Помидор уруғларини ажратиш
Помидор уруғларини ажратишдан аввал мевалар саралаб олинади, майда, касал ва нотекис мевалар олиб ташланади. Уруғлик экинлар ҳажмига кўра, помидор уруғлари машиналар ёрдамида ёки қўлда ажратилади.
Уруғларни қўлда ажратиш учун мевалар кўндалангига кесилиб, уруғлар сиқиб олинади ва сирли ёки шиша идишларга солинади.
Ажратилган мева бўлакчалари қайта ишланади.
Идишга солинган уруғларга сув текизмасдан, бижғитилади (ҳаво ҳароратига қараб, 4-8 соатдан то 1 суткагача). Шундан сўнг, тоза сувда ювиб, элак ёрдамида сузиб олинади ва қуритишга офтобга, мато ёки брезент устига 1-1,5 см қалинликда ёйилади, вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Уруғлар намлиги 11% бўлганида, олиб қўйилади.
Уруғлик экинларга, етиштирилган уруғларга махсус равишда хужжатлар расмийлаштирилади. Бу ҳужжатлар уруғларнинг навдорлик ва экинбоплик сифатларини тасдиқлайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
Ғаллани қайси майдонларда озиқлантириш керак?
Эрта бахордаги азотли озиқлантиришни кеч муддатларда экилиб, қишловдан қийинчилик билан чиққан хамда уруғлик учун экилган, ва нихоят қолган майдонларда ўтказиш тавсия килинади. Қишловга тупланмасдан кирган майдонларни қўшимча тарзда 100 кг/га меъёрда озиқлантириш ғалла нихолларининг ўсиб-ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиб, кўзланган ҳосилни олиш имконини яратади.
Озиқлантириш кўчат қалинлигини барқарорлаштириб, ўсимликда тупланиш жараёнини жадаллаштиради, 1 м2 да 550—600 тагача маҳсулдор поя ҳосил қилишга замин яратиб, гектаридан 5—6 центнергача қўшимча ҳосил олишга эришилади.
Агар ўсиш жараёни кеч бошланса, ҳаво ҳарорати тез кўтарилиб, ривожланиш фазаларининг ўтиш вақти ва озиқа моддалар ўзлаштирилиши пасаяди. Шу даврда азот меъёрини йиллик меъёрга нисбатан 30 фоизга ошириш тавсия қилинади. Азот меъёри бундан оширилганда азотнинг ортиқча қисми сув ёки ёғингарчилик билан ювилиб кетиши ҳисобига самараси кам булади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш учун 54 та туманда ўқув-тажриба майдонлари ташкил этилади
Қулупнай етиштиришда ерга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш (4)
7-қадам. Баҳорда қулупнай майдонларига солинган похол йиғиб олинади, кузги ишловда солинган ўғит тупроққа кўмиб чиқилади. Ҳосилдорлик асосан тупроқни кўкламги юмшатиш вақтига
боғлиқ бўлиб, ишлов қанчалик эрта ўтказилса, ҳосил шунча юқори бўлади, кеч қолган сари ҳосилдорлик ҳам пасайиб боради, шу сабабли февраль-март ойларининг бошларида далада ишлаш имконияти туғилди дегунча қатор ораларини 10-12 см чуқурликда юмшатиб, ишлов берилади.
Республика шароитида қулупнайзорнинг ҳосили йиғиб олингунча туп атрофи 1-2 маротаба чопиқ қилиниб, юмшатилади. Мевалар териб олингач, қатор ораси 8-10 маротаба юмшатилади, 4-5 маротаба чопиқ қилинади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
Боғ қатор ораларига экилган экинларни парваришлаш (2)
Бегона ўтларнинг пайдо бўлишига қараб дарахт танаси ёнидан ерлар ФА-76 фрезаси билан юмшатилади.
Ҳар йили мева дарахтлари тўлиқ ҳосилга киргунча гектарига кузда 40–50 кг фосфор, 30–40 кг калий ва баҳорда 60–70 кг азот ўғитлари солинади.
Боғнинг қатор ораларига дарахтлар 5–6 ёшга тўлгунча оралиқ эртаки ва ўртаки экинлар (картошка, қанд лавлаги, қизилча, саримсоқ пиёз, редиска, туруп, майда ошқовоқ, помидор, карам, ловия, нўхат, полиз экинлари) экилади. Улар парвариш қилинаётган экиннинг агротехника талаблари асосида ўғитланади ва суғорилади.
Боғнинг қатор ораларига оралиқ экинлар экканда дастлабки 1–2 йилларда дарахт танаси ёнидан 1 м кенгликда оралиқ қолдириш керак. Кейинги йилларда оралиқ бўш жой 0,5 м дан кенгайтириб борилади. Боғ тўла ҳосил бера бошлагач, оралиқ экинлар экилмайди.
Кўчат экилган йилнинг кузида, ёзда нобуд бўлган кўчатлар ўрнига шу нав кўчатидан ўтқазилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Қулупнай етиштиришда ерга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш (3)
5-қадам. Орадан 8-10 кун ўтгач, ҳамма кўчатларнинг тутган ёки тутмаганини текшириш, қуриган кўчат ўрнига янги кўчатни илдиз атрофидаги нам
тупроғи билан келтириб, кейинги суғоришга мўлжаллаб экиш мумкин. Кейинги сув бериш ҳар 8-10 кунда ўтказилиб, ҳаво совий бошлагач, ҳар 15-20 кунда бир маротаба суғорилади. Қулупнайни тез-тез, аммо кам миқдорда суғориб туриш мақсадга мувофиқ.
6-қадам. Кўчат ўтқазилгандан сўнг 20-30 кун ўтгач, биринчи ишлов берилади. Бунда кўчатлар атрофидаги бегона ўтлар олиниб, тупроқ қатламлари ҳамда қатор оралари енгил юмшатилади, тупроққа ишлов бериш ва суғориш ариқларини
очишда қулупнай илдизлари кесилиб, ўсимликнинг тупроқ билан кўмилиб қолишига йўл қўймаслик лозим.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
#batafsil ma'lumot
💧TOMChILATIB SUG‘ORISh TIZIMI LOYIHASINING SMETASI
✈️ Kanalga ulanish
❓ Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Қулупнай етиштиришда ерга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш (2)
3-қадам. Қулупнай кўчатлари 20-25 см оралиқда экилса, бирбирига ҳалал бермайди. Кўчатлар экиладиган чуқурчалар 5-7 см бўлгани маъқул, экаётганда илдизларнинг букланиб ва учки куртаги тупроқ билан кўмилиб қолишга йўл қўймаслик керак. Агар кўчатлар тупроқда юзароқ экилиб қолса, илдизи очилиб қолади ва ўсимлик қурийди. Илдиз атрофида бўшлиқ қолдирмаслик керак, акс ҳолда, у сўлиб, моғор босиб, тезда чирийди. Намни яхши сақлаш мақсадида ёш ниҳол атрофига чиринди ёки қуруқ тупроқ сепилади.
4-қадам Кўчатлар экиб бўлингач, ҳаво ҳароратига қараб, 2-3 кун давомида жилдиратиб суғорилади ва тупроқ намлиги сақланади, тупроқ қурий бошлаши билан яна суғориш такрорланади.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
#BILASIZMI
Dunyodagi barcha daryolarda jami qancha suv bor?
Dunyodagi barcha daryolarning suv oqimlarini bir daqiqaga to‘xtatib, ularning o‘zanlaridagi jami suvlarni hisoblanadigan bo‘lsa, dundagi barcha daryolar o‘zanlaridagi umumiy suv hajmi taxminan 2115 km3 ni tashkil qiladi. Bu suvning 60 % ga yaqini Amazonka daryosi o‘zanida bo‘ladi. Jami daryo suvlarining 1000 km3 i Janubiy Amerikada, 565 m3 i Osiyo qit’asida joylashgan
✈️ Kanalga ulanish
❓ Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#batafsil ma'lumot
💧TOMCHILATIB SUG‘ORISH TIZIMINING ISHCHI CHIZMASINI TAYYORLASH
✈️ Kanalga ulanish
❓ Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#BILASIZMI
Bir yil ichida ikki tarafga oqdigan daryoni bilasizmi?
U qaysi mamlakatda joylashgan?
Nega bu daryo ikki tarafga oqadi?
Kambodja mamlakatida joylashgan Tonle Sap daryosi bir yil davomida ikki tarafga qarab oqadi. Tonle Sap daryosi Mekong daryosining o‘ng irmog‘i, uning uzunligi 120-140 km oralig‘ida o‘zgarib turadi. Daryo odatda Tonle Sap ko‘lidan oqib o‘tadi va Mekong daryosiga borib quyiladi. Yilning yoz mavsumidagi to‘lin suv davrida Mekong daryosidagi suvning sathi keskin ko‘tariladi va Tonle Sap daryosini orqaga qarab oqishiga majbur qiladi. Bu davrda Tonle Sap daryosi suvlariborib Tonle Sap ko‘lini to‘ldiradi.
✈️ Kanalga ulanish
❓ Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-916-сон, 29.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
#BILASIZMI
Dunyodagi qaysi daryo eng ifloslangan deb hisoblanadi?
U qaysi mamlakatda joylashgan?
Bu daryo nega eng ifloslangan?
Indoneziya davlati poytaxti Jakarta shahri yaqinidan oqib o‘tadigan Chitarum daryosi dunyodagi eng ifloslangan daryo deb qayd qilingan. Chitarum daryosiga Jakarata aholisi va yuzlab fabrikalar tomonidan kuniga o‘rta hisobda 20 tonnaga yaqin chiqindi va iflos suvlar tashlanadi. Oqibatda daryo suvi tarkibidagi qo‘rg‘oshin miqdori me’yordagidan 1000 marta, simob esa 100 marta ortib ketgan.
✈️ Kanalga ulanish
❓ Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#2024_йил_1_мартдан
✅ Қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин бўлади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Ловияни алмашлаб экишда тупроқни ишлаш ва ўғитлаш
Тупроқни ишлаш. Такрорий экиладиган ловия учун бошоқли
дон экинларидан бўшаган дала суғорилади ва тупроқ етилиши билан 22-25 см чуқурликда ҳайдалади, чизелланади, бороналанади, мола босилиб ер экишга тайёрланади.
Ўғитлаш. Ловия экиладиган далага ерни ҳайдашдан олдин фосфорли, калийли ўғитлар берилади. Ҳар гектар ерга фосфорли, калий ўғитларнинг йиллик меъёри мувофиқ ҳолда 60-80 ва 40-60 кг солинади. Гектарига 10-15 т ерни ҳайдаш олдидан чириган гўнг
бериш уруғ ҳосилини ошишини таъминлайди. Азотли ўғит экиш
олдидан култивация билан гектарига 10-25 кг берилади. Ловия уруғлари униб чиққандан икки ҳафта ўтгач илдизларида туганаклар
ҳосил бўлмаса, 120 кг/га азот қўлланади. Гектарига 60 кг азот
биринчи култивация билан, яна 60 кг иккинчи култивация билан
берилади.
Озиқлантиришлар суғориш учун жўяклар олишда ҳам берилиши мумкин. Ловияга экиш олдидан кул солиш ҳосилдорликни ошириш ва ҳосил пишишини тезлаштиради.
💧 Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Минитракторларни олиб киришда божхона божи ноль ставкада қўлланилади
Помидор кўчати етиштиришда нав тозалаш ишлари (2)
Помидор уруғлик экинларида 50% мевалар етилган пайтида апробация ўтказилади. Экин навдорлиги даладаги ўсимликлар ичидан намуналарни текшириш йўли билан аниқланади. Бунда даладаги ўсимликлар жойида
текширишдан ўтказилади.
Намуналарни анализ қилишда навли экинлар ва бошқа нав ва ўсимликлар аралашмаси ва улар нисбати текширилиб, экин нав тозалиги фоиз ҳисобида аниқланади.
Помидор мевалари навга хос рангга кириб, биологик етилган даврда йиғиштириб олинади. Мевалар саралаб, қўлда терилади (нав ва ҳосилдорликка кўра 4-8 та терим амалга оширилади). Кўп мартали терим амалга оширилганида эртапишар навларда уруғлик мевалар чиқиши 74-75%ни, ўртаги ва кечпишар навларда 80-85%ни ташкил этади.
Мевалардан уруғлар ажратилиб, қуритилиб, тозалаб олиб қўйилади. Помидор ҳосидорлиги 15-20 тонна бўлганида 30-40 кг навдор уруғлар, 15-25 кг элита уруғлари тайёрлаш мумкин.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Помидор кўчати етиштиришда нав тозалаш ишлари (1)🍅🍅
Иссиқхоналарда кўчат етиштириш даврида пикировка ўтказилгандан 10-15 кун ўтгач, нав тозалаш ишлари амалга оширилади, бунда навга хос бўлмаган ўсимликлар ва касалланганлари юлиб ташланади.
Кўчатлар пикировкасиз етиштирилганида, нав тозалаш ишлари ўсимликда 3-4 та чинбарг пайдо бўлганида ўтказилади.
Мева етилиш даври бошида нав тозалаш ишлари олиб борилади. Бунда, поясининг тузилиши, мевалар шакли ва рангига қараб, навга хос бўлмаган ва касалланган ўсимликлар юлиб ташланади. Навли экинларни баҳолаш дала апробацияси ёрдамида амалга оширилади. Бу иш апробация курсларидан ўтган агрономлар, селекционер олимлар ва помидор селекция ва уруғчилиги сохасида ишлаётган илмий ҳодимлар томонидан ўтказилади. Апробация ва уруғлик экинларни текшириш иши апробатор томонидан ўтказилиб, ушбу хўжаликда уруғчиликка жавобгар шахс ва “Ўздавуруғназоратмаркази” ташкилотининг вакили иштироки зарур бўлади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Азиз онахонлар, опа-сингиллар, дилбар қизлар!
ТОМЧИ канали барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан муборакбод этади!
Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилаймиз. Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!
ТОМЧИ жамоаси
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
#BILASIZMI
Suv bilan ta’minlanishi aholi jon boshiga hisoblanganda, bu mamlakat dunyoda eng birinchi o‘rinlardan birida turadi. Vaholanki, ushbu mamlakat dunyoning eng suvsiz qit’asida joylashgan.
Bu qit’a va mamlakat nomini ayting.
Nega u avvalgi o‘rinlardan birida turadi?
Suv bilan ta’minlanishi aholi jon boshiga hisoblanganda Yangi Zelandiya mamlakati dunyoda eng birinchi o‘rinlardan birida turadi. U dunyoning eng suvsiz qit’asi sanalgan Avstraliya yaqinida joylashgan. Yangi Zelandiyaning aholisi uncha ko‘p emas, 5 mln kishi atrofida, qayta tiklanadigan suv resurslarining o‘rtacha yillik hajmi 327 km³ deb baholanadi, bu aholi jon boshiga yiliga 85 m³/kishi*yil ni tashkil qiladi. Suv resurslarining umumiy mavjud (1403 km3) miqdori asosida hisoblansa Yangi Zelandiya aholisining suv bilan ta’minlanishi 267000 m3/kishiga teng bo‘ladi.
✈️ Kanalga ulanish
❓ Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-144-sonli, 01.03.2022y. qaroriga asosan TOMCHIdan foydali ma'lumot.
✈️ Kanalga ulanish
❓ Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Боғ қатор ораларига экилган экинларни парваришлаш (1)
Ўсимликларни парваришлашда ўсимлик танаси атрофидаги тупроқ ҳар йили эрта баҳорда 12–15 см чуқурликда юмшатилиши керак. Ёз бўйи ниҳоллар унинг икки томонидан 25–30 см масофада олинган ариқлар орқали 8–10 маротаба суғорилади.
Суғориш муддатлари қуйидагича: апрелда бир маротаба, май-июнда икки маротаба, июлда уч маротаба, август-сентябрь ойларида бир маротаба. Ҳар суғоришдан кейин эгатлар культиватор билан юмшатилади.
Боғда дарахт қаторлари ораси октябрь ойининг охири – ноябрь ойининг бошларида 25–27 см чуқурликда шудгор қилиб ишлов берилади.
Эрта баҳорда ер 15–17 см чуқурликда юмшатилади. Бу иш тракторга осиладиган МПВ-1, КСЛ-5 қуроллар ёрдамида бажарилади. Дарахт танасига яқин ерларни юмшатиш учун ФА-76 фрезадан фойдаланилади.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
Ғаллада азот етарли бўлмаслиги оқибатини биласизми?
Азот етарли бўлмаганда ўсимликнинг ўсиш жараёни пасаяди, барглари очиқ яшил тус олади ва айрим холатда барглар сарғайиб, қолади. Азот етишмаслиги оқибатида усимликда малсулдор тўпланиш, бошоқ йириклиги ва ундаги дон сони, 1000 дона дон массаси камаяди. Шунингдек, дон таркибида протеин камайиши хисобига доннинг нонбоплик хусусияти пасаяди.
Агар майса бахорги ўсиш даврида етарли миқдордаги азот билан таъминланмаса, бошоқдаги бошоқчаларда фақатгина биринчи гул ривожланади. Кейинги озиқлантиришда азотли меъёрини ошириш бошоқчадаги гуллар сонини кўпайтирмайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
Қулупнай етиштиришда ерга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш (1)
1-қадам. Қулупнай экиш учун текис, унча нишаб бўлмаган ва сув турадиган ерни танлаган маъқул.
Бундай майдонларда ер ости сувларининг чуқурлиги ер юзасига нисбатан камида 1 м пастда бўлиши керак.
2-қадам. Ҳайдашдан олдин қулупнай экиш учун мўлжалланган майдонларга тупроқ унумдорлигига қараб, ярим чириган гўнг ва суперфосфат ўғити аралаштириб солинса, ҳосилдорликка ижобий таъсир кўрсатади.
Ер камида 30 см чуқурликда ҳайдаб текисланади ва қатор қилиб жўяк олинади. Қатор ораси 70-90 см, шағалли тупроқда 60 см бўлиши керак.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
Боғ қатор ораларига экилган бедани озиқлантириш
Шўрланган ерларда дастлабки йиллари беда экиш мақсадга мувофиқдир, чунки у мазкур шароитда тупроқни азот ва бошқа органик моддалар билан бойитибгина қолмай, балки таркибини яхшилайди, сизот сувлари сатҳини пасайтиради.
Бу экин, айниқса, 2–3 йили жуда кўп нам суради, шунинг учун уни суғориш суви билан таъминланган ёш боғларга ҳам экиш мумкин. Шу нарса аниқланганки, беда ўзи сурадиган катта миқдордаги суви билан бирга кўплаб озиқа моддаларни ҳам олади.
Боғ қатор ораларига беда экилганда, биринчи йили тупроқдаги эрийдиган азот ва фосфор миқдори кескин камаяди, натижада дарахтларнинг озиқланиш режими ёмонлашади.
Шунинг учун ерга қўшимча озиқа сифатида минерал ўғитлар солиш керак.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
Помидор кўчати етиштиришда нав тозалаш ишлари (1)🍅🍅
Иссиқхоналарда кўчат етиштириш даврида пикировка ўтказилгандан 10-15 кун ўтгач, нав тозалаш ишлари амалга оширилади, бунда навга хос бўлмаган ўсимликлар ва касалланганлари юлиб ташланади.
Кўчатлар пикировкасиз етиштирилганида, нав тозалаш ишлари ўсимликда 3-4 та чинбарг пайдо бўлганида ўтказилади.
Мева етилиш даври бошида нав тозалаш ишлари олиб борилади. Бунда, поясининг тузилиши, мевалар шакли ва рангига қараб, навга хос бўлмаган ва касалланган ўсимликлар юлиб ташланади. Навли экинларни баҳолаш дала апробацияси ёрдамида амалга оширилади. Бу иш апробация курсларидан ўтган агрономлар, селекционер олимлар ва помидор селекция ва уруғчилиги сохасида ишлаётган илмий ҳодимлар томонидан ўтказилади. Апробация ва уруғлик экинларни текшириш иши апробатор томонидан ўтказилиб, ушбу хўжаликда уруғчиликка жавобгар шахс ва “Ўздавуруғназоратмаркази” ташкилотининг вакили иштироки зарур бўлади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Хашаки нўхат етиштириш агротехникаси.
Лалмикор майдонларда тупроқни органик моддалар билан бойитиш ва структурасини яхшилашда, чорва молларини тўйимли, оқсилга бой омихта ем билан таъминлашда хашаки нўхат ва арпани қоплама қилиб экиш муҳим аҳамиятга эга. Бу экинлар ҳам ғалла-шудгор алмашлаб экиш схемасида банд шудгорга экилади.
Хашаки нўхатнинг “Восток 85” нави экиладиган далалар кузда ёки феврал ойининг охири, март ойининг бошида 20-22 см чуқурликда ҳайдалади. Экиш олдидан шудгорга икки йўналишда борона ва мола билан ишлов берилади. Хашаки нўхатнинг ётиб қолмаслиги учун уни арпанинг дуварак навлари билан аралаш ҳолда экиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бунда арпанинг экиш меъёри гектарига 60-70 кг/га ни, хашаки нўхатники эса 40-50 кг/га ни ташкил этиши лозим. Экиш муддати март ойининг дастлабки ўн кунлиги ҳисобланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
Эрта баҳорда картошка экишнинг энг муқобил муддатлари🥔🥔
Эрта баҳорда картошка экишнинг энг муқобил муддатлари: Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Навоий вилояти ва Фарғона водийси учун 25 феврал-10 март; Сурхондарё, Қашқадарё вилояти учун 15- феврал-1 март; Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун 10-20 март ойлари ҳисобланади. Экиш схемаси 70х25-30 ёки 90х25 см, экиш чуқурлиги 7-9 см ни ташкил этиши лозим. Эрта баҳорда экиш учун картошканинг қисқа давр ичида пишиб етиладиган маҳаллий “Тошкент эртагиси”, хорижнинг “Санте”, “Ред Скарлет”, “Альвара”, “Аринда”, “Латона”, “Марфона”, “Пикассо” ва бошқа навлари тавсия этилади. 🥔🥔🥔🥔
🥔Эртаги картошкадан ўртача ҳисобда 20 тонна ҳосил олиш учун 25-30 тонна маҳаллий гўнг, 200 кг азот, 170 кг фосфор, 100 кг ўғит соф ҳолда солинади. Бунда органик ўғитнинг ҳаммаси ва фосфорли, калийли ўғитларнинг 70% ҳайдов даврида бериш ва қолган фосфор ва калий ўғитларининг 30% ҳамда азотнинг 50% картошка униб чиққандан сўнг биринчи ишловда, қолган азотнинг 50% гуллашдан олдин берилади. 🥔🥔🥔
🥔🥔Ўсув даврида сизот сувлари чуқур жойлашган ерларда 7-8 марта суғорилади. Суғориш суви ҳар ҳафтада 1 марта, ҳосил туганаклари пайдо бўлиши билан 5-6 кунда гектарига 400-500 м3 ҳисобидан бериб турилади. Ҳар икки суғориш оралиғида қатор оралари 10-12 см чуқурликда юмшатилади. Бу тадбир культиватор билан, ўсимликлар шоналагунча амалга оширилади. 🥔🥔🥔🥔
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
Уруғлик картошкани ундириш🥔🥔🥔
🥔🥔Уруғлик картошкани ундиришга қўйиш олдидан сараланиб, чириган, эзилган ҳамда касалга чалинганларидан холи қилиниб, соғлом, тоза туганаклар ундириш хоналарига қўйилади. Маҳаллий шароитда тайёрланган уруғлар ундириш хоналарига экишдан 30-35 кун олдин, четдан келтирилган уруғликлар 20-25 кун илгари қўйилади. 🥔🥔
🥔🥔🥔Ундириш хонасида ёруғлик ва 18-220 С даража иссиқ ҳарорат яратилиши лозим. Уруғликлар майда- йириклигига қараб (40-60, 60-80, 80- 100 г) саралаб ундириш хонанинг полларига, сўкчакларга (стеллаж) 2-3 қатламдан оширмай ёки 12-20-25 кг яшикларга қўйиш лозим. 🥔🥔🥔
🥔🥔Уларнинг яшил нишлари экиш давригача 0,5-1 см дан ошиқ ўсиб кетишига йўл қўймаслик лозим, акс ҳолда, экиш даврида синиб кетади. Агар қўлда қўйиб, кетмон билан ёпиб экиладиган бўлса, нишларини 3-4 см гача ўстириб экилса, ундан ҳам яхши бўлади. Уруғликлар катта-кичикларига қараб алоҳида экилади. Бунда ўсимликларнинг ердан униб чиқиши, ўсиб ривожланиши ҳамда ҳосил етилиши бир хил бўлишини таъмин этади. Оғирлиги 100 г. дан катта туганаклар баҳорда экиш учун икки-уч бўлакка бўлинади. Туганаклар кесилганда, уларнинг униб чиқиши бироз кечикади. 🥔🥔🥔🥔
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧
Шунингдек, қарорда муассаса тўғрисидаги низом тасдиқланиб, унинг намунавий тузилмаси, ходимлар сони ва транспорт воситалари бўйича чекланган сони бўйича таклифлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган Сув хўжалиги вазирлиги ишлаб чиқишади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