trening_kitob | Неотсортированное

Telegram-канал trening_kitob - Trening-kitob

2519

Шахсни ривожлантириш, юксалтириш борасидаги энг сара машқлар ва усуллар ҳақида батафсил маълумотлар! Ўзига ишонган инсон бўлиш сирлари китоби ҳақида батафсил маълумотлар.

Подписаться на канал

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Кўпроқ ва тезроқ ўсишни истасангиз қўрққан нарсаларингизни кўпроқ ва чуқурроқ ўрганинг.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Савол беришдан олдин ўзингиз шу саволга 10 та жавоб топинг. Кейин эса ўша жавобларни савол бермоқчи бўлган кишингиз билан муҳокама қилинг.


Буни қилиб борсангиз кўп нарсани билишингиз ва қила олишингизни англаб, билиб борасиз. Натижада жуда кучли шахсга айланмайсиз, балки ана шундай шахс эканингиз билиб қоласиз -)

Жуда кучли устознинг яқинда харид қилганимиз дарсларидан олинган қимматбаҳо маслаҳатлардан.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Чидаш керак эмас ўзгариш керак.

Читать полностью…

Trening-kitob

Мен ўзимни севаман,
Менга ўзим ёқади.

Бу худбинликми ёки керакли ва фойдали ҳолатми? Ёки ўзини зўрма-зўраки алдаш орқали ижобий фикрлашга уринишми?

Мендаги тана, ақл ва руҳни ўзим ясаб олган бўлмасам. Буларнинг барини Аллоҳ берган бўлса. Аллоҳ энг яхшисини бериши айни ҳақиқат бўлса. Буларни яхши кўрсам, севсам, рози бўлсам, ич-ичимдан хурсанд бўлсам бунинг нимаси ёмон?

Мен ўзим ясаб олган нарсаларни эмас, балки Аллоҳ берган нарсаларни севишимни, улар менга ёқишини айтаяпман, холос.

Гапнинг индаллоси:

Мен ўзимни севаман,
Менга ўзим ёқади! Алҳамдулиллаҳ!!!
😍

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Менда ўзимнинг борлиги қандоқ ҳам яхши!

🙃

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ - БУ ФАҚАТ КЎПРОҚ МОДДИЙ НАРСАЛАРГА ЭРИШИШМИ?

Юқоридаги видеони кўриб бир фикр хаёлимга келди. Шахсий ривожланиш деган ном остида ўтказилаётган курс ва тренингларнинг кўпчилиги сизни ҳеч тўймайдиган истеъмолчига айлантиришга қаратилган бўлиб чиқяпти.

Чунки пулларга очилиш, уй ёки машина олиш, даромадни ошириш, омадни жалб қилиш, карьера қилиш каби мақсадларни ўз олдига қўйган тренинглардан кўзланган асосий мақсад, гарчи бу очиқ айтилмаса ҳам ёки буни тренингларни ўтаётганларнинг ўзлари тушунмаётган бўлса ҳам, сизни яна ҳам кўпроқ истеъмолчига айлантириш бўлиб қоляпти. Тушуняпсизми!?

Ёки сиз тренингларни ўтаб бўлгач шахс сифатида бошқача инсонга, яъни теран фикрлайдиган, ўзига ишонган, нима хоҳлашини биладиган, ўзини борича қабул қила оладиган, ҳаётдаги ўрнини англаган, хотиржам инсонга айланиб қолганингизни кузатганмисиз?

Қарс икки қўлдан чиқишини, талабга яраша таклиф бўлишини эътиборга олсак вазиятнинг бу томонга қараб ривожланишига тренинг қатнашчиларининг ҳам ҳиссаси катта. Чунки улар тренерларга, психологларга шу талабни қўйишяпти.

Табиий ишонч курсимиз машғулотлари эса айнан шахснинг ўзини ўзгартиришга мўлжалланган. Бу курсимизда қатнашсангиз машинали бўласиз, кўп пуллар келади, карьерангизда ўсиш бўлади деган катта ваъдаларни бермаймиз. Аммо шахс сифатида кучли томонга ўзгаришингиз аниқ.

Ўзингизни бошқалар билан таққослашдан, бошқалар фикрига бўлган боғлиқликдан халос бўла олсангиз, хато қилишдан, танқид қилинишдан, рад этилишдан қўрқмайдиган инсон бўлсангиз ҳаётдан нима истаётганингизни анча яхши тушунадиган, ўзингизни кўпроқ биладиган инсонга айланиб борасиз. Бу эса сизнинг ҳаётингиз сифатини янги босқичга олиб чиқади.

Булар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Агар шахс сифатида ривожланиш истаги пайдо бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: ушбу тренинг мендаги ҳамма муаммоларнинг ечимидир унга қатнашаману бир думалаб ҳамма муаммоларидан халос бўлган инсонга айланаман деб ўйлаётган бўлсангиз, демак билингки - ўзингизни алдаяпсиз. Аммо ҳозиргидан анча кучли шахсга айланишингиз аниқ. Тўлаган пулингизга нисбатан бир неча баробар кўп қийматга эга бўлишингиз ҳам аниқ.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Энг асосий, энг муҳим ва энг кўп натижа келтирувчи иш

Одатда биз қайси ишни муҳим деб билсак кўпроқ шу иш билан шуғулланамиз, кўпроқ шу ишни қилиш пайида бўламиз, кўпроқ шу ишимизга эътиборимизни қаратамиз.

Муҳим деб билмаган ишларимизга эса унчалик вақт ҳам, куч ҳам сарфлаб ўтирмаймиз.

Мантиқан олиб қаралганда ўзи шундай бўлиши ҳам керак. Чунки муҳим бўлмаган ишларга вақт ва кучни сарф қилиш ақлли танлов эмас.

