tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

Ўсимликларнинг сувга бўлган эҳтиёжининг критик даврлари

Турли хил ривожланиш даврларида ўсимликларнинг сувга бўлган талаблари ҳар хил бўлади. Ўсимлик ўсиб бориши билан сувга бўлган эҳтиёж ўсиб боради, ўсимлик вегетатив аъзоларининг тўла ривожланиш даврида сувга бўлган талаб максимал даражага етади.

Пишиш даврига келиб, сувга бўлган талаб камаяди. Бу эса суғориш муддатлари ва меъёрларини белгилашда катта аҳамиятга эга.

Кузги бошоқли экинлар (буғдой сули, арпа) сувга бўлган талаб найчалаш, бошоқлаш ва гуллаш даврига тўғри келади; Нўхат, ловия гуллаш давригача, гуллаш даврида ялпи дуккаклаш ва пишиш даврида сувга талаб ортади; Маккажўхори сўталашга 10-15 кун қолганда ва дон мум пишган даврида сув тансиқлигига ўта таъсирчан бўлади;

Картошка ўсимлик ғунчалашгача, ғунчалаш-гуллаш, гуллашдан кейин ва картошка тугиш даврида кўпроқ сув талаб қилади;

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Сув ресурсларини интеграллашган бошқаруви (СРИБ) ҳақида тушунча

Сув ресурсларини интеграллашган бошқаруви мантиқий ва долзарб концепция
хисобланиб, унинг асосини барча турдаги сувдан фойдаланувчиларининг ўзаро чамбарчас боғлик муносабатлари ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги экини далаларига бериладиган катта миқдордаги суғориш меъёрлари ва сув
ташламалари тоза ичимлик сув таъминоти ёки саноатда фойдаланиш
захираларини камайишига олиб келади; муниципиал ва саноат оқова сувлари дарёларни ифлослантиради ва экотизимга хавф туғдиради; балиқчилик ва экотизимни қўллаб-қувватлаш учун дарёлар сувидан фойдаланишнинг ортиши
қишлоқ хўжалиги экинларига ажратиладиган сув миқдорини камайишига олиб келади.

Бошқарилмайдиган чегараланган сув ресурсларидан тежамсиз ва беқарор фойдаланишга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

"Ўзсувтаъминот" АЖнинг ўтган йилдаги фаолияти, очиқлик сиёсати, бу йўналишда олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида нарх ошдими? Бу нарх қачонгача амалда бўлади?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Токзорларда баҳорги тадбирлар

Токзорларда эрта баҳорда таъмирлаш ишлари, яъни темир бетон устунларни тўғрилаш, симларни тортиб чиқиш, устунлар тагларини зичлаш ишлари тугалланади.

Март ойининг иккинчи ярмидан, айрим худудларда ойнинг охиридан кўмилган ток туплари очилиб, симбағазларга кўтариб боғлаш ишларини амалга ошириш зарур.

Токзорларда ток ораларида қуриб қолган туплар ўрнини тўлдириш учун ток тупларида қолдирилган узун новдаларни пархама (пархиш) қилиб тўлдирилади.

Токлар симбағазларга кўтариб боғлангач, қатор ораларига маҳаллий ўғитлардан гўнг: 10-20 т/га., минерал ўғитлардан соф ҳолда азот 60 кг/га., калий 30 кг/га. хисобида солиниб, қатор оралари хайдалиб, туп атрофлари юмшатилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Компостнинг афзал томонлари ва таъсири

Компост – бу ўсимликларни зарур озуќа моддалар билан таъминлаб тупроққа узоқ муддат ҳосил бериши учун шароит яратадиган муҳим ўғит турдир. Тупроқ структурасини яхшилаб, намликни ўзида яхши сақлайди.

Копмост чириш жараёнида гўнгни таркибидаги барча касалликлар ва њашоротлар, шу жумладан бегона ўтлар уруғлари ҳам йўқ бўлиб кетади.

У қандай таъсирга эга?

