trening_kitob | Неотсортированное

Telegram-канал trening_kitob - Trening-kitob

2519

Шахсни ривожлантириш, юксалтириш борасидаги энг сара машқлар ва усуллар ҳақида батафсил маълумотлар! Ўзига ишонган инсон бўлиш сирлари китоби ҳақида батафсил маълумотлар.

Подписаться на канал

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу барокатуҳ!

ЖУДА КЎПЧИЛИКДА НАТИЖА БЕРУВЧИ УСУЛ

Ҳаётингизда катта ўзгаришлар содир бўлишига ёрдам беришни ваъда қилувчи курслар жуда кўп. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам бу талабни амалда бажара олишмайди.

Уларнинг ҳаммасида ажойиб натижаларга эришган иштирокчиларнинг ҳикоялари келтирилади. Лекин шуниси ҳам аниқки ҳамма иштирокчилар ҳам бундай натижаларга эришмайди.

Қанча иштирокчилар натижага эришган ва қанчаси эришмаганлиги ҳақида ҳамма ҳам ҳисоб юритавермайди. Яъни, бу борада уларда деярли ҳеч қандай маълумот йўқ. Улар буни аниқлашга уриниб ҳам кўришмаган.

Аммо Морти Лефко бошқача инсон бўлган.
Кўп йиллар олдин унда психология соҳаси профессоридан ўзи ишлаб чиққан усулни ўрганиб чиқишни сўраш имконияти пайдо бўлади ва у бу имкониятни маҳкам ушлаб олади.

Морти бу ишни бир марта қилмайди, балки такрор ва такрор қилади.

У тадқиқотчиларга барча керакли маълумотларни бериш учун ўзининг соатларини, кунларини ва ҳафталарини сарфлар эди. У бу барча ишларни бепул қиларди.

Нима учун?

Унинг бундай қилишидан мақсади ўзи ишлаб чиққан усул ҳақида қўшимча билимларга эга бўлиш эди.

У усули бераётган натижаларни сон жиҳатдан баҳолашни хоҳларди. Шунингдек, у бу ишларнинг холисона бўлишини истарди.

Ҳар бир тадқиқот Морти Лефко усулининг фақатгина баъзи омадлиларда эмас, балки кўпчилик одамларда натижа беришини кўрсатарди.

Тадқиқотлар шунингдек Морти Лефко усулини олмаган назорат гуруҳидаги одамлар билан нима юз беришини ҳам кўрсатарди.

Натижалар шуни кўрсатардики бу назарот гуруҳидагилар билан ёки ҳеч нарса содир бўлмаган бўларди, ёки уларнинг аҳволи янада ёмонлашган бўларди.

Масалан, «Омма олдида нутқ сўзлаш» тадқиқотида иштирокчилар ўзидаги қўрқувнинг 1 дан 10 гача бўлган баллик шкалада ҳисоблаганда 7 баллга тенг бўлган ўртача кўрсатгичидан бошлашган.

Морти Лефко усули билан ўртача 3,3 соатлик ишлаш натижасида қўрқув 1,5 баллгача камайган (1 бал — бу қўрқув йўқ дегани).

Кўриниб турибдики Морти Лефко усулини қўллагач улар деярли қўрқмасга айланишган.
Назорат гуруҳига кирган, кутувчилар рўйхатидаги одамларда эса ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмаган.

Шундай қилиб, Морти Лефко ўзи ишлаб чиққан усулнинг кўпчиликда иш беришига амин бўлади. Ва демакки бу усул Сизда ҳам иш бериши аниқ.

Сизга айтмоқчи бўлган ажойиб янгилигимиз бор!
😍

Ҳаётингиздаги кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётган чекловчи қарашлардан тезда халос бўлиш имконини берувчи кичик тренинглар тайёрлаяпмиз. Ҳа, бу тренинглар энг тез ва самарали, давомий натижа берувчи Морти Лефко усули асосида бўлади.💪

Биринчи тренингимиз жуда кўпчилигимизда учрайдиган ва бизга сездирмасдан ҳаётимизда кўплаб муаммо ва қийинчиликларга, чекловларга сабаб бўлаётган «Мен етарлича яхши эмасман» деган чекловчи қарашдан халос бўлишга мўлжалланган.

Агар бу Сизга қизиқ бўлса, қуйидаги ботимизга исмингиз ва телефон рақамингизни юборинг ва тренингда махсус чегирма асосида қатнашиш имкониятига эга бўлинг:
👇

@muloqot_uchun_bot

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу барокатуҳ!

ЧЕКЛОВЧИ ҚАРАШЛАРНИ ИШЛАШ БИЛАН ОЛИНМАЙДИГАН ТЎСИҚЛАР

Чекловч қарашлардан халос бўлишнинг энг тез ва самарали усулини ишлаб чиққан олим Морти Лефко бир мижози билан ишлаш давомида қизиқ бир ҳолатга дуч келади.

Унинг мижози ўзидаги 100 лаб чекловчи қарашлари билан Лефко таклиф қилган усулда ишлаб ҳаётида жуда катта ўзгаришларга эришган эди. Лекин шунга қарамасдан барибир бир ҳолатни ҳеч ишлай олмаётганди. Бу унинг онаси билан мулоқот чоғида доимо ўз-ўзидан ғазабланиб кетиш одати эди.

Морти Лефко унинг ҳолатини чуқур ўргангач муаммонинг асл илдизини топади. Мижоздаги ҳолат ундаги чекловчи қарашлар туфайли эмас, балки шартли рефлекс орқали юзага келаётган эди. Шунинг учун ҳам чекловчи қарашлар билан ишлаш кутилган натижани бермаётганди.

Гап шундаки у мижоз кимдир унинг ишига аралашса, нима қилишни ўргата бошласа автоматик равишда ғазабланиб кетарди. Унда мана шундай шартли рефлекс бор эди. Онаси унинг бизнесига инвесторлик қилгани учун ишларига аралашарди ва бу ҳолат уни жуда қийнаб қўярди.

Буни тушунган Морти Лефко бу шартли рефлексни бузувчи усулни ишлаб чиқади ва мижозининг муаммосини ҳал қилишда қўллайди ва ниҳоят кутилган натижага эришади.

Бу усулнинг қандай ишлашини тушуниб олиш учун Джон Ватсон ва Розали Райнер томонидан Кичик Альберт исмли болакай устида ўтказилган аянчли тажриба ҳақида айтиб беришга рухсат бергайсиз.

Альберт 9 ойлик бўлганида Ватсон ва Райнер унинг ўзини қандай тутишини кузатиш учун унга турли нарсаларни кўрсатишган.

Улар унга оқ сичқонни, оқ қуённи ва ёнаётган газеталарни кўрсатишган, булар улар кўрсатган нарсаларнинг айримлари эди холос. Сўнгра улар унинг реакциясини ёзиб боришди. У ҳеч қандай қўрқувни ҳис қилмади. Бунинг ўрнига у улар кўрсатган ҳамма нарсага қизиқиш билдирган.

Кейинроқ унга сичқон беришган ва шу лаҳзада Ватсон қаттиқ товуш чиқариш учун темир трубага болға билан урган.

Албатта, болакай йиғлаган.
Кейинроқ Ватсон болакайга сичқонни бераётиб яна қаттиқ товуш ҳосил қилган. Альберт яна йиғлаган.

У бу ишни бир неча марта такрор қилган.

Ва ниҳоят, у болакайга сичқонни яна кўрсатган ва бу сафар Ватсон шовқин чиқармаган. Кичик Альберт эса барибир йиғлаган.

Ватсон ва Райнерлар қуйидагиларни қайд қилишган:
«Болага сичқонни кўрсатганимизда у йиғлашни бошлади. Сўнг дарҳол чапга бурилди, чап ёни билан йиқилиб тўртоёқ бўлиб тезлик билан қочишга тушди, уни зўрға стол четига етай деганда ушлаб қолдик».

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

ЎЗГАРИШ ТЕХНИКАЛАРИ КЎПИНЧА ОМАДЛИ БЎЛИШИ ЁКИ НИШОНГА УРА ОЛМАСЛИГИ ҲАМ МУМКИН … НИМА УЧУН?

Чекловчи қарашларингиздан халос бўлсангизда аммо муаммоингиз йўқолмаяптими? Балким баъзи бир кичик ўзгаришларни сезгандирсиз, лекин ҳали ҳам нимадир бордек.

Гап шундаки Сиз ҳали тўлиқ ўзгариш марра чизиғини кесиб ўтмадингиз. Хўш, нега бундай бўлади? Бунинг сабабларидан бирини кўриб чиқамиз.

Сиз вақтингизни муаммони келтириб чиқараётган чекловчи қарашлардан эмас, балки бошқа чекловчи қарашлардан халос бўлиш учун беҳуда сарфлаётган бўласиз. Бунинг сабаби шундаки, Сиз муаммони тушунтириб берадиган чекловчи қараш билан муаммога олиб келаётган чекловчи қарашнинг фарқини билмаётганингиздадир.

Мана бир мисол.
Шухрат доимо ишни ортга суради. У бир ишни қилиши керак бўлса кўпинча қанча имкони бўлса, шунча ортга суради.
Шухрат ушбу ахлоқидан қутулишни хоҳлагани учун турли семинарлар, китоблар, тренинглар ва ҳоказоларни синаб кўради. Уларнинг ҳеч бири ёрдам бермайди.
У эса ишларни ортга суришда давом этаверади.

Қайсидир бир лаҳзада у ўзининг бу хатти-ҳаракатлари ва ҳис-туйғулари асосан унинг чекловчи қарашларидан, эътиқодларидан келиб чиқишини тушуниб қолади. Шунинг учун у бу доимий муаммони келтириб чиқараётган чекловчи қарашларини, этиқодларни қидира бошлайди.

Хаёлига келадиган биринчи фикри «Мен дангасаман» деган қараш бўлади. Алалоқибат, биз ҳаммамиз ўз-ўзини рўёбга чиқарувчи башоратлар ҳақида эшитганмиз.

Агар сиз муваффақиятсиз бўлишингизга ишонсангиз, шундай бўласиз.

Агар қила олмайман деб ўйласангиз, қилмайсиз.

