Иссиқхонада кўчат етиштириш учун зарур шароитлар
Кўчат етиштириш учун иссиқхона яхши ёруғлик ва шамоллатишга хамда кўчат етиштириш учун қулай хароратга эга бўлиши керак. Аниқ экинлар учун умум қабул қилинган агротехник тадбирларга риоя этилади.
Пайвандлаш технологияси хар бир ўсимлик (кўчат) ни поясини алохида кесишни тақазо этади, иш жараёнини ташкил этишда уруғларни иссиқхонага экиш шароити, кўчат олиш учун кассета ёки тувакчалар бўлиши керак.
Бу жараён кўчатларни пайвандлаш учун гурух-гурух қилиб олиб ўтишда кўл келади ва пайвандтаг илдиз тизимига зарар етказмаслик хамда кўчатларни пайвандлангандан кейин олидиндан тайёрлаб қўйилган махсус химояланган жойларга ўсимликларни шу шароитга ўргатиш учун жойлаштирилади.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш (2)
Эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш тўпламининг сув олиш мосламаси (сифон) полимер материалдан тайёрланган Ø 160 – 200 мм, узунлиги 6 м бўлган қовурғали қувурдан иборат.
Темир бетон новли далаларда эгилувчан қувурга сувни сифон мосламаси ёрдамида олиш мумкин.
Сувни сифон ёрдамида олиш учун новдаги сувнинг сатҳи суғориладиган экин майдони сатҳидан 50 см ёки ундан баланд бўлиши лозим.
Агар экин даласига сув берувчи нов тизими даланинг ёнида қувурли сув чиқаргич мосламаси (гидрант) билан жиҳозланган бўлса, эгилувчан қувур бевосита шу қувурга улаб қўйилади.
Эгилувчан қувурга сув тик қудуқ ёки тик дренаж қудуғидан олинадиган ҳолатларда сувнинг сарфи қудуқнинг сув сарфидан баланд бўлиши талаб қилинади, акс ҳолда, сувни ичига сиғдира олмаган шланг ёрилиб кетиши мумкин.
Батафсил:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–877-сон, 09.11.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши лозим.
🧾 Рўйхатга олиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (махсус ваколатли давлат органи) томонидан ўтказилган синовлар натижалари асосида амалга оширилади.
🗓 Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари 5 йил муддатга рўйхатга олинади.
❕Рўйхатга олиш учун синовларни ўтказиш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак.
➡️ Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, рўйхатдан ўтказилмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини 1 йилгача муддатда тажриба тариқасида қўллашга йўл қўйилади.
🚫 Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус омборхоналарда ёки махсус хоналарда сақлашга йўл қўйилади. Уларни махсус идишсиз сақлаш тақиқланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Оқ бош карамни сақлаш
Республикамизда карамнинг сақлашга яроқли бўлган “Тошкент-10”, “Судья”, “Ўзбекистон-133” навлари кўпроқ етиштирилиб, мўл ҳосил беради.
Сақлаш учун оқбош карамни об-ҳаво шароитига қараб, кўпинча октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида ёки ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида йиғиштириш ишлари ташкил этилади.
Сақлашга қўйиладиган оқбош карам эрта муддатда ҳам, кеч қолдириб ҳам йиғиштириш салбий оқибатларга олиб
келади. Кўп йиллик тадқиқотлардан маълумки, иссиқ об-ҳаво шароитида оқбош карамни йиғиштириш, сақлаш даврида кўпгина касалликларга чалинади.
