🇺🇿 Республика Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 2-босқичи доирасида “Ахборот алмашинуви учун масъул субект сифатида туман иррригация бўлимларининг роли” мавзусида ўқув-тренинг курслари ўтказилаяпти.
💧Тавсилотлар "Ўзбекистон 24" радиоканалининг "Янгиликлар" дастурида.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Сув тежовчи босимли суғориш технологиялари
Маълумки, қишлоқ хўжалик экинларини суғоришни икки кўринишда амалга ошириш мумкин. Буларнинг биринчиси сувнинг ўз оғирлиги туфайли ер юзаси бўйлаб ҳаракатланиши ёрдамида амлга ошириладиган ўзи оқар (гравитацион) суғориш бўлса, иккинчиси сувни юқори босимда етказиб беришга асосланган босимли суғоришдир.
Экинларни босимли суғориш усуллари сувни қувур ва шланглар ёрдамида бевосита экинларнинг жойлашган нуқталарига етказиб беришга мўлжалланган муҳандислик суғориш усуллари саналадлар. Босимли суғориш усуллари сафига томчилатиб, ёмғирлатиб ва ер остидан суғориш усуллари киради.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Afg‘onistonda Qo‘shtepa kanalining qurilishi O‘zbekiston iqtisodiyotiga suv ta’sirini keltirib chiqaradi
Yevroosiyo taraqqiyot banki ekspertlari yangi tahliliy hisobotida bu haqda gapiradi.
Qo‘shtepa kanali orqali Pyanj daryosidan kutilayotgan suv hajmi 10 kub km metrgacha Turkmaniston va Oʻzbekiston manfaatlariga daxldor.
Amudaryoning oʻrta va quyi oqimida Pyanjning yuqori oqimida bunday keng koʻlamli suv tortib olinishi natijasida tuzatib boʻlmaydigan suv tanqisligi yuzaga kelishi, bu esa O‘zbekiston va Turkmaniston iqtisodiyotining barcha tarmoqlari uchun suv taʼsirini keltirib chiqarishi bashorat qilinmoqda deyiladi xabarda.
Kanal qurilishi rasman 2022 yilda e'lon qilingan.
Manba:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Боғ ташкил этишдан аввал тупроққа ишлов бериш технологиялари. (2)
Расмдаги шағалли тупроқлар хам жуда кўплаб жойларда учраб туради. Ушбу ерларни боғ учун тайёрлаганда албатта тухумдан катта тошларни териб ташлаш ишларини хам амалга ошириш керак бўлади. Бундай ерларда сув жуда тезлик билан ер қарига сингиб кетади ва қуёш тасирида тошларни қизишидан хосил бўлган қўшимча иссиққлик таъсирида транспиратция юқори бўлганлиги сабабли сутка давомида бир неча бор суғориш ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари бундай ерларни хосилдорлигини ошириш мақсадида боғни тез тез озиқлантириш ва ерни бойитиш чоралари доимий равишда йўлган қўйиш керак бўлади. Бундан ташқари турли худудларда шўрланган ер майдонлари хам мавжудки, уларга хам ўзгача агротехник тадбирларини амалга ошириш зарурдир.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Yevroosiyo taraqqiyot banki Markaziy Osiyoda sugʻoriladigan yerlar salohiyatini saqlab qolish, suv va oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha 10 ta qadamni taklif qildi.
Mutaxassislarning fikricha, uchta asosiy yo‘nalishni rivojlantirish muhim: mintaqaviy hamkorlikni mustahkamlash, moliyalashtirish uchun resurs bazasini kengaytirish va innovatsion texnologiyalarni joriy etish.
Bularning barchasi aniq harakatlarni o'z ichiga olishi kerak:
▪️ Markaziy Osiyoda suv-energetika xalqaro konsorsiumini yaratish;
▪️ suv infratuzilmasini qurishda ko‘p tomonlama rivojlanish banklarining moliyaviy resurslarini birlashtirish;
▪️ sug'orish uskunalarini ishlab chiqarish bo'yicha hududiy klasterni yaratish;
▪️ loyiha qurilishida DXSh mexanizmlarini jalb qilish;
▪️ suvdan foydalanuvchilar uyushmalari ishtirokida suv hisobini tashkil etish;
▪️ xo‘jaliklardagi ichki irrigatsiya infratuzilmasini tiklash;
▪️ suvning ishonchli hisobini yuritish, suvni oqilona taqsimlash va yer sifatini monitoring qilish uchun raqamli texnologiyalarni joriy etish;
▪️ zamonaviy sug‘orish texnologiyalarini, yerlarni lazer bilan rejalashtirish, qishloq xo‘jaligi ekinlarini yetishtirishni keng qo‘llash.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
❗️Ер эгалари, фермер хўжаликлари, экспортёр, импортёрлар учун янгиланган "Агрокўмакчи" махсус мобил иловаси ишга туширилди.
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Энди фермер ёки деҳқонлар зарурат бўлганда телефон орқали ўзига керакли бўлган маълумотларга эга бўлиши мумкин.
"Агрокўмакчи" мобил иловада
🔴зарарли организмлар, бегона ўтлар ҳақида батафсил маълумот;
🔴 уларга қарши курашиш бўйича тавсиялар;
🔴 синов ва рўйхатдан ўтган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва минерал ўғитлар;
🔴 экспорт учун очилган бозорлар;
🔴 ҳудудларда фаолият юритаётган биолабораториялар;
🔴 тупроқни агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи лабораториялар;
🔴 ўсимлик клиникалари;
🔴 қадоқловчи корхоналар ва бошқа фойдали маълумотлар жамланган.
Харита орқали зарарланган майдонни белгилаб, карантин инспекторини чақириш ва унинг фаолияти ҳақида "Инспекторни баҳолаш тизими" орқали изоҳ қолдириш ҳам мумкин.
📌"Қидирув" менюси ёрдамида маълумотларни осонгина топиб олиш мумкин бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🪙 Келгуси йилдан экин ери аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади
Ўтган ҳафта Сурхондарёга ташрифда “плёнка остида парник” ташкил қилиб, экспортбоп сабзавот экинларини экиш имкониятлари кўрсатиб ўтилган эди.
Ҳудудларда бундай усулда экин экишни истаганлар жуда кўп. Лекин улар учун ер олиш мураккаб.
Шу боис, келгуси йилдан экин ери юқори унумли уруғ, кўчат, агро-технология, экспорт кўникмаларига эга бўлганларга аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади.
Мутасаддиларга 2024 йил 1 февралга қадар камида 15 минг гектар ерни лотларга бўлиб, экспортбоп сабзавот етиштириш учун ўртача 1 гектардан аукционга чиқариш, аукциондан ер олган аҳолига уруғ, ўғит, плёнка ва айланма маблағ учун кредит ажратиш, ҳосилдор экспортбоп экинлар уруғини кафолатли етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✔️Охирги уч йилда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрдан ўтказилди.
✔️Энди қолган муаммоли ерларни ҳам тўлиқ кадастр рўйхатидан ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
✔️Қишлоқ хўжалиги ерларида аэросуратга оладиган замонавий самолёт ва лабораториялар олиб берилди.
✔️Кадастр агентлигига туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга йил якунигача аэросуратга олиш ишларини Тошкент шаҳри, Тошкент ва водий вилоятларида, келгуси йили эса қолган ҳудудларда тўлиқ якунига етказиш топширилди.
✔️Аэросуратлар асосида қишлоқ ерларини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича янги тартиблар ҳақида тушунтириш берди
Республикада ер ости сувларидан фойдаланиш ва қудуқ бурғилаш тизимини янада такомиллаштириш, ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳоли орасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг миқдор жиҳатдан камайиб кетиши ва ифлосланишининг олдини олиш ҳамда пировард натижада аҳолини узоқ муддатли истиқболда сифатли ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 2022-йил 7-декабрда қабул қилинган Президент қарорига мувофиқ:
ер ости сувларидан фойдаланувчиларга:
2024 йил 1 январга қадар ер ости сувларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида ўз тасарруфидаги ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш мажбурияти юклатилган;
2024 йил 1 январдан бошлаб сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади;
жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача бўлган миқдорда ер ости сувларини олиш бундан мустасно.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Kompost tayyorlash usullari va uni qo'llash
Dehqonchilik qilinadigan yerlarda mineral o'g'itlar bilan birga organik o'g'itlar kompost shaklida qo'llanilishi shart bo'lgan tadbirlardan biri hisoblanadi.
Tuproq tarkibidagi foydali mikroorganizmlarni ko'paytirishning yagona usuli ham dehqonchilik qilinayotgan yerlarda organik o'g'itlarni kompostlash yo'li bilan qo'llanilishidan iborat.
Organik o'g'itlar tarkibida shunday moddalar ham mavjudki, ular fiziologik faollik xususiyatiga ega bo'lgan vitaminlar, fermentlar va fanda hozirgacha aniq bo'lmagan boshqa fiziologik faol moddalar bo'lib, ular faqat odam va hayvonlarning oshqozon osti bezlari vositasida sintez bo'ladi.
Bunday moddalar hozirgacha sun'iy ravishda sintez qilinishiga erishilmagan. Chunki, moddalarni sun'iy ravishda sintez qilinishi uchun avvalo ularning xususiyatlarini bilish zarur.
Hozirda dehqonchilik amaliyotida qo'llashga tavsiya etilgan, tarkibida bir qancha biologik faol moddalar bo'lgan, turli nomlar bilan ataladigan preparatlar mavjud. Biroq, fermer xo'jaligi uchun eng arzon, qulay va foydali
o'g'it organik qoldiqlardan tayyorlanadigan kompost hisoblanadi. Chunki, mineral o'g'itlar vositasida yerga faqatgina azot, fosfor va kaliy kabi oziqa elementlari kiradi.
Kompost va boshqa organik o'g'itlar tarkibida D.l.Mendeleev davriy jadvalidagi deyarli barcha elementlar oz yoki ko'p miqdorda mavjud bo'lishi bifan birga, sun'iy ravishda sintez qilib bo'lmaydigan va o'z navbatida tuproqdagi foydali mikroorganizmlarni tezkorlik bilan ko'paytiradigan
fiziologik faol moddalar bo'ladi.
Shu sababli ham fermer xo'jaliklarida organik o'g'itlar manbalari salmog'i chegaralanganligini hisobga olib almashlab ekish tizimi tashkil etilishi shart.
So'ngi yillarda amaliyotda keng qo'llanilayotgan organik o'g'itlarni sharbat usulida sug'orishda, go'ngni deyarli 50 % samarasi yo'qotiladi. Qolaversa, bunda turli o'tlarning ko'payishi hamda jadal rivojlanishiga qulay sharoit yaratiladi.
Kompost asosan organik qoldiqlardan tayyorlanadi. O'z navbatida go'ng va boshqa organiq qoldiqlar tarkibida turli zararli, zaharli moddalar, barcha turdagi kasalliklarni chaqiruvchi infeksiya va bakteriyalar, begona
o'tlar urug'lari juda ko'p miqdorda uchraydi.
Agar barcha turdagi organik qoldiqlar yil davomida maxsus
xandaqlarda to'planib, ushbu xandaklar to'lgandan keyin suv yoki chorva mollari peshobi vositasida aralashtirilib, zichlashtirilib germetik holda havo almashinmaydigan (anaerob) darajada yopib qo'yilsa,4-5 oy mobaynida 60-
70 darajali issiq harorat yuzaga kelishi natijasida, barcha zararli, zaharli moddalar nobud bo'lib, organik holatdan mineral holatga aylanadi va qo'llanilganda ekinlar uchun arzon, toza va qulay kompleks oziqa bo'lishi
bilan birga, hech qanday usul bilan almashtirib bo'lmaydigan fiziologik faol moddalar bilan ta'minlaydi.
Hozirgi vaqtda organik o'g'itlarni chiritilmasdan (kompostlanmasdan) qo'llanilishi oqibatida dehqonchilik qilinadigan yerlarda turli begona o'tlar, kasalliklar, hasharotlar va zararli moddalarning ko'payib ketish holatlari
uchramoqda.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Кузда тупроқни қандай озиқлантириш керак?
Оҳакли ўғитлар тупроқ унумдорлигини оширишга, унинг токсиклигини камайтириш ва боғдорчилик экинларининг таъмини яхшилашнинг оддий ва самарали усули ҳисобланади. Энг мақбул ва самарали воситалардан бири доломит унидир.
