Qishloq xo'jaligidagi qanday ilg'or texnologiyalar suvni tejashda inqilob qilishi mumkin? 🌱💧
🌾 Gidroponika va aeroponika: gidroponika va aeroponika tuproqdan foydalanmasdan o'simliklarni etishtirish usullaridir. Ushbu texnologiyalar namlikni samarali nazorat qiladi va suvni to'g'ridan-to'g'ri o'simlik ildizlariga etkazib beradi, yo'qotishlarni kamaytiradi va hosilni oshiradi.
🌱 Aniq sug'orish tizimlari: Iqlim sharoitlari va o'simliklar ehtiyojlari haqidagi ma'lumotlarga asoslangan ixtisoslashtirilgan aniq sug'orish tizimlari tuproqdagi namlikning ortiqcha yoki etishmasligining oldini olgan holda suvdan optimal foydalanish imkonini beradi.
🤖 Dala monitoringi uchun dronlar: Datchiklar va termal tasvirga ega dronlardan foydalanish agronomlarga tuproq namligi darajasini va o‘simlik suviga bo‘lgan ehtiyojni aniqroq aniqlashga yordam beradi. Bu sizga muammolarga tez va samarali javob berishga imkon beradi.
#Qishloq xo'jaligi #Suvnitejamkorlik #Agrotexnologiya
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Томчилатиб суғоришнинг ўзига хос афзалликлари (3)
в) экинни суғоришга сув кам ишлатилади (сув тежалади)
Экинларни томчилатиб суғорилганда, сувнинг тупроққа беҳудага шимилиши бартараф этилади, даладан ташламага сув чиқарилмайди. Натижада суғоришга ишлатиш учун режалаштирилган сувнинг катта қисми тежалади.
Томчилатиб суғорилганда сув қуйидагилар ҳисобига тежалади:
o суғоришга берилаётган сувнинг миқдори (суғориш меъёри) экиннинг сувга бўлган кунлик талабига мос бўлади (суғориш меъёри ва муддати амалдаги буғланиш ва транспирациянинг ҳисоби асосида белгиланади);
o сув тўғридан-тўғри ўсимликнинг илдизи ривожланадиган қатламга берилганлиги боис намланадиган майдон камаяди;
o экин даласининг катта қисми қуруқ қолганлиги боис тупроқнинг очиқ юзасидан сувни буғланиши камаяди;
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
O‘zbekistonda 2024-yil 1-yanvardan boshlab yer osti suv olish inshootlaridan hisoblagichsiz foydalanish taqiqlanadi.
Ushbu chora-tadbirlar Prezidentning tegishli qaroriga muvofiq amalga oshirilmoqda, deb xabar qildi Konchilik va geologiya vazirligi.
Yer osti suvlaridan foydalanuvchilar 2024-yil 1-yanvarga qadar oʻz nazorati ostidagi yer osti suv olish inshootlarini suv oʻlchash moslamalari bilan belgilangan tartibda jihozlashlari shart.
Istisno - bu jismoniy va iqtisodiy ehtiyojlar uchun kuniga 5 kubometrgacha bo'lgan er osti suvlarining individual ravishda olinishi.
Манба
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тomchilatib sugʻorishda 80-90 sentner hosildorlik.
👨🌾23 yillik tajribaga ega Xorazm viloyati, Bog'ot tumani, "Nihol nabirasi Alisher" fermer xoʻjaligi rahbari Abdulla Tojiyev bugungi kunda tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish orqali sholi yetishtirmoqda.
💦Fermer sholini an'anaviy sugʻorish orqali 30-40 sentner, tomchilatib sugʻorish orqali 80-90 sentner va undan ham yuqori hosil olganligi shu bilan birgalikda tomchilatib sugʻorish orqali urugʻdan, mineral oʻgʻitlardan tejalganligini taʼkidlab oʻtdi.
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
📝Suv stressi - bu uzoq muddatda qayta tiklanadigan suv resurslarining (suv ta'minoti) 20% dan ortiq suvni tortib olish sifatida aniqlanadi. BMT maʼlumotlariga koʻra, Oʻzbekistonda “suv stressi” darajasi 169 foizni tashkil etadi va bu eng yomonlarning o’rtasida 8-oʻrinni egallaydi.
🔄Suv resurslarini boshqarish hozirgi va kelajakda ulkan muammolarga duch keladi va suv infratuzilmasiga katta sarmoya kiritishni talab qiladi. Inson va ekotizim ehtiyojlari uchun yetarli, yuqori sifatli suvni ta'minlash uchun faol, kompleks yondashuv talab etiladi.
📈Strategiya kelgusi yillarda 2030 yilgacha bosqichma-bosqich amalga oshiriladigan va uzoq yillar davomida baholanib, yangilanib, davom ettiriladigan aniq chora-tadbirlarni belgilaydi.
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
“Rainstar Traveler” тизими билан танишинг
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
O'zbekistonda fitosanitariya nazorati qanday amalga oshiriladi?
Urugʻlik va koʻchatlardan tortib qishloq xoʻjaligi mahsulotlarigacha boʻlgan barcha oʻsimlik mahsulotlarini eksport qilish uchun fitosanitariya sertifikati olinishi shart.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
🇺🇿 Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 2-босқичи доирасида Хоразм вилоятида “Ахборот алмашинуви учун масъул субъект сифатида туман ирригация бўлимларининг роли” мазусидаги ўқув тренинг бўлиб ўтди.
💧 Ўқув тренингда тизим ходимлари учун замонавий янги технологиялардан самарали фойдаланиш борасида маълумотлар берилди.
💦 Тавсилотлар "Ўзбекистон 24" радиолканалининг "Янгиликлар" дастурида.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧 ---------------------------------------------
Боғ майдонини экишга тайёрлашда қаторларни кўтариш
Ер майдонидаги ости сувлари юза қисмига яқин бўлган холларда кўчат экиладиган қаторларни бир оз кўтариш мақсадга мувофиқ бўлади. Қаторларни кўтариб экилганда тупроқдаги сув меъёрини назорат қилиш нисбатан осонлашади, чунки ортиқча намлик бўлмайди, дарахтларнинг илдизлари учун озуқа майдони кенгаяди, уюлган тупроқ қуёш таъсирида яхши қизиганлиги сабабли хосил 1 хафта эрта пишиши хам мумкин, дарахтларда илдиз касалликлари нисбатан камроқ учрайди.
Қаторларни 40 – 80 см баландликка ва 100 -120 см энига қилиб тайёрлаш тавсия этилади. Бунда қаторларни узунлиги, яъни ер майдони шаклидан келиб чиққан ҳолда, ўртача 100 метр узунликда, томчилаб суғориш тизими ва алохида навлар хажмига қараб секторларга ажратилади. Чунки, хатто бир турдаги (эртаки, ўртаки ва кечки) мевали боғни суғориш хамда ўғит бериш вақти ва меъёрлари бир биридан кескин фақрланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link
Боғ майдонини экишга тайёрлашда чуқурлатиб хайдаш (2)
Чуқурлатиб хайдаш тупроқни ўртача намлик (тахминан 40-50%) ка эга бўлган ерда амалга оширилади, ер ости хаддан зиёд зичланган қатламдан иборат бўладиган бўлса, қайта - қайта чуқурлатиб хайдашга тўғри келиши мумкин.
Боғ ерини тайёрлаш жараёнида ер остидаги зичланган ва зичланмаган қатламларни юмшатиш ва тупроқни кислород билан бойитиш, фойдали микроораганизмларга зиён етказмаслик, мевали кўчатларни бошланғич даврда илдиз системасини тупроқ орасида сиқилишини олдини олиш учун қўлланилади.
Чуқурлатиб хайдаш орқали тупроқдаги сув ва кислороднинг тупроқдаги харакати яхшиланади, бу эса ўсимликни ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун, янги ташкил этилаётган боғларни тупроқ турига қараб 1,2 метр чуқурликгача юмшатиш тавсия қилинади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
Зайтун дарахтларни суғориш
Зайтун ўсимлиги кўп ўсимликларга қараганда юқори даражада қурғоқчиликка чидамлилиги билан бошқа ўсимликлардан ажралиб туради. Зайтун сувни тежаб фойдаланадиган экинлар турига киради. Қурғоқчил, сув танқис ҳолатда ҳам у ўсиб ривожланади, аммо берадиган маҳсулоти ноқулай шароитларда камаяди. Зайтуннинг ўсиб ривожланиши ҳам сустлашади, ҳосил бўладиган ён шохлар, новдалар, барглар сони камайиб кетади. Ушбу ҳолатлар юз бермаслиги учун доимо зайтун экилган майдонлар ўсиш даврида тўлиқ сувга қониши учун суғориш ишларга эътибор бериш лозим. Ҳар бир ўсимлик каби зайтун ҳам ривожланиш фазасининг маълум даврларидагина сувга талабчан бўлади, ана шу даврлардагина ўсимликни сув билан таъминлаш лозим. Зайтуннинг кўп сув талаб қиладиган даврлари қуйидагилардир:
- гул шингилларини ҳосил қилиши ва гуллари очиладиган ойлар давомида;
- мева тугиши ва мева шаклланиши жараёнида;
- ёз ойлари давомида.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Интенсив боғдорчилик соҳасида “БАЙКАЛ ЭМ1” инновацион микробиологик ўғитини жорий этиш
Ўзбекистоннинг интенсив боғдорчилик соҳасида асосан олмалар етиштирилади. Олма кўчатлари иккинчи йилдаёқ ҳосил бера бошлаб 4-5-йилда бир гектардан 40-60 тонна мева олиш мумкинлиги гувохи бўлиб турибмиз.
Зеро, мамлакатимизда табиий ресурслар, жумладан, кенг кўламли ҳосилдор ерлар, яйловларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда, уларни барқарор ўғитлаш масаласи долзарб аҳамият касб этаяпти. “БАЙКАЛ ЭМ1” инновацион микробиологик ўғитини жорий этиш орқали тупроқ ҳосилдорлигини ошириш ва микрофлорасини тиклаш мумкинлигини таъкидлашмоқда олимлар.
Асосан азот тутувчи, фотосинтезловчи, сут кислотали бактериялар, хамиртуруш ва шу... Давоми;
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
Зайтун дарахтларни ўғитлаш
Зайтун экилган далага ўғит беришдан олдин ўсимликнинг ўсиш даврида талаб қиладиган минерал ва органик ўғитларга бўлган эҳтиёжини билиш ҳамда ривожланиш босқичининг қайси даврида ўғитга бўлган талабининг қанча эканини таҳлил қилиш тавсия этилади. Зайтун дарахтларининг минерал ва органик ўғитларга бўлган талаби, албатта, босқичларга қараб ўзгаришини ва уларни солиш муддатини мувофиқлаштиришни билиш лозим бўлади.
Зайтун дарахтларига макро ўғитлардан азотли, фосфорли ва калийли, микроўғитлардан магний ва молибден берилиши лозим. Органик ва минерал ўғитларни зайтун майдонларига биргаликда қўшиб бериш, сифатли ва серҳосил мева олишга сабаб бўлади. Биологик хусусиятларига кўра зайтун дарахтлари ўсиш даврида тупроқ-иқлим шароитидаги ноқулайликларга нисбатан бардошли бўлади.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ер ости ва ер усти биомассаси шаклланишини кўпайтириш қандай натижа беради?
• Тупроқни иқлим шароитларидан ҳимоялаш тупроқ ва озуқа моддалари эрозиясини қисқартиради, сув буғланиши, ҳарорат ўзгаришлари, тупроқ юзаси қатқалоқ бўлишини камайтиради.
• Ерни шудгор қилмай экиш тизимида қоплама экинлар тупроқ организмлари учун озуқа манбаи ва яшаш учун қулай муҳитни таъминлайди.
• Ўзларининг тортувчанлик хусусияти сабаб органик материаллар тупроқнинг агрегатлари шаклланиши ва барқарорлашувига ҳисса қўшади ҳамда тупроқнинг ўтказувчанлигини яхшилайди.
• Агрегатлар парчаланганда микроорганизмлар углероднинг янги манбасини истеъмол қила бошлайди ва асосий боғловчилар йўқотилади ва натижада тупроқ парчаланади. Макроғоваклар парчаланганда қолган қийин чирувчи углерод тупроқда катионлар билан алоқага киришади ва шу тариқа тупроқнинг зичлашувини келтириб чиқарувчи бирикиш кучларини ҳосил қилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
“Пульсар” суғориш тизимининг асосий элементлари
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Сувни_тежайлик
Дунёда 1 млрд 100 млн киши тоза ичимлик суви ичиш бахтидан маҳрум.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Bugun biz siz bilan nafaqat resurslarni, balki atrof-muhitni ham tejaydigan qishloq xo'jaligidagi ajoyib suv tejovchi texnologiyalarni baham ko'rmoqchimiz. 💧🌱
🌾 Tomchilatib sug'orish: Zamonaviy tomchilatib sug'orish tizimlari haqida ko’p yozganmiz. Bu tizim an'anaviy sug'orishga nisbatan suvni 50% gacha tejash imkonini beradi. Tomchilatish shlanglari suvni o'simlik ildizlariga aniq yetkazib beradi, suv yo'qotilishini minimallashtiradi va resurslar samaradorligini oshiradi.
🌿 Samarali sug'orish tizimlari: Tuproq namligi va ob-havo sharoiti haqidagi ma'lumotlarga asoslangan tizimlar suvni aniq dozalash imkonini beradi va ortiqcha xarajatlarni bartaraf etadi. Datchiklar va IoT texnologiyalaridan foydalanib, biz suv sarfini minimallashtirish bilan birga o'simliklarning o'sishi uchun maqbul sharoitlarni yaratishimiz mumkin.
🚜 Aqlli qishloq xo'jaligi robotlari: Qishloq xo'jaligidagi zamonaviy robotlar o'simliklarning haqiqiy ehtiyojlariga javob beradigan sug'orish va yerga ishlov berish jarayonlarini optimallashtirishga yordam beradi. Bu nafaqat suvni tejash, balki kimyoviy o'g'itlardan foydalanishni ham kamaytiradi.
#Suvni tejash #Qishloq xo'jaligi #Ekotexnologiya
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Germaniyaning 2050 yilgacha bo’lgan suvdan foydalanish strategiyasi haqida
📍Iqtisodiy tadqiqotlar va islohotlar markazi (CERR) 2023-yil mart oyida qabul qilingan Germaniyaning suv milliy strategiyasini (keyingi o‘rinlarda Strategiya deb yuritiladi) tahlil qildi.
Bugungi kunda Germaniya "suv stressi" ni boshdan kechirmaydi, lekin ayniqsa bahor va yoz oylarida suv va tuproq namligining mintaqaviy tanqisligini boshdan kechiradi.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Томчилатиб суғоришнинг ўзига хос афзалликлари (2)
б) экин ҳосили эрта пишиб етилади
Бир йиллик экинларни томчилатиб суғорилганда экинларнинг ҳосили одатдагидан 10-15 кун эрта пишиб етилади.
Мўътадил иқлим минтақасида жойлашган Ўзбекистон шароитида бир йиллик экинлар, айниқса пахта етиштиришда ҳосилнинг эрта пишиши муҳим аҳамиятга эга.
Қўшқаторлаб экилган ва қатор ораси полиэтилен плёнка билан ёпилган ғўзани томчилатиб суғорилганда, пахта ҳосили сентябрь ойининг иккинчи ярмида тўлиқ пишиб етилади.
Натижада пахта ҳосилини бир мартада тўлиқ териб олинади. Ҳосили эрта йиғиб олинган пахта даласига совуқ кунларга қолмай келгуси йил учун буғдой уруғини эртароқ сепиш, уни тўлиқ ундириб олиш имконияти яратилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Birinchi bosqich: ichki fitosanitariya nazorati inspektori tekshiruv o'tkazadi va mahsulot xavfsizligi to'g'risida xulosa beradi;
Ikkinchi bosqich: Markaziy fitosanitariya laboratoriyasi mutaxassislari mahsulotlarni o'rganadilar;
Uchinchi bosqich: tashqi iqtisodiy faoliyat inspektori xulosalarni o‘rganadi, mahsulotning hujjatdagi nomenklaturaga muvofiqligini tekshiradi va shundan so‘ng butun dunyoda tan olingan xalqaro fitosanitariya sertifikati beriladi.
Xuddi shu talablar import qilinadigan tovarlarga nisbatan qo'llaniladi. Import sertifikati mahsulot tarkibida zararli mikroorganizmlar, hasharotlar va begona o‘tlar urug‘lari bo‘lmagan taqdirdagina beriladi. Aks holda, yuk import qilingan mamlakatga qaytariladi yoki yo'q qilinadi.
Bugungi kunda respublika tadbirkorlari fitosanitariya sertifikatlari asosida dunyoning 24 davlatiga meva-sabzavot, shuningdek, barcha turdagi qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini 56 davlatga eksport qilishlari mumkin.
Manba:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Томчилатиб суғоришнинг ўзига хос афзалликлари (1)
Томчилатиб суғориш тизимининг бошқа суғориш усулларига нисбатан бир қатор афзалликлари мавжуд бўлиб, бу афзалликлар экин ҳосилдорлигининг ошиши ва сифатининг яхшиланиши, суғоришга ишлатилаётган сувнинг тежалиши, ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари сарфининг камайиши, қўл меҳнатининг енгиллашиши ва экин даласи мелиоратив ҳолатининг яхшиланиши каби жиҳатларда намоён бўлади.
а) экиннинг ҳосилдорлиги ортади ва сифати яхшиланади
Томчилатиб суғорилганда экиннинг илдиз қатламида доимий бир хил намлик муҳити шакллантирилиб, экин учун керакли вақтда сув ва озиқ моддаларни олиш имконияти яратилади.
Бундай шароитда ўсимлик ўзининг барча қувватини ривожланишга, мўл ва сифатли ҳосил тўплашга йўналтиради, яъни экинни суғориш учун сув одатдагидан кам сарфлансада, ҳосил кўп олинади.
Натижада ҳосилдорлик боғ ва токзорларда 40 % гача, сабзавотларда 80 % гача ортади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Боғ майдонини экишга тайёрлашда чуқурлатиб хайдаш (3)
Чуқурлатиб хайдаш агротехник тадбирдан сўнг, ерни дискалаш орқали тупроқ янада майинлаштирилиб, ер майдони кўчат экиш учун тайёрланади. Тайёрланган ер майдони аввалдан режалаштирилган суғориш секторларига ажратилиб, томчилаб суғориш тизими учун магистрал қувурларни ётқизиш йўллари қазиб чиқилади (боғни экишдан аввал сув тизимини тайёрлаб олиш ва боғни экилгандан сўнг унинг ёрдамида боғни зудлик билан суғориш зарур).
Лекин, ер майдонини экишга тайёрлаш жараёни айрим холатларда бу билан якун топмайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ерни текислаш нимага зарур?
Яхши текисланган ерларда шўр ювиш, суғориш сифати яхшиланади, сув сарфи камаяди, ниҳоллар қийғос униб чиқади, қатор ораларини культивация қилишда тупроқ яхши ишланади ва ерга солинган ўғитларнинг самарадорлиги ортади.
Дўнг ерлардаги экинлар ҳам, паст ерлардагиси ҳам ҳосилини текис ерларда ўстирилган экинларникига қараганда камайтириб юборади.
Яхши текисланмаган участкаларда суғориш нормаси белгиланганидан 1,5—2 баравар ва ундан ҳам кўпроқ ошиб кетади, яъни гектарига 1500—2500 м3 га етади.
Кузатишла бўйича яхши текисланмаган ерларда тупроқ шўри қайта-қайта ювилишига қарамай, зарарли тузлар доғ-доғ бўлиб тарқалганлиги оқибатида пахта ҳосили гектарига 6—8 ц дан ошмаслиги мумкин. Ана шу хилдаги ерлар обдон текисланиб, кейин шўри ювилганда пахта ҳосили гектарига 24 ц гача кўтарилгани кузатилди.
Каналга уланиш: 👉 @tomchikanali 👈
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа:
👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html
“Пульсар” суғориш тизими афзалликларини биласизми?
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Боғ майдонини экишга тайёрлашда чуқурлатиб хайдаш (1)
Боғ майдонини экишга тайёрлашда албатта чуқурлатиб хайдаш керак бўлади. Чунки, ер майдонини экиш учун тўғри тайёрлаш келгусида боғни яхши ўсиб ривожланиши учун асосий омиллардан иборат.
Маълумки, боғ барпо қилиш хам ўзига хос иморат қуришдир. Экилган дарахтларни кейин бинони суриб бўлмагандек, жойидан қўзғатиб ёки уни таги юмшатишни имкони йўқ. Айнан шунинг учун хам боғни экишдан аввал ерни тайёрлаш технологиясига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш керак. Боғ экишдан аввал ерни махсус чуқурлатиб хайдаш ускунасидан фойдаланиб ўртача 1 метргача чуруқликда "Х" шаклида 2 марта юмшатиш зарурий чорадир.
Давомини эртага ўқинг
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
Томчилатиб суғорилганда сув қандай берилади?
Томчилатиб суғорилганда сув экиннинг эҳтиёжига мос равишда даланинг барча нуқталарига бир хилда берилади, экинларнинг илдизлари жойлашган қатлам бир хилда намланади; суғоришдан аввал ҳам, кейин ҳам тупроқдаги намлик экин эҳтиёжига мос бўлади, экин стресс ҳолатга тушмайди ва ўзининг энергиясини тўлиқ равишда фақат ҳосил яратиш ва уни кўпайтиришга сарфлайди.
Томчилатиб суғорилганда сув билан бирга озиқ моддалар ҳам эритилган ҳолатда экиннинг илдиз тизими жойлашган қатламга етказиб берилади, улар беҳудага исроф бўлмай, экинга тўлиқ етиб боради.
Даланинг барча қисмидаги экинлар бир хил сув ва бир хил озуқа оладилар. Натижада даланинг барча қисмларида экин бир хилда ривожланади ва барқарор юқори ҳосил беради.
Хуллас, экинларни томчилатиб суғорилганда мавсум давомида тупроқ намлиги кескин ўзгармайди, яъни тупроқ ўта қуриб ҳам кетмайди, ортиқча намланиб ҳам кетмайди, яъни тупроқнинг намлиги кичик оралиқда ўзгаради.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
🇺🇿 Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 2-босқичи амалга оширилмоқда.
💧Ушбу миллий лойиҳа доирасида тасдиқланган йиллик иш режа ва ўқув режасига м увофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва барча ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари ҳамда туман ирригация бўлимлари мутаҳассислари учун 2023 йилнинг 16 октябридан 1 декабргача бўлган муддатда ўқув тренинг курслари ташкил этиш белгиланган.
💦 Шу кунларда Хоразм вилоятида ҳам онлайн тарзда “Ахборот алмашинуви учун масъул субъект сифатида туман ирригация бўлимларининг роли” мазусидаги ўқув тренинг давом этмоқда.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
Экинларни ер устидан суғоргандаги ходисаларнии биласизми?
Экинларни ер устидан суғоришнинг қарийб барча усулларида (эгатлар, ёмғирлатиб, чеклар, полосалар) суғориш пайтида тупроқда сувга бўкиш ва суғоришдан кейин қуриб кетиш ҳодисалари юз беради.
Суғориш пайтида тупроқда намликни ҳаддан зиёд ортиши экинни сувга бўктирса, суғоришлар орасидаги вақтнинг узоқлиги тупроқ қуриб кетишига сабаб бўлади ва ўсимликни сувсиз қолдиради.
Навбатдаги суғоришда экин яна сувга бўкади, ундан кейин эса яна сувсиз қолади, яъни экин бир стресс ҳолатдан чиқиб бошқасига тушаверади.
Бундай шароитда экин ҳосил яратиш ўрнига стресс ҳолатлардан чиқишга ҳаракат қилаверади ва ўз энергиясини ана шу стресс ҳолатлардан чиқиб кетиш учун сарфлайверади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ерни чигит экишга тайёрлаганмисиз? (2)
Майдаланган ғўзапоя тупроқда аралаштириб ҳайдаб. юборилади ва у тупроқ унумдорлигини оширишда дурустгина восита сифатида хизмат қилади. Бир тонна майдаланган ва тупроққа аралаштирилган ғўзапоя қиммати бўйича 15—20 кг азотга тенг келади.
Ажриқ, ғумай ва бошқа илдизпояли бегона ўтлар босган далаларда ғўзапоя юлингандан ва йигиб олингандан кейин ер отвалсиз плугда 16—18 см чуқурликда юмшатилади. Ер юмшатилгандан кейин илдизпоя қолдиқлари йигиб олинади ва даладан ташқарига чиқарилади. Шундан кейин ер чимқирқарли плугда 28—30 см чуқурликда ҳайдалади.
Шўрланмаган ерларда ҳайдаш олдидан гектарига 8—10 т гўнг, фосфорли ўғитлар йиллик нормасини 60—70%' ва калийли ўғитларнинг 50% берилади. Шўрланишга мойил ва шўри ювиладиган ерларда эса фақат гўнг солиниб, минерал ўғитлар эса ерни экиш олдидан ишлаш маҳалида ёки экиш билан бир вақтда солинади.
Каналга уланиш: 👉 @tomchikanali 👈
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа:
👉💧@tomchiguruhi