Компост – бу микроорганизмлар воситасида органик чиқиндилардан ҳосил бўладиган органик ўғит (гумус) дир. Компост бу ўсимликларга зарур бўлган асосий озуќа ва кўчатлар етиштиришдаги асосий ўѓит сифатида ќўлланилади.
Компост тайёрлаш учун ќуйидаги маҳсулотлардан фойдаланилади:
- гўнг (мол, қўй, эчки ва парранда
гўнги)
- Ўсимликлар қолдиқлари: бар-
гу хазон, хасу хашак, майда шох
ва новдалар, аррамайда, ошхона
қолдиқлари (сабзавот пўчоқлари).
Ўсимлик ќолдиќлари компостнинг
умумий њажмидан гўнгга нисбатан
20% дан то 40% гача бўлади

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспекциясининг 2023 йилдаги фаолияти, экспорт ҳажмини ошириш бўйича навбатдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Соҳада коррупция ҳолатини олиш учун нималар қилинган?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Цитрус ўсимликларини етиштиришда эрта баҳорги тадбирлар

Цитрус ўсимликларини иссиқхоналарда март ойигача дарахтларга шакл берилиб ўсиб кетган новдаларни дарахт ёшига муносиб равишда ичига қараган, тикка ўсган ва шохлари зичлашиб кетган новдалар сийраклаштирилади.

Бунда дарахт тупининг ўсиши ва мева бериши яхшиланади.
Цитрус ўсимликлари нормал ўсиши ва яхши мева бериши учун тупроқнинг оптимал намлиги тўла намлилик сиғимидан 70- 85%ни ташкил этиши керак.

Суғоришлар бўлиб-бўлиб (мавсумда 25 мартагача) ўтказилиши керак, иссиқхоналарда февраль охирлари март бошларида, об-ҳаво шароитларига, ўсимлик ёшига, мева бериш даражасига ва бошқа факторларга қараб суткалик ҳаво харорати ўртача 12°С ва тупроқ ҳарорати 9°С бўлганида ўса бошлайди.

Февральнинг иккинчи ярмидан цитрус ўсимликлар ғунчалай бошлайди. Ғунчалаш босқичи суткалик ўртача ҳаво харорати 18,3-21°С ва тупроқ харорати 14,5-17°С бўлганида 25-28 кунга чўзилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Мевали боғлар ва резавор мевали ўсимликлардаги бахорги ишлар

Янги боғлар барпо этишда кўчат экиладиган майдонни танлаш, тупроқни 40-50 см чуқурликда хайдаш, текислаш, молалаш, кўчат экиш майдонини режалаш ва экишга тайёрлаш, экиш, ёш нихолларниниг танасини оқлаш ишларини сифатли бажариш зарур.

Янги боғ барпо қилингач, экилган кўчатларга шакл бериш, боғ қатор ораларини ҳайдаш, дарахт тагларини чопиш, минерал ўғитлар солиш каби ишлар ўтказилади.

Резавор мевали ўсимликларда эрта баҳорда қулупнайзор қатор оралари ва туп атрофи юмшатилади. Март ойининг бошларида, тупроқ қуриши билан қулупнайзорда ўсимлик тупларининг эски барглари тўплаб олиниб, даладан ташқарига чиқариб, ёқиб юборилади.

Сўнгра ўсимлик қатор ораларига ишлов беришдан олдин минерал ўғитлардан 90 кг. азотли ва 50-60 кг. фосфорли ўғит солиниб юмшатилади, туп атрофи қўлда чопиқ қилинади. Орадан 20-25 кун ўтгач иккинчи марта ишлов берилади, яъни қатор оралари ўтоқ қилиниб, юмшатилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспекциясининг 2023 йилдаги фаолияти, экспорт ҳажмини ошириш бўйича навбатдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Охирги пайтларда сабзовотлар билан боғлиқ қайси касалликлар кўпаймоқда?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Cувдан тежамкорлик билан фойдаланиладиган агротехник тадбирлар: Ерларни текислаш.

Ер устидан суғоришда самарадорликка эришишда, суғориш учун дала сатҳини текислаш ва таёрлаш жуда муҳим. У бутун дала бўйича ва илдиз тизими ривожланиш қатламида сувни бир текис тақсимланишини ва сингишини таъминлайди.

