tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

«СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ» ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарорини амалга ошириш ҳамда «Сув етказиб бериш хизмати» фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сон қарори чиқди.

Мазкур қарорга мувофиқ эндиликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар (фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластерлар)га сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинган. Туман ирригация бўлимлари ва махсус хизматлари oрнида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари ташкил этилди. Бунда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан 40 фоизи муассаса фаолиятини молиялаштиришга, уларга тегишли объектларни сақлаш ва техник ҳолатини яхшилашга йўналтирилади.👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

Помидор кўчатларини жойлаштириш ва парваришлаш.

Помидор кўчатлари қаторли усулда экилиб ўсув даври бошида суғориш, қатор ораларига ишлов бериш амалга оширилади. Ўсимликлар палаклари ўсганидан кейин бу тадбирлар ҳар икки қатор оралаб, амалга оширилади.

Помидор экилганидан 10-12 кун ўтгач, биринчи комплекс ишлов берилади. Бунда қатор оралари культивация қилиниб, тупроқ юмшатилади, бегона ўтлар йўқотилади. Ўсимликлар озиқлантирилиб, суғориш эгатлари очилади.

Биринчи комплекс ишловдан 12-15 кун ўтгач, иккинчи суғориш амалга
оширилади, тупроқ етилганидан кейин – иккинчи комплекс ишлов ўтказилади. Бунда ўсимликлар атрофидаги тупроқ юмшатилиб, илдиз бўғизи атрофига тортилади.

Ўсув даври давомида қатор ораларига ишлов бериш - ҳар бир суғоришдан кейин (суғоришдан 3-5 кун ўтгач) ўтказилади, 6-7 марта культивация қилинади. Биринчи культивация 10-12 см чуқурликда, 15-20 см ҳимоя зонаси билан ўтказилса, кейинги культивацияларда ишлов бериш чуқурлиги ва ўсимликларнинг ҳимоя зонаси ошириб борилади.

💧👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

#batafsil ma'lumot

💧TOMChILATIB SUG‘ORISh TIZIMINING BUTLOVChI QISMLARINI TANLASh



✈️ Kanalga ulanish
Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Aлмашлаб экиш тизимлари ва турлари (2)

Aлмашлаб экишнинг тўртинчи даласига сабзавот алмашлаб экишда бедапоя ўрнига ўртаги сабзавотлар (томатдошлар, бодринг) жойлаштирилади. Ўзбекистонда қўлланиладиган алмашлаб экиш майдони структураси таркибида такрорий экин етиштирилишини ҳисобга олган ҳолда уни 11 далали деб белгиланади.

Турли йўналишдаги хўжаликларда алмашлаб экиш тизимлари қуйидагичадир: сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилганда – 3 далага беда – 27%, 4 далага сабзавот + 2 далага такрорий экинлар 55%, 1 далага картошка + 1 далага такрорий экин – 18%; картошка экишга ихтисослаштирилганда – 3 дала беда – 27%, 3 дала картошка + 2 дала такрорий экин – 46%, 1 дала полиз – 9%, 1 дала сабзавот + 1 дала такрорий – 18%; полизчиликга ихтисослаштирилган – 3 дала
кўп йиллик ўтлар – 27%; 3 дала полиз – 27%, 1 дала сабзавот + 1 дала такрорий – 18%, 1 дала картошка – 10%, 2 дала оралиқ экинлар – 18%.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

DIQQAT! DIQQAT!
O’ZBEKISTON SUV HO’JALIGI TIZIMIDAGI TASHKILOTLARIGA!
BUGUN 29 FEVRAL KUNI
TOMCHI TELEGRAM KANALINING
“GIDROMETR VA DISPETCHER AYOLLAR - SUV HO’JALIGI PROFESSIONALLARI” TANLOVI YAKUNLAYDI! SOAT 18:00 DA OVOZ BERISH TUGAYDI.

Читать полностью…

TOMCHI

​​#batafsil ma'lumot

💧TOMChILATIB SUG‘ORISh TIZIMINING O‘G‘ITLOVChI MOSLAMASINI TANLASh



💧Kanalga ulanish
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Aлмашлаб экиш тизимлари ва турлари (1)

Ўзбекистоннинг сабзавотчилик хўжаликларида беда 3 йил ўстириладиган 8 далали алмашлаб экиш усули қабул қилинган. Беда биринчи йили арпага қўшиб экилади. Булар ҳам сабзавот, полиз ва картошка алмашлаб экиш йўналишларига эга бўлади.

