tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида томорқа ер эгаларига 3 миллион сўмгача микрокредитлар берилиши ҳамда ушбу микрокредитлар ягона электрон платформа орқали ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ СУҒОРИШ:
Улғайган (етилган) дарахтлар

Бу дарахтлар ёш ниҳолларга нисбатан камроқ сув талаб қилсада, сувли (сочный) мева бериши учун улар ҳам мунтазам равишда қондириб суғорилиб туриши шарт. Дарахт остига мулча тўшаш тупроқдаги намликни ушлаб туришга ёрдам беради.

Томчилаб суғориш эса дарахт илдизлари қалин ва соғлом бўлишига, шу билан бирга сувли (сочный) мева беришига ёрдам беради.

Ёзги суғориш
Дарахтлар гуллаб мевалар шаклланаётган даврда мевали дарахтлар остидаги тупроқ етарли миқдорда нам бўлиши жуда муҳим, лекин сув туриб қолмаслиги керак. Мевали дарахтлар мева териб олингунга қадар мунтазам равишда суғорилиб турилиши тавсия қилинади, декоратив ва цитрус дарахтлари эса куз ойлари ҳам суғорилишга муҳтож бўлади. Ёз ойлари тупроқ 20-25смгача қуриши билан дарахтларни суғоринг. Иссиқ мавсумда дарахт барглари қовжираб ёки мевалари сувсиз бўлиб қолишини истамасангиз боғни бир ҳафтада бир марта суғоришга ҳаракат қилинг.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ СУҒОРИШ:
Ёш мевали дарахтлар

Тупроқда яхши ўрнашиб олиши учун янги экилган ниҳолларга кўпқроқ сув зарур бўлади. Экиб бўлиниши билан ёш ниҳоллар илдизлари тупроққа яхши жойлашиши учун дархол уларни суғоринг.

Шундан сўнг, тупроқнинг 5см қатлами қуриши билан яна суғоринг, ёдингизда тутинг дарахтларни қондириб суғориш уларнинг илдизлари чуқурроқ боришига ва соғлом бўлишига ёрдам беради.

Янги экилган ниҳолларни биринчи мавсумда ҳафтада бир ёки икки марта қондириб суғориб туриш уларни соғлом ривожланишига ёрдам беради.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Shveysariyaning "O‘zbekistonda suv resurslaarini boshqarish milliy loyihasi. 2-bosqichi" tomonidan moliyalashtirish asosida tayyorlab chop etilgan "Suv tejovchi sug‘orish texnologiyalari asoslari (darslik)". Mamatov S. A., Xamraev Sh. R., Qarshiev R. J., Zaks I. A., Burxonjonov B. Sh. Info Capital Books, Toshkent, 2022 – 376 b. ISBN 978-9943-5788-3-8 darslik kitobi.

📖 https://iarc.uz/single/knowledge/546

Читать полностью…

TOMCHI

Aziz TOMCHI kanalining obunachilari!

Shveytsariya Konfederatsiyasining O‘zbekistondagi elchisi Konstantin Obolenskiyning O'zbekiston xalqiga Navro’z bayrami munosabati bilan tabrigi bilan tanishing

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Интенсив боғнинг анъанавий боғдан қандай фарқлари бор? (2)

👉 Симбағазда дарахт шохлари қуёш нурлари осон тушадиган ҳолда шакллантирилади. Бу орқали кесиш, меваларни сийраклаштириш ва териш ишлари осонлашади.
👉 Дарахт мевали шохлари қалин бўлмайди.
👉 Томирлар зичлашиб ўсиши натижасида уларнинг тезлиги сустлашади.
👉 Дарахт шох-шаббасининг деярли барча қисми ердан туриб бошқарилади.
👉 Боғдаги ишлар кичик техникалар орқали самарали амалга оширилади ва кимёвий препаратлар самараси ортади.
👉 Интенсив боғларнинг кўп харажат талаб қилувчи меваларни дўл ва қуёшдан зарарланишига қарши тўрлар билан ёпиш пировардида иқтисодий томондан катта фойда келтиради. Тўр билан ёпилган боғларда мева кўриниши сифатли ва мўл бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Азиз TOMCHI каналининг обуначилари!🌹🌹🌹

Хаммамиз учун ардоқли Наврўз байрами билан барчангизни чин дилдан табриклаймиз!