Ерларни текислаш, ерларни ортиқча намиқишини олдини олади, ўқ ариқлар мақбул жойлашган узун эгатлардан фойдаланиш имконини беради, ҳамда суғоришни такомиллашган усуллардан фойдаланишга имкон яратади. Агар дала текис бўлмаса, айрим жойларда илдиз қатлами етарлича намланмайди, сой жойларда сув кўллаб қолади ва исроф бўлади.

Яхши намланмаган ерларда ўсимлик сўлиб қолади. Ортиқча намланган ерларда ўсимлик аэрация ёмонлашуви ва озуқа элементларини ювилиб кетишидан зарар кўради.

Ер устидан суғоришда далаларни ҳар йили текислаб туриш керак. Албатта, бу ортиқча харажатларга олиб келади. Лекин ер текислашдан олинган самара бу харажатлардан юқори бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Ҳосилли боғ ва токзорларда эрта баҳордаги ишлар

Боғларда дарахт қатор ораларини ҳайдаш, суғориш учун эгатларни олиш, дарахт тагларини ағдариб чопиш ишларини бажариш керак.
Ҳосилли боғ ва токзорларда эрта баҳорда (март ойи бошларида) озиқлантириш учун минерал ўғитлардан соф ҳолда азотли ўғит-120 кг., фосфорли ўғит 90 кг. ва калий ўғитидан 30-45 кг. бир гектарга (20-25 см. чуқурликда) солиб озиқлантириш керак.

Тупроқ унумдорлиги паст бўлган боғларда ҳосилдорликни ошириш мақсадида ушбу меъёрни 20-30% га ошириш мумкин. Минерал ўғитларни органик ўғитлар билан қўшиб берилса, уларнинг самараси анча ошади. Минерал ўғитлар интенсив боғларда оддий боғларга нисбатан 30-40% кўп бўлиб, улар бир неча муддатларга тақсимланиб берилади.

Мевали дарахтларни қисқа муддатли совуқлардан асраш мақсадида боғнинг ҳар бир гектар майдонига тутатиш учун гўнг, хашак ва хазон аралашмасини йиғиб қўйиш (уюмлар сони 150-200 та) мақсадга мувофиқдир.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

#Амал_қилинг

🔰 Тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

➖БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
➖360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Cувдан тежамкорлик билан фойдаланиладиган агротехник тадбирлар: Тупроққа ишлов бериш маданияти.

Ўз вақтида ўтказилган чуқур культивация нафақат сувни тежайди, балки ҳосилдорликни ҳам 60 % гача оширади. Суғоришдан кейин тупроққа берилган ишлов, тупроқ юзидан буғланишни камайтиради, капиллярлар орқали туз кўтарилишини секинлаштиради. Тупроққа ишлов берилмаганда, нам жаддал буғланиб, суғоришлар ораси қисқаради ва суғоришлар сони кўпаяди, бу суғориш тизимида сув танқислигига олиб келади.

Суғориш ва тупроққа ишлов бериш боғланишининг асосий принципи шундан иборатки, бунда бир суткада суғориладиган майдонлар шу давр ичида ишлов бериладиган майдонлар хажмига тенг бўлиши керак. Тупроқни мульчилаш натижасида табиий буғланиш камаяди, тупроқда нам узоқ вақт сақланади ва суғоришлар оралиғи узайяди.

Тупроқни органик ва минерал ўғитлар билан тўйинтириш – транспирация коэффициентини камайтиради, ўсимлик сувни бефойда йўқатишини пасайтиради, суғориш маҳсулдорлигини оширади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Daraxtlarga shakl berishda (butashda) oltin qoidalar

✂️Daraxt shoxlarini butoq qoldirmay tekislab kesing. Butoqning o‘rnini o‘yib yubormang. Butoqning o‘rnini po‘stloqning yuzasi bo‘ylab tekislab kesing. Shunda kesilgan joy tez bitadi.

🌳Daraxtning bo‘yini yuqoriga cho‘zilib ketishiga yo‘l qo‘ymang. Agar daraxtning bo‘yi past bo‘lsa, uning shoxlari va mevalariga oziq moddalar bemalol yetib boradi va hosili mo‘l bo‘ladi. Tanasi cho‘zilgan daraxtning shoxlariga oziq moddalarning yetib borishi qiyinlashib, ularning meva tugishi ham sustlashadi.
Bo‘yi cho‘zilib ketgan daraxtga ishlov berish ham qiyin kechadi.
Bo‘yi past darxtlarning shoxlarini butash, ularga kimyoviy ishlov berish (ximikatlarni purkash), mevalarini siyraklashtirish va hosilini terib olish yerdan turiboq bajarilaveradi.

🌳☀️Daraxtning qurigan va kasallangan shoxlarini erinmasdan kesib olib tashlang.
Bunday shoxlar umuman foydasiz. Ular boshqa sog‘lom shoxlarga ishqalanib ularni zararlashi, kasallikni tarqatishi, toza shoxlardagi mevalarga ishqalanib esa ularning sifatini buzishi mumkin xolos.

🌞Daraxt shoxlarini shunday siyraklashtiring-ki, to ularga quyosh nuri erkin tushsin, o‘sayotgan shoxlar qalin soya ostida qolmasin. Daraxt shoxlari orasida shamol bemalol harakatlansin.

✂️O‘tkir burchak ostida o‘sib chiqqan shoxlarni kesib olib tashlang. Faqat 45-60 gradus burchak ostida o‘sayotgan kuchli shoxlarnigina qoldiring.

🌳Kasallangan shoxlarni kesgandan keyin, arra va tok-qaychi kabi asboblarni iloji boricha xlorli suvda chayib oling. Bunda kasallik tarqalishini oldini olgan bo‘lasiz.

🔥Kasallangan shoxlarni kesgandan keyin, ularni bog‘dan tashqariga aniq olib chiqing va bir joyda to‘plang, iloji bo‘lsa past olovda yoqib yuboring.

Agar daraxt bir necha yil umuman kesilmagan bo‘lsa, uning shoxlarni bir kesishda haddan ortiq darajada ko‘p kesib yubormang. Hosil shoxlardan ayrilib qolishingiz mumkin.

Alloh ishlaringizning rivoju barakasini bersin.🤲

Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Олма суғоришига бўлган талаблар

Олма меваларининг юқори ҳосилдорлигини ва уларни териб олинишидан олдин ёрилиб кетмаслиги олдини олиш учун улар экилган ердаги тупроқ намлиги, ҳосилдорлик қандай бўлишига қарамай ва мавсум давомида бир маромда ушлаб турилиши лозим.

Олма дарахтлари юқори сифатли ҳосил бериши учун етарли даражада суғорилиши талаб қилади.
Ёзги ёмғирлар етарли бўлган об-хаво шароити қуруқ келган йилларда, дарахтлар меваси сифати ва ҳосилдорлигини таъминлаш учун бир мавсумда бир гектар майдонга камида 5 мегалитр сув берилиши мақсадга мувофиқдир.

Олма дарахтлари туз миқдори юқори бўлган сувга таъсирчанлиги сабабли, суғориладиган сув шўрлик даражаси мунтазам назорат қилиниши шарт. Ҳосилдорлик юқори бўлиши учун тупроқнинг электр кондуктивлиги даражаси (шўрлиги) 900 микросименс/см (µS/cm) ўлчамидан пастда ушлаб турилиши лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

"Ўзсувтаъминот" АЖнинг ўтган йилдаги фаолияти, очиқлик сиёсати, бу йўналишда олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Қайси ҳудудларда нарх юқори, қайси ҳудудларда паст?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Мева дарахтларини сийраклатиб кесиш

• Сийраклатиш учун новда ва шохлар она шохдан чиқиш асосида «ёқа» деб аталувчи кичик кертик юқори қисмидан кесилади. Айнан шу ердан кесиш имкон қадар кичкина жароҳат қолдиради, жароҳат тез битади ва қишки музлашга таъсирчан бўлмайди
• Тиним даврида новда ёки шохни тагидан кесиш сийраклатиб кесиш дейилади.

Сийраклатиб кесиш дарахтларни табиий ўсиш ва шаклига таъсир ўтказмайди, сабаби бу кесиш апикал устунлик жараёнига таъсир этмайди. Сийраклатиб кесишдан кейин кучли новдалар пайдо бўлмайди

• Сийраклатиб кесиш натижасида ҳосилсиз новда ва шохлар кесилиб, қуёш нурларини дарахт бўйлаб яхши тарқалишига ёрдам берилади.
• Сийраклатиб кесиш, айниқса, жуда қалинлашиб кетган шох-шаббали дарахтларда қўл келади. Боғда учидан қисқартириб кесиш ўрнига доим сийраклатиб кесишдан фойдаланишга ҳаракат қилиш керак
• Кесиладиган новда тагидан янги новда ўсиши керак бўлмаганда сийраклатиб кесиш амалга оширилади. Новда «ёқасидан» буртиб турган жойдан 1 мм қолдириб кесилади.

💧👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Сув ўсимликлар ҳаётида асосий омилларидан биридир

Ўсимликнинг меъёрда ўсиши ва ривожланиши, ҳамда ундаги барча физиологик жараёнлар фақат хужайраларнинг сув билан етарли таъминланган шароитида кечади.

Ўсимлик таркиби ўз оғирлигига нисбатан 60-90% сувдан иборат. Ўсимлик ҳаёти бошланиши учун уруғ маълум миқдорда сувга тўйинган бўлиши лозим.

Кўриниб турибдики, қанд лавлаги, зиғир, қизил йўнғичқа ва нўхат уруғлари униб чиқиши учун дон экинлари уруғларига нисбатан кўп миқдорда сув талаб қилади.

Қулай ҳарорат шароитида керакли сув миқдорини ўзига сингдириб, уруғ униб чиқишни бошлайди: уруғ ичидаги мағиз пўстлоғни ёриб чиқади ва ер усти қисмлари ривожланади. Ўсимликга, шу вақтдан бошлаб то ўсиш даврининг охиригача намлик зарур.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

"Ўзсувтаъминот" АЖнинг ўтган йилдаги фаолияти, очиқлик сиёсати, бу йўналишда олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Ўтган йили маҳалламизга ичимлик суви тортиб келинди. Мутасаддилар сув хонадонларгача олиб кириб берилиши айтилганди. Бироқ ҳозир ҳар бир хонадон эгаси ўзи шуғулланиши кераклиги билдирилмоқда. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Қорағатзорларда бахорда қандай ишларни бажариш керак?

Қорағатзорларда (смородина) эрта бахорда қорағат тупларига шакл берилади. Бунда биринчи навбатда қуриб қолган, синган ва касалланган новдалари олиб ташланади.

Тупдаги нимжон новда ва шохлари, ўсимликнинг асосий қисмини салқинлатиб қўядиган, ердан кўкариб чиққан бачки навдалари ҳам кесиб ташланади. Қорағат тупидаги асосий ҳосил ўтган йили чиқарган навдаларида шаклланади.

Йиллар ўтиши билан ўсимлик 2 ва 3-тартиб навда чиқаради, ҳосилнинг шаклланиши ҳам марказидан узоқлашиб боради. Новда чиқариш тартиби қанча кўп бўлса, туккан мевалари хам шунчалик майда бўлади. Шунинг учун 5 ёшга етган шохлар кесиб олиб ташланиб, ўрнига янги чиққан бир йиллик навдалардан 4-5 та қолдирилади.

Март ойи охрида қорағат туплари гуллай бошлайди. Қароғат гуллаш вақтида биринчи сув берилади. Сув берилганда чангланган гулларининг бир қисми тўкилиб кетмайди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Дарахтлар нима учун кесилади?

❗️ Фақат қишда ёки эрта баҳорда бир марта кесиш даври ўтди! замонавий
интенсив боғда бир неча марта кесишга тўғри келиши мумкин:

👉 Дарахтларни тўғри шакллантириш.
👉 Дарахтларни қисқа вақтда ҳосилга киришига кўмаклашиш.
👉Меваларни керакли рангга ва сифатга етказиш.

Тиним даврида кесиш:
👉 Шохларни янгилаш ва гулкуртакларни сийраклаштириш.
👉 Ҳосилдорликни мувозанатлаштириш.
👉 Касалланган ва синган шохларни йўқ қилиш.
👉 Дарахт шохларини янгилаш (зарурият бўлса).

Баҳорда ўсиш бошланганда кесиш.
👉 Баргсизланган шохларни камайтириш.
👉 Дарахт юқорисида ўсишни сустлаштириш.
👉 Мева тугувчи шохлар сонини камайтириш (зарурият бўлса).

Ёзда ўсиш даврининг ўртасида.
👉 Сўрувчи кераксиз новдаларни кесиш.
👉 Дарахт ичкарисига қуёш нурларини яхши кириши ва рангли олма навларини яхши ранг олишига кўмаклашиш (Гала, Пинк леди).

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспекциясининг 2023 йилдаги фаолияти, экспорт ҳажмини ошириш бўйича навбатдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Айрим фермерларнинг таъкидлашича, ўзимизда яхши уруғлар бўлишига қарамай мутасаддилар босими билан хориждан келтириш ҳолатлари мавжуд. Ушбу жараёнга изоҳ берсангиз.

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Тупроқдаги намлик

Суғориш вақтида сув тупроқда йиғилади, суғоришлар оралиғида эса буғланади ва ўсимликлар истеъмолига сарф бўлади. Ҳар хил тупроқда (енгил, ўрта, оғир) бу жараён ҳар хил кечади.

Нам тўпланиши ва қуриши енгил тупроқларда тез, оғир тупроқларда секин давом этади. Бу тупроқнинг сувни ушлаб туриш қобилияти ёки нам сиғими билан боғлиқ. Нам сиғими оғир тупроқларда юқори, енгил тупроқларда кам бўлади.

Ўсимлик тупроқдаги ҳамма намликдан фойдалана олмайди, намлик хажмининг фақат 35-40 % идан фойдаланиши мумкин. Суғорилгандан кейин тупроқда маълум сув заҳираси ҳосил бўлади, у ўсимлик томонига етиб борадиган (ўзлаштириладиган) ва ета олмайдиган (ўзлаштира олмайдиган) намликлардан ташкил топади.

Ўзлаштириладиган намлик ўсимликлар томонидан истеъмол қилинади.
Ўсимлик ўзлаштира олмайдиган намликни ўсимлик илдизлари тупроқ зарраларидан шимиб олаолмайди.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Боғлардаги дарахтлар гуллаб бўлгандаги тадбирлар

Дарахтлар гуллаб бўлгач, Бордо суюқлигининг 1% лиги билан (100 литр сувга 1 кг. мис купороси ва шунча сўнмаган охак қўшиб) пуркалади.

Чуқур таъсир этувчи фунгицидлар яхши самара беради. Бунинг учун бахорда дарахтлар гуллаб бўлгач Топсин-М (1л/га) препаратини 0,1 % ли қилиб сепилса яхши самара беради. Байлетон (0,2-0,3 л/ га) , Фоликур (0,25 л/га ), Вектра ( 0,3 л/га) препаратларидан хам фойдаланиш мумкун.

Янги боғлар барпо қилишда боғ атрофини иҳоталаштириш ишларига катта эътибор бериб ниҳолларни шамоллардан ҳимоялаш зарур. Бунда янги боғ барпо қилишда уларни химоя қиладиган терак, ўрик, жийда ёки ёнғоқ каби дарахт кўчатларини экиш ишларини олиб бориш керак.

Ушбу дарахтлар боғларни қаттиқ шамоллардан, совуқ келиш йўлларидан химоя қилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Qiziqarli ma'lumot

Bilasizmi?

😳 Bir litr sigir sutini yetishtirish uchun 1000 litr suv sarflanishini hayratlanarli!!!

