toshkent | Неотсортированное

Telegram-канал toshkent - TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

101539

TOSHKENT24 - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz! ⚡Reklama xizmat: @ReklamaAgent_Info 📩 Xabar yuborish: @ReklamaAgent_Info

Подписаться на канал

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

✨ Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲

👉
@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

Оилада барака бўлиши ва оила мустаҳкам бўлиши учун 5 қоида…

Яқинларга ҳам юборинг.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

⚡️Мамлакатимизда жамоат транспорти тизими аҳолини рози қиладиган даражада йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.

Шаҳарлараро автобуслар график бўйича эмас, балки йўловчилари 40-50 киши бўлиб тўлганда юришга ўрганган. Чунки тадбиркорларга шаҳарлараро жамоат транспортида зарарни компенсация қилиш механизми йўлга қўйилмаган. Субсидия фақат шаҳар атрофидаги автобуслар учун бор.

Президент эндиликда ўрта ва узоқ масофага қатнайдиган жамоат транспортини ривожлантириш бўйича янги тизим жорий қилинишини айтди.

Бунинг учун Тошкент шаҳри ва вилоятлараро қатнов бўйича алоҳида ёндашув бўлади.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

❗️Ички йўллар учун ҳокимлар масъул бўлади

Эндиликда шаҳар ва қишлоқлардаги ички йўлларни тартибга солиш ишлари учун вилоят ва туман ҳокимлари шахсан масъул этиб белгиланади.

Ўзбекистонда кунига ўртача 6 киши ЙТҲлар оқибатида вафот этмоқда

❗️Ўзбекистонда ўтган олти ойида 20 та ҳудудда авариялар сони юқорилигича қолаётгани айтилди.

“Афсуски, ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак”, деди президент.


👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

🇮🇳 Ҳиндистонда 40 йиллик кўприк қулаб тушди

Ҳодиса Гужарат штатидаги Вадодара туманида юз берган. Кўприкнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида бир нечта машина дарёга тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлган, 5 киши қутқариб қолинган.

👉
@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига 2026 йилдан ойлик стипендия таъсис этилади

Олимпия ўйинлари ва ушбу мусобақа дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

⁉️ 1,5-2 ёшли болалар тезроқ гапириши учун уй шароитида қандай усуллардан фойдаланиш керак?

Видео фойдали бўлган бўлса яқинларингизга улашинг!

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

#Диққат #Долзарб

❗️Эрталаб турган пайтингизда оч қоринга ҳеч қачон совуқ муздек сув ичманг!


Яқинларга юбориб қўйинг.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

🌤🌱Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин😊👍

🍃 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱 Янги кунингиз мазмунли ўтсин 🤲

🌸 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

👉
@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

❗️Фарзанди кўп касал бўладиган оналарга маслахат

Яқинларга хам улашинг!

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун 132 млн сўм тўлайди

Шоир Шамсиддин Садоийнинг муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланган. Суд қарори билан хонанда Ботир Қодировни 132 млн сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар тўлашга мажбур қилинди, шунингдек, у эндиликда айрим қўшиқлардан фойдаланиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

#Тезкор #Расман

‼️Чет элда 3 ойдан кўп бўлиб Ўзбекистонга қайтганлар ОИВга мажбурий текширилади.

Узлуксиз тўқсон кун ва ундан ортиқ муддат давомида чет элда бўлиб қайтган ўн саккиз ёшдан олтмиш ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикамизга кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилади.

Тегишли қонун депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Чет-элдаги танишларга юбориб хабардор қилиб қўйинглар.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

🇺🇿Abduqodir SARSENBAYEV sharafiga Qirg’izistonning Bishkek zaminida O`zbekiston Respublikasi davlat madhiyasi yangradi.

👉
@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

❗️Узоқ умр кўриш учун Фойдали Маслахатлар:

🔹 Телефонда чап қулоқда гаплашинг;
🔹 Бир кунда икки марта кофе ичманг;
🔹 Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг;
🔹 Соат 17:00 дан кейин тўйиб овқатланманг;
🔹 Ёғли таомлардан бироз тийилинг;
🔹 Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг;
🔹 Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг;
🔹 Телефон орқали узоқ гаплашманг;
🔹 Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир;
🔹 Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг.

👉
@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

🌦 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌸 Ассалому алайкум! СЕШАНБА тонги муборак бўлсин!

💐Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

🤗Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉
@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

⚡️ДХХ Чегара қўшинларининг учувчисиз авиация мажмуаси фойдаланишга топширилди.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

#тезкор
⚡️Элдор Шомуродов Туркия клубига кўчиб ўтмоқда

Фабрицио Романонинг ёзишича, «Истанбул Башакшеҳир» клуби Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. «Рома»га ижара учун 3 млн евро, кейинчалик сотиб олиш учун 2,7 млн евро тўланади.

Шунингдек, римликлар Шоманинг кейинги трансферидан 10 фоизлик улушни ҳам ўзида сақлаб қолади.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

🇺🇿Шавкат Мирзиёев:

“Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, лекин менам 15-20 минут тирбандликда турдим”.

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

#ДИҚҚАТ    #ТЕЗКОР
❗️Биринчи президентнинг катта қизи Гулнора Каримова Исломовна иши юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий баёноти

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г.Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қуйидагиларни маълум қилади:

1. Ҳукумат Ишчи гуруҳнинг фикри Манба томонидан тақдим этилган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилгани, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борада расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдиради. Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғаразлик принципларига путур етказади.

2. Ўзбекистон ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва икки ёқлама стандартларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган мулоқот ва халқаро ҳамкорлик учун ҳамиша очиқ.

3. Г.Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини, жумладан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини инобатга олган ҳолда қўзғатилган ҳамда кўриб чиқилган.

4. Ҳимояга бўлган ҳуқуқ ва одил судлов ҳуқуқи жиноят процессининг барча босқичларида таъминланган. Г.Каримова мустақил равишда танланган ёки белгиланган тартибда тайинланган ҳимоячиларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Жиноят ишига оид материаллар билан танишиш, қарорлар устидан шикоят қилиш ҳамда ҳимоячи билан мулоқотнинг махфийлиги тамойилига риоя қилинган.

5. Г.Каримова иши бўйича суд қарорлари ваколатли судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат мулкини ғайриқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган бошқа жиноятлар содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар асосида чиқарилган.

6. Г.Каримованинг 2014 йилда гўёки ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғила сақлангани, “ошхонадаги суд” ва бошқа шу каби даъволар асоссиздир. Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган. Ҳозирги вақтда маҳкума суд қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни қатъиян рад этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча ҳаракатлари фақат судланувчининг жиноий ҳаракатларни содир этишдаги айбини тўлиқ тасдиқловчи ҳуқуқий ва далилий жиҳатларга асосланган бўлиб, унинг қонуний иқтисодий фаолияти ва/ёки сиёсий мавқеи ёки қарашларига дахл қилмаган.

8. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилда Швейцария Конфедерацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Г.Каримова илгари жиноий йўл билан орттирган ва қайтарилган молиявий маблағлардан Ўзбекистон Ҳукуматининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мақсадида “Vision 2030” жамғармаси ташкил этилганини таъкидлаймиз. Жамғарма бошқаруви БМТнинг Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.

9. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини виждонан бажариб келмоқда ва БМТ механизмлари, жумладан махсус тартиб-таомиллари билан конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлайди.

10. Ҳукумат халқаро тузилмаларда ўз обрўсини ҳимоя қилиш, шунингдек, ишончли ахборотни манфаатдор томонларнинг кенг доирасига тушунтириш бўйича кейинги қадамларни қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

#Яхши_хабар

⚡Ўзбекистонда барча 4 ва 5 қаватли уйларга лифт ўрнатилади!

🏗 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 4 ва 5 қаватли биноларга лифт ўрнатиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқмоқда.

🌍 Вазирлик маълумотига кўра, мазкур ташаббус халқаро тажриба асосида амалга оширилади. Кўплаб давлатларда бундай биноларга лифт ўрнатиш одатий ҳол ҳисобланади.

4-5 қаватли домда яшайдиган танишларга ибрат учун
.

👉
@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

☀️❓ Яна Ўзбекистонда аномал иссиқ кузатиладими Жазирамали кунлар қачон тугайди?

🎤
Шу каби саволларга масъул соҳа мутахассиси жавоб беради.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов "Ўзбекистон давлат сатира театри" директори этиб тайинланди. Бу ҳақда санъаткорниинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Бу масъулиятли ишда Мирзабек Холмедовга Ўрта Осиёда ягона бўлган ҳажв театрини дунёда тараннум этадиган кучли учлик қаторига кўтариб бериш вазифаси топширилди, дейилади хабарда.

МДҲ давлатларида бир нечта сатира театрлар мавжуд. Масалан, Россияда Москва академик сатира театри ва Москвадаги Аркадий Райкин номидаги “Сатирикон” театри.

Шулар қаторида Ўрта Осиёда ягона бўлган ҳажв театри — бу Ўзбекистон давлат сатира театри ҳисобланади.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

#Кун_Тарихи

Бугун 9-Июлъ Чоршанба :

• 🌏 Мода куни

• 🇦🇿 Озарбайжон - Дипломатик хизмат ходимлари куни

• 🇦🇷 Аргентина - Мустақиллик куни

• 1816 -йил  Аргентина Испаниядан мустақиллигини еълон қилди

• 1876 - йил Америкалик тадқиқотчи Александр Белл илк бор “Bell Telephone” компаниясини ташкил етди

• 1877 -йил  Уимблдонда биринчи теннис чемпионати бошланди

• 1997-йил Украина НАТО билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

👉
@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

#Тезкор  #Сел_келади

⚡️⛈Эртадан, Ўзбекистонда уч кун кетма-кет ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет фавқулодда огоҳлантириш берди: 9—11-июль кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғир туфайли СEЛ КEЛИШ ҲАВФИ мавжуд
.

Ҳукумат тоғли ва тоғ олди ҳудудларида дам олувчи ҳамда кўчиб юрувчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни сўради.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

Солиқ органи 1,5 млн сўмлик камомад учун тадбиркорни 5,3 млрд сўм жаримага тортди

Ўзбекистон солиқчилари Lactalis компаниясидан 1,5 млн сўмлик камомад топиб, 5,3 млрд сўм жарима қўллади. Жарима Солиқ кодексининг ўша машҳур 227-1-моддаси бўйича қўлланган. “Чет эллик инвестор [буни эшитиб] шокка тушди десам, деярли ҳеч нарса демаган бўламан”, деди хорижий компания вакили. Очиқ мулоқотда янграган бу шикоятдан кейин ўрганиш ўтказилиб, жарима бекор қилинди.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

Twitter асосчиси интернетсиз ишлайдиган BitChat мессенжерини ишга туширди

Twitter’ни ташкил этган Жек Дорси Bluetooth орқали шифрланган хабар алмашиш имконини берадиган ва интернетга уланишни талаб этмайдиган янги мессенжер — BitChat’ни тақдим этди. Бу сервис серверларсиз ва автоном тарзда ишлайди.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

🌏Дунёнинг яшаш учун топ-40 давлати эълон қилинди

Яшаш учун энг қулай давлат деб Швейсария топилган. Кейинги ўринларда Япония ва АҚШ жойлашган.

Рўйхатга кўра, Марказий Осиё мамлакатларининг биронтаси яшаш учун қулай жойлар эмас.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

Болалик чоғимда, вақт бемалол бўлган даврларда, мактабдан уч ойлик татилда қишлоққа бориб қолсам ҳовлида кароватда "пашшахона" илиб, жой солиб ётардик. Ўйлаб қарасам энг беғубор, бахтли, беташвиш пайтларим экан...

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

🎊🎉🪅 Бугун 8 июль - "Халқаро оила, севги ва садоқат куни" нишонланмоқда

"Оилавий ҳаёт ва яқинлар даврасидаги самимий мулоқот инсонга узоқ ва бахтли яшаш имкониятини беради", - дейди олимлар.

Ушбу ажойиб кунда ўз турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизни табрикланг.

Байрам билан табриклаб, юбориб қўйинг.

👉
@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

#РАСМАН
Магистратурага қабул бошланди

2025–2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни my.edu.uz платформаси орқали 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Магистратура мутахассисликлари танловларида белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

👉 @TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…
Подписаться на канал