Аммо бу ерда нозик бир жиҳати бор. Айнан шу нозик жиҳатини билмаганимиз туфайли "муҳим" деб қилиб юрган ишларимиз биз кутган натижаларни бермаётган бўлади. Яъни биз муҳим ва муҳим эмас ишларни ажратишда кўпинча адашамиз.

Масалан ўз шахсияти устида ишлашни олайлик. Ўзингизни шахс сифатида кучли қилиш деган иш ҳар кунлик иш режангиз ичида борми? Бунга ҳар куни худди бошқа ишларингизга ажратганингиздек вақт, куч ва энг муҳими эътибор ажратасизми?

Агар жавобингиз "йўқ" бўлса, у ҳолда билингки сиз энг муҳим ишни қилиш ўрнига муҳим эмас ишларни қилиб юрган экансиз. Чунки сизга натижа олиб келадиган фақат ўзингиздир. Натижани ўзингиздан узоқлаштирадиган ҳам ўзингиз бўласиз. Сиз ким бўлсангиз натижа ҳам шунга мос бўлади. Тушуняпсизми!? Бошқачаси бўлмайди.

Фарвонлик, мўл-кўллик, омад сиздан ўзингиз ҳақингиздаги фикрингизга мос узоқликда.


Демак ҳамма гап ўзингиз ҳақингиздаги фикрларни тўғрилашда. Қолгани бунинг ортидан ўзи эргашиб келади.

Агар ўзингиз ҳақингиздаги фикрларни тўғрилашни истасангиз, марҳамат. Буни энг тез ва самарали амалга ошириш имкони берувчи машғулотларимиз тайёр ва сизни интизорлик билан кутишяпти. Кўп куттирмасдан ҳозироқ мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ўзингизга бўлган баҳоингиз = пулдаги баҳоингиздир.

Сизнинг пулларингиз одатда сизнинг ўзингизга бўлган ишончингизга ва бу дунёга, одамларга келтираётган қийматингизга мос бўлади.

Ўзингизга бўлган баҳоингизни, ишончингизни оширишнинг энг кучли ва тез самара берувчи усули эса бизда бор. Чекловчи қарашларнинг энг кучли усулга асосланган бу машғулотларимизни қўлга киритиш учун ҳозироқ қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

Машғулотларимизда иштирок этиш ҳозирча 900 000 сўм.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Олдинги постимизда асл сабаблар ва сохта сабабларнинг фарқини айтиб ўтган эдик. Такрорлаш билимни янада мустаҳкам қилгани учун уларнинг фарқини яна эслатиб ўтамиз.

Асл сабаблар шундай сабаблар бўладики СИЗ уларга БЕВОСИТА таъсир кўрсата оласиз. Яъни, ўша сабабларни тўғрилаш сизнинг қўлингизда бўлади.

Сохта сабабларнинг белгиси шундан иборатки сиз уларга бевосита таъсир кўрсата олМАйсиз. Яъни, бу сабаблар тўғриланиши учун сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Бунинг учун бошқалар, дунё ўзгариши керак бўлади.

Энди эса уларга айрим мисолларни келтирамиз:

Сохта сабаб: қиммат экан. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, менда ҳаммаси жойида, ҳамма айб унинг қимматлигида)
Асл сабаб: мен кам пул топаяпман. (Бу ҳолда вазиятга мен таъсир ўтказа оламан. Яъни, кўпроқ пул топсам қимматлик қилмайди)


Сохта сабаб: кўп пул топиш қийин. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, шунчаки кўп пул топиш ўзи қийин иш.)
Асл сабаб: кўп пул топишга нисбатан ичимда блоклар бор. (Ўзимни ўзгартирсам, блокларимдан халос бўлсам мен ҳам кўп пул топа оламан. Ахир одам қилган ишни одам қила олади)

Сохта сабаб:
турмуш ўртоғим ёмон. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, унинг ўзи ёмон)
Асл сабаб:
ўзимни яхши турмуш ўртоққа лойиқ кўра олмаяпман. (Бу ҳолда вазиятга таъсир ўтказа оламан. Ўзимни лойиқ кўрсам турмуш ўртоғим ҳам ўзгаради)


Сохта сабаб:
семизлик генимда бор, менинг пародам ўзи шундай ва мен ҳеч қачон оза олмайман. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, ахир геним шундай, пародам шундай)
Асл сабаб:
озиш бўйича билимларим етарли эмас ёки озишга нисбатан онг остимда блоклар бор. (Бу ҳолда вазиятга таъсир қила оламан. Озиш илмини ўргансам, онг ости блокларимдан халос бўлсам бемалол оза оламан)

Сохта сабаб: мен уддалай олмайман, ўзи шундайман, қобилиятим йўқ. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, чунки туғма шундайман)
Асл сабаб:
мен нималарга қодирлигимни яхши ўрганмаганман, мен ўзим ҳақимда нотўғри билимларга эгаман. (Бу ҳолда вазиятга таъсир қила оламан. Ўзим ҳақимдаги нотўғри қарашлардан халос бўлсам, қобилиятимни тўсиб турган блоклардан халос бўлсам бемалол уддалайман)

Ҳозирда ўзингиз хоҳлаётган ҳаёт тарзига эриша олмаётган бўлсангиз билингки, сизнинг диққат эътиборингиз асл сабабларга эмас балки сохта сабабларга қаратилган. Акс ҳолда сабаблар устида ишлаб ўз истакларингизни рўёбга чиқариб яшаётган бўлардингиз.

Энди эса ҳозирда сизни қийнаб турган бирор муаммони олингда унинг сабаби ҳақидаги фикрларингизни изоҳларга ёзиб қолдиринг. Биз унинг асл сабабми ёки сохтами эканлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдирамиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яқинда ўзим кузатиб борадиган блогернинг бир пости диққатимни бошқача жалб қилди. Бу пост унинг фикрлаш тарзи қандай эканлигига, нега унинг постлари чуқур мазмунли, амалий жиҳатлари кўп эканлигига очиқ-ойдин ишора қилиб турарди. Қуйида диққатимни жалб қилган қисмининг аслини ва таржимасини келтираман:

Когда ребенок идет в школу, это как экзамен на то, какой я была мамой все это время.