Сабзавотчилик йўналишидаги хўжаликлар учун 3:4:1 тизими тавсия этилган бўлиб, шундан уч далага беда, 4 далага сабзавот ва 1 далага картошка экилади; картошкачилик хўжаликларига эса – 3:3:1:1 тизими тавсия этилган- бунда 3 дала беда, 3 дала картошка, 1 дала сабзавот ва 1 дала полиз экинлари билан банд этилади; полизчилик яхши ривожланган хўжаликларга 3:3:1:1 тизими тавсия етилган бунда уч далага беда, 3 далага полиз, 1 далага сабзавот ва 1 далага картошка экилади. Aлмашлаб екишнинг ҳар уч тизимида уч дала беда учун ажратилган.

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

​​#batafsil ma'lumot

💧Tomchilatib sug‘orish tizimining filtrlarini tanlash va filtrlash stansiyasini loyihalash


💧Kanalga ulanish
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ловия етиштиришда ерни тайёрлаш

Экишдан олдин ерни бороналаш, мола босиш ва зарур бўлса култивация қилиш керак.Такрорий экин сифатида экилганда эса чизелланади. Ловия бизнинг шароитимизда фақат суғориладиган майдонларда ўстирилади.

Ўсиб ривожланиши ва хосил бериши учун бир ўсув даврида 3000м _3 сув талаб қилади.Такрорий экилган албатта экишдан олдин суғорилади. Иккинчи суғориш ғунчалаш, учинчиси гуллаш даврида ўтказилади.

Тупроқни ишлаш. Ловия экиладиган дала кузда чуқур 27-30 см шудгор қилинади, эрта баҳорда бороналанади, экиш олдидан култивация қилиниб, мола босилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

​​#batafsil ma'lumot

💧Tomchilatib sug‘orish tizimining bosh inshootlarini loyihalash
Nasos stansiyasini loyihalash va nasos qurilmasini tanlash


💧Kanalga ulanish  
💧Savollar  
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ловия қаерда яхши ўсади?

Ловия ёруққа талабчан қисқа кунли ўсимлик хисобланади.Соя жойларда хам яхши ўсади. Экиш муддати кечикса ўсимликни ўсув даври қисқариб боради.

Ловия бошқа дуккакли ўсимликларга қараганда тупроққа унчалик талабчан емас.Турли хил қора, қумоқ соз, бўз ва бошқа хил тупроқларда яхши усади.

Ловия дуккаклилар оиласига мансуб бўлганлиги учун куп ўсимликларга яхши ўтмишдош ҳисобланади.

Ловия минерал ўғитлардан фосфорли ўғитларга талабчан.Aзотли ўғитларни маълум бир қисмини ўзи тўплайди. Фосфорли ўғитларни гектарига 45-60кг (соф холда), калийли ўғитларни 30-40кг азотли ўғитларни 15-25кг миқдорда солиш мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

TANLOVIMIZ YAKUNLASHIGA 4 RUN QOLDI!!!

Читать полностью…

TOMCHI

Алмашлаб экиш қоидаларини биласизми? (1)

Бир оилага хос бўлган ўсимликларни касаллик қўзғатувчилар ва зараркунандаларнинг тупроқда сақланиш муддати тугалланмагунча шу далага шу оила вакиллари бўлган сабзавотлар қайта экилмаслиги керак. Aлмашлаб экиш тизимида бир оилага мансуб ўсимликлфр салмоғи кўпайиб кетса, уларни шу далада етиштириш муддати ротация (алмашлаб экиш тартиби) мобайнида улар учун хос бўлган касаллик ҳамда зараркунандаларнинг камайишини таъминлаш учун уларни шу далага қайта экилиш муддатига яқинлаштириш керак.

Тупроқ озуқаси ва намлигига кам талабчан экинларни талабчан экинлардан сўнг экиш, илдизи ернинг юза қатламига жойлашадиган сабзавотларни илдизи тупроқнинг чуқур қисмига жойлашадиганлардан сўнг экиш лозим.

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

​​"TIQXMMI" Milliy tadqiqot universiteti “Gidromelioratsiya” fakulteti, “Gidravlika va gidroinformatika” kafedrasi va “Smart Solutions System” MCHJ bilan hamkorlikda Butunjahon suv kuni munosabati bilan "Suv resurslarini boshqarish va hisobini raqamlashtirishda innovatsion texnika va texnologiyalar" mavzusida tanlov e’lon qiladi.

Tanlov maqsadi: Talabalar, magistrant va yosh olimlarda suv resurslarini boshqarish va hisobini raqamlashtirishda innovatsion texnika va texnologiyalar rivojlantirish bo‘yicha malakalarini shakllantirish.

Читать полностью…

TOMCHI

Қовоқни суғориш ва озиқлантириш

Ўсимликни тўғри суғориш парваришнинг асосий ташкил этувчисидир. Қовоқ худди кучли насос каби тупроқдаги ҳамма сувни сўриб олиб, кейин уни барглар орқали буғлантиради. Демак ўсимликнинг пояси ва илдизи керакли миқдорда намлик олмайди, бунинг учун доим унинг тупроқдаги сатхини тўлдириб бориш лозим. Қовоқларга Марказий минтақада 1 га майдонга 7-8 марта 650-750 м³ дан сув, жанубда 8-9 марта 700-800 м³ дан ва шимолда 6-7 марта 600-650 м³ дан сув қуйилади.

Катта мева олиш учун қовоқни тезтез озиқлантириб туриш лозим. Бешинчи барг пайдо бўлиши билан биринчи озиқлантириш, палаклар пайдо бўлгандан кейин иккинчи озиқлантириш ўтказилади ва бу иш бир ойда икки марта қайтарилади. Озиқлантириш учун нитрофоск қўлланилади.

Ҳар бир ўсимлик учун олдин 10 г дан ўғит солинади ва секин аста дозаси 5 г дан ошириб борилади. Ўғит учун нафақат қоришма, балки қуруқ доначалар ҳам тўғри келади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

#batafsil ma'lumot

💧TOMChILATIB SUG‘ORISh TIZIMINING ULOVChI QISMLARINI TANLASh



✈️ Kanalga ulanish
Savollar
📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ловиянинг алмашлаб экишдаги ўрни.

Ловияни суғориладиган ерларда такрорий экин сифатида кузги бошоқли дон экинлари арпа ва буғдой анғизига, эртаги картошка ва сабзавот экинларидан кейин экиш тавсия этилади.

Склеротиния касаллиги тарқалган жойларда ловияни кунгабоқардан кейин жойлаштириш тавсия этилмайди. Уни кузги дон экинлари нобуд бўлган ёки жуда сийраклашиб кетган далаларга қайта
экиладиган экин сифатида ўстириш мумкин. Ловия кузги дон экинлари, маккажўхори, ғўза учун яхши ўтмишдош. Ловия маккажўхори, шунингдек картошка билан ҳам аралаштирилиб экилади.

Ловия илдизларида туганак бактериялар ёрдамида
атмосфера азотини ўзлаштириб, биологик азот тўплайди, азотли ўғитлар, энергия, ресурслар тежалишига, ўтмишдош экин сифатида
тупроқни сув-физик хоссаларига ижобий таъсир этади, буғдойзорни бегона ўтлардан тозалашга, касаллик ва зараркунандалар билан зарарланиш даражасининг пасайишига имконият яратади.

💧 Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

DIQQAT! DIQQAT!
O’ZBEKISTON SUV HO’JALIGI TIZIMIDAGI TASHKILOTLARIGA!
TOMCHI TELEGRAM KANALINING
“GIDROMETR VA DISPETCHER AYOLLAR - SUV HO’JALIGI PROFESSIONALLARI” TANLOVI YAKUNLADI! BARCHA ISHTIROKCHI VA OVOZ BERGANLARGA KATTA RAHMAT!

Читать полностью…

TOMCHI

Ловияни ўғитлаш.

Ловия экиладиган далага шудгорлашдан олдин фосфорли, калийли ўғитлар берилади. Ҳар гектар ерга фосфорли, калий ўғитларни йиллик меъёри 60-100 ва 40-80 кг солинади. Органикўғитлардан чириган гўнг гектарига 10-15 т ерни ҳайдаш олдидан бериш уруғ ҳосилини ошишини таъминлайди. Aзотли ўғит экиш олдидан култивация билан гектарига 10-25 кг берилади. Ловияга экиш олдидан кул солиш ҳосилдорликни ошириш билан биргаликда ҳосил пишишини ҳам тезлаштиради.

Экиш - учун бегона ўтлар уруғларидан, майдаланган ҳамда касалланган уруғлардан тозаланиб, сараланган уруғлардан фойдаланилади. Экишдан 20-30 кун олдин Паноктин билан уруғлар ишланади. Бевосита экиладиган куни нитрагин билан инокуляция қилинади. Экишдан олдин уруғларни офтобда ёйиб қуритиш уруғлар унувчанлигини яхшилайди

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#BILASIZMI

Dunyodagi qaysi daryo eng toza deb hisoblanadi?
U qaysi mamlakatda joylashgan?

Shveysariya konfederatsiyasining italyan tilida so‘zlashadigan qismi – Tichinoda joylashgan Verzaska daryosi dunyodagi eng toza daryo sifatida e’tirof etilgan. Daryoning umumiy uzunligi 30 km bo‘lib, tog‘ daryosi hisoblanadi.


💧 Kanalga ulanish  
❓ Savollar  
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш:

🔹БҲМнинг 400 бараваридан 500 бараваригача (132 млн сўмдан 165 млн сўмгача) миқдорда жарима;

🔹муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

🔹5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Ловияни экиш

Ловия кенг қаторлаб экилади. Қатор оралари 60-70 см кенгликда бўлади. Экиш нормаси гектарига 40-50 кг. Экиш чуқурлиги 4-5 см.

Ловия майсалари униб чиққандан кейин юқори агротехника асосида парваришланади. Уруғлар тўлиқ униб чиққандан кейин биринчи култивация ўтказилади.Ўсув даврида 3 марта култивация килинади. Ловиянинг пастки барглари сарғая бошлаб дуккаклари 60% етилганда йиғиштиришга киришилади.

Ловия дуккаклари тўкилиб нобуд бўлмаслиги учун албатта уруғлар тоза пишиб етилмасдан бурун СК-4 комбайнлари билан йиғиштириб олинади. Сараланган дон ёпик, яхши шамоллатиладиган хоналарга тўкиб ёки қопларда сақланади. Сақлашда намлик 12-14% ортик бўлмаслиги керак.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Эртаги картошка етиштириш.

Картошка ҳосилдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг асосий омилларидан бири экин навларини тўғри танлаш ва сифатли уруғлик материалини экиш ҳисобланади. Эртаги муддатда экиладиган картошка экиш жараёни асосан феврал-март ойларига тўғри келади. Эртаги сабзавотлар сингари эртаги картошка экиладиган майдонлар кузда тайёрлаб қўйилади.

Тайёрланган бўлмаса, ерларни ҳайдаб, текислаб ҳар гектарига 25-30 тонна маҳаллий ўғит, фосфорли ва калийли ўғитларни 20-25% солинади, чизел қилиниб культиватор ёрдамида 70 ёки 90 см оралиқда суғориш эгатлари олиниб экишга тайёрлаб қўйилади. Картошканинг ҳосилдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш ва эрта етилишини таъминлаш учун уни ундирилган туганакларидан экиш керак.

Ундирилган туганакларни баҳорги муддатларда экиш ундирилмаган туганакларни экишга қараганда ҳосилни 12-15% ошириб, 10-15 кун эрта пишишига имкон беради.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

⁉️ BILASIZMI

Suv bilan ta’minlanishi aholi jon boshiga hisoblanganda, bu mamlakat dunyoda eng birinchi o‘rinlardan birida turadi. Vaholanki, ushbu mamlakat dunyoning eng suvsiz qit’asida joylashgan.
Bu qit’a va mamlakat nomini ayting.
Nega u avvalgi o‘rinlardan birida turadi?

Suv bilan ta’minlanishi aholi jon boshiga hisoblanganda Yangi Zelandiya mamlakati dunyoda eng birinchi o‘rinlardan birida turadi. U dunyoning eng suvsiz qit’asi sanalgan Avstraliya yaqinida joylashgan. Yangi Zelandiyaning aholisi uncha ko‘p emas, 5 mln kishi atrofida, qayta tiklanadigan suv resurslarining o‘rtacha yillik hajmi 327 km³ deb baholanadi, bu aholi jon boshiga yiliga 85 m³/kishi*yil ni tashkil qiladi. Suv resurslarining umumiy mavjud (1403 km3) miqdori asosida hisoblansa Yangi Zelandiya aholisining suv bilan ta’minlanishi 267000 m3/kishiga teng bo‘ladi.


💧Kanalga ulanish
❓Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Алмашлаб экиш қоидаларини биласизми? (2)

Органик ўғитларни қўшимча ҳосилни кўп туплаш ҳисобига харажатларни қоплайдиган ва шу минтақа учун аҳамиятли бўлган экинларга бериш керак. Янги органик ўғит берилганида ҳосил сифати пасайиб, етилиши кечикиб кетадиган, органик ўғит берилганидан икки ёки уч йил ўтгач, унинг қолдиғидан самарали фойдаланадиган экинларни экиш тавсия этилади.

Бегона ўтлардан зарар кўрадиган сабзавотларни далани улардан тозалайдиган экинлардан сўнг экиш зарур. Эрта экиладиган экинларни далани эрта бўшатадиган ўсимликлардан сўнг ва кеч экиладиганларини эса ҳосили кеч йиғиладиган сабзавотлардан сўнг экиш даркор.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

​​💡BILASIZMI

Dunyodagi qaysi daryo eng chuqur daryo deb tan olingan?
Nega u eng chuqur?

Kongo daryosi dunyodagi eng chuqur daryo deb tan olingan. Daryo quyi oqimidagi Malebo ko‘li va Pioka oralig‘idagi 322 km li qismida daryoning maksimal chuqurligi 220 metrgacha yetadi. Bu jihati uchun Kongo daryosi Ginnesning rekordlar kitobiga eng chuqur daryo sifatida kiritilgan.

Читать полностью…

TOMCHI

DIQQAT! DIQQAT!
O’ZBEKISTON SUV HO’JALIGI TIZIMIDAGI TASHKILOTLARIGA!
1 FEVRALDAN 29 FEVRALGACHA
TOMCHI TELEGRAM KANALINING
“GIDROMETR VA DISPETCHER AYOLLAR - SUV HO’JALIGI PROFESSIONALLARI”
TANLOVIDA QATNASHING!
8 MART XALQARO XOTIN-QIZLAR KUNIGA SOVRINLARIMIZNI QO’LGA KIRITING!

Читать полностью…

TOMCHI

Ловиянинг биологик хусусиятларини биласизми?

Оддий ловия бир йиллик, қисқа кун ўсимлиги. Иссиқсевар. Уруғлари 10-12°С униб бошлайди. Совуққа чидамсиз, майсалари 0,5° С совуқда нобуд бўлади.

Aйрим навлари -2°С совуққа бардош беради. Тупроқда намлик ЧДНС нинг 70% кам бўлмаганда юқори ҳосил шаклланади. Тупроқ муҳити рН-6,5-7 бўлганда яхши ўсади, унумдор, бегона ўтлардан тоза тупроқларда юқори ҳосил беради.

Ловия ўз биологиясига кура иссиқсевар ўсимлик хисобланади. Ривожланиш учун катта микдорда иссиклик талаб килинади. Уруғлари 10° С да униб чикади,майсалари 12-15°C да шаклланади,Уруғининг униши учун етарли харорат 15-20°C совуқлар тушиши билан вояга етган ўсимликлар нобуд бўлади.

Ёш майсалари катта ўсимликка нисбатан совуқдан кўп зарарланади.Ловия хаво қурғоқчилигига қараганда,тупроқ қурғокчилигида кескин камайиб кетади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#2024_йил_1_мартдан

✳️ Қонунчиликка кўра, экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

​​💧Tomchilatib sug‘orish tizimining bosh inshootlarini loyihalash
Hovuz-tindirgichini loyihalash

Читать полностью…
Подписаться на канал