💐Наврўз ҳар бир хонадонга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин! Барча эзгу ният ва мақсадларингиз амалга ошсин!

💐Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!🌷🌷🌷

💐ТОМЧИ канали жамоаси

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Янги экилган дарахтларни буташга қарор қилган бўлсангиз:

Дарахтларни эккандан сўнг ёки биринчи қишдан сўнг дарахт куртаклари ҳаракатга келганда бир ёшли дарахтларни кесинг, бу “қисқартириш” деб номланади. Бунинг иккита фойдаси бор.

1.Дарахтнинг остки (илдиз қисми) ва устки қисми ўртасидаги мувозанатни тиклашга ёрдам беради, чунки илдизлар одатда бир жойдан иккинчи жойга кўчирилганда безовта бўлади.

2.Баҳорда шакл беришга қулай бўлиши учун режалаштирилган масофадан ён шохларни шакллантиришга ёрдам беради. Албатта янги экилган дарахтнинг бир қисмини кесиб ташлаш ғалати туюлиши мумкин, лекин дарахтнинг саломатлиги учун бу жуда муҳим.

Агар янги экилган дарахтлар кесилмаса уларнинг тутиб кетиш имконияти пасаяди.
Дарахтга қандай шакл беришни истасангиз, уни шу шакл бериш турига мос баландликда кесиб қисқартирасиз. Агар янги экилган дарахтларни қайси баландликда кесиш ҳусусида ҳулоса қабул қила олмасангиз унда уни 60-70 см баландликда кесиш аксарият мевали дарахтлар учун тўғри келади.

👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

ЯНГИ ЭКИЛГАН ДАРАХТЛАРНИ ҚАНДАЙ ЭҲТИЁТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ?

Агар очиқ майдонга дарахт экаётган бўлсангиз экилаётган кўчатлар қўшимча эътиборга мухтож бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда пайвандтак (дарахтнинг томир қисми) қандай эътибор кўрсатилишини белгилайди – баъзи дарахтлар умрининг охиригача муқум қозиқ ёки шпалер ёрдамида ривожланишга муҳтож ва баъзилари эса маълум бир вақт яхши ўрнашиб олгунча, бир неча йил давомида, вақтинча қозиқ ёки таёқ ёрдамида ўстирилиши талаб қилинади.

Агар сиз муқум қозиқ ёки шпалер тизими талаб қилувчи дарахтларни экишга қарор қилган бўлсангиз, қозиқ ва шпалер тизими дарахтлар экилишидан олдин ўрнатилиши мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари дарахт кил бўлгандан сўнг қозиқ қоқиш жараёнида дарахтларга зиён етиши мумкин.

Агар сиз вақтинчалик қозиқ талаб қилувчи пайвандтакдаги дарахтларни экаётган бўлсангиз, олдин дарахтларни экиб сўнг қозиқларни жойлаштиришингиз ҳам мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Бир кунлик ичимлик сувининг истеъмол меъёри қанча?

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

TOMCHI

ЭРТАГИ ТАРВУЗНИ ПАРВАРИШЛАШ

Плёнка ва дугалар 10 апрелдан сўнг олиб ташланади. Дугалар олиб ташлангандан сўнг пушталар 1-2 марта чизель қилинади, палаклар таралади. Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ишлари олиб борилади.

Ўғитлаш. Ўсув даврида икки марта озиқлантирилади: Биринчи озиқлантиришда азотли ўғитдан калий селитраси гектарига 200 кг ва 100 кг фосфор. Азотли ва фосфорли ўғитлар эритилган ҳолда солинади. Ўғитлар кўчат экилгандан сўнг 10-15 кундан кейин амалга оширилади.

Иккинчи озиқлантиришда азотли ўғитдан калий селитраси гектарига 200 кг ҳисобида гуллашдан олдин эритилган ҳолда берилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ЭРТАГИ ТАРВУЗ КЎЧАТИНИ ЭКИШ

Олинган ариқларга мульча қилиб оқ плёнка қопланади. Плёнка ҳар 70 см оралиғида тешиб чиқилади. Тешиб чиқилган жойларга фосфорли ўғит суюлтириб солинади.

Суюлтирилган фосфорни тайёрлаш учун 10 литр сувга 2 кг аммофос ўғити солиниб қайнатилади ва эритилади. Тайёрланган эритмани 10 л сувда аралаштирилади ва ҳар бир уяга 1 литр ҳисобида қуйиб чиқилади.

