“Сув текин эмас” танлови ғолибларини табриклаймиз!
Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилган Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойихаси доирасида ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлари ўртасидаги «Сув текин эмас» видео роликлар танлови якунлади.
ТОМЧИ гуруҳи барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ва ўз номинациясида энг кўп овоз олган ғолибларни табриклайди.👇👇👇
ТОМОРҚА
Карам етиштириш сирларини биласизми?
👉Карамни бир ерда қайта-қайта етиштирмаслик лозим. Уни уч йилда бир марта экиш керак. Бу эса тупроқ зараркунандалари ва турли касалликлар, айниқса, бутгуллиларда кўп учрайдиган илдиз бўқоғи касаллиги ривожланишининг олдини олишга имкон беради.
👉Карам – намсевар ўсимлик ва унинг илдизлари тупроққа чуқур кириб боради, шу боис ерни кузда чуқур шудгор қилиш лозим.
👉Карам зич тупроқни талаб этади. Шунинг учун тупроқ зичлашиб олиши учун ер тайёрлаб қўйилгач экишгача бир неча ой ўтиши керак.
👉Ҳар бир нав кўчатини очиқ ерга ушбу нав учун тавсия этилган муддатдан кечиктирмай экиш керак. Бу эса юқори ва сифатли ҳосил олишнинг асосий омилларидандир.
👉Карам кўпгина касаллик ва зараркунандалар билан шикастланади, уларга қарши курашишни зарарланишнинг биринчи белгилари намоён бўлиши биланоқ бошлаш зарур.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Hurmatli "Suv tekin emas" tanlovi ishtirokchilari!
Bugun soat 20-00 da ovoz berish to'xtatiladi.
Barcha musobaqada ishtirok etganlarga va muxlislarga katta rahmat.
TOMCHI kanali jamoasi
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
Сабзавотчиликда чилла юмушлари
Сабзавотчиликдақишда амалга ошириш лозим бўлган муҳим вазифаларидан бири бу — эртаги каром кўчатини сифатли тайёрлаш ҳисобланади.
Очиқ майдонга етарли (55-60 минг) миқдорда кўчат етиштириш учун 740-150 м2 плёнкалик иссиқхона талаб этилади. Иссиқхона майдонининг 40 фоизи дала тупроғи, 40 фоизи чиринди, 20 фоизи эса қипиқ, шоли шулхаси ёки қумли аралашмадан иборат бўлиши лозим.
Кўчат тайёрлаш: Эртаги сабзавот кўчатларини етиштириш жараёнида асосан икки тадбир амалга оширилади. Биринчи тадбир - уруғ сепиб, ниҳоллар (майса) олинади, иккинчиси эса ниҳолларни 12-14 кундан кейин кўчириб бошқа жойга экиб, парваришлашдан иборат.
Иссиқхоналарга солинадиган озиқа аралашма қалинлиги ниҳол тайёрлаш учун 1012 см. дан, кўчириб экиладиган иссиқхоналарда эса 18-20 см.дан кам бўлмаслиги керак.
Сабзавот ниҳоллари етиштириладиган иссиқхонани 1 гектар катталикдаги майдонига 10-12 см қалинликда 1000- 1200 м3 миқдорда аралашма солиниши лозим.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
#Биласизми
❇️ Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 майгача эксперимент тариқасида пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилиши белгиланган:
➖қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;
➖ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;
➖пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодекси талабларига жавоб берганда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
Ҳимояланган ерларда сабзавотларни етиштириш усуллари: Уруғни асосий жойга экиш.
Ҳимояланган ерларда сабзавот экинларини асосий жойга уруғ билан экиб маҳсулот олиш учун етиштириш ката озиқланиш майдонини эгалламайдиган ўсимликлар учун қўлланилади, уларни етиштиришда кўчат услубини авзаллиги сезилмайди.
Бундай ўсимликларга кўкат экинларидан: шовул, петрушка кўкат учун, укроп, редиска салат, исмалоқ, пекин карами киради. Уларда қўшимча илдиз тизимини ривожланишига талаб йўқ. Ўрта Осиёда бодринг ҳам кузги –қишки айланиш даврида асосий жойга уруғ билан экиб етиштирилади.
Уруғ билан экиладиган кўкатлар ҳам мустақил экин ҳам зичлаштириб экиладиган экин сифатида етиштирилади. Уруғ билан асосий жойга экиб етиштиришда ҳимояланган ер майдонларидан яна ҳам унумли фойдаланиш учун уруғларни униб чиқишини тезлаштирувчи турли усуллар қўлланилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.
Иссиқхонада болғар қалампири кўчатини етиштириш
Уруғ, экишдан олдин, 25-30 0С ҳароратдаги сувда икки кун давомида сақланади. Қишки-баҳорги давр учун уруғни экиш уни кўчириб ўтқазишдан 70 кун, баҳорги-ёзги экишда 60 кун, ўтиш даврида эса
– 40-45 кун олдин амалга оширилади.
Сифатли кўчат олиш учун 1 м2 юзага 8-10 г уруғ экилади. Уруғ сепилгач, унинг юзасига 0,6 см қалинликдаги тупроқ ёки майда чиринди гўнг сепилади, сўнг текисланиб, пуркагич ёрдамида суғорилади. Шундан кейин унинг юзаси, янги униб чиққан ниҳоллар намликка эҳтиёж сезгунича, полиэтилен плёнка ёки қоғоз билан ёпиб қўйилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
Яхоб бериш қандай амалиёт?
Яхоб суви чигитни қийғос ундириб олиш ва ғўза ниҳолларини ўсув даврининг дастлабки пайтларида нормал ўсиб ривожланиши учун тупроқда етарли миқдорда запас нам тўплаш максадида берилади.
Яхоб суви беришнинг энг қулай муддати ноябрь-декабрь ойлари ҳисобланади, чунки бу даврда тупроқ ҳали музламаган бўлади. Шу муддатда сув берилганда у тупроқнинг чуқур қатламигача сингиб боради ва шу билан тупроқнинг чуқур қатламларигача музлашига имконият яратилади.
Яхоб суви бериш ернинг ҳайдалма қатламида юмшоқ кесакчали қатлам ҳосил қилади, шунингдек, тупроқда қишлаётган кўплаб зараркунандаларнинг нобуд бўлишига ёрдам беради. Агар экишга қадар тупроқда етарли миқдорда запас нам тўпланмаса, у ҳолда ернинг табиий намлиги чигитни ундириб олиш ва ўсув даври бошларида майсаларнинг нормал ўсиб ривожланиши учун етилмай қолади.
Каналга уланиш: 👉 @tomchikanali 👈
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - мобил иловаси: https://nwrmp.uz/link.html
Карам кўчатини экиш
✅Карам кўчати экиладиган ерлар кузда чуқур шудгор қилинади. Дуккакли экинлар карам учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Гўнгни кузги шудгордан олдин бажарганингиз мақсадга мувофиқдир.
✅Эрта баҳорда ер ҳайдалмайди, балки борона билан юзаси юмшатиб, ҳар хил хас-ўтлардан тозалаб чиқилади. Унутмаслик керакки, карам экиладиган тупроқ зич бўлиши лозим.
✅Кўчатлар уруғ сепилгандан 5–7 ҳафта ўтгач кўчириб ўтқазилади. Аниқ муддатлар ҳар бир карам тури тавсифида келтирилган. Экишга бир кун қолганда кўчатлар суғорилади.
✅Кўчатлар илдизи тутиб олган тупроқ билан бирга суғурилади ва илдиз қуриб қолмаслиги учун дарҳол ўраб қўйилади. Эгатларга чопқи ёки уя қазигич билан уя қазиб чиқилади ва ичига сув қуйилиб экишга киришилади.
✅Экиш чуқурлиги ҳар бир тур тавсифида келтирилган. Кўчат экилгач, илдиз атрофи бармоқ ёки уя қазигич билан оҳиста зичлаб қўйилади.
✅Кўчатлар экиб бўлингач яхшилаб суғорилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Иссиқхонада етиштирган болғар қалампирининг ҳосилини териб олиш
Болғар қалампирининг ҳосили техник ёки биологик етилганда териб олинади. Охирги ҳолатда ҳосилдорлик сезиларли даражада камаяди. Ҳосилни дастлабки ҳамда қиш мавсумларида териб олиш ҳафтасига 1-2 марта, қуёшли кунлар бошланиши билан эса ҳафтасига 2-3 марта ўтказилади.
Болғар қалампирининг ҳосилини териб олишда, унинг банди пичоқ ёки иссиқхона қайчисида қирқилади. Йиғиб олинган ҳосил навларга ажратилиб, сўнг 5-10 кг ли яшикларга жойлаштирилади.
Болғар қалампири ҳосилини қисқа муддатли сақлаш ва узоқ масофага олиб бориш 12 0С ҳароратда амалга оширилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
#2024_йил_1_январдан
🔰Қонунчиликка кўра, уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.
☑️ Бундан ташқари, синов тариқасида ўрмон хўжаликлари ҳудудида кўчат етиштириш, экилган кўчатларни парваришлаш, ўрмонзорлар барпо этиш ишлари аутсорсинг асосида жисмоний ва юридик шахсларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.
▶️ Шунингдек, ўрмон хўжаликларида кўчат етиштирувчи питомникларни ташкил этиш мақсадида, хўжаликлар ҳудудларининг узоқ муддатли ижарага бериладиган участкалари белгиланади.
📌 Бунда давлат ўрмон фонди участкалари фақат «E-auksion» платформаси орқали ижарага берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
Яхоб беришда сув қандай берилади?
Яхоб беришда сув чуқур эгатлар орқали берилиши керак. Шунда дала бир текисда намланади. Бостириб суғориш ерни қотириб юборади ва тупроқ бир текисда намиқмайди. Яхоб суви беришда олдин шудгорланган дала текисланади, кейин унинг нишабига қараб, 90—100 см кенгликда, 16—18 см чуқурликда эгатлар олинади
Эгат орқали суғорилганда иш сифати ва сувчиларнинг меҳнат унумдорлиги юқори бўлади, сув эгат марзасигача кўтарилиб чиқмайди, тупроқнинг кўнчилик қисми майинлигича қолади.
Эгатлар енгил тупроқли ерларда 150—200 м, ўртача оғир тупроқли ерларда эса 250—300 м ва оғир тупроқли ерларда 350—400 м узунликда олинади. Эгатлар узунлиги участканинг нишабига қараб ҳам ўзгаради. Чунончи участканинг нишаби қанчалик катта бўлса, эгатлар шунчалик қисқа бўлади.
Каналга уланиш: 👉 @tomchikanali 👈
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - мобил иловаси: https://nwrmp.uz/link.html
"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!
Бошқа видеороликлар билан танишиш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas
Токзорларда қишки кунларидаги ишлар🍇🍇
🍇Қишнинг илиқ кунларида жанубий минтақалардаги кўмилмайдиган токзорларда токларни кесиш, шакл бериш
ишлари олиб борилади.🍇🍇
Токзорларда таъмирлаш ишлари, темир бетон устунларни тўғрилаш, симларни тортиб тўғрилаш ишлари бажарилади. Токзорлар қатор ораларига 10-15 тонна маҳаллий ўғит (гўнг) солиниб, 25-30 см чуқурликда ҳайдалади. Декабрь ойининг иккинчи ярмида токзорлар гектарига 1200-1500 метр куб миқдорда яхоб суви билан 3-4 марта суғорилади.🍇🍇
Омборхоналарга сақлашга қўйилган мева-узум🍇
маҳсулотлари ҳар куни кўздан кечирилади. Омборхона ичидаги ҳавонинг нисбий намлиги назорат остида бўлади. Ҳаво ҳарорати 0+5°С, нисбий намлик 85-90% бўлиши керак.
Ҳавонинг нисбий намлиги камайиб кетган бўлса,🍇 хоналарга сув сепилади, кечаси деразалар очилиб, ҳароратни пасайтиришга ҳаракат қилинади. Энг асосийси, омборхоналар ҳар ҳафта олтингугурт ёқиб тутатиб (дудланиб) турилади. Мева қоқилари, туршаклар ва майиз сақланаётган хоналар, ҳам албатта, юқорида тавсия этилганидек, ҳар 6-7 кунда олтингугурт билан дудланиб турилади.🍇🍇🍇
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali