Кунжут қадимдан Марказий Осиёда лалми ерларга экиб келинган. У сувни кам талаб қиладиган, уруғлари таркибида кўп мой сақлайдиган ўсимликлардан биридир. Дунёда ҳеч бир экин кунжут каби уруғларида кўп мой сақламайди, унинг 100 кг уруғида лабораторияда 60-63 кг, жувозда эса 50 кг истеъмол учун зарур бўлган сифатли мой олинади.
Дунёда кунжут майдонлари 11,7 миллион гектарни, ялпи ҳосили 6 миллион тоннани ташкил этади. Мамлакатимизда кунжут, асосан, лалми ҳудудларда экилиб, 4-6 центнер атрофида ҳосил олинади.
Суғориладиган майдонларда эса гектаридан 20-25 центнергача тош босади. Бунинг учун икки марта суғориш кифоя. Бу бир гектардан бир тоннадан ортиқ экологик тоза истеъмол мойи олинади, дегани. Кунжутнинг шротидан маззали турли ҳолвалар тайёрланди. Афсуски, юртимиздаги суғориладиган майдонларда кунжут жуда кам экилади, аммо истеъмол учун хориждан қанча миқдорда ўсимлик мойи импорт қилиб келтирилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
#Биласизми
☑️ Ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг 5 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Ясмиқ
Асл ватани Ўзбекистон бўлиб, ҳозирги пайтда анчайин унутилган ясмиқ ўсимлигининг ҳам ўсув даври қисқа, эрта баҳорда экилиб, икки марта суғорилса, ҳосил беради. Ясмиқ дони таркибида 30-32 фоиз оқсил бор, тез пишади. Эрта баҳорда ёки об-ҳавонинг келишига қараб, февраль ойининг иккинчи ярмида экса бўлади. Шундай йўл тутилса, ясмиқ май ойи ўртаси ёки охирида пишиб етилади. Ясмиқ унидан нон тайёрланади ва болалар овқатларига фойдали модда сифатида қўшилади. Яна бир жиҳати бу экин дуккаклилар оиласига мансуб бўлганлиги учун тупроқда ўзидан кейин азот қолдириб кетади.
Айни пайтда дунёда ясмиқ майдонлари 7 миллион гектардан ортиқ бўлиб, Туркия ва Араб мамлакатларида кенг майдонларда етиштирилади ҳамда озиқ-овқат саноатида асосий хомашё
хисобланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (11) #tavsiya
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида
👉Феврал ойи охири, март ойи бошидан ғалла майдонларида суғориш ишларини бошлаш ва тупроқнинг 35-40 см. қатламини намланишини таъминлаш ғалланинг илдиз тизими жойлашган тупроқ қатламини юмшашига олиб келади. Суғорилган ғалла майдонларида ўсимликлар илдизи яхши ривожланади. Ғалланинг ўсиш ва ривожла-
ниши жадаллашади.
👉Ғалла экилган ҳар гектар майдонга 5 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариш, ғалла майдонларида ҳосил чуқурларининг ковланишини ташкил этиш ва маҳаллий ўғитлар билан тўлдириш ҳамда суғориш ишларини шарбат усулида ўтказиш тавсия қилинади.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тариқнинг эртапишар навлари
Тариқнинг эртапишар навлари баҳорда тупроқ ҳарорати 10-12 даражада бўлганда экилиши ва ҳар 55-65 кунда пишиб етилиши туфайли бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин.
Ёзда кузги буғдойдан сўнг экилган тариқ икки марта суғориш орқали ҳам яхши дон беради. Афсуски, юртимизда бу экин селекцияси ва агро-
техникаси устида мутлақо ишланмаган. Унинг 500 га яқин тури бўлишига қарамай, Ўзбекистонда ярим асрдан буён, асосан, “Саратовская-853” нави экиб келинади. Жаҳон тариқчилиги эса жуда илгарилаб кетган.
Бугунги кунда тариқ ўсимлиги Қорақалпоғистон, Бухоро ва Навоий вилоятларида аҳолининг шахсий томорқасида экилмоқда, холос. Ҳозир ҳам Қорақалпоғистонга борсангиз “сук оши” ичиб келишингиз мумкин.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
#Адлия_хабари
❗️Эндиликда қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш мумкин
Тариқ
Тариқнинг 100 килосидан 87 фоизгача ёрма дони олинади. Бу экин ер
танламайди, похоли ҳам буғдой сомонидан кўра тўйимлироқ. Донида 10-15 фоиз оқсил, 50 фоиз углевод, 3,8 фоиз мой мавжуд. Ўз хусусиятларига кўра тариқ энг оғир ва ноқулай шароитда ҳам етиштирса бўладиган экин, қурғоқчиликка ва иссиққа чидамли. Баландлиги 50-150 сантиметрга боради.
Тупроқдаги намликни яхши ўзлаштиради, шўр жойларда ҳам тез ривожланади. Бир гектардан 3 тонна дон ва 6 тонна сомон олиш мумкин.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
#Президент_фармони
❗️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади
Қадимдан Марказий Осиё ва Хитой давлатларида қурғоқчиликка чидамлили бош экин бўлиб келган экинлардан бири тариқдир.
Унинг шундай навлари борки, 50-60 кунда пишиб етилади ва истеъмол қилиш мумкин бўлган сифатли дон беради. У тупроқда намлик миқдори жуда кам бўлганда ҳам, яъни 48 фоиз бўлган вақтда ҳам униб чиқади.
Бугунги кундаги иқлим ўзгаришларидан келиб чиқиб, ФАО тавсияси бўйича қурғоқчиликка чидамлилиги ва барча хусусиятларини эътиборга олиб, 2023 йил Халқаро тариқ йили, деб эълон қилинган эди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Hozirga kelib, ichimlik suv ishlab chiqarish va uni aholiga yetkazib berish suvni jamlash, filtrlash, har soatda laboratoriya tekshiruvlaridan o‘tkazish, minglab kilometrlik quvurlar va nasoslar orqali markazlashgan tarzda tashish singari bir nechta murakkab bosqichlardan o‘tadi.
Minglab ishchilar, mutaxassislarning mashaqqatli mehnati evaziga biz xonadonimizda jo‘mrakni bir burab, istagancha suv ishlatish imkoniga egamiz.
O‘zbekiston hududida ichimlik suvi taʼminotining 42 foizi yer osti va 58 foizi yer usti suv manbalaridan ishlab chiqariladi. “O‘zsuvtaʼminot” AJ bergan maʼlumotlarga qaraganda, bugungi kunda, 1 m3 ichimlik suvini ishlab chiqarish o‘rtacha tannarxi 1 681 so‘mni tashkil etadi. Bu ko‘rsatkich hududga qarab turlicha, masalan: Qoraqolpog‘istonda – 3 221 so‘m; Sirdaryo viloyatida – 2 374 so‘m; Toshkent viloyatida – 1 722 so‘m.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (8) #tavsiya
Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида
👉 Ғалла ниҳоллари ривождан орқада қолган 1-2 та, 3-4 та баргли ғалла майдонларига гектарига 100 кг. меъёрда азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда суғориш ишларини кўллатмасдан, шарбат усулида амалга ошириш лозим.
Тўла туплагунга қадар ушбу майдонларга биостимуляторлардан Геогумат, Узгуми, Гумимакс, Байкал-М каби кимёвий воситалар билан 1-марта ҳамда тўла туплаган кейин эса карбамид азотли ўғити билан суспензия сепишни ташкил этиш лозим.
👉Ғалла ниҳолари тўла туплаган майдонларга карбамид ўғитидан гектарига 100 кг. дан, агар аммиакли селитра ёки сульфат аммоний ўғитидан бериладиган бўлса, гектарига 150 кг. дан берилиб, суғоришни шарбат билан ўтказиш тавсия этилади.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ichimlik suv hajmlari ayniqsa bizning mintaqada juda cheklangan va aholi ehtiyoji ortib borgan sari uning hajmlari kamayib bormoqda. Bundan tashqari, aholining ichimlik suv taʼminoti juda katta xarajatlarni talab etadi. Shunday ekan, suv tejab ishlatilgandagina, uni hammaga yetkazish mumkin.
Tejamkorlikka esa birinchi navbatda real tannarxni qoplay oladigan va odamlarni suv isrof qilmaslikka majbur qiladigan darajada bo‘lgan tariflar bilan erishiladi. Suv taʼminoti yaxshi yo‘lga qo‘yilgan istalgan davlatni oling, tejamkorlik hissi madaniyatning ajralmas hissiga aylangan.
Ammo tan olib aytish kerakki, hozirgi tariflar bilan aholi o‘rtasida tejamkorlik madaniyatini shakllantirib bo‘lmaydi. Suv qancha arzon bo‘lsa, uni shuncha isrof qilamiz. Bu inson tabiatiga xos. Faqat bozor narxlarigina odamlarni suvni tejashga undashi, motivatsiya berishi va majbur qilishi mumkin.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган тадбирда “Сув текин эмас” танлови ғолибларини тақдирлаш бўйича тадбир ўтказилди.
Тадбир аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ҳамда вазирликдан республикага бириктирилган вакил Н.Атакуловлар мазкур танловнинг аҳамияти ва эндиликда сув текин эмаслиги ва унинг тежаш борасидаги тарғибот тадбирларини кучайтириш борасида тавсияларини бериб ўтишди.
Тадбирда Мелиоратив экспедициялари номинациясида ғолибликни қўлга киритган Қорақалпоғистон Республикаси мелиоратив экспедициясига компьютер ва туман ирригация бўлимлари номинацияси бўйича ғолиб топилган Хўжайли туман ирригация бўлимига велосипед мазкур ташкилот раҳбарларига тантанали равишда топширилди.
Ушбу материални расмий веб-сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇
https://krminwater.uz/08/01/2024/2704/
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (6) #tavsiya
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида
1. Кеч экилган, ривождан орқада қолган ғалла майдонларида январ-феврал ойи об-ҳавоси шароитидан келиб чиқиб, имконият даражасида меъёрдан ташқари, қўшимча физик ҳолда 100 кг/га миқдорида карбамид азотли ўғити билан озиқлантирилса, ўсимлик генератив органларининг шаклланишига, тупланиш жараёнига, ўсимликда тупланиш бўғинининг бақувватлигини, ниҳолларнинг қишга, совуққа чидамлилигини оширади.
2. Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида тиним давридан чиққан ғалла майдонларида гектарига 10-12 кг. дан карбамид ва биоўғитлардан (таркибида гумин кислотаси ҳамда микроэлементлари мавжуд бўлган “Биоўғит”лар) иборат суспензия тайёрлаб сепиш (ўсимликларни баргидан озиқлантириш) тавсия қилинади. Ушбу тадбирнинг
барча ғалла майдонларида ўсимликнинг ўсув даврида 2-3 марта амалга оширилиши ғалла ҳосилдорлигини 15-20 фоизга оширади.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
"СУВ ТЕКИН ЭМАС" КОНКУРСИ ҒОЛИБИГА ЮТУҚ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ
Хабарингиз бор, яқинда ўтказилган конкурсда Хоразм вилоятидан иштирок этган Қўшкўпир туман ирригация бўлими бош гидрометри Адолат Хасанова томонидан тайёрланган сув ресурсларини қадрлаш ва уни тежаб ишлатишга бағишланган видеолавҳаси 197 овоз билан ғолиблар қаторидан жой олган эди.
Қўшкўпир туман ирригация бўлими бошлиғи Х.Валиевни маълумот беришича ғолибимизга велосипед ютуғи ва конкурс иштирокчиси сертификати тантали равишда топширилди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (13) #tavsiya
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида
👉Айрим сабабларга кўра, экиш олдидан фосфорли ва калийли ўғитлар билан озиқлантирилмаган ёки кеч экилган майдонларга соф ҳолда 60-70 кг. дан фосфорли ва 60 кг. дан калийли ўғитларни солиш тавсия этилади. Бунда аммофос бериладиган бўлса, физик ҳолда 200 кг/га, оддий суперфосфат бериладиган бўлса, 500 кг/га бўлишини
таъминлаш лозим.
👉Ғаллачиликдаги энг муҳим агротехник тадбирларидан бири, бу – ғалла майдонларида навбатдаги иккинчи озиқлантиришни баҳорда азотли ўғитлар билан амалга ошириш ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, азотли ўғитлар йиллик меъёрининг 40 фоизини, яъни физик ҳолда аммиакли селитра ҳисобидан гектарига 300-320 кг. меъёрда озиқлантиришни 20 февралдан бошлаб 1 мартга қадар якунлаш.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Respublika bo‘yicha aholiga eng arzon tarif – Toshkent shahrida 1 metr3 uchun 400 so‘m, eng qimmat tarif qiymati – Navoiy viloyatida 3 000 so‘mni tashkil etadi.
Hozirgi tariflar bilan hisoblaydigan bo‘lsak, aholiga markazlashgan tarmoqlar orqali yetkazilayotgan ichimlik suvning 1 litri 1 so‘m 38 tiyinga to‘g‘ri keladi. Savdo do‘konlarida esa 1 litr plastik qadoqdagi suv o‘rtacha 3000 so‘mni tashkil etmoqda. Bundan ko‘rinadiki, ichimlik suv narxi 2 200 baravar arzon yoki savdo do‘konlarida harid qilinadigan 1 litr suv puliga Toshkent shahrida 7 ming litr ichimlik suv yetkazib beriladi.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (12) #tavsiya
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида
👉Ғалла ниҳоллари ривождан орқада қолган 1-2, 3-4 та баргли ғалла майдонларга гектарига 100 кг. меъёрда азотли минерал ўғитлар билан озиқлантиришни ҳамда суғориш ишларини кўллатмасдан шарбат
усулида амалга ошириш лозим.
👉Ушбу майдонларга тўла туплагунга қадар биостимуляторлардан Геогумат, Узгуми, Гумимакс, Байкал-М каби кимёвий воситалар билан 1-марта ҳамда тўла туплагандан кейин эса карбамид азотли ўғити билан суспензия сепишни ташкил этиш лозим.
👉Ғалла ниҳоллари тўла туплаган майдонларга карбамид ўғитидан гектарига 100 кг. дан, агар аммиакли селитра ёки сульфат аммоний ўғитидан бериладиган бўлса, гектарига 150 кг. дан берилиб, суғоришни шарбат билан ўтказиш тавсия этилади.
👉Тўла туплаган, ривожи яхши, ғалла ниҳоллари ер юзасини тўла қоплаган майдонларга карбамид азотли ўғити билан суспензия сепишни ташкил этиш лозим.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Dastlabki hisob-kitoblarga ko‘ra, buning uchun respublika bo‘yiicha jami 902 mlrd so‘m mablag‘lar talab etiladi. Ushbu mablag‘lar bugungi kungi tarif xarajatlarida ko‘zda tutilmagan.
Bundan tashqari, ichimlik va oqova suv inshootlarini qo‘riqlash xizmati to‘lovlari so‘nggi uch yilda 6-marta oshganligi natijasida 18,5 mlrd so‘m qo‘shimcha to‘lovlar kelib chiqqan.
Masalaning eng o‘ylantiradigan tomoni shundaki, bu xarajatlar 3 yil oldin tasdiqlangan amaldagi tariflarda ko‘zda tutilmagan. Soha xodimlarining ish xaqi miqdorlari esa so‘nggi 3 yilda o‘rtacha 1,3 mln so‘mdan 1,4 mln so‘mga yoki bor-yo‘g‘i 10 foizga oshirilgan.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5-сон, 05.01.2024 й.) билан танишдингими?
Читать полностью…“O‘zsuvtaʼminot” AJ bergan maʼlumotlarda aytilishicha, 1 metr kub ichimlik suv tarif xarajatlarida elektr energiya xarajatlari 27 foizni, mukammal va joriy taʼmirlash xarajatlari 19 foizni, xorijiy moliya tashkilotlaridan jalb etilgan kreditlarni qaytarish xarajatlari 21 foizni, ish xaqi xarajatlari 29 foizni, amortizatsiya va boshqa xarajatlari 4 foizni tashkil etadi.
