tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

Рукколани тўқсонбости усулида етиштириш

Руккола бир йиллик ўсимлик бўлиб, у майда қиррали узун барглардан иборат.

Рукколанинг хориждан келтириладиган Грация, Покер дурагайлари экиш учун тавсия этилади.

Ушбу экин совуққа чидамли ўсимлик. Баргларининг ўсиши ва ривожланиши учун қулай ҳарорат кундузи 15-200С ва кечаси 12-150 С бўлиши керак. У 50С паст ҳароратда ҳам ривожланади.
Тўқсонбости усулида унинг уруғлари жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябр-15 декабр ва шимолий вилоятларда 1 ноябр -1 декабр экилади.

Уруғи 15-20 см чуқур олинган полларга ёки лентасимон усулида 2-3 қатор қилиб экилади. Бунда ленталар ораси 45-60 см, лентадаги қаторлар ораси 15 см қилинади. Бир гектар ерга 4-5 кг уруғ сарфланади. Майсалар бахорда униб чиққандан 10-12 кун ўтгач 1-марта, 2-3ҳафта ўтгач 2-охирги марта ягана қилинади. Бунда руккола тупларининг орасида 8-10 см масофа қолдирилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим ўсимликлар импортида божхона божи ноль ставкада қўлланилади

“Гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-341, 23.10.2023 й) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январгача туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Фермерлар учун имтиёзлар ва субсидиялар ҳақида билмоқчимисиз?

❗️Имтиёзлар

🔺 Фермер хўжаликлари тасарруфидаги насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштириш учун сарфланган электр энергияси қиймати Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

🔺Зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаш тадбирларини амалга оширишда давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

❕Субсидия

🔺 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни жорий қилган корхоналарга давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

🔺Кредит ёки лизинг шартлари асосида қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинганда харажатларнинг 10 фоиздан ортиқ қисми Молия вазирлиги ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш" жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

🔺Маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун техника қийматининг 15 фоиз миқдорида субсидия берилади.

🔺Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

🔺Мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50 фоизи, суғурта пулининг 1 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликларни мукаммал ҳимоя қилишнинг ФАО тамойилларини биласизми?

Жаҳон миқёсида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан мукаммал ҳимоя қилиш тамойиллари илгари сурилган.

Унинг асосий вазифаси бузилаётган агроэкотизимлар шароитида асосий эътиборни соғлом ҳосил етиштиришга қаратишдан иборат.

Бу вазифанинг асосини қуйидагилар ташкил қилади:

👉қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашишнинг барча мавжуд усулларини чуқур билиш;
👉заҳарли химикатлардан фойдаланишни камайтириш;
👉тадбирларни иқтисодий самарали даражада бўлишини таъминлаш;
👉одамлар ва ҳайвонлар саломатлиги ҳамда атроф-муҳит ҳолати учун бўладиган хавфларни минималлаштириш;
👉агроэкотизимлар бузилиши мумкин бўлган шароитларда асосий эътиборни соғлом ҳосил етиштиришга қаратиш;
👉зараркунандаларга қарши курашнинг табиий усулларини қўллаш.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html

Читать полностью…

TOMCHI

Қовоқни ўстириш технолигияси

Ўғитлаш.

Қовоқ экиладиган бўз тупроқли ерларга соф ҳолдаги азотдан 100—150, фосфордан 100—150, калийдан 50 кг/га, ўтлоқи тупроқларга азотдан 80—100, фосфордан 100—120 ва калийдан 50—60 кг/га ҳамда ҳар гектар майдонга 15—20 т дан гўнг ѐки компост солинади. Фосфорнинг йиллик меъѐрини 75% и, гўнг ва калий ўғитининг ҳаммаси кузги шудгордан олдин, азотли ўғитнинг 50% и экишдан ѐки экиш билан биргаликда, қолган 50% и эса ўсимликлар 3—4 та чин барг ҳосил қилганда солинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирлари: шошилинч чоралар кўриш🚜🚜

Экин майдони доим кузатув остида бўлиши ва юзага келаётган ҳар қандай вазиятга тезлик билан муносабат билдирилиши лозим.

Ўз вақтида аниқланган муаммоларни тезлик билан бартараф қилиш чоралари кўрилади. Бунинг учун ҳолатни ўзгаришини кутмаслик керак.
Юзага келаётган таҳдидга кечикмай тўғри жавоб қайтариш ўсимликларни ҳимоя қилишнинг энг яхши усулларидан саналади.

Бунда зараркунандалар таҳдидига учраган нуқталарни дарҳол аниқлаш ва уларни бартараф қилиш чоралари кўрилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ💧

Эгат ташлаб суғоришда тупроқни бир хилда намланиши

Эгат ташлаб (оралатиб) суғорилаётган экин майдонини кейинги (навбатдаги) суғоришларда аввал сув қўйилмаган эгатлардан фойдаланиш яхши самара беради.

Бунда дала тупроғининг барча қисмларини бир хилда намланишига, шунингдек, парваришланаётган экиннинг бошқа томондаги илдизларини ҳам ривожланишига ҳамда ўсимликнинг озиқланиш майдонини кенгайишига имкон яратилади.

Эгат ташлаб (оралатиб) суғоришни тупроқлари яхши сув ўтказувчан (қумдан бошқа), кам ва ўртача шўрланган экин майдонларида қўллаш тупроқнинг сув-туз балансларини самарали бошқариш имкониятларини яратади.

Экин даласида эгат ташлаб (оралатиб) суғоришни ўтказиш учун, аввало, сув бериладиган эгатлар сув оқиши учун тайёрлаб чиқилади. Бунинг учун сув тарқатувчи ўқ ариқнинг эгатга сув берадиган нуқталари плёнка, чим ёки сифонлар билан жиҳозлаб чиқилади.

Сув ўқ ариққа юборилгандан кейин,

Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Укроп ва кашнични тўқсонбости усулида экиш

Укроп
бир йиллик ўсимлик, унинг маҳаллий Узбекский 243, “Ором” ва хорижий“ Анет ” навлари экилади. Кўклигида ишлатиладиган укроп уруғи полларга қалин қилиб гектарига 20-25 кг уруғ сепилади.

Кашничнинг “Орзу” ва “Янтарь” навлари экишга тавсия этилади. Кашнич совуққа чидамли, уруғини ўсиши учун 5-6 0 С, кўкариб ҳосил яратиши учун 15-16 0С ҳарорат керак. Вегетация бошида у секин ўсади, кейин тез ривожланади. Унинг барра баргларини 2-3 марта ўриб олиш мумкин. Бунда 1-1,5 см танаси қолдирилади, тегишли шароит яратилганда барги яна ўсиб чиқаверади. Вақтида ўриб олинмаса, уруғпоя ҳосил қилади.

Кашнич ер танламайди. Уруғи экилгандан сўнг 35-40 кунда ҳосили етилади. Пол қилиб сепилганда гектарига 8-10 кг уруғ сарфланади. Уруғ экилгандан сўнг, устидан майда чириган гўнг сепилади. Асосий парвариши 1-2 марта ўташ, қалин ерларини бир оз яганалаш ва вақтида суғоришдан иборат. Яхши парваришланганда гектаридан 12-15 тоннагача ҳосил олиш мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Қовоқ қандай экилади?

Қовоқ уруғини ҳаво ҳарорати 12—15°C га етганда 5—7 см чуқурликка СБУ-2-4А полиз сеялкасининг иккита экиш агрегати ѐрдамида экилади.

Қовоқни ҳамма навлари жанубда 20 апрель-10 май; марказий минтақаларда 25—30 апрель; шимолий минтақаларда 25—30 апрелда экилади.

Қовоқ қўшқаторли лентасимон ва бир қаторли 180 х 90 см усулида экилади.
Юқоридаги усулларда экилган ҳар гектар майдонда 5—5,5 минг туп қовоқ ўсимликлари жойлашади.



💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Қовоқни ўстириш технолигияси

Ерни танлаш-тайёрлаш.


Полиз экинларини экишга тайѐргарлик кўришда кузги шудгор муҳим ўрин тутади. Полиз экинларини экишда тупроқнинг механик ва кимѐвий таркиби, унумдорлиги муҳим аҳамиятга эга. Полиз экинлари ҳаво ва намликни яхши ўтказадиган ғовак тупроқларда органик ва маъдан ўғитларга бой бўлган ерларда юқори ҳосил беради. Янги ўзлаштирилган қўриқ ва бўз ерларда ҳам полиз экинларидан юқори ҳосил олинади.

Кузда ерни 30—35 см чуқурликда ҳайдаш учун тўрт корпусли ПЛЧ-4-35 осма плуг ѐки 40 см чуқурликда ҳайдаш учун кўп ярусли 4 корпусли чуқур ҳайдагич ПД-4-35 плуглардан фойдаланилади.

Кузда ерни шудгор қилгунча далани юмшатишдан олдин ВКС-1,8 машинаси ѐрдамида кўп йиллик бегона ўтларнинг илдизлари тирмалаб йиғиштирилади. Сўнгра ГН-2,8 русумли грейдер яъни текислагич ѐрдамида бузилган эгатлар ва пушталар текисланади. Ёмғирдан кейинги намликни сақлаб қолиш учун баҳорда ерни 6—8 см чуқурликда юмшатилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирлари:суғориш тизимини оптималлаштириш💧💧💧

Тупроқнинг мақбул даражадаги намлигини таъминлаш етиштирилаётган экин ҳосилдорлигини сақлаш ва максимал ҳосил олишнинг калити саналади.💦💦💦

💧Суғориш тизимини ва суғориш тартибларини оптималлаштириш учун жаҳон амалиётида кўплаб компьютер дастурларидан фойдаланилади. Шундай дастурлардан бири Crop Monitoring дастури бўлиб, у ўсимлик ҳолатини баҳолаш тизимини ифодалайди.💦

💧💦💧Crop Monitoring тизимини қўллаш асосида экин далаларини ўсимлик индекслари ёрдамида районлаштирилади, доимий паст ҳосил берадиган майдонларини аниқ белгилаб олинади. Бу майдонларда ҳосилдорлик пастлигининг сабаблари (масалан рельефнинг ўзига хослиги, сув етишмаслиги ёки сувнинг ортиқчалиги, нотўғри озиқлантириш каби) аниқлаб чиқилади.💧💦💧💦

💧💦💧💦Навбатдаги босқичда ушбу сабаларнинг оқибатлари таҳлил қилинади. Масалан, айрим майдонларни сув босиши шу ерларда бегона ўтларни кўпайишига олиб келади. Сабаблар ва уларнинг оқибатлари аниқланганидан кейин, бу сабабларни камайтириш тадбирлари режалаштирилади.💧💦💦💧

💧Суғоришни оптималлаштиришнинг асосини ишлатилаётган сувнинг миқдорини назорат қилиш ва сув билан боғлиқ салбий вазиятларнинг олдини олиш ташкил қилади. Маълумки жаҳонда фойдаланилаётган чучук сув ресурсларининг 70 % и қишлоқ хўжалигида ишлатилади. Шундан 60 % га яқини беҳудага сарфланади.
Замонавий сув тежовчи суғориш тизимларини жорий қилиш нафақат сувдан самарали фойдаланиш, балки уларни оқилона бошқариш ва самрали фойдаланиш имкониятларини ҳам яратади.💧💦💦💧

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Президент_қарори

❗️Айрим ўсимликлар импортида божхона божи ноль ставкада қўлланилади

“Гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-341, 23.10.2023 й) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январгача туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6641652

Читать полностью…

TOMCHI

Исмалоқни тўқсонбости усулида экиш

Исмалоқ ўсимлиги совуққа чидамли сабзавотлар қаторига киради. Исмалоқ ҳосили ниҳоллар пайдо бўлгандан 25-40 кундан сўнг йиғиб олинади.Исмалоқни фақат битта “Нафис” нави Давлат реестрига киритилган.

Исмалоқ сабзавот сеялкалари билан қўш қаторлаб, ленталар ораси 50-60 см ва қаторлар орасини 15-20 см.дан қилиб экилади. Ҳар гектар ерга 15-20 кг уруғ, 2-3 см чуқурликка кўмилади. Исмалоқ уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди.

Ўсув даврида парвариш қилиш ишлари экинни суғориш, қатор ораларини юмшатиш ва бегона ўтларни ўташдан иборат. Озиқ-овқатга ишлатиладиган исмалоқ ягана қилинмайди. Исмалоқ 5-6 та барг чиқаргандан бошлаб кесилиб ёки юлиниб, ҳосили бир неча марта йиғиштирилади. Гулпоялар чиқарганда ҳосили терилмайди.

Исмалоқ ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70-75% бўлиши керак.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Суғориш тармоқларини мавсумга тайёрлаш орқли сув тежаш

Экинларни суғориш жараёнида сувдан фойдаланишни самарали бўлишида далага сув етказиб берувчи суғориш тармоқларини таъмирлаб - тозалаб мавсумга тайёрлаш тадбирлари ҳам муҳим ўрин тутади.

Сув етказиб берувчи суғориш тармоқларини таъмирлаб-тозалаб мавсумга тайёрлаш экин майдонлари сув таъминотини ишончли бўлишини таъминлайди.

Суғориш тармоқлари носоз (ўт босган, лойқага тўлган, бузилган) бўлса, сувнинг беҳуда исроф бўлишига олиб келади.
Суғориш тармоқларини мавсумга тайёрлашда қуйидаги вазифалар бажарилади:
–сув келадиган ариқлар лойқа ва бегона ўтлардан тозаланади;
–ариқларнинг ўпирилган ёки ювилган жойларини тупроқ билан тўлдириб текисланади;
–суғориш тармоқларининг синган, ёрилган ва ишдан чиққан жойлари таъмирланиб, қайта тикланади;
–сув олиш қулоқларидаги дарвозаларнинг (затвор) кўтарма механизмлари тозаланиб мойланади;
–сув олиш қулоқларида ўрнатилган сувни ўлчаш воситалари таъмирланади;

Батафсил:

@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

✳️ Иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш белгиланган.

🏢 Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади.

📋 Мазкур имтиёзлар иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Қисқа эгатлар орқали суғоришни афзалликлари

Қисқа эгатлар орқали суғоришни тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ўта кучли бўлган экин майдонларида қўллаш экинларни суғоришни самарали ўтказиш имкониятларини яратади.

Бунда эгатларнинг узунлигини тавсия қилинаётганидан камроқ қилиб ҳам (50 метрдан кам) белгилаш мумкин.
Қисқа эгатлар орқали суғориладиган экин даласида тарқатувчи ўқ ариқларнинг ўрнига кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиш ўқ ариқлар олиш учун йўқотиладиган ер майдонларини сақлаб қолиш, ўқ ариқларни суғоришга тайёрлаш учун сарфланадиган қўл меҳнатини камайтириш имкониятларини яратади.

Қисқа эгатлар орқали суғорилган экин даласида мавсум давомида суғоришга ишлатиладиган сувнинг 20 - 25 % гача қисми тежалиб, даланинг сув билан бир хилда таъминланиши экинларнинг ҳосилдорлигини оширади.

Ўқариқлар ўтадиган ерларни кўпайиши оқибатида ердан фойдаланиш коэффицентини пасайиб кетиши калта эгатлар билан суғоришнинг асосий камчилиги саналади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Қисқа эгатлар билан суғоришда тупроқнинг намланиши

Қисқа эгатлар билан суғориш учун дала шароитидан келиб чиқиб, қумоқ тупроқларда 50-60 метр, енгил соз тупроқларда 100 метргача ва бошқа тупроқларда 100-120 метргача масофаларда ўқ ариқлар олинади ва экин даласи ўқ ариқлар билан бўлиб ташланади.

Натижада сувнинг тупроққа беҳуда сингиши камаяди ва тупроқ эгатнинг бошидан то охиригача бир текис намланади.

Даланинг барча қисмини бир текис намланиши даладан олинадиган экин ҳосилининг юқори бўлишини ҳам таъминлайди.

Қисқа эгатлар орқали суғоришни экин даласи тупроқларининг хусусиятларига кўра, биринчи навбатда:

👉енгил ва ўртача оғирликдаги тупроқларда сув исрофини камайтириш учун;
👉катта нишабли суғориладиган майдонларда сув шимилишини камайтириш ва тупроқ ювилиши ҳамда сурилишининг олдини олиш учун;
👉чўл ҳудудларида дала тупроғи, асосан, қум ва қумоқ тупроқлардан иборат бўлган майдонларда қўллаш тавсия қилинади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Қовоқ етиштиришда касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш.

Мамлакатимизда полиз экинлари кўпинча фузариоз сўлиш ва ун шудринг касалликларига учрайдилар. Бу экинларга зараркунандалардан полиз бити, ўргимчаккана, кузги ва бошқа тунламлар кўпроқ зарар келтирадилар. Касалликларга қарши қуйидаги тадбирлар амалга оширилади.

Фузариоз касаллигининг олдини олиш учун касалликка чидамли навларни экиш, уруғчиликни соғлом ўсимликларнинг 2- теримидан олиш, даладаги касалланган ўсимликларнинг қолдиқларини йўқотиш, қовоқни бедадан ѐки пиѐздан бўшаган ерларга экиш.

Ун шудринг касаллигининг олдини олиш учун чидамли навларини танлаш яхши натижа беради. Касалликка қарши курашиш учун ўсимликка олтингугуртнинг 0,5—1,0% ли коллоид эритмасини ѐки ИСО (олтингугурт-оҳак қайнатмасини сепиш, каратаннинг 20% намланадиган кукунини (НК) пуркашади (0,8—1,0 кг/га).


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Петрушкани тўқсонбости усулида экиш

Петрушканинг “Нилуфар”, “Сахарная” ва “Новас” навлари экиш учун тавсия этилади. Петрушка совуққа чидамли, уруғини ўсиши учун 5-60С, кўкариб ҳосил яратиши учун 15-160С ҳарорат керак. Петрушканинг барра баргларини 3-4 марта ўриб олиш мумкин. Бунда 1-1,5 см танаси қолдирилади, тегишли шароитда барги яна ўсиб чиқаверади.

Петрушка ер танламайди. Уруғи экилгандан сўнг 55-60 кунда ҳосили етилади. Пол қилиб сепилганда гектарига 3-4 кг уруғ сарфланади. Уруғ экилгандан сўнг, устидан майда чириган гўнг сепилади. Асосий парвариши 1-2 марта ўташ, қалин ерларини бир оз яганалаш ва вақтида суғоришдан иборат. Яхши парваришланганда гектаридан 10-12 тоннагача ҳосил олиш мумкин.

Тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, эрта ҳосил беради. Экилган эгатлар устидан чириган маҳаллий ўғитлар ёки дарахт қипиқлари билан мулчалаш ёки шаффоф полиэтилен плёнкаларини ёпиш керак.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Қисқа эгатлар орқали суғориш

Экинларни суғоришнинг самарали бўлиши ва суғоришга сарфланаётган сувдан тежамли фойдаланишда экин даласидаги эгатларнинг узунлиги алоҳида аҳамиятга эга.

Агар эгатлар узун олинса, сув эгатнинг охирига етиб боргунича унинг кўп қисми эгатнинг бош қисми ва узунлиги бўйлаб тупроққа сингиб беҳудага исроф бўлади, эгатлар узунлиги ҳаддан ташқари қисқа олинса, даладан фойдаланиш коэффициенти камайиб кетади.

Шунинг учун эгатларнинг узунлигини экин майдонининг нишаблиги ва тупроқнинг сув шимиш хусусиятига қараб тўғри танлаш муҳим аҳамиятга эга.

Экин далаларида эгатлаб суғоришни ташкил қилишда эгатларнинг узунлиги суғоришни мехнизациялаштиришни осонлаштириш ва суғоришдаги қўл меҳнатини камайтириш мақсадларида доимо узунроқ қилиб белгиланиб келинган. Суғоришни бундай амалга ошириш сувни тупроққа шимилишига, яъни беҳудага исроф бўлишига сабаб бўлган.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/

Читать полностью…

TOMCHI

Қовоқни парваришлашни биласизми?

Биринчи чин барг ҳосил бўлгандан сўнг ҳар битта уяда 2 тадан ниҳол қолдириб биринчи ягана ўтказилади. Мабодо туплар оралиғида хато бўлса, бу уяларга ивитилиб нишлаган уруғлардан экилади. Қовоқ 3—4 тадан чин барг ҳосил қилган даврда ҳар бир уяда биттадан ўсимлик қолдирилиб иккинчи ягана ўтказилади. Яганалаш вақтида ўсимликлар шикастланмасликлари учун керак бўлмаган ўсимликлар кесиб олиб ташланади.

Яганалаш билан бир вақтда бегона ўтлар чопиқ қилиниб юмшатилади, яъни бир вақтнинг ўзида ер юмшатилади. Орадан 25—30 кун ўтгач, яъни ўсимликлар гуллаш даврига яқинлашганда иккинчи чопиқ ўтказилади.

Батафсил:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирлари: бегона ўтларга қарши кураш

Бегона ўтлар экинларни улар учун мўлжалланган озиқ моддалардан ва (сояда қолдириб) қуёш нуридан маҳрум қилади. Улар касалликлар тарқатадилар ва зараркунандаларни кўпайтириб юборадилар.

Дунёвий маълумотларга кўра, ҳар йили деҳқонлар бегона ўтлар туфайли ҳосилининг 10-15 фоизини йўқотадилар.

Ўсимликларни бегона ўтлардан ҳимоя қилиш усуллари аввалги қисмда батафсил ёритилган бўлсада, таъкидлаш мумкинки бегона ўтларга қарши кураш тадбирлари олдини олиш ва юзага келган вазиятни яхшилаш тадбирларидан иборат бўлади ва ўз ичига агротехник, физик-механик, кимёвий, биологик ва комплекс усулларни олади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Эгат ташлаб (оралатиб) суғоришни қўллаш

Эгат ташлаб суғорилганда сув қўйилмаган эгат тупроғининг намланиши намликни сув оққан эгатдан қуруқ эгат томон капилляр ҳаракатланиши ҳисобига юз беради.

Эгат ташлаб суғорилганда сув қўйилган ва қўйилмаган эгатлар тупроқлари намланиш контурларини шаклланишида тупроқнинг механик таркиби ва ер ости сизот сувларининг сатҳлари муҳим аҳамиятга эга.

Эгат ташлаб (оралатиб) суғоришни экин даласи тупроқларининг хусусиятларига қараб, биринчи навбатда:

👉енгил ва ўртача оғирликдаги тупроқларда сув исрофини камайтириш ва тупроқ структураси бузилишининг олдини олиш учун;
👉барча турдаги тупроқларда биринчи ва иккинчи сув беришда (ғўзалар гуллашга киргунча);
👉сув сиғими юқори ва ўтказувчанлиги яхши бўлган тупроқларда ҳамда сизот сувлари чучук ва сатҳи ер юзасига яқин жойлашган ҳолларда;
👉катта нишабли суғориладиган майдонларда доимий қўллаш тавсия қилинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирлари: об -ҳаво ўзгаришларини ҳисобга олиш ва бошқариш🌨⛈

Ўсимликларни ҳимоя қилиш стратегиясининг яна бир муҳим кўрсаткичи бу об -ҳаво инжиқликларини баҳолаш ва бошқаришдир.
💧🌨❄️

Об-ҳаво инжиқликлари, хусусан дўл ёки тўфон каби ҳодисалар экинларга жиддий зарар етказиши мумкин. Об - ҳаво инжиқликларини баҳоловчи дастурлардан фойдаланиш экин майдонни об - ҳаво инжиқликларига аввалдан тайёрлашга имкониятлар яратади.🌤⛅️🌥

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ош лавлаги ҳосилини йиғиб олиш ва сақлаш.

Ёзги такрорий муддатда экилган ош лавлаги ҳосили октябрь-ноябрь ойларида ёмғир ва қаттиқ совуқлар
бошланишидан олдин йиғиб олинади, акс ҳолда, илдизмевалар мазасини йўқотади ва узоқ сақланмайди.
Омборхонадаги маҳсулотлар кечаси тезда юзаки қуритилиши ва штабеллардаги ҳарорат +3-50С га туширилиши керак. Ош лавлаги сақланишнинг муҳим шартлари — нав ва дурагайларни танлаш. Кўпчилик лавлаги навлари яхши сақланиб туради, цилиндрсимон лавлаги навлари бироз ёмонроқ, лекин улар асосан қайта ишлашга мўлжалланган.

Илдизмеваларни сақлаш учун энг яхши ҳарорат 0-20С гача, нисбий намлик 85-95 фоиз деб ҳисобланади. Қиш ва эрта баҳорда илдизмеваларни одатда хандақларда сақланади.

Ўзбекистон шароитида ош лавлаги учун 70-80 см кенгликда ва 80-100 см чуқурликда хандақ ташкил қилинади. Қиш мавсумида омборхоналарда ош лавлаги 1,5 м.гача қутиларда сақланади. Ош лавлаги катта ҳажмдаги илдизмеваларини салқин жойларда 3,5-4,0 метргача (5,0-6,0 метргача рухсат этилади) уюмларда сақлаши мумкин бўлади. Лекин бу ҳолатда бир тонна илдизмева хисобига соатига 50 кубометр ҳавони вентиляторлар ёрдамида алмаштириб туриш талаб этилади.

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Эгат ташлаб (оралатиб) суғориш

Эгат ташлаб суғориш сувнинг чекланганлиги шароитида қўлланиладиган қўшимча маблағ талаб қилмайдиган оддий технологик усул ҳисобланади.

Бу усулда суғориш эгатларни оралатиб, яъни бир эгат ариғига сув бериб, иккинчи эгатни қуруқ қолдирган тарзда амалга оширилади.

Битта эгат суғорилиб, иккинчи эгат қуруқ қолдирилиши сабабли сув сарфи қарийб икки мартагача камайиши кутилса-да, амалда суғоришни тезроқ бажариш учун эгатларга берилаётган сувнинг сарфи кўпайтирилиши ҳисобига экин даласини суғоришга ишлатилаётган сувнинг сарфи ҳар бир эгатдан суғорилганда (одатдаги усулда) бериладиган сувнинг 70 - 80 % ини ташкил қилади.

Натижада эгатларни оралатиб суғорилганда одатдаги усулда сарфланадиган сувнинг 20-25 % ини тежашга эришилади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

SUV SOHASIDA GENDER SIYOSATINI AMALGA OSHIRISH YANADA QO'LLAB-QUVVATLANISHI KERAK

Bugun Oʻzbekiston Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Axborot-tahlil markazida “Oʻzbekiston suv xoʻjaligida gender masalalarini inobatga olish” texnik ishchi guruhining navbatdagi yigʻilishi boʻlib oʻtdi.

Yig'ilishining maqsadi:
Suv sektorida gender tamoyilini joriy etishdagi asosiy kamchiliklar va to'siqlarni birgalikda muhokama qilish. Shu jumladan (i) ayollar huquqlarini kengaytirish uchun qulay asosni qo'llab-quvvatlash va uning amalga oshirilishini monitoring qilish, (ii) ayollarning siyosiy qarorlar qabul qilish jarayoniga qo'shilishini qo’llb quvvatlaash va (iii) suv ierarxiyasining barcha darajalarida ayollarning ishtiroki, vakolatlari va yetakchiligi uchun to'siqlarni kamaytirish va boshqa.

Hal qilish kerak bo’lgan masalalar:
• suv xo'jaligida ayollarning huquqlarini kengaytirish bo'yicha me'yoriy-huquqiy bazani ishlab chiqish;
• suv sektori strategik asoslari uchun gender mezonlarini hisobga olish va ko'rsatkichlarini aniqlash;
• boshqa texnik ishchi guruhlarda gender o'lchovini yangilash yo'llarini aniqlash;
• 2024-yilda gender tengligini mustahkamlash va ayollarni suv sektoriga kiritish uchun texnik ishchi guruhining yig'ilishlarini rejalashtirish.

Yig’ilishda Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, uning Axborot-tahlil va resurs markazi, SRIB ga oid davlat muassasalari, OTB, YeTTB, Yevropa Ittifoqi, FAO, GIZ, SDC, BMTTD va boshqa manfaatdor rivojlanish boʻyicha hamkorlarning texnik ekspertlari va vakillari ishtirok etdilar.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html

Читать полностью…

TOMCHI

Турп ҳосилини сақлаш

Турпни узоқ муддат сақлаш учун ҳар бири ўртача 300-500 г келадиганлари танланади. Турп йиғиб олинишидан олдин баргини пичоқ билан кесиб, суви селгигач, қўлда суғуриб олинади.

Турп сақланадиган ўра офтоб тушмайдиган, нам ерлардан ковлаш зарур. Турпни кундалик ишлатиб туриш учун ертўла ва шунга ўхшаш салқин жойларда полиэтилен
қопларда сақлаш мумкин.

Узоқ муддатга сақланиши учун ўрага кўмилади. Турп сақланадиган ўра эни 70, чуқурлиги 90-100 см бўлиши мақсадга мувофиқ. Ўрага солинаётганда барг, ўт ва бошқа чиқиндилар, кўкатлар тушмаслиги керак.

Ўра тўлишига 10 см қолганда 30 см қалинликда тупроқ ташланади ва икки томони нишаб қилиб текисланади.

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирлари: алмашлаб экиш - экинларни ҳимоя қилишнинг энг кучли воситаси

Ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишда алмашлаб экишнинг аҳамияти катта.
Алмашлаб экиш яхши йўлга қўйилганда бегона ўтлар, касалликлар, зараркунандалар ўз-ўзидан камайиб кузатилади.

Кўплаб экинларни бир жойда сурункасига бир неча йил етиштириш мумкин эмас. Масалан нўхот, қанд лавлаги, буғдой, арпа, оқ жўхори ва жавдар каби экинларни бир жойда бир йилдан ортиқ етиштириш тавсия қилинмайди.

Экинларни ҳар йили бир жойда етиштирилаверса, уларнинг ҳосили йилдан-йилга кескин камайиб бораверади. Шунинг учун уларни ҳар йили алмаштирилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Кўплаб экинларнинг орасидан фақат маккажўхори бир жойда бир неча йил, аниқроғи 4-5 йил давомида етиштирилиши мумкин.

Экинларни алмашлаб экиш тупроқ, экинлар ва атроф-муҳитни ҳолатини яхшиловчи энг яхши амаллардан саналади. Шунинг учун экинларни алмашлаб экишга жиддий қаралади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

#brokkoli #tomchilatibsugorish #suv #tejash #tomchi

Ушбу видеони ўтказиб юборманг!

Яна бир барра сабзавот, юқори қўшимча қийматга эга бўлган БРОККОЛИ ва уни ҳозирги, СУВ ТАНҚИС бўлиб турган вазиятда қандай қилиб етиштириш ҳақида гаплашамиз.

Телеграмдаги каналимизга уланиш:
💧@tomchikanali

Мутахассисларга саволлар:
💧@tomchiguruhi

https://youtu.be/ZeQk7VKV5qs

Читать полностью…
Подписаться на канал