Агар сиз мен дангасаман деб ўйласангиз, унда сиз ўзингизни дангасадек тутасиз.

Мантиқ бордек, тўғрими? Аммо бу нотўғри.

Гап шундаки, сиз ўз хатти-ҳаракатларингизни кузатиб, сўнгра мен дангасаман деган қараш ҳосил қилишингиздан олдинроқ Сизда ишларни ортга суриш одати бўлиши керак эди. Акс ҳолда ишларни ортга суриб, кечиктирмас эдингиз.

Ва агар шундай бўладиган бўлса, у ҳолда «Мен дангасаман» деган қараш Сиздаги ишларни ортга суриш муаммосига сабаб бўлган қарашлардан бири бўлиши мумкин эмас.

Ишларни ортга суришингизга сабаб бўлаётган эътиқодларни топиш учун, аввало, қилишни ортга сурадиган бирор ишни қилишдан олдин бевосита пайдо бўладиган ҳис-туйғуларингизни ва фикрларингизни текширишингиз керак. Бу сизга ишларни ортга суришингизга асл сабаб бўлаётган тегишли эътиқодлар ҳақида керакли маълумотлар беради.

Ишларни ортга суриш одатини олиб қарайдиган бўлсак, агар сизда ишлашингиз керак бўлган лойиҳангиз бўлса ва уни ортга сураётган бўлсангиз, у ҳолда Сиз ташвишланган ҳолда қуйидагиларни ўйлаётган бўлишингиз мумкин ...

мен қовун тушириб қўйишим мумкин,
мен буни қила оламан деб ўйламайман,
қизиқ, бу қилаётган ишим ҳақида одамлар нима деб ўйлашар экан.

Бундай фикрлар ва ҳис-туйғуларга қуйидаги каби чекловчи қарашлар сабаб бўлиши:

Хато қилиш ва муваффақиятсизликлар — бу ёмон,
Мен билимли ёки қобилиятли эмасман,
Мен етарлича яхши эмасман,
Мени етарлича яхши қиладиган нарса — бу одамларнинг мен ҳақимда яхши ўйлашларидир.

Шунинг учун, қачонки ўзгаришни хоҳласангиз, хатти-ҳаракатларингизни ёки вазиятингизни тасвирлаб берадиган эътиқодни, чекловчи қарашни қидирманг. Яъни, агар ишни ортга сурадиган одатингиз бўлса, у ҳолда «Мен дангасман», «Мен ишларни ортга сурувчиман» деган қарашлардан халос бўлишга уринманг.

Бунинг ўрнига ўзгартирмоқчи бўлаётган хатти-ҳаракатларингиздан олдин пайдо бўладиган фикрлар ва ҳис-туйғуларни аниқланг ва кейин уларни келтириб чиқарадиган эътиқодларни қидиринг.

Шундай қилиб, сиз муаммоингизни шунчаки тасвирлаб берадиган, аммо муаммоингизни келтириб чиқармайдиган эътиқодлар устида ишламаслик кераклигини билиб олдингиз. Энди Сиз ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган эътиқодларингиз, чекловчи қарашларингиз устида ишлаш учун беҳудага вақт сарфлашдан ўзингизни сақлашингиз мумкин.

Бироқ, муаммоингизни келтириб чиқараётган эътиқодларни, чекловчи қарашларни тўғри аниқлаб йўқ қилган бўлсангиз ҳам, сиз ҳали ҳам муаммоингизни ҳал қилишнинг атиги 90% йўлида бўлишингиз мумкин.

Читать полностью…

Trening-kitob

Европалик насроний , Ислом динини к'абул к'илиб , динимиз мохиятини тушуниб , к'ори булганидан сунг к'илган марузасини эшитинг ,,, жуда хам тасирли гаплар ...

/channel/+xlvRZFIpzyY2MWE6

Читать полностью…

Trening-kitob

https://youtu.be/YAHhxbHgiwM

Читать полностью…

Trening-kitob

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!

ИЙДУЛ ФИТР БАЙРАМИ БАРЧАНГИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Меҳрибон Аллоҳ таоладан Рамазон ойида иймон билан, савоб умидида қилинган барча амалларимизни Ўз даргоҳида қабул қилишини, Рамазон ойида топилган савоб ва ҳаловат барчамизга йил давомида ҳамроҳ бўлишини сўраймиз!

Читать полностью…

Trening-kitob

Нега усуллар фақат бошида иш беради?

Қандай қилиб бир амалиётдан бошқа амалиётга, бир техникадан бошқасига сакрашни бас қилишда ва ниҳоят ўз натижаларга эришишда ўз-ўзига ёрдам бериш мумкин?

Амалда ўзингиз синаган, натижа бериши тасдиқланган техника ва видеолардан яна натижа олишингизга нима халақит беради?

Буларни билишни истайсизми? Марҳамат!

Каналимиздан ушбу ажойиб қўлланмани БЕПУЛ юклаб олинг! 😃

Бизнинг канал: @trening_kitob

Дўстларга ҳам улашганларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз! Раҳмат!

