Assalomu aleykum!
Dòstlar barchaga xayrli oqshom...
Birinchida turgan tuman tibbiyot birlashmasiga ovoz beraylik!
/channel/Toy_bob_sherlar/6713
Shunchaki ijro 😉
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Juda chiroyli misralar ekan siz azizlarga ham ilindim.
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
🎙 Temurbek Yusupov
#arxiv_2020
Kanalimizga qo'shiling:
T.me/TemurbekYusupov
КАЙНОНАЖОН
Мен ҳам қайнона
Ўнта хотин ўтирдик
Бир даврада, бир тўйда.
Ҳар тўғрида гаплашдик,
Ҳар алфозда, ҳар куйда.
Гап уланди бир долзарб
Келин деган мавзуга.
Ким лойиқ, ким нолойиқ
Қайноналик мавқега.
Ҳаммамиз ҳам қайнона
Гапимиз тугун-тугун,
Келинларнинг қулоғи
Роса қизиди бугун.
Гапни олди биздан ҳам
Ёши каттароқ аёл.
Ёшини ҳурмат қилиб,
Ҳамма жим бўлди
дарҳол.
Келинга қаттиқ қўллик
Қилиш керак деди у
Қайноналик ўрнини
Билиш керак деди у.
Менинг беш келиним
бор.
Нима десам кўнади.
Гаҳ десам бешови ҳам
Қўлларимга қўнади.
Қайси сўзимдан чиқса
Кўрсатаман кўзига
Ювош бўлиб бир зумда
Кеб қолади ўзига.
Бир аёл деди: эрта
Бир кун қаришимиз бор.
Ёмон кўрса келинлар
Бўлмаймизми ҳору-зор!?
Қарар, деб умид қилманг.
Бошингизга чиқволса
Ҳатто ўз фарзандингиз
Гап уқмас эрка бўлса.
Мен ҳам ўйланиб қолдим.
Қандай бўлди буёғи
Шу битта келинга ҳам
Бўшроқ кетибман, чоғи!
Эрта бир кун менсимай
Қўйса қандай қиламан
Энди мен ҳам бугундан
Қаттиққўллик қиламан.
Дарвозадан кирдиму,
Комиссия бўлволдим.
Қаддим кўтариб кўзга
Ойнакни ҳам қўйволдим.
Иш режаси ҳам тайин,
Биринчи гал ҳайфсан.
Иккинчи гал ишидан
Ҳайдаб ҳам юбораман.
Текшир-текширни аввал
Ошхонага ташладим.
Полгача силаб кўриб,
Чанг қидира бошладим.
Газ плита, ҳаттоки,
Деворни ҳам силадим.
Сочиқчаларни олиб,
Биттта-битта ҳидладим.
Иш топмадим бу ердан,
Энди уйга ўтаман.
Шифонердаги кийим,
Бўхчаларни титаман.
Разм солдим ҳар ерга,
Уй саранжом, саришта.
Бекорга уриняпман,
Бу келиним фаришта.
Тўхта, тўхтачи ўзи
Кўринмаяпти нега?!
Ёки мендан сўроқсиз
Кетти она уйига?
Қон босимим икки юз-
Тўқсонга чиқиб кетти.
Шайтон қўндими дейман
Тилим ҳам қичиб кетти.
Ўқдек учиб ўтгандим,
Кейинги хонага ҳам,
Бешигини тебратиб,
Турарди келингинам.
Ассалому-алейкум,
Келдингизми, ойижон?
Узр билмай қолибман,
Келганингизни қачон.
Тўй-шовқинда бошингиз
Оғригандир, биламан,
Сиз ёнбошланг, мен
аччиқ
Кўк чой дамлаб бераман.
Бу ёққа ўтақолинг,
Шу кўрпача мулойим,
Раҳмат, кўп яшанг қизим,
Бахтли бўлинг илойим.
Бояги шижоатдан
Қолмади бир урвоғи.
Яхши сўз бирла келин
Сеҳрлаб қўйди чоғи.
Ўла қолай, мен содда,
Бойитмай билимимни.
Ҳафа қилиб қўярдим
Фаришта келинимни.
Ўз келиним устидан
Тафтиш қилиб юрибман
Ўша касофат хотин
Сўзларига кирибман.
Касофатинг ўзинга
Урсина, ёмон хотин
Аслида шунақалар
Булғар қайнона отин.
Енгилгина бир танбеҳ,
Бериб қўяй барибир.
Не учун набирамга
Алла айтмайди ахир.
Шу бугундан болага
Айтасиз дедим алла
Ҳар куни текшираман
У ухлайдиган палла.
"Комиссия" келиним
Ишин аъло деб топди.
Енгил бир танбеҳ билан
Катта ишини ёпди!!!
Ку'чирилди.....
Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
Янги келин салмоқлаб
Кўрганда кўзи чақнаб
Қайнонани ардоқлаб
"Ойижон" деб чақирар
Олдин салча қўрққанда
Битта бола туққанда
"жон" йўқ, жахли чиққанда
"Ойи" деб атай бошлар.
Икки болали бўлгач
Эр билан ёлғиз қолгач
Қайнона эмас опач
"Ойингиз" бўлиб қолар.
Учта болали келин
Бошга чиқади секин
Қайнона иши текин
"Анави" деб чақирар.
Боласи тўртта бўлди
Онага хурмат - ўлди
Кимнинг паймони тўлди...
"Отинг ўчгур" ҳам бўлди
Энди тўртта ўғли бор
Онага берган озор
Дунё ҳам бўлади тор
Тўртта келин келади...
Юқорида мен байтган
Ўткир Хошимов айтган
Ҳар бир амали қайтган
Ер юмалоқ бўлади...
© Samigo 15:44 04.11.2022
==========
T.me/Toy_bob_sherlar
🌹 🌹
╰═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঈঈ═╯
🤵👰🤵👰🤵👰🤵👰
Assalomu alaykum aziz qadrdonlar!
Sizlar uchun yangi kanal ochdiq bu kanalda👇
✍Qo‘shiqlar matni
🎼Minuslar
Eng yangilarini kanalga tashlab turamiz👇
Kanalimizga qo‘shiling va yaqinlarga ham ulashing.👇
/channel/qoshiqlar_matni_minuslar
КУЁВНИНГ ҲУРМАТИ.
Тўрт ўғли бор битта
отахон,
Ёлғиз қизин кўпроқ
суярди.
Шу сабабли куёви
қачон,
Келса атаб бир қўй
сўярди.
Бу ишига ўғиллар
қарши,
Баъзилари тўнғиллади
сал.
-Тўрт ўғилдан бегона
яхши,
Наҳот биздан шу куёв
абзал?
Бирдай қаранг ўғилу-
қизга,
Ота ўйлаб қилинг ҳар
ишни!
Доим бўлиб берасиз
бизга,
Шум куёв еб,орттирган
гўштни.-
Ранжимади донишманд
шу тоб,
Соғлиқни ҳам бир оз
ўйлади.
Бераман деб уларга
жавоб,
Куёв келар кунни
пойлади.
Келин-куёв сўраб
келди ҳол,
Остонада бир оз
тўхталди.
Ҳассасини кўтарганча
чол,
Қизин урмоқчидай
ўқталди.
Қўрқиб кетди аёл ўша
дам,
Эрининг ортига
беркинди.
Йигит асли мағрур
бўлса ҳам,
Орқага бир қадам
чекинди.
«Кўрдингизми »деди
чол кулиб,
-Ҳаёт бошга солганда
соя.
Шердек,шердек акалар
туриб,
Хотин ,эрдан излар
ҳимоя.
Оилани ор -номуси
қизлар,
Бошни эгиб қўйиши
мумкин.
Яхши куёв бўлса
азизлар,
Қайнота қўй сўйиши
мумкин.-
Қўйни боқинг оталар
бугун ,
Қайноғалар майли
куйса ҳам.
Акмалжондак куёвлар
учун,
Бўлаверар туя сўйса
ҳам.
Акмалжон
Зиёвиддинов.
Наманган.
T.me/Toy_bob_sherlar
🌹 🌹
╰═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঈঈ═╯
🤵👰🤵👰🤵👰🤵👰
#talablar_uchun
#opa_tuyiga
Koshonam qoshidan ketarsan
bugun,
Bahting osmoniga yetarsan bugun.
ONANGdan OTANGdan duolar olib,
Katta xayotka qadam tashlarsan bugun.
ORZU ostonangda poy devor bo'lsin,
UMID yo'llaringni charagon qilsin.
Opajon tagdiring borgan joyida,
Palahmon tosh kabi, toshdayin qotsin.
Senga baxtlar tilay, senga baxt tilay,
Risqing ulug bo'lsin duolar qilay.
OPAJON niyyatim xolis bo'lsa gar,
Sunnat to'ylaringda xizmatlar qilay.
➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇
T.me/Toy_bob_sherlar
🌹 🌹
╰═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঈঈ═╯
🤵👰🤵👰🤵👰🤵👰
СИНГИЛЛАРНИ ЙЎҚЛАНГ
Акалик -бурч, сингиллар учун,
Бурчингизни оқланг акалар,
Бемеҳрлик, бефарқлик нечун,
Сингилларни йўқланг акалар.
Сизни кутар соғинчи ошиб,
Кутиб олар қувончи тошиб,
Майли буғдой даласин босиб,
Сингилларни йўқланг акалар.
Ғурур бўлсин суянганингиз,
Меҳр бўлсин таянганингиз,
Хурсанд қилиб жиянларингиз,
Сингилларни йўқланг акалар.
Беозордир ул,ҳокисор У,
Йўлингизда кўзлари зор У,
Онангиздан қолган ёдгор У,
Сингилларни йўқланг акалар.
Акалар бор сингиллар учун,
Тоғдир нозик кўнгиллар учун,
Нима экан меҳрдан устун,
Сингилларни йўқланг акалар.
Ёруғ бўлсин ҳар доим юзлар,
Меҳрларга тўлсин бу кўзлар,
Бу ғанимат дунёда дўстлар,
Сингилларни йўқланг акалар.
Хуршид Карим
Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
🥊 Маҳмуд Муродов UFC 280 турнирида мағлубиятга учради 😔
🇺🇿 Юртдошимизни кейинги жангларида омад тилаб қоламиз!
#Диққат #UFC #Тарқатинг
❗️Махмуд Муродов жангига 30-40 дақиқа қолди, Ислом Махачевларни жангига бошланишига 1.5-2 соат қолди.
Тўғридан тўғри жангларни осонгина томоша қилинг👇
1). https://crossfeedvideo.blogspot.com/2022/10/ufc-280-oliveira-makhachev.html
2). https://dailyhowtos.com/l/privateb.php?line=108087_SD
Дўстларингизга ҳам улашинг. Осонгина жанги кўришади.
👇
👉Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
ОПА СИНГИЛ
🍃🌺
Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
Синглисини сочларини ўрган опа,
Аразлашса биринчи хол сўрган опа,
Аро тушманг йўлин тўсиб қилиб хафа,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
Сингил келиб опадан хол сўраб турсин,
Опа сингил тўйларида яраб турсин,
Кўкда ой ҳам ҳавас билан қараб турсин
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
Сингил боғлаб турган не не хожаларни,
Опа тергаб турган ини оғаларни,
Оқибати узилмасин божаларни,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
🍃🌺
✍Хуршид Карим
💬Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
«21 Октабр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун»
«ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!»
💬Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
🇺🇿ОНА ТИЛИМ, СЕН ЖОН-У, ДИЛИМ
Сенда чиққан илк бора тилим.
Сўзлаганда яйрагай кўнглим.
Сайроқи хушзабон булбулим.
Она тилим, сен жон-у, дилим.
Бобом айтган яллалар сенсан.
Момом айтган аллалар сенсан.
Дилга сочган шулалар сенсан.
Она тилим, сен жон-у, дилим.
Сенда бордир, жозиба, маъно.
Мағзинг чақар, ким бўлса доно.
Ҳар бир сўзинг, ҳикмат пурмаъно.
Она тилим, сен жон-у, дилим.
Сенсан мудом тилимда қўшиқ.
Сен-ла тўлгай, дилдаги бўшлиқ.
Аждодлардан бебаҳо тортиқ,
Она тилим, сен жон-у, дилим.
Қутлуғ тилим, азалдан-азал.
Битаман дилдан, шеър, ғазал.
Жаранглайди ҳар сўзим гўзал.
Она тилим, сен жон-у, дилим.
Сенда баён айлайман сўзим.
Сен чарақлаб турган юлдузим.
Сенга содиқ вафодор ўзим.
Она тилим, сен жон-у, дилим.
Қўлимдаги янграган торим.
Танҳодурсан сен беғуборим.
Сен номусим, фахрим ҳам орим.
Она тилим, сен жон-у, дилим.
Сен-ла дилдан эркин куйлайман.
Илхомларим сари бўйлайман.
Асло сени тилдан қўймайман.
Она тилим, сен жон-у, дилим.
Сен ила фахр этгум оламга.
Ўргатаман сени боламга.
Завқ берасан кўнгил торимга.
Она тилим, сен жон-у, дилим.
Мулки Турон келбати сенда.
О кўркамлик савлати сенда.
Навоийлар шиддати сенда.
Она тилим, сен жон-у, дилим.
Сен бойлигим, ўзингсан борим.
Аритасан дилдан ғуборим.
Сен қувватим, кучим, мадорим.
Она тилим, сен жон-у, дилим!
Сенда янграр ҳар хуш каломим.
Сен-ла топгум дилда оромим.
Юракдаги жўшқин илхомим.
Она тилим, сен жон-у, дилим!
✍ Шоира Давлетова
Қорақалпоғистон Республикаси
💬Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
МЕН ЎЗБЕКЧА ГАПИРАМАН
Ҳой оғайни, шошилмагин, отингдан туш,
Меҳмонмисан, мезбонингман, келибсан хуш,
Ўзбек тилин биласанми, гапиргин, хўш,
Ўз тилимда, мен ўзбекча гапираман.
Ўзбекистон кичкина бир давлат дема,
Дунё учун майдагина миллат дема,
Тарихи бой, ўтмишига бир бор қара,
Ўз тилимда, мен ўзбекча гапираман.
Сўзлашувга ер юзида бор турфа тил,
Лаҳжалари, шевалари бор хилма-хил,
Тилинг билгум, сен ҳам тилим ўрган ахир,
Ўз тилимда, мен ўзбекча гапираман.
Тил – миллатнинг кўзгусидир ва ори ҳам,
Ифтихори, ғурури у, эй, дўстгинам,
Керак бўлса ер юзида фахр билан,
Ўз тилимда, мен ўзбекча гапираман.
Равшан Ҳамроз
➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇
👉@toy_bob_sherlar 👈👍
🤵👰🤵👰🤵👰🤵👰
МАЙДАЛАБ... ЁХУД ТАЛАБА ҚЎШИҒИ
(Ёрқинхўжанинг хитига пародия)
Майдалаб,
кеча домла
Якунийда майдалаб,
Эзганида "эн-бе"ларим эсладим,
Эсингдами, кўзига қараб
Кўзларимни қилганимча лўқ,
Лоладек
яноқларим
Ёнган эди лоладек
Бўзрайганча турардим
Ёш боладек,
Шунда пайдо бўлди
Староста, жоним.
Эсингдами,
дом, дом, дом...
Домла китоблари
Том-том-том-том...
Шпаргалкамни ушлаб
Олди авайлаб...
Юрагим-ей шув-шув-шув
Айт, сени эсингдами
Домла китоблари
Том-том-том-том...
Группамиз ҳалак,
айлаб муборак
Сочар эди гул, гул, гул, гул,
Юраккинам этарди шув-шув,
Увол кетди шунча пул, пул...
Майдалаб
кеча уйга
СМС ёздим майдалаб,
Ўша бўм-бўш пластикка қараб,
Ўша кундан бери ёнимда ролтон,
Шундай пайдо бўлди
Коррупция, жоним...
©️ Нуриддин Эгамов пародияси.
Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
СИНГИЛЛАРИМ
Бахтингизни кўриб,
қувонар
кўзим,
Бир-биридан гўзал,
Атиргулларим.
Сизга ака бўлиб, айтай
бир
сўзим,
Ўзингизни асранг, жон
Сингилларим!
Учраган кас сизни уза
олмасин,
Ширин хаёлингиз буза
олмасин,
Сизга ҳатто қўлин чўза
олмасин,
Ўзингизни асранг, жон
Сингилларим!
Сиз кимнингдир бахти,
ҳалол хасмисиз,
Тоза туйғуларнинг азал
асли сиз,
Бибихонимларнинг зоти,
наслисиз,
Ўзингизни асранг, жон
Сингилларим!
Ошиқлар ўнгингиз-
сўлингиздадир,
Гоҳо яхши-ёмон
йўлингиздадир,
Бизнинг ҳам оримиз
қўлингиздадир,
Ўзингизни асранг, жон
Сингилларим!
Юрманг маломатнинг зил
тоши билан,
Яшнанг эзгуликнинг
қуёши
билан,
Ўтган момоларнинг
бардоши билан,
Ўзингизни асранг, жон
Сингилларим!
Қолманг муҳаббатга
бегона
бўлиб,
Ёлғон зиёларга парвона
бўлиб,
Доим садоқатга дугона
бўлиб,
Ўзингизни асранг жон
Сингилларим!
Бир-биридан гўзал
Атиргулларим.
Муаллиф??......
Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
МЕТАН ,,ПРОПКАʼʼ
Босим пас - тешик ,,ўпкаʼʼ,
Хизмат кўрсатар кўпка.
Қиш яқин ,,сезонʼʼ келди,
Яна метан ,,пропкаʼʼ.
,,Газʼʼ бор Камаз, Зилгача,
Қиммату оддийгача.
Воҳадан, водийгача,
Яна метан ,,пропкаʼʼ.
Зўрға силжиб, юриш бор,
Баъзан жанжал, уриш бор.
Ўчиритда туриш бор,
Яна метан ,,пропкаʼʼ.
,,Тўхта, шошма юрмай тур,
Тўрмизни бос, рўлни бурʼʼ.
Бензин қиммат, қурмағур,
Яна метан ,,пропкаʼʼ.
Машина ҳам пакада,
Юрган яхши такада.
Уҳланар ,,запрапкадаʼʼ,
Яна метан ,,пропкаʼʼ.
Эсдан чиқиб адёлинг,
Жазавада ҳаёлинг.
Уйда кутар аёлинг,
Яна метан ,,пропкаʼʼ.
Навбат келиб бир сана,
Газ қуйсанг ,,тўйʼʼ тантана.
Муборак бўлсин мана,
Яна метан ,,пропкаʼʼ.
©Одилбек Қодиров
Метанда юрадиган танишларга секин ташаб қўямиз.
Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
СОҚОЛИ БОР АЁЛЛАР.
(хазил)
Очиб янги профил,
Расм қўйиб хилма-хил.
Орамизда у раззил,
Соқоли бор аёллар.
Аёл дейсиз юрса йўл ,
Нозик белу оппоқ қўл.
Йигитмисан, йигит бўл?!
Соқоли бор аёллар.
Танишамиз келинг бир,
Сизга айтар барча сир,
Тирноғимдан топинг
кир,
Соқоли бор аёллар.
-Ичиб келар кунда эр,-
Ҳаётидан нолиб дер.
Сиз сўраган шеър бу
шеър,
Соқоли бор аёллар.
Гоҳо бева бўлдингиз,
Юракларни тилдингиз.
Не қилсангиз қилдингиз,
Соқоли бор аёллар.
Қотирдингиз яллани,
Лақиллатиб ҳаммани.
Хола дейми,аммами,
Соқоли бор аёллар?
Тўйда,байрам пайтда,
Бошда дўппи хайитда.
Юрманг энди сайтда
Соқоли бор аёллар.
Сизни севмоқчи бўлдим,
Совчи қўймоқчи
бўлдим.
Ниқобингизни юлдим,
Соқоли бор аёллар.
Акмалжон
Зиёвиддинов.
T.me/Toy_bob_sherlar
🌹 🌹
╰═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঈঈ═╯
🤵👰🤵👰🤵👰🤵👰
Туй эрур
ду'сту е"р
учрашган
айе"м, Икки
дил
пайванди
туташган
айе"м, Е"р
булдинг
е"рингни
висолига
ту'й, Ту'й
бугун
дустларим
бугун
катта ту'й
T.me/Toy_bob_sherlar
🌹 🌹
╰═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঈঈ═╯
🤵👰🤵👰🤵👰🤵👰
ЭРКАКЛАР АСАБИН АСРАНГ АЁЛЛАР
Беўрин гумонда суриб ҳаёллар,
Кеч келса бермасдан турфа саволлар.
Бузилса тикланмас асаб тизими,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
Эговлаб ҳар гапдан қилаверманг жанг,
Аёлим деб чидаб юрибди аранг.
Эрта инжиқ бўлса қилмасдан аттанг,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
Ёқимли сўз билан кўнглини олиб,
Тинч яшаб, бир умр ёнида қолиб.
Ҳўп денг ҳар гапига бўласиз ғолиб,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
Ранжитиб қўясиз бесабаб гоҳо,
Билиб билмай ёмон берганча баҳо.
Эркак мўжизадир ягона, танхо,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
Тотли таом бериб ҳар бир онида,
Фудбол вақти безор қилмай ёнида.
Қайнатар ўт бўлмай унинг қонида,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
Сўзларим қулоққа маҳкам илингиз,
Эркак аёл учун яшар билингиз.
Бугун ҳурматидан тийиб тилингиз,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
✍️ Одилбек Қодиров
➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇
T.me/Toy_bob_sherlar
🌹 🌹
╰═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঈঈ═╯
🤵👰🤵👰🤵👰🤵👰
Baxtning yaprog'idan tutay guldasta,
Barcha farishtalar turar havasda,
Yurakdan pichirlab aytarman asta,
Opajon to'yingiz muborak bo'lsin.
Chang solmasin g'amu g'ussalar,
Asal bering zahar tutsalar,
Yetar kuyov sevib o'tsalar,
Opajon to'yingiz muborak bo'lsin.
Hayotdan shodlarib, doimo kulib,
Hasan husanlarni onasi bo'lib,
Uyingiz, farzandga, allaga to'lib,
Opajon to'yingiz muborak bo'lsin.
#Maqsudjon_Tursunov
➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇
T.me/Toy_bob_sherlar
🌹 🌹
╰═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঈঈ═╯
🤵👰🤵👰🤵👰🤵👰
ЭҲТИРОМ
Сабр қаноатни жиловлаган зот
Бўлмаган сизда хеч ёмон хаёллар
Никохи, аҳдини қилмайин барбод
Мусофир ёрини кутган аёллар
Сиз жаннат қасрининг маликасисиз
Балки қиёматда бўлмас саволлар
Аллохнинг ердаги фариштасисиз
Мусофир ёрини кутган аёллар
Тунларин хуморин дуога улаб
Шукурнинг номини қилмаган доғлар
Йилда бир хожаси келса хам йўқлаб
Сабрла ёрини кутган аёллар
Фитначи даюсга сузмайин кўзин
Ё кўнгил хирсига очмаган йўллар
Шайтон минг хийлада кесса хам йўлин
Бардошин сабрла енгган аёллар
Бу метин сабрга қиёс бўлса гар
Чанқоқ азобида югурган чўллар
Ажрига жанннатнинг боғларин кезар
Мусофир ёрини кутган аёллар
Сафари беўхшов бўлса хам ёри
Мехрла жилмайиб кўнглини чоғлар
Соф иймон мехридан бўлмайин нари
Мусофир ёрини кутган аёллар
Қадрлар қайтмайин кетса хам ёри
Хар нафас қалбини умидга боғлар
Ютса хам ёлғизлик зулматнинг қари
Умидин аллохга тутган аёллар
Никохин ахдига садоқати кенг
Фақат ёрим дия сурган хаёллар
Сиз Ойша онамиз унвонига тенг
Мусофир ёрини кутган аёллар!!
ИХТИЁР КАМОЛ✍️
КАДРДОНЛАРИМ
Бу дунёни тор экан деманг
Миннатчини ошини еманг
Омад кушим учмади деманг
Кадри баланд кадрдонларим
Мехри дарё мехрибонларим
Хаёт ахир бир бор берилар
Риск насиба излаб терилар
Дил огритса кунгил эзилар
Калбга якин кадрдонларим
Мехри дарё мехрибонларим
Сиз борсизки яшайман бугун
Сизга тилай кувончни харкун
Сизга факат шу куним бу кун
Калби нозик кадрдонларим
Кунгли очик мехрибонларим
Кулиб яшанг хаёт эх киска
Асли бу чин хаётдан нусха
Укинг оят вактимиз киска
Кадри улуг кадрдонларим
Мехри дарё мехрибонларим
Ох кимда йўк ташвишу бу ғам
Ох жонизни куйдирдиз бирам
Кипригиздан окмасин ёш нам
Калбга якин кадрдонларим
Кунгли очик мехрибонларим
Факат колур авлод ва насил
Бу хаётнинг максади асил
Сизга айтди бу сузни Шухрат
Кадри баланд кадрдонларим
Мехри дарё мехрибонларим
Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
ЎЗБЕК АЁЛИ
Қошида ўсмаси қуригани йўқ,
Меҳнат қилиб сира хоригани йўқ
Ёридан бошқани танигани йўқ,
У ўзбек аёли, ўзбек аёли.
Тонг саҳар қуёшни уйғотиб аста,
Ҳовлисин супурар,бўлиб ораста,
Ифори гулларни қилади ҳаста,
У ўзбек, аёли ,ўзбек аёли.
Малаклар силайди пешонасини,
Покиза тутар уй,остонасини,
Онадан устун дер қайнонасини,
У ўзбек,аёли,ўзбек аёли.
Муслима аёллик унинг учун фарз,
Чидайди барига қилмайди ҳеч арз,
Фаришталар келиб ундан олсин дарс,
У ўзбек, аёли,ўзбек аёли.
Иффати,ҳаёси юзидан учмас,
Ҳеч қачон ёлғончи ҳисларни қучмас,
Бошидан гул,ҳарир рўмоли тушмас,
У ўзбек аёли, ўзбек аёли.
Болам деб яшайди доим ҳокисор,
Шабнамдек тоза у,сувдек беғубор,
Кечмайди,кечирар такрор ва такрор,
У ўзбек аёли,ўзбек, аёли.
Тўмарис,Кумушга тақалар насли,
Унинг -чун керакмас зар,тилло қасри,
Изидан жаннатлар гуллаган асли,
У ўзбек аёли,ўзбек аёли.
Умр бир ёниб,бир ўчгувчи шамдир,
Ҳаётинг у билан бахтларга жамдир,
Дунёни пойига тўшасанг камдир,
У ўзбек аёли,ўзбек аёли.
👉Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
#new
🎧 Ona yo'lingizda tuproq bo'laman!
Rizosiz xech kimman, yuzni bursangiz,
Aqlim kirar edimi yomon ursangiz?
Yer kurra zaminda yuz yil yursangiz,
Ona yo'lingizda tuproq bo'laman.
🎙 Temurbek Yusupov
Kanalga ulanish: 👇
💬 http://T.me/toy_bob_sherlar
21-Октябрь.Тил байрамига бағишланади.
ЎЗБЕК ТИЛИДА СЎЗЛАШМАГАНЛАРГА.
Номус, ғурур, ор, билан юзлашмаган одамлар,
Ўз миллатин шаънини кўзлашмаган одамлар,
Қайдан билсин дўстларим она тилин қадрини,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Тил миллат кўзгусидир, тил миллат -дурдонаси,
Ўзбекдир боболари, ўзбек ота онаси,
Эрта ёш авлодда ҳам ниш урар нишонаси,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Тил билмоқ эл билмоқдир ўрганинг кўп тилларни,
Тараққиёт йўлига сочинг алвон гулларни,
Лек ўз тилин билмасдан вайрон қилманг дилларни,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Ўтиб кетган миллатга,тилга қўйилган гумон,
Рус тилини зўр билган,,жентлмен,,бўлган замон,
Ўз тилида ор қилиб сўзлашмаслик оҳ ёмон,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Ўзбекистон ҳур диёр,ўзбек тили нур,зиё,
Ўзбеклигим фаҳримдир,қаддим тик ,бошим само,
Билмасангиз майлига тажаввуз қилманг асло,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Рус тилини сиз каби сўзлашаман билсангиз,
Ўз тилимни билмасам ярашади кулсангиз,
Ўзбек бўлиб туғилиб ўзбек бўлиб ўтсак биз,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашмаган одамлар.
Она тилим жон тилим,қалбим сени ардоқлар,
Сенга тошлар отилса,юрагимда титроқлар,
Бешигида,, ОНА '' деб улғайсин чақалоқлар,
Ўзбек бўлиб ўзбекча сўзлашайлик одамлар.
🖋Хуршид Карим
💬Каналга уланиш:
T.me/toy_bob_sherlar
#new
🎧 Odamlar bor!
Odamlar bor, peshvoz chiqar istiqbolingga,
Odamlar bor, go’ringda ham qo’ymas holingga.
Odamlar bor, bo’rini ham o’rgatar qo’lga,
Odamlar bor, o’z bolasin sololmas yo’lga.
🎙 Temurbek Yusupov
Kanalga ulanish: 👇
💬 T.me/TemurbekYusupov
Қариса ҳам қуйилмас.
Шўхликлари тийилмас.
Гоҳ сўзлари чин эмас.
Интернетда баъзилар.
.......................................
Ёлғон ёзар ёшини.
Тоши йўқ тарозини.
Чалар минг хил созини.
Интернетда баъзилар.
......................................
Севиб қолар гоҳида.
Ёлғонлар гувоҳида.
Ким баргда, ким шоҳида.
Интернетда баъзилар.
......................................
Ўзини ерман дейди.
Шер бўлсанг шерман дейди.
Аслида у бир дайди.
Интернетда баъзилар.
........................................
Сохтадур ҳатто ўзи.
Арслондек айтган сўзи.
Учрашсанг асли қўзи.
Интернетда баъзилар.
...................................
© Зоҳиджон Халилов.
==============
Kanalga ulanish:
@Toy_bob_sherlar
ОНА ТИЛИМ / Ирода Умарова
Она тилим – юрак қатимдан
Меҳр бўлиб сочилган жаранг.
Қулоғимга гўдак пайтимдан
Алла бўлиб сингиган оҳанг.
Она тилим – неча асрлар
Курашида енгган полвоним.
Неча аждод, неча насллар
Суйиб ўтган туркий забоним.
Она тилим – дўппи кийган Сўз,
Доим янги йўлча-атласи.
Бир сатрига ташласангиз кўз,
Товланади минг-минг қирраси.
Она тилим – асалчой таъмли,
Булбулталқин, муҳаббатшева.
Лабларимга кўчиргум доим
Талаффузин мен сева-сева.
Она тилим – юрак қатимдан
Меҳр бўлиб сочилган жаранг.
Қулоғимга гўдак пайтимдан
Алла бўлиб сингиган оҳанг…
➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇
👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