Сабзавот, полиз ва картошка экинларидан юқори ҳосил олишда нималарга эътибор қаратиш лозим? 🥔🥔🥔
👉экин майдонларини экишга сифатли тайёрлаш,
👉кузда ерни шудгорлашдан олдин органик ўғитларни, фосфор ва калийли ўғитларни сочиш ҳамда ерни 30-35 см чуқурликда ҳайдаш,
👉сифатли, навдорлиги юқори бўлган, мавсумга мос, элита ва 1-репродукцияли навларни ва F1 дурагайларини экиш,
👉экин турлари ва навларини белгиланган муддатларда экиш,
👉экинларни экиш схемасини тўғри белгилаш,
👉органик ва минерал ўғитларни тавсия этилган муддатда ва меъёрида солиш,
👉агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш,
👉экинларни турли зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш,
пишиб етилган маҳсулотларни ўз вақтида йиғишга эътибор қаратиш лозим.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
/channel/boost/tomchikanali
Premium obuna bo'lgan obunachilar TOMCHI kanalimizni qo'llab-quvvatlang 🙏 🙏
Ер шўрланишининг олдини олиш мумкинми? (3)
Шўрланган ерларни кимёвий мелиорация воситалари ёки ўғит ёрдамида қайта тиклаш мумкин эмас. Шўрланган ерларни фақат ўсимликларнинг ҳосилдор қатламидаги тузларни чиқариб юбориш орқали қайта тиклаш мумкин. Баъзи ҳолатларда эса шўрланган ерларни қайта тиклаш учун қўшимча восита сифатида шўрланишга чидамли ўсимликларни экиш тавсия қилинади.
Шўрланган ерларни учта усул билан қайта тиклаш мумкин:
👉Биринчи усул – тузларни ўсимликлар илдизига нисбатан пастроқ жойлашган ер қатламларига ювиб юбориш бўлиб, бунга шўр ювиш орқали эришиш мумкин.
👉Иккинчи усул – иккита ҳаракатни ўз ичига олади: ортиқча тузлар ювилади ва айни пайтда улар сунъий коллектор-зовур тармоқлари ёрдамида даладан ташқарига чиқариб ташланади.
👉Учинчи усул – ўсимликлар ҳосилдор қатламидаги тузларни ювиб юбориш эмас, балки бундай тузларни ернинг паст қатламларида, яъни бундай тузлар ўсимликларга зарар етказмайдиган чуқурликда йиғиш ва сақлашни назарда тутади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ер майдонларини ижарага олган ёшлар ўзлари турган дафтарлардан чиқарилмайди
Асосий сабзавот экинлар кўчатини етиштириш технологиясининг хусусиятлари.
Кўчатларни ўстириш технологияси нафакат соғлом, балки маҳсулдор, чиниккан, дала шароитига тайёрланган бакувват кўчатларнинг олинишини таъминлаши керак.
Парник-кўчатхоналарни тайёрлаш.
Кўчат етиштириш учун икки қием яхши чириган гўнг ёки чиринди хамда бир қием даланинг унумдор тупроғи аралаштирилиб серунум тупроқ тайёрланади.
Парникларга 10-12 см қалинликда тупроқдан солинади. Плёнкали иссиқхоналарда эса тупроқ 50% чиринди, 40 % дала тупроғи
ва 10 % ёғоч қириндиси кўшиб тайёрланади. Яна \ а р 1 mj тупроққа 300 г аммиак селитраси, 400 г кўш суперфосфат ва 400 г калий сульфати қўшилади.
Шу тупроқдан иссиқхоналарга 7-10 см қалинликда солинади. Уруғ сепишдан олдин енгил бостириб суғорилади ва тупроқ текисланади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадлари оширилади ва бандлиги таъминланади
Кўчат ўстиришнинг умумий қоидалари.
Очиқ майдон учун сабзавот экинларининг кўчатлари барча иншоотларда ўстирилади.
Кўчатни саноат негизида етиштириш вазифа ва усулларига кўпроқ плёнкали иссиқхона ҳамда кўчатхоналар мос келади. Шамоллатиш ва чиниқтириш етарли бўлса, кўчатлар плёнкали иссиқхоналарда тезроқ ривожланади. Уларни парникларда ўстирилгандан кўра 10-12 кун олдин далага экиш мумкин ва тупроқ хамда ҳавонинг нокулайликл арига чидамли ҳам бўлади.
Бир гектар майдонга (55-60 минг дона) кўчат ўстириш учун 150-200 м2 плёнкали иссиқхона зарур. Бир гектар плёнкали иссиқхонага 10 см қалинликда солиш учун 1000 м3 тупроқ аралашмаси талаб қилинади. 1 м" кўчатхона майдонидан 2500-3000 дона уруғдан ўсимлик кўкариб, 100-600 дона кўчат чиқишига эришилмокда .
Сабзавотчилик хўжаликларида кўчатлар асосан парник, плёнкали кўчатхона ва очик дала тупроқларида етиштирилмоқда.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғлари ҳамда мойли экинлар (пахта, кунгабоқар ва соя) уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғларини белгиланган миқдорларда экспорт қилишга рухсат берилган.
🔍 Шунингдек, кунгабоқар ва пахта ёғи (ТИФ ТН коди 1512) ҳамда аралаш ёғлардан (ТИФ ТН коди 1517 90 910 0) ташқари бошқа ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) бўйича чекловлар бекор қилинган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Кўчат ўстиришнинг контейнер усули.
40x30x7 см ўлчамдаги яшиклар контейнер хизматини ўтайди. Контейнерларга 40 дона диаметри 5,5-6 см кубиклар қўйилади ёки кейин кубиклар қирқиб олиш учун пульпа кўйилади.
Яшиклар иссиқхона ерига зич қилиб қўйиб чиқилади. Кўчатли контейнерлар экишдан 7-10 кун олдин чиниқтириш учун иссиқхонадан олиб чиқилади. Иншоот кўчатлардан 7-10 кун олдин бўшатилади. Демак, ўз вақтида иккинчи экиладиган экинларни экишга киришиш мумкин.
Кўчатларни саралаш ва ташиш соддалашади. Кўчатлар далага олиб борилганда эзилмайди. Шунда илдизлар яхши сакланади. Бундан ташқари кўчатлар экишда мажбурий тўхташлар натижасида сўлиб
қолмайди.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
🌿Xlorella tarkibidagi foydali moddalar
Xlorella S vitaminiga juda boy.
Xlorella tarkibida inson organizmini to‘g‘ri faoliyat yuritishida muhim sanaladigan:
• foliy kislotasi;
• kalsiy;
• fosfor;
• kaliy;
• kobalt;
• magniy;
• rux
kabi makro va mikrokomponentlar mavjud.
Xlorella hujayralari "yashil oltin" deb ataladigan xlorofillga juda ham boy. Xlorofill esa qonni tozalaydi hamda qizil qon tanachalari – eritrotsitlarni shakllanishiga yordam beradi. Yangi qizil qon tanachalari inson tanasining hujayralarini kislorod bilan ta’minlaydi.
Kislorod bilan boyish esa inson organizmini umumiy sog‘lomlanishiga imkoniyat yaratadi.
Xlorella tarkibida katta miqdorda oqsillar mavjud.
Oqisllar xlorella umumiy tarkibining 60 % dan ortig‘ini tashkil qiladi. Bu jihatdan boshqa biror bir o‘simlik mahsuloti xlorellaga teng kelolmaydi.
Xlorella tarkibida omega-3 va omega-6 kabi yog‘li kislotalar ham katta miqdorda mavjud.
Masalan, 3 g xlorellada 100 mgga yaqin omega-3 yog‘li kislotasi bor. Yana bir muhim jihati shundaki, bu kislotalar yuqori darajada biologik faol va inson organizmi tomonidan a’lo darajada o‘zlashtiriladi.
Xlorellaning tarkibida aminokislotalar, temir va tez hazm bo‘luvchi oqsillar ko‘p miqdorda bo‘lganligi tufayli hayvonlar mahsulotlarini iste’mol qilmaydigan vegetarian odamlarga eng yaxshi oziq mahsuloti sifatida tavsiya qilingan.
Chuchuk suv mikro o‘tlari vegetarianlar menyusini go‘sht va baliq mahsulotlarini o‘rnini bosuvchi minerallar va vitaminlar bilan ta’minlab bera oladi.
Davomi bor 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СРИБ тамойиллари (2)
✓ маданий-техник ва экологик эхтиёжларни хисобга олиш;
✓ нафакат бошқарувда, балки сув хужалиги инфратузилмасини молиялаштириш, қўллаб-қувватлаш, режлаштириш ва ривожлантиришда
умум жамият иштироки;
✓ сув хўжалиги органлари фаолиятида табиат талабларининг устуворлиги;
✓ сув хўжалиги ташкилотлари ва сувдан фойдаланувчиларнинг сувни
тежаш ва сув йўқотилишларига қарши кураш тадбирлари; сув ресурсларини бошқаруви билан бир қаторда сувга эхтиёжларни хам бошқариш;
✓ сув ресурсларини бошқариш тизимида маълумот таъминоти, ошкоралик ва аниқлик;
✓ бошқарувнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлаш, салохиятни ошириш (компьютерлаштириш, сув хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш) ва хакозо.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
СРИБ тамойиллари (1)
✓ сув ресурсларини бошқариш аниқ бир дарё хавзаси морфологиясига мос равишда гидрографик чегаралар худудида амалга оширилади;
✓ бошқарув, минтақанинг иқлимий хусусиятларини эътиборга олган холда, барча турдаги сув ресурсларини (ер устки, ер остки ва қайтим сувлар) назарда тутади;
✓ барча сув турлари ва сувдан фойдаланувчиларнинг хамма турларини комплекс равишда хисобга олиш;
✓ барча турдаги сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқарувчи
ташкилотларнинг горизонтал бўйича сохалараро ва вертикал бўйича сув хужалиги иерархиясининг турли даражалари (хавза, хавза ости, суғориш
тизими, СИУ, хўжалик) ўртасида узвий богликлик;
✓ жамоатчилик иштироки (сувдан фойдаланиш режаларини мухокама
қилишда сувдан фойдаланувчиларнинг иштироки, хашар ва х);
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, 2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида 10 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланиши белгиланган.
🔘Бунда:
🔹ўрмон фонди мавжуд ерларининг жорий ҳолати (тоифаси)дан келиб чиққан ҳолда ҳар бир касаначилик асосида кўчат етиштирувчига камида 5 гектаргача ерлар шартнома асосида бириктирилади;
🔹касаначилик асосида кўчат етиштириш белгиланган схема бўйича амалга оширилади;
🔹касаначилик асосида кўчат етиштиришни йўлга қўйиш учун талаб этиладиган дастлабки мақсадли маблағлар Экология жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Экинларининг сувга ташналигини қандай билиш мумкин?
Қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга ташналигини билдирувчи индикаторлар қуйидагилардан иборат:
• Букилиб қолиши ва сўлиши;
• Тўқ ранга кириши;
• Ёш баргларнинг буралиб қолиши ва сўлиши, чунки у етилган баргларга нисбатан анчагина нозик;
• Ўсиш жараёнининг сезиларли пасайиши;
• Сув танқислиги оқибатида баргларнинг ўзгариши.
Ушбу физиологик хусусиятлар жазирама ва шамолли иқлимда янада равшанроқ бўлиб қолади. Ҳаттоки тупроқ таркибида сув доимо мавжуд бўлса ҳам, бундай кунларда экинлар юзасидаги буғланиш жуда тез содир бўлади. Агар экинлардаги ушбу белгилар кечаси билан ўтиб кетмаса, у ҳолда экинлар сув танқислигини сезаётган бўладилар. Бу эса ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
#Биласизми
‼️ Дарахтларни парвариш қилишга кимлар масъул?
Сиз қайси суғориш усулларини ишлатасиз? 💧💧💧
Ер устидан суғориш усулида, сув дала юзида қатлам (бостириб, полосалар билан, чекларга бўлиб суғоришда) ва тизиллаб оқаётган сувлар (эгатлаб суғоришда) кўринишида тақсимланади.
Ёмғирлатиб суғоришда, сув оқими (каналдан, трубопроводдан, насосдан ёки суғориш машинасидан) сунъий ёмғир томчиларга майдаланиш ва бу
томчиларни тупроқ юзига ёғиши йўли билан тупроқ ва ҳаво намлигига айланади.
Тупроқ ичидан суғоришда, 40-45 см чуқурликда жойлаштирилган кичик диаметрли трубопровод тешикларидан сув бевосита тупроқ ичидаги илдиз қатламига юборилади.
Томчилатиб суғориш асосан боғ ва узумзорларни суғоришда қўлланилади. Кичик диаметрли трубопроводлардан сув тупроқ юзига ёки ҳайдалма қатламга томчилар кўринишида жуда кичик сув сарфи билан берилади. Бу холатда илдиз атрофида элипссимон намли майдон юзага келади, қайсики фақат керакли жойга етарли намлик етказади, ва атрофга ортиқча сув сарфланмайди.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ер олган ёшларга 100 млн сўмгача кредит ажратилади
Асосий сабзавот экинлар кўчатини етиштириш технологиясининг хусусиятлари.
Уруғларни экишга тайёрлаш. Уруғлар сифатига қараб саралаб олингач, 1 кун давомида 25-35° С, 3-3,5 соат эса 50-55° С да қиздирилади ёки 1 кг уруққа 80 % ли ТМТД 6-8 г ёки фентиурам - 3-4 г ҳисобида дориланади.
Экиш муддати ва усуллари. Эртаги карам уруғи 20- декабрдан 10 январгача; ўртагиси март ойи охири-апрелнинг бошларида; кечкиси май ойи охирларида; эртаги помидор-февралнинг бошларида ; кечки помидор, қалампир, бойимжон-февралнинг иккинчи ярми-мартнинг бошида; бодринг уруғи эса мартнинг иккинчи ярмида экилади.
Экиш нормаси ва чуқурлиги. Карам ва помидор уруғлари ҳар 1 га майдонга етарли кўчат олиш учун 350-400 г; бойимжон гектарига 600 г ва қалампир уруғи гектарига 800-1000 г миқдорида сарфланади. Урғглар йириклигига қараб 0,5-1,0 см чуқурликда кўмилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ер шўрланишининг олдини олиш мумкинми? (2)
Суғориладиган ерларда коллектор-зовур тармоғи яхши ишласа, тузларнинг меъёридан ортиғини сув ёрдамида ювиб юбориш мумкин. Шўрланган чириндили лойли тупроқ таркибида сувда эрийдиган тузлар ва натрий тузлари миқдори қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ўсиб-ривожланиши учун жиддий зарар етказиши мумкин. Бундай ерларда кераксиз сувни табиий воситалар ёрдамида тортиб чиқариш тармоғи деярли ишдан чиқади. Бунинг натижасида ерни кислород билан тўйдириш жараёни ҳам мураккаблашади.
Чириндили тупроқ таркибида натрий тузлари миқдори қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ўсиб-ривожланиши учун жиддий зарар етказиши мумкин бўлган даражада мавжуд бўлади, бироқ таркибида сувда эрийдиган тузлар бўлмайди.
Бундай тупроқда ер остига ҳаво деярли етиб бормайди, чунки ер коллоидлари ўта парчаланиб кетган бўлади. Бу ерларни баъзан “қора ишқор ерлар” деб ҳам номлашади.
Давоми эртага 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Азиз ТОМЧИ каналининг обуначилари!
☪️ Рамазон хайит муборак бўлсин!
Хонадонингизга тинчлик-осойишталик тилаймиз.
Барчангизга бахт ва шодлик ёр бўлиб, оилангиздан шоду-хуррамлик, файзу-барака аримасин.
Осмонимиз доимо мусаффо бўлсин! 🤲
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ер шўрланишининг олдини олиш мумкинми? (1)
Тупроқ таркибида тузларнинг умумий миқдори 3% (тупроқнинг қуруқ оғирлигига нисбатан, %)дан кўп бўлса шўрхок тупроқлар ва 0,3 фоиздан кам бўлса, шўрланмаган тупроқлардир.
Ер устки қатламларига чиқадиган намлик ва ундаги эриган тузлар ўсимликлар илдизи атрофигача етиб бормаса, ер шўрланишининг олдини олиш мумкин.
Бундан ташқари, шўр ювиш тадбири орқали ҳам ер шўрланиш жараёнининг олдини олса бўлади.
Бироқ, Ўзбекистонда ёпиқ коллектор-зовур тармоқларининг унчалик самарали ишламаслиги ҳисобга олинса, шўр ювиш орқали кутилган натижаларга эришиш қийин.
Шўрланган тупроқ таркибида сувда эрийдиган тузлар миқдори ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарар етказиши ва ҳосилдорликни пасайтириб юбориши мумкин бўлган даражада бўлади. Бироқ, натрий тузлари ерни бутунлай яроқсиз ҳолга келтирадиган миқдорда мавжуд бўлмайди.
Давоми эртага 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
🌿Xlorellani qo‘llash tartibi
Xlorellani kamroq miqdorlardan boshlab ko‘paytirib borgan maqul.
Oziq modda sifatida ishlatilayotgan yashil suv o‘tlari toza sharoitda yetishtirilgan bo‘lishi shart.
Ekologik jihatdan notoza sharoitlarda yetishtirilgan mahsulotlarda nitratlar miqdori yuqori bo‘ladi. Bunday mahsulotlarni iste’mol qilish tavsiya qilinmaydi. Shuning uchun mahsulotni o‘z obro‘sini qadrlaydigan firmalardan sotib olingani maqul hisoblanadi.
Hozirgi kunda xlorella bozorda tabletka, kapsula, quruq poroshok va suyuq bioichimlik ko‘rinishlarida mavjud. Ularni qaysi birini tanlash albatta insonning o‘ziga bog‘liq.
Shunday bo‘lsada, odamlar ko‘proq xlorellaning quruq poroshok ko‘rinishidagi turini ko‘proq ishlatishadi.
Buning asosiy sababi poroshokni turli tayyor yeguliklarni tayyorlashda qo‘shishning osonligi hisoblanadi.
Poroshokni turli yeguliklar va ichimliklarga qo‘shsa bo‘ladi.
Xlorella nonushtada ko‘proq iste’mol qilinadi va insonda kun bo‘yi yaxshi kayfiyat yaratadi.
Xlorella profilaktik va davolash maqsadlarida ham ko‘p qo‘llaniladi. U organizmni tozalash, undan zaharli moddalarni chiqarish xususiyatiga ega hamda yuqumli va surunkali xastaliklarga qarshi kurashish xususiyatlariga ega.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУFОРИЛАДИГАН МАЙДОНЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШ САБАБЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?
Шўрланган ерлар Ўзбекистонда кенг тарқалган. Одатда тузлар ерости чуқур қатламларида жойлашган бўлади. Шўр тупроқлар таркибидаги катион ва анионлар бирикиб, яъни реакцияга киришиб тузлар ҳосил қилади. Ер юзасида тупроқдаги намликнинг буғланиши натижасида турли минералли тузлар пайдо бўлади. Суғориш учун қўлланиладиган сувда ҳам тузлар мавжуд.
Айни пайтда намлиги ортиқча ерларга қўшимча сув берилса, бундай ҳолатда ерости сувлари сатҳи кўтарилиши, сувлар таркибидаги эриган тузлар ҳажми ҳар хил ўсимлик илдизлари атрофида йиғилиши мумкин. Илдиз атрофи қатламида тузларнинг меъёридан ортиқ бўлиши ўсимликларнинг сув ва минерал озуқани истеъмол қилиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади ва бунинг натижасида ўсимликнинг заҳарланишига олиб келиши мумкин.
Натрий тузининг тупроқ таркибида меъёридан ортиқ бўлиши тупроқнинг тузилишини шундай даражада бузиб юбориши мумкинки, натижада ер остига сув ва ҳаво кириши тўхтаб қолади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
🌿Xlorellani qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar
🔢 Inson organizmida temir moddasini almashinish jarayoni buzilgan holatlarda (gemoxromatozda) qo‘llash tavsiya qilinmaydi.
🔢 Superfudni tarkibida kaliy ko‘p bo‘lganligi bois qon ivishi qiyin bo‘lgan holatlarda qo‘llash tavsiya qilinmaydi.
🔢 Homilador va emizikli bolasi bor ayollarga supefudni iste’mol qilish tavsiya qilinmaydi.
🔢 Organizmi yodni yaxshi ko‘rmaydigan insonlar superfudni ehtiyotkorlik bilan iste’mol qilishlari kerak.
Xlorellani birdaniga katta miqdorda iste’mol qilish oshqozon va ovqat hazm qilish faoliyatlarini buzilishiga sabab bo‘lishi mumkin.
Shuning uchun xlorellani kamroq miqdorlardan boshlab ko‘paytirib borgan maqul.
Davomi bor 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Тувакли кўчатларни ўстириш
Тувакли кўчат озиқли кубиклар ёки 5,6, 8,10 см ҳажмли тувакларда ўстирилади. Озик кубиклари компонентларнинг мавжудлигига кўра турли таркибдаги озиқ аралашмаларидан тайёрланади.
Кўчатлар доимий жойига озиқ кубиги билан бирга экилади. Туваклар ичи бўш идиш бўлиб, озиқ кубиклари учун кўлланиладиган аралашма билан, аммо мол гўнгини кўшмай тўлдирилади.
Туваклар илдиз тешиб ўтадиган ва ўтмайдиган турли материаллардан тайёрланади. Торф саноати юкори торф ва целлюлоза аралашмасндан далага экилгандан кейин маълум муддатдан сўнг ўз хусусиятини йўкотадиган елимловчи моддалар кўшилган ичи бўш туваклар ишлаб чикаради. Бундай тув аклар стаканлар ёки уячали блоклар кўринишида бўлиб, тупрокда тез парчаланади ва илдиз учун тўсиқ бўлолмайди.
Чет элларда бундай туваклар когоз ва пластмассанинг махсус турларидан тайёрланиб, улар кўчат даладаги доимий жойига экилгандан сўнг осон парчаланиб кетади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
🌿Xlorellaning inson organizmi uchun foydali jihatlari
Xlorellani iste’mol qilish inson organizmini umumiy holatini tubdan yaxshilaydi.
Xlorellaning tarkibida katta miqdorda antioksidantlar bor.
Shuning uchun, xlorellani surunkali kasalliklar, qandli diabet, ateroskleroz, bo‘yrak kasalliklarini davolashda qo‘llashga tavsiya qilingan.
Xlorella inson organizmi uchun quyidagi foydali xususiyatlarga ega:
• metabolizmni tezlashtiradi;
• glyukoza miqdorini me’yorida ushlab turadi;
• ichak faoliyatini yaxshilaydi;
• yaralar teroq bitadi;
• teri to‘qimalari tez tiklanadi;
• stresslarga qarshilik kuchayadi;
• organizmni zaharli toksinlardan tozalanadi;
• organizmning qarishi sekinlashadi;
• xotirani kuchaytiradi;
• bosh miya faoliyatini yaxshilaydi;
• arterial qon bosimini barqarorlashtiradi;
• immunitet hujayralari faolligini oshiradi;
• jarohat va singan suyaklar tezroq tuzaladi.
Davomi bor 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Кўчат ўстиришнинг туваксиз ва тувакли усуллари.
Туваксиз ўстиришда уруғларни экиш ёки пикировка килиш бевосита иншоот ерида амалга оширилади. Кўчатни туваксиз ўстириш осон ва арзон. Аммо кўчириб олишда илдизнинг кўп қисми тупроқда қолиб кетади ва бошқа ерга экилганда у тутиш ва ўсишда кечикади.
Кўчатни туваксиз ўстиришда уруғлар плёнкали иссиқхона еридаги пушталарга турли парник сеялкалари билан экилади. Секциясининг эни 6 метрли иссикхоналарда эни 1,6 м дан учта пушта олинади, 0,4 м дан иккита йўлча қилинади ёки эни 2,5 метрдан иккита пушта қилиб, ўртасидан йўлча утказилади.
Кўчат кўчириб ўтказилмайдиган ҳолларда уруғ сийрак сепилади, униб чиққан ўсимлик далага экиладиган вақтгача шу ерда колади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
Сув ресурсларини интеграллашган бошқаруви (СРИБ) - бу сувдан ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг турли сохалари ва иерархия даражасида манфаатларини бир-бири билан боғлайдиган мавжуд барча турдаги (ер устки, ер остки ва қайтар) сувлари, хамда гидрографик чегара худудидаги у билан боғлик ер ва бошқа табиий ресурсларни хисобга олган холда уларнинг ўзаро таъсирига, жамият барқарор ривожи ва табиат мухофазаси борасида қарорлар қабул қилиш, режалаштириш, молиялаштириш, хамда сув ресурсларини қўриқлаш ва ривожлантириш учун манфаатдор томонларни жалб қилишга асосланган
бошқарув тизимидир.
Бошқарув бу ерда кенг маънода қўлланилади. Биз фақат сув ресурсларини ривожлантиришга диққатни қаратмасдан, балки сув хўжалигини онгли равишда бошқаруви асосида келгуси авлод учун сув ресурсларидан давомий ва барқарор фойдаланиш кафолатини яратишимиз лозим.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
🌿 Shov-shuvli Xlorella - nima o‘zi u?