Сақлаш даврида ҳаво ҳароратининг ҳар хил даражада ўзгариши оқбош карамнинг ички ва ташқи баргларининг нобуд бўлишига олиб келади.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш тўпламининг таркиби:
суғориш манбасидан сув олиш мосламаси (сифон ёки қовурғали қувур- сув чиқаргич);
сувни етказиб берувчи эгилувчан қувур (Ø 300 мм);
сувни эгатларга тарқатувчи эгилувчан қувур (Ø 200 мм);
сув етказувчи ва тарқатувчи қувурларни ўзаро боғловчи - тўртлик (крестовина), учлик (тройник) ва муфталар (Ø 200 мм);
сув етказиб берувчи қувурнинг бошланиш қисмига ўрнатиладиган флянецли втулка;
сув билан оқиб келадиган хашак ва бошқа шунга ўхшаш жисмларни тутиб қолувчи металл ромга тортилган тўр (материали полэтилен ёки металл, катаклар ўлчамлари 5 - 8 мм);
эгилувчан қувур ўраш учун мўлжалланган ўзак ‒ полиэтилен қувур (Ø 90 мм, узунлиги 450 мм);
сув тарқатувчи қувурни тешиш учун мўлжалланган тешгичлар тўплами(Ø 10, 15 ва 20 мм).
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг энг кўп ўлчами оширилди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–876-сон, 09.11.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Ер кодекси ҳамда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва кўшимчага кўра, деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Президент қарори билан белгиланган айрим ҳудудларда 0,06 гектардан 5 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Оқ бош карам ўсимлиги
Оқ бош карамларнинг меваси витаминлар ва минерал моддаларга бойлиги жиҳатидан, инсон озиқланиши ва соғлигига ҳам фойдали бўлган озиқовқат маҳсулотлари ичида кўп истеъмол қилинадиган сабзавот экинларидан ҳисобланади.
Оқбош карам кальций ва фосфор, минерал тузлар билан А,В1, В2, В12 ва C витаминларига бой.
Ушбу карамлар хом ҳолда истеъмол қилиниши билан бирга тузланган ва димланган ҳолда севиб истеъмол қилинади. Юртимизда карам маҳсулоти йилнинг барча фаслларида жуда севиб истеъмол қилинадиган сабзавот экинларидан биридир. Карамнинг деярли барча навлари сақлаш ва қайта ишлашга, шунингдек, узоқ масофаларга ташишга яроқли ҳисобланади.
Карамни сақлаш ва қайта ишлаш учун, унинг асосан, кеч кузги навларидан фойдаланилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Экинларни суғоришда эгилувчан қувурлардан фойдаланиш
Кўчма эгилувчан қувурлар полиэтилендан ясалган юмшоқ қувур кўринишидаги шланглар тизими бўлиб, улардан асосан эгатлаб суғориладиган экинларни суғоришда фойдаланилади.
Эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришда экин даласининг сув етказиб берувчи ва сув тарқатувчи ариқлари ўрнида юмшоқ қувур кўринишидаги шланглар тизими ишлатилади. Бунда далага ёки даланинг мўлжалланган қисмига сув йирикроқ диаметрли шланг ёрдамида етказиб берилади.
Даланинг ичида эгатларга нисбатан кўндаланг жойлашган ўқариқлар ўрнида кичикроқ диаметрдаги полиэтилен шланглардан фойдаланилади.
Шлангларнинг эгатлар тўғрисидаги нуқталарида сув чиқувчи тешиклар очилади ва улар ёрдамида суғоришга суви эгатлар бўйлаб тақсимланади.
Кўчма эгилувчан қувурларни эгат олиб экиладиган бир йиллик, хусусан, ғўза, кузги буғдой, пиёз, кунгабоқар, лавлаги, маккажўхори каби экинларни суғоришда қўллаш яхши самара беради.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Тўқсонбости усулида сабзавот экиш афзалликлари🥕🥦🥒🧄🧅🍅
Тўқсонбости усулида экиш совуққа чидамли сабзавотлардан эрта кўкламда арзон ва мўл ҳосил етиштириш имконини яратиш баробарида, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари танқис бўладиган «илигузилди» пайтида витаминли маҳсулотлар билан ички бозор эҳтиёжини қоплайди, экспорт имкониятларини кенгайтириб деҳқонларни бойитади.
Тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши
ҳисобига эрта ҳосил беради.
Сабзавот уруғлари экилган эгатлар устидан чириган маҳаллий ўғитлар ёки дарахт қипиқлари билан мулчалаш ёхуд шаффоф полиэтилен плёнкаларни ёпиш тадбирларини қўллаш экилган сабзавот уруғларининг эрта кўкламда
барвақт униб чиқиб, жадал ўсиб ривожланиши ҳисобига ҳосил етилиши эрта баҳорда экишга қараганда 25-30 кунгача эртароқ, ҳосилдорлиги эса 15-20% га ортиқроқ бўлади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧
Суғориладиган майдон текисланиши (2)
Шудгорлашда ҳосил бўлган марза ва эгатлар, шунингдек, даланинг бурилиш жойларини ҳайдаш ва ўқариқларнинг қолган қисмларини кўмиш вақтида ҳосил бўлган паст-баландликлар жорий текислаш вақтида йўқотилади.
Жорий текислаш икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда ҳайдашдан ҳосил бўлган марзалар текисланиб, эгатлар кўмилади, бу ишлар фақат кузда амалга оширилади.
Ер текислаш ишларини баҳорга қолдирмаслик зарур. Чунки ер баҳорда текисланса, тупроқ зичлашиб қолади. Иккинчи босқич эрта баҳорда ўтказилиб, чигит экиш олдидан бутун дала текисланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Далага дискрет усулда сув бериш қурилмаси
Далага дискрет усулда сув бериш тактларининг сони дала тупроғининг сув ўтказувчанлигига боғлиқ ва 4 - 8 марта давом этади. Сув беришни тўхтатиш тактлари эса 3 мартадан 7 мартагача давом этади.
Дискрет усулда суғоришни даладаги ариқларнинг ўзида қўлда амалга ошириш қийин бўлганлиги туфайли маълум узунликдаги сув етказиб берувчи қувурлар, суғориш шланглари ва, энг асосийси, сувни очиб-ёпувчи автоматик қурилмани ўз ичига олувчи тўплам ёрдамида амалга оширилади.
Бу тўплам дискрет суғориш комплекти деб номланади.
Дискрет усулда суғориш комплекти таркибида сув етказиб берувчи ва тақсимловчи қувурлар билан бирга сувни очиб-ёпувчи автоматик қурилма ҳам бўлиб, АДПЭ -300 (электр токида ишловчи тўхтаб-тўхтаб сув бериш автомат қурилмаси) ва АПП – 1.5/300 (тўхтаб-тўхтаб сув бериш автомат қурилмаси) қурилмаларидан фойдаланилади ... Давоми
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув семинардан репортаж
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Суғориладиган майдон текисланиши (1)
Суғориладиган майдон текисланиши натижасида тупроқдаги намлик бир текисда бўлади, тупроқ бир вақтда етилади, кўчат тўлиқ униб чиқишига шароит яратилади. Экинларга, жумладан ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш осонлашади.
Текисланмаган суғориладиган майдонларда пастқам ерларнинг тупроғи етилгунча, бошқа жойларида нам кўтарилиб, қуриб қолади. Бундай ерларни культиватор бир хил чуқурликда юмшата олмайди, натижада экинни ўсиши хам бир хилда бўлмайди.
Оқибатда иш сифати пасаяди, йирик-йирик кесаклар пайдо бўлади, тупроқнинг нами тез қочиб, юқорида таъкидлаганимиздек ўсимликнинг ривожланишига салбий таъсир қилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Кузги хайдовни ўтказиш (2)
Янгидан ўзлаштирилаётган ерларда кузги ҳайдов дастлаб 20-22 сантиметр чуқурликда амалга оширилади. Кейинги йилларда ҳар йили 2-3 сантиметрдан чуқурлик қўшиб ҳайдалади ва 4-5 йилда 32-35 сантиметрга етказилади.