Читать полностью…

Trening-kitob

"5 та ғалаба" техникаси

Аввал муваффақият кейин бахтми ёки аввал бахт кейин муваффақиятми?
Буни билиб олсангиз муваффақиятли бўлиш қанчалик осон эканлигига амин бўласиз.

Каналимиздан ушбу ажойиб қўлланмани БЕПУЛ юклаб олинг! 😃

Бизнинг канал: @trening_kitob

Дўстларга ҳам улашганларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз! Раҳмат!

Читать полностью…

Trening-kitob

Менга Мумкин!

Ада Кондэнинг шу номли семинаридан олинган кучли усулларни жамлаган конспект.

Сиз ҳаётингизда ўзингизга ўзингиз нимага эга бўлишга рухсат берган бўлсангиз шунга эга бўласиз. Бу янгилик кимлар учундир ранжитувчи бўлиб туюлади, ахир кўпинча ўз ҳаётимиз аҳволини айнан ташқи факторлар билан изоҳлагинг келади. Аммо бу ундай эмас.

Қачонки Сиз Сизга нима мумкинлигинию нима мумкин эмаслигини айнан Сиз ва фақат Сиз ҳал қилишингизни англасангиз қаршингизда кўплаб эшиклар очилади.

Буни қандай қилишни эса ушбу китобдан билиб олишингиз мумкин.

Қўлланма баҳоси: 39 000 сўм

Харид қилиш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилинг:

Телеграм: @Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

P.S.: Китоб электрон шаклда. Pdf форматида. Тўлов қилингач китобни личкангизга ташлаб берилади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

«Барча бой инсонлар - қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар» китобидан парча:


Чекловчи қараш асосидаги ёлғонни англаш

Биз ишлаётган чекловчи қараш:
Барча бой инсонлар – қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар.
Бу гапни биринчи бўлиб кимдир айтган, тўғрими? Нима деб ўйлайсиз у одам ҳамма бойларни ўрганиб чиқиб айтганми, ёки ўзи дуч келган бир-иккита бойларни кўриб хулоса қилганми?

Ушбу сатрларни ёзаётганимизда Google орқали қараган статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, у ҳолда Credit Suisse Group AG нинг ҳисоботига кўра дунёдаги миллионерларнинг сони 2021 йилда 62 500 000 тани ташкил қилган экан. Агар бу миллионерларнинг сонига ўртача бойлиги 1 млн.$ эмас, балки 100 000$ ва ундан юқори бўлганларни ҳам қўшадиган бўлсак (чунки бунча бойлиги бор инсонларни ҳам биздаги ўлчовлар билан қарасак бой деса бўлади) бу сон бир неча ўн баробарга ошиб кетиши ҳам мумкин.

Энди айтингчи, «Барча бой инсонлар – қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар» деган гапни айтган одам шунча инсонни ўрганиб чиқа оладими? Асло йўқ. Бунга у жисмонан улгурмайди, умри етмайди.

Аммо бу фактга қарамасдан биз негадир ушбу чекловчи қарашга ишонгимиз келаверади. Хўш нега?

Бу ҳолатнинг батафсил жавобини китобдан билиб олишингиз мумкин.

Китоб баҳоси: 39 000 сўм

Харид қилиш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилинг:

Телеграм: @Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

P.S.: Китоб электрон шаклда. Pdf форматида. Тўлов қилингач китобни личкангизга ташлаб берилади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Ўзига ишончнинг сири

Мен ўзимга ҳар доим «Сенда ҳаммаси ўхшайди» деб айтардим.

Ва бундай эмаслигини вазият кўп марталаб кўрсатарди. Аниқроғи дунё менга «Сенда ўхшамайди» деяётгандек туюларди.

Бундай пайтларда мен ўзимга мурожаат қилардим ва сўрардим:
- Сен нима деб ўйлайсан? Сен ҳам менда ўхшамайди деб ўйлайсанми?

Ва мен «Менда ўхшайди!» деб айтардим.

Сир нимадалигини биласизми? Мен менда ҳаммаси ўхшашига ишонганим учун эмас, балки бир пайтлари ўзимга ўзим «Мен ўзимга ишонмаган пайтларда ҳам ўзимга ишонаман» деб айтганим учун. «Мен ўзимга ўзим ҳаттоки менда ҳеч нарса ўхшамайдигандек туюлса ҳам «Менда ҳаммаси ўхшайди!» деб айтаман» деб айтганим учун.

Мен ўзимга ўзим «Ҳаттоки мақсадим сари бориш имконсиз бўлиб турганда ҳам «Мақсадим сари барибир бир кун келиб йўл топаман ва эришаман» дея ўзимга ўзим айтаман деб айтганим учун.

Бу қарор эди.

Ада Кондэ

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Аслида ҳаммаси қандай?

Турмуш ўртоғингиз ёмон бўлгани учун қийналяпсизми ёки қийналишни хоҳлаганингиз учун турмуш ўртоғингиз ёмонми?

Вируслар борлиги учун касал бўляпсизми ёки касал бўлишни истаганингиз учун вируслар Сизга таъсир қиляптими?

Даромадни ошириш қийин бўлгани учун уни ошира олмай қийналяпсизми ёки даромадингиз ошмаслигини хоҳлаганингиз учун даромадни ошириш қийин бўляптими?

Аслида ҳаммаси қандайлигини билсангизгина бу каби масалаларни самарали еча оласиз. Акс ҳолда масалани ҳал қилиш билан эмас, балки уни янада қийинлаштириш билан шуғулланаётган бўласиз.

«Онг ости блоклари устида амалиёт» курсида аслида ҳаммаси қандайлигини ўрганамиз.

Қисқаси жуда фойдали билимларни қўлга киритишни истасангиз, марҳамат.

Ҳозирда курсимизга қулай нархларда ёзилишингиз мумкин:

Қатнашиш учун тўловлар қуйидагича:

25.01.2023 й - 28.01.2023й оралиғида тўлов қилган учун
350 000 сўм.

29.01.2023й - 30.01.2023й оралиғида тўлов қилган учун 550 000 сўм.

Мурожаат учун манзил:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун жума
13 январь, 2023
20 Жумадус соний, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

Trening-kitob

Ишторикчилар учун юқоридаги каби муҳим натижаларга сабаб бўлаётган «Онг ости блоклари устида амалиёт» курсининг навбатдаги қабули учун қабулимиз давом этмоқда.

Мурожаат учун манзил:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

Читать полностью…

Trening-kitob

Масъулиятни зиммага олиш - барча саволларнинг жавобидир.
Сергей Долматов.

Ҳозирда Сизни қийнаб келаётган кўплаб саволларингизга жавоб олишни истайсизми?! У ҳолда ҳаётингиздаги ҳар бир ҳолат учун масъулиятни ўз зиммангизга олинг, яъни уларни ўзингиз ҳосил қилаётганингизни англанг. Ана шунда Сизни қийнаётган саволларингизга етарлича жавоб оласиз.


«Онг ости блоклари устида амалиёт» номли курсимизда бу ишнинг амалиёти билан шуғулланамиз. Бу Сизга қизиқ бўлса, марҳамат, қулай нархларда ёзилишингиз мумкин:

Қатнашиш учун тўловлар қуйидагича:

23.12.2022 й - 26.12.2022й оралиғида тўлов қилган учун
350 000 сўм.

27.12.2022 й - 28.12.2022й оралиғида тўлов қилган учун 550 000 сўм.

Мурожаат учун манзил:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

Читать полностью…

Trening-kitob

Демак, нима бўлганини кўриб чиқамиз. Болакай қўрқув билан оқ сичқонни ўзаро боғлади (ассоциция). Сўнгра, қачонки у оқ сичқонни кўргач дарҳол қўрқувни ҳис қилди.

Бу мисол қўрқув ва бошқа эмоциялар қандай қилиб шартли рефлексга айланишини кўрсатиб беради.

1-таъсирлантирувчи, қўрқув ҳосил қилмайди - оқ сичқон.

2-таъсирлантирувчи, қўрқув ҳосил қилади - қаттиқ овоз.

3. Бу икки ҳодиса қайта ва қайта содир бўлаверади.

Идрок бу икки ҳодисани бир-бирига шундай боғлайдики, бошланишида ҳеч қандай қўрқув уйғотмайдиган ҳодиса энди қўрқувни ишга тушуриб юборувчига айланади.

Принцип шундан иборатки, бирор бир эмоция уйғотувчи нарсадан олдин такрор-такрор келадиган исталган нарса ўз-ўзидан худди шу эмоцияларни уйғотади. Аслида, агар воқеа етарлича оғриқли бўлган бўлса, у бир марта содир бўлган бўлса етарли бўлади ва ҳам мос эмоцияни чақираверади.

Хато қилиш, танқид қилиниш, кутилганидек бўла олмаслик, рад этилиш ва кўплаб бошқа вазиятлар, ўз табиатига кўра қўрқинчли бўлмаса ҳам хавотирни (ёки бошқа эмоцияни, масалан ғазабни) уйғотади. Бу ҳам олдин бўлиб ўтган оғриқли жараёнларнинг, стрессли вазиятларнинг натижасидир.

Яъни, бу каби ҳолатлар биринчи бор содир бўлганда Сиз уларни қўрқув билан, ҳаётингиз учун бўладиган хавф билан боғлагансиз. Мана энди бугунги кунга келиб бу ҳодислар, яъни хато қилиш, танқид қилиниш ёки рад этилиш Сизда автоматик равишда қўрқув, хавотир ёки бошқа салбий ҳисларни уйғотяпти. Тушуняпсизми!?

Қачонки Сиз эмоцияларингизнинг биринчи бор содир бўлгандаги ҳақиқий сабаби билан ҳозирда содир бўлаётган ҳодисалар ўртасидаги фарқни англасангиз шартли рефлекс шу заҳотиёқ йўқ бўлиб кетади.

Қачонки Сиз бу фарқни англай олсангиз, Сизга ўзингиз хоҳлагандек ҳаёт кечиришингиз учун халақит қилаётган безовталикдан, ғазабдан ва бошқа салбий эмоциялардан осон халос бўлишингиз мумкин.

Бу каби фойдали маълумотлар билан бўлишиш биз учун ёқимли. Сизларда бўлаётган ижобий ўзгаришларни ўқиганимизда жуда хурсанд бўламиз.

Агар Сизни хато қилишдан, танқид қилинишдан, рад этилишдан бўлган қўрқувлар қийнаб турган бўлса ҳозироқ мурожаат қилишингиз мумкин. Морти Лефконинг 100 000 лаб инсонларга ёрдам берган самарали усулини қўллаган ҳолда Сиз азизларни қийнаб келаётган бу каби муаммоларни тез ва осон ҳал қиламиз.

Мурожаат учун манзиллар:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

Читать полностью…

Trening-kitob

Сиз енгишингиз керак бўлган яна бир КАТТА тўсиқ бор. Агар сиз уни йўқ қилмасангиз, у орзуларингизга эришишда халақит бериши мумкин.

Кейинги постларимизда бу тўсиқ ҳақида ва уни қандай енгиш борасида батафсил маълумотлар бериб ўтамиз.

P.S.: Муаммони тасвирлаб берадиган эътиқодлар ва уни келтириб чиқарадиган эътиқодлар ўртасидаги фарқ ҳақида қандай фикрдасиз?

Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

@trening_kitob

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

КАТТА ЎЗГАРИШЛАР УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Катта ўзгаришларга эришиш учун энг аввало онгимизда катта ўзгаришлар қилишимиз керак бўлади. Онгимизда ўзгариш қилиш - бу ундаги чекловчи қарашларни англаб улардан халос бўлишдир. Онгимизда КАТТА ЎЗГАРИШ қилиш - бу ундаги КАТТА чекловчи қарашларни англаб улардан халос бўлишдир.

Чекловчи қарашлар ҳам табиатига кўра худди дарахтга ўхшайди. Яъни, битта катта шохдан бир неча майда шохчалар ўсиб чиққани каби битта чекловчи қарашдан ҳам бир нечта чекловчи қарашлар ҳосил бўлади.

Буни қуйидаги таққослаш ёрдамида тушунтириш мумкин. Ҳозирда ўқитиладиган барча фанларни умумий битта дарахт десак унинг иккита катта шохи бор:
- аниқ фанлар,
- гуманитар фанлар.

Ўз навбатида аниқ фанлар деган шохимизда ҳам бир неча шохлар бор: математика, физика, кимё, биология ва ҳоказолар.
Гуманитар фанлар ҳам бир неча шохлардан ташкил топган (тарих, сиёсатшунослик, ҳуқуқ ва шу кабилар).

Биздаги қарашлар ҳам худди шундай тарзда бири иккинчисидан ўсиб чиққан, ўзидан олдингисининг мантиқий давоми бўлади. Қизиғи шундаки Сиз қанчалик катта, асосий чекловчи қарашдан халос бўлсангиз шунчалик катта ўзгаришлрага, шунчалик катта ўсишларга эга бўласиз. Чунки Сиз битта катта чекловчи қарашдан халос бўлганингизда бир вақтнинг ўзида ундан келиб чиқадиган бошқа барча чекловчи қарашлардан ҳам халос бўлган бўласиз.

Мисол қилиб битта мана шундай катта чекловчи қарашни олиб кўрайлик. Масалан «Мен етарлича яхши эмасман» деган чекловчи қараш.

Агар Сизда бу чекловчи қараш бўлса, у ҳолда унинг таъсири ҳаётингизнинг жуда кўп соҳларида намоён бўлиши мумкин:

- оилавий муносабатларингиз Сиз хоҳлагандек эмас, чунки етарлича яхши эмас бўлган одамга етарлича яхши бўлмаган одам жуфт бўлган бўлади.

- даромадингиз кам, чунки Сиз каттароқ даромад учун етарлича яхши эмассиз.

- давраларда ўз фикрингизни билдира олмайсиз, чунки Сиз етарлича яхши эмассиз.

- бирор бир спорт турида ёки олимпиадада чемпион бўла олмайсиз, чунки Сиз етарлича яхши эмассиз.

- Сизнинг меҳнатингизга кам ҳақ тўлашади, чунки Сиз етарлича яхши эмассиз.

- Сизни кам ҳурмат қилишади, чунки Сиз етарлича яхши эмассиз.

- орзуингиздаги уй, машина, даромадга эга бўла олмайсиз, чунки Сиз етарлича яхши эмассиз.

- карьерангизда ҳам ўсиш бўлмайди, чунки Сиз етарлича яхши эмассиз.

Кўряпсизми, ушбу биргина қараш ҳаётингизнинг қанчадан-қанча жиҳатларига ўз салбий таъсирини ўтказиб келади. Бу каби КАТТА чекловчи қарашдан халос бўлиш ҳаётингизда қанча ижобий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида бир тасаввур қилиб кўринг.

Қувончли жиҳати бу каби қарашлардан тез ва самарали равишда қутулиш мумкин. Тез орада бу ҳақда хабар берамиз, иншааллоҳ!

Агар Сизга бу каби КАТТА чекловчи қарашлардан халос бўлиб ўз ҳаётингизда КАТТА ЎЗГАРИШЛАРГА эришиш қизиқ бўлса, у ҳолда ушбу постимизга 👍🔥❤️ каби белгилар билан ўз муносабатингизни билдиринг.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Сиз азилар билан кўринишидан арзимас, аммо мен учун аҳамиятли англаш билан ўртоқлашмоқчиман. Кеча, ўзим қатнашаётган тренинг вазифаларини бажара туриб, ўзимдаги қизиқ бир қарашни эсладим ва дарҳол уни даволовчи қараш ҳам ўз-ўзидан келди.

Эслаган чекловчи қарашимиз мана бундай эди:
«Агар пулинг кўп ва етарли бўлса каллангни ишлатмай қўясан»

Бунинг зиддига келган янги қараш эса:
Каллани ишлатиб юрганинг билан пулинг йўқ бўлса — бунинг нимаси яхши? -)

Бу келган жавобдан кулиб юбордим, кайфиятим кўтарилди, бир кишандан халос бўлгандек бўлдим. Ўзи чекловчи қарашдан халос бўлишнинг аломатларидан бири ҳам мана шундай кайфиятнинг кўтарилиши, енгил бўлишдир.

P.S.: Сизларни билмадиму, аммо охирги ёзган 3 та пуллик китобимиздаги ғояларни англагач ҳаётимизда жуда катта ўзгаришлар юз бера бошлади. Одинлари имконсиз бўлган ишларнинг осон ҳал бўлиши, янги зўр ғоялар, даромад ошиши ва ҳоказолар.
Шунинг учун ҳам бу китобларни чин дилдан тавсия қиламиз. Марҳамат, олинг, ўқинг ва юксалинг. Чунки бу китобларни бошқа китоблардан ажратиб турадиган фарқи — бу уларни ўқиган инсонни ўзгартиришидир.

Ушбу китобларни назарда тутгандик:
/channel/trening_kitob/2779
/channel/trening_kitob/2778
/channel/trening_kitob/2776

Читать полностью…

Trening-kitob

https://youtu.be/pRBZBG3d7rc

Читать полностью…

Trening-kitob

Нега усуллар фақат бошида иш беради?

Бизнинг канал: @trening_kitob

Читать полностью…

Trening-kitob

"5 та ғалаба" техникаси

Бизнинг канал: @trening_kitob

Читать полностью…

Trening-kitob

#JUMA_MUBORAK

IKKI IMKONIYAT

✅ Bugun shom vaqtida duoingiz qabul bo’lishi uchun ikkita imkoniyat bor:

1️⃣ “Ro’zadorning iftor vaqtidagi duosi qaytarilmaydi” (Imom Termiziy rahimahulloh rivoyati).
2️⃣ “Juma (kunidagi duo ijobat bo’ladigan) vaqtni asrdan keyingi (kunning) oxirgi soatlaridan qidiringlar” (Imom Abu Dovud rahimahulloh rivoyati).

❗️Bunday imkoniyat faqat Ramazonda bo’ladi! Undan unumli foydalaning!
❗️Boshqalarga ham ulashing!

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram

Читать полностью…

Trening-kitob

Мен (катта пулларга, бахтли ҳаётга, совға беришларига ва ҳоказоларга) лойиқ эмасман.

Ҳақиқат бўлмаган ҳақиқатлар устида ишлаймиз.

Агар Сизда ушбу чекловчи қараш бўлса, у ҳолда ушбу амалий қўлланма ёрдамида ундан тезда халос бўлишингиз мумкин.

Қўлланма баҳоси: 39 000 сўм

Харид қилиш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилинг:

Телеграм: @Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

P.S.: Китоб электрон шаклда. Pdf форматида. Тўлов қилингач китобни личкангизга ташлаб берилади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Барча бой инсонлар - қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар.

Ҳақиқат бўлмаган ҳақиқатлар устида ишлаймиз.

Агар Сизда ушбу чекловчи қараш бўлса, у ҳолда ушбу амалий қўлланма ёрдамида ундан тезда халос бўлишингиз мумкин.

Қўлланма баҳоси: 39 000 сўм

Харид қилиш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилинг:

Телеграм: @Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

P.S.: Китоб электрон шаклда. Pdf форматида. Тўлов қилингач китобни личкангизга ташлаб берилади.

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Чекловчи қарашларнинг кучи нимада эканини биласизми?

Чекловчи қарашларнинг бу муҳим жиҳатини билмасангиз уларни қандай қидиришни ҳам, қандай аниқлашни ҳам билмайсиз.

Уларни кучи - кўринмаслигидадир. Ҳа, улар бир қараганда кўринмайди. Улар айни ҳақиқатдек кўринишга эга.

Мана масалан «кўп пул топиш қийин» деган қарашни олиб қарайлик. Буни чекловчи қараш деб айта оласизми?!

Агар дангал гапирадиганлардан бўлсангиз ич-ичингиздан «Бу ахир 100% ҳақиқатку?!» деган фикр ўтади.

Чунки ҳозирда ҳақиқатдан ҳам бу Сиз учун қийинку, тўғрими?

Шунинг учун ҳам бу қарашингизни айни ҳақиқат деб юраверасиз. Аммо аслида ҳаммаси буткул бошқача.