Tannarxning oshishiga qo‘shimcha omillar ham taʼsir qilmoqda. Jumladan, 2022 yildan boshlab foydalanuvchilarga ichimlik suv tarmoqlarini uy xo‘jaligigacha kiritish va 2023 yil 1 yanvardan boshlab aholiga qiyoslash muddati tugagan suv hisoblagichlarni yangisiga almashtirish “O‘zsuvtaʼminot” AJ va hududiy suv taʼminoti korxonalarining mablag‘lari hisobidan amalga oshirilishi belgilangan.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (10) #tavsiya
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида
👉Ғалла ниҳоллари тўла туплаган майдонларга карбамид ўғитидан гектарига 100 кг. дан, агар аммиакли селитра ёки сульфат аммоний ўғитидан бериладиган бўлса, гектарига 150 кг. дан берилиб, суғоришни шарбат билан ўтказиш тавсия этилади.
👉Тўла туплаган, ривожи яхши, ғалла ниҳоллари ер юзасини тўла қоплаган майдонларга карбамид азотли ўғити билан суспензия сепишни ташкил этиш лозим.
👉Ғаллачиликдаги энг муҳим агротехник тадбирларидан бири, бу – ғалла майдонларида баҳорда навбатдаги иккинчи озиқлантиришни азотли ўғитлар билан амалга ошириш ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, азотли ўғитлар йиллик меъёрининг 40 фоизини, яъни физик ҳолда аммиакли селитра ҳисобида гектарига 300-320 кг.
Меъёрда озиқлантиришни 30 январдан бошлаб 15 февралга қадар якунлаш.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ichimlik suvini tannarxi shakllanishiga asosiy ishlab chiqarish xarajatlaridan boshqa yana qanday omillar taʼsir qiladi?
1. Tariflar so‘nggi 3 yildan buyon o‘zgarmay kelayotganligi natijasida o‘rta hisobda 40 foizga oshgan tannarx xarajatlari hisobidan 960 mlrd so‘m qoplanmasdan qolgan. Bu esa qo‘shimcha qarz xarajatlarini keltirib chiqaradi;
2. So‘nggi 3 yilda isteʼmolchilar soni 3,2 mln nafarga (808 ming abonent) oshgan. Ularga ichimlik suv yetkazib berish esa yana-da ko‘proq mehnat va xarajatlarni talab etishi tabiiy;
3. Suvni uzoq masofaga yetkazish juda katta elektr energiyasi talab etuvchi nasoslar orqali amalga oshiriladi. Qolaversa, bu yil elektr energiyasi xarajatlari oshganini ham eslab o‘tish joiz;
4. Muntazam ravishda yuzaga keladigan avariya holatlarini bartaraf etish, tarmoqlarni joriy va mukammal taʼmirlash xarajatlari.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (9) #tavsiya
Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида
Тўла туплаган, ривожи яхши, ғалла ниҳоллари ер юзасини тўла қоплаган майдонларга карбамид азотли ўғити билан суспензия сепишни ташкил этиш лозим.
Ғаллазорлардаги бегона ўтларга, касаллик ва зараркунандаларга қарши кимёвий курашни ташкил этишга зарур бўлган кимёвий воситалар захирасини ва уларни қўллашга зарур бўлган ОВХ-05 штангали пуркагичларни тўла таъмирдан чиқариш.
БУТУН МАМЛАКАТ БЎЙЛАБ:
Ғалла экилган ҳар гектар майдонга 5 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариш, ғалла майдонларида ҳосил чуқурларининг ковланишини ташкил этиш ва маҳаллий ўғитлар билан тўлдириш ҳамда суғориш ишларини шарбат усулида ўтказиш тавсия қилинади.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ҳозирги вазият сув кам талаб қиладиган, энг аввало, ўсув даври қисқа экинларни танлашни тақозо этмоқда.
Эндиликда қишлоқ хўжалигида экиладиган экинлар структурасига эътибор қаратиш лозим. Чунки сув танқислиги йилданйилга кучайиб боради, энди олдингидай қорли қишлар бўлмайди, дарёлармиз сувларга тўлиб оқмайди, демак сув кам талаб қиладиган экинларни экиб, улардан озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабимизни қондиришимиз ва экспорт қилишга эришишимиз керак. Ҳозиргача бизда маҳсулотларни импорт қилиш экспортга қараганда кўпроқдир.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (7) #tavsiya
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида
👉Озиқлантириш ўтказилган ғалла майдонларига тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир минтақа шароитидан келиб чиқиб, гектарига 600-700 м3 меъёрда озиқлантириб, суғориш ишларининг шарбат усулида амалга оширилиши берилган ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.
👉Феврал ойи охири, март ойи бошидан ғалла майдонларида суғориш ишларини бошлаш ва тупроқнинг 35-40 см. қатлами намланишини таъминлаш ғалланинг илдиз тизими жойлашган тупроқ қатламининг юмшашига олиб келади. Сирдарё ва Жиззах вилоятларида сизот сувлари кўтарилишининг, қайта шўрланишнинг юзага келмаслигини таъминлаш мақсадида ғаллани кўллатмасдан, суғориш меъёрларига амал қилган ҳолда бажарилишини таъминлаш зарур. Суғорилган ғалла майдонларида ўсимликлар илдизи яхши ривожланади. Ғалланинг ўсиш ва ривожланиши жадаллашади.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Таҳлилларга кўра, қишлоқ хўжалиги соҳаси дунёдаги ўртача сув истеъмолининг тахминан 70 фоизини ишлатган ҳолда, ҳудуд жиҳатдан тахминан 12 фоизни ташкил этади.
Бизда асосий сув сарфи маданий экинларни суғоришга сарфланмоқда ва биз ҳали ҳамон 4 млн. гектардан ортиқроқ майдонларимизда сувни тўлиқ тежашга эришмадик. Ўзимизни ўзимиз ғалла билан таъминлашимиз учун буғдой майдонларида сарфланадиган сувларни тежашда янги технологияларга ўтиш зарур. Ғўза экини қанча сув талаб қилади, аммо бугун олинган ҳосил сарфланган сув сарфини қоплайдими деган саволлар кўндаланг бўлмоқда.
Масалан, юртимизда 1 тонна буғдой донини етиштириш учун 1,5 минг, 1 тонна шоли етиштириш учун 4 минг, бир тонна пахта толаси учун эса 10-12 минг куб метр сув сарфланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Суғориш учун электр энергияни тежаш учун насосларни модернизация қилиш борасида Самарқанд вилояти туманларида Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги 15 та насос станцияларини модернизация қилиш режалаштирилган бўлиб, бу жараёнларда насос станциясида ўрнатилган 77 дона насос ускуналари, электр двигателлар, электр хўжалиги ускуналари, гидромеханик ускуналар янгиланиши, насос станцияси биноси, қувур тармоғи таъмирланиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, электр энергиясини иқтисод қилиш мақсадида насос станцияларининг биноларида ёритиш ва маиший техникаларини электр энергия билан таъминловчи қуёш панеллари ўрнатилиши кўзда тутилган. Шу орқали насос станцияларига боғланган 13 минг 665 гектар майдондаги қишлоқ хўжалик экинлари сув таъминоти яхшиланиши кутилмоқда.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
# foydalimalumot O’zbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qo’llab-quvvatlash Jamoat fondining moliyaviy ko’magida, “Ekolog” jamoat birlashmasi tomonidan virtual suvning isrofiga qaratilgan video rolik tasvirga olindi.💦📸
1 kg Palovga qancha miqdorda suv ishlatilishini bilasizmi? 💁🏻♂️
🤷♂️1 litr? 2 litr? 3 litr?
☝️Unutmang! Oziq-ovqatning isrofi virtual suvning isrofiga ham olib keladi.
😊Virtual suv nimaligini bilmoqchi bo’lsangiz rolikni yakuniga qadar tomosha qiling!
Манба:
💧Kanalga ulanish: 👉@tomchikanali
💧Savollar: 👉💧@tomchiguruhi
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (5) #tavsiya
Барча вилоятларда:
•Ғаллачиликдаги энг муҳим агротехник тадбирларидан бири, бу – ғалла майдонларида баҳорги азотли ўғитлар билан навбатдаги иккинчи озиқлантиришни амалга ошириш ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, азотли ўғитлар йиллик меъёрининг 40 фоизини, яъни физик ҳолда аммиакли селитра ҳисобида гектарига 300-320 кг. Меъёрда озиқлантиришни 15-20 февралга қадар якунлаш керак;
•Озиқлантириш ўтказилган ғалла майдонларига тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир минтақа шароитидан келиб чиқиб, гектарига 600-700 м3 меъёрда озиқлантириб, суғориш ишларининг шарбат усулида амалга оширилиши берилган ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