tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Экинларни дискрет усулда суғориш
Экинларни дискрет (тўхтаб-тўхтаб) суғориш технологияси бирданига эгатга катта миқдордаги сув оқимини беришга асосланган.
Дискрет усулда суғориш технологияси қўлланилганда сув оқими эгатнинг охирига тез етказилади ва оқим тўхатилади.

Бунда тупроқ структурасини тез ўзгариши ва йирик тупроқ бўлаклари ва ғовакларини тез бартараф қилиниши ҳисобига тупроқнинг сув ўтказувчанлиги кескин камайтирилади.
Иккинчи марта сув берилганда эса сув қотган тупроққа шимилмай тезлик билан яна эгатнинг охирига етиб боради.

Натижада сувни тупроққа чуқур сингиши камроқ бўлади, экин даласини ҳамма қисмини суғориш эса тезроқ амалга оширилади,

Дискрет усулда суғоришда сув бериш импульслари ва тўхташларни қаътий навбат билан олиб борилиши ҳисобига дала тупроғини бир текис намланиши имкониятларини яратади.

Дискрет усулда суғориш технологиясини қўллаш учун ...

Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Кузги хайдовни ўтказиш (1)

Кузги хайдовни тупроқнинг намлиги, худуднинг табиий - иқлим шароити ва жайлашган минтақасини ҳисобга олган холда ноябр - феварал ойларида ўтказиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ерни кузда хайдаш биринчи навбатда бузиладиган бедапоялардан, маккажўхори, жўхори, сабзавот ва такрорий экинлардан эртароқ бўшаган майдонлардан бошланади. Ундан сўнг ғўза жойлаштирилган далаларда давом эттирилади.

Кузги ҳайдов албатта қўш қаватли, чимқирқарли (предплужник) омочларда амалга оширилиши зарур. Чунки қўш қаватли ҳайдовда ҳайдаланаётган қатламни юқоридаги тенг ярми, экин парваришлаб унумдорлиги пасайган, бегона ўтларнинг уруғлари, ҳашоратларнинг тухумлари сероб қисми пастки чуқур қатламга туширилади. Пастки, нисбатан унумдор, серчиринди, бегона ўтларнинг уруғлари, ҳашоратларнинг тухумлари кўплаб нобуд бўлган қатлам юқорига чиқарилади. Хозирги кунда кузги ҳайдовни қўш қаватли усулини қўллаш жуда муҳим ҳисобланади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Beton Mato bu nima?

Rossiya bozorida yangi texnologiya paydo bo'ldi - Concrete Canvas nomli beton mato. Beton matoning mustahkamligi va rulonli materiallarni yotqizish qulayligini o'zida mujassam etgan beton mato sifatiga tengi yo’q. Concrete Canvas - moslashuvchan, beton bilan singdirilgan mato; Namlanganda qattiqlashadi, betonning mustahkam qatlamini hosil qiladi.

Boshqa so’z bilan aytganda, bu rulonli betondir.

Matoning ichki qismida PVX li astar mavjud bo'lib, materialni butunlay suv o'tkazmaydigan qiladi. Bundan tashqari, kompozit yong'in xavfsizligi sinovlarida, ya'ni yonuvchanlik, olov tarqalishi, alangalanish, tutun va toksiklik bo'yicha ajoyib natijalarni ko'rsatdi, shuning uchun u yong'in xavfi mavjud bo'lgan sohalarda ham keng qo'llaniladi. Material shuningdek, agressiv muhitga, xususan, sulfat kislota birikmalari bilan korroziyaga chidamli, shuning uchun uni kimyoviy moddalar bilan bevosita aloqada bo'lgan joylarda ishlatish mumkin. Mato kislotalilik, ishqoriylik va uglevodorod muhitiga botirish uchun sinovdan o'tkazildi.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Bauer Linestar - ҳар хил тизимлар орқали саноат миқёсида плантацияларни суғориш ташкил этилган ҳаяжонли ва муҳим жараёндир. Каналлар ва махсус сув омборларидан Linestar 5000 сув олиш тизими катта узунликдаги тўртбурчаклар майдонлар учун мақбул ечимдир. Тупроқ юзасига яқин бўлганлиги сабабли суғоришнинг юқори самарадорлиги ўсимликларга юмшоқ таъсир кўрсатади, тупроқнинг сиқилишини олдини олади. Ускунани осонликча ташиш ва унинг маневрлилиги эса, таъсирчан ўлчамларига қарамай, асбобнинг ҳажмидан 3-5 баравар кўп бўлган тупроқ майдонларини бир хил ва кам харажатли намланишини таъминлайди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Боғ яратишнинг асосий шартларини биласизми? (4)

Боғ яратмоқчи бўлган боғбон қуйидаги саволларга аниқ жавобларга эга бўлиши керак бўлади:
👉Тупроқ қатламлари ва географик жойлашуви тахлилини қанчалик тўғри бжардингиз?
👉Сув ва тупроқ тахлилини қилганмисиз?
👉Юқоридаги саволларга жавоб топган ҳолда, мукаммал бизнес режа, яъни боғни инфраструктурасидан бошлаб то бошқариш структурасигача режалаштирилганми, иқтисодий кўрсаткичлар, барча ишлаб чиқариш қадамлари экспертлар томонидан тасдиқланганми, ҳар бир технологик жараён ўрганилиб чиқилганми?

Айни саволларга жавоб топмасдан туриб, мевали боғни бошлаш, келгусида банкротликка олиб келиши муқаррардир.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ноябрь ойида дала шароитида қуйидаги тадбирлар амалга ошириш талаб қилинади (2):

👉Суғориладиган майдонда кузги ҳайдов ишларини бажарилади.
👉Шўрланган майдонларни шўрини ювиш учун поллар олинади ва суғориш тармоқлари суғоришга тайёрланади.
👉Суғориш ва шўр ювиш ишлари бажарилганидан сўнг, суғориш ва зовур тармоқларининг, улардаги иншоотлар холати тўлиқ кўздан кечирилади.
👉Суғориш ва зовур тармоқларини хамда улардаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш, янгисини қуриш бўйича маълумотлар базаси тузилади.
👉Таъмирлаш ишларини бажариш бўйича тақрибий режа тузилади.
👉Таъмирлаш ишларини устиворлиги аниқланади.
👉Таъмирлаш устиворлиги бўйича кетадиган маблағлар аниқланади ва смета тузилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ҲУДУДИЙ СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ВА МЕЛИОРАТОРЛАР УЧУН ЎҚУВ БОШЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва Мелиоратив экспедициялар бошлиқлари учун малака ошириш ўқув курси бошланди.
Беш кунлик ўқиш Сув хўжалиги вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси.2-босқич” лойиҳаси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ташкил этилди.
Иштирокчилар профессор-ўқитувчилар, вазирлик ва идоралар мутахассисларининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда соҳага доир мавзулардаги маърузаларини тинглайди, шунингдек, вазир, ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, халқаро экспертлар билан сув хўжалигидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича мулоқотлар қилади.
Ўқув курси якунида муваффақиятли қатнашганларга сертификат тақдим этилади.

Ахборот хизмати

Читать полностью…

TOMCHI

Боғ яратишнинг асосий шартларини биласизми? (3)

Боғ яратмоқчи бўлган боғбон қуйидаги саволларга аниқ жавобларга эга бўлиши керак бўлади:

👉Боғга ишлов бериш техника воситалари тури ва уларга бўлган талабни биласизми, қандай асбоб ускуналар кераклигини биласизми?
👉Узоқ йилга инвестиция қилишга тайёрмисиз?
👉Мавсум ва йиллар кесимида ишчи кучига бўлган талабга асосан ишчи кучи мавжудми?
👉Рискларни ўрганиб чиқдингизми?
👉Сув манбаи туғрисида тўлиқ маълумотга эгамисиз?
👉ТСТ қачон қуриш керак?

Давомини эртага ўқинг
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ🍃💦

💦💧Эгатга икки томондан сув бериб суғоришнинг афзалликлари
🌱💧

🍃💦🌱Эгатлардаги сувлар бир-бири билан туташганлардан сўнг эгатлар ичи сувга тўлдирилади. Сув тошиб кетмаслиги учун эгатларга сув икки тактда берилади. Усулнинг самарадорлиги сувчининг усталигига ҳам боғлиқ саналади.
Икки томондан сув бериб суғоришнинг сув тежаш самараси сувдан фойдаланиш коэффициентини ошишида кўринади. Эгатлар узунлиги бўйича бир текис намланади. Экинларни бир текис ўсиши учун шароит яратилади.🍃💦🍃

💦Эгатлар оралиғини даланинг икки томонидан тезда тўлдириш учун қарама-қарши томонлардан суғориш экин майдонини бир текис намлаш, сувни инфильтрацияга йўқотилишини ва суғориш давомийлигини камайтириш имкониятларини яратади.💧🌱🌱💧

💧Экин майдонига икки томондан сув бериб суғориш усули Ўзбекистон шароитида асосан Жанубий Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудларида кенг қўлланилади.🍃🍃💧💧🌱🌱

Экин майдонига икки томондан сув бериб суғориш усулини амалда қўллашни ўрганиш натижаларининг (Палуашова, 2004-2006 й.) кўрсатишича эгатлар ариғига берилган сувнинг сарфи 0,8-1,5 л/с ни ташкил қилади, суғориш муддати одатдаги усулда суғорилганга кўра 2,5 мартагача кам бўлиши ва бунда 15-20 % сув тежалиши мумкин.💦🌱🌱💧


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Боғ яратишнинг асосий шартларини биласизми? (2)

Боғ яратмоқчи бўлган боғбон қуйидаги саволларга аниқ жавобларга эга бўлиши керак бўлади:

👉Маркентинг тадқиқотлари ўтказилганми, яъни маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги асосий рақобатчилари кимлар, рақобатчиларнинг бозордаги ўрни, маҳсулот бозорининг умумий хажми, маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги нархлари мавсумлар бўйича қандай ўзгаради, бозорнинг ўзига хос хусусиятлари, брэндлар ўрганилганми?
👉Сув манбаининг мавсумдаги ўзгаришлари ҳолати ўрганилганми?
👉Зарурий асбоб ускуна ва хом ашъёлари мавжудми, таъминотчилари ким?
👉Боғ таъминотини узлуксизлигини, яъни боғ ўзини ўзи таъминлагунга қадар йиллар кесимида пул маблағи билан таъминлай олиш имконияти мавжудми?
👉Қандай майдонда қандай навлардан интенсив мевали боғни яратиш керак?

Давомини эртага ўқинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ДАВЛАТЛАРАРО СУВ ХЎЖАЛИГИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

2023 йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 85-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон делегациялари, комиссиянинг ижро этувчи органлари ҳисобланган “Амударё” ва “Сирдарё” ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари, шунингдек, комиссия котибияти ва Илмий-ахборот маркази раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирни Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси аъзолари – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири
Ш. Хамраев, Қозоғистон Республикаси сув ресурслари ва ирригация вазири Н.Нуржигитов, Тожикистон Республикаси энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Ж. Шоимзода, Туркманистон Республикаси Сув хўжалиги қўмитаси раиси Д. Генжиев кириш сўзи билан очиб берди.

Батафсил - https://suvchi.gov.uz/uz/posts/1545735855/4590

Читать полностью…

TOMCHI

DАVLАTLАRАRO SUV XOʼJАLIGINI MUVOFIQLАSHTIRUVCHI KOMISSIYASINING NАVBАTDАGI YIGʼILISHI OʼTKАZILDI

2023 yilning 1-2-noyabr kunlari Toshkent shahrida Davlatlararo suv xoʼjaligini muvofiqlashtirish komissiyasining 85-yigʼilishi boʼlib oʼtdi.
Unda Tojikiston, Turkmaniston, Qirgʼiziston, Qozogʼiston, Oʼzbekiston delegatsiyalari, komissiyaning ijro etuvchi organlari hisoblangan “Аmudaryo” va “Sirdaryo” havzalari suv xoʼjaligi birlashmalari, shuningdek, komissiya kotibiyati va Ilmiy-axborot markazi rahbarlari ishtirok etdi.

Tadbirni Davlatlararo suv xoʼjaligini muvofiqlashtirish komissiyasi aʼzolari – Oʼzbekiston Respublikasi Suv xoʼjaligi vaziri Sh.Xamrayev, Qozogʼiston Respublikasi suv resurslari va irrigatsiya vaziri N.Nurjigitov, Tojikiston Respublikasi energetika va suv resurslari vazirining birinchi oʼrinbosari J. Shoimzoda, Turkmaniston Respublikasi Suv xoʼjaligi qoʼmitasi raisi D.Genjiev kirish soʼzi bilan ochib berdi.

Batafsil...

Rasmiy sahifalar:
Telegram | Facebook | Web-site

Читать полностью…

TOMCHI

ГУЛ КАРАМНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА ЕТИШТИРИШ:
Парваришлаш.

Гул карам кўчатининг ривожи эрта баҳорда етиштириганга қараганда бир оз сустроқ бўлади.

Шунинг учун кўчатлар экиб бўлингандан кейин тупроқ намлигига қараб очиқ майдонда техника ва қўл мехнати билаш ишлов бериш имкони бўлганда биринчи ялпи ишлов берилади.

Бунда қатор оралари КРН-4,2 культиватор билан 15-16 см чуқурликда культивация қилиниб, ўсимлик атрофи юмшатилади, маъдан ўғитлар билан озиқлантирилади ва сув берилади. 20-25 кундан кейин яна бир марта ялпи ишлов берилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Рукколани тўқсонбости усулида етиштириш: парваришлаш

🌱🌱Руккола ўсимлигини парваришлашга - ўташ, қатор ораларини юмшатиш, суғориш ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари киради. Майсалар пайдо бўлгандан 30-40 кундан кейин ҳосили бир йўла йиғиштириб олинади. Ҳосили 45-50 кундан кейин уларни етилишига қараб кундузи, баргидан шудринг кўтарилгандан кейин бирин-кетин узиб олинади. Гектаридан 100-120 центнердан ҳосил олинади.🌱🌱

🌱🌱Ушбу экинни ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70-75 % бўлиши керак.🌱🍃🌱

🌱Сизот суви чуқур жойлашган ерларда руккола ўсув даврида 7-8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 2-3 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 450-500 м3 ҳисобидан суғорилади. Рукколани ҳаддан ташқари катта меъёр билан суғориш тавсия этилмайди.🌱

🌱🌱Ўғитларни бериш муддатлари: Фосфор ўғитини йиллик миқдорини 75%, калийни ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% фосфорни ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларни ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб берилади. Биринчи озиклантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2-3 тадан чинг барг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўғитлагич мосламалар билан қатор ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.🌱🌱🍃

Вегетация даври: 45-50 кун.
Ҳосил пишиш даври: феврал-март

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Боғ яратишнинг асосий шартларини биласизми? (1)

Ҳар бир тадбиркор иш бошлашдан аввал, режалаштирилаётган ишлаб чиқариш жараёнини ипидан-игнасигача ўрганиб чиқиши керак бўлади. Боғ яратмоқчи бўлган боғбон қуйидаги саволларга аниқ жавобларга эга бўлиши керак бўлади:
👉Интенсив боғ яратиш ва парваришлаш технологиясини, режалаштирилаётган мева турларини етиштириш учун малакали мутахасис ёки консультантлари мавжудми, улар барча технологик жараённи яхши ўзлаштирганми?
👉Етиштирилиши режалаштирилаётган меваларни янги узилган ҳолда исътемол қилинадими ёки қайта ишлаш учун яъни, музлатиш, қуритиш, консерва ёки шарбат тайёрлаш учун яроқлилими?
👉Маҳсулотни қанча муддат ва қандай шароитда сақлаш имконияти бор?
👉Маҳсулотни боғдан то ҳаридоргача етказиб берулгунига қадар логистика масалалари ўрганилганми?

Давомини эртага ўқинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Beton mato qayerda qo’llaniladi?

U transport va gidrotexnika qurilishida gidroizolyatsiya, mustahkamlovchi va eroziyaga qarshi himoya sifatida ishlatiladi.

• Xandaklar, kanallar, drenaj tizimlarini qurish
• Nishablarni barqarorlashtirish va himoya qilish
• Loy chuqurlarini gidroizolyatsiya qilish
• Poydevorga (fundamentga) tayyorgarlik
• Shamollatish (ventilyasiya) kanallari
• O'simliklarni bostirish
• Gabionlarni mustahkamlash (Gabion - tosh bilan to'ldirilgan metall to'rdan yasalgan qurilma)
• Quvurlarni himoya qilish va drenajlarni ta'mirlash
• Kabelni himoyalash va boshqa

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Кузги хайдовни ўтказишдан олдин қандай ишлар бажарилиши керак? (2)

Кузги ҳайдов ўтказиладиган даланинг тупроғи ўта зичлашган, ниҳоятда қуриб кетган бўлса, ҳайдовдан 10-15 кун аввал енгил шудгор суви ҳам бериш талаб қилинади.

Кузги шудгорга тайёргарлик тадбири темир омочларни тўғри ва сифатли ишга тайёрлашдан бошланади. Шудгор қилинадиган темир омочлар тўла жиҳозланади, пичоқлар ўткирлаштиририлган бўлиши шарт.

Юқоридаги тайёргарлик тадбирлари бажариб бўлингандан сўнг кузги ҳайдовга киришилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Замонавий боғ яратишнинг ижтимоий-иқтисодий омиллари

Ижтимоий-иқтисодий омилларни, - бозорлардаги нархларнинг ўсиши ёки тушиши, ёхуд навбатдаги банк таназзули тўлиқ тасоддиф ёки банкротликка сабаб бўлмаслиги учун ўрганиш зарур.

Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий омиллар қурилиш ва бошқа капитал қўйилмалар ҳисобига бизнесни узоқ муддатли кенгайтириш режалари ҳудуддаги салбий демографик ўзгаришлар ёки аҳоли миграциясига тўғри келиб қолмаслиги учун ҳам ўрганилади.

Барча олинган маълумотлар компьютерлар ва ҳодимларингиз бошларида ўлик юк бўлиб қолиб кетмаслиги лозим. Уни таҳлил қилиш ва ундан фойдаланиш лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Кузги хайдовни ўтказишдан олдин қандай ишлар бажарилиши керак? (1)

Аввалам бор ерда кузги хайдовни ўтказиш учун қуйидаги ишлар бажарилиши керак: қишлоқ хўжалик экинлари ҳосили йиғиштириб олинади, майдон ўсимлик қолдиқларидан, турли ёт жисмлардан (тош, темир, плёнка ва бошқалар) обдон тозаланиши ШАРТ.

Сўнг илдизпояли бегона ўтларга (ажриқ, ғумай) қарши кураш ишлари амалга оширилади. Ёки, бегона ўтларнинг илдизпояларини тароқлаб олиб ташлаш учун аввало ер 15-18 сантиметрга чуқур юмшатилади (чизелланади). Кейин тиркама шихмола кўндалангига, узунасига ва қийиб бир неча бор юритилади. Майдон ичида, четларида тўпланган илдизпоялар даладан тўла чиқарилиб юборилади.

Турли қолдиқлар, ёт жисмлар ва бегона ўтларнинг илдизпояларидан обдон тозаланган майдонга, гектар ҳисобида 10 - 15 тонна тўла чириган гўнг, йиллик фосфорли ўғитнинг 60 % , калийли ўғитнинг 50 % текис сепиш яхши натижа беради.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Эгатлаб суғоришда техник воситаларни қўллаш орқали сув тежаш

Экинларни эгатлаб суғориш усулини турли техник воситаларни қўллаш асосида такомиллаштириш ҳам сув ресурсларидан тежамли фойдаланишга имконият яратади.

Эгатлаб суғориш усулини такомиллаштиришга хизмат қилувчи техник воситалар сифатида қуйидаги техник воситаларни мисол қилиб кўрсатиш мукин:

a) экинларни дискрет усулда суғориш;
b) суғоришда эгилувчан юмшоқ қувурлардан фойдаланиш;
c) эгатлар ва эгатлар ариқларини турли тўшамалар билан қоплаш;
d) сувни эгатларга бир текис тақсимлаш учун сифонлар ва кўчма полиэтилен новлардан фойдаланиш ва бошқалар.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Поғонама-поғона суғориш

Катта нишабли суғориладиган экин майдонларида оддий эгатлаб суғориш усули қўлланилганда эгатнинг бутун узунлиги бўйлаб тупроқнинг текис намланиши учун сув эгатнинг охиридан ташқарига оқизиб қўйилади.
Айниқса, тупроқлари ўртача ва кам сув ўтказувчан бўлган катта ва тик нишабли ерлар шароитида суғоришга берилаётган сувнинг катта қисмини эгатдан ташқарига чиқариб беҳудага оқизиб юборилади.

Катта нишабли экин майдонларида сувнинг беҳудага оқизилишини камайтириш учун экинларни поғонама - поғона суғориш усули қўлланилади.
Нишаблиги 0,005 дан юқори бўлган майдонларда поғонама - поғона суғориш усули қўлланилганда экин даласи узунлиги бўйлаб бир нечта поғоналарга бўлиб чиқилади. Бунда даланинг бутун узунлиги бўйлаб “шохариқ”, дала поғоналари эгатларига сув бериш сув тарқатувчи ўқариқлар олиб чиқилади.

Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Кузги ер хайдаш нима учун керак?

Кузги ер хайдаш суғориладиган майдон учун юқори шароит яратади. Суғориладиган майдонда олимлар томонидан белгиланган маъқул муддатда, маълум чуқурликда ва тупроқ шароитини ҳисобга олиб сифатли ўтказилган кузги ҳайдов, келгуси йилги юқори ҳосил олишни таъминловчи асосий омил ҳисобланади.

Эрта бахоргача мириқиб ер дам олади, экин экиш учун етилади, майин, ҳавол ва донадор тупроқли қатлам ҳосил қилади. Ёғинлар ерга тўйиб сингади, намлик заҳирасини ҳосил қилади.

Кузги шудгорлаш графиги ва шўр ювиш, яхоб суви бериш ҳамда коллектор-зовур тармоқларини тозалаш бўйича ишларни амалга ошириш орқали тупроқда ўсимлик учун керак бўладиган сув-озуқа-хаво-иссиқлик тартиботини нормал холатда бўлиши таъминланади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ГУЛ КАРАМНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА ЕТИШТИРИШ:
Суғориш.

Гул карам тупроқ ва хаво намлигига талабчан. Ушбу муддатда ёғингарчилик кўп бўлишини инобтага олган холда ёмғир ёғиш пайтида плёнкаларни очиш зарур, қўшимча суғориш ишлари тупроқда намлик камайган паллада амалга оширилади. Баҳорда 10-12 кун оралатиб 450-500 м3 ҳисобида суғорилади.

Вегетация даври: 90-100 кун.
Ҳосил пишиш даври: очиқ майдонда декабрда плёнка остига экилганда март ойида пишади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ноябрь ойида дала шароитида қуйидаги тадбирлар амалга ошириш талаб қилинади (1):

👉Ғўза экилган далалардаги ғўзапояларни тозалаш. Бу орқали далада маданий тадбирлар амалга оширилади.

👉Баҳордан кузгача экинларни парваришлаш жараёнида ўтказилган турли ишловлар, суғоришлар туфайли зичлашган ҳайдов қатламни юмишатиш ишларини бажариш.

👉Ўсимликларни илдиз, поя, анғиз қолдиқлари тўла кўмилади, чириндига айлантириш бўйчича чора тадбирлар бажарилади.

👉Бегона ўтларни илдизпоялари, поялари, уруғлари чуқур кўмилади, қайтадан униб, кўкариб чиқиши олди олинади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ГУЛ КАРАМНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА ЕТИШТИРИШ:
Ўғитлаш.

Гул карам тупроқ унумдорлигига маъдан ўғитларга ўта талабчан. Қадимдан суғориб келинаётган типик бўз тупроқларда гектарига ўртача 240 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг соф калий беришлик лозим. Ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ тупроқларда етиштирилганда эса 200 кг азот, 160 кг фосфор, 120 кг соф калий берилади.

Ўғитларни бериш муддати. Йиллик фосфор ўғитларини 70-75% миқдори, калийни 50% ерга асосий ишлов беришда, қолган 25-30% фосфорни 50% азот билан биргаликда карам кўчати тўлиқ тутиб олгандан сўнг, биринчи комплекс ишлов олдидан қатор ораларига ўсимликларга яқинроқ берилади. Қолган азотни 50%, калийни 50% билан биргаликда меваси шаклана бошлаганда ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Гул карамни юқорида кўрсатилгандек ўғитлаш, ўғитлардан самарали фойдаланишга, хосилни кўпайишига, уни сифатини яхшиланишига олиб келади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Эгатга икки томондан сув бериб суғориш

Нишаблиги паст ва нишабсиз (<0,001) экин майдонларида эгатлаб суғоришда сувнинг ҳаракатланиши, далани охиригача етиб бориши ўта қийин саналади. Нишабсиз далада эгатга берилган сув олдинга ҳаракатланмай тупроққа сингиб кетаверади. Агарда бу ҳолатда сувни ҳаракатлантириш учун эгатга берилаётган сувнинг сарфини оширилса, эгат ариғидаги сувнинг эгатдан тошиши, сувни кўллаши юз беради.

Бундай шароитда тупроқни эгатнинг бутун узунлиги бўйича бир текис намланиши учун сувни даланинг икки томонидан (боши ва охиридан) бериш лозим. Бунда даланинг ҳар икки тарафидан бир хил ўқ ариқ олинади ва далага сув икки томондан берилади ва бу усулда суғоришга эгатга икки томондан сув бериб суғориш усули дейилади.

Эгатнинг икки томонидан суғориш - бу эгатнинг ҳар икки томондан, яъни унинг боши ва охиридан бир хилда сув юбориб эгатлар оралиғини сув билан нисбатан тез вақтда тўлдиришга асосланган суғориш усулидир.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

НОЯБР ОЙИДА БАЖАРИЛАДИГАН АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР

Фермер-деҳқонлар ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган холда ноябр ойида бажариладиган агротехник тадбирларга эътибор беришлари шарт.

Ерларни текислаш, пушта олиш, гўнг чиқариш, суғориладиган майдондан белгиланган ҳосилни олиш учун ноябр ойидаги яъни кузги агротехник тадбирларни сифатли ўтказишлари талаб қилинади.

Нормал холатда текисланган суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалик машиналарининг ишлаш унумдорлиги юқори бўлади, майдон шўрини ювиш яхши амалга оширилади, уруғларни бир хил чуқурликда экишга имконият яратилади ва униб чиқиши бир хилда бўлади.

Экинларини суғоришда 10-15 фоиз ва ундан юқори сув тежалиши мумкин.

Суғориладиган майдоннинг текисланиши ± 5 см. дан зиёд бўлмаслиги лозим. Текисланмаган суғориладиган майдонларда уруғ турли чуқурликка тушиб қолиши оқибатида униб чиқиш муддати узайиши хамда сув ва ўғитга бўлган талаби хар хил бўлиши мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ💦💦

Ўзгарувчан оқим билан суғориш
💧💦💧

🌱💧Ер юзасидан суғориш усулларида суғориш жараёнини икки босқичга ажратиш мумкин, булар:

1) сувнинг эгат охиригача етиб бориши;💦

2) сувни экин илдиз қатлами тупроғини тўлиқ намлангунча тупроққа шимилиши.💧

💧🌱Одатдаги суғоришда эгатнинг бутун узунлиги бўйлаб тупроқнинг текис намланиши учун сув эгатнинг охирига етиб борганидан кейин унинг оқиши тўхтатилмайди, балки эгатнинг охиридан ташқарига оқизиб қўйилади.🍃💦

💦🌱Айниқса, тупроқлари ўртача ва кам сув ўтказувчан бўлган ўртача, катта ва тик нишабли ерлар шароитида суғоришга берилаётган сувнинг катта қисмини эгатдан ташқарига чиқариб юборилади.💧🍃

🍃💦Сувнинг беҳудага оқизилишини камайтириш учун экинларни ўзгарувчан оқим билан суғориш усули қўлланилади.
Ўзгарувчан оқимда суғориш усули қўлланилганда сув эгатнинг охирига етиб бориши билан эгатга берилаётган сувнинг сарфи 50 % гача камайтирилади. Натижада суғоришга ишлатилаётган сувни тежашнинг имкониятлари яратилади.💧🌱

🍃💧Ўзгарувчан оқим билан суғоришни биринчи навбатда нишаблиги 0,03 гача бўлган суғориладиган майдонлар шароитида қўллаш тавсия қилинади.💦🌱

Ўзгарувчан оқим билан суғоришни асосан:
👉экин майдони юзасининг нишабли ўртача, катта ва тик;
👉тупроқлари ўртача ва кам сув ўтказувчан;
👉суғоришга берилаётган сувнинг бир қисми эгатнинг охиридан иложсиз ташлаб юбориладиган ҳудудларда қўллаш тавсия қилинади.

🍃💧Ўзгарувчан оқим билан суғоришни турли техник воситалар билан бирга қўллаш яхши самара беради.
Ўзгарувчан оқим билан суғоришни сифонлар ёрдамида ўтказиш қулай бўлиб, бунда сувнинг оқимини ўзгартириш жуда осон кечади. 💦🌱

Суғориш сифонлар ёрдамида ўтказилаётган ҳолларда бир эгатга аввал иккитадан сифон ўрнатилади ва максимал даражада сув берилади.💦🍃💧🌱

💧🌱Сув оқимини камайтириш керак бўлганда эса биттадан сифон олиб ташланади ва сув сарфи қарийб иккита мартага камайтирилади.🍃💦

Ўзгарувчан оқимда суғориш натижасида эгатдан ташлаб юборилаётган сувнинг миқдори сезиларли камаяди ёки у бутунлай тўхтатилиши мумкин.💦🍃💧🌱

Ўзгарувчан оқимда суғорилганда тупроқнинг унумдор қатлами ва минерал ўғитларни тупроқдан ювилиб, даладан ташқарига чиқиб кетиши ҳам камаяди.🍃💦💧

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

ГУЛ КАРАМНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА ЕТИШТИРИШ

Экиладиган дурагай (гибрид) лар уруғларни махсус кассета ёки стаканларда тайёрлаб экиб етиштириш лозим. Кўчатларни исситиладиган кўчатхонада тайёрланади.

Кўчатни озиқлантиришда ҳар 10 литр сувга 13-15 грамм азотли; 18-25 грамм фосфорли ва 15-20 грамм калий ўғитлари солиниб эритилади ва ушбу эритма ҳар 3-3,5м2 майдондаги кўчатларни озиқлантириш учун сарфланади.

Гул карам кўчатлари иккинчи марта очиқ майдонга экишдан 15-18 кун олдин озиқлантирилади. Бунда 10 литр сувга маданий ўғитлар миқдори икки марта кўпроқ солиниб амалга оширилади.

Тайёр бўлган гул карам кўчатларининг ёши 40-45 кунлик ва узунлиги ўртача 14-16 см ва барглар сони 6-7 тадан бўлганда очиқ майдонга экилади.

Экиш муддатлари ва экиш схемаси. Гул карам республикамизнинг жанубий вилоятларида уруғи ноябр ойининг I-декадасида сепилади, кўчатлари декабр ойининг I-декадасида экилади, кўчатлар 70x30 ёки 70x40 см схемаларда экилади ва плёнка копламаси билан ёпилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…
Подписаться на канал