🤔Bu yog‘iga nima deysiz....
1 chashka kofe tayyorlash uchun jami 140 litr,
1 kg guruch yetishtirish uchun jami 3 000 litr (3 tonna);
1 kg bug‘doyni yetishtirish uchun jami 1350 litr (1,35 tonna);
1 kg makkajo‘xori yetishtirish uchun jami 900 litr (qariyb 1 tonna);
1 kg mol go‘shti yetishtirish uchun jami 1 600 litr (1,6 tonna)
1 tonna po‘latni ishlab chiqarish uchun esa jami 300 tonna (300 000 litr) suv ishlatiladi.

😳 Vo ajabo, suv shunchalik ham ko‘p ishlatiladimi?


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Шох-шаббаси ёйиқ дарахтларга мартда қандай ишлов бериш керак?

Шох-шаббаси ёйиқ дарахтлар агар шохлари суст ўсса, сийраклаштирилади.

Шохлар фақат уларнинг ўсишини тартибга солиб туриш учун қисқартирилади. Гилос дарахти кучли ўсиши ва кам шохланиши билан фарқ қилади. Кучли ўсган шохларнинг пастки қисмида куртаклар кам ривожланади. Уларнинг уйғониши ва асосий шохларда ёш шохчаларнинг ўсиб чиқишини кучайтириш мақсадида асосий шохлар қисқартирилади.

Бундай буташ ўсувчи дарахтлар ёш чоғида ва ҳосилга кира бошлагандашох-шаббагашакл бериш учун қўлланилади. Ёш дарахтлардаги узунлиги 40-45 см. ли новдаларини чилпиш ҳам яхши натижа беради ёки узун новдаларни эгиб, ярус ҳосил қилинса, ундан куртаклар чиқа бошлайди.

Шохларни қисқартириш ва чилпиш шох-шаббани ихчам қилади, шохларда ўсув новдаларини кўпайиши ва даста шохларнинг ўсишига ёрдам беради.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Пакана, ярим пакана мева боғларни қатор орасига экинлар экса бўладими? (2)🌱☘️🌿🍀🍃

Мевали боғларни қатор орасига оралиқ экин экилганда уларга қўшимча ишлов бериш натижасида суғориш, қатор орасидаги тупроқни намлиги ва ўсаётган ўсимлик баргларидан доим сув парланиб туриши (транспирация) ҳисобига мевали боғни тупроғида ҳам ҳавосида ҳам нам миқдори анча юқори бўлади. Бу дарахтларни ривожланишига ижобий таъсир этади.

Тупроқни устки қисми ўсимликларни палаги билан ҳимояланганлиги сабабли намлик даражаси етарли бўлади.

Ҳаводаги намликни етарли бўлиши ўсимликни ер устки қисмини ривожланишига ижобий таъсир этади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон шароитида ёш дарахтлар ораларини оралиқ экинлар билан банд қилиш боғни ривожланишига ижобий таъсир этади, ернинг самарадорлигини ва унумдорлигини оширади.

Боғни орасида оралиқ экинлар экиб фойдаланганда жудҳам кечки экинлар экиш тавсия этилмайди. Оралиқ экинларни охирги ичадиган сув муддати 15 сентябридан кеч бўлмаслиги лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Март ойида мевали дарахтларга керак бўлган агротехник тадбирлар

Ўрик дарахтлари дастлабки йилларда кучли ўсишга эга бўлганлиги сабабли олти-етти ёшгача бўйига ўсган шохларида ҳосил куртаклари бўлади.
Бу даврда уларда ён шохчалари суст ўсади. Бундай шохларни уларда ён шохчалари яхшироқ ўсиб чиқиши учун учдан бир қисми ёки ярмига қисқартирилади. Кейинги буташлар навбатдаги тартибда ўсган ортиқча шохларни олиб ташлаш ва шохларни бироз қисқартиришдан иборат бўлади.

Олхўрининг кўпчилик навларида мева тугиш органлари қисқа, улар икки ва кўп йиллик шохларда жойлашган бўлади. Баъзи навларда бир йиллик шохчаларда ҳосил бўлиши кузатилади.

