toyyibaah | Неотсортированное

Telegram-канал toyyibaah - TOYYIBAAH

653

Yevropa davlatida istiqomat qiluvchi... @toyyibaah_bot

Подписаться на канал

TOYYIBAAH

sen benim En değerli nimetimsen dedimmi hic?

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Her gün dışarıda yemek yemek istemem, kahvaltımı yatağıma da istemem, sen beni sabah namazına kaldır yeter. Bu beni mutlu eder.

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Assalomu alaykum aziz opa-singillarim, onalarim va ustozlarim!

Arab tilini o'rganish o'zimiz va bolalarimiz uchun ustuvor vazifalardan biri bo'lishi kerak. Zero, bu Qur’on tili va payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi vasallam) o‘z risolatini yetkazgan tildir. Shuning uchunham Islomni chuqur o'rganish eshigi bu arab tilini mukammal bilishdadir.

Biz farzandlarimizga arab tilini o'rganishni yoshligidan boshlashimiz kerak. Ko'rib turganizdek bu #montessori yondashuvi orqali ishlab chiqarilgan o'yin bolalarni arabtilini o'rganishlariga katta yordam va ko'p takrorlash/o'ynash orqali mustaqil harflarni tanishga olib boradi. Farzandlarimizni arab tili bilan tanishtirishni boshlash uchun ochiq va yopiq o'yin g'oyalari ko'p. InshaAlloh kelajakda yana ko'proq chiqarishga harakat qilaman!

Alhamdulillah, men ushbu yangi o'quv manbasini hamma bilan baham ko'rishga qaror qildim. Buni ishlab chiqarish uchun men Adobe Photoshop va Illustrator pragrammalaridan foydalandim. U programmalarga oyiga 21$ to'layman. Shuni inobatga olgan holda har bir o'quv fayllariga ozgina summa qo'yaman. Hammasini qoplamasa ham ozginasi uchun ham.

Farzandlar bilan qo'llab ko'rdik. Ularga juda yoqdi. Haliham mazza qib o'ynashadi. Siz ham ushbu ta'lim manbaasini PDF shaklida yuklab olishi xohlayapsizmi? Unda @managerayyubningonasi ga yozib qoldiring.

Biz Onalarmiz! Biz Ustozalarmiz! Biz mas'ullarmiz!
Farzandlarimiz ta'limiga qattiq etibor berishimiz kerak va ular uchun kreativniy ta'limlar bilan zehnlarini charxlashimiz lozim.
Bu bizning vazifamiz. Dunyo farzandlarimizni tortib olishdan avval dinini yaxshilab o’rgatmog’imiz lozim!

Allohim farzandlarimizni Rabboniy faqih olimlardan qilsin!

Tanishlarizga albatta yuboring va fisabillillah kanal egalari o’z kanallarizga qo’yib bering shundagina farzand ta’limiga hissangizni qo’shgan bo’lasiz va ajrlarni to’p-to’p olasiz, in sha Alloh!

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Kop so’rganila uchun Yevropadan mahsulotlarni qoyib boraman. Vaqtim imkonim bolganda yuboraman in sha Alloh. Har oyining 25-da toshkentga yuboriladi agar zakazla 5kg oshsa. Bilamizki Yevropa mahsuloti sifatiga qattiq qaraydi va talab qiladi. Shuning uchun toza mahsulotla birinchi o’rinda Yevropaga yuborilinadi.
Alloh barchamizga manfaatli qilsin!

Kanal linki:
/channel/ayyubningonasihizmatda

Yaqinlarilaga ham yuborishila mumkun.

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Шунчаки кўринг ❗️

Ҳулоса ўзингиздан...

t.me/ittaqillah_99

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.

Саудиянинг Тумайр ва Судайр минтақаларида ой кўринмади. Эртага - душанба Шаъбоннинг ўттизинчи куни. Индинга - сешанба биринчи Рамазон, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло барчамизга рамазон ойини муборак қилсин, тоат-ибодатда ўтказишни Ўзи насиб қилсин, бу ойдан гуноҳлари каффорат бўлиб чиққанлар қаторида айласин, бошимиздаги мусибатларни тез кунларда кўтарсин!

Рамазонга ихтилофларсиз кириб келганимиз учун Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин!

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Уларнинг янги машиналари ва бирдан бойиб кетганлари бошқаларни ҳам Акмалбойнинг жетонларини олишга ундайди. Табиийки, жетоннинг нархи ҳар сафар янги одам олганда ошиб бораверади. Бошида 100$ бўлган жетон, қўлма қўл бўлиб 10 000 – 20 000 долларга етиши оддий ҳол. Бироқ бир қоида борки, қачондир жетоннинг нархи бир нуқтага етгач, бошқа ҳеч ким уни олмай қўяди. 10 000 бўлсин, 100 000 бўлсин, бир кун келиб, уни олишдан тўхтайдилар. Шунинг учун уни пуфак дейдилар. Зеро, пуфакни пуфлайверсангиз, катталашаверади. Бироқ аниқ биласизки, бир нуқтада албатта портлайди.
Шу сабаб, охирида харид қилганларнинг барчалари касодга учраб, пулларини йўқотадилар. Уларнинг пуллари қаёққа кетди? Табиийки, Акмалбой ва ундан дастлаб харид қилганларга!

