tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

Tanlovning maqsadlaridan biri talabalar e’tiborini Loyihaning ijtimoiy tarmoqlardagi resursi – TOMCHI Telegram kanaliga jalb qilish edi. Buning uchun video yaratish, uni tegishli telegram kanaliga yuborish va imkon qadar ko'proq ovoz to'plash kerak edi. Tanlov tashkilotchilari o'z maqsadiga erishishdi, chunki siz yoqtirgan videongizga ovoz berish uchun siz kanalga obunachi bo'lishingiz kerak.

Shu tariqa jami 100 ga yaqin video rolik tayorlandi, ushbu videolar 493 ming marta ko’rildi.

Tanlovga taqdim etilgan videolar, asosan, original, ibratli va suvni tejashga undaydigan roliklar bo’lib, bu bebaho ne’mat tekin emasligini ko’rsatadi.

Читать полностью…

TOMCHI

ЭРТАГИ ТАРВУЗ КЎЧАТЛАРИНИ ПАРВАРИШЛАШ

Уруғлар икки муддатда экилади: биринчиси жуда эртаги ҳосил олиш учун декабрнинг учинчи ўн кунлигида ва иккинчиси февралнинг биринчи беш кунлигида.

Уруғлар униб чиқиб, кўчатлар 1-2 та чин барг чиқарганда уларни биринчи озиқлантириш тадбири бажарилади.

Бунда ҳар 10 литр сувга 13-15 грамм азотли, 18-20 грамм фосфорли ва 15-20 грамм калийли ўғитлар солиб эритилади ва суғорилади. Ушбу эритма ҳар 3-3,5 м2майдондаги кўчатларни озиқлантириш учун сарфланади. Кўчатларни иккинчи озиқлантириш уларни далага экишдан 10-15 кун олдин амалга оширилиб, бунда юқорида таъкидланган ўғитлар миқдори икки маротаба кўпроқ қўшилган ҳолда бажарилади.

Кўчатлар 4 та чин барг пайдо бўлганда очиқ майдонга олиб чиқиб экилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Қулупнайни иссиқхоналарда экиш учун маъқул нав танлаш🍓🍓🍓🍓

Қулупнай бизнесини бошлаш учун иссиқхоналарда яхши ҳосил берадиган навларни танлаш муҳим. Навларнинг хилма-хиллиги кўпайиб бораётганлиги учун нав танлашда қуйидаги белгиларга эътибор қаратиш зарур:

🍓қулупнай кўчатларининг ёруғлик кунига боғлиқмаслиги;
🍓ўсимликнинг тўҳтовсиз тугунчалар ва мева ҳосил қилиши;
🍓йирик ва бир маромдаги тусга эга мевалар бериши;
🍓қулупнайнинг мазали таъм ва хид кўрсатгичлари.
Эрта пишиб етилувчи қулупнай навлари тиғиз экилган тақдирда ҳам юқори ҳосилдорлик беради.

Иссиқхонада оптимал шароитларни яратиб, қулупнайдан йилига 5 мартагача ҳосил олиш мумкин. Лекин бундай юқори натижакорлик, томорқа тупроғининг жуда тез кучсизланишига олиб келади.🍓

Европа тан олинган юқори ҳосилдорлик берувчи қулупнай навлари қуйидагилар:

🍓Корона;
🍓Сан — Андреас;
🍓Қиролича Елизавета 2;
🍓Брайтон.

Булар касалликларга бардошли, табиий ёруғликка талаби паст, кўчатлари ташиш ва сақлашга чидамли.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Тумандаги бирорта маҳаллада хом ашёни етказиш, борини қайта ишлаш, одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш ва кооперация қилиш бўйича тайинли иш олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бу борада маҳаллий саноатга масъул 13 та уюшма Сайхунободга 2023 йилда бирор марта келмаган. Бу йил учун ҳам режа қилмаган.

Туманни энг катта захираси ҳам, имконияти ҳам – ер. Масалан, Сайхунобод – аҳоли томорқаси 20 сотихдан ортиқ бўлган 26 та тумандан бири. Лекин бунинг 10 фоизи ишлатиляпти, асосий экин – беда билан макка бўлиб қолган.

Сайхунободнинг 19 километр ҳудудидан Сирдарё оқиб ўтгани учун, “сув текин” деган тушунча ўрнашиб қолган.

Туманда 89 та шоличилик фермер хўжалигида на лазерли текислагич, на ҳисоб-китоб бор. Шу ўринда, тумандаги 3 минг гектар шоли майдонларида ҳосилдорлик гектарига атиги 50 центнерни ташкил қилмоқда.

Каналларни бетонлаш режаси 61 фоизга бажарилган, холос. Бу вилоятдаги энг ёмон кўрсаткич.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

TOMCHI

#BILASIZMI

Orol dengizi havzasidagi o‘rtacha ko‘p yillik suv oqimining miqdori qancha?

Orol dengizi havzasidagi barcha daryolar o‘rtacha ko‘p yillik suv oqimining umumiy miqdori 116,0 km3/yil deb baholanadi. Uning 79,4 km3/yil qismi Amudaryo daryosi havzasi daryolariga to‘g‘ri kelsa, qolgan 36,6 km3/yil qismi Sirdaryo daryosi havzasi daryolariga to‘g‘ri keladi.


📱 Kanalga ulanish
Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Injener gidrotexnik burchi: Zumrat Davronova hikoyasi

2017-yildan buyon Zumrat Davronovna Djiyanboyeva Shavot tumani irrigatsiya boshqarmasida 2-toifali gidrotexnik lavozimida sadoqat bilan xizmat qilib kelmoqda. Zumrat opa nafaqat xodim, balki uch farzandning onasi va nafaqat ayollar, balki umuman hamkasblari orasida benuqson obro‘ga ega bo‘lgan beqiyos kasb egasi.

Uning xizmatlari va yutuqlari haqida savollar berganimizda, uning fidoyiligi, mas'uliyati, o'z ishiga va boshqalarga bo'lgan hurmatini aks ettiruvchi javobdan boshqa javob kuta olmadik. – Xodimlarni davlat mukofotlariga tavsiya etish, tegishli hujjatlarni tayyorlash mening ishimning bir qismi, – deydi Zumrat opa. – Hamkasblarimning munosib mukofotlarga sazovor bo‘layotganini ko‘rish menda g‘urur bag‘ishlaydi.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

🍓🍓Қулупнайни иссиқхоналарда етиштиришда маъқул жой танлаш

Қулупнайлар экиладиган иссиқхоналар қалин плёнка, ойнаванд ромлар, махсус пластик материаллардан қурилса, йил давомида оптимал ҳароратни сақлаш имконини беради.🍓

Ушбу иссиқхоналарни ҳароратни доимий +20-25°С да ушлаб турувчи автоматик иситиш тизими билан жиҳозлаш тавсия этилади.
Иссиқхона ичидаги намлик даражаси ҳам қуйидаги бўлиши керак:
🍓қулупнайни экиш маҳали – 80-85%;
🍓қулупнай ўсув даврида – 75%;
🍓экинлар гуллаш пайтида – 70%.

Иссиқхоналарда экилган🍓🍓 қулупнайларга суткасига 14-17 соатгача ёруғлик берилса, ҳосилдорлик яхши бўлади. Сабаби қуёш нури экинларни ўсишига ва пишишига хизмат қилувчи фотосинтез жараёнини фаоллаштиради. Суткалик ёруғлик тушиш нормасини таъминлаш учун иссиқхонага сунъий ёруғлик манбалари (лампалар) ўрнатилади.

Ёруғлик лампалари иссиқхона майдонининг ҳар 1 метрига 1 та лампа зичлигида жойлаштирилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Ширин қалампирни етиштиришда ерга ишлов бериш

Экиш режалаштирилган ерларни тайёрлаш ишлари куз ойларидан бошланади. Ҳосилдан бўшаган майдонда йирик ўсимликлар қолдиқларидан тозаланиб, 1 сотих ерга 200 кг чириган гўнг сочиб чиқилади.

Берилиши лозим бўлган маданий ўғитлар миқдорини бир қисми қўлда сочиб чиқилиб, кейин майдон 28-30 см чуқурликда юмшатилади, хаскаш ёрдамида йирик кесаклар майдаланиб бир йўла ер текислаб олинади ва 70 ёки 90 см қатор оралиғида экиш эгатлари тортиб чиқилади.

Ширин қалампир ўсимлиги бўз, ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларда яхши ўсади. Сизот сувлари юза жойлашган, шунингдек, шўрланган тупроқлар унчалик ярамайди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#BILASIZMI

Qanday suvga ichimlik sifatidagi suv deyiladi?
O‘zbekiston sharoitida u qaysi hujjat asosida belgilanadi?


O‘z sifatiga ko‘ra O‘zbekiston Respublikasi davlat standarti O’zDSt 950-2011 talablari doirasida bo‘lgan suvga ichimlik sifatidagi suv deyiladi.
Ichimlik-xo‘jalik maqsadlari uchun yetkazib beriladigan suvlarning sifati - DSt: 950 – 2011 "Ichimlik suv" davlat standarti talablariga asosan belgilanadi va shu talablarga to‘liq mos kelishi shart.


📱 Kanalga ulanish
Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Стратегия

❗️444 та яшил боғлар барпо этилади


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Ерларнинг лазерли текислаш афзаллигини биласизми?

Сифатли текислашни амалга оширирш учун ва дала юзаси текислиги самарадорлигини яхшилаш учун текислашда лазерли нивелирдан фой¬даланиш зарур.

Ерларнинг лазерли текислаш афзаллиги:

👉 суғориш сувлври 15-20% кам сарфланади;
👉 бегона ўтлар 10-12% га кам пайдо бўлади;
👉бутун далани бир текисда намланишини таъминлайди;
👉 озиқа моддалар билан ўсимликларни таъминланиши ва ниҳоллар бир текисда пайдо бўлиши таъминланади;
👉 суғориш сувларининг фойдаланиш самарадорлиги 25-30% ошади;
👉 экинлар ҳосилдорлиги уртача 5-7 ц/га ошади;
👉 иқтисодий самарадорлиги 10-20% кўп бўлади;
👉 ерларни қайта текислаш 3-5 йилда бир марта амалга оширилади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Қулупнайни парваришлаш

Қулупнай сувга талабчан ўсимлик бўлганлиги боис уни етиштиришнинг асосий шартларидан бири сув билан ўз вақтида таъминлашдир. Апрель ойида қулупнайзорни 1-2 марта тўйинтириб суғориш керак.

Апрель ойининг иккинчи ярмидан қулупнай меваси пиша бошлайди. Бу даврда қулупнайзорда жўяк оралатиб, яъни бир ариқ қолдириб, ҳар икки теримдан сўнг суғорилади.

Бунда мевалар сифатли етилади. Ҳосил териб олингач келаси йил учун қулупнайзор қатор ораси 12-15 см чуқурликда юмшатилиб, эрта баҳорда тавсия этилган азотли ва фосфорли ўғитларни солиб, кетидан суғорилади.

Ерни ҳайдашдан олдин майдонларга тупроқ унумдорлигига қараб гектарига 40-60 тонна ярим чириган гўнг 600-1000 кг суперфосфат билан аралаштирилиб солинади.

Сўнгра камида 30 см чуқурликда ерни ҳайдаб, кетидан текисланади ҳамда эгатлар олинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#batafsil ma'lumot

💧Tomchilatib sug‘orish tizimini loyihasining hujjatlari


✈️ Kanalga ulanish
Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🌙Азиз ТОМЧИ каналининг аъзолари. 🌙
Кириб келган Моҳи Рамазон билан ҳаммангизни муборакбод этамиз!
🌙Муборак Рамазон ойи барчамизга қутлуғ келсин🌙

ТОМЧИ канали жамоаси

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

📣📣DIQQAT! DIQQAT! DIQQAT!

OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI TALABA VA MAGISTRANTLARI!

“SUV TEKIN EMAS-2!” mavzusidagi tanlovimizda qatnashing!
Ushbu tanlov 2023-yil 7-dekabrda e'lon qilingan talabalar o‘rtasidagi “Suv Tekin Emas” tanlovining ikkinchi bosqichidir.

Butun jaxon suv kuniga o’zingiz uchun qimmatbaho sovg’a qiliish uchun:

1. Tanlov shartlari bilan tanishing👇
2. Videoni yarating📽
3. Tayyorlagan videoni @students_tanlov_admini i TG manziliga va administratordan javob kuting.
4. Administrator yuborgan havolani do’stlaringizga yuborib ovoz berishlarini so‘rang.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

2024 yil 15 mart Toshkent

Bugun “Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” Milliy tadqiqot universitetida Jahon suv kuniga bag‘ishlangan tadbir bo‘lib o‘tdi.
Ushbu muhim kunni nishonlash uchun xalqaro tashkilotlar turli xil tadbirlarni o'tkazdilar. Tadbirlar turlicha bo‘ldi, biroq ularning barchasi 2024-yilgi Jahon suv kunining “Suv tinchlik uchun” asosiy mavzusiga qaratildi.

O‘zbekistonda suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi doirasida suv resurslarini boshqarish, ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida oliy o‘quv yurtlarida tahsil olayotgan talabalar o‘rtasida avval e’lon qilingan “Suv tekin emas” mavzusidagi tanlovninng davomi bo’lgan “Suv tekin emas-2” videoroliklar tanlov natijalari sarhisob qilinib g’oliblar taqdirlandi.

Читать полностью…

TOMCHI

#BILASIZMI

Orol dengizi havzasidagi eng uzun daryo qaysi?

Orol dengizi havzasidagi eng uzun daryo sifatida Sirdaryo daryosi qayd etilgan. Sirdaryo daryosining uzunligi 2212 km, irmog‘i Norin daryosi bilan qo‘shib hisoblanganda 3019 km ni tashkil qiladi. Sirdaryo daryosining ko‘p yillik o‘rtacha suv sarfi 724 m³/s (Chirchiq daryosi quyilgandan keyin 27 kmda). Daryoning umumiy suv yig‘ish havzasi 219 000 km² ga teng.


📱 Kanalga ulanish
Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Президент айтилган муаммоларнинг ечимларини белгилаб берди.

Энг аввало, Сайхунободда 17 мингта хонадонда томорқани ишга солиш, кичик саноат ва хизматларни йўлга қўйиш орқали, аҳолини даромадли қилиш вазифаси қўйилди.

Масъуллар 19 та маҳалла ва 794 та кўчани номма-ном бўлиб олиб, бу йил тадбиркорлик учун бериладиган 200 миллиард сўм ҳисобидан уларни ҳар бирига техник иқтисодий асос ишлаб чиқади.

Бунда, маҳаллани “драйвер” йўналишидан келиб чиқиб, тумандаги 17 мингта хонадон кесимида томорқада қанча, саноатда қанча, савдо ва хизматларда қанча аҳоли банд бўлиши аниқ кўрсатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

TOMCHI

Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари нега айнан шу туманга келганини изоҳлади.

Сайхунобод аҳолиси яхши яшашга, даромадли бўлишга, болаларини ўқитишга интилаётгани, лекин тумандаги оғир иқтисодий аҳвол бунга тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.

Тадбиркорлик, бандлик, камбағалликдан чиқаришга катта-катта маблағлар ажратилаётганига қарамай, Сайхунободдаги 19 та маҳаллада яшайдиган 83 минг аҳолини қанчасига бу имкониятлар етиб бораяпти, деган савол очиқ қолмоқда.

Шунинг учун бугунги йиғилиш томорқа ва уй хўжаликларини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишда нафақат Сайхунобод, балки бутун мамлакатимиз учун туб бурилиш ясайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

TOMCHI

Ammo uning suv xo'jaligiga qo'shgan hissasi faqat ma'muriy vazifalar bilan cheklanmaydi. Zumrat opa suv xo‘jaligiga oid qonun, qaror va farmoyishlarni chuqur o‘rganadi va o‘z bilimini yosh mutaxassislarga yetkazishga vaqtini ayamaydi. 35 yillik tajribaga ega u nafaqat professionallik timsoli, balki keyingi avlod gidrotexniklariga ham ustoz dir.

Zumrat Davronovna xodimlar ro‘yxatidagi shunchaki ism emas, u muhandislik va suv xo‘jaligi sohasida yuksaklikka intiluvchi har bir inson uchun fidoyilik va ilhom timsoli. Uning hikoyasi harakatga chaqiruv bo‘lib, bizni nafaqat professional hayotimizni yaxshilashga, balki boshqalarni muvaffaqiyat sari ilhomlantirishga undaydi.

Zumrat Davronovna nafaqat suv xo‘jaligidagi xotin-qizlar, balki o‘z ishiga fidoyilik va kasbiy yuksaklikka intilish orqali muvaffaqiyat yo‘lini izlayotgan har bir kishi uchun o‘rnakdir. Uning turmush hikoyasi bizga murabbiylik va baham ko'rish muhimligini, shuningdek, o'zingizni va hamkasblaringizni hurmat qilish muhimligini eslatadi.

Zumrat Davronovnaning hikoyasi ishimizda va hayotimizda yuksak marralar sari intilishda ilhom manbai bo‘lishini istardik.

ТОМЧИ канали муҳбири Адолат Хасанова

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ЭРТАГИ ТАРВУЗ ЕТИШТИРИШ

Навлар.
Тарвузнинг эртапишар Долби Ғ1 , Виктория Ғ1 , Талисман Ғ1 , Васко Ғ1 , Варда Ғ1 , Леди Ғ1 , Трофи Ғ1 , Фарао Ғ1 (Голландия), Кримсон Свит (АҚШ), Супер Кримсон Ғ1 (Германия) каби Ғ1 дурагайлари тавсия этилади.

Кўчат тайёрлаш. Кўчат тайёрлаш учун чим ўсган тупроқ яхшилаб эланади. Эланган тупроққа 4:1(тупроқ:чириган гўнг) нисбатда чириган гўнг солиб аралаштирилади. Агар гўнг чириган бўлмаса, янги гўнг 2-3 ой ёки камида 1 ой сувда чиритилади. Бунда гўнг қисман зарарсизлантирилади, бегона ўтлар сув тагига тушади ёки унувчанлигини йўқотади.
Тайёрланган аралашмани 10х10х14 см ҳажмдаги полиэтилен стаканчаларга солинади. Бир гектарга 7,1-7,5 минг стаканча тайёрланади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Хурматли Рустам Жураевич!

Сизни лойиҳамиз ходимлари номидан таваллуд айёмингиз билан қизғин муборакбод этамиз! Келгуси ишларингизда улкан ютуқлар сизни тарк этмасин! Хаётда тинч-тотув яшашингизни ва барча олдингиздаги режалаштирган ният-мақсадларингизни амалга оширишингизни истаб қоламиз! Сув хўжалиги ривожи учун қилаётган мехнатларингиз ўзининг муваффаққиятли самарасини беришида тилакдошмиз! Таваллуд аёмингиз қутлуғ бўлсин!

Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси

ТОМЧИ телеграм каналининг жамоаси

Читать полностью…

TOMCHI

❗️Мини тракторларни олиб киришда божхона божи ноль ставкада қўлланилади


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Қулупнай етиштиришда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш

Қулупнай кўпроқ оқ доғланиш, уншудринг, кулранг чириш касалликлари билан зарарланади. Узунбурун, қулупнай канаси, баргхўр, тиллақўнғиз,шиллиққурт каби ҳашаротлар мева ва ўсимликка зарар келтиради. Оқ доғланиш касаллигига қарши кузда 3% ли Бордо суюқлиги, баҳорда бир фоизли Бордо суюқлиги икки марта пуркалади.

Кулранг чириш касаллиги билан ўсимликнинг меваси, гули, мева банди, барги зарарланади. Касаллик мева пишиш олдидан тез-тез суғорилганда ва меваси ерга теккан ҳолларда ривожланади.

Ун-шудринг касаллиги ўсимликнинг барги, гули, гулғунчаси ва етилган меваларини зарарлайди.
Ўсимлик қолдиқларини йиғиб, йўқ қилиш керак. Касаллик кўзга ташланиши билан унга 1% ли олтингугурт коллоидини пуркаш лозим. Бу тадбирни ҳосилни териб олишга 20 кун қолгунча ҳар 15-20 кунда такрорлаш зарур.
Зараркунандаларига қарши эрта баҳорда 30 фоизли Карбофос (гектарига 2-4,5 кг) ёки 1% ли Бордо суюқлигини пуркаш яхши самара беради.

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

#BILASIZMI

Aholi jon boshiga yetkazib beriladigan suvning miqdori (me’yori) qanday ko‘rsatkich asosida belgilanadi?
O‘zbekiston sharoitida u qaysi hujjatda keltirilgan?


Aholi jon boshiga yetkazib beriladigan suvning miqdori – sutkalik suv iste’moli me’yori aholi yashash turar joylarining obodonlashganlik darajasi asosida belgilanadi.
Aholi uchun suv ist’emoli me’yorlari O‘zbekiston sharoitida ShNQ 2.04.02–2019 “Suv taminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qoidalarida keltirilgan.


📱 Kanalga ulanish
Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#batafsil ma'lumot

Tomchilatib sug‘orish tizimi loyihasining hujjatlari (davomi)


💧Каналга уланиш Саволлар 📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш

Читать полностью…

TOMCHI

Такрорий экин сифатида помидор кўчатини етиштириш ва экиш. 🍅🍅

Районлаштирилган навларнинг тозалиги 98%, унувчанлиги 85 % дан кам бўлмаган 1-синф уруғлари экилади. Бундай уруғларнинг 350-400 грамми бир гектарга кўчат олиш учун етарли.

Уруғлар экишолди сувда ёки 0,01-0,05% ли ўстирувчи стимуляторлар, микроэлементлар эритмасида 10-12 соат давомида ивитилади, сўнгра ТМТД ёки бошқа шунга ўхшаш фунгицид
(касалликларга қарши қўлланиладиган кимёвий дори восита) лар билан ишланади (1 грамм уруққа 4-8 грамм препарат).

Тайёрланган уруғлар далага яқин ерларда қуёшдан ҳимояланган салқин махсус ташкил этилган кўчатхоналарга май ойи бошида 0,5-1,0 см чуқурликда экилади. Майсалар кўринишгача ҳарорат 15-20° С,кўкаргач 20-25° С да сақлангани маъқул. Кўчатлар зарур бўлса сийраклаштирилади. Ўсув даврида, озиқлантирилади, суғорилади ва бегона ўтлардан тозаланади, 40-45 кундан сўнг 6-8 чинбарг чиқаргач июнь ойи охирида далага ўтказиш учун тайёр. Кўчатлар эрталаб ёки кеч салқинда суғорилган далаларга экилади.

@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

ҲОСИЛЛИ БОҒЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ (2)

Ҳар йили кузги шудгор ўрнига ноябрь ойида 15–17 см чуқурликда культивация қилиниши мумкин. Фақат ерга органик ўғит солинсагина у плуг билан 20–22 см чуқурликда ҳайдалади. Эрта баҳорда қатор оралари қайта юмшатилади ҳамда бу иш ёз бўйи ҳар бир суғоришдан кейин такрорланади.

Бунда ишлов берувчи МПВ-1 машинаси КЗУ-03 культиватори билан амалга оширилади. Дарахт танасига яқин жойларга (10–12 см. дан чуқур бўлмаган) ишлов бериш учун ФА-76 механик фрезадан фойдаланилади.

Дарахтлар суст ўсаётган бўлса (30–40 см. дан кам) ўғитни 1 м2 жойга 40–60 г ҳисобида бевосита уларнинг танаси атрофига солиш керак.

Дарахтлар катталашган сайин уларнинг танаси атрофининг доираси кенгайтириб борилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Aziz TOMCHI obunachilari. Tanlovimiz yakuniga yetmoqda. Ovoz berish 12 MART SOAT 20:00 DA YoPILADI! Shoshiling!

Читать полностью…

TOMCHI

ҲОСИЛЛИ БОҒЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ (1)
Боғларда тупроқнинг унумдорлигини доимо яхшилаб борилиши керак. Дарахтларга тўғри шакл бериш ва қирқиш билан бирга тупроққа етарли даражада органик ва минерал ўғитлар солиб туриш, ерга ўз вақтида ишлов бериш, ўсимлик ва меваларни зараркунандалар ҳамда касалликлардан сақлаш, тупроқни етарли намликда бўлишини таъминлаш ишларига алоҳида эътибор бериш лозим.

Ҳосил бераётган боғларда келгуси йил ҳосили пухта замин яратишнинг асосий тартиби – бу ерни баҳорда (ҳеч нарса экмай) яхши ўғитлаб, шудгорлаб қўйишдир. Органик ўғитларни ҳар 3 йилда бир маротаба чиринди сифатида гектарига 20–25 тоннадан солиш керак.

Бундай ўғитлар етишмаса 2–3 йилда бир маротаба қатор ораларига сидерат экинлар экилади. Уларни сентябрь ойи охирида экиб, гуллаш пайтида – май ойининг бошларида ерга ҳайдаб юборилади.

Кўк поянинг тупроқ остига яхши тушиши учун экин ер ҳайдалиши олдидан КИР-1,5 ротацион ўриш машинаси билан майдалаб чиқилади.

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…
Подписаться на канал