Бу ва бошқа ҳақиқатларингизга ойдинлик киритишни ва янги даражага чиқишни истасангиз Сизни «Онг ости блоклари устида амалиёт» номли курсимизга таклиф қиламиз.

Бугун ва эртага қулай нархларда ёзилишингиз мумкин:

Қатнашиш учун тўловлар қуйидагича:

25.01.2023 й - 28.01.2023й оралиғида тўлов қилган учун
350 000 сўм.

29.01.2023й - 30.01.2023й оралиғида тўлов қилган учун 550 000 сўм.

Мурожаат учун манзил:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!


Сизларни «Онг ости блоклари устида амалиёт» курсининг навбатдаги қабулига таклиф этамиз.

Курсда шахс сифатида ривожланишингиз ва ҳаётда дуч келаётган турли муаммоларингизни самарали ҳал қилишни ўрганишингиз мумкин.

Курсда ўтиладиган билимларни англашингиз натижасида:

- ҳаётингиздаги Сизни қийнаб турган ҳамма нарсаларга ойдинлик кира бошлайди.

- муаммоларингизнинг сабабларини очиқ кўра бошлайсиз.

- ривожланиш юзасидан самарали ҳаракатлар қила бошлайсиз.

- миядаги «кашалар» йўқолади.

- ўзингизга бўлган ишончсизлик ўрнини ишонч эгаллай бошлайди.

Умуман олганда жуда фойдали бўлади!

Ҳозирда қулай нархларда ёзилишингиз мумкин:

Қатнашиш учун тўловлар қуйидагича:

25.01.2023 й - 28.01.2023й оралиғида тўлов қилган учун
350 000 сўм.

29.01.2023й - 30.01.2023й оралиғида тўлов қилган учун 550 000 сўм.

Мурожаат учун манзил:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

Читать полностью…

Trening-kitob

Abu-Hanifa xalqaro islom akademiyasi uchun (https://share.abu-hanifa.com/link/app) qilgan sayt va app ning to'liq versiyasi ishga tushurildi va ommaga taqdim etildi. Alhamdullah!

Bu loyihada ishtirok etishimga sababchi qilgan Allohga shukur.

👉@Sodiqmirzo

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Метакўникмалар ҳақида эшитганмисиз?

Агар бу ҳақда билмасангиз қуйидагиларни ўқиб чиқиш Сиз учун ўта фойдали бўлиши аниқ.
Метакўникма - бу Сизга тез ва сезиларли даражада олдинга силжишингиз имконини берадиган кўникма, малакадир. Бу кўникмани ривожлантириш натижасида Сиздаги бошқа кўплаб кўникмалар ҳам дарҳол ўз аҳамияти бўйича, керак бўлса баҳоси ва қиймати бўйича янги даражага кўтарилиб кетади.

Бундай кўникма сифатида бирор чет тилини, мисол учун инглиз тилини ўрганишни айтиш мумкин. Қўшимча тилни билиш Сизга олдинга сезиларли даражада тезроқ ва яхшироқ ҳаракатланиш имконини беради. Чунки Сиз адабиётларни асл нусхада ўқий олишингиз, бу тил вакиллари эришган ютуқлардан фойдаланишингиз мумкин бўлади. Тушуняпсизми?!

Тил билишнинг аҳамиятини камайтирмаган ҳолда шуни ҳам айтиш керакки, ҳаётимизда дуч келинадиган кўпгина муаммоларни ҳал қилиш учун чет тилидан ҳам кўра ўз онг ости билан гаплашиш тилини билиш муҳимроқдир. Чунки ҳамма муаммоларнинг ечими онг ости истакларини англашдадир. Бунинг аҳамиятига ўзингиз баҳо бераверинг.

«Онг ости блоклари устида амалиёт» номли курсимизда мана шу энг муҳим малакани ҳосил қилиш устида ишлаймиз. Бу муҳим малакани ўзлаштириш Сиз учун қизиқ бўлса, марҳамат!

Ҳозирда қулай нархларда ёзилишингиз мумкин:

Қатнашиш учун тўловлар қуйидагича:

23.12.2022 й - 26.12.2022й оралиғида тўлов қилган учун
350 000 сўм.

27.12.2022 й - 28.12.2022й оралиғида тўлов қилган учун 550 000 сўм.

Мурожаат учун манзил:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

Читать полностью…

Trening-kitob

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

«Онг ости блоклари устида амалиёт»
номли курсимизнинг навбатдаги гуруҳига қабулни бошладик. Марҳамат, қулай нархларда ёзилишингиз мумкин:

Қатнашиш учун тўловлар қуйидагича:

23.12.2022 й - 26.12.2022й оралиғида тўлов қилган учун
350 000 сўм.

27.12.2022 й - 28.12.2022й оралиғида тўлов қилган учун 550 000 сўм.

Мурожаат учун манзил:

Телеграм:
@Shuxrat_Eshmurodov

Телефон: +998 93 541 74 79

P.S.: Олдинроқ тўлов қилганлар билан дарс бошлангунича ҳам блоклари устида бирга ишлашимиз мумкин бўлади. Қийнаб турган муаммолари юзасидан БЕПУЛ консультация олиш имкониятини қўлга киритишади.

Читать полностью…
Подписаться на канал