Бир гектар майдонга 100 кг фосфорли ўғит сарфланади. Бир гектарга 7100 дона кўчат ўтқазилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Амал_қилинг

📕 Қизил китобга киритилган ҳайвон турларига мансуб ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар содир этиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) ;

🔹мансабдор шахсларга 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

ЭРТАГИ ТАРВУЗ ЕТИШТИРИШДА МАЙДОННИ ТАЙЁРЛАШ

Тарвуз экиладиган майдон кузда ҳайдалади ва баҳорда қайта ҳайдалса самараси юқори бўлади. Майдон чизель қилинади, борона босилади. Жўяклар ҳар 4 метр оралиғида 90 см ўқариқ билан олинади.

Тарвуз 3 хил усулда етиштирилади:

👉Биринчиси ариқларга мульча қилиб оқ плёнка қопланади ва термос усулида икки қаватли дуга қилиб полиэтилен плёнка қопламасида етиштирилади. Кўчатлар февралнинг учинчи ўн кунлигида ўтқазилади.

👉Иккинчиси ариқларга мульча қилиб оқ плёнка қопланади ва бир қаватли дуга қилиб полиэтилен плёнка қопламасида етиштирилади.Кўчатлар мартнинг биринчи ўн кунлигида ўтқазилади.

👉Учинчиси ариқларга мульча қилиб оқ плёнка қопламасида етиштирилади. Кўчатлар март ойининг учинчи ўн кунлигида ўтқазилади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Bugun “Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” Milliy tadqiqot universitetida Jahon suv kuniga bag‘ishlangan tadbir bo‘lib o‘tganligi haqida habar bergan edik.

Tadbirdan foto lavhalar reportajini e'tiboringizga havola etmoqchimiz.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Март ойида боғларда бажариладиган агротехник тадбирлар

Эрта уйғонишнинг олдини олиш учун март ойининг биринчи ярмигача боғларда имкон даражасида 1-2 маротаба яхоб суви бериш лозим. Яхоб сувини қониб ичган боғларда дарахтлар ва токзорларнинг асосий илдизлари жойлашган тупроқ қисми яхши намланади ҳамда тупроқ ҳарорати анча пасайиши боис дарахтлар куртакларининг ҳаракати 8-10 кун кейинга сурилади.

Яхоб суви 1-2 марта берилса куртакларнинг эртаги ҳаракати анча кечикади. Боғларда дарахт таналарини ва скелет шохларини оҳак билан оқлаш зарур. Бунда 10 л. сувга 2 кг. охак ва 1,5 кг. тупроқни аралаштириб дарахтларнинг танаси ва она шохлари оқланади.

Дарахт таналарини оқлаш билан новдалардаги куртакларининг харакати кечиктирилади. Мевали боғларда дарахтларни 3 фоизли Бордо суюқлиги билан пуркаш яхши натижа беради.

Бунда бордо суюқлигининг охак қисмини 4-5 фоизга ошириб пуркалса суюқлик оқранг бўлиши натижасида дарахтларда ҳароратни пасайтириб куртаклар ҳаракати секинлашади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликлар қачон кўпроқ сув талаб қилади?

Ўсимликларнинг кўпроқ сув талаб қиладиган вақти қуидагича: Помидор, карам, бодринг сувга бўлган талаб карам экилгандан кейин, барглари тез ўсиш даврида, помидор ва бодрингларни ғунчалаш даврида, карам боши ҳосил бўлишида, помидор ва бодрингларда тугиш даврида, карамда пишиш даврида ошади;

Эски беда ҳар бир ўримдан кейин суғориш талаб этилади. Табиий шароит ва умумий сув истеъмолига (ўсимликнинг баргидан буғланиб кетадиган сув миқдори ва тупроқ устидан буғланиб кетадиган сув миқдори) қараб ўримлар орасида ҳам суғорилади;

Оқ жухори гуллаш-донга кириш; Кунга боқар гуллаш даври; Олма гуллаш, мева тугиш пайтида; Полиз экинлари гуллаш-пишиш олдидан; Пахта суғориш шоналаш даврида, гуллаш-ҳосилга кириш, пишишнинг бошланиши даврида талаб этади.

Сувга бўлган энг юқори талаб гуллаш-ҳосилга кириш даврига тўғри келади

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Barcha TOMCHI kanali obunachilarini Butun jahon suv kuni bilan tabriklaymiz!

Butunjahon suv kuni suvning ahamiyati haqida xabardorlikni oshirish va jahon hamjamiyatini global suv inqirozini bartaraf etish bo'yicha choralar ko'rishga ilhomlantirish uchun e’lon qilingan.

Butunjahon suv kunining asosiy maqsadi Barqaror rivojlanish maqsadi: 2030 yilgacha barcha uchun suv va sanitariya sharoitlariga erishish bo‘yicha sa’y-harakatlarni qo‘llab-quvvatlashdan iborat.

Butunjahon suv kuni - chuchuk suvning ahamiyatini nishonlash maqsadida 22 mart kuni Birlashgan Millatlar Tashkilotining yillik tadbiri sifatida o’tkaziladi.

“Tinchlik uchun suv” joriy yil Butunjahon suv kunining mavzusi.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Кўчат ўстириш усулларини биласизми?

Кўчат икки хил усулда: кўчириб ўтқазиб ва ўтқазмасдан ўстирилади. Кўчириб ўтқазиб ўстиришда уруғ қалин қилиб сепилади ва тўлик шаклланган уруғ паллали ёки ҳақикий 1-2 баргли ўсимлик майдони катта бўлган иншоот ерига озуқа кубик ёки тувакларига экилади. Бундай экиш, ёш майсани кўчириб ўтқазиш пикировка дейилади. Кўчатни олдиндан белгилаб чиқилган қозиқча, тишли маркер солинган жойга экилади, бундай усулд а кўчат ўстиришда меҳнат сарфи 1,2-1,5 марта ортади.

Аг арда кўчат уруғни сепмай ўстириладиган бўлса, уруғлар бе-
восита ерга ёки тувакка экилиб, зарур озиқ моддаси билан бирданига таъминланади. Ўртаги ва кечки экинлар, шунингдек, қовоқдошлар кўча тларини етиштириш учун уруғи алоҳида-алоҳида экилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ СУҒОРИШ

Агар дарахтларингиз сувли (сочный) мева беришини истасангиз уларни етарли миқдорда суғоришга ҳаракат қилинг. Аксарият ҳолларда сувга муҳтожлигини дарахтларнинг ўзлари билдиради.

Масалан, ёш дарахтлар ўсиш учун катта миқдорда сувга муҳтож бўлади, иссиқ ва қуруқ мавсумларда мевали дарахтларнинг аксарияти қўшимча сувга эҳтиёж сезади. Дарахтлар кам ва саёз (қондирмасдан) суғорилса уларнинг илдиз қисми ер юзига яқин жойлашади ва бу дарахтлар улғайиб етилганда соғлом ривожланиши учун муаммолар юзага келтиради.

Шу сабабдан ариқдан суғориладиган боғларда дарахтларни бир ҳафтада бир марта қондириб суғориш тавсия қилинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликларни суғориш вақтини белгилаш

Суғориш муддатини тўғри белгилаш ўсимликларни оптимал намлик билан таъминлашнинг асосий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шунда ўсимлик сувсизликдан зўриқмайди ва мевалаш тугунчаларини тўплаш жараёни сув таъминоти билан боғлиқ ҳолда амалга ошади, хосил ва унинг сифати пасаймайди.

Юқори меъёрлар билан суғориш тупроқнинг ортиқча намланишига олиб келади, тупроқда аэрация пасаяди, сув-ҳаво режими бузилади, сув илдиз қатламидан чуқур қатламларга сингиб йўқолади ҳамда катта сарф-харажатлар эвазига тупроққа берилган озуқа элементларини ювиб кетади, натижада ҳосил пасаяди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Интенсив боғнинг анъанавий боғдан қандай фарқлари бор? (1)

👉 Интенсив боғларга сифатли, баланд бўйли кўчатлар экилиши натижасида ажратилган жойни симбағазда қисқа вақтда тўлдиради ва натижада дарахт умрининг биринчи йилларида жуда кўп миқдорда қуёш нурларига тутилади. Дарахт ажратилган жойни қанчалик тез тўлдирса, мева шохлар шунчалик тез ривожланади ва гектарига олинадиган ҳосил максималлаштирилади.
👉 Дарахтларнинг зичлиги етарли даражада бўлиши керак. Биринчи йил охирида дарахтлар симбағазни тўлиқ ёки катта қисмини қоплашига эришиш зарур. Бунга эришишнинг ягона йўли 1,5–1,8 метрли кўчатларни экиб, уларни қисқартириб кесмасликдир. Шундай қилинса иккинчи йилдаёқ ҳосил олиш мумкин.
👉 Дарахтлар иккинчи йилда ҳосил бера бошлаши натижасида ўсиш ҳамда ҳосил бериш ўртасида мувозанат пайдо бўлади ва томирларнинг ўсиши чегараланади.

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Интенсив боғларни суғориш

Боғ қатор орасида бир метр чуқурликда тупроқнинг намлик даражаси тупроқни сувсизлигига нисбатан вегетация даврида 70–75 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Ёз ойларида мева боғларининг тупроқларидаги намлик даражасини меъёрда ушлаш учун тез-тез суғориб турилади.

Томчилатиб суғориш. Замонавий интенсив боғларда томчилатиб суғориш тизими асосида кўчатда деярли сув билан боғлик стресс ҳолати бўлмайди. Чунки тупроқда намлик даражаси илдиз атрофида бир хил бўлади.

Интенсив боғларда томчилатиб суғориш тизими мавжуд бўлса, барча минерал озуқаларни сув орқали томчилатиб бериш мақсадга мувофиқдир. Бунда ўғитни ўзлаштириш самарадорлиги анча юқори бўлади.

Томчилатгичларни тури ва жойлашишига қараб, суғориш вақти ва миқдори белгиланади. Томчилатиб суғорилганда 40% сув тежалади.

Ёши катта боғларга томчилатиб суғориш тизимини ўрнатганда, уларнинг шу даврда илдизи жойлашган қатламларга сувнинг текис етказиб берилишини таъминлашга эътибор қаратиш лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

#BILASIZMI

Sirdaryo daryosi qaysi daryolarning qo‘shilishidan hosil bo‘ladi?

Sirdaryo daryosi O‘zbekistonning Namangan viloyati hududida Norin va Qoradaryo daryolarining qo‘shilishidan hosil bo‘ladi va Sirdaryo deb ataladi.


📱 Kanalga ulanish
Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ЯНГИ ЭКИЛГАН ДАРАХТЛАРНИ БУТАШ

Дастлабки буташ, дарахтлар экилгандан сўнг амалга оширилади. Агар экилгандан сўнг зарур бўлса, олма ва нок дарахтларини об-ҳаво совуқ бўлмаса буташ мумкин.

Олхўри, гилос ва бошқа данакли мевали дарахтларни қиш оҳирида куртак ҳаракатга келишни бошлаганда буташ самарали натижа беради.

Янги экилган дарахтларни буташ зарурияти бир қатор омилларга боғлиқ – экилаётган дарахт ёши, унинг пайвандтаги, унга танланган шакл бериш тури ва очиқ илдизда ёки тувакда олинганлигига боғлиқ.

Деярли барча янги экилган бир ёшли дарахтларни буташ тавсия қилинади, икки ёшли дарахтларни эса ҳар доим ҳам буталмайди. Дастлабки буташ бир ёшли дарахтлар учун жуда муҳим, агар буталмаса уларнинг тутиб кетиши қийин бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ер ости сувлари: қимматли ресурсми ёки муаммолар манбаими? Қишлоқ хўжалигида йўл қўймаслик керак бўлган хатолар

💧Сув - ҳаёт манбаи. Ундан оқилона фойдаланиш эса нафақат замон талаби, балки ҳар биримизнинг бурчимиз ҳамдир.

Ҳозирги кунда экин майдонларини ер ости сувларидан фойдаланган ҳолда меъёридан ортиқ суғорилиши эса бир қанча салбий оқибатларга олиб келади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тайёрланган ушбу инфографика орқали ер ости сувларидан ортиқча ва самарасиз фойдаланиш нималарга олиб келиши ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

TOMCHI

МЕВА ДАРАХТЛАРИНИ ҚАНДАЙ ЭКИШ ЛОЗИМ?
👉Дарахт экиладиган чуқурчани олдиндан ковламанг, имкон борича бу чуқурчалар дарахт экилаётган вақтда ковланиши мақсадга мувофиқ.
👉Дарахт экиш қуруқ бўлган кунга режалаштирилиши шарт. Агар тупроқ музлаган ёки ортиқча нам бўлса кўчат экманг.
👉Янги экилган дарахтлар ўзини тутиб олгунча қозиққа боғланиши шарт. Қозиқлар ёғоч, метал ёки бетондан тайёрланади.
👉Дарахт экиладиган чуқурчага гўнг, компост ёки ўғит солиб дарахт экманг ! (истисно сифатида жуда заиф тупроқлардагина амалга оширилиши мумкин).
👉Экилган дарахтни дарҳол бир челак сув билан суғоринг, катта миқдорда дарахт экилган бўлса боғни яхшилаб суғоринг.
👉Янги экилган дарахтлар асоси атрофига мулча тўшанг.
👉Агар дарахт экилган ҳудудда ёввойи ҳайвонлар бўлса дарахтларни ҳимояланг.
👉Экиш учун мўлжалланган дарахтларни бино ичида сақламанг. Агар об-ҳаво жуда совуқ бўлса иситилмайдиган гараж ёки обморда сақлашингиз мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

#BILASIZMI

Orol dengizi havzasidagi eng sersuv daryo qaysi?

Orol dengizi havzasidagi eng sersuv daryo sifatida Amudaryo daryosi qayd etilgan. Amudaryo daryosining ko‘p yillik o‘rtacha suv sarfi 2525 m³/s (Kerki shahri yaqinida). Amudaryo daryosining uzunligi 1415 km, irmog‘i Panj daryosi bilan qo‘shib hisoblanganda 2620 km ni tashkil qiladi. Daryoning umumiy suv yig‘ish havzasi 309 000 km² ga teng.


📱 Kanalga ulanish
Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликка тупроқдаги минерал моддаларни истеъмол қилишга сув ёрдам беради

Ўсимлик, тупроқдаги минерал моддаларни фақат эритма ҳолда бўлгандагина истеъмол қила олади. Бунинг учун эса сув керак.

Сув туфайли ўсимликларда ҳаёт учун муҳим жараёнлар кечади, тургор (хужайраларни суюқлиқ ёрдамида хаёт кўриши) сақланади, найчалар орқали илдиз тизми орқали ўсимликка озуқа моддалар келади, тупроқ ва ўсимлик ҳарорати бошқарилади, ферментлар фаолияти ва бошқа жараёнлар меъёрлашади.

Тупроқдаги намлик илдизлар тупроқда йиғилган алохида сувлар билан туташгандагина ўзлаштирилиши мумкин. Тупроқлар мураккаб кўп дисперсли тизим бўлгани учун, сув унда ҳар хил ҳолатда сақланади – алоҳида ёки туташган капиллярлар шаклида, мустаҳкам ёки ғовак боғланган тупроқ заррачалари сиртида ва ҳ.к.

Механик, агрегат ва микроагрегат таркиби, ҳамда сув-физик ҳусусиятига қараб тупроқ нами сақланиши ва ҳаракати ҳар хил қувват ва тезликда кечади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Mualliflarning tengdoshlari har bir videoga faol ovoz berishdi, natijada quyidagi g‘oliblar aniqlandi:

1-o‘rin – Shuhratov Inomjon Ikromjon ogli, TQXMMI MTU talabasi

2-o‘rin – Shukurova Fotima Zakirovna, TQXMMI MTUning Qarshi irrigatsiya va agrotexnologiyalar instituti. "Gidromelioratsiya" fakulteti, "Suv xo'jaligi va melioratsiya" yo'nalishi, 1-kurs talabasi

3-o‘rin - Raxmatova Maftuna Jamshid qizi, Buxoro tabiiy resurslarni boshqarish institut talabasi

4-o‘rin - Ziyodullayev Shoxijaxon Maxkambekovich, TIQXMMI Milliy Tadqiqot Universiteti
Energetika fakulteti 1-kurs talabasi

Tadbir Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” Milliy tadqiqot universiteti, Shveysariya taraqqiyot va hamkorlik agentligi (SDC) tomonidan moliyalashtirilgan O‘zbekistonda suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi, shuningdek, USAIDning suv resurslari va zaif muhit bo‘yicha mintaqaviy loyihasi bilan hamkorlikda tashkil etildi.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…
Подписаться на канал