Ҳайдов ости қатлами ниҳоятда сернам, сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган ботқоқли тупроқларда шудгорлаш чуқурлиги лой қатламни жойлашишига қараб белгиланади, токи лой қатлам ер юзасига чиқиб қолмасин.
Ташқи кўринишдан кузги ҳайдов сифатли ўтказилган майдон текис ҳолатда бўлиши, маданий экинлар, бегона ўтлар, анғизнинг қолдиқлари кўринмаслиги лозим. Агарда шудгорлашдан сўнг дала юзасида эгатлар, ўркачлар ҳосил бўлган бўлса демак, ҳайдов сифатсиз ўтказилган.
Муайян бир даланинг уватлари, бурчаклари, қийтиқлари, электр устунларининг атрофлари хам тўла ҳайдалганда кузги ҳайдов тугалланган ҳисобланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецария Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан ташкил этилган ўқув семинари тавсилотлари "ХАБАРЛАР" дастурида
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Шўр босган ерларда тупроқ шўрини ювишни ташкил этиш (1)
Тупроқнинг шўрини ювиш суғориладиган ерларни шўрланишига қарши асосий кураш воситаси ҳисобланади.
Шўр ювиш жараёни ердаги ортиқча тузларни йўқотишнинг ягона тадбири бўлиб, бу тадбир тупроқни шўрланиш даражасига қараб бир неча марта такрорланади. Шўр ювишдан олдин майдон сифатли хайдалиб текисланади, коллектор ва зовурлар тозаланади.
Мавжуд текисланган майдонларда агар тупроқ ўрта ва кучли шўрланган бўлса чек олиб, кучсиз шўрланган ерларда эса эгат олиб тупроқ шўри ювилади.
Ўрта ва кучли шўрланган ерларда тупроқнинг физик хусусиятлари ва ернинг нишаблигига қараб олинаётган чекларнинг майдони белгиланади.
Агар майдон текис нишабли ёки 0,001 бўлса, бундай ерларда чекларнинг майдони 0,1-0,15 га. қилиб агар ер нишаблиги ортиқ бўлса 0,05-0,1 га. хисобида олиш мумкин.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Зайтун кўчати қандай етиштирилади?
Бу ўсимлик уруғларидан, қаламчаларидан, бачкилари ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади.
Экишга ажратилган меваларининг эти ёки мағзи қушларга едирилади ёки сувга ивитиб қўйилиб, кейин уруғи ажратиб олинади. қушлар чўқиб ташлаб кетган мевалардан кўкарган новдалари бақувват бўлиб ўсади.
Илдизлари жуда кўп бачки беради, уларни алоҳида ажратиб кўчатзорларга экилади. Уруғлари тупроққа экилганда жуда кеч униб чиқади. Шунинг учун уларни намли қумларда экиб кўкартириб, кейин экиш лозим.
Новдаларидан 20-25 см қаламчалар тайёрлаб, улар орқали ҳам кўпайтирилади.
Пайванд қилиш энг яхши натижа беради ёки ҳосилга кириш тезлашади, бу вақтда тўртинчи йили мева беради.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ерларни шўрланиш тури ва даражаси
Тупроқнинг шўрланиши икки кўринишда бўлади: бирламчи (дастлабки) ва қайта шўрланиш.
Дастлабки шўрланиш - табиий шароитда шўрланган ер ости сувларнинг умумий буғланишга сарфланиши, шамол, биологик жараенлар ёки вулканлар отилиши натижасида тупроқда туз ҳосил бўлади.
Қайта шўрланиш- тупроқнинг сув режими сунъий суғориш натижасида ўзгариши сабабли ҳосил бўлади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Fалла парваришида ноябрь ва декабрь ойларидаги
агротехник чора-тадбирлар: Ўғитлаш (2)
Эрта муддатларда экилган ва ғалласи ер устини тўлиқ қоплаган майдонларда гектарига 10-12 кг дан карбамид ва биоўғитлардан иборат суспензия тайёрлаб сепиш тавсия қилинади. Бундай майдонларга азотли ўғитлар билан озиқлантириш тавсия қилинмайди.
Эрта феврал ойининг бошида ўғитлаш тавсия этилади.
Айрим сабабларга кўра, экиш олдидан фосфорли ва калийли ўғитлар билан озиқлантирилмаган ёки кеч экилган майдонларга соф ҳолда 60-70 кг дан фосфорли ва 60 кг дан калийли ўғитларни солиш тавсия этилади. Бунда аммофос бериладиган бўлса физик ҳолда 200 кг/га, оддий суперфосфат бериладиган бўлса 500 кг/га.
Калийли ўғит сифатида калий хлор ўғитидан 100 кг/га миқдорида берилиши тавсия этилади. Озиқлантирилган майдонларни енгил кўллатмай суғориш мақсадга мувофиқ бўлади.
Кеч экилган, энди униб чиқаётган майдонларни ҳар гектарига 10 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариб, шарбат усулида суғориш тавсия этилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
BETON MATONING AFZALLIKLARI: Bardoshlik
An'anaviy beton yechimlardan farqli bo’lib, beton matosi moslashuvchan va plastik deformatsiyalanadi. Stress butun qoplama maydoni bo'ylab taqsimlanadi, bu yoriqlar va vayronagarchiliklardan qochadi. Agar haddan tashqari yuqori yuklar tufayli o'rnatishning yaxlitligi buzilgan bo'lsa, uni mavjud qoplamaga mahkamlab, ustiga betonning "yamog'ini" qo'yishingiz mumkin. Uning tuzilishi tufayli material karst jarayonlari, ko'tarilish yoki taglik xususiyatlarining boshqa o'zgarishlari tufayli vayron bo'lmaydi.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Зайтун аҳамияти ҳақида биласизми?
Биз истеъмол қиладиган ўсимлик мойлари ичида биргина зайтун мойи таркибида танамиздаги зарарли моддаларнинг ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қила оладиган антиоксидловчи
элементлар ва инсон саломатлиги учун катта аҳамиятга эга мой кислоталари мавжуд. Булар танадаги гормонларга
қувват бўлади ва ҳужайра мембранасининг шаклланишига
ёрдам беради.
Зайтун мойи инсон организми учун ўта зарур бўлган ёғ, кислоталарнинг етарли манбаи бўлганлиги сабабли ёш
болалар организми учун катта аҳамиятга эга. Зайтун мойи
ўз кимёвий таркибида 102 та элемент сақлаб, кимёвий таркиби жиҳатидан она сутидаги ёғга жуда ўхшашдир Бу
омиллар зайтун мойининг янги туғилган болалар учун жуда муҳимлигини кўрсатади.
Агарда мамлакатда зайтун етиштиришни йўлга қўйилиб, зайтун мойи олишга эришсак, энг аввало, она-болалар соғлигини асрашда энг катта
вазифани бажарган бўламиз.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Fалла парваришида ноябрь ва декабрь ойларидаги агротехник чора-тадбирлар: Ўғитлаш
Кузги бошоқли дон экинлари экилган майдонлардаги ўсимлик ҳолати таҳлил қилиниб, буғдой тупланиши ва қишга
тайёргарлик ҳолатини кучайтириш мақсадида энг биринчи навбатда буғдой майсалари сарғайган ва эндигина униб чиққан, унумдорлиги паст майдонларни гектарига соф ҳолда 30-35 кг ёки физик ҳолда 100-150 кг меъёрда азотли ўғитлар билан
озиқлантирилиб, суғориш ишлари сифатли амалга оширилса, ўсимликнинг генератив органларини шаклланишига, тупланиш жараёнига, ўсимликни тупланиш бўғинининг бақуват, ниҳолларни қишга, совуққа чидамлилигини оширади.
Ғалласи униб чиққан ва 1-2 та туплаган майдонларга карбамид ўғитидан гектарига 100 кг дан, агар аммиакли селитра ёки сульфат аммоний ўғитидан бериладиган бўлса гектарига 150 кг дан бериш тавсия этилади.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧
BETON MATONING AFZALLIKLARI: Chidamlilik
Beton qatlamning taxminiy ishlash muddati 120 yil. Sinovlar shuni ko'rsatdiki, beton qoplama 300 dan ortiq muzlatish / eritish davriga bardosh beradi, shuning uchun material Rossiya iqlimida, shu jumladan uzoq shimolda muvaffaqiyatli qo'llaniladi. Beton qatlam suv o'tkazmaydigan, shuning uchun havo o'tkazmaydigan qoplamani yaratish uchun ishlatilishi mumkin. Bundan tashqari, tuzilishi tufayli beton plita agressiv muhitga, UV nurlanishiga va boshqa salbiy tashqi omillarga juda chidamli.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ЎЗБЕКИСТОН ВАКИЛИ ХАЛҚАРО ИРРИГАЦИЯ ВА ДРЕНАЖ КОМИССИЯСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЭТИБ САЙЛАНДИ
Хабар берганимиздек, Ҳиндистонда Халқаро ирригация ва дренаж комиссияси (ХИДК)нинг 25-Халқаро конгресси ҳамда ХИДК Халқаро ижроия кенгашининг 74-йиғилиши бўлиб ўтди.
Кеча ХИДК Халқаро ижроия кенгашининг 74-йиғилиши доирасида ташкилотнинг янги президенти ва 2024-2026 йиллар учун 3 нафар вице-президентлари сайлови ўтказилди.
Тадбирларда Ўзбекистондан Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси GEF агентлиги раҳбари Вадим Соколов қатнашмоқда.
ХИДКнинг янги президенти этиб Марко Арчери (Италия), вице-президентликка Тянь Фуцяну (Хитой), Вадим Соколов (Ўзбекистон) ва Ватчара Суиади (Таиланд) сайланди.
Сайтда ўқиш - https://suvchi.gov.uz/uz/posts/1545735855/4605
Fалла парваришида ноябрь ва декабрь ойларидаги агротехник чора-тадбирлар: суғориш
Бошоқли дон экинлар экилган майдонларни зудлик билан суғориш ишларини сифатли амалга ошириш. Акс ҳолда, уруғлар тунги салқин нам ҳавода намликни ўзига олиши ҳамда кундузги иссиқ таъсирида намликни кўтарилиши натижасида, экилган ғалла уруғларини униб чиқиш энергияси пасаяди ва ниҳоллар тўла униб чиқмайди.
Униб чиққан ғалла ниҳоллари эса нимжон бўлиб қолади. Бунинг натижасида 1 гектар майдондан 1,3 млн. гача ғалла ниҳоли кам бўлади ёки ғаллани ҳосили 10-30 центнергача камайиб кетиши мумкин.
Бу йилги куз ойларининг қуруқ ва илиқ келиши, ёғингарчиликнинг кам бўлаётгани, сув танқислигини, сувдан самарали фойдаланиш мақсадида кўндаланг ўқариқларни қисқа 50-60 метр узунликда олиб суғориш ишларини сифатли, кўллатмасдан амалга ошириш.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧
BETON MATONING AFZALLIKLARI: O'rnatish osonligi
Beton plitani o'rnatish faqat standart qurilish asboblaridan foydalangan holda jihozlardan minimal foydalanish bilan amalga oshirilishi mumkin. Ihcham rulonlarni o'rnatish joyiga olib borish va qo'lda siljitish mumkin, bu ularni erishish qiyin bo'lgan joylarga o'rnatish uchun ideal qiladi. Materialning moslashuvchanligi tufayli kavisli va burilish joylariga yotqizishda hech qanday qiyinchiliklar bo'lmaydi. Qoplama quvurlar va daraxtlar kabi infratuzilma elementlariga osongina moslashtirilishi mumkin. Bundan tashqari, materialni qayta ishlash oson, shuning uchun uni o'rnatish maxsus ko'nikmalarni talab qilmaydi.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ЗИРА — ШИФОБАХШ ЭКИН
Зира (Cuminum Cyminum L.) — зирадошлар оиласига мансуб кўп йиллик хушбўй зиравор ўсимлик. Бўйи 40—60 см. Поясининг ярмидан юқориси шохланган.
Илдизи тугунакли. Тупбарглари узун бандли, поядагилари бандсиз. Барги ипсимон бўлакларга бўлинган. Гуллари оқ, майда, ҳар бир соябончада 20—30 тадан. Июнда гуллайди, уруғи июлда пишади. Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё адирларида,
тоғ ёнбағирларида кўп ўсади. Уруғи майда, чўзиқ, қорамтиржигарранг, сирти тарам-тарам, жуда хушбўй. Таркибида 2,75-3,0% эфир мойи бор. Ўрта Осиё халқлари гўшт тузлашда, қази ва бошқа овқатлар тайёрлашда қадимдан кенг фойдаланиб келади.
Зира таркиби 3—7% эфир мойи-
дан, 12—22 ёғли мойдан, шунингдек, кверцетин ва кемпферол
деб номланувчи флавоноидлар, кумаринлар, умбеллиферон,
скополетин ва бошқа моддалардан иборат. Бундан ташқари,
унда оқсил 10—23% ва хушбўй моддалар ҳам борлиги аниқланган.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧
BETON MATONING AFZALLIKLARI: O'rnatish tezligi
Beton matoni an'anaviy beton yechimlarga nisbatan 10 barobar tezroq yotqizish mumkin. Taxlashdan oldin uzoq tayyorgarlik ishlarini bajarishning hojati yo'q - siz shunchaki poydevorga kerakli shaklni berishingiz, shuningdek o'tkir va chiqadigan narsalarni olib tashlashingiz kerak. O'rnatish yomg'ir yog'ishida amalga oshirilishi mumkin va beton qatlam to'g'ridan-to'g'ri suvga yotqizilishi mumkin, bu esa ish sur'atini tezlashtirishga imkon beradi. Bundan tashqari, qurilish avtomobil yo'llari yoki temir yo'llar yaqinida olib borilayotganda, harakatni to'xtatishga hojat yo'q.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ҲУДУДИЙ СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ВА МЕЛИОРАТОРЛАРНИНГ ЎҚУВИ ЯКУНЛАНДИ
Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва Мелиоратив экспедициялар бошлиқларининг беш кунлик ўқув курси якунига етди. “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси. 2-босқич” лойиҳаси кўмагида ташкил этилган тадбир дастурига кўра иштирокчилар мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни янада кенг жорий қилиш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини тўғри юритишга қаратилган маърузалар тинглаши баробарида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ўқув курси якунида иштирокчилар машғулотларда ўтилган мавзулар бўйича тестдан ўтказилиб, муваффақиятли ўтганларга сертификатлар топширилди.
Тадбир сўнггида қатнашчилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вазирлик маъмурий биноси ҳовлисига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Сайтда ўқиш - https://suvchi.gov.uz/uz/posts/1545735855/4602
💧"Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецария Тараққиёт ва Ҳамкорлик агентлиги билан олиб бораётган ишларимиз бунданда юксак даражада бўлади..." (интервью орасида)
💦Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецария Тараққиёт ва Ҳамкорлик агентлиги томонидан ўқув семинар ташкил этилди. Ушбу ўқув семинар тавсилотлари бўйича Сув хўжалиги вазирлиши бошқарма бошлиғи ўринбосари Бобомурод Хушвақтов "Ўзбекистон 24" радиоканалининг "Янгиликлар" информцион дастурига тўғридан тўғри интервью берди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi