✅ Tuproqda azot to‘plovchi bakteriyalar asosan dukkakli ekinlar (beda, loviya, mosh, soya va boshqalar) ildizida simbioz holatda yashaydi. Simbioz degani birgalikda yashashni tushuniladi.
🌳O‘simlik ildizi yoki bargi orqali o‘zi havo tarkibidagi molekulyar azotni to‘g‘ridan to‘g‘ri o‘zlashtira olmaydi. Bakteriyalar molekulyar azotni o‘zlashtirib, ammiak, aminokislota kabi azotli birikmalarni o‘simlikka yetkazib beradi.
📌 O‘simlik esa bakteriya yashashi uchun organik kislota, shakar va boshqa kerakli moddalarni yetkazib beradi. Hozirda azot tugunaklarini ko‘paytirish uchun “Rizobium” yoki "nitrogen bakterial" preparatlaridan foydalanilmoqda va ulardan ekinlarni ekishdan oldin urug‘larga ishlov berishda foydalanish maqsadga muvofiq.
💧Kanalga ulanish: 👉@tomchikanali
💧Savollar: 👉💧@tomchiguruhi
https://www.youtube.com/watch?v=b7W_oIrOBkc
#foydalimalumot
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (4) #tavsiya
Барча вилоятларда:
•Ғалла ниҳолари тўла туплаган майдонларга карбамид ўғитидан гектарига 100 кг. дан, агар аммиакли селитра ёки сульфат аммоний ўғитидан бериладиган бўлса, гектарига 150 кг. дан берилиб, суғоришни
шарбат билан ўтказиш тавсия этилади.
•Тўла туплаган, ривожи яхши, ғалла ниҳоллари ер юзасини тўла қоплаган майдонларга карбамид азотли ўғити билан суспензия сепишни ташкил этиш даркор;
•Айрим сабабларга кўра, экиш олдидан фосфорли ва калийли ўғитлар билан озиқлантирилмаган ёки ғалла кеч экилган майдонларга соф ҳолда 60-70 кг. дан фосфорли ва 60 кг. дан калийли ўғитларни солиш тавсия этилади. Бунда аммофос бериладиган бўлса, физик ҳолда 200 кг/га, оддий суперфосфат бериладиган бўлса, 500 кг/га миқдорда берилади; Калийли ўғит сифатида калий хлор ўғитидан 100 кг/га миқдорида берилиши тавсия этилади. Озиқлантирилган майдонларни енгил, кўллатмай суғориш мақсадга мувофиқ бўлади;
Давоми эртага
@tomchikanali
Бугунги кунда кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар 1 куб.м. сувга ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти.
Лекин Бухоро, Қашқадарё ва Наманганда бу 2-3 баробар қиммат. Шу билан бирга, сув харажатининг 63 фоизи насос станциялари ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, суғориш учун йилига 7 миллиард киловатт соат электр энергияси сарфланади. Чунки сув насосларининг 80 фоизи эскирган, энергия сарфи юқори. Давлат раҳбари бу харажатларни
камайтириш ва самарадорликни оширишнинг энг тўғри йўли – насосларни модернизация қилиш ва уларни бошқаришни хусусий шерикликка бериш эканини таъкидлаган эди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (3) #tavsiya
Ҳозирга кунларда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида қуйидаги агротехник ишларни амалга ошириш зарур:
1. Бугунги кундаги об-ҳаво шароитларидан келиб чиқиб, кеч экилган, ниҳоллар униб чиқмаган ғалла майдонларини ҳаво ҳарорати -10С даражадан паст бўлганда суғориш тавсия этилмайди. Ушбу ғалла майдонлари ҳаво ҳарорати 0-50С даража бўлганда суғориш ишлари ўтказилади;
2. Ғалла ниҳоллари ривождан орқада қолган, 1-2 та, 3-4 та баргли ғалла майдонларига гектарига 100 кг. меъёрда азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда суғориш ишларини кўллатмасдан, шарбат усулида амалга ошириш лозим.
Ушбу майдонларга ниҳоллар тўла туплагунга қадар биостимуляторлардан Геогумат, Узгуми, Гумимакс, Байкал-М каби кимёвий воситалар билан 1-марта ҳамда тўла туплагандан кейин эса карбамид азотли ўғити билан суспензия сепишни ташкил этиш керак.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
#Президент_қарори
❗️Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ажратилади
“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5-сон, 05.01.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра:
🔹сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади;
🔹Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6734972
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/lexuzofficial
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (2)
Озиқлантирилмаган ва суғорилмаган, тупроқда намлик етарли бўлмаган ғалла майдонларидаги нихоллар совуққа, бошқа стресс омилларга берилувчан ҳамда касаллик ва зараркунандаларга тез чалинувчан бўлиб қолади. Эрта баҳордан тупланмасдан найчалаш фазасига ўтиб кетиши ғалланинг ҳосилдорлиги пасайиб кетишига сабаб бўлади.
Қиш мавсумининг илиқ келишига қарамай, айрим вилоятлардаги далаларда ғалла ривожи орқада, туплаш даражаси пастлиги кузатилмоқда. Ривожи паст бўлган яхши тупламаган ғалла майдонларида бегона ўтларнинг кўпайиши ҳамда касалликлар ва зараркунандаларнинг ривожланиши кучайиб, ҳосилдорликка жиддий зарар келтириши кўп
йиллик амалиётда кузатилган.
Шунинг учун кеч экилган, ривождан орқада қолган ғалла майдонларига об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, азотли минерал ўғитлар ва мавжуд биоўғитлар билан озиқлантириш ва суғориш ишларини тақозо этмоқда..
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Тахлилнома | 2024 йилда сув ресурсларидан фойдаланиш: янги тизим, сув учун солиқ ва сув тежовчи технологиялари учун имтиёзли кредит
💧Kanalga ulanish: 👉@tomchikanali
💧Savollar: 👉💧@tomchiguruhi
#yangilik
#tavsiya Пахтачиликда қишки агромелиоратив тадбирлар
Каналлардаги ободонлаштириш ишлари
Каналлардаги сув ўлчаш нуқталарини ишчи ҳолатга келтириш учун ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Хизмат кўприклари таъмирланиб, реперлар созланади, сув сатхини курсатувчи рейкалар ишчи ҳолатга (бўёқлаш, таъмирлаш) келтирилади.
Суғориш каналлари ёки коллектор-зовур тармоқларида сувнинг бемалол ҳаракатланиши каналлар ёнбағирларидаги бегона ўтларга қарши курашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишни талаб этади. Бегона ўтлар каналларда сув харакатига тўсқинлик қилади, сифонлар ишлашини сусайтиради, ахлат тутиб қолувчи панжаралар, сув олиш иншоотлари, насос фильтрлари ва хоказоларни тўсиб, суғоришларга халал беради.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Амал_қилинг
☑️ Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузиш:
▫️фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача);
▫️мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Пахтачиликда қишки агромелиоратив тадбирлар
Мелиоратив тадбирлар доирасига ер ости сизот сувларининг оқимини таъминлаш ва иккиламчи шўрланишнинг олдини олиш мақсадида, хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги зовурларни хар йили 45-50 фоизи тозаланиши зарур.
Хозирда коллектор-зовур тармоқлари ва тик қудуқлар (скважиналарни) нинг техник нозослиги ва иш самарасининг ўта пастлиги боис вужудга келган гидроморф ва сув режими ярим гидроморф сув ҳисобланади.
Бунда ер ости сизот сувлари сатхини ”критик” чуқурликдан (2,5-3,0 м) пастда ушлаб туришга қаратилган барча тадбирлар мажмуаси ўз аксини топиши лозим. Амалиётда ярим гидроморф мелиоратив режимини қўлланиши суғориладиган шўрланган тупроқларнинг қулай мелиоратив холатда ушлаб турилишига имкон яратади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Suv kasallik tarqatuvchidir
Yetarlicha tozalanmagan suv kasalliklarning 85% yuqishiga sabab bo'ladi. Ushbu qayg'uli statistikaga tushib qolmaslik uchun yuqori sifatli tayyorlangan suv ichish kerak.
Agar kun davomida 6 stakan toza suv ichsangiz, bu boshqa kasalliklar xavfini kamaytiradi, masalan, yurak-qon tomir tizimi bilan bog'liq.
💧Kanalga ulanish: 👉@tomchikanali
💧Savollar: 👉💧@tomchiguruhi
https://www.youtube.com/watch?v=rlLE319D4aw
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Қишки техник тадбирлар (3)
Тракторлар таъмирдан сифатли чиқарилган шартлари:
👉Занжирли тракторларда трек бармоқлари, етакловчи ғилдирак тишлари чегарада едирилган, таянч катоклар ва йўналтирувчи гилдираклар лапангламай апланади;
👉гилдиракли тракторларда рул чамбарагининг эркин йўли меъёрида, рул механизми ва гилдираклари соз холатда.
👉Гидравлик осиш системаси машиналарни равон кўтаради ва туширади, механизмлар ишончли, бирикмалардан суюқлик томчиламайди;
👉электр қурилмалар двигателни равон юрғизиш ва йўлни яхши ёритишни таъминлайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
https://www.youtube.com/watch?v=2H10NgiJgFk
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Энди анъанавий суғоришдан воз кечиладими? #foydalimalumot
Нега дейсизми? Буни ғаллани суғориш усуллари мисолида кўриб чиқамиз.
Ғалла баргидан озиқланадиган экин турига киради.
Уни ёмғирлатиб суғориш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш мумкин.
Масалан, 1 гектарга анъанавий суғоришда 200-250 кг уруғ экилса, ёмғирлатиб суғоришда 270-300 килограмгача уруғ экилади.
Хўш, ҳосилдорлик қандай бўлади? Минерал ўғитлар, ишчи кучи, сув сарфичи?
Видеода батафсил👆
Манба:
💧Kanalga ulanish: 👉@tomchikanali
💧Savollar: 👉💧@tomchiguruhi
Дунё табиий ресурслари институти маълумотларига кўра, 2040 йилга бориб, Ер шарида иқлим ўзгариши оқибатида 80 фоиз аҳоли сув танқислигига дуч келиши мумкин.
БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP28) иштирокчилари 2023 йил 30 ноябрь – 12 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган 28-конференция доирасидаги Иқлим бўйича жаҳон саммитида экологик муаммоларни чуқур муҳокама қилиб, аниқ таклифларни илгари суришди. Давлатимиз раҳбари ҳам конференцияда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари барқарор ривожланиш йўлида энг асосий таҳдидга айланганини таъкидлади.
Зеро, бир вақтлар айрим мамлакатлардагина кузатилган иқлим муаммолари бугунга келиб, сайёрамизни қамраб олмоқда.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Дала атрофидаги дарахтларнинг холатини ўрганиб чиқиш #foydalimalumot
Тупроқ шўрланиши, аниқроги унинг асосий сабаби бўлган грунт сувлари сатхи кўтарилишини маълум экинлар ёки дарахтларни экиш, яъни биологик дренажлар асосида хам ростлаш мумкин.
Бунда тут, терак, тол, жийда, қайрағоч, анор, анжир, беҳи каби дарахтларни фермер хўжаликлари экин майдонлари атрофига экиш тупроқ эрозиясининг олдини олиш ва ер ости грунт сувларининг сатхини ростлашга ёрдам беради.
Дала атрофидаги дарахтларнинг ҳолатини ўрганиб чиқиш мухим ахамиятга эга. Айниқса, ипак қурти парваришлаш мавсумида шохлари кесилмаган дарахтларнинг шохларини кесиш тут барги ҳосилдорлиги ошишини таъминлаши баробарида, тут парвонасининг қишлашининг олди олинади. Тол дарахтларини каллаклаш шира зараркунандаси тухумлари нобуд бўлишини таъминлайди.
Дарахтларнинг қуриган ва ёрилган шох-шаббаларини кесиш уларда зараркунандалар қишлашига барҳам беради.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
https://www.youtube.com/watch?v=nREuhWPdiac
#foydalimalumot
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Пахтачиликда қишки агромелиоратив тадбирлар
Ётиқ дренажда (шу жумладан, ёпиқ босимли ер ости сувлари кўп тушиши, тупроқнинг юқори қатламлари билан шўр ювилишини сусайтириб юборади.
Тик дренаждан фойдаланилганда эса ер ости сувлари чиқариб олинади ва уларнинг пизометрик босими камайиб, сизот сувлар пастга караб силжийди.
Бундай шароитда минераллашган сувлар пастга силжиши ҳар хил ўсимликларни эса ихчам ускуналар ёки кучи билан тозалаш мумкин. Баъзи холларда лойқалатиб сув оқими орқали лойқа-чўкиндилар ўтказиб юборилади, бундай лойқалар ё далага, ё ташламага бориб қуйилади. Лойқани пастки оқимга йўналтирилгандан кўра, канал қирғоқлари ва ён-атрофидаги жойларга ташлаган маъкул.
Суғориш каналларида тозалаш ишлари амалга оширилаётганда каналларнинг кундаланг кесимини лойиҳавий ҳолатга келтириш, қияликлари мустахкамлигини ошириш ва лойиҳавий гидравлик ўлчамларни эътиборга олиш зарур.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
https://www.youtube.com/watch?v=Q5g_gH4FK20
#foydalima'lumot
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
#tavsiya Пахтачиликда қишки агромелиоратив тадбирлар
Суғориш тармоқларини ва ариқларни лойқа ва бегона ўтлардан тозалаш ишларини амалга ошириш мақсадга мувофик. Фермер хўжаликлари ички суғориш лотокларини мунтазам назоратдан ўтказишлари ва таъмирлаш ҳамда биодренаж ёрдамида ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда қуйидаги ишларни амалга оширишлари керак:
👉суғориш лотокларининг таянч устунларини тартибга келтириш;
👉улардан сув сизишининг олдини олиш учун йўл қурилиш битуми, ипаксит суюқлиги ва бентонит қоришмалари ҳамда махсус геометрик материаллардан фойдаланиш;
👉суғориш лотокларида йиғилган чўкмалар кичик ва мурт бўлганлиги учун қўл билан тозалаш, баъзан сув билан ювиб юбориш.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ғаллани январ-феврал ойларида парваришлашнинг агротехник чора-тадбирлари (1) #tavsiya
Январ ҳамда феврал ойларида кутилаётган об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда кеч-
ки, ривожланишдан орқада қолган, кузда озиқлантирилмаган ғалла майдонларида азотли ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда суғориш ишларини амалга оширишни тақозо этмоқда.
Ушбу бериладиган ўғит ва сув ўсимлик илдиз системасининг ривожланишини кучайтиради ва туплаш бўғинининг катталашишига ҳамда туплаш бўғинида шакар моддаларининг кўпайишига сабаб бўлади.
Бу шароитда ғалла ўсимлиги ўсиш ўрнига вегетатив органларини, яъни туплаш бўғинини каттартиради ва эрта баҳорда катта туплаш бўғинларидан йирик найчаларни ҳамда пояларни шакллантиради. Катта найча ва поялардан йирик бошоқлар ҳосил бўлишини таъминлайди.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
https://www.youtube.com/watch?v=-k96203ZJJ4&t=37s
#foydalima'lumot
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Bir chashka qahva 200 litr suvdir
Buni tom ma'noda qabul qilmaslik kerak. Bu shuni anglatadiki, sizning bir stakan Americano uchun qahva loviyalari o'sayotganda, faqat ular uchun daraxt 200 litr suv resursini iste'mol qilishi kerak. Yana bir misol bug'doy. Hammasi bo'lib don yetishtirish uchun 2 bo'lak nonga 100 litr suv kerak bo'ladi. Va 1 kg guruch yetishtirish uchun 4000 litr suyuqlik kerak bo'ladi.
💧Kanalga ulanish: 👉@tomchikanali
💧Savollar: 👉💧@tomchiguruhi
https://www.youtube.com/watch?v=UTJNSdU8IiE
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Мева дарахтлари шох-шаббасига шакл бериш (4)
Скелет шохлар учининг ўсуви анча заифлашиб, 10-15 см. бўлиб қолса, ён томонга ўсган шохлар яхши ўсиши учун тахминан бешолти йиллик шохлари қисқартирилади.
Мураккаб халқасимон ва мева шохлар, уларнинг холатига кўра, учдан бир қисмига ёки ярмига қисқартирилади.
Бачки ярим скелет шохларни алмаштириш ёки уларни мева шохларига айлантириш мақсадида шакллантирилади, ортиқчалари олиб ташланади, жарохатланган жой атрофидаги бачки шохлар вақтинча қолдирилади.
Ҳосил мўл бўлиши кутилаётган йилларда бўташ йўли билан ўтган мавсумда шаклланган гул куртаклари сонини камайтириш мақсадида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш хисобига янги куртакларни шакллантириш зарур.
Кам ҳосилли йилларда камроқ буташ йўли билан илгари шакллантирилган гул куртакларини сақлаб қолиш керак.
Бахорда сийраклаштириш йўли билан келгуси йил ҳосили учун шакллантирилган гул куртаклари сонини қисқартириш зарур.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
#Амал_қилинг
🔰Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
➖БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (51 млн сўмдан 68 млн сўмгача) миқдорда жарима;
➖300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Мева дарахтлари шох-шаббасига шакл бериш (3)
Дарахт тўлик мевага кирган даврда навларига қараб 8-15 ёшгача ўтказиладиган бўташлар уларнинг бўйи ва хосилдорлигини сақлаб қолишга қаратилади.
Бу вақтда дарахтлар ёш давридагига нисбатан камроқ бўталади, фақат майда, шох-шаббани, коронғилаштирувчи ва бачки шохлар олиб ташланади, алохида ўсган ва янги ҳосил бўлган узун шохлар қисқартирилиб, мева шохларига айлантирилади. Катта шохлар эса бир-бирига ўзаро боғлик холда кесилади.
Агар скелет шохлар учининг ўсиши хосилнинг хаддан ташқари кўплиги ёки агротехниканинг ёмонлиги туфайли 15-20 см.гача қисқарса, у холда ўсишни кучайтириш мақсадида 2-3 йиллик шохлари кесилади, чеканка қилиб қисқартирилади, кейинги йилларда ўсиб чиққан заиф шохлар олиб ташланади. Бундай тадбир мева берадиган дарахтларда шохларнинг меъёрида ўсиши учун вақти-вақти билан ўтказиб турилади.
Бу даврда ерга осилган, касал ва синган шохлар кесиб ташланади.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Халқаро пресс клубнинг “Ўзбекистон - 2030” стратегияси: устувор йўналишлар ва вазифалар мавзусидаги сессиясидаги долзарб саволлар
Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ва бунга қарши курашда жамоатчилик назоратини ошириш юзасидан йил давомида қилинган ишлар кўлами қанчалик бўлди?
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi