#ҳоким_ташаббуси_билан
Равон йўллар обод манзилларга элтади
Нурафшон шаҳри ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ташаббуси билан Нурафшон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий тарафдан ривожлантириш мақсадида тузилган 2-сектор ҳудудидаги «Обод турмуш» маҳалла фуқаролар йиғинининг ички йўллари таъмирланаяпти.
Тан олиш керак, «Обод турмуш» маҳалласининг ички йўллари олиб борилган қурилишлар оқибатида, тоза ичимлик суви ҳамда оқова сув қувурларининг ётқизилиши натижасида анча таъмирталаб бўлиб қолганди. Албатта, бундай ҳолат маҳалла аҳлига, айниқса, ҳар куни ишга, ўқишга отланадиган ободтурмушликларга катта ноқулайликлар туғдираётганди. Кунлар совиб, ёғинли-сочинли кунларнинг бошланиши эса аҳволни баттар абгорлаштирганди.
Бироқ, халқ билан бўлаётган доимий мулоқотлар, ҳудудларнинг аҳволи, ободлиги мунтазам кузатув ва назорат остида. Хоссатан, «Обод турмуш»нинг йўлларига асфальт ётқизилиши ҳам шахсан ҳокимнинг назорати остида олиб борилаяпти.
👉 Mash’al_gzt
#онлайн
Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш, прокуратура органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган матбуот анжумани бошланди.
Матбуот анжуманида вилоят прокуратураси маҳкамаси таркибий тармоқ раҳбарлари, туман-шаҳар прокурорларининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборотлар бўйича ёрдамчилари, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси, Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси вакиллари, ОАВ вакиллари, блогерлар иштирок этишмоқда.
Айни дамда вилоят прокурори С. Самадов 2019 йилнинг 10 ойи давомида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза қилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси молия тизими масъуллари ўртасида муҳокама қилинди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати
Батафсил: https://telegra.ph/Toshkent-viloyatida-%D0%8Ezbekiston-Respublikasining-2020-jil-uchun-%D0%8Ezbekiston-Respublikasi-Davlat-byudzheti-t%D1%9E%D2%93risidagi-%D2%9Aonuni-loji%D2%B3-11-29
#Зангиота
#Инвестиция
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилхон Рустамов Зангиота туманида тадбиркор ва инвесторлар билан учрашди
Тошкент вилоятида Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тадбиркорлик фаолияти йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, истиқболли лойиҳалар доирасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва бу борада масъулларнинг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоятнинг Зангиота туманига ташриф буюрган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилхон Рустамов туманда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бир қатор қўшма корхоналарда бўлиб, тадбиркор ва хорижий инвесторлар билан учрашди.
Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигида фаолият бошлаган "Шарқ балиғи” МЧЖ Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси масъуллари иштирокидаги учрашувда ҳорижий ҳамкорларга республикада тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароит, имтиёзлар, қулай географик жойлашув ва иқлим ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томон учун кўп жиҳатдан самарали бўлишига ишонч билдирган инвесторлар туманда балиқ етиштириш ва уни қайта ишлашга мўлжалланган қўшма корхона очиш ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз режалари айтиб ўтишди.
Маълумот ўрнида: Ушбу лойиҳанинг қиймати 43 миллиард сўмга тенг бўлиб, жами 35 гектар майдонда балиқ плантацияларини ташкил этиш орқали 700 нафар янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Шу куни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Рустамов инвестиция лойиҳаси доирасида “Назарбек” ҳудудида жойлашган ва лойиҳа қиймати 6 млрд сўмга тенг "Takro Osiyo" МЧЖ ҳамда “Хонобод” ҳудудида фаолиятини 215 млрд сўм маблағ билан бошлаши режалаштирилган "International Beverages Tashkent" МЧЖ қўшма корхонасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.
Ушбу корхоналарнинг ишга туширилиши ҳудудда 1200 нафар ишчи-ходимни иш билан таъминлашга замин яратади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилояти раҳбари Рустам Холматов Бўстонлиқ туманининг тоғли қишлоқлари аҳолиси билан учрашган, хонадонларда бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишган эди.
Мазкур жараён тафсилотлари "Ўзбекистон24" телеканали нигоҳида.
Тошкент вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани kun.uz сайти нигоҳида.
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://kun.uz/news/2019/11/23/snoslar-mojarosi-toshkent-viloyatida-qanday-yechim-topmoqda
Айни дамда Маънавият фестивали Оҳангарон шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида давом этмоқда.
Жараёнда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Мохира Ходжаева, Низомий номидаги ТДПУ "Миллий ғоя ва маънавият асослари" кафедраси доценти Марҳабо Собирова иштирок этмоқда.
Кўтаринки руҳда ўтаёттган фестивал давомида таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий соҳа ривожига самарали ҳисса қўшиб келаётган мутахассислар муносиб тақдирланишди. Шаҳар маданият бўлими истеъдодларининг бадиий чиқишлари тадбирга ўзгача файз улашмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#онлайн
Жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш, меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида тизимли чоралар кўрилмоқда.
Шу муносабат билан Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида халқ таълими ходимлари учун озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди.
Айни вақтда Юқори Чирчиқ тумани 23-мактабда ташкил этилган мазкур ярмаркалардан асосий эҳтиёжга кирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ўқитувчилар учун арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
#муносабат
ҚВП қайта тикланади
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни “Менинг юртим” телеканалида Оҳангарон тумани “Ёнариқ” МФЙдаги (телеканал мухбири “Янгиариқ” дея номлаган) ҚВП биносининг абгор аҳволда эканлиги хусусида танқидий чиқиш эфирга узатилган эди. Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди.
Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2857-сонли қарорига асосан бутун республикамиздаги мавжуд 2985 та қишлоқ врачлик пунктларини (кейинги ўринларда ҚВП) 1612 тага (Тошкент вилоятида 248 тадан 116 тага) қисқартириш ва қолган 793 та ҚВПлар негизида кундузги стационари мавжуд бўлган қишлоқ оилавий поликлиникаларини (кейинги ўринларда ҚОП) ташкил этиш кўзда тутилган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, туманимизда фаолият юритиб келган 21 та ҚВП негизида 7 та ҚОП ташкил этилган, 2 та ҚВП (“Увак”, “Илғор” МФЙларда) ўз мақомини сақлаб қолган. Айнан танқид остига олинган “Ёнариқ” МФЙдаги ҚВП ҳам мақбуллаштиришга тушган.
2018 йилда туманнинг “Ўзбекистон” МФЙда 41-сонли 2 қаватли ҚОП биноси қуриб, фойдаланишга топширилди. Умумий қиймати 2,5 млрд. сўмдан зиёд бўлган лойиҳа асосида барпо бўлган мазкур янги ҚОП бир-бирига яқин жойлашган “Ёнариқ”, “Ялпоқтепа”, “Ўзбекистон”, “Тут”, “Унгут” МФЙда истиқомат қилувчи 18 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, бу ерда тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳам йўлга қўйилган. “Ёнариқ” МФЙ билан ушбу ҚОП орасидаги масофа 4 километрни ташкил этади. Шунинг учун ҳам “Ёнариқ” МФЙда яшовчи 4856 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 41-сонли ҚОП ходимларидан 4 нафар патронаж ҳамшира бириктирилган. Бу ҳамширалар маҳаллага келган вақтида ўша эски ҚВП биносида бўлишади ва аксарият фуқаролар шу ерга мурожаат этишади. ҚВП расман ёпилганлиги учун, бинони таъмирлаш ишлари кўзда тутилмаган.
Туман аҳолисига сифатли тиббий хизматни йўлга қўйишни янада ривожлантириш мақсадида, аҳоли мурожаатлари инобатга олиниб, туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан тумандаги “Эртош”, “Ёнариқ”, “Санам” ва “Янги ҳаёт” МФЙлардаги фаолияти тугатилган ҚВПларни қайта тиклаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига олиб чиқилиб, бу бўйича тақдимот ўтказилди. Айни пайтда ушбу ҚВПларни тиклаш масаласи бўйича тўпланган ҳужжатлар тасдиқдан ўтиш учун Молия вазирлигига тақдим этилган.
Ўйлаймизки, қисқа вақтлар ичида бу масала ижобий ечим топади.
Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
📡 @ohangaronthokimligi
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFX7jNb2k287TXSHIQ
Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни Сенаторлар томонидан маъқулланди.
Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича тушунтириш берди.
Муҳокамалар якунлангач, қонун лойиҳаси овозга қўйилди ва маъқулланди. Эндиликда қонунни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тасдиқлаши керак бўлади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати
/channel/ToshkentViloyatMoliya
Бўка тумани ва Ангрен шаҳрида раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади
“Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (959-сон, 28.11.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари учун профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида масофавий таълим технологияларини ўз ичига олган давлат бошқарувида менежмент ва “ақлли” бошқарув принциплари босқичма-босқич жорий этилади.
Шунингдек, “Бошқарув кадрлари портали” яратилиб, 2020 йил 1 мартга қадар ишга туширилади.
Портал фойдаланувчиларининг ягона электрон базасини шакллантириш ва янгилаб бориш, шунингдек уларнинг касбий ва шахсий ўсишига кўмаклашувчи масофавий таълим технологияларини жорий этиш Порталнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Қарорга кўра, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент вилояти Бўка тумани ва Ангрен шаҳрида тажриба-синов тариқасида раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигига доимий равишда баҳо бериб бориш тизими жорий этилади ва ушбу тизим 2020 йил 1 августга қадар амалга оширилади.
Тажриба-синов якунлари бўйича ушбу тизим кейинчалик бутун республика ҳудудида жорий этилади.
2020 йил 1 февралга қадар давлат органларининг “Халққа – кўмакчи, тадбиркорга – бизнес ҳамкор” сифатида фаолият кўрсатишини кенгайтириш мақсадида махсус электрон платформа яратилади ва ишга туширилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ангрен
#хушхабар
Ангренда "Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази" фаолият бошлади
Ангрен шаҳар "Истиқбол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Обод маҳалла" дастури доирасида қурилган "Аёллар маънавият маркази" хотин-қизлар ихтиёрига топширилди.
Марказ раҳбари, тадбиркор Шоҳиста Мадиярованинг таъкидлашича, бу ерда банд бўлмаган хотин-қизлар иш билан таъминланиш билан бирга тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курсида аёллар касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилган. Хотин-қизлар қисқа курсларда ўқиб, ҳунарли бўлишлари мумкин.
Шунингдек, аёллар Марказда қандолатчилик, сартарошлик, уй ҳамшираси, жундан рўмол, шарфлар тўқиш, тол навдаларидан уй-рўзғор буюмлари ясаш каби ҳунарларни ўрганишлари мумкин.
Эътиборлиси, машғулот ва амалиёт бепул.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
➡️ https://bit.ly/33tordW
Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Кечки дайжест – бугун вилоятимизда қандай муҳим воқеликлар бўлди? Ижтимоий тармоқларда нима гап?
Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бизнес омбудсман раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди.
***
Оққўрғонликлар "Тошкент сити"да – туман ҳокимининг ташаббуси билан корхона ва ташкилотлар раҳбарлари пойтахтда бунёд этилган мўъжаз шаҳарчада бўлишди.
***
Диний эстремизм, терроризм ва миссионерликнинг салбий оқибатлари мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
***
Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси раҳбари Тоҳир Ориповнинг олис қишлоқлар аҳолиси билан сайёр қабуллари давом этмоқда.
***
Қозоғистон Республикаси Нур-Султон шаҳрида 1999-2001 йилларда туғилган ёш спортчилар иштирокида ўтказилан белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатида 100 килодан ортиқ вазнда вилоятимиз вакили Санжар Турсуналиев олтин медални қўлга киритди.
***
Тошкент вилоятида ҳафтанинг жума куни – "Чорвачиликни ривожлантириш куни" этиб белгиланган. Бугун мазкур тадбирлар доирасида Оҳангарон туманида илмий-амалий семинар ўтказилди. "Ўзбекчорва" наслчилик агентлиги Бош директори Абдурасул Абдуллаев иштирок этди.
***
Вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган маънавият фестивали доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Бугун Юқори Чирчиқ, Паркент туманлари ҳамда Чирчиқ шаҳрида фестивал доирасидаги тадбирлар ўтказилди.
***
Пискент тумани ҳокими тадбиркор ва ишбилармонлар билан учрашиб, уларга мурожаат йўллади.
***
Нурафшон шаҳрида "Камалак юлдузлари" фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Оққўрғон ёшлари биринчи ўринни қўлга киритди.
***
Вилоят бош имом-хатиби Хайрулла Турматов Чиноз туманига бориб, масжидларнинг жорий ҳолатини ўрганди.
***
"Кулча нон" – Ангрен ёшлари ўтказган акция ана шундай номланди. 3 декабрь – Халқаро меҳрибонлик куни муносабати билан ўтказилган мазкур акцияда махсус мактаб-интернат тарбияланувчиларига уйда ёпилган турфа хил нон маҳсулотлари улашилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Биз ижтимоий тармоқларда:
👉 Телеграм
👉 Фейсбук
👉 Твиттер
Уйи бузилган зангиоталиклар нимадан норози бўлишди?
📹👉 https://kun.uz/97982362
Kun.uz расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube
#_Kamalak_yulduzlari
"Kamalak yulduzlari" bolalar ijodiyot festivalining Toshkent viloyati bosqichi.
Mirzarahim Abdurahimov (Chinoz tumani)
P.s. "Oltin" barmoqlar, klass!!!
Facebook: @yoshlarorasida2019
Telegram: /channel/y_o_toshvil
Зах босган болалик
➡ https://bit.ly/2Oy4XRn
Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Низомий номидаги ТДПУ "Миллий ғоя ва маънавият асослари" кафедраси доценти, фалсафа фанлари номзоди Марҳабо Собирова фестиваль тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашмоқда.
@ohangaronshhokimligi
#Онлайн
Айни дамда Республика Маънавият ва маърифат фестивали Олмалиқда давом этмоқда.
Фестивални шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов очиб берди. Шундан сўнг шаҳримизнинг фаол ёшлари рағбатлантирилди. Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир оташин маъруза қилмоқда.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Айни дамда Янгийўл туманида ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтмоқда. Жараёнда туман ҳокими тадбиркорларга мурожаат қилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#онлайн
Айни дамда вилоят Ёшлар марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилари жамияти, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда "Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида маънавий-маърифий фестивал бўлиб ўтмоқда.
Фестивал 2 кун давомида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.
Жараёндан фотолавҳа. Нозим Абдулла олган суратлар.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
http://uza.uz/oz/society/n-oyda-836-mingdan-orti-davlat-khizmatlari-k-rsatildi-27-11-2019
Читать полностью…БОШ ПРОКУРОР САЙЁР ҚАБУЛИ
Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунга кўра, жорий йилнинг 27 ноябрда Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 33 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
(мурожаатларнинг 10 таси суд масалалари, 12 таси прокуратура ва 3 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 8 таси бошқа масалаларга оид)
Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди.
Шунингдек, Пискент тумани, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг турмуш шароити ўрганилиб, фуқароларнинг суюлтирилган газ, электр энергияси, ички кўчалар таъмирланиши билан боғлик мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Хусусан, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оила вакиллари ҳолидан хабар олинди.
Шу билан бир қаторда Ўртачирчиқ тумани, Юқориовул маҳалла фуқаролар йигини, Янгикўприк кўчасининг 1.200 метр ички йўлларига шағал ётқизиб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, қабулда олинган мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
👉 @uzbprokuratura