида мен Аризона университети тадқиқотчилари билан биргаликда кўпчилик америкаликлар учун энг кучли қўрқув бўлган омма олдида нутқ сўзлаш қўрқувини бир неча соат ичида йўқ қилиш мумкинлигини кўрсатдик. Тадқиқотчилар, қўрқувни келтириб чиқарадиган қараш ва шартлиликларни олиб ташлаш учун Лефко усулидан фойдаланишди.

Тадқиқот шундай хулосага келди: “Умуман олганда, Лефко усули омма олдида нутқ сўзлашдан бўлган қўрқувни йўқ қилишнинг самарали, тез ва қулай процедурасидир. ... Лефко усули ўртача учта бир соатлик сессияда оммавий нутқ қўрқувини самарали равишда йўқ қилди. Тадқиқотчилар Аризона университети психологлари, фалсафа доктори Ли Секрест, ва фалсафа доктори Виктория Каннингем ва мен эдик. (Клиник психология ва психотерапия журнали, 13, 183-193, 2006 йилда чоп этилган тўлиқ тадқиқотга ҳавола, http://www.speakingwithoutfear.com/support-files/EliminatingFears.pdf)

Мен Лефко усули - бу барча мижозлар ва барча муаммолар учун иш берадиган сеҳрли ечим демоқчи эмасман. У бошқа самарали чораларни алмаштириш учун мўлжалланмаган. Бироқ, бу терапевтик жараённи сезиларли даражада тезлаштириши мумкин бўлган жуда қимматли қўшимча воситадир.

Читать полностью…

Trening-kitob

Асосий қарашлардан тез ва бир умрга қутулишнинг иложи йўқлигини ҳамма билади ... Ишончингиз комилми?

Гарчи кўпчилик одамлар ахлоқни ўзгартириш одатда қийин ва бир кечада содир бўлмайди деб ўйлашсада, мен бунга қўшилмайман.

Мен тахминан 23 йил олдин, том маънода тез ва доимий ўзгаришларга олиб келадиган бир қатор тадбирларнинг биринчисини ишлаб чиқдим. Уларнинг асосийси, қарашлардан халос бўлишнинг Лефко усули, бизнинг ахлоқий ва ҳиссий моделларимизни бошқарадиган қарашларни йўқ қилади.

Лефко усули қандай ишлашини тушуниш учун ушбу фикрий машқини синаб кўринг:
Айтайлик, ота-онангиз сизни кўпинча танқид қилишган ва ютуқларингизни камдан-кам нишонлашган. Сиз нима қилганингиздан қатъий назар, улар диққатини нима қилМАганлигингиз ва қандай қилиб яхшироқ қилиш кераклигига қаратишган. Агар ўзини бундай тутиш ота-онангизнинг одати бўлса, у ҳолда сиз олти ёки етти ёшга тўлгунингизчда бундай муносабатларнинг сони минглаб бўлар эди. Хўш, бу вақтга келиб ўзингиз ҳақингизда қандай хулосага келган бўлардингиз?

Агар сиз кўпчилик болалар сингари бўлсангиз, менда нимадир жойида эмас ёки мен етарлича яхши эмасман деган хулосага келган бўлар эдингиз. Болалигингизда бу қарашларни ўзингиз ҳақингизда "ҳақиқат" сифатида қабул қилган бўлар эдингиз. Бугун, улғайган одам сифатида, бу қарашлар аҳмоқона ва мантиқсиз эканлигини онгли равишда англаб турган бўлсангиз ҳам, сиз уларни онг ости даражасида ўзингиз ҳақингиздаги ҳақиқат сифатида қабул қиласиз.

Агар сиз болалигингизни эслаб кўрсангиз, мен унчалик яхши эмасман сизга "кўринган" дек туюлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ота-онангиз сизни танқид қилаётганини тасаввур қилганингизда, сиз шунингдек мен етарлича яхши эмасманни ҳам тасаввур қилаётгандек туюлиши мумкин. Гўёки ота-онангизнинг хатти-ҳаракатлари Мен яхши эмасманни (яъни, сизнинг яхши эмаслигингизни) англатгандек. Бу сиз учун шунчалик ҳақиқатдек бўлар эдики, сиз бу қарашингизни дунёда кўраётгандек, гўёки кимгадир "Агар сиз менинг ота-онам билан бўлган муносабатимни кузатганингизда эди, мен етарлича яхши эмасманни сиз ҳам кўрган бўлар эдингиз" дея оладигандек.

Аммо агар сиз ушбу қарашга сабаб бўлган воқеаларга, яъни ота-онангизнинг хатти-ҳаракатларига диққат билан қарасангиз, уларнинг хатти-ҳаракатлари жуда кўп, турли хил маъноларга эга бўлиши мумкинлигини тушунасиз. Бу маъноларнинг ҳар бири сиз танлаганингиздек аҳамиятлидир. Масалан:

· Ота-онам танқид мени муваффақиятга ундайди, деб ўйлашган.
· Ота-онамнинг болани тарбиялаш маҳоратлари яхши эмас эди.
· Ота-онам мени етарлича яхши эмас деб ўйлашган бўлиши мумкин, лекин улар шунчаки адашишган.
· Мен баъзи нарсаларда унчалик яхши бўлмаган бўлишим мумкин, лекин бу мен шахс сифатида етарлича яхши эмаслигимни англатмайди.
· Ота-онам менинг хатти-ҳаракатларимдан норози бўлган бўлишлари мумкин, лекин улар мени етарлича яхши эмас деб ўйлашмаган.

Агар сиз ҳозир мен етарлича яхши эмасманни дунёда, яъни ўзингиздан ташқарида тасаввур қилмоқчи бўлсангиз, буни қила олмаслигингизни тушунасиз, чунки аслида сиз буни ҳеч қачон ташқарида кўрмагансиз. Сиз аслида кўрган бор-йўқ нарсалар бу ота-онангизнинг хатти-ҳаракатлари бўлган, холос. Ва агар бу хатти-ҳаракатлар бир неча хил маъноларга эга бўлиши мумкин бўлса, у ҳолда у ягона ички маънога эга эмас. Шу нуқтада, сиз маъно фақат сизнинг онгингизда қараш сифатида мавжуд бўлган деган хулосага келишга мажбур бўласиз.

Бу нуқтага етганингизда, қараш "ҳақиқат" дан "тахмин" га айланади ва энди у қараш бўла олмайди. Агар сиз энди ушбу қарашни баён қилувчи сўзларни айтсангиз, улар аҳмоқона ва маъносиздек эшитилади.

Ушбу қисқа машқ нима учун одатда қарашлардан воз кечиш қийинлигини тушунтиради: биз кузатишларимизга хос бўлган қарашларни "кўрганмиз" деб ўйлаймиз. Бирор кишини "кўрганман" деб ўйлаб турган нарсасидан қайтариш қийин. Бироқ воқеаларда ҳеч қачон қарашни (яъни маънони) кўрмаганимизни, бу маъно фақат онгимиздагина мавжуд бўлганини англаганимиздан сўнг қарашимиз, унгга бўлган ишончимиз йўқолади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Бир неча йиллар олдин менинг Мэнни исмли мижозим бўларди. Унинг муаммоси шундан иборат эдики, у ишларни доимо ортга сурарди. У ишчи лойиҳаларни деярли ҳар доим охирги дақиқаларигача қолдириб, ортга суриб борарди. Натижда у кўп вақти давомида стрессда юрарди ва лойиҳаларни кечиктириб таопширарди. Бу эса бошлиқнинг жаҳлини чиқарарди.

У, ҳақиқатдан ҳам ўзгариши кераклигига қарор қилди. У чиндан ҳам ўзгаришни истарди. У нима қилганига қаранг:

◾️ У ўз ишларини муҳимлик даражасига қараб ажратиб чиқди, бу унга энг муҳим лойиҳаларга эътиборини қаратишга ёрдам беради, деб ҳисоблади.
◾️ У ой давомида лойиҳалар устида ишлаш учун вақт ажратишга ёрдам берадиган жадвал тузиб чиқди.
◾️ У тез-тез кўзи тушиб турадиган жойларга эслатиб турувчи қоғозчалар ёпиштириб чиқди.
◾️ У лойиҳани тугатгандан сўнг ўзига берадиган мукофотларни ҳам аниқлаб олди - махсус кечки овқат ёки янги кийим-кечак.
◾️ У дўстларидан уни қўллаб-қувватлаб туришларини ҳам сўради.

Ва шунга қарамай, у барча информацияси, мотивацияси ва чин ихлоси билан муаммоси ҳали ҳам ҳар доимгидек турганини айтган ҳолда мендан ёрдам сўраган ҳолда турарди.

Мен Мэннига шундай дедим. И+М=Ў ишламаётганининг сабаби оддий. Бу бизнинг хатти-ҳаракатларимизга нима сабаб бўлаётганининг нотўғри тавсифи. И+М=Ў ҳиссий ва хулқ-атвор моделларини ўзгартириш учун етарли эмас, чунки бунда уларни келтириб чиқараётган қарашлардан халос бўлиш ҳақида ҳеч нима йўқ.

Қарашлар - бу воқелик ҳақида биз "ҳақиқат" деб ҳисоблайдиган тасаввурларимиздан бошқа нарса эмас. Биз учун бу воқелик ҳақидаги аниқ ва тўғри тасдиқлардир. Соғлом фикрли инсонлар одатда ўз ҳаётларида "ҳақиқат" деб ҳисоблайдиган нарсаларга қараб иш кўришганлиги сабабли, ўзимиз ва воқелик ҳақидаги қарашларимиз бизнинг хатти-ҳаракатларимизни, ҳис-туйғуларимизни ва муносабатларимизни шакллантиради.

Лефко институти қарашлардан халос бўлиш билан шуғулланганлиги сабабли, мен Мэннидан қилиши кераклигини билиб турган ишини ортга суриб қўйишдан олдин хаёлидан қандай фикрлар ўтганини сўрадим. У менга қуйидаги рўйхатни берди.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Чекловчи қарашлардан энг тез халос қилувчи Лефко усули билан яқинроқ танишиш учун муаллифнинг мақолалари таржимасини бериб борамиз. Сиз азизлардан эса дуоларингиз билан қўллаб-қувватлаб туришингизни илтимос қиламиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Каналимизнинг ҳурматли аъзолари! Соғ саломат юрибсизларми!?

Сизларнинг ривожланишингиз учун фойдали бўлган маълумотларни тақдим қилишни яна давом эттирамиз.
Орадан ўтган 4 ой давомида чекловчи қарашлар устида ишлашга мўлжалланган жуда самарали дастур устида ишладик. Ва ниҳоят Аллоҳнинг инояти билан якунига етказдик.

Бу дастуримиз «Табиий ишонч» деб номланади. У ҳақда батафсил қуйида келадиган китобчада ёзганмиз.

Бу вақт давомида кўпчилик бу курсимизга қизиқиб тўлов қилмоқчи бўлишди. Аммо тўлиқ тайёр бўлмагани учун улардан кутиб туришларини илтимос қилгандик.

Марҳамат дастур ҳақида қуйидаги китобча орқали танишиб чиқинг. Ва агар унда ёзилганлар ҳозирда сизга қизиқ бўлса, тўлов қилиб бугунданоқ бошлашингиз мумкин.

Бир нарсани ишонч билан айтишим мумкинки, бу курсни чин юракдан таклиф қила оламан. Уни олган ва ундаги машғулотларни бажарган одам ҳам чин дилдан рози бўлишига ҳам ишончим комил.

Мурожаат учун манзил:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Даромадингизни 2х ёки ундан кўпроғига оширишингиз учун нима халақит қиляпти?