Ёш олхўри дарахтининг шох-шаббаси шакл беришда шохларнинг пастки қисми яланғочланиб қолмаслиги учун шохлар сийраклаштирилади ва қисқартирилади.

Шох-шаббаси тик ўсган, кучли шохланадиган навларда биринчи тартибдаги асосий шохлар қисқартирилиб, иккинчи тартибдаги ён шохлар баландлигида кесилади. Бу шох шаббанинг ёйилиб ўсишига имкон беради.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Пакана, ярим пакана мева боғларни қатор орасига экинлар экса бўладими?🌳🌳🌳

Ўзбекистон шароитида ёш, пакана, ярим пакана бўйли боғларни қатор орасига 2-3 йил давомида, симбағазли боғларни қатор орасига фақат экилган йили оралиқ экинлар экиб фойдаланиш мумкин, агар шунга эҳтиёж бўлса. Лекин ривожланган🌱🌱🌱🌱🌱 мамлакатларда ёш мевали боғларни қатор орасидан фойдаланиш самарасиз ҳисобланади ва у ёш боғ агротехникасига путур етказади деб ҳисобланади. Бунга энг асосий сабаб, чет элларда барча ишлар жараёни механизациялашган. Мевали боғларни қатор орасига бу механизмлар сиғмайди. Шу сабабдан уни орасида етиштириладиган маҳсулотни таннархи юқорилашиб кетиб, иқтисодий самарасиз бўлади.🌿🌿🌿🌿

☘️Ёш боғларни қатор орасига сабзавот (карам, помидор, бодринг ва б.) ва картошка экса бўлади. Боғларни қатор орасига маккажўхори, буғдой ва шунга ўхшаш бўйчанг ва маълум вақт (пишиш арафасида) сувдан чекланувчи экинлар экиш☘️ ярамайди. Чунки улар дарахтларга соя қилиб, қатор орасида ҳавони айланишига ҳалақит беради.☘️☘️

Пишиш даврида сувдан чеклаш, буғдой, арпа ва бошқа, дарахтларни касалланиш ва қуришга олиб келиши мумкин. Айниқса боғ экилган йилда чунки дарахтларни илдиз системаси заиф бўлади ва у етарлича ривожланмаган бўлади.🍀🍀🍀

🍃🍃Ёш боғлар қатор оарсига экиладиган экинларга табиийки озуқа__берилади, дарахт шу озуқадан фойдаланади деб ўйлаш нотўғри бўлади.🎋🍃 Дарахтларни у даврда тарқалиш кенглиги чегараланган бўлади, айниқса биринчи йили ва у оралиқ экинга берилаётган озуқадан фойдалана олмайди. Шунинг учун дарахтларга озуқани алоҳида бериш лозим🌾🎋🍃🌱🌿☘️🍀


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ СУҒОРИШ: Қўшимча маълумотлар

Дарахтларнинг ёши, об-ҳаво шароити ва дарахт тури уларнинг сувга бўлган талабини белгилайди. Масалан, ёз ойларида ярим пакана (полу карлик) ўрта ёшдаги мевали дарахтлар бир кунда 60.5 лтр сув талаб қилади. Боғ учун талаб қилинган сувни етарли миқдорда бериш ва уни назорат қилишнинг йўли томичилатиб суғориш тизимидан фойдаланишдир.

Энг яхши натижа учун дарахтлар тез-тез лекин қондириб суғориб турилиши тавсия қилинади.

Дарахт экилгандан сўнг ва унинг ҳаёти давомида унинг асоси атрофига мулча тўшаш жуда фойдали. Мулча бегона ўтларни ва намликни назоратга олиб туришга ёрдам беради.

Бир йил ўтиб дарахтларнинг илдиз қисми яхши жойлашиб олгандан сўнг улар жуда катта эътибор талаб қилмайди.

Умумий қоида, гуллашдан олдин, гуллаш давомида ва ундан сўнг (жами 6 хафта), ҳамда ҳосил теришгача бўлган вақт давомида дарахтларнинг сувга бўлган талаби жуда юқори бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…
Подписаться на канал