Бу мисолда жетонни еб, кийиб бўлмайди. Бироқ у жетонни ҳали касод бўлишидан олдин бировга олиб бориб, мен сиздан кийим ёки гўшт олмоқчиман, бироқ ёнимда пулим йўқ, шундай жетоним бор, десангиз, у одам жетонни қабул қилиб, сизга кийим (ёки ҳар қандай товар) бериши мумкин. Демак, жетон бошқа манфаатли нарса учун восита бўляпти.

Хўш, шу жетонни пул деса бўладими?

Оролдаги одамларнинг тошдан ёки теридан ясаб олган пуллари билан мана шу жетоннинг фарқи борми?

Уламолар айтадиларки, албатта фарқи бор. Фарқлар қуйидаги нуқталарда:
1. Тери пулни оролда бошқа нарсаларга восита қилиш учун оладилар. Уни олишдан бирламчи мақсад унинг тушиши ва кўтарилишидан фойдаланиш – спекуляция бўлмайди. Жетонни олишдан мақсад эса фақат унинг нархи ошишидан фойдаланиш.
2. Оролдагиларнинг тери пулини одамлар унинг нархи ошиши ёки тушишидан қатъи назар олиб, сотиб, фойдаланаверадилар. Агар унинг қадри ошмай, шундай тўхтаб туради, десалар ҳам, олаверадилар. Акмалбойнинг жетонларини эса одатда фақатгина ошиши учун оладилар. Ошмаслиги аниқ бўлса, уни олиб ўтирмайдилар.

Шу ва бошқа асосларга кўра оролдагиларнинг тери пули пул дейилади ва у билан муомала қилиш ҳеч қандай ихтилофсиз жоиз. Акмалбойнинг жетони эса қимор дейилади ва ундан даромад қилиш - ҳаром.

Мен жетонни мисол қилдим, токи пулга ва Биткоинга ўхшаш нуқталари яхшироқ кўринсин дедим. Аслида пуфак манфаат учун восита эмас, аслида манфаат бор нарса бўлиши ҳам мумкин.

Масалан, 2000 – йиллар охирида рўй берган жаҳон инқирозига Америка, Дубай ва бошқа жойлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ молиявий пуфаклар сабаб бўлган. Мен бунинг бир қисмини Дубайда кўрганман. Бир жойга уй қурилади (ёки аксар ҳолларда ҳали қурилмаган ҳам бўлади) ва сизга шу уйни олинг, эртага нархи албатта ошади, сотиб юборасиз, фойда қиласиз дейишади. Сиз уйни, масалан, 500 000$ га оласиз. Таббийки, кредит олиб, қарзга оласиз. Бир ҳафтада янги мижоз у уйни сиздан 600 000$ га сотиб олади. У ҳам банкдан қарз олган. У ҳам сиздек сотиб юбориш учун оляпти, у уйда яшаш учун эмас. Кейин ундан бошқаси 1000 000$ га харид қилади. Қарабсизки, уйнинг нархи бир неча бараварга ошиб кетаверади. Сўнггида эса пуфак портлайди – нарх жуда катта миқдорга етгач, ҳеч ким олмай қўяди! Шунда охирги олган ва ундан олдинги ва ундан олдинги – бирма – бир касодга учрайдилар. Банклар ҳам касод бўлади ва ҳоказо. Исломда бундай ишлар қимор дейилади ва Аллоҳ таоло қиморни ҳаром қилган! Аллоҳ таоло айтди:

{يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ}
[المائدة: 90]

"Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз."

Энди асосий савол: Биткоин Акмалбойнинг жетонига яқинроқми ёки оролдагиларнинг тери пулигами?!

Аксар кибор уламолар бу масалада ё сукут қилиб, ўрганишда давом этмоқдалар ё Биткоин Акмалбой жетонидек ҳаром демоқдалар. Жумладан, буюк фақиҳ ва муҳаддис, асримизда молиявий муносабатлар фиқҳидан дунёда энг кучли мутахассислардан деб тан олинган аллома шайх муфтий Тақи Усмоний ҳазратлари Биткоин билан даромад қилишни ҳаром демоқдалар. Ҳалол деганлар орасида мен кибор уламолардан бирорталарини кўрмадим.

Сабаби, биринчидан, Биткоинни аксар одамлар ва ташкилотлар пул деб қабул қилмаяпти.

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Маьмурий судларга аризанинг намунавий шакли. Мабодо, қайси мактаб ёки ўқув юрти мансабдор шахслари рўмолни тақиқлайдиган бўлса, уларни шу аризага асосан судга бериш мумкин. (PDF format)

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Ота, бу хаётнинг синовларига,
Бардошим етмади кучим етмади,
Бахтга қўлларимни узатсам ота,
Бахт менинг қўлларим сира тутмади.

Бу дунё ишларин унутиб бироз,
Суратингиз билан ёлғиз қолайин,
Майлими бир бора эркалик қилиб,
Ота, бирозгина йиғлаб олайин.

Фақат койимангда , фақат уришманг
Бу кўнглимни бугун эркин қўяман,
Кучлилар йиғламас демангда ота
Ғуруримни шу кун четга сураман.

Сохта дўстларимдан ёлғонлар қолди,
Кўнглим тилиб кетди берган озори,
Узоқлашиб борар хаммаси мендан
Хувиллаб боряпти кўнгил бозори.

Фақат, йиғлаганим онам билмасин,
Билмасин бунчалар куйганлигимни,
Юрагим тирнаган ўшал армонни
Онам билмасинда суйганлигимни.

Ота, бу хаётнинг синовларига,
Бардошим етмади кучим етмади,
Бахтга қўлларимни узатсам ота,
Бахт менинг қўлларим сира тутмади...

#sher

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Zakariyyo alayhissalam qotillari

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Қабул қилган қарорларимдан заррача пушаймон эмасман. Инсон кимгадир бир, икки ёки уч марта имкон беради. Мен минг бор имкон бердим. Имконни ўзи қолмадиёв. Пушаймон бўладиган нарсани ўзи қолмади. Так что, мени мухокама қилаётганларга битта гап "Бу ҳаёт ёлғиз ўзимники. Роббим сўроқ қилганда ёнимда туролмайсиз. Кимларнидир гап сўзи мен учун мухим эмас. Сиз ҳам ўз ҳаётингизни яшангда... Мени ҳаётимни ўзимга қўйинг. Мени ғийбатим билан овора бўлиб, ўз ҳаётингиз қолиб кетмасин"...

Хумайро.

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Савол:

Ҳозирги кунлардаги тўй маросимларида келин дўстлари билан ўтириши учун алоҳида саҳна тайёрланади. Бу саҳна орқали меҳмонлар уларни осонгина кўришлари мумкин. Келин ва унинг дўстларини бундай ўтириши такаббурлик эмасми? Бизга шу ҳақида маълумот бера оласизми?

Жавоб:

Барча ҳамдлар Аллоҳгадир!

Бундай саҳналар олдиндан ҳам қўлланилиб келингани ҳаммага маълум. Тўй маросимида номаҳрам эркаклар бўлмаган ҳолатда келиннинг саҳнада ўтиришида ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Бундай ҳолатга ҳеч қандай такаббурлик деб қаралмайди, аксинча меҳмонлар келинни яхши кўриши мумкин.

Аммо, баъзи бир жамиятларда содир бўладиган ҳодисаларга эътиборимизни қаратишимиз керак, масалан, куёв ўз келини билан номаҳрам қиз ва эркаклар олдида бу саҳнада ўтириши ва келиннинг зеб-зийнатли кийиниши бунга ёрқин мисолдир.

Фатволар бериш бўйича қўмита жумҳурлари бу ҳақида шундай дейди:

Тўй маросимида келин ёнида ўтирадиган куёвнинг ўз маҳрами бўлмаган зеб-зийнатга бурканган аёлларни кўришига рухсат бермаслик керак, бу иш ёмон бўлиб, уни қоралаш лозим.

Аллоҳ яхшироқ билгувчидир!

Манба

@quvvatuz

Читать полностью…

TOYYIBAAH

🟢СИЗЛАРГА ҲАМ ИЛИНДИМ!

🔵Муборак РАМАЗОН ойи киришидан аввал эшитиб олайлик ва яқинларимизга ҳам етказайлик!

/channel/MadinaUniversiteti

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Дарвозасида эркаклар ва аёллар учун алоҳида «таққиллатгич» ўрнатган аждодларнинг авлодларимиз.

Mas’ud©️

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Ey erkaklar jamoasi, agar kuch-qudratingiz sizni odamlarga, xossatan, ahlingizga zulm qilishga undayotgan bo'lsa, Allohning sizga nisbatan qudratini eslang!

Читать полностью…

TOYYIBAAH

İnsanlar, güller arasında dikenler bulunduğundan şikâyet edeceklerine, dikenler arasında güller yaratıldığına şükretmelidir.

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Bazı insanlar, bazı insana hediyedir.
ben senin hediyenim
İyi ki rabbim seni bana yazdı.
İyi ki varsın.

Читать полностью…

TOYYIBAAH

"TO'G'RI HARFNI TOP" - ARAB TILINI O'RGANAMIZ

Narxi: 25.000 so’m
Skidkada: 15.000 so’m
(3kun davom etadi)

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Хитой .
Уйғур миллатига мансуб оилаларни болалари тортиб олиниб ота-оналари жамлоқларга жойлаштирилаяпти

ИншаАллоҳ дуолар ижобат бўладиган ойида турибмиз ҳаммамиз Аллоҳдан Уйғурларга нажот беришини золимларга Ўзи кифоя қилишини дуо қилиб сўрайлик.

Читать полностью…

TOYYIBAAH

ФИЛИППИНЛИК АЁЛ.
#ибратли_қисса

Ўлим яқинлашганини сезган Саудиялик ота ўғилларини чақириб васият қила бошлади. Катта ўғлига айтдики: «Мени махфий уйланган яна бир хотиним бор. У мусулмон ўлкаларининг бири Филиппинда яшайди. Ота ўғлига аёлнинг манзилини бериб: «Мени унинг олдидаги қарзимни ўташга шошилгин» деди.

Отанинг ўлимидан кейин фарзандлар мерос учун шаръий судга йиғилишди. Тўнғич фарзанд отасининг васияти эсига тушиб судяга отасининг яна бир хотини борлигини хабарини берди. Судя бу хабардан кейин мерос ишларини у аёл келгунига қадар тўхтатди.

Кейин тўнғич ўғил аёлни топиш учун Филиппинга жўнаб кетди. Излаб излаб аёлнинг уйини топди. Аёлнинг уйи атрофидаги уйлардан кўра кўримсизроқ эди. У эшикни қоқди. Унга ҳижобли ўранган аёл эшикни очди. У ўзини таништирди.
Аёл: «Ҳа мен отангизни хотини бўламан. Ва менга эримнинг ўлганлиги ҳақидаги хабар келди. Аллоҳ уни раҳматига олсин» деди.

Ўғил аёлга у билан бирга Меросни бўлишлик учун Риёзга бориши кераклигини айтди. Сўнгра улар сафар ҳозирлигини кўриб Риёзга етиб келишди.

Мерос бўлинадиган маҳкамада аёл 800 минг риёл (213 минг доллар) мерос олди.

Кейин аёл тўнғич ўғилдан уни Макка зиёратига этишини сўради. Маккани зиёрат қилиб Жидда айрапортидан ўз ўлкасига жўнаб кетди.

Тўрт йилдан сўнг тўнғич ўғил отасининг хотинини кўришга Филиппинга келди. Манзилга етиб келганида Аёлнинг уйи на ичкариси ва на ташқарисида ўзгаришни кўрмади. Уй биринчи келиб кўрган ҳолатидек эди.

У аёлдан: «Меросдан олган пуллар нима бўлди?, нега уйларингизда ҳеч нарса ўзгармабди?» деб сўради.

Аёл бу ёққа келинг деб уни шаҳар марказига олиб келди. Улар улкан Ислом маркази биносига яқинлашишди. У ердан талабаларнинг Қуръон қироатлари ва бошқа диний илмлар олаётганлигининг овозлари келиб турарди. Аёл бошингизни кўтаринг бу марказнинг номига қаранг деди. Ўғил у ерда отисининг исмини ўқиди.

Аёл: Мен бу бинони Отангни исмини қўйдим ва буни ўзига совға қилдим токи бу ердан унга савоблар тўхтамай бориб турсин.

Тўнғич ўғил кўз ёшларини тутиб туролмади. Бино қиршисида туриб йиғлади ва бу аёлнинг отасига бўлган муносабатидан лол қолди.

У Риёзга қайтди ака укаларини тўплаб бўлган ишларни айтиб берди. Улар ҳам ўтириб оталарига бориб турадиган садақаи жория қилиш режаларини туздилар. Бир кечада ўрталарида 5 миллион риёл (1 млн. 344 минг доллар) жамладилар.

Бу аёл уларга ўткинчи ҳаётдан кўра боқий ҳаётни севиш кераклигига намуна бўла олди.

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Уни cryptocurrency - крипто-пул ибораси билан currency (пул ) деб "лақаблашлари" мумкин. Бироқ шариатда бир қоида бор:
العبرة بالمعاني لا بالمباني.

"Сўзлар эмас, маъноларга эътибор қаратилади."

Уни крипто-пул десалар ҳам, пулдек муомала қилмасалар, у пул ҳисобланмайди. Пул – нархларни ва зарарларни белгилаш меъёри бўлади.

Нархларни пул билан белгилайсиз: телефонингиз неча пул десам, 100 доллар, дейсиз. 100 қоп картошка ёки 3 та кийим демайсиз. Шунга кўра, доллар - пул. Картошка ва кийим - пул эмас.

Зарарлар ҳам шундай. Фалончи машинамни уриб, менга 1200 доллар зарар келтирди, дейсиз, 3 тонна кўмир ёки 576 та кўйлак зарар келтирди, демайсиз.
Биткоин ҳам шундай. Биров сизга зарар келтирса, мента 2 та Биткоин зарар келтирди, демайсиз. Уйимнинг нархи 3 та Биткоин демайсиз. Агар Биткоинда айтмоқчи бўлсангиз, олдин ўша куни Биткоин долларда (!) қанча эканини текшириб олиб, кейин айтасиз. Шунга кўра, доллар - пул, Биткоин – қимор воситаси бўлади.
Энди юқоридаги эътирозга келсак. Сиз Биткоиннинг ҳукмини билиш учун мининг, блоcкчаин каби нарсаларни билишингиз керакми?
Масалан, Акмалбой жетонига фосфор моддаси ва қандайдир микрочип ва Чуачуа деб номлаган ноёб қалампир қўшиб тайёрлади. Агар сиз Акмалбойга “Эй Акмал, сенинг ишинг қимор ва ҳаром” - десангиз, Акмалбой сизга айтади:
- Чуачуа нима? Жетонга қанча фосфор қўшганман? Фосфорнинг асли қандай пайдо бўлади? Жетоннинг таркибида қанча Чуачуа бор? Буларни билмасанг, қандай қилиб ҳаром деяпсан?!
Сиз агар оқил одам бўлсангиз, айтасизки:
- Мен чуачуани билмайман, лекин сенинг жетонинг қимор воситаси эканини биламан! Зеро, эвазлар ё ўз аслида манфаати бор ё манфаатга восита бўлади. Жетонинг аслида манфаат йўқ, демак, сен уни восита деб даъво қиляпсан. Воситалар эса 1. Нархларни белгилайди. 2. Зарарлар қийматини белгилайди. 3. Барча ёки аксар одамлар томонидан қабул қилинган бўлади. Сенинг жетонингда бу 3 сифат йўқ. Қолаверса, энг муҳими, ҳатто ўзида манфаати бор нарсалар – масалан, Дубайдаги уйлар мисолида ҳам уни молиявий пуфакка айлантириб, пул топиш қимор бўлади. Сенинг жетонинг эса пуфак экани кўриниб туриби. Шунинг учун чуачуа ва фосфор нима бўлишидан қатъи назар, сенинг жетонинг - ҳаром!

Масалан, бир Санжар исмли одам биткоин 5000 доллар бўлганида 10 та биткоинни 50 000$ га олди. Кейин биткоиннинг биттаси 50 000$ га чиқди. Шунда у 10 та биткоинни 10 та одамга 500 000$ га сотиб, 450 000$ даромад қилди. Унинг 450 000 доллар пули унга қаердан келди?
Ундан 10 та биткоинни харид қилган 10 кишининг чўнтакларидан. Энди биткоин нархи бошқа ошмади, балки тушиб кетди. Шунга у 10 киши арзонса сотиб, зарар кўрди.
Бу дегани Санжар уларнинг ҳақларини ҳеч қандай эвазсиз еди. Гўёки қиморда уларни ютиб олди.

Энди охирги масала, Биткоин ёки умуман крипто-пуллар қачондир оддий пул ҳукмида бўлиши мумкинми?

Жавоб:

Юқоридаги орол аҳли мисолидан кўрдингизки, ҳар қандай нарса одамлар уни восита ўлароқ қабул қилишлари натижасида пул деб топилиши мумкин. Шундай экан, крипто-пуллар ҳам оддий пул ҳукмида бўлиши мумкин. Бироқ айни пайтда воқеълик, айниқса Биткоиннинг ҳозирги ҳолати бунга мутлақо яқин ҳам эмас. Балки, ҳозирча аксар крипто-пуллар қимор воситаси бўлиб қолмоқда.
Умматнинг энг йирик уламолари ё сукут қилаётганлари, ёки ҳаром деб фатво берганларининг ўзи бу ишлардан тўхташ ва асло яқинлашмаслик учун кифоя қилади.
Зеро, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:
“Ҳалол нарсалар албатта аниқ, ҳаром нарсалар албатта аниқ, иккисининг ўртасида кўплаб шубҳали нарсалар бор, уни(нг ҳукмини) кўпчилик билмайди. Ким шу нарсаларга қўл урса, ҳаромга қўл урибди.”
Ҳадисда шубҳали нарсалар ҳаромдек экани айтиляпти, энди шайх Тақи Усмонийдек кибор уламолар ҳаромлиги аниқ деган нарсага қўл уриш қанчалик хато эканини тааммул қилиб кўраверинг.
Бир кунлик дунёда пул топишнинг осон йўлларини қидириб, абадий ҳаётини барбод қилиб оладиган бадбахт кимсалардан бўлиб қолишимиздан Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин!

Маҳмуд Усмон

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Биткоин ҳақида

Мендан Биткоин ҳақида кўпчилик сўрагани учун, у ҳақда ёзишга қарор қилдим.

Биткоин ҳақида бирор нарса айтсангиз, баъзиларда бўладиган эътироз қуйидагича:

“Сиз блокчаинни биласизми? “Майнинг” қандай бўлади, тушунасизми? Қандай қилиб билмай ҳукм айтасиз?”

Бундай эътирозли саволларнинг пайдо бўлиши эса аслида ўша одамнинг шариатни тушунмаслигидан бўлади. Шуни инобатга олиб, мен Биткоин ҳақидаги мулоҳазалар асосларини иложи борича содда тилда тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Юқоридаги эътирозлар хато эканини ҳам баён қиламан. Агар диққат билан ўқиб чиқсангиз, иншааллоҳ, ўзингизни қониқтирган жавобни топасиз. Марҳамат:

Шариатда молиявий – пул билан боғлиқ муомалалар 2 турга бўлинади:
1. Эвазли (معاوضة)
2. Эвазсиз.
Эвазсиз муомалаларга ҳадя, васият ва шу кабилар киради. Сиз бировга ҳадя берсангиз, у эвазига сизга ҳеч нарса бермайди. Демак, бу муомала эвазсиз муомала дейилади.

Эвазли битимлар эса савдо, ижара, музораба ва бошқалардир.
Масалан, ижарага уй олсангиз, сиз ижара ҳақини берасиз, иккинчи томон унинг эвазига уйдан фойдаланиш ҳаққини беради. Икки томондан эваз борлиги учун бундай битим шариатда عقد المعاوضة дейилади – яъни икки томондан эваз бўлган битим. Буни ўзбек тилида содда қилиб эвазли битим деса ҳам бўлади.

Эвазли битимларда эваз – алмашинётган нарса ё ўзида манфаат бор нарса бўлади, ё ўзида манфаати бўлмай, бошқа бир манфаатли нарса учун восита бўлади.
Ўзида манфаат бор нарса – масалан, гўшт, кийим, телефон, нон, уйдан фойдаланиш ҳаққи ва бошқалар. Буларни еса, кийса – хуллас фойдаланса бўлади.
Энди иккинчи тоифа нарсалар ўзида манфаат бўлмаган, бошқа нарча учун восита бўлган нарсалар. Булар “пул” дейилади. Қадимда пуллар тилла, кумуш ёки темирдан бўлган. Кейинроқ теридан ҳам пуллар қилишган. Ҳозир одатда қоғоздан бўлади. Буларни еб ёки кийиб бўлмайди. Пулнинг асосий вазифаси бошқа манфаатли нарсаларни олиш учун восита эканидир.

Шундай қилиб, биз шариатда пул нима эканини тушуниб олдик. Энди савол: Қадимда пуллар тилла, кумуш бўлган, энди қоғоз пуллар ишлатилади. Бирор нарса пул деб топилиши учун қандай шартлар бор?

Жавоб:

Бирор нарса пул деб топилиши учун муайян жамиятда ўша нарса манфаатли нарсаларга восита ўлароқ барча ёки мутлоқ кўпчилик томонидан қабул қилиниши кифоя.
Масалан, 200 киши бир тайёрада (самолётда) Америкага учиб кетаётганди, йўлда тайёра қулаб, улар инсон қадами етмаган бир оролга келиб қолдилар. У оролда уларни биров қутқаргунча жон сақламоқчилар. Орадан ойлар ўтиб бирлари балиқ овлаб, бошқалари мева териб, яна бирлари кийим тикиб, бошқа нарсаларга алмаштирмоқчилар. Агар балиқни мевага пулсиз алмаштирсалар, бу ҳам жоиз, бу бизнинг тилда бартер, шариатда муқояза дейилади.
Бироқ агар ўзаро битимлар мураккаблашиб, товарлар ва хизматлар кўпайган сари улар пулга эҳтиёж сезсалар, ўзаро иттифоқ қилиб, теридан ёки махсус тошлардан пул ясаб олсалар бўлади. Агар шу пулни барчалари ёки кўплари қабул қилса, ўша тош ёки темир шариатда пул ҳукмида бўлади. Унга рибога оид қоидалар, закот ва бошқалар ҳукми берилади…

Энди асосий масалага қайтсак, хўш, Биткоин мана шундай пул ҳисобланиши мумкинми?

Бунга жавоб беришдан олдин, яна бир муҳим тушунча билан танишиб чиқишимиз керак. Бу – молиявий пуфак тушунчаси. Уни инглиз тилида financial bubble ёки economic bubble дейдилар. Ўзбек тилида молиявий пуфак, иқтисодий кўпик ёки пуфак дейдилар, менимча, пуфак сўзи муродга яқинроқ бўлса керак.

Молиявий пуфак қандай бўлади? Масалан, Акмалбой исмли бир киши оддий темирдан қандайдир бир жетонлар ясайди, масалан, 10 000 дона жетон. Ҳар бир жетонни муайян рақамлар билан рамзлаб – кодлаб чиқади.
Кейин айтадики, ким мендан шу жетонни сотиб олса, ундан эртага бошқалар 10% кўпроққа сотиб олишади. Бошланғич нархни масалан, 100$ деб белгилайди. Жуда қаттиқ реклама қилади. Бошида ўзининг одамлари сотиб олиб, бошқа ўзининг одамларига сотиб, бойиб кетади.
Буни кўрган оддий халқ ҳам тез орада ундан жетонлар сотиб ола бошлайдилар. Бошқалар улардан сотиб олади. Оқибатда биринчи олганлар катта даромад кўрадилар.

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Ramazon xatm jadvali!

Ko’pincha Ramazonning ilk kunlarida xatmni rag’bat bilan boshlab oxirgi 10-kunligi kelganda sustlashib qolamiz.
NIma uchun?


Chunki biz rejalashtirib olmagan bo’lamiz.
Har qilayotgan ishimizni reja ostida doimiy qiilib borsa odatiy holga aylanib unda sustlashish yoqoladi.

Bu ”Ramazon-xatm jadvali” siz uchun 1-martadan to 4-marta Qur’onni butunlay xatm qilib chiqish rejasini tuzdik.

1 marta xatm qilishligingiz uchun har 5 mahal namozdan so’ng hech bir ishga turmasdan, o’tirgan joyingizda 4-sahifa o’qishingiz kerak. (Agar siz 1 oyda 1 marotaba hatm qilaman dep niyat qilgan bo’lsangiz.)

Yo’ki siz 2,3 yo’ki 4 marotaba xatm qilishni niyat qildingizmi?
Unda shu jadval orqali yordam olishligingiz mumnkun.

PS:Siz o’qiyotgan mus’hafning sahifalari biz tuzgan rejadek bo’lmaslik ehtimoli ham bor. Bir tekshirib ko’rasiz, boshlashdan avval!

Robbim shu Ramazon oyida O’z kalomini xatm qilib chiqishligimizda O’zi yordam bersin!

BintYunus

Читать полностью…

TOYYIBAAH

#ҲИДОЯТНИНГ_ТАЪМИ

1947 йил. Афён шаҳри қамоқхонаси. Қишнинг изғиринли кунлари. Мамлакатда диндорлар таъқибга олиниб, қамоқларга ташланаётган аянчли кунлар.

Шундай диндорлардан бири Хусрав Олтинбошоқ Афёндаги қамоқхонага олиб кирилди. Олтмишдан ортиқ энг оғир жиноятчилар бўлган камерага қўйилди. Мақсад шу ердаги бирорта маҳбус уни ўлдириб юборса...

У ердаги маҳбусларнинг қамоқ муддатининг энг енгили 50 йил. Хусрав хонага кириб салом берди. Аммо саломга ҳеч ким алик олмади. Бир чеккага бориб жимгина ўтирди. Камера ўта совуқ ва зах эди. Деразаларнинг ойналари уч ммгача яхлаб ётибди. Хусравга ётиш учун тўшак ҳам берилмаган. Маҳбуслар унга эътибор ҳам беришмади...

Уч кун зах ерда ётишга тўғри келди. Аммо, шу уч кун мобайнида намозини ҳеч канда қилмади. На хонанинг совуғи, нада маҳбусларнинг бадмуомалалари унинг хушуъсига таъсир эта олди.

Тўртинчи куни унинг ёнига афти қўрқинчли, баҳайбат бир маҳбус яқинлашди. У қамоқхонанинг Эфеси, яъни Оғабеги эди.
– Домламисан? - қўполлик билан Хусравга юзланди.
– Домламасман. Лекин намоз ўқийман.
– Савол берсам жавоб берасанми?
– Биладиган нарсам бўлса, жавоб бераман.
– Мен ўн саккизта одамни ёққанман. Ўн бешта одамни ўлдирганман. Ўғирлик қилганман. Ундан бошқа ҳам кўп ёмон ишларни ҳам қилганман. Айтчи менга, шу ҳолимда жаннатга киришим мумкинми? –дағдаға қилди оғабей.
Хусрав одамнинг қўрқинчли юзига қаради.
– Саволингга жавоб бераман. Кел ўтир.
Маҳбус ўтирди.
– Қаерликсан?
– Қораденгизликман.
– Қора денгизни кўрганмисан.
– Албатта кўрганман.
– Ўша денгизга бир томчи сув қўшилса, унинг суви кўпайгани билинадими?
– Табиийки билинмайди.
– Ҳўп. Бир томчи сувидан олинса, камайгани билинадими?
– Бир томчи сув нима бўларди? Албатта билинмайди.
Хусрав жилмайди.
– Аллоҳ таолонинг шундай раҳмат денгизлари бор. Унинг бу раҳмат денгизининг олдида сенинг гуноҳларинг бир томчи сувдек ҳам эмас. Сен гуноҳларингдан астойдил надомат чекиб, тавба қилиб, беш вақт намоз ўқисанг, нафақат жаннатга киришинг, унинг ўртасига жойлашиб, у ерда абадий қолишинг ҳам мумкин.
Маҳбуснинг юзига қон югурди. У нари кетди. Маҳбусларга бақирди:
– Мен шунча гуноҳим билан жаннатга киришим мумкин бўлса, сизлар ўйнаб кулиб кирар экансизлар. Қани тайёргарлик кўринглар.... Ҳаммангиз ғусл ва таҳорат олинглар!

Хонанинг ўртасида сув жўмраги бор эди. Унинг атрофини ўрадилар. Ҳамма маҳбуслар ўша ерда қўрқиб, лекин гўзал ҳолатда ювиниб таҳорат олдилар.
Пешин вақти кирганда, Оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Сен бизга имом бўласан. Биз жамоат бўлиб сенга эргашамиз.
Бирга намоз ўқидилар.
Кечқурун ухлашга ётишдан олдин Оға ҳамма тўшакларни устма уст тахлашга буюрди. Ҳамма ҳайрон, лекин ҳеч ким эътироз билдира олмасди. Хусрав сўради:
– Қардошим, нима қилмоқчисан?
– Домла! Сен уч кун ерда ётдинг. Биз сенга жой бермадик. Энди бунинг жазосига биз ҳаммамиз ерда ётамиз, сен эса шу тўшакларда ухлайсан.
– Сиз бу ишни билмай қилдингиз. Мен билиб туриб бундай зулмга рози бўлолмайман. Виждоним йўл қўймайди....

Кунлар ўтди. Кейинчалик намозларни тасбеҳлари билан адо қила бошладилар. Гўзал суҳбатлар қилдилар. Қамоқхона том маънодаги мадрасага айланди.

Бир куни оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Агар бу ердан эсон омон чиқадиган бўлсам, қаерда бўлсанг бўл, сени қидириб топаман.

Кўп ўтмай, Хусравнинг айбсизлиги маълум бўлиб, озодликка чиқди. Маҳбуслар кўзларида ёш билан уни кузатиб қўйишди.

Орадан икки йил ўтиб, 1950 йилда мамлакатда умумий катта авф эълон этилди. Барча маҳбуслар озод бўлишиб уйларига, оилалари томон тарқалишди. Бизнинг Эфе эса, ўзи айтганидек, чиқа солиб, Хусравнинг шаҳрига, Афёндан то Испартагача яёв юриб кетди. Улар кўришдилар. Оғанинг кўзларида ёш...
– Аввал оиланг олдига бормадингми?
– Шунча жиноятларга монелик қилмаган оиламгами? "Сен оғасан" деб, ҳар бир жиноятга ташвиқ қилган оиламгами? Асло! Сен менинг ва биродарларимнинг ҳидоятига сабабчи бўлдинг. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Агар сен Америкада бўлганингда ҳам валлоҳи, биллоҳи, олдингга борардим...

Аллоҳнинг раҳмат денгизи чегарасиз ва тавба эшиги ҳар доим очиқдир!

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Сен ва ўзимни жаннатда ўтирган ҳолда кўрибман.
Дунёнинг маҳзун кунларини кулишиб эслаётган эканмиз..

Суод Атийёт

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Сиз буни биласизми???
Дори ҳарид қилаётканимизда,қўлланма варақчасини текширар эканмиз,асосан уни қандай истеъмол қилиш ёки фойда, таъсири ҳақида ўқиймиз.Камдан кам ҳолларда уни таркибини ўқиб кўришлик эсимизга келади.Афсуски тез-тез ишлатиб турадиган дориларимиз таркибида чўчқанинг ошқозон остидан олинган ферментлар бор.Огоҳ бўлинг,зеро ҳаромда шифо бўлмас.
Дорилар таркибини текшириб кўринг,шифокорингизга ҳам ,капсулали дориларни буюрмаслигини сўранг,негаки, капсула желатиндан тайёрланади,желатин эса асосан чўчқа суякларидан олинади.
Биз шамолласак ,дежур дори бўлмиш, Арбидолга мурожат қиламиз,Арбидол капсуласи 100% желатиндан тайёрланади, қолаверса ранг беришда, ҳашоратдан олинган моддалар ҳам фойдаланилади.Мезим,креон,фестал,панкреотин бу дориларнинг ҳеч бири ҳалол эмас.

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Allohim aytayotgan gaplarimizga amal qiluvchilardan qilsin

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Ушбу суратда ҳомиладор аёл билан ҳомиладор бўлмаган аёл орасидаги фарқни кузатишингиз мумкин. Кўкрак қафаси қисмидаги фарқни мулоҳаза қилинг. Ҳомила онасининг юраги, ўпкаси ва жигари каби энг муҳим аъзоларини қай даражада сиқиб қўйганига эътибор беринг. Шунинг учун ҳам ҳомиладор аёл доимо сиқилиш, нафас олишдаги қийинчилик ва ҳорғинликни бошидан ўтказади.

Аллоҳим! Оналаримизга, бу машаққатнинг эвазига жаннатни бер!

Читать полностью…

TOYYIBAAH

Ba'zilar bilan har kuni suhbatlashmasangda, sen uchun eng yaqinligicha qoladi.

Eng go'zal yerlarda saqlaysan ularni:

Aqlingda,
Qalbingda,
Duolaringda...

Nurmuhammad©️

Читать полностью…

TOYYIBAAH

https://youtu.be/jMipFbWnUBM

Читать полностью…
Подписаться на канал