Келинг буни суҳбат давомида билиб олинг. Суҳбатимиз БЕПУЛ.

Бу суҳбатимизга биринчи мурожаат қилган 10 кишини қабул қиламиз.

Суҳбат натижасида 2х ёки ундан кўпроқ баробарга ўсиш учун нималар қилишингиз кераклигини билиб оласиз.

Суҳбатга ёзилиш учун қуйидаги манзилга «2 баробарга ўсмоқчиман» деб ёзиб юборинг:

@shuxrat_eshmurodov

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бир бизнес маслаҳатчи савдони ошириш бўйча шартнома тузган корхонасига келади ва ҳолатни яхшилаб ўрганиб чиққач жуда зўр маслаҳатларни беради. Аммо корхона бир оз вақт ўтгач бу маслаҳатлардаги ишларни охирига етказмай ташлаб қўяди. Бошқа корхоналар билан ҳам худди шу нарса содир бўлаверади.

Шунда у ўйлаб қолади "Фақат мен маслаҳат бераётган корхоналарда шундайми ёки бошқа маслҳатчиларда ҳам аҳвол шуми?". Буни аниқлаш учун бошқа бизнес маслаҳатчилар ва консалтинг фирмаларига алоқага чиқиб аҳволни сўраса уларда ҳам худди шундайлиги маълум бўлади.

Шунда у тушунмай қолади. Маслаҳат учун пул тўлаб, бу маслаҳатдаги фикрларга рози бўлиб, кейин эса уни бажармасдан ташлаб қўйиш корхоналарга нимага керак?

Бу қизиқ ҳолат устида тафаккур қилиб шуни ҳам англаб етадики, аҳамиятга эга ва фойдали ишни қила олмаслик ҳолати нафақат корхоналарга, балки алоҳида олинган одамларга ҳам тааллуқли экан. Одамлар ҳам китоб ўқийди, тренингларга боради ва улардан фойдали маслаҳатлар олади ва буларга амал қилишга қарор қилишади. Аммо кейинчалик буларга амал қилмасдан ташлаб қўйишади. Ва аксинча, одамлар кўпинча ўзига ёқмаслигини билиб турса ҳам ўзига тўғри келмайдиган муносабатларда ва ишларда умрини ўтказаверишади.

Биз нега қилаётган ишларимизни қилаяпмиз?

Читать полностью…

Trening-kitob

Бировнинг муваффақиятини, зўр натижаларга эришаётганини кўрганда ёки олдингизда кимнидир мақташса ичингизда бир тушунарсиз ва ёқимсиз оғриқ пайдо бўладими?

Бир тарафдан олганда ҳасад қилиш ёмонлигини биламиз, лекин оғриқ йўқ деб ўзимизни алдаётганимизни ҳам биламиз.

Кимга бу ҳолат таниш?

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Охирги ҳафтада кузатган кучли бизнес тренерлар инсонларни яхши ҳаётдан, бизнес бошлашдан ва даромадини оширишдан тўсиб турган энг асосий нарса бу

- ХАТО ҚИЛИШДАН, МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИКДАН БЎЛГАН ҚЎРҚУВ эканлигини айтишди.

3-4 ой олдин бу муаммони буткул ва бир умрга ҳал қилиш учун кучли тренинг тайёрлагандик. Аммо турли сабабларга кўра буни эълон қилишимизга имкон бўлмади.

Ҳозир кўпчиликка жуда фойдали бўлишига ишончимиз комил бўлди.

Агар Сиз хато қилишдан ва муваффақиятсизликдан бўладиган қўрқувларингиздан буткул ва бир умрга қутулишни истасангиз, марҳамат ушбу ажойиб тренингимизни харид қилишингиз мумкин.

ҲОЗИРОҚ МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!

«Хато қилиш ва муваффақиятсизликдан - бу ёмон»
тренингимиз баҳоси: 200 000 сўм.

Мурожаат учун манзиллар:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ТЕХНИКА МУЪЖИЗАСИНИ КЎРГАНМАНУ, АММО БУНАҚАСИНИ ...

Чекловчи қарашлар устида ишлашнинг кўплаб усулларини қўллаб кўрганман. Аммо Морти Лефко усулидек кучли ва тез натижа берадиган усулни ҳали кўрганим йўқ. Устига устак ушбу усулнинг ишлаш принципи ҳам содда ва тушунарли. Тушуниш ва қўллаш учун супер мияга эга бўлиш шарт эмас.

Бу усулда ақл, ҳис-туйғу ва мантиқ даражасида шундай дид билан ишланадики натижадан лол қоласиз. Ҳозиргина мутлоқ ҳақиқат дея ишониб турган қарашингиз кўз олдингизда қуёшда қор эриганидек йўқ бўлиб кетади.

Бунинг учун сиз қирқ кунлаб аффирмация ёзишингиз ёки сизда нима ўзгариш қилаётгани сизга мавҳум бўлган медитациялар эшитишингиз шарт эмас. Ҳаммаси тушунарли ва ақл тан берадиган тарзда амалга оширилади.

"Табиий ишонч" курсмизда айнан шу кучли усул ёрдамида сиздаги чекловчи қарашлар устида ишланади.

Ўзингизда кафолатланган ўзгаришлар қилиш ва янги даражага чиқиш завқини ҳис қилишни истасангиз қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

“Агар бизнинг куч-қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг”.


Амир Темур бобомизнинг ушбу машҳур иборасини кўпчилик билса керак. Ҳа, инсоннинг қилган ёки қилаётган ишлари унинг ўзи, шахсияти ҳақида яққол билдириб туради.

Сиз ҳам ўзингиз ҳақингизда қандай фикрларда эканлигингизни, ўзингизга бўлган ҳурматингиз қай даражада эканлигини билишни истасангиз қилаётган ишларингизга қаранг.