Фарзандимнинг мактабга боришни бошлаши гўёки шу вақтгача қандай она бўлганлигимни кўрсатувчи имтиҳондир.


Бу гаплардан кўриниб турибдики унинг диққати оқибатда эмас, балки сабабларда. Бу жуда муҳим жиҳат.

Одатда биз, агар фарзандимиз мактабга мослаша олмаса, яхши ўқий олмаса сабабни ўзимиздан излаш ўрнига фарзандим ўзи тортинчоқ, одамларга қўшилмайди, қобилияти йўқ деб ўйлаймиз, бунга чин дилдан ишонамиз ҳам.

Фарзандим менинг қандай ота ёки она бўлганлигимни кўрсатиб берувчи ойна, мен уни шундай қилиб тарбия қилганман, мен унинг қобилиятларини кўра олмаганман, мен уни қўрқоқ қилиб қўйганман деган фикрларни ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Чунки бу фикрларни ўйлаш даҳшатли, масъулитяни ўз зиммасига олишни ҳамма ҳам яхши кўравермайди.

Қачонки одам бирор натижага қараганда асл сабабларни кўра олса, масъулиятни ўз зиммасига олса демак у ўша натижага таъсир ўтказа олади. Акс ҳолда ҳаёт ўзи шундай, мен ўзи дангасаман, бу техника менда иш бермайди, одамларда пул йўқ, ҳозир кризис ... ва ҳоказоларни сабаб қилиб юраверади.

Сабабга ўхшаб кўринган сабаб билан асл сабабнинг ажойиб бир фарқи бор. Ана шу фарққа қараб уларни ажратиб олиш мумкин.

Агар фарзандингиз мактабда ўқишга қийналаётган, синфдошлари билан тил топишиб кета олмаётган, яхши ўқий олмаётган бўлса, у ҳолда бунга сабаб қилиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- фарзандим ўзи тортинчоқ,
- фарзандимнинг қобилияти йўқ,
- фарзандим муаомала қилишни билмайди,
- фарзандим жуда бўш бола ... ва ҳоказолар.

Аммо булар асл сабаблар эмас. Асл сабаблар буткул бошқа жойда бўлади. Улар бир қарашда кўзга кўринмайди (ёки кўришни истамаймиз). Уларни топиш учун тафаккур қилиш керак. Мана шунинг учун ҳам тафаккур қилишга динимизда жуда кўп тарғиб бор.

Хўш, сиз сабаб деб ўйлаётган нарса асл сабабми ёки сизга сабабдек туюлаётган фикрми буни қандай аниқласа бўлади? Буни қандай аниқлаш бўйича фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

Агар кўпроқ реакция билдирилса буни қандай аниқлаш усули ҳақида ҳам пост қиламиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Олдинги постимизга фаоллик билан муносабат билдирганлар учун ташаккур!

Бугунги постимизда бу каби хатоларга йўл қўйиш натижасида бошингизга келган муаммолардан қутилиш йўллари ҳақида гаплашамиз.

Аввало бирор инсонни ёмон кўриш билан у қилган ишни ёмон кўриш орасидаги фарқни билиб олайлик. Дейлик бир одам ароқ ичади ва бунинг натижасида оилада уруш-жанжаллар, дилхираликлар, фарзандларнинг ўксиниши ва ҳоказо кабилар бўлиб туради. Бу ҳолатни кузатиб туриб ҳамма айб ўша ичган одамда деб биламиз ва уни ёмон кўрамиз, ундан нафратланамиз. Чунки, агар у ичмаганида эди бу муаммолар бўлмасди.

Аммо биз шу жойда нозик, аммо оқибати биз учун ёмон бўлган хатога йўл қўямиз. Аслида биз у одамни эмас, балки унинг қилган ишини, яъни ароқ ичишни ёмон кўришимиз керак эди. Нафратимиз ҳам айнан ароқ ичишга нисбатан бўлиши керак эди.

Одамнинг ўзига эса адашган, синовда бўлган, нима яхшию нима ёмонлигини билмаётган, ажрата олмаётган ўзимиз каби одамдек қарашимиз керак бўлади.

Бу икки ҳолат орасида нима фарқ бор? Бу билан нима ўзгаради? дейишимиз мумкин. Фарқ шундаки биз ёмон ишдан эмас, балки одамнинг ўзидан нафратланаётган, уни ёмон кўраётган вақтимизда ичимизда кибр қилаётган бўламиз. Мен сендан кўра яхшироқман, мен бундай жирканч ишларни ҳеч қачон қилмайман, ўз меҳнатим билан ўзим яхши ҳолатга эришганман, мен ақллиман, мен ҳеч адашмайман, мен ҳамма нарсани биламан, мен ўзим..., мен..., мен... деяётган бўламиз. Бунинг оқибатида эса ўзимизнинг бошимизга худди шундай ҳолатларни чақириб оламиз.

Иккинчи бир сабаби эса тортишиш қонунига кўра онгимизда нима бўлса ва бу эмоциялар билан қўллаб турилган бўлса ўшанга мосини ўзимизга тортамиз. Ичадиган ота ва унга бўлган нафратнинг ҳосили ичадиган эр ва унга бўлган нафрат бўлади.

Бу каби ҳолатлардан қутулиш учун эса ўтмишингизда бўлган ҳодисалар устида ишлаш керак. Агар отангиз ёки онангизнинг, ёки бошқа бировнинг ёмон ишидан жаҳлингиз чиқиб, аламланиб, нафратланган бўлсангиз у ҳолда нафратингизни, ёмон кўришингизни у шахсларга эмас, балки ўша ёмон ишларга йўналтиринг. Бу борада адашганингизни, кибр қилганингизни, хато йўл тутганингизни тан олинг. Шахснинг ўзига нафрат қилганингиз учун тавба қилиб истиғфор айтинг. Ичингиздан кечирим сўранг. Ўзидан бориб кечирим сўрай олсангиз яна ҳам зўр.

Агар айтилганларни бажарсангиз ичингизда катта енгилликни, кўтаринки кайфиятни ва ўзгаришни ҳис қиласиз. Бу каби аломатлар ҳаммасини тўғри бажарганингиз белгисидир.

Қани энди ишга киришинг! Аллоҳ ўзи мададкор бўлсин!

P.S.: Бу каби ҳолатлар устида кўпроқ ишлаб кўпроқ натижаларга эришишни истайдиган азизларимизни бу борадаги машғулотларимизга таклиф қилиб қоламиз. Мурожаат учун манзил: @muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қарздан қутулишдаги доим эътибордан чиқадиган нарса - бу бизнинг қайси хулқимиз, қарашимиз бизни қарзга олиб келганлиги билишга интилмаслигимиздир. Гўёки бизда ҳаммаси жойида эди ва қарз тўсатдан, тасодифан содир бўлган.

Худди шу ҳолат пулсизликдан халос бўлишда ҳам бор. Биздаги қайси хулқ, қарашлар пулсизликка сабаб бўлаётгани ҳақида деярли ўйламаймиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Жавобдан кўриниб турибдики мижозимиз биз усул бўйича айтганларимизни хафа бўлган инсоннинг аҳволини тушунишга ҳаракат қилиш деб ўйлабди ва бундан жаҳли чиққан. Тўғрида, аҳволни тушунишга ҳаракат қилишни бизга пул тўламасдан олдин ҳам ўзи яхши билган. У кишини бу ҳолатини, усулимизнинг моҳиятини ҳали тўлиқ англаб етмаганини тўғри тушундик.

Биз у кишига усулнинг моҳиятини, бунда ҳамма нарсани ичиги ютиш ҳақида гап кетмаётганини ва яна бошқа жиҳатларини яхшилаб тушунтирдик. Натижада у кишининг ўзлари ёзган вазият бўйича бўлган хафагарчилик ҳолати буткул йўқ бўлиб кетди.

Мижознинг жавоби:
Э қойил-э!


Менимча усулнинг жуда кучли эканлигини тарифлашга бу сўз етарли деб ўйлайман. Мижозимиз қандай оғир ҳолатдан ўзгарганига диққат қилинг.

Кечириш устида ишлашни хоҳлаганлар марҳамат қуйидаги бот орқали мурожаат қилишлари мумкин:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Кечириш машғулотларига қулай нархда қатнашиш имкониятидан фойдаланиб қолинг. Эртадан нархларни яна оширамиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қарзидан қутила олмаётганларнинг асосий муаммоси шунчаки қарзини узишга ҚАРОР қила олмаётганида.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Кечириш амалиёти устида ишлаш давом этяпти ...

Кечириш инсон ҳаётини энг тез яхшиловчи амалдир. Динимизда бу ишга кўп тарғиб бекорга эмас.

Бунинг натижасида сизда бекордан-бекорга сарф бўлиб ётган энергиянгиз ўзингизга қолади ва энди бу куч ва энергияни бошқа фойдали ишларга сарфлашингиз мумкин бўлади.

Елкангиздан босиб ётган оғир юкдан халос бўлишни истасангиз қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Ҳозирча бу машғулотларимизда иштирок этиш атиги 100 000 сўм. Кейин бу машғулотларимизда иштирок этиш баҳоси яна кўтарилади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Тўғри норози бўлиш, норозиликни керакли вақтда ва тўғри изҳор қилиш орқали ҳам зўр ўсишга эришиш мумкин. Айтишади-ку қаловини билсанг қар ҳам ёнади деб.

Одамлардан, вазиятлардан ва юз берган ҳодисалардан норози бўлишда фойдадан кўра зарар кўпроқ. Ахир ташқари бу сизнинг ичингиздагини кўрсатиб турувчи бир кўзгу, холос. Шунинг учун ҳам норозилик ташқарига қаратилган бўлмаслиги керак.

Норозилик ўша ташқарида сизга ёқмайдиган ҳолатни содир қилаётган ичингиздаги қарашларга, хулққа, одатларга қаратилиши керак.

Бу ердаги энг муҳим ва жуда нозик жиҳати айнан нимадан норози эканликни тўғри топиш керак. Бу қанчалик тўғри топилса ўсиш ҳам шунчалик тез содир бўлади. Шунингдек норозиликни изҳор этиш нолиш учун эмас, балки ўзини ислоҳ қилиш ниятида бўлиши шарт бўлади.

Читать полностью…

Trening-kitob

МИЖОЗЛАРИМИЗГА ЭНГ КЎП ФОЙДА КЕЛТИРГАН ТРЕНИНГЛАРИМИЗ:


1. "Алҳамдулиллаҳ" - ҳозирда иштирок этиш нархи 500 000 сўм.

2. "Пулларни силтаб тортиш техникаси" - Тренингга қатнашиш 2 та тариф бўйича олиб борилади:

«ОДДИЙ» тарифи - 400 000 сўм.
«КУЧЛИ НИЯТ» тарифи - 900 000 сўм.


Охирги пайтларда каналимизга жуда кўп янги инсонлар ташриф буюришяпти. Ҳозирда сотувда бўлган тренингларимиз ҳақидаги маълумотларни топиш осон бўлиш учун уларни бир жойга жамладик.

Шунингдек ўз шахсини янада кучайтиришни, даромадини 2-3 баробарга оширишни истаб турган инсонларга бир эслатма ҳам бўлади деб ўйладик.

Тренингларимиздан бирини ёки бир нечтасини олмоқчи бўлганлар қуйидаги ботга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Иккала тренингни ҳам бирданига оладиганларга 15% лик чегирма қилиб берилади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Бирор бир мақсад қўйганимда энг биринчи бўлиб қаршилик қиладиган, менга ишонмайдиган ўзимни бошқа истамайман.

Бунинг ўрнига мақсадимга эришишда мени ҳар доим қўллаб турувчи, менга ҳар доим ишонадиган ўзимни истайман.

Читать полностью…

Trening-kitob

Визуализация қилиб ёки тортишиш қонунини ишлатиб ёки шукроналик бажариб бирор нарсага эришганингиз ёдингиздами? Нима деб ўйлайсиз нега бундай натижаларни такрор-такрор қила олмаяпсиз? Нега булар доимий эмас, балки фақат бир марта ёки гоҳ-гоҳида иш беради?

Бунинг сабабларидан бири сиз буларни қонуният деб эмас, балки мўъжиза деб қабул қилгансиз. Мўъжизалар эса бир марта ёки гоҳ-гоҳида рўй бериб туради. Тушуняпсизми!?

Демак, бу усуллар доимо иш бериши учун нима қилиш керак экан?

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Бир яхши инсонни кўриб фарзандимизнинг унга ўхшашини истаганимизда буни сўраб Аллоҳга дуо қиламиз. Аммо ўзимизни ўша яхши инсоннинг бу даражага чиқишига асл сабаблардан бири бўлган ота-онасидек бўлишимизни сўраш эсдан чиқиб қолади.

Читать полностью…

Trening-kitob

https://www.youtube.com/watch?v=pl1r_CC6BMk

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳдан кўп бора сўраб келганим бор. Бирор нарсани сўрасам фақатгина ўшанинг ўзини эмас, балки ўша нарсага исталган вақтда эриша оладиган шахсга айланишни ҳам сўраб келганман. Ич-ичимдан натижа доимо кафолатланган бўлишини, бир марталик эмас, балки доимий бўлишини истаганман. Чунки бу нарсанинг ўзинигина сўрашдан анча юқори туради.

Шахсий ривожланиш борасидаги усулларнинг ҳам шу талабга жавоб берадиганини яхши кўраман. Яъни, шундай бўлсинки Сиз шахс сифатида бошқа инсонга айланинг ва натижа сиз учун доимий ва одатий бир ҳолга айлансин.

Бу ҳолатни қуйидагича тушунтириш мумкин:

Бир марта ҳозиргидан кўра кўпроқ пул топиш мумкин ёки доимий равишда ҳозиргидан кўпроқ даромад қиладиган инсонга айланиш мумкин.
Ҳаётида бир мартагина гол урадиган ўйинчи бўлиш мумкин ёки тез-тез гол уриш унинг учун одатий ҳол бўлган ўйинчи бўлиш мумкин.
Бирор бир дарддан тузалиш мумкин ёки соғломлик унинг учун одатий ҳолати бўлган инсонга айланиш мумкин.

Бу худдики,
- йиғиниб туриб ресторанга бир марта борадиган инсон билан ресторандан тез-тез таомланиб туриш у учун одатий ҳол бўлган инсон орасидаги фарқдек.
- йиғиниб, пул тўплаб бир марта машина оладиган ва уни кўз қорачиғидек авайлаб юрадиган инсон билан тез-тез машина ололадиган инсон орасидаги фарқдек.
- диета қилиб, турли машқлар бажариб бир мартага озиб кейин эса қандайдир муддатдан сўнг яна семириб кетадиган инсон билан нормал вазн унинг учун одатий бўлган инсон орасидаги фарқдек.

Бу ҳолатлар орасидаги фарқни ҳис қиляпсизми? Сиз қай бирини танлаган бўлардингиз?

Агар сизга натижанинг вақтинчалик бўлиши эмас, балки доимий бўлиши муҳим бўлса, у ҳолда машғулотларимизга марҳамат.

Машғулотларимиз сизни кўпгина яхшиликлардан, катта муваффақиятлардан тўсиб турган чекловчи қарашларингиз устида ишлашга мўлжалланган.

Мурожаат учун:

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тез ўзгариш ва натижа керакми? Ечим бор!


Сиз ўзгариш учун уриниб кўрдингизми?
Эҳтимол, Сиз ўзгариш борасида ўз-ўзингизга берган ваъдаларга амал қилмай ва амалий машқларни бажаришни кейинга қолдириб кўп бора ўзингиздан кўнглингиз қолгандир.

Ҳар ким ҳар ким бўла олиши мумкин. Кафолатли натижа берадиган услуб бор. Ўзингизнинг ўзингизга бўлган ва натижада одамларнинг сизга бўлган муносабати ўзгаради. Қаршингизда имконият эшиклари очилишни бошлайди.

Қанақасига дейсизми? Ёдда тутинг:

Сизга хоҳлаганингиз эмас, балки ким бўлсангиз шунга моси берилади.

Бугун Сиз кимсиз?

Ким эканлигингизни Сиз ҳал қиласиз ва олдинга қараб КАТТА қадам ташлашингиз мумкин.

Ўзингизда шу бугуноқ ўзгаришларни кўриш имконини берувчи машғулотларимизни олишни истаганлар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

@muloqot_uchun_bot

Машғулотларимизда иштирок этиш ҳозирча 900 000 сўм.

P.S.: Дастлабки тўлов қилган 20 кишига одатий нархи 100$ бўлган бир марталик индивидуал ишлаш СОВҒА сифатида тақдим этилади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳаётингизда дуч келиб турган муаммоларнинг асл сабабини билиш улардан халос бўлишдаги энг биринчи қадамлардан биридир. Аммо олдинги постимизда айтганимиздек ҳамма ҳам асл сабабларни кўришга, излашга, масъулиятни ўз зиммасига олишга одатланмаган. Кўпинча асл сабаблар қолиб ўзимизни овутадиган, зиммамиздан масъулиятни соқит қиладиган "сабаблар" ни муаммонинг сабаби сифатида кўтариб юрамиз.

Тўғри, кўпинча буни атайин эмас, балки тушунмаган, англамаган ҳолда қилиб юрамиз. Шунинг учун ҳам ушбу постимизда мана шу муаммога ечим кўрсатмоқчимиз. Яъни, муаммоингизнинг сабаби сифатида кўраётганларингиз асл сабабми ёки ўз-ўзини алдаш, овутиш, масъулиятдан қочиш имконини берувчи сабабми аниқлашнинг оддий ва самарали аломатини кўрсатаммиз.

Сабабга ўхшаб кўринган сабаб билан асл сабабнинг фарқини билишнинг оддий аломати бор. Асл сабаблар шундай сабаблар бўладики СИЗ уларга БЕВОСИТА таъсир кўрсата оласиз. Яъни, ўша сабабларни тўғрилаш сизнинг қўлингизда бўлади.

Сохта сабабларнинг белгиси шундан иборатки сиз уларга бевосита таъсир кўрсата олМАйсиз. Яъни, бу сабаблар тўғриланиши учун сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Бунинг учун бошқалар, дунё ўзгариши керак бўлади.

Шунинг учун бирор муаммоингизнинг сабаби сифатида кўрсатаётганларингизга қаранг. Агар у сабабларга бевосита таъсир кўрсата олсангиз, демак асл сабабларни кўраяпсиз. Акс ҳолда сохта сабабларни сабаб деб кўтариб юрган бўласиз.

Ҳозирги кундаги муаммоларингизга сабаб қилиб кўрсатаётганларингизни изоҳларга ёзсангиз уларнинг асл ёки сохталиги юзасидан фикримизни билдирамиз.

Ушбу постимизга кўпроқ реакция билдирилса кейинги постимизда асл ва сохта сабабларга мисоллар келтирамиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Иложи йўқ деб ўйлаган нарсангизнинг ҳақиқатдан ҳам иложи йўқми?
ёхуд имкониятлар "пайдо" қилиш калити.


Ҳаётингизда ўзингиз хоҳлаган имкониятлар ва ўзгаришлар пайдо қила олиш қобилиятингиз "ўзингни ўзгартирсанг дунё ўзгаради" деган гапни қанчалик чуқур англашингизга боғлиқ.

Бу гапни кўп эшитган ва ўқиган бўлишингиз мумкин. Аммо унинг қанчалик ростлиги ҳақида мустақил равишда, мундоқ дўппини бошдан олиб қўйиб "Ўзи бу нима дегани? Ким чиқарган бу гапни? Қаердан олган бу фикрни? Ҳаётга қанчалик тўғри келади?" дея ўйлаб кўрмаган, тафаккур қилмаган бўлишингиз мумкин.

Ҳозир сизга бу фикрни ҳаётий мисоллар билан тушунтиришга, унинг нимага асосланганини кўрсатишга уриниб кўрамиз. Қуйида келадиганларни яхшилаб, диққат билан ўйлаб кўрсангиз ўзингиз учун кўп фойдаларни кашф қиласиз, иншааллоҳ.

Яқинда бир тарихчининг Қутайби ибн Муслим раҳматуллоҳи алайҳи ҳақидаги фикрлари интернетда кўп муҳокама қилинди. Таҳлил учун у кишининг айтганларидан бирини келтирамиз:

"Пул бўлгандан кейин одамни қутуртиради..."

Нима деб ўйлайсиз, бу фикр илмий ҳақиқатми ёки шахсий фикрми?

Ўша тарихчининг Қутайби ибн Муслим раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида бу айтганларини таржима қиладиган бўлсак "Менда пул бўлса мен қутураман" деган маъно чиқади. Яъни, бу айтилганлар илмий ҳақиқат эмас, балки шахсий фикрдир, чунки катта пул, бойлик шахсий сифатларига, ахлоқига ҳеч қандай таъсир қилмаган одамларга ҳам жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Айрим тарихчилар ўзларининг табиатидан келиб чиқиб тарихий шахсларни ҳам шундай қилади деб ўйлашади ва бунга чин дилдан ишонишади.

Эътиборингизни қаратмоқчи бўлган жойим биз ҳам мана шундай ўйлашимизда. Биз ҳам ҳаёт, дунё, одамлар мен қандай ўйласам шундай деб ўйлаймиз ва бунга чин дилдан ишонамиз. Фикримизни нотўғри деган одам билан қанчалик тортишишимиз ҳақида ўйлаб кўрсангиз буни яққол ҳис қиласиз. Яъни, биз ўз шахсий фикрларимизни айни ҳақиқат деб ўйлаймиз ва бунга чин дилдан ишонамиз. Биз ишонган нарсалар эса бизни чеклаши ёки имкониятлар ҳосил қилиши мумкин.

Пул ёки кўп пул одамни қутуртиради деган фикрни айни ҳақиқат деб ишонган одам ҳеч қачон бой бўла олмайди ёки бой бўлган тақдирда ҳам ўзи ишонгани каби албатта қутуриб кетади. Пул топиш қийин деган фикрни айни ҳақиқат деб ўйлаган одам осон ва ҳалол пул топиш йўлларини кўрмайди ёки умуман бундай имкониятларга дуч келмайди. Пул - бу кураш деб ўйлаган инсон пул топиш учун курашиб умри ўтади.

Аммо бу қарашларингизни ўзгартирсангиз нима бўлади? У ҳолда қаршингизда шунга мос, олдинлари сиз ҳеч дуч келмаган имкониятлар эшиги очилади. Пул - бу кўпчиликка фойдали бўлиш, ёрдам қилиш, жамиятга фойда келтириш воситаси деб қарасангиз шунга мос равишда кўпроқ пулларга эга бўла оласиз ва бундан ҳаммага фойда бўлади.

Пул топиш осон деган қарашга эга бўлсангиз ҳақиқатдан ҳам осон йўлларини кўра бошлайсиз, шунга мос зўр имкониятлар "пайдо" бўлаверади. Пайдо сўзини қўштирноқ ичига олиб ёздик, чунки аслида имкониятлар олдин ҳам бор эди фақат сиздаги қарашлар уларни кўришингизга, пайқашингизга йўл қўймаётган эди, холос.

Пул - бу кураш эмас, ўзаро ҳамкорлик деган қарашга ишонсангиз курашиб эмас, балки ҳамкорлик қилиб кўп пул топиш имкониятлари қаршингизда пайдо бўлади. Тушуняпсизми!?

Бу айтилганлар нафақат пулларга нисбатан ишлайди, балки ҳаётингизнинг исталган жабҳасида - бу соғлигингиз бўладими, муносабатларингиз бўладими фарқи йўқ - иш бераверади.

Энди сизда ҳаётингизда ўзингиз хоҳлаган имкониятларни "пайдо" қилиш калити бор. Марҳмат, ишга киришинг. Ўзингизни чеклаб турган қарашларингиздан халос бўлинг ва зўр имкониятлар эшигини очинг.

P.S.: Бу борада профессионал, натижаси сизни лол қолдирадиган, нега олдин бунга дуч келмаган эканман дейишингизга сабаб бўлувчи билимлар керак бўлса, у ҳолда қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: @muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бирор инсондан ёмон иш содир бўлганда ўша инсонни ёмон кўриш билан у қилган ишни ёмон кўриш орасидаги фарқни билмаслик ҳозирги кунингизда бошингизга тушаётган кўплаб муаммоларнинг сабабидир.

Отасининг ичишини кўриб уни ёмон кўриб, нафратланиб катта бўлган қизнинг турмуш ўртоғи ҳам ичкиликка берилган бўлади.

Онасининг жанжалкашлигини кўриб ундан безиб катта бўлган ўғилнинг хотини ҳам худди шундай жанжалкаш бўлади.

Бировнинг пул топа олмаслигини ёки фарзандларига тарбия бермаганлигини ёки ниманидир эплай олмаслигини кўриб ўшани устидан кулган, мазах қилган, шунчаки гапирган ёки ёмонлаган инсоннинг ўзида ҳам худди шу ҳолатлар кузатилади.

Агар буларни ўқиб ўзингиздаги муаммоларнинг сабабини англаган бўлсангиз кейинги постимизда буларнинг ечимини тақдим қилишимиз мумкин. Сиздан эса бу мавзунинг қанчалик қизиқ эканлигини кўрсатувчи реакцияларни кутиб қоламиз.

Читать полностью…

Trening-kitob

Мижозимизнинг хурсандчиликлари...

Читать полностью…

Trening-kitob

Кечирим машғулотларидаги таассуротлардан парча ...

Бу таассуротларни ҳис қилишингиз учун мижозимиз билан бўлган ёзишмаларни келтирамиз.

Кечириш машғулотларига ёзилгач мижозимиздан қайси ҳолат била ишламоқчи эканлигини сўрадик.

Келган жавоб:
Турмуш ўртоғим йўқ. Шуни ота-она билан қилсам бўладими?


Биз у мижознинг ҳолатини тушуниб илтимосига рози бўлдик. Кейин у киши ўз ҳолатини ёзиб юборди:

Отам алкаш, уни ҳаётида оила деган нарса йўқ. Бола бўлибманки онам иккаламиз рўзғор қиламиз. Ота бўлиб бирор марта кийим олиб берган эмас. Худо сийлаб бирор нарса олиб берса борми нақ 10 йил гапиради. Хатто йўлкирамга пул сўрамайман. Буни аламидан охирги пайт ёрилиб кетар даражага келиб қолдим.
Онам оғмачи. Келин тушириб келин ойижонлаб гапирганига у яхши, ман хич унга қарамаган, ёрдам бермагандек, гўёки ҳеч нарса қилмагандек қилди. Натижада уруш бўлди. Келинни баъзи сирлари очилиб қолиб барибир ўзимни болам яхшилаб қолди.


Бизнинг жавобимиз:
Бу ерда кўп ҳолатлар ёзилибди. Булар устида навбатма-навбат ишлаш керак бўлади. Шунинг учун аввал битта ҳолатни танлаб олайлик.

Отангизнинг алкашлигими,
Пул топмаслигими,
Бир нарса олиб берганда кўп гапириб миннат қилишими,
Умуман пул сўрай олмаслигингизми,
Онангизнинг оғмачилигими,
Келинни деб сизни унутганими,
Онангизга қилган ёрдамлариингизни унутганими?

Булардан биттасини танланг ва бунинг нимаси сизни хафа қилишини ёзинг.
Мижознинг жавоблари:
Онамни қилган ёрдамларимни тан олмаслиги.

Энди шу уйда яшаганингдан кейин, еб-ичганингдан кейин қиласанде дийди. Масалан 8-9 яшар қизча пул топишга, оила боқишга мажбурамас. Как будто ман бунга долженман. Ота-онани вазифасику болага кийиб олиб бериш, овқат олиб келиб едириш, ўқитиш.

37 ёшдаман. Хозирги кунда пул топсам оилага қўшишим керакмиш. Бекорчи кийим олмаслигим керакмиш. Энг ёмони оғир-оғир қилиб 10 килолаб картошка, пиёзларни онамга бозордан кўтаришиб келишим керакмуш. Охири портладим. Товуқ мия хотин санга биров рўзғор қилгин деяптими!? 30 дан ошган ўғлин бор қўйиб бер ўзи қилади диб тўпалон килдим. Нима эмиш укам рўзғор қилишни билмасмуш. Болани ўз холига қўймаганингдан кейин униям сассиқ гап эшитгиси келмай қилмайдида. Энди шу рўзғор қилишни келингаям тиқиштиряпти. Топиб олган гапи ўзим кўнглимдагидек қиламан дийди. Охири "шу кўнглингга қурт тушиб, ачиб-бичиб қуртлаб кетсин" диб бақирдим. Тўғриси контракта ўқиётганим учун 1 хоналик уйимни сотишга мажбур бўлдим. Энди уй ололмай онамни уйида сиғиндиман.

3-4 йилдан бери бу уйнинг бирорта уй ишларини, овқатлар қилмай қўйганман. Тўғриси минғисидан чарчаб кетганман. Болаликдан то ўша кунгача қилганларимга қарамаяптиде, қилмаганларимга қараяпти. 30 йил давомида ким қилди бўлмасам унда. Қўшимча шу.


Бизнинг навбатдаги саволимиз:
Қилган хизматларингизни тан олмасликларидан бўлган хафагарчилигингиз кучига 1 дан 10 баллгача тизимда неча балл берасиз?

Мижознинг жавоби:
10 балл.


Кейин мижознинг ҳолати билан усул асосида ишладик. Аммо уни мижозимиз унчалик тушунмади ва қуйидагиларни ёзиб юборди:

Хоп манга онам ўзи қийналганде, бошқача қилишни билмайдиде деб ўйлаганимни, уни тушунганимни нима фойдаси бор онам барибир ўзгармагандан кейин.Онам ўзгарса-ўзгармаса уни гап-сўзи, хатти-ҳаракатлари манга таъсир қилмайдиган холатга келишни истайман. Лекин буни қандай қилишни билолмаяпман.
Э чарчадим хадееееб уни тушунишдан, бундай бўлгани учун шундай қилаётгандир деб уни оқлайверишдан. Етар. Қачонгача. Қанча психологга борган бўлсам онангни ҳам тушун диб бир дунё баҳона топиб беради. Хатто ит бошқа буни қилма деса қилмайди. Бу инсонку. Қачонгача 10 килолаб бозордан нарса олиб келади. Тўхтамайдими унда ман бу холатдан жахлим чиқмайдиган холга келмоқчиман. Лекин бу дигани яна рўзғорини кўтариб юришда давом этаман дегани эмас. На кулшимни биламан, на йиғлашимни.
Ичимда нима туриптики шу ахволдаман!? Манга конкреть жавоб беринг!? Ман шуни ўзгартириш устида ишлайман. Айнан нима ўзгариши керак?

Читать полностью…

Trening-kitob

Sizni natijasiz hayotdan qutqarishi mumkin bo‘lgan fikrni ulashmoqchiman.

Cheksiz ma’lumotlar oqimi bor dunyoda o‘zingizni go‘yoki “foydali” ish bilan shug‘ullanyapman deb aldashingiz juda ham oson.

Internetda navbatdagi “foydali” video, hissiyotlar uyg’otadigan iqtiboslar va muvvafaqiyatga erishgan insonlarning aqlga sig’mas gaplari.

Barchasi bir tiyn!

Chunki inson hayot sifatining u yig’ib kelgan ma’lumotlar emas, balki kundalik hayotiga tadbiq qilgan ma’lumotlari oshiradi.

Dunyodagi eng zo’r aqllar sizga maslahat bergan taqdirda ham, ularni amalda qo’llamasangiz, siz “foydali” video emas, “foydasiz” video ko’rgan hisoblanasiz.

O’zingizni aldamang!

@abdusattor

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳурматли аёллар! Бу мурожаатимиз сиз учун.


Эрингиз ўзининг эътиборсизлиги, пул топишни билмаслиги, аҳмоқлиги, орсизлиги, қўполлиги, юзсизлиги, сурбетлиги ва яна нималаридир билан жонингиздан тўйдирдими?

Сиз уни ўзгартиришга уриниб кўрдингиз, бу ёрдам бердими? Эҳтимолдан узоқ.
Балким, сиздаги вазият унчалик оғир эмасдир, аммо барибир қандайдир бўлса ҳам эрингизнинг ўзини тутишини, ахлоқини тўғрилашни истарсиз? Тўғрими?

Аммо оқибатда фақат келишмовчиликлар, сизда пайдо бўлган турли касалликлар, сурункали равишдаги бузулган кайфият ва ҳаракатларингизнинг умуман натижаси йўқлиги. Шундай эмасми?

Бу ҳолатни ўзгартириш мумкинми?

Ҳа. Бунинг учун энг аввало бўлиб ўтган барча кўнгилхираликларни кечириш ва бундан кейин эр билан курашишни бас қилиш керак бўлади. Ана шунда ҳаётингизда ажойиб ўзгаришлар рўй бера бошлайди.

Аммо буни эшитган заҳотингиз ич-ичингиздан «БУ ИМКОНСИЗ-КУ! ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БУНДАЙ ЭРНИ КЕЧИРИШ МУМКИН!?» деган фикрлар ярқ этиб ўтиши мумкин.

Ҳа, агар йўлини билмаса бу жуда қийин иш. Аммо халқимизда «Қаловини билсанг қор ҳам ёнади» деган зўр ибора бор. Бизда эса кечиришнинг жуда зўр усули бор. Натижалардан ўзингиз лол қоласиз.

Кечириш дегани - бу кўпчилик хаёлига биринчи бўлиб келадиган, ноиложликдан ҳамма нарсани ичига ютиб жим кетавериш эмас. Бу асло кечиришга кирмайди.

Буни амалда синаб кўриб кўпгина яхшиликларга эришишни истасангиз, марҳамат! Ҳозироқ қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:

@muloqot_uchun_bot

Бу тренингимизда қатнашиш нархи 100 000 сўм. Бунда сиздаги ўзингиз танлаган, ҳаётингизда содир бўлган исталган битта вазият устида қандай ишлаш кўрсатиб берилади. Ўрганиб олгач бошқа исталган вазиятлар билан ўзингиз мустақил ишлашингиз мумкин бўлади.

Читать полностью…
Подписаться на канал