So‘nggi paytlarda ommaviy axborot vositalarida, ijtimoiy tarmoqlarda xlorella o‘simligi, uning foydali xususiyatlari to‘g‘risida ko‘p gapirilyapti.
Shuning uchun bugungi va yana bir nechta chiqishlarimizda o‘z tinglovchilarimizga xlorella to‘g‘risida ma’lumotlar berishga qaror qildik.
Bugungi birinchi chiqishimiz xlorellaning o‘zi nimaligi va nima uchun buncha mashhurligi to‘g‘risida bo‘ladi.
🌿 Xlorellaning qanday foydalari bor?
Ma’lumki, hozirgi kunda insoniyat ovqatlanish ratsionini oziq moddalar bilan boyitish dunyodagi eng muhim masalalardan biri sifatida aytiladi.
Mutaxassislarning fikriga ko‘ra inson ovqatlanish ratsionini mikroskopik ko‘rinishdagi yashil suv o‘ti - xlorella yordamida sezilarli boyitish mumkin ekan.
Xlorella — chuchuk suv havzalarida yashovchi bir hujayrali yashil suv o‘ti.
Tabiatda xlorella degan mayda yashil suv o‘ti majudligini 1890 yilda niderland biologi M.V. Beyerink kashf qilgan.
Biroq olimlar bu mikroskopik suv o‘tiga uncha e’tibor qaratishmadi.
Natijada 50 yildan ortiq, to ikkinchi jahon urushining oxirigacha xlorella qariyb unutilgan holatda yashab keldi.
Ikkinchi jahon urushining so‘nggi kunlarida Yaponiya shaharlariga atom bombasi tashlanishi oqibatida katta maydonlardagi tuproqlarning radioaktiv ifloslanishi yuz berdi.
Bu yerlarni qayta tiklash katta muammoga aylandi.
Mazkur tuproqlarni tez muddatlarda tozalab qayta tiklash uchun mutaxassislar xlorelladan foydalanishdi.
Natijalar xlorellaning imkoniyatlariga e’tiborni qayta tiklab, uni yanada kuchaytirdi.
Xuddi shu davrda olimlar tomonidan xlorellaning foydali xususiyatlari ilmiy nuqtai nazardan tasdiqlandi.
Tabiatan bir xujayrali yashil suv o‘ti bo‘lgan xlorella yuqori samarali tabiiy antibiotik sifatida tan olindi va chorvachilikda keng qo‘llanila boshlandi.
1950-yillarning o‘rtalarida esa Yaponiya-AQSh hamkorlik loyihasi xlorellani xalqaro miqyosga olib chiqdi.
Shu paytdan boshlab yashil mikro suv o‘ti quruq kukun va granula holatlarda do‘konlar rastalariga chiqarila boshlandi.
Dunyoning ko‘plab nufuzli xalqaro tashkilotlari tomonidan xlorellani superfud, vitaminlar va foydali moddalarning manbai sifatida e’tirof etildi.
Eng e’tiborlisi, xlorellani dunyoda ochlikni yenguvchi vosita sifatida tan olindi.
Davomi bor... 🔜
✈️ Kanalga ulanish |❓ Savollar |📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Интеграллашган бошқаруви деганда нимани тушунамиз?
Интеграллашган бошқаруви барча турдаги сувдан фойдаланувчилар биргаликда
кўзда тутилишини ифода этади. Сув ресурсларини тақсимоти ва бошқаруви бўйича қарорлар барча турдаги сувдан фойдаланувчиларининг бошқасига
таъсирини хисобга олади. Бунда барқарор ривожланишга эришишни кўзда тутувчи умумий ижтимоий-иқтисодий мақсадлар эътиборга олинади.
Кўрамизки, СРИБ асосий концепцияси биргаликдаги қарорлар қабул қилинишини таъминлаш асосида кенгаяди. Барча турдаги фойдаланувчи гурухлар (фермерлар, жамоатлар, атроф-мухит химоячилари ва хакозо) сув ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш стратегиясига таъсир кўрсатиши мумкин.
Булар фойдали саналади, чунки жойлардаги ўз-ўзини бошқаруви натижасида сув таъминоти, тақсимоти ва тежамкорлиги масалаларини ошкора хал қилиниши марказлашган бошқарув ва назоратга нисбатан самаралирок хисобланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