Орзу-мақсадларингиз нима-ю ҳозир қилиб юрган ишларингиз нималигига қаранг. Ана шунда ўзингиз ҳақингиздаги қарашларингизни бор бўйича кўрасиз.

Орзу-мақсадлари ва қилаётган ишлари бир-бирига мос бўлган инсон бўлишни, олдин қила олмаётган ишларни қила оладиган ва олдинлари имконсиз бўлиб кўринган натижаларга эришиб мазза қилишни истайсизми!?

Агар жавобингиз "Ҳа!" бўлган бўлса, у ҳолда чекловчи қарашлар устида ишлашнинг энг кучли усули асосида ишлаб чиқилган "Табиий ишонч" курсимиз айнан сиз учундир.

Ушбу курсимизни харид қилиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Яқин кунларда бу курсимизнинг нархини оширмоқчимиз. Қулай нархда олиш ниятингиз бўлса имконни қўлдан бой берманг, ҳозироқ мурожаат қилинг.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ўзингизга бўлган табиий ишонч ўзи нима?


Кўпчилигимизнинг ўзимизга бўлган ишончимиз маълум бир шартларга боғланган. Қачонки ўша шартлар бор бўлса бизнинг ўзимизга ишончимиз бор бўлади. Агар бу шартлар бўлмаса бизнинг ўзимизга бўлган ишончимиз, ўзимизга бўлган баҳоимиз тушиб кетади.

Кимнингдир ўзига бўлган ишончи ҳозирда эгаллаб турган мансабига боғланган. Қачонки мансабда бўлса ўзига ишонган бўлиб юради. Аммо мансабидан айрилса нима бўлади? У ҳолда бундай одам ўзига бўлган ишончидан ҳам айрилади.

Кимнингдир ўзига бўлган ишончи пулга боғланган. Қачонки ўзи истаганидек етарлича пули бор бўлса ўзига бўлган ишончи ҳам жойида бўлади. Аммо пулсиз қолсачи? У ҳолда ўзига бўлган ишончи ҳам ғойиб бўлади.

Кимнингдир ўзига бўлган ишончи одамларнинг у ҳақида яхши ўйлашларига боғланган. Қачонки одамлар у ҳақда яхши гапиришса ва яхши ўйлашса унинг ўзига бўлган ишончи етарли бўлади. Аммо одамлар уни танқид қилишни, у ҳақда ёмон ўйлашни бошласачи? У ҳолда бундай одамнинг ўзига бўлган ишончи сувга тушган игнадек йўқ бўлиб кетади. У бутун диққатини ўзини оқлашга, яна одамларнинг у ҳақда яхши ўйлашларига эришишга қаратади.

Ўзингизга бўлган табиий ишонч эса буткул бошқача. Бу ҳақиқий эркинликдир. Табиий ишонч - бу ҳеч нарсага боғланмаган ишончдир. Бу ўзи аслида ҳаммамизда бор бўлган ишончдир. Шунчаки биз уни ўзимиз ҳақимиздаги турли чекловчи қарашлар билан кўмиб ташлаганмиз, халос.

Қачонки бу қарашлардан халос бўлсак биз яна ўзимизга бўлган мутсаҳкам табиий ишончга эга бўламиз. Натижада бизнинг ўзимизга бўлган ишончимиз мансабга ҳам, пулга ҳам, бошқаларнинг фикрига ҳам боғлиқ бўлмайди. Бу ҳақиқий эркинликдир.

Натижада сиз ўз олдингизга қўйган мақсадлар сари, ҳозирги ҳолатингиздан қатъий назар, ишонч билан ҳаракат қила оладиган бўласиз. Олдинлари нотўғри қилиб қўйишдан, одамларнинг гапидан, ишингиз ўхшамаслигидан ва яна бошқа нарсалардан қўрқиб қила олмай юрган ишларингизни хотиржам қила оладиган инсонга айланасиз.

Табиий ишонч курсимиз айнан мана шу муҳим масалани ҳал қилишга мўлжалланган. Кимга ҳар қандай шароитда ҳам ўзига бўлган ишончга эга бўлиб юриш муҳим бўлса, марҳамат қуйидаги манзилга мурожаат қилиши мумкин:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ўзини ўзи истаётган нарсага лойиқ кўра олмаслик инсон ҳаётидаги кўплаб муаммоларнинг сабаби эканлиги рост. Шу ўринда бу ҳолатни даволовчи бир ажойиб фикр келди. Сиз ҳам уни мулоҳаза қилиб ундан фойда олишингиз учун у билан бўлишишни ният қилдим.

Кўпроқ пул топишим учун билимим кам, тажрибам етарли эмас деяётган инсон кўпроқ пулларга лойиқ бўлишим учун албатта билимим ва тажрибам кўп бўлиши керак деб ўйлаётган бўлади.

Ўзи хоҳлаган инсонга турмушга чиқа олмаётган қиз яхши турмуш ўртоққа лойиқ бўлишим учун менда у бўлиши керак, бу бўлиши керак деяётган бўлади.

Аллоҳдан бирор нарсани дуо қилиб сўраётган инсон ичида бунга ишонмаётган бўлиши мумкин. Аллоҳ менга ўзим истаган нарсани бериши учун мен аввало бунга лойиқ бўлишим керак, бунинг учун менда кўпгина яхши сифатлар бўлиши керак деб ўйлаётган бўлиши мумкин.

Энди бир тасаввур қилиб кўринг. Лойиқ бўлишимиз учун биз айтаётган шартлар аслида керак бўлмасачи!? Бу шунчаки ўзимиз ўйлаб топган, аслида ҳақиқат бўлмаган шартлар бўлсачи!? Яъни,

Сиз лойиқ бўлишингиз учун ҳеч нарса шарт қилинмаган бўлсачи!?

Кўпроқ пулларингиз бўлишингиз учун билимингиз, тажрибангиз кўп бўлиши шарт қилинмаган бўлсачи!?