Кислотали тупроқда азот, калций, фосфор ва бошқа микро ва макроэлементлар анча секин сўрилади ва бундан ташқари, токсик марганец ва алюминий даражаси сезиларли даражада ошади. Шунинг учун тупроқни сувсизлантириш жуда муҳимдир. Бу кўплаб сабзавот экинлари ҳосилдорлигини 2 баравар кўпайишига ёрдам беради.
Тупроқни доломит ун билан оксидлаш ўсимликларнинг иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ва уларнинг касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини оширишга, тупроқдан озуқа моддаларининг сингишини 3-4 баравар оширишга ёрдам беради. Бу минерал ўғитларга бўлган еҳтиёжни камайтиради.
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
“INTENSIV BOG‘LARDA DARAXTLARNI SOVUQDAN QANDAY ASRASH KERAK?”
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ток кесиш ва кўмишни биласизми?
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
# Янги технологиялар
💧 "ТОМЧИ" лойиҳаси амалда
🇺🇿 Кейинги йилларда юртимизда сувдан тежамли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецариянинг тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа доирасидаги ишларнинг ўрни катта.
💦 Мазкур лойиҳа асосида Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Тола” фермер хўжалигида ҳам янги технология жорий этилди. Хўжалик раҳбари Зокиржон Мўъминов пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиш натижасида ҳосилдорлик 48 центнерга кўтарилганлигини "Ўзбекистон 24" радиоканали мухбирига мамнуният билан гапириб берди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
«Buried Diffusеr» ер остидан суғориш технологияси.
Buried Diffuser (кўмилган диффузер) – бу мевали, манзарали ва ўрмон дарахтлар ва буталар, очиқ дала ва иссиқхоналардаги сабзавотлар учун ишлатилиши мумкин бўлган ер остидан суғоришнинг янги усули.
Buried Diffuser, шубхасиз сувни илдизларга олиб келадиган энг самарали усулдир. Янги технология томчилатиб суғориш учун зарур бўлган сувнинг ярмидан фойдаланишга имкон беради, шу билан бирга ҳосилни 3-5 баравар оширади.
Buried Diffuser -нинг асосий афзалликлари:
- суғориш суви, энергия, ўғит ва бошқаларни тежаш.
- буғланиш орқали 0% сув чиқиб йўқолади
- томчилатиб суғориш усулидан 2 баравар кам сув ишлатади
- томчилатиб суғоришдан 3 - 5 баробар кўпроқ ҳосил
- жуда оддий ўрнатиш ва ишлатиш (парвариш қилинмайди)
- тижорат салоҳияти юқори бўлган инновацион усул
- энг самарали ер ости суғориш тизими
- чуқур тупроқ қатламларида сувни сақлаш ва тежашга имкон беради
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Боғ ташкил этишдан аввал тупроққа ишлов бериш технологиялари.(3)
Расмдаги тупроқ юзасидаги шўрланиш турли дарахтларни яхши ўсиб ривожланишига тўсқинлик қилиши хеч кимга сир эмасдир. Айнан бўндай ерларда албатта боғ ташкил қилишдан аввал шўрни ювиш ишларини, боғ атрофида зовурлар қазиб захни қочириш ишларини амалга ошириш, шўрланишни нейтраллаш ишларини бажариш, масалан Байкал М1 каби фойдали микроорганизмларни киритиш каби ишларни амалга ошириш керак бўлади. Чунки, ХХ асрга келиб дунёнинг аксарият мамлакатлари қишлоқ хўжалигида кимёлаштириш, ерга турли хил минерал ҳамда органик ўғитлар солиш даражаси юқорилаб кетди. Натижада айрим минтақаларнинг экин майдонларида салбий оқибатлар кузатилди.
Табиатнинг мусаффолигига путур етиб, ерларга ўғит солинмаса, мутлақо ҳосил бермайдиган аҳволга келиб қолади. Экологик муҳит эса барча жонзотлар учун ёмонлашади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ерни чигит экишга тайёрлаганмисиз? (1)
Маълумки, ғўза илдизларида турли хил касаллик қўзгатувчилар, жумладан, энг хавфли касалликлардан ҳисобланган вилт касали юқуми бўлади, бу касаллик ҳосилни 20—30%, баъзан ундан ҳам кўпроқ камайтириши мумкин. Агар ернинг ҳайдалма қатлами жуда куриб кетган бўлса, у вақтда ҳайдашдан 10—15 кун олдин ер суғорилади.
Ҳайдов олди суви, одатда, ер ости сувлари чуқур жойлашган ва кузда ёғингарчилик кам бўладиган ерларда берилади. Бундай участкаларда ғўзапоя ер етилиши билан йигиб олинади.
Пахтаси машинада териб олинган участкаларда ғўзапоя юлишга октябрь охири, ноябрь бошларида киришиш мумкин.
Давомини эртага ўқинг
Каналга уланиш: 👉 @tomchikanali 👈
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа:
👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html
🇺🇿 Мамлакатимизда сезилаётган сув танқислигини юмшатиш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасига тежамкор технологиялар жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу борада Республика Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецариянинг Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан амалга оширилаётган умуммиллий лойиҳа асосида қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда замонавий технологиялар ўрнатишда амалий ёрдамлар берилаяпти.
💧 Фарғона вилоятининг Қува туманида фаолият олиб бораётган “Қосим карвон” фермер хўжалигида 50 гектар ер мавжуд бўлиб, шунинг 24 гектаридан зиёдида пахта ҳосили етиштириб келинмоқда. Мазкур хўжаликда ҳам томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилиши натижасида ҳосилдорлик кўтарилди.
💦Фермер хўжалик раҳбари Қаҳрамон Сидиқов томчилатиб суғориш технологиясини жорий этганидан ҳурсанд ва келгусида ғалла майдонига ҳам тадбиқ этишни мақсад қилган.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Боғ ташкил этишдан аввал тупроққа ишлов бериш технологиялари. (1)
Боғ ташкил қилишдан аввал боғ ташкил қилинаётган боғ майдони тупроқ структурасини ўрганиб чиқиш ва айнан шунга асосан боғ майдонида агротехник тадбирларни ўтказиш ишларини амалга ошириш керак бўлади.
Мисол тариқасида олинган расмда кўриниб туринибдики, тупроқ қатламлари бир хил таркиб ва хусусиятга эга эмас экан, бу эса ўз навбатида, боғ экишдан аввал тупроқнинг физик ва кимёвий тахлилини хам ўрганиб чиқиш кераклигини тақозо қилади, яъни боғни келгусида айнан шу тупроқ ўстиради. Шунинг учун тупроқ тахлилига кўра кайси қатламларга қандай ишлов керак, унинг таркибига асосан эса қайси элементлар йўқ бўлса, айнан шуларни тупроқ таркибига киритиш чораларини кўриш, тупроқда яшовчи фойдали микроорганизмларга зиён етказмаслик энг тўғри йўл ҳисобланади. Бундан ташқари Республикамизни турли худудларида шағалли, соз тупроқли, гилли, қумли ёки бошқа турдаги ерлар мавжуд.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Kompost tayyorlash texnologiyasi qanday amalga
Oshiriladi?
Kompost tayyorlash uchun mo'ljallangan yerlarda sizot suvlari
birmuncha past bo'lishi, balandroq va suv oqib tushmaydigan yerlar tanlanishi zarur. Kompost tayyorlanadigan yerlar chorva mollari saqlanadigan yerlardan uzoq bo'lmasligi bunda, molxonalar tozalanganda ulardan chiqqan organik qoldiqlar ana shu xandaklarda to'planishiga ortiqcha kuch va xarajat talab etilmasligi zarur.
Odatda, kompost tayyorlanadigan xandaqlar bitta emas, bir nechta bo'lishi, bunda, biri to'lgandan keyin uni yuqorida qayd etilgan tarzdatayyorlab, ko'mib qo'yib, ikkinchisida organik qoldiqlar jamg'arila boshlanadi. Kompost tayyorlashda chorva mollari go'ngi va boshqa go'nglar,
shuningdek, ariqlarni tozalanganda chiqqan loy, tandir va o'choq kuli, eski devor qoldiqlari, tepaliklar tuproqlari qo'shib, suv yoki chorva mollari peshobi bilan suyultirilib, usti germetik holda, havo kirmaydigan qilib yopilib, anaerob sharoit yaratiladi.
Kompost tayyorlashda aralashmaning har bir tonna
hisobiga 10-20 kg ta'sir etuvchi modda hisobida fosforli va kaliyli o'g'itlar ham aralashtirib yuborilsa yanada samaradorligi oshadi. Bunda, aralashtirilgan mineral o'g'itlar organik qoldiqlar tarkibidagi bunday oziqa elementlar bilan
reaksiyaga kirishib, kompostning sifatini oshiradi.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
❗️Сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган майдонлар 1,2 млн. гектарга етди
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати маълум қилди.
Жумладан, 2017-2023 йилларда республика бўйича жами 472 минг гектарда томчилатиб, 48 минг гектарда ёмғирлатиб, 24,6 минг гектарда дискрет, 63,5 минг гектарда бошқа турдаги суғориш технологиялари жорий қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔰 Жами 900 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасдан турибди
Йиғилишда қишлоқ хўжалигида:
- 286 минг гектар ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги;
- 159 минг гектар ернинг ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қилиши;
- аввалги даврларда доимий фойдаланиш учун ажратилган 460 минг гектар ернинг ҳуқуқий мақоми аниқ эмаслиги қайд этилди.
Оқибатда жами 900 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасдан турибди. Кадастри йўқлиги сабабли такрорий экинлар учун бу ерларни расман иккиламчи ижарага бериш имкони бўлмаяпти.
Буларни оқибатида камида 300 минг иш ўрни, такрорий экиндан олинаётган маҳсулот ҳамда норасмий ижаранинг ҳисоби юритилмаяпти.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида
#Биласизми
🔰Фуқаролар умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида 5 кг гача балиқларни овлашларига рухсат берилган.
🚫 Қуйидаги усулларда балиқ овлаш тақиқланади:
▫️барча турдаги тўрлар билан;
▫️тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар) билан;
▫️электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар;
▫️ўқотар қуроллар;
▫️уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Yurtimizda suv resurslarining 80% qishloq xo’jaligi ulushiga kelib tushadi, shu bois suv tejovchi texnologiyalarni ushbu sohada qo'llash eng samarador yo’l hisoblanadi.
♻️Suv tejovchi texnologiyalarni bugungi kundagi ahamiyati, suvni tejash hamda sug'orish usullari haqida gaplashamiz.
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Зайтун дарахтларни ёшартириш учун буташ.
Бу тадбир кам мева берадиган 100-120 ёшга етган катта дарахтларда амалга оширилади. Зайтун дарахтининг новдалари қуйидаги йўллар билан янгиланади:
1,5 метрдан узун бўлган асосий шохларни кесиб ташлаш.
2. Ер сатҳи билан тенг бўлган дарахтларни кесиб ташлаш.
3. Тупроқ устидан 70 см баландликда бўлган шохларни кесиб ташлаш (бу ишларни амалга оширганда томирлардан бирини янгилаш мақсадида кесиб ташланади).
Ёши катта дарахтларда ушбу тадбирларни амалга оширишдан мақсад, ҳосил берадиган янги ҳосил шохлар олишга эришишдир. Узоқ умр кўрадиган кўпгина дарахтларда онтогенез давомида ушбу тадбирни бир неча марта ўтказиш мумкин.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ҳосилли зайтун дарахтларни буташ
Ушбу агротехник тадбирлар ёз ойларида қуёш нури дарахт ораларига яхши тушиши учун мевали дарахтлар буталанади. Новдалар зич бўлганда қуёш нури етишмаганлигидан мевалар етилмай, майда бўлиб қолади.
Новдалар ва меваларни қуёш урмаслиги учун улар орасини кенг очиб ташламаслик зарур, йирик дарахтлар эҳтиётлик билан буталанади.
Шунингдек, қуриб қолган, касалланган, бир-бирига зичлашиб кетган шох ва новдалар кесиб қисқартирилади, узун ўсган шохлар узунроқ қилиб кесилади. Бу дарахт меваларини яхши тутиши, яхши сифатли меваларни кўп бериши, меваларни осонлик билан узишда ва касаллик ва ҳашаротларга қарши курашишда ёрдам беради.
Қуёш нуридан яхши тўйинган зайтун меваларининг вазни йирик бўлиб, ҳосилдорлиги ошади, шу билан бирга мева таркибида мой миқдори кўпаяди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ЗАЙТУН ДАРАХТЛАРИНИ ҚИШКИ БУТАШ
Қишки биринчи буташ
Кузда сентябрь ойининг охирларига келиб олдинги қолдирилган новдалардан тахминан 4 та яхши ўсгани танлаб олинади. Икки новда ўртасидаги масофа 15 см дан кам бўлмаслиги керак.
Сўнг узунлиги 35-45 см га қисқартирилиб, қолган новдалар кесилади. Зайтун қишга кетишдан олдин яхши шакл берилса, қолдирилган новдалар ўз ҳужайраларида озиқа моддаларнинг захирасини кераклича тўплаб олишга эришади. Зайтун баргларини ташламагани билан, маълум миқдорда ўсимликда тиним даври кузатилади.
Қишки иккинчи буташ
Бунда асосий новдалардан ҳосил бўлган иккинчи тартиб майда шохчалар дарахтнинг асосий кўринишини шакллантириш мақсадида кесиб ташланади.
Яъни икки томондаги кучли ҳосил новдалар қолдирилади. Тажрибали мутахассис ҳосил новда билан узун ўсувчи эркак новдани фарқлай олиши керак. Бу тадбир ноябрь ойининг охирларида ўтказилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ЗАЙТУН ДАРАХТЛАРИНИ ЁЗГИ БУТАШ
Ёзги биринчи буташ Зайтун дарахти кўчатлари экилганининг биринчи ёзида ундан кўп миқдорда новдалар ўсади, бир туп ўсимлик 12-14 тагача ён шох ҳосил қилади.
Бунда ҳатто асосий новдани танлаб қолдирмаса, баъзи ҳолларда ҳамма новдалар бараварига ўсади. Шакл бериш ёки буташ бажарилиши лозим бўлган асосий агротехник тадбирлардан бири ҳисобланади.
Новдалар бўйи 16-20 см га етганида улардан 6-8 дона яхши ўсгани танлаб олинади ва бошқа новдаларнинг қувватини сақлаб қолиш мақсадида қолганлари кесиб ташланади. Шакл бериш орқали қолдирилган новдаларнинг бақувват ва кучли ўсишига имкон туғилади.
Зайтун кўчатларини далага ўтқазилган биринчи йилнинг ўзидаёқ биринчи ва иккинчи тартиб ён шохлари пайдо бўлади. Ён шохларнинг кўпайиб кетиши асосий поянинг ўсиши сустлашига олиб келади, шунга қараб ҳосил шохларнинг шаклланиши ҳам кечикиб боради.
Ёзги иккинчи буташ
Узун шохлар ҳосил бўлиши Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Сувдан тежамли фойдаланишга кўмаклашувчи тадбирлар: Иҳота тўсиқларини ташкил қилиш
Қурғоқчил келган йилларда экинларнинг ривожига нафақат тупроқнинг қуруқлиги, балки ҳавонинг қуруқлиги ҳам жиддий (салбий) таъсир кўрсатади. Ҳавонинг қуруқлиги сув кам бўлган йилларда кескин равишда ошиб кетади.
Бунинг устига, Ўзбекистоннинг жанубий ва ғарбий минтақаларида ёз мавсумида иссиқ (гармсел) шамолларнинг эсиши кузатилади ва улар экинларнинг ривожига салбий таъсир кўрсатадилар.
Мазкур минтақаларда ёғингарчиликларнинг миқдори меъёрида ва сув етарли бўлган йилларда ҳам иссиқ (гармсел) шамолларнинг эсиши 2 мартадан 6 мартагача кузатилади ва давомийлиги одатда 1 суткадан ошмайди. Сув кам бўлган йилларда эса иссиқ шамолларнинг эсиши 7 мартадан 18 мартагача кузатилади, давомийлиги эса доим 1 суткадан ортиқ бўлади.
Иссиқ шамолларнинг эсиши барча экинларга салбий таъсир кўрсатади ва уларнинг ҳосилдорлигини пасайтириб юборади.
Батафсил:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi