tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

Президент экинларни сув билан таъминлаш масаласи йилдан йилга тобора қийинлашиб бораётганига эътибор қаратди. Бу муаммо Қашқадарё учун айниқса долзарб.

Лекин сув тежовчи технологиялар 515 минг гектардан атиги 16 фоизида жорий қилинган.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш суръати Китоб, Чироқчи, Касби ва Нишонда орқада. Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда ерни лазерли текислашга эътибор берилмаяпти.

Шу боис, вилоятга 15 та лазерли текислаш техникаси олиб келиниб, сув таъминоти оғир Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда деҳқонларга арзон ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Суғориш тармоғини босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиб, 30 фоиз сувни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 50 километр каналларни бетонлаш лойиҳасини бошлаш, қўшимча насос ва техника олиш, “Пахтаобод” каналини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

TOMCHI

"АҚЛЛИ СУВ" ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЎРНАТИШ ҲАМДА РАҚАМЛАШТИРИШНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 24 октябрь куни сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича жойларда олиб борилаётган ишларни танқидий ва тахлилий муҳокама қилиш юзасидан Норин-Қорадарё ИТҲБ тасарруфидаги Булоқбоши тумани ирригация бўлимида пудратчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари иштирокида амалий семинар ўтказилди.

Жумладан, семинарда Булоқбоши туман ирригация бўлими томонидан рақамлаштириш бўйича жойларда олиб борилаётган ишлар ва ушбу соҳада фойдаланилаётган ахборот тизимлари, улардан бугунги кунда фойдаланиш ҳолати, сув хўжалиги иншоотларига ўрнатилган рақамли қурилмаларнинг вазирлик серверларига интеграция қилинганлигини ишларни танқидий ва таҳлилий муҳокама қилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул мутахассисларига керакли тавсия ва топшириқлар берилди дейди Норин-Қорадарё ИТҲБ АКТ мутахассиси Комилжон Қўчқаров

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Томчилатиб суғоришда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг асосий усуллари: Биологик усуллар

Ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг биологик усуллари зараркунандаларни камайтириш ёки йўқ қилишда йиртқич, паразит ҳашаротлар ва микроорганизмлардан фойдаланишга асосланган.

Ўсимлик зараркунандаларига қарши биологик усулларини қўллаш инсониятга узоқ тарихдан маълум. Масалан, Қадимги Арабистонда боғбонлар хурмо палмаларига тушадиган зараркунандаларни йўқотишда йиртқич чумолилардан фойдаланишган. Францияда теракдаги ипакчи қуртларга қарши 1840 йилда илк бор визилдоқ қўнғизлар қўлланилган.

Ўзбекистон шароитида тахминан 1930-1935 йилларда трихограммани сунъий урчитиш ва уни қўллаш, 1945 йилда комсток қуртларига қарши биологик кураш воситалари афелнус, родолия, криптолемус, псевдафикус каби бир қатор самарали энтомофагларни, шунингдек, кузги тунлам ва бошқа капалак тухумларига қарши трихограмма қўллаш борасида тадқиқотлар олиб борилган ва амалий натижаларга эришилган.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Далаларни экишга тайёрлаш орқали сувни тежаш

Экинларни суғоришда сувни самарали ишлатилиши учун далаларни экишга тайёрлаш алоҳида аҳамиятга эга.

Далаларни экишга тайёрлашнинг асосини экин экиладиган ерларни кузда шудгорлаш, баҳорда ҳайдаш ва жорий текислаш ишлари ташкил қилади.

Экин майдонини кузда сифатли шудгорлаш далада кўзланган ҳосилни етиштиришга замин яратади. Кузда шудгор қилинмай, баҳорда ҳайдалган далаларда турли нотекисликлар - паст - баландликлар юзага келади. Бунинг оқибатида мавсум давомида даланинг пастқам жойларида сув тўпланиб, кўллайди, баланд жойларига эса сув яхши етиб бормай, бундай ерлар сувсиз қолади. Оқибатда суғориш сифатсиз бўлиб, сувдан фойдаланиш самарасиз бўлади.

Экин майдонларини кузги шудгорлашдан кейин далага маҳаллий ўғитлар (гўнг) солинса самара яхши бўлади.

Кузда ҳайдалган ерларни баҳорда яна бир марта енгил ҳайдалади (енгил тупроқларда чизель қилинса ҳам кифоя) ва мола бостириб текисланади.

Батафсил:

💧 👉@tomchikali

Читать полностью…

TOMCHI

Бақлажон ўсимлиги муаммолари

ЎРГИМЧАККАНА
Баргларининг юқориги тарафи хира доғлар билан қопланади. Бундай баргларнинг пастки тарафида майда каналарни учратиш мумкин. Касалланган ўсимликларга малатион ёки деррис пуркалади.

ШИРА
Яшил шира бити ўсимликни иссиқхонада ҳам, очиқ далада ҳам зарарлаши
мумкин. Зарарланишнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши биланоқ ўсимликларга перметрин ёки гептенофос пуркалади.

ОҚ ҚАНОТ
Ҳимояланган жойда оққанотлар ўсимликни кучли зарарлаши ҳамда уни кучсизлантириб қўйиши мумкин. Кимёвий кураш чоралари яхши натижа бермайди. Биологик кураш юқори самара беради. Бунинг учун ҳимояланган жойга олтинкўз личинкалари киритилади. Оққанотларга қарши механик усулда махсус ёпишқоқ – тутқичлар ҳам осиб қўйиш мумкин.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида томорқа ер эгаларига 3 миллион сўмгача микрокредитлар берилиши ҳамда ушбу микрокредитлар ягона электрон платформа орқали ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“ лойиҳамиз ва ТОМЧИ канали жамоаси томонидан кенг нишонланди. “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди. Байрамона муҳитни яна бир бор ёдлашни таклиф этамиз. Мазкур тадбир тавсилотлари "Ёшлар" телеканали янгиликларида ҳам ёритилди.

Видеони томоша қилинг.

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ош лавлагини тўқсонбости усулида етиштириш (1)

Ош лавлагини маҳаллий Диѐр, Ягона ва чет эл навларидан Бордо 237,
Бикорес, Боро F1, Детройт, Пабло F1 дурагайлари тавсия этилади. Ушбу
навлардан ўртача 220-230 ц/га ҳосил олинади.

Тўқсонбости муддатда лавлаги 10 ноябрдан-10 декабргача экилади.
Уруғ сарфи тўқсонбости муддатда 16-18 кг. Экиш эгатлари 60-70 см бўлиб,
2-3 қаторли, ўсимлик оралари 8-10 см., 2-3 см чукурликка уруғлар экилади.
Ер шудгор килишдан олдин гектарига 25-30 тонна чириган гўнг, 320 кг
аммофос, 180 кг калий хлор ўғити солинади. Бахорда вегетация даврида азот ўғити иккига бўлиб берилади.

Биринчи озиқлантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сийраклаштирилгандан сўнг 240 кг карбамид ѐки 550 кг сульфат аммоний, иккинчиси эса 3-4 чин барг пайдо бўлганда юкоридаги миқдорда солинади.

Илдизмева шаклланиш даврида 10 литр сувда 200 г. карбамидни эритиб
барги орқали озиқлантириш мумкин.


Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Томчилатиб суғоришда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг асосий усуллари: Физик - механик усуллар

Ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг физик-механик усуллари - иссиқлик ва радиоактив нурланиш, ёруғлик, ултратовуш каби физик ҳодисаларга, шунингдек зараркунандаларга қарши курашда механик тузоқ ва бошқа асбоблардан фойдаланишга асосланган.

Ўсимликларни касалликлар, зараркунандалар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишнинг физик - механик усуллари сифатида зараркунандаларни зарарсизлантириш ва уруғларни дорилаш учун радиоактив ва иссиқлик нурланиш, зараркунандаларни қўрқитиш ёки уларнинг душманларини жалб қилиш учун ултратовуш ва ёруғлик нурларидан фойдаланилади.

Экинларни ҳимоя қилиш механик усулларининг самарали юқори эмас ва уларни қўллаш кўп меҳнат талаб қилади. Шунинг учун улар амалиётда нисбатан кам қўлланадилар.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“ лойиҳамиз ва ТОМЧИ канали жамоаси томонидан кенг нишонланди. “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди. Байрамона муҳитни яна бир бор ёдлашни таклиф этамиз. Мазкур тадбир тавсилотлари "Ўзбекистон 24" телеканали янгиликларида ҳам ёритилди.

Видеони томоша қилинг.

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ош лавлагини тўқсонбости усулида экиш

Ош лавлаги уруғларини тўқсон бости усулида экиш муддати жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь-15 декабрь ва шимолий вилоятларда 1 ноябрь-1 декабрь кунларига тўғри келади.

Лавлаги уруғлари 4-5оС да униб чиқа бошлайди, ўсиб ва ривожланиб бориши учун энг қулай ҳарорат 20-25оС дир.

Лавлаги совуқ (-2-3о) ва юқори ҳарорат таъсирига чидамли бўлади, тупроқда нам етарли даражада бўлганда юқори ҳосил беради.

Уруғ сарфи тўқсонбости усулида экишда 16-18 кг. Экиш эгатлари 60-70 см бўлиб, 2-3 қаторли, ўсимлик оралари8-10 см, 2-3 см уруғлар чуқурликка экилади.

Ерни шудгор килишдан олдин гектарига 25-30 тонна чириган гўнг, 320 кг аммофос, 180 кг калий хлор ўғити солинади.
Ош лавлаги ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 65-70 % бўлиши керак.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Томчилатиб суғоришда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг асосий усуллари: Агротехник усуллар

Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг агротехник усуллари махсус агротехник тадбирлардан иборат.

Бу тадбирларни амалга ошириш касалликларни пайдо бўлиши ва зарарли микроорганизмларнинг кўпайишига имкон бермайдиган ва экинларнинг ҳимоя хусусиятларини оширадиган шароитларни юзага келтиради.

Ўғитлардан фойдаланиш, бегона ўтларни йўқ қилиш, экинларни танлаш ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг бошқа агротехник усуллари экинларнинг яхши ривожланишига ва уларни ташқи таъсирларга чидамлилигини оширишга кўмаклашади.

Агротехник ҳимоя усулларидан бири тупроққа ишлов бериш тупроқдаги зараркунандалар ва вируслар сонини камайтиради.

Агротехник усуллардан энг машҳури - алмашлаб экиш эса зараркунандалар ва патоген микроорганизмларни бир жойда тўпланишига тўлиқ тўсқинлик қилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ИНТЕРВЬЮ

Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Президент раислигида 2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари кўриб чиқилган видеоселектордан сўнг интервью берди.

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ТОМОРҚА

Бақлажон етиштириш (1)

Бақлажонни республикамиз шароитида иссиқхоналарда ҳам, очиқ далада ҳам муваффақият билан етиштириш мумкин.

Қандай тупроққа эккан маъқул?
🍆 Очиқ майдонларда кўчатлар қуёшли, унумдор, яхши зовурланган тупроқларга экилади. Кўчатларни ўтқазишда уячаларга комплекс ўғитлар солиш юқори натижа беради.
🍆 Иссиқхоналарда тупроқда, диаметри 22 см келадиган гултувакларда, шунингдек, субстратли полиэтилен қопчаларда ҳам етиштириш мумкин.

Кўчатлар қандай ўтқазилади?
🍆 Кўчат олиш учун уруғлар озуқавий тувакчалар, яшиклар ёки парник ерига сепилади. Ниҳоллар 16–200 ҳароратда ривожлантирилади. Очиқ ерга ўтқазилишидан олдин кўчатлар чиниқтирилади. Бақлажондан эрта ҳосил олиш учун кўчатлар ярим ёйсимон шаклда беркитилган плёнкалар остига экилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Тўқсонбости муддатда сабзи етиштириш: ўғитлаш. 🥕🥕

Сабзининг гектаридан 30 тоннагача ҳосил олиш учун юқори унумдор майдонларда соф холда 175 кг азот, 130 кг фосфор, 80 кг калий, ўртача унумдор тупроқларда 220 кг азот, 160 кг фосфор ва 100кг калий, паст унумдор тупроқларда 250 кг азот, 200 кг фосфор ва 120 кг калий берилиши лозим. 🥕🥕🥕

Вегетация даври: 90-110 кун.🥕

Ҳосил пишиш даври: плёнка билан қопланганда апрелда, очиқ майдонда майда.
🥕

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Турп ҳосилини йиғиб олиш

Ёз муддатида экилган турп ҳосили марказий минтақаларда октябр охири-ноябр бошларида, жанубий
минтақаларда бундан 2-3 ҳафта кейин ва шимолий вилоятларда эса 2-3 ҳафта олдин йиғиштирилади.

Ҳосилни йиғиштириш сурункали ёғингарчилик ва совуқ кунлар бошлангунига қадар тугатилиши керак. Ҳосилни йиғиш, саралаш, тўплаш, идишларга солиш ва транспортга ортишда турп илдизмеваларини шикастлантирмаслик керак, чунки зарарланган илдизмевалар яхши сақланмайди.

Ковлаб олинган илдизмеваларнинг барглари бандидан 2 см қолдириб кесиб ташланади, ундан узун қолдирилса ёки илдизмевага тақаб кесилса, сақлаш вақтида маҳсулотнинг чиришига сабаб бўлади.

Барг кесилганидан сўнг илдизмевалар сараланади – ёрилган, майда, зарарланган ҳамда касалланганлари ажратилади.

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Алмашлаб экишда ўғитлаш тизимининг асосий мақсади🚜🚜

Ўғитлаш тизими алмашлаб экишнинг максимал самарадорлигини, экинлардан юқори ва барқарор ҳосил олишни, тупроқ унумдорлигидан рационал фойдаланишни ва ўғит қўллашда барча шароитларни ҳам агрокимёвий, ҳам иқтисодий жиҳатдан қулай бўлишни таъминлашга доир масалаларни ҳал этиши керак. 💧💧

🌱🌱Алмашлаб экишда ўғитлаш тизими узоқ муддатга мўлжалланганлиги ва алмашлаб экишнинг ҳамма майдонларида фақат тупроқ унумдорлигининг умумий даражаси ҳисобга олиниши сабабли ҳар йили ўғитлардан фойдаланишнинг йиллик режалари тузилади. Уларда ўғит меъёри шакли, ўғитлаш муддати ва усуллари кўрсатилади.🥦🥦 Экинларнинг навбатланиши, йиллар бўйича ҳосилдорлиги ва об-ҳаво шароитларининг ўзгариши эҳтимоли бўлган ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритилади. Йиллик режа маҳаллий ва минерал ўғитларни қўлланиш билан боғлиқ бўлган барча ишлар учун асосий хужжат бўлади.Ўғит қўллаш тизими деҳқончилик тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. 💦💦💧💧

Ўғитлаш тизимининг асосий мақсади алмашлаб экиш шароитида ўғитлардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган ташкилий хўжалик, агрокимёвий ва агротехникавий тадбирларни ҳисобга олган ҳолда экинлардан мўл ҳосил олиш, энг мақбул ўғит тури, меъёри қўллаш муддатларини белгилашдир.💧💦

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“ лойиҳамиз ва ТОМЧИ канали жамоаси томонидан кенг нишонланди. “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди. Байрамона муҳитни яна бир бор ёдлашни таклиф этамиз. 💦

"Ўзбекистон 24" радиоканалида фермер хўжаликларида томчилатиб суғоришнинг афзалликлари ҳақида танлов ғолибларидан бири Қизилтепа тумани Валиобод фермер хўжалиги раиси Раъно опа Валиева фикрларини аудио иловада эшитинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Ош лавлагини тўқсонбости усулида етиштириш (2)

Ош лавлагини парваришлашда қатор орасини юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш, яганалаш, суғориш, озиқлантириш мухим ўрин тутади.
Қатор оралари 12-14 см чуқурликда 2-3 марта юмшатилади. Хар 10-12 кунда
суғорилади.

Ўғитлаш. Ош лавлагидан гектаридан 30 тонна хосил олиш учун ҳар гектар ерга юқори унумдор ерларга ўртача соф холда 175 кг азот, 130 кг фосфор, 80 кг калий ўртача унумдор ерларга ўртача 220 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг калий ва унумдорлиги паст бўлган майдонларга 250 кг азот, 200 кг фосфор, 120 кг калий бериш керак.

Суғориш. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даврида 8 марта, сизот суви юза далаларда эса 5-6 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб
гектарига 550-600 м3 ҳисобидан суғорилади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Томчилатиб суғоришда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг асосий усуллари: Кимёвий усуллар

Кимёвий усуллар зараркунандалар ва микроорганизмлар учун зарарли бўлган кимёвий воситалардан фойдаланишга асосланган.
Бу усулнинг самараси юқори ва фойдаланиш қулай. Шу боис ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб уларни қўллаш сезиларли даражада ортди.

Ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш усулларини кенг қўллашнинг ўзига хос салбий томони бўлиб, улар тупроқ ва сувни кимёвий ифлослантиришлари, кимёвий моддаларга чидамли зараркунандаларни пайдо бўлишига шароит яратишлари, қўлланилаётган кимёвий бирикмаларни озиқ–овқат маҳсулотларида тўпланишига сабаб бўлишлари ҳам мумкин.

Кимёвий воситалар атроф-муҳитдаги мувозанатга жиддий зиён етказишлари, кимёвий воситалар зараркунандаларнинг табиий кушандаларини қириб юборишлари ҳам мумкин.

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий усуллари қатъий тартиблар асосида қўлланилиб кимёвий воситаларнинг инсон организми учун хавфсиз турларини қўллашга алохида эътибор қаратилади.

💧👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“ лойиҳамиз ва ТОМЧИ канали жамоаси томонидан кенг нишонланди. “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Швецариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этди.

Байрамона муҳитни яна бир бор ёдлашни таклиф этамиз. Мазкур тадбир тавсилотлари "Ўзбекистон 24" радиоканали янгиликларида кенг ёритилди. Аудио иловани эшитинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзи ҳосилини сақлаш🥕🥕

Сабзи совутгичли омборларда контейнер ва 30 кг ли яшикларда 0- +2 С ҳароратда, нисбий намлик 90-95% бўлган шароитда яхши сақланади. Сабзининг эни 50-60, чуқурлиги 80-90 см бўйи, 2,5 -3 м ўрада сақлаш ҳам мумкин. Ўра тупроғи нам бўлиши ва ўт ёки барг тушмаслиги талаб этилади. 🥕

🥕Ўрага сабзи тўлдириш вақтида эланган қум солиб борилса, сабзи сўлимайди ва узоқ сақланади. Ўра тўлдирилгандан кейин усти похол ёки қамиш (5-10 см) билан ёпилади ва 30-35 см тупроқ тортилади.🥕

Сабзини январь-февраль ойларигача салқин ертўлаларда полиэтилен қопларда, яшикларда (ичига полиэтилен тўшама қилиб) сўлимаслиги учун устига қум ёки нам тупроқ билан ёпиб қўйиб, кунлик эҳтиёж учун ишлатиб бориш мумкин.

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Бақлажон навларини биласизми?

АВРОРА.
Узоқ йиллардан буён етиштириб келинаётган республикамиз нави. Тупи тик ўсади, тарвақайлаб кетмайди. Ўртапишар нав, ўсув даври 107–127 кун. Мева шакли цилиндрсимон, ранги техник пишганда бинафша, физиологик пишганда эса қўнғир-сариқ. Эти оч яшил, ўртача тиғиз. Нав ҳосилдор, тупи йиғиқ бўлганлигидан қатор ораларига ишлов бериш қулай, чириш касаллигига чидамли, аммо фузариоз ва вертициллиёз касалликларига чидамсиз.

ЕРЕВАНСКИЙ. Ўртапишар Арманистон нави, ўсув даври 106–120 кун. Мева шакли цилиндрсимон, техник пишганда ранги бинафша, биологик пишганда тўқ сариқ. Эти оч яшил, ўртача тиғиз. Нав озиқ-овқат ва консерва саноатида қайта ишлаш учун етиштирилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“ лойиҳамиз ва ТОМЧИ канали жамоаси томонидан кенг нишонланди. “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди. Байрамона муҳитни яна бир бор ёдлашни таклиф этамиз. Ўзбекистон 24 радио каналида чиққан бир нечта материалларни эътиборингизга хавола қиламиз. Аудио иловани эшитинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

🥕Сабзи ҳосилини йиғиб олиш. 🥕🥕🥕

🥕Совуқ бошланишдан олдин сабзи ҳосилини йиғиштиришни бошлаш керак. Олдиндан ҳосилни йиғиб
олиш катта йўқотишларга олиб келади. Куз ойларида кимёвий таркибга бой бўлган илдизмевалари ҳосилининг асосий шаклланиши содир бўлади. Айнан шу даврда фотосинтез маҳсулотларининг 20-30% барглардан илдизмеваларига етиб боради.🥕🥕🥕

Сабзи ҳосилини йиғиштириш пайтида илдизмевалари очиқ ҳавода камроқ қолишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак, сўлиган илдизмевалар ўз кўринишини йўқотади ва сақлашга яроқсиз бўлади.🥕🥕🥕

🥕Сабзи ҳосилини йиғиштиришда экин майдонининг ҳажмига қараб, қўл кучи билан илдизмева ковлагичлар ва ўзи юрар комбайнлар билан амалга оширилади.Сақланадиган сабзини ковлашдан 10 кун олдин суғориш яхши самара беради. Сабзи барги сарғайгандан кейин ковланиб, баргидан тозаланади ва сақлаш жойига келтирилади. 🥕🥕🥕

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ТОМОРҚА

Бақлажон етиштириш (2)

Парваришлаш тартиби:
🍆 Кўчатлар ўтқазилгандан сўнг қатор оралари 2-3 марта чопиқ ёки культивация қилинади, бегона ўтлар йўқотилади.
🍆 Мунтазам суғориб турилади, суғоришлар орасида тупроқ қуриши лозим. Ўсимлик ҳосил туга бошлагач суғориш билан биргаликда калийли ўғитлар берилади.

Ҳосил қандай йиғилади?
Мевалари 12–15 см узунликка етганда қирқиб олинади. Одатда ялтироқ тусли мевалар истеъмолбоп ҳисобланади. Хира тортган меваларнинг таъми тахирлшиб қолади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“ лойиҳамиз ва ТОМЧИ канали жамоаси томонидан кенг нишонланди. “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди. Байрамона муҳитни яна бир бор ёдлашни таклиф этамиз. 💦

Мазкур тадбир тавсилотлари "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали телефон орқали тўғридан тўғри эфирга узатилди. Аудио иловани эшитинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

🧅Пиёз ҳосилини йиғиб олиш ва сақлаш.🧅🧅🧅

🧅🧅Баҳорда ва кеч кузда экилган пиёзлар сентябрда йиғиб олинади. Пиёз пишганда пиёзбош юмшаб, кейин
бўйни қурийди, барглари сўлиб ерга ётиб қолади. Пиёз барглари тўла қуригунча кутиб туриш ярамайди, чунки кечикиб йиғиштириб олинган пиёз яхши сақланмайди. Пиёз махсус маркали ковлагичлар билан ёки қўлда бир марта йиғиштирилади.🧅🧅🧅

🧅Пиёзни сақлашдаги асосий вазифа маҳсулот сифатини пасайтирмасликдир. Сақлаш муддати мумкин қадар узоқроқ бўлишини таъминлаш лозим.🧅🧅🧅

🧅Пиёз совутгичли омборларда тўрхалталарда турли ҳажмли яшик ва контейнерларда штабелланиб, 1-30С гача пасайтирилган ҳароратда сақланиши мақсадга мувофиқ. Умуман, яхши пишиб етилган пиёз +180С да ҳам яхши сақланади.🧅🧅🧅🧅

🧅Маҳсулот сақланадиган жой қуруқ, ҳавоси алмашиб турадиган бўлиши керак. Хонадаги ҳарорат илиқ, нисбий намлик 70-75% атрофида бўлгани маъқул. Пиёз музлаб қолгандан сўнг ҳам ўз ҳолига келиши мумкин. Аммо бу ҳол қайта-қайта такрорланса, маҳсулот сифати бузилади. Пиёз сақланадиган жойда намлик 75% дан ошадиган бўлса, салбий таъсир этади.🧅🧅🧅🧅

🧅🧅🧅Бундан ташқари, вегетация даврида пиёз трипс касаллигига чалинган бўлса, узоқ муддатли сақлаш даврида ост ва бўғиз чириш касаллигига чалиниши, илдиз чиқариб кўкариши мумкин. Шунинг учун омборни доимий назорат қилиб туриш талаб этилади.🧅🧅

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Томчилатиб суғориш жараёнида ўсимликларни ҳимоя қилиш

Деҳқончилик кўплаб зараркунандалар, бегона ўтлар ва касалликлар мавжудлиги остида фаолият юритади.

Ўсимликларни ҳимоялаш воситалари қўлланилмаса зараркунандалар, касалликлар, бегона ўтлар ва бошқа зарарли омиллар экинларни ўсиб-ривожланишига тўсқинлик қилиши ва уларни нобуд қилиши ҳам мумкин.

Замонавий шароитларда экинларни етиштиришда ўсимликларни ҳимоя қилиш катта аҳамиятга эга.

Экинларни ҳимоя қилиш - бу воситалар, маҳсулотлар ва стратегиялар мажмуаси бўлиб, у ўсимликларга зараркунандалар, касалликлар, бегона ўтлар, вируслар ва бошқа зарарли омиллар томонидан етказилиши мумкин бўлган зарарлардан ҳимоя қилади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича амалиётда қўлланилаётган усуллар одатда бир неча гуруҳга ажратиб кўрсатилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Картошка ҳосилини йиғиб олиш ва сақлаш🥔🥔🥔

Кечки картошка ҳосили палаклар сарғайиб, пастки🥔 барглари қуригач, туганак пўсти қалинлашиб, столон-
лардан осонгина узиладиган бўлгач, октябрь🥔 охирларидан бошлаб йиғиб олинади. 🥔

🥔Картошка ҳосили ковланиб олингандан сўнг даланинг ўзида бир неча соат давомида қуритилади ва майда-йириклигига қараб сараланади. Бунда вазни 25-30 г дан юқори бўлган йирик ва ўртача туганаклар товар маҳсулот сифатида ажратилади, майда ва шикастланган туганаклар чиқитга чиқарилади.🥔🥔🥔

🥔Ковлаб олинган ҳосил омборга келтирилганидан 20-25 кун ўтгач, уларни саралаб, лат еган ёки димиқиш туфайли зарарланганларидан холи қилиб сақлашга қўйилади.🥔🥔🥔🥔🥔

🥔🥔Агар даладан келтирилган картошка дарҳол сақлашга қўйилган бўлса, ташқи кўринишидан зарарланганлиги сезилмайдиган айрим туганаклар 10-15 кундан кейин сасий бошлайди ва чиқит кўпайишига олиб келади. Таъкидлаш жоизки, сақланаётган🥔🥔 картошкани 2-3 ойдан кейин, албатта, саралаш зарур. Картошка одатда совутгичли ёки оддий омборларда контейнер, яшик, тўрхалтада тўкма ҳолда сақланади.

🥔Омборда ҳарорат 2-4 даража илиқ, нисбий намлик 80-85 фоиз бўлса, маҳсулот яхши сақланади. Бундай шароит сунъий совутиладиган омборхоналарда яратилади.🥔🥔

Картошкани омборда сақлаш имконияти бўлмаган🥔 шароитда сизот сувлари яқин бўлмаган ерларда🥔 ковланган ўраларга кўмиб сақлаш мумкин. Бунда ўранинг эни 60-70 см, чуқурлиги 70-80 см, узунлиги 2-3 м бўлиши мақсадга мувофиқ. Ўрага картошка жойлангач, устига 10-15 см қалинликда похол ёки қамиш ёпилади, сўнгра устидан 30-35 см қалинликда тупроқ тортилади. Картошка шундай шароитда апрель ойигача яхши сақланади.🥔🥔

🥔Картошкани уй-рўзғор шароитида сақлаш учун ёруғ тушмайдиган жой танланиши керак. Чунки ёруғ тушадиган жойда туганак устида кўк ранг пайдо бўлиб, соланин моддаси кўпаяди ва аччиқ бўлиб қолади.🥔🥔

Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…
Подписаться на канал