tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

Ариқ ва каналларни бетонлаш жараёнида атроф-муҳитга, дарахтларга зиён етказмаслик ҳам зарур. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун Сув хўжалиги вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб бормоқда.

Вазирлик раҳбарияти томонидан жойларда ариқ ва каналларни бетонлаш жараёнида дарахтларга зарар етказмаслик, акс ҳолда, тегишли тартибда чора кўрилиши, нобуд бўладиган ҳар бир туп дарахт учун 100 тупдан кўчат ўтқазишни ташкил этиш топшириғи берилган. Ушбу дарахтларнинг ривожланиши сув хўжалигининг барча ходимлари, кенг жамоатчилик, мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда назорат қилиб борилади.

Қисқаси, бугун сувнинг қадри ошиб бораётган экан, уни асраш бўйича кўрилаётган ва кўриладиган чоралар долзарблигини йўқотмайди. Мақсад эса аниқ: қишлоқ хўжалигида сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш, энг асосийси, бугун деярли барчанинг онгида ўрнашиб қолган “сув текин” деган тушунчани йўқотиш.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Mamlakatimizdagi mavjud suv zaxiralarining 80 foizdan ortig‘i qo‘shni davlatlardan keladi. Tahlillarga ko‘ra, global iqlim o‘zgarishlari oqibatida suv resurslari 2030-yilga borib yana 20 foizga kamayib, suv defisiti 15 mlrd. m3ni tashkil qilishi kutilmoqda.

Mana shunday murakkab sharoitda eng to‘g‘ri yechim – suvdan oqilona va to‘g‘ri foydalanish, qat’iy tejamkorlik yo‘liga o‘tishdir. Mamlakatimiz rahbari bu borada aniq yo‘nalishlarni belgilab berdi.

Bugun aksariyat hududlarda eskirgan suv quvurlari hamda suv ta’minoti tizimi va nasos agregatlarining juda past foydali ish koeffisiyenti bilan ishlayotgani sir emas. Shuning uchun ham bugun suv resurslarini integratsiyalashgan holda boshqarish sxemalari ishlab chiqish va joriy etish zarur.

Qishloq xo‘jaligi va suv sarfi yuqori bo‘lgan barcha sanoat sohalarida suvga bo‘lgan munosabatni o‘zgartirish, uning sarfi borasida qat’iy nazorat o‘rnatish vaqti yetdi.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалаш

Томчилатиб суғориш тизимининг лойиҳаси сметаси билан биргаликда буюртмачига тақдим қилинади ва унинг томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган лойиҳа смета ҳужжатлари томчилатиб суғориш тизимини қуриш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Энг муҳим жиҳатлардан бири шундаки, тасдиқланган лойиҳа смета ҳужжатлари асосида қурилган суғориш тизимлари ва уларнинг қуриб-ишга тушириш далолатномалари давлат томонидан имтиёзли кредитлар ва субсидияларни ажратилишида ҳар қандай бюрократик ёндашувларни осон енгиб ўтиш имкониятини яратади.
Томчилатиб суғориш тизими лойиҳасини тузиш учун парваришланадиган экин ва экин даласига оид бирламчи маълумотлар, шу жумладан даланинг тупроқ-иқлим шароитлари, сув билан таъминланиш манбалари, электр энергияси таъминоти ҳолати, суғориладиган экин ва уни парваришлашнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлар йиғилиб ўрганилади ва таҳлил қилиб чиқилади.
Каналимизни кузатиб боринг, томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалаш учун керак бўладиган бирламчи маълумотлар, лойиҳалаш доирасида бажариладиган ишлар кетма кетлиги ва умуман лойиҳалаш жараёни тўлалигича навбатдаги постларимизда ёритиб борилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

— Янги йил мамлакатимизда фаол ишчанлик кайфиятида бошланди, — дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Замонавий суғориш агротехнологияларини жорий қилиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Қўзиев.

— Давлатимиз раҳбари янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ халқчил, кечиктириб бўлмайдиган масалаларни кун тартибига қўйди, уларнинг ижроси бўйича реал амалий механизмларни
таклиф этди. Кейинги йилларда сув энг қимматбаҳо ресурсга айланиб, уни қадрлаш, тежаб фойдаланиш зарурати биринчи ўринга чиқаётганини инобатга олсак, булар жуда ўринли ташаббус ва топшириқлардир.

Президентимизнинг “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар юксак натижадорликка қаратилган. Жорий йилдан вазирлигимиз зиммасига Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар йили 25 мартга қадар вегетация даври учун ва 25 сентябрга қадар куз-қиш даври учун сув манбаларининг миқдори даражасидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитларини белгилаш вазифаси юклатилди.

👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Ma’lumotlarga ko‘ra, 2022-yilda sayyorada aholining yillik o‘sish ko‘rsatkichi 95,4 million kishini tashkil etgan. Taqqoslash uchun qayd etish lozim-ki, Yer aholisi 3 karra ko‘paygan davrda chuchuk suvdan foydalanish hajmi ham 17 martaga oshgan.

2030-yilga borib esa bu ko‘rsatkich yana 3 karraga oshishi bashorat qilinmoqda. Demak, aholi soni o‘sishi borasida mintaqada yetakchi bo‘lgan mamlakatimizda kelgusi besh yillikda suvga bo‘lgan talabning qanchalik oshishini tasavvur etish qiyin emas. Chunki aholimizning oziq-ovqat mahsulotlariga bo‘lgan talabini qondirish, ishlab chiqarishni rivojlantirish, eksport qilish, yangi ish o‘rinlari tashkil etish – bularning barcha-barchasi zamirida suvga bo‘lgan katta ehtiyoj yotadi.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

.....Республикамизда йилига сув хўжалиги соҳасида 10 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланади. Қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган майдонларнинг 51 фоиздан ортиғига насос станциялари орқали сув берилади. Бунинг учун бир йилда 7 триллион сўмдан ортиқ электр энергияси сарфланади. Таҳлил қиладиган бўлсак, бир куб метр сув республикамизда 250 сўмга тўғри келади. Бир куб метр сув учун тўлов эса 100 сўм этиб белгиланди.👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

"Томчи-реестр" ягона электрон реестр ишга тушди ва Suvkredit.uz платформасига интеграция қилинди. Қуйидаги ҳавола орқали ариза топширсангиз бўлади. Маълумотларингиз ўрганиб чиқилади ва балл берилади!
https://reestr.mwr.uz/

Читать полностью…

TOMCHI

— Натижада қуйи тизимда бир қатор камчиликлар борлиги маълум бўлди, — дея фикрини давом эттиради Р. Қаршиев. — Жумладан, ҳозирги кунгача Туман ирригация бўлимлари ва Махсус сув хизматлари фермерларнинг даласигача сувни етказиб бериш билан шуғулланарди. Улар бунинг учун ўртача ҳисобда бир куб метр сувга 10 сўм хизмат бадали олиб келган. Бироқ шуни ундиришда ҳам муаммолар юзага келаётганди. Бу жиҳат давлатимиз раҳбари томонидан 4 январда қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф тақдимотига бағишланган йиғилишда танқид қилинди. Чунки йиллик хизмат кўрсатилган майдонларнинг бор-йўғи 34 фоизидан пул ундирилган, холос.


Шунинг ҳисобига қўшимча миробларни, қўшимча сув хўжалиги мутахассисларини жалб қилиш имконияти жуда пасайиб кетганди. Булар, табиийки, таъминотда ўзига хос муаммоларни юзага келтираётганди.
Бу йилдан ана шундай муаммоларга ечим топиб берилди. Яъни давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туманларда сув етказиб бериш бўйича давлат муассасалари ташкил этилди. Бу янги тизим асосида жараёнга туман ирригация бўлимларида фаолият юритаётган ходимлар билан бир қаторда қўшимча мироблар ҳам жалб этилади. Молиявий ечимларга йўл очилди.

Яъни 2024 йилда ҳар бир куб метр сув учун 100 сўм миқдорида солиқ белгиланди ва ушбу сумманинг 40 фоизи давлат муассасаларига ўтказилади. Ҳисоб-китобларга кўра, уларга тушадиган маблағ бир йилда қарийб 1 триллион сўмни ташкил этади. Ушбу маблағнинг бир қисми ходимларга иш ҳақи сифатида берилса, қолгани тумандаги амалга ошириладиган ирригация мелиорация тадбирларига йўналтирилади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Ер участкаларини ижарага бериш тартиби ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

“Schyotchik”larsiz er osti suvlaridan foydalanish taqiqlanadi

2024 yil 1 yanvardan «schyotchik» larsiz yer osti suv olish inshootlaridan foydalanish taqiqlanadi.

Respublikamizning 7 ta viloyati 21 ta tumanida yer osti suvlari sathining 5 metr va undan ortiq pasayib ketayotgan holatlari qayd etilib, mazkur hududlarda suvga quduq burg'ilash va ulardan foydalanish bo'yicha moratoriy joriy etildi.

Moratoriy joriy etilgan hududlar yer osti suvlari holatidan kelib chiqib, har yili yangilab boriladi hamda vazirlikning veb-sayti va boshqa ochiq manbalarda e'lon qilinadi.

Yer osti suvlari sathning o'rtacha ko'p yillik sathga nisbatan 5 metrdan ortiq pasayib ketgan hududlarda yer osti suvlaridan faqat ichimlik maqsadlarida foydalanish mumkin.

Bunda yerlarni sug'orish va ishlab chiqarish maqsadlariga gidrogeologik xulosa berish, yer osti suvlariga quduqlarni burg'ilash hamda mavjud quduqlardan yerlarni suv tejovchi texnologiyalarsiz sug'orish taqiqlanadi.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли 37 та насос станциялари ҳамда 232 та суғориш, 158 та мелиоратив ва 87 та яйлов сув таъминоти тик қудуқлари мавжуд бўлиб, ҳозирда 545 нафар ишчи-ходимлар хизмат қилиб келмоқда.

Ўтган 2023 йили бошқармага қарашли насос станцияларида энергия
тежамкорлигини ошириш мақсадида янги 6 та насос ва 6 та электродвигателлар, 2 дона реактив энергияни компенсацияловчи конденсатор қурилмалари, бошқарма биноси ва насос станцияси биноларига жами 125 кВт бўлган қуёш электр панели ҳамда қуёш сув иситиш қурилмасидан 2 дона ўрнатилди. Шу билан бирга, насос станциялари ёрдамида чиқариб берилган сувнинг ҳисобини юритиш мақсадида 41 дона онлайн сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилиб, фойдаланиб келинмоқда.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Маълумки, суғориш тизимларининг насос станциялари энергия истеъмоли жиҳатидан катта бўлган объектларидан бири ҳисобланиб, насос агрегатларининг энергия истеъмоли тежамкорлигини ошириш масалалари алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада суғориш тизимида ўзига хос меҳнат талаб этадиган Навоий вилоятида ҳам катта энергия сиғимли насос станцияларини энергиятежамкор иш режимларига ўтказиш ва сув таъминотини яхшилаш мақсадида модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу борада жорий йилдан бошлаб, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тизимидаги 5 та насос станцияларини модернизация қилиш режалаштирилган ва бу орқали ҳудуддаги 15 минг 520 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланиши кутилмоқда.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Бухоро вилоятида эса 2024-2026 йилларда жами 218,8 километр узунликдаги ариқларни бетонлаштириш белгиланган бўлиб, шундан жорий йилда 70,4 километр узунликдаги канал ва сув йўлларини бетонлаш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган.👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

Жўхори

Бизда унутилаётган яна бир донли экин мавжуд бўлиб, аслида, ота-боболаримиз шу экин орқали энг оғир пайтларда ҳам қора қозонини қайнатган ва тирикчилигини ўтказган. Бу жўхори. У қурғоқчиликка ўта чидамли, донидан Африка ва Осиё халқлари ҳозиргача нон тайёрлайди. Жўхори унини буғдойникига қўшиб нон тайёрлаганда тўйимлилиги анча ошади. Жўхори донидан зоғора нон тайёрланганини, дастурхон кўрки бўлганини ёши улуғлар яхши эслайди.

Жўхорининг яна бир устунлиги шундаки, у маккажўхорига қараганда икки баробар кам сув талаб қилади, шўрланган тупроқларда ҳам ўсаверади.

ФАО маълумотларига кўра, жўхори экиладиган майдонлар йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу экин майдонлари ҳозирги кунда дунё деҳқончилигида 85 миллион гектарни ташкил этади. Унинг қарийб тенг ярми Осиё, қолган қисми Африка ва Америка ҳиссасига тўғри келади. Демак, Осиё ва Африка аҳолиси ўз эҳтиёжи учун зарур донли озиқ-овқатни ҳозиргача жўхори донидан олиб келмоқда, биз эса уни осонгина унутдик.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Ғаллакорлар февралда нималарга эътибор бериши керак? #tavsiya

Худудларнинг жойлашган ўрни ва об-ҳаво шароитига қараб эрта баҳорги 1-озиқлантириш ишлари 10—25 февралда амалга оширилади. Бунда азотли ўғититлар йиллик меъёрининг таъсир этувчи модда ҳисобида 25 фоизини бериш мақсадга мувофиқ (150—160 кг/га).

Майсанинг ўсиб-ривожланиши ҳамда унда юқори ва сифатли дон шаклланишида азот муҳим ўрин тутади. Азот ўсимлик таркибида учрайдиган барча кимёвий бирикмалар: оддий ва мураккаб оксиллар, аминокислоталар, нуклеин кислоталар, хлорофил доначалари, витаминлар, ферментлар ва барча органик бирикмалар таркибига киради. Шундай экан, кузги буғдой учун азот етишмаслиги ёки унинг меъёридан ортиб кетиши ўсимликнинг ўсиб-ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига салбий таъсир этади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Пахта ва ғалла етиштираётган фермер хўжаликлари ҳам ерни ижарага бериши мумкинми?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

"Томчи-реестр" ягона электрон реестр ишга тушди ва Suvkredit.uz платформасига интеграция қилинди.

Қуйидаги ҳавола орқали ариза топширсангиз бўлади. Маълумотларингиз ўрганиб чиқилади ва балл берилади!
https://reestr.mwr.uz/

Читать полностью…

TOMCHI

Томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалаш

Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш унинг аввалдан ишлаб чиқилган ва буюртмачи томонидан тасдиқланган лойиҳаси асосида амалга оширилади.

Томчилатиб суғориш тизимининг лойиҳаси таркибида суғориш тизими таркибида қўлланиладиган ҳар бир иншоот ва ускунанинг тавсифи, тизимни ишлатиш (тизим воситасида суғориш) тартиби, тизим таркибида қўлланилган иншоот ва ускуналарни ҳар бирини ишлатиш ва уларнинг қаровини амалга ошириш қоидалари ёритилади ва энг асосийси тизимнинг ишчи чизмаси ва смета хужжатлари келтирилади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Тегишли фармон билан ҳокимларнинг ерларни олиб қўйиш ваколати тугатилган эди. Янги фармонда йилнинг охиригача истисно бераяпти. Бунинг асосий сабаби нимада?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Шу билан бирга, фермерларни сувни тежашга ундовчи имкониятлар ҳам тақдим этиляпти. Яъни қайси фермер даласига сув ҳисоблагич ўрнатиб ёки томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилса, икки баробар кам, яъни бир куб метр сув учун 50 сўм тўлайди. Аксинча, фермер 2025 йилдан фаолиятида сув тежовчи технологияларни қўлламаса, сув ҳисоблагичлари ўрнатмаса, ҳар бир куб сув учун 150 сўм тўлайди.

Қолаверса, жорий йилдан фермер хўжаликлари томчилатиб ва ёмғирлатиб
суғориш технологияларини жорий этиш учун 14 фоиздан 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан кредит олиши мумкин. Ваҳоланки, олдин ушбу мақсадларга бериладиган кредит фоизи 21, муддати уч йил, имтиёзли даври ҳам кам эди. Энди сув тежовчи технологияларни жорий қилиш жозибадорлигини оширадиган имтиёзли кредит линияси ташкил қилинмоқда. Бунда кредитлар 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилга 14 фоизлик ставкада ажратилади.

Шу пайтгача тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар фоиз ставкаси баландлиги ҳамда фермерларда гаров таъминоти етишмаслиги (кредитнинг 120 фоизи) сабабли сув тежовчи технологияларни оммалаштириш жозибадорлиги пастлигича қолаётган эди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Чорва молларни боқиш учун адирликларни ҳам ижарага олса бўладими?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

AQSHda bir kubometr suv sarfi hisobidan o‘rtacha 4-6 dollarlik mahsulot ishlab chiqariladi.

Bizda esa shuncha suv sarflab 0,15 dollar (ya’ni 15 syentlik) mahsulot ishlab chiqariladi. Asosiy ekin turi bo‘lgan paxta va g‘allada 1 gektarga 10-11 ming m3 suv sarflansa, xorijiy mamlakatlarda bu ko‘rsatkich 2-3 barobarga kam. Masalan, Xitoyda 6 ming m3, Isroil 5 ming m3, qo‘shni Qozog‘iston va Qirg‘izistonda 8-8,5 ming m3 suv sarflanadi.

Mana shuning o‘ziyoq suvdan foydalanish borasida qancha vazifalar oldimizda turganini anglatadi.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Дарҳақиқат, бугун сув масаласи ўта долзарб, сув ташвиши ҳаммани сергаклантираётгани бор гап. Мавжуд имкониятларни ишга солиш эса муҳим вазифага айланмоқда. Буни Президентимиз қисқа вақт ичида ушбу масала бўйича иккита йиғилиш ўтказганидан ҳам англаш қийин эмас. Яъни ўтган йилнинг 29 ноябрида кенгайтирилган тарзда бўлиб ўтган йиғилишда 2024 йил сув хўжалигида долзарб йил бўлиши айтилди ва Сув хўжалиги вазирлигида бошқа масъул вазирлик ҳамда ташкилотлар билан бирга фавқулодда иш юритиш тизими штаби ташкил этилди. Ушбу штаб вакиллари республикамизнинг энг чекка, сув таъминоти оғир ҳудудларига бориб, халқ билан, фермерлар билан учрашиб, масалани ўрганишга киришди.👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

#2024_йил_1_февралдан

🗂 Қонунчиликка кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги лойиҳалар доирасида қурилиш материаллари, ускуна ва жиҳозлар фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Toza ichimlik suvni ehtiyojdan tashqari ishlatish va behuda oqizib qoʻyish kabi holatlar uchrayotgani oʻta achinarli holdir. Ayrim davlatlarda toza ichimlik suv oltinga teng boʻlib turgan, minglab kishilar, yosh goʻdaklar ichimlik suv tanqisligidan aziyat chekayotgan bir sharoitda biz Alloh ato etgan shunday buyuk neʼmatning qadriga yetmasligimiz noshukrlikdan boʻlak narsa emas.

Hozirgi vaqtda jami 470 million odam suv taqchilligi keskinlashgan mintaqalarda, 2,4 milliard kishi esa suv tozalash qurilmalari va drenaj tizimi orzuligicha qolayotgan oʻlkalarda yashaydi. Sifatli ichimlik suv yetishmasligidan jahonda yiliga millionlab inson kasallanib, nobud boʻlmoqda.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

...Охирги беш-олти йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга давлат томонидан 10 дан ортиқ муҳим қарорлар қабул қилиниб, соҳага имтиёзлар, субсидиялар, преференциялар бериш тизими жорий этилди. Натижада ўтган йили
республикамиз бўйича 2 миллиард куб метр сув тежалди.

Лекин бу оз. Чунки имкониятларимиз 8 миллиард куб метргача етади. 2 миллиард куб метрга биргина сув тежовчи технологияларни қўллаш эвазига эришилган.
Умумий ҳисобда эса 2023 йилда 7 миллиард куб метр сув иқтисод қилинди.

Ниманинг ҳисобига? Бунда каналлар реконструкция қилиниб, кам сув талаб қиладиган экинларни етиштириб, тармоқ рақамлаштирилаётгани қўл келди.
Айтиб ўтганимиздек, бу борада янада яхши натижаларга эришиш мумкин. Шу мақсадда бу йил сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ишлари янада кенгайтирилади.

Яъни 2024 йилнинг ўзида 300 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни қўллаб, йиллик талаб қилинадиган сувни 8 миллиард куб метргача тежашни режалаштирганмиз.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Жўхори (2)

Глобал исиш ҳатто Европа мамлакатларига ҳам таҳдид солмоқда. Шунинг учун Франция, Испания ва Италия уни етиштиришга катта эътибор қаратмоқда.

Австралияда эса жўхори майдонлари кейинги 20 йилда 10 карра кенгайди, ҳосилдорлиги 14 карра ошди. Нега бизда муҳим бўлган бу экиннинг на селекцияси, на агротехникаси билан ҳеч ким шуғулланмайди?

Хитойда жўхори давлатнинг стратегик экинлари рўйхатига киритилган. Бу мамлакат одатда АҚШ ва Австралиядан жўхори сотиб олади, шу билан бирга, Америка жўхорисининг 60 фоизга яқини Хитойга экспорт қилинади. Дунёда ушбу экин инсон озуқасида буғдой, шоли, соядан кейин тўртинчи ўринда туради.

Витаминлар ва микроэлементларга бой. Уни бир марта экиб, уч марта ўриб олишингиз мумкин. Бугунги тупроқ шўрланишида ҳеч бир экин ўса олмайдиган жойда фақатгина соя ва жўхори ўса олади.

Унинг яна бир тури қанд жўхори бўлиб, пояларидаги бўғимларида қанд моддаси бор, сувга кам талабчан. Шакар ишлаб чиқарувчилар хомашё сифатида ишлатишлари мумкин.

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Бу бежиз эмас, албатта. Чунки биргина Ромитан туманидаги ўрганишларда аён бўлишича, ҳудудда бетонланмаган ирригация тармоқларида йилига ўртача 148 миллион куб метр ёки 38 фоиз сув иқтисодий самарасиз исроф бўлмоқда. Шу боис, ҳозирда тумандаги ариқлар ўзанларини бетонлаштириш ишлари давом этмоқда. Аниқроғи, қишки мавсумда ички ариқ ва тупроқли сув йўлларининг 115 километр қисмини бетонлаш талаби қўйилган.

— Бу ишларнинг бари бугун мамлакатимизда сув сарфи, суғоришга ёндашувни тубдан ўзгартириш давр талабига айланганини билдиради, — дейди сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев. —

Эътибор қилинг, мамлакатимизда фойдаланиладиган сув ресурсларининг 80 фоиздан ортиғи қўшни давлатлар — Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидаги тоғлардан, қолган қисми эса ички манбалар ҳисобидан шаклланади. Глобал иқлим ўзгаришлари оқибатида сув манбалари йил сайин камайиб бормоқда. Буларнинг таъсирида 2030 йилга бориб, юртимиздаги сув танқислиги 15 миллиард куб метрдан ортиши прогноз қилиняпти. Бугун юртимизда сув хўжалиги соҳасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганининг боиси шу: тежамкорликни
ошириб, тақчилликлар асоратини юмшатиш.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

…Сирдарё вилоятида каналларни бетонлашга жиддий киришилган. Бунинг учун фермер ва кластерларнинг ишчи-хизматчилари, Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимидаги ходимлар ва зарур техникалар жалб этилган.

Мутасаддилар таъкидлашича, биринчи навбатда, ички суғориш тармоқлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, тупроқ ўзанли канал ва ариқлар масофасига аниқлик киритиб олинган. Декабрь ойида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, 34 километр ички суғориш тармоқлари бетонлаштирилган бўлса, мазкур кўрсаткич жорий йил март ойи якунига қадар минг километрга етказилади. Эскирган 102 та сув узатиш ва етказиб бериш иншооти реконструкция қилинади. Вилоятда мавжуд магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг 37 фоизи, хўжалик ва ички суғориш тармоқларининг қарийб 62 фоизи бетонлаштирилмаган.

Натижада йилига ўртача 25-30 фоиз сув ҳеч қандай иқтисодий самарасиз исроф бўляпти. Юқоридаги ишлар эса вилоятда 9,2 миллион куб метр сув ресурсини иқтисод қилиш имконини беради.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Suv sayyoramizdagi barcha tirik mavjudotlar uchun hayot manbai hisoblanadi. Global miqyosda insoniyatning tabiat resurslariga oshib borayotgan cheksiz talabining eng katta yuki ham suv manbalariga tushayotgani sir emas. Chunki bugun dunyo taraqqiyotining qay bir jabhasini olmaylik – bu qishloq xo‘jaligi bo‘ladimi, ishlab chiqarish yoki sanoat bo‘ladimi – qo‘yingki kundalik hayotimizning har bir nuqtasi suv ta’minotiga bevosita bog‘liq. Va odamzotning ana shu chek-chegarasiz talabi ortidan suv zaxiralari keskin kamayib bormoqda.

Suv taqchilligi kuzatilishi boshlangan mamlakatlar ro‘yxatida O‘zbekiston 25-o‘rinni egallab turibdi. Bu esa mamlakatimiz suv tanqisligining og‘ir xavf ostonasida turganidan, bu masala yechimiga bugunning o‘zidayoq kirishmasak, ertaga u o‘nglab bo‘lmas oqibatlarni keltirib chiqarishi muqarrar ekanidan darak beradi.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…
Подписаться на канал