Ўзингиз хоҳлаган инсонга турмушга чиқишингиз учун ҳозир ким бўлсангиз шунинг ўзи етарли бўлсачи!?

Аллоҳ дуоингизни ижобат қилиши учун ҳозир ким бўлсангиз шунинг ўзи етарли бўлсачи!?

Бу фикрнинг асоси бор ёки йўқлигини ўзингиз текшириб кўринг. Атрофга қаранг қуйидаги ҳолатларни кузатганмисиз:

- билими ва тажрибаси унчалик кўп бўлмаса ҳам кўп пул топаётганлар бор.
- чиройи, хулқи ҳаммага намуна қилиб кўрсатадиган даражада бўлмасада сиз истаган сифатларга эга турмуш ўртоғи бор бўлган аёллар бор.
- амали ва хулқида кўп камчиликлари бўлсада сўраганига эришиб юрганлар бор.

Энди эса ўйлаб кўринг. Айни дамларда ўзингизни нималарга лойиқ кўрмаяпсиз? Лойиқ бўлишингиз учун ўзингизга қандай шартларни қўяяпсиз? Бу шартларсиз ҳам лойиқ бўлиш мумкинми?

Изоҳларда ўз фикрларингизни қолдиринг.

Читать полностью…

Trening-kitob

Шартсиз ўз-ўзини ҳурмат қилиш эга бўлиш учун иккала қараш турини ҳам йўқ қилиш керак.

Авваллари мен доимо бошқалар мен ҳақимда нима деб ўйлашлари ҳақида ташвишланардим. «Мен етарлича яхши эмасман» каби ўзим ҳақимдаги қарашларни ва «Мени етарлича яхши қиладиган нарса — бу бошқаларнинг мен ҳақимда яхши ўйлашидир» деган яшаб қолиш стратегияси ҳақидаги қарашларни йўқ қилгач, бу ички овоз ўчди. Энди мен 24/7 режимда фақат ўзимман. Мен энди ўзимни ташқи нарсалар билан белгиланадиган нимадир каби ҳис қилмайман. Бу, ҳаётимни янада қизиқарли қиладиган ҳақиқий эркинликдир.

Аммо нимадир ўхшамай турганда ўзингизни ёмон ҳис қилиш табиий эмасми?

Ҳа, одамлар кўпинча бирор иши ўхшамай турганида, ўзларини ёмон ҳис қилишади. Эрим вафот этгач, мен чуқур қайғуга тушдим. Мен ҳали ҳам уни соғинаман. Мен уни бутун умрим давомида соғинишим ҳам аниқ. Бироқ, унинг ўтганидан ўзимни инсон сифатида ёмон ҳис қилмайман.

Баъзи салбий ҳис-туйғулар, албатта, табиийдир. Аммо ўз-ўзини айблашдан халос бўлиш мумкин, агар ўзи ҳақидаги чекловчи қарашлардан халос бўлинса.

Сиз /channel/yangilab_ol/305 манзилидаги машғулотларимиз ёрдамида ўзингиздаги чекловчи қарашлардан халос бўлишни БЕПУЛ синаб кўришингиз мумкин.
«Табиий ишонч» курсимиз эса сизга яшаб қолиш стратегияси ҳақидаги қарашларидан қандай қутулишни ҳам кўрсатиб беради. Бироқ, бир нарсани ёдда тутиш зарур, сиз яшаб қолиш стратегиясига ҳақидаги қарашлар устида ишлашдан олдин ўзингизга ҳақингиздаги қарашлардан халос бўлишингиз керак. Бунда сиз ўзингизни яхши эмас деб ҳисоблашга мажбурлаётган қарашлардан халос бўлишдан олдин ўзингизни яхши ҳис қилмасликка мажбурлаётган қарашлардан халос бўлишни хоҳлаётган бўласиз.

Хулоса

Шартсиз ўз-ўзини ҳурмат қилиш — бу сизга нима бўлишидан қатъи назар, ўзингизни яхши ҳис қилишдир.

Бу сизга ҳаётда муҳим бўлган нарсаларни қилиш қобилиятини беради, ҳаттоки ишлар сиз хоҳлаганингиздек кетмаётган бўлса ҳам.

Шартсиз ўз-ўзини ҳурмат қилишга эга бўлиш учун сиз икки турдаги қарашни йўқ қилишингиз керак: 1) ўзингиз ҳақингиздаги қарашлар ва 2) яшаб қолиш стратегияси ҳақидаги қарашлар.

Баъзи бир исталмаган ҳодисалардан хафа бўлмасликнинг ҳар доим ҳам иложи бўлмаслиги мумкин, аммо агар биз чекловчи қарашларни йўқ қилсак, ўз-ўзимизни ёмон ҳис қилишдан халос бўлишимиз мумкин.

Ўз-ўзига бўлган ҳурматни оширишнинг одатий стратегиялари узоқ вақт талаб этади ва Гордион тугунини ечишга ўхшайди. Қарашларни йўқ қилиш эса кўпроқ, Искандарнинг қилич билан кесиб, дарҳол енгиллик келтирганига ўхшайди.

Кейинги қадам

Мустақил равишда қарашлардан халос бўлишнинг энг яхши усули бу бизнинг «Табиий ишонч» дастуримиздан фойдаланишдир. Бу барчамизда туғилганимиздаёқ бор бўлган, аммо ёшимиз ошгани сари йўқотиб боришга мойил бўлган ўзимизга бўлган табиий ишончни тиклашга ёрдам беради. Унда кўпчилик инсонларда мавжуд бўлган 19 та чекловчи қарашдан халос бўлишга ёрдам берадиган видеолар мавжуд. Қачонки ушбу дастурни тугатсангиз, ўзингизни енгилроқ, кучлироқ ва қобилиятли ҳис қиласиз. Сиз кўп йиллар давомида қилишдан қочиб юрган ҳаракатларни қиласиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Агар сиз Лефко усули ёрдамида ўзингиздаги чекловчи қарашлардан халос бўлишни БЕПУЛ синаб кўрмоқчи бўлсангиз, у ҳолда қуйидаги манзилга ўтиб у ердаги вазифани бажариб айтилган манзилга юборинг:

/channel/yangilab_ol/305

Читать полностью…

Trening-kitob

Албатта, мен бу ерда Лефко усули қандай ишлаши ҳақида батафсил тушунтириш бера олмайман, лекин мен ушбу усул қандай ишлашини кўрсатадиган муаммо билан ишлаш воқеасини тақдим эта оламан.

Қараш - бу биз кузатаётган нарсага берадиган маънодан бошқа нарса эмаслиги маълум бўлди. Мижоз ўзидаги у хоҳламаган ёки дисфункционал хатти-ҳаракатлар ёки ҳис-туйғуларга жавобгар бўлган қарашни аниқлагач, кейинги қадам бу қарашга олиб келган ҳолатни излаш бўлади.

Мисол учун Довуд, хотини ундан ҳис-туйғуларини изҳор этишни талаб қилганида, у ҳар сафар қўрқувни ҳис қилишидан шикоят қилди. У одатда жуда оғир эди ва бировга ҳис-туйғуларини билдириши қийин эди. Унинг бу феълига ҳисса қўшган қарашларидан бири "Менинг ҳис-туйғуларим ҳеч кимга муҳим эмас" эди. Мен Довуддан ҳаётининг бошида, яъни болалигида уни шундай хулосага келтирган воқеани сўраганимда, у шундай жавоб берди: “Дадам менга доим йиғлашни бас қилишни буюрган. Бирор нарса мени чиндан ҳам безовта қилганда, у ғазабланарди. У ҳар доим шундай дерди: "Сенинг нима ҳис қилаётганинг ҳеч кимга қизиқ эмас".

Довудга унинг қараши, аслида, отасининг хатти-ҳаракатини болага хос оқилона талқини эканлигини айтганим. Сўнгра мен ундан отасининг қилган ҳатти-ҳаракатлари ва айтган сўзларига нисбатан бошқа талқинлар беришини сўрадим. Унинг жавоблари қуйидагилардан иборат бўлди:
- Отамни менинг ҳис-туйғуларим қизиқтирмайди;
- Отам ўзини шундай тутган бўлса, бу бошқалар ҳам ўзини шундай тутади дегани эмас;
- Ҳеч ким ёш боланинг ҳис-туйғулари билан қизиқмайди, катталарнинг ҳис-туйғулари ҳақида эса бундай деб бўлмайди.
- Менинг оиламда ҳис-туйғуларим муҳим эмас эди, бошқа жойларда эса улар муҳим бўлиши мумкин.
- Отам ўзи айтганларини том маънода назарда тутмаган бўлиши мумкин;
- у шунчаки бола тарбия қилиш борасида яхши малакага эга бўлмаган бўлиши мумкин.

Кейин мен Довуддан сўрадим: "Агар отангизнинг хатти-ҳаракати жуда кўп турли хил маъноларга эга бўлса, у ҳолда сиз айни ҳақиқат, факт деб яшаб келаётган нарса аслида ҳақиқат эмас, балки кўплаб талқинлардан бири холос эканлигини тушуняпсизми?" У бунга қўшилгандек бўлиб бош ирғади.

"Болалигингизда, қачонки отангиз "Сенинг фикринг ҳеч кимни қизиқтирмайди" деб қичқирганида, сизга менинг ҳис-туйғуларим ҳеч кимга муҳим эмас дегандек туюлганми?

"Мен буни кўрганман", деди у.

“Энди яна бир бор қаранг. Биламан, сиз отангизни кўргансиз ва унинг сўзларини эшитгансиз, лекин менинг ҳис-туйғуларим муҳим эмасни худди бирор нарсани кўргандек кўрдингизми?

"Менимча, йўқ", деб жавоб берди Довуд.

— "Нимани кўргансиз?" деб сўрадим.

"Мен отамнинг менга қандай қичқираётганини кўрдим ва у айтган сўзларни эшитдим."

— "Бунlа қандайдир маъно борми?"

— "Ҳеч қандай маъно йўқ. Бу ҳеч нарсани англатмайди."

"Довуд," — дедим мен, — "энди ҳам менинг ҳис-туйғуларим ҳеч кимга муҳим эмас деган қарашга ишоняпсизми?"

У ажабланиб жавоб берди: “Йўқ. Йўқ, мен энди бунга бошқа ишонмаяпман”.

Қачонки Довуд ўзининг қарашлари отаси билан ўзаро муносабатларига ўзи берган маъно холос эканлигини, у маъно ўша воқеаларнинг ички маъноси эмаслигини ва ўзи берган маънога тенг кучли бўлган бошқа бир қатор маънолар ҳам мавжудлигини англаб етгач, бу қарашлар йўқолди.

Мен Лефко усули жуда содда кўринишини ва кўп одамлар қарашлар бир неча дақиқада бутунлай ва бир умрга йўқ қилиниши ҳақидаги даъвога шубҳа билан қарашларини тушунаман. Бироқ, ҳамкасбларим ва мен Лефко усулида 12 000 дан ортиқ мижозлар билан муваффақиятли ишладик.

Читать полностью…

Trening-kitob

1. Мен қилаётган иш етарли даражада яхши бўлмаслиги мумкин.
2. Одамлар менинг ишимни ёмон баҳолашлари мумкин.
3. Лойиҳани бажариш ҳақида ўйлаганимда ўзимни ноқулай ҳис қиламан.

Бу фикрлар ва ҳис-туйғулар унинг ҳаракат қилишига тўсқинлик қилганини сезяпсизми? Бундай фикр ва ҳис-туйғуларга эга бўлган кўпчилик одамлар ишларни ортга суриши тайин, айниқса муҳим лойиҳаларни. Лекин бу фикрлар қаердан пайдо бўляпти?

После короткого обсуждения мы обнаружили ряд убеждений, которые вызывали мысли и чувства, включая эти три.

Қисқа суҳбатдан сўнг биз фикрлар ва ҳис-туйғуларни, шу жумладан ушбу учтасини чақирувчи бир қатор қарашларни аниқладик.

1. Мен етарлича яхши эмасман.
2. Мени етарлича яхши қиладиган нарса - бу бошқаларнинг мен ҳақимда яхши ўйлашларидир.
3. Хатолар - бу ёмон.

Бу қарашлар (ва бошқа айримлари) Меннида ишларни ортга суришга сабаб бўлаётган фикрлар ва ҳис-туйғуларни чақираётганди. Мен унга ўз қарашларидан халос бўлишга ёрдам берганимдан сўнг, ишларни ортга суриш, кечиктириш тўхтади... буткул.

Ўзимизни тутишимиз ва қарашларимиз ўртасидаги боғлиқликни янада ҳаётийроқ тушунтирадиган яна бир мисол.

Айтайлик, сиз "Муносабатлар иш бермайди" деган қарашга ҳақиқатан ҳам ишонасиз. Агар сиз бунга ишонсангиз, хатти-ҳаракатларингиз қуйидагилардан бирини ёки бир нечтасини ўз ичига олади:

* Сиз одамларнинг сиз билан яқин муносабатда бўлишига йўл қўймайсиз.
* Муносабатларингиздаги муаммоларни ҳал қилишга уринмаслигингиз мумкин.
* Кўп вақтингизни ёлғиз ўтказишингиз мумкин.
* Юзаки муносабатларнинг самимий ва яқин бўлишига йўл қўймаслигингиз мумкин.
* Сиз ўзингизни қониқтирмайдиган муносабатларни ўзгартиришга уринмасдан юраверишингиз мумкин.

"Муносабатлар иш бермайди" деган қараш сизни қониқтирувчи муносабатларни узоқ вақт давомида сақлаб қолишни деярли имконсиз ишга айлантиришини тушуняпсизми? Агар сиз ушбу қарашни йўқ қилсангиз, ҳозиргина санаб ўтилган (ушбу қарашнинг натижаси бўлган) хатти-ҳаракатлар табиий ва автоматик равишда ўзгармасмиди?

Келинг, сизнинг қарашларингиз хатти-ҳаракатингизни қандай белгилаб беришига оид яна бир мисолни кўриб чиқайлик. Айтайлик, сиз қуйидаги қарашга эгасиз: "Ҳаётда муваффақият қозониш учун хато қилмаслик керак". Гарчи бу қараш ҳеч қандай аниқ хатти-ҳаракатни талаб қилмаса ҳам, у сизнинг хатти-ҳаракатларингизни қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси билан чеклайди:

* Сиз умуман таваккал қила олмаслигингиз мумкин.
* Кеча иш берган бўлса, бугун ҳам иш беради деб ўйлаб, кундан-кунга бир хил ишни қилаверишингиз мумкин.
* Сизни хатонинг манбасини топиб, тузатишдан кўра, айбдорни топиш кўпроқ қизиқтириши мумкин.
* Сиз танқидни тўғри қабул қилиш ўрнига ўзингизгни ҳимоя қилишга, оқлашга уринишингиз мумкин.

Шундай қилиб, энди сиз қарашларингиз (болалик даврида шаклланган энг муҳимлари) ҳаётингизни белгилаб беришини билганингиздан сўнг, сиз мен 1985 йил январ ойида бўлган ҳолатда бўлишингиз мумкин: хатти-ҳаракатларим ва ҳис-туйғуларимни нега ўзгартира олмаётганлигимнинг асл сабабини топганимдан ҳаёжондаман - лекин мен ҳали ўзимдаги чекловчи қарашлардан қандай қутулишни билмайман.

Ва кейин мен бу қарашлардан халос бўлиш йўлини топдим - тез, осон ва бир умрга. Ва менинг ҳаётим бутунлай ўзгарди.

Читать полностью…

Trening-kitob

Нега сиз шундайсиз ёхуд ўзингизни ўзгартириш калити.

Қилишим кераклигини билиб турган нарсаларни кўпинча қилмаётганимни ва қилишим керак эмаслигини билиб турган нарсаларни эса кўпинча қилаётганимни англаб қолганим ёдимда.

Бу 1982 йил эди, мен эндигина уйлангандим. Мен ўз ҳаётим сарҳисобини қилаётгандим. Шуни тушундимки, мен спорт билан доимий равишда шуғулланиб боришга буткул тарафдорман, мен бу нима учун муҳимлигининг барча сабабларини билардим ... шунга қарамасдан куннинг кўп қисмида ухлардим. Мен шунингдек ҳар куни тўйимли ширинликлар ер эдим ... кўп шакар ейиш соғлик учун зарарли эканлигини билишимга қарамасдан.

Бу ғалати хулқимни ўзим тан олишни хоҳлагандан ҳам кўра кўпроқ намоён қилаётганимни англашимга тўғри келди. Мен сезган нарса, ўзим консультант сифатида хизмат кўрсатган компанияларга мен берган маслаҳатлар маъқул келарди ... аммо улар мен айтган таклифларни камдан-кам ҳоллардагина қилишарди. Нега, дея ўзимдан сўрардим, компания менинг эксперт сифатидаги маслаҳатларимни олиб, менинг маслаҳатимга рози бўлиб, кейин эса ундан фойдаланмаслик учун менга яхшигина пул тўлайди?

Ўзгариш ҳақидаги бундай тахмин кўпчилик инсонлар ва кўпчилик компаниялар сингари менинг ўзимда ҳам борлигини тушундим... ва бу нотўғри эди.

Ўз ҳатти-ҳаракатларини (ахлоқини) ўзгартиришга ўринаётган кўпчилик инсонлар қуйидача ифода этилувчи стратегияга амал қилишади:

Информация + Мотивация = Ўзгариш (И+М=Ў).


Агар сиз нима қилишни ва қандай қилишни билсангиз, ва сизда (ижобий ёки салбий мотивация) бўлса, ахир бу, сиз мос ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишингиз учун, керак бўладиган ҳамма нарса эмасми?

Шуниси ойдинки, йўқ. Чунки И+М=Ў формула кўпчилик ҳолатларда иш бермайди.

Агар бу иш берганида эди ҳамма хавфсизлик камарини таққан бўларди, амма бундай эмас. Ҳамм янги йилда берган берган ваъдаларига амал қилган бўларди бир-икки ҳафта ўтиб улардан бош тортмаган бўларди. Юрак-қон томир касалликлари билан бетоб бўлганларнинг ҳаммаси соғлом овқатланишга амал қилишган бўлишарди, аммо улар бундай қилишмайди. Ходимларни корпоратив ўқитиш дастурлари ишчиларнинг хулқини самарали ўзгартирган бўларди. Аммо уларнинг кўпчилиги буни қилишмайди.

Читать полностью…

Trening-kitob

«Табиий ишонч» дастури ҳақида батафсил маълумотлар.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Инглиз тилидаги видеоларни ўзбекчага яхши ва тез таржима қила оладиганлар бўлса қуйидаги манзилга ёзсин, иш бор:

@shuxrat_eshmurodov

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Энди эса ўз ҳаётингизга боқинг. Сизда ҳам қандайдир муаммолар бор бўлиши мумкин, айрим ҳолларда бу муаммолар дунёнинг катта муаммалори каби ҳеч ечими йўқдек.

Балким Сиз турли тренинглар, ўз-ўзига ёрдам бериш дастурлари, ёки бошқа усуллар ёрдамида ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар қилишга чин дилдан уриниб кўргандирсиз. Чунки Сиз ҳақиқатдан ҳам муносабатларингизни жойига қўйишни, ишингизда муваффақият қозонишни, самарали ота-она бўлишни ва ҳаётдан ҳақиқий завқланиб яшашни хоҳлайсиз.

Аммо Сиз ўзингизга таниш бўлган эски ҳолатга қайтиб қолаверасиз ва нима қилишни тушуна олмай ҳайронсиз. Нима учун Сиз эришишга қодир бўлган нарсаларингизга қадамма-қадам эриша олмайсиз?

Натижада Сиз ўзингизга савол берасиз - Менда нима жойида эмас? Оламда нима жойида эмас? Бу борада нима қилсам бўлади?

Нимадир жойида эмас.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тасаввур қилинг Сиз хато қилишдан қўрқмайсиз, омадсизликка учрашдан қўрқмайсиз. Хўш, бундай ҳолда Сизнинг муваффақиятга эришиш имкониятингиз қандай бўлган бўларди?

Ҳа, бундай ҳолда муваффақиятга эришиш имкониятингиз бир неча баробарга ошиб кетган бўларди. Сизда мана шундай инсон бўлиш имконияти бор!

ҲОЗИРОҚ МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!

«Хато қилиш ва муваффақиятсизлик - бу ёмон»
номли чекловчи қараш устида ишлашга мўлжалланган тренингимиз баҳоси: 200 000 сўм.

Мурожаат учун манзиллар:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Хато қилиш - бу нормал ҳолат», «Хато қилиш - бу ўрганишнинг бир босқичи, холос», «Хато қилиш деган тушунча ўзи йўқ нарса» каби гапларни кўпчилик эшитган ва билиши мумкин. Аммо бу гапларни ақл билан тушуниш барибир камлик қилади. Чунки хато қилишдан бўлган қўрқув онг остида жойлашган. Ич-ичидан хато қилишга нисбатан қўрқуви борлигини ҳеч ким инкор этмайди.

Мана шу қўрқув Сизни бир иш бошлашдан, ҳаётингизни янги даражага олиб чиқиш учун ҳаракат қилишдан ва бошқа кўпгина яхшиликлардан тўсиб туради. Чунки миямиз автоматик равишда қўрқув бор бўлган ишларни қилишдан қочади. Натижада керакли ва муҳим ишларни қилмасдан буткул бошқа ишлар билан шуғулланиб юраверасиз.

Бу каби ҳолатларни тўхтатиш учун «Хато қилиш ва муваффақиятсизлик-бу ёмон» деган чекловчи қараш устида ишлашга мўлжалланган тренингимизни олиб ишлашингизни чин дилдан тавсия этамиз.

Бу тренингда чекловчи қарашлар билан ишлашнинг энг кучли усули жуда батафсил ва моҳирона шаклда ишлатилган. Натижада ҳам чекловчи қарашлар билан ишлашнинг энг кучли усулини яхши ўзлаштириб оласиз, ҳам Сизни кўп яхшиликлардан тўсиб турган қарашдан халос бўласиз.

ҲОЗИРОҚ МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!

«Хато қилиш ва муваффақиятсизлик - бу ёмон»
тренингимиз баҳоси: 200 000 сўм.

Мурожаат учун манзиллар:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кимда ҳали бизнеси бўлмаса қандай бошлаш мумкинлигини билишни истаса
ёки
бизнеси борлар эса уни қандай қилиб ҳозирги замон шароитида янада ривожлантиришнинг энг актуал инструментларини, йўлларини билишни истаса мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб 3 кунлик жуда кучли марафонда БЕПУЛ қатнашишлари мумкин:

/channel/LikeCentreTgBot?start=2263acbb-41e6-4a1b-af2f-5b6b7582771e

Бу ерда жуда зўр билимлар берилишига шахсан гувоҳ бўлганмиз.

P.S.: Шарти шуки бунинг учун Сиз рус тилини билишингиз керак бўлади.

Читать полностью…
Подписаться на канал