Тупроқни чуқур юмшатишнинг афзалликлари:
👉тупроқнинг структураси яхшиланади;
👉тупроқнинг нам шимиш хусусияти кучаяди;
👉тупроқ қатламлари ўртасида ҳаво ва сувнинг алмашиниши яхшиланади;
👉тупроқ микрофлораси ва микрофаунаси яшаши учун мақбул шароит яратилади;
👉экин илдиз тизимининг ўсиши ва ривожланиши яхшиланади. Натижада экинга тупроқнинг чуқурроқ қатламларидан намлик ва озуқаларни олиш имкониятлари яратилади ҳамда экиннинг қурғоқчил вазиятларга чидамлилиги ошади;
👉қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги 3 % дан 10 % гача ортади;
👉суғориш сувига бўлган талаб 10 % гача камаяди.
Зичлашиб қотиб қолган қатламини юмшатиш учун, экин даласидаги тупроқ ҳар 4-5 йилда чуқур юмшатилади. Масалан, Қорақалпоғистон шароитида тупроқнинг 25-45 смли қатлами остида “омоч ости қотмаси” юзага келади. Бундай вазиятни бартараф қилиш учун тупроқни 35-60 см чуқурликда чуқур юмшатиб туриш тавсия қилинади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
Кузги ғалла уруғини экиш ва ундириб олиш
Уруғликка қўйиладиган талаблар.
Уруғликни турли хил замбуруғ касалликларидан зарарсизлантириш, жумладан, чанг ва қаттиқ қоракуя, илдиз чириш ва бошқа касалликларга қарши 1 тонна уруғликка 2 фоизли Буғдойдор сус.к. 2,5–3 литр ҳисобида, 12,9 фоизли Виал ТТ с.сус.к. 0,25–0,3 литр билан ишлов бериш ижобий натижа беради.
Очиқ майдонларга ғалла уруғини замонавий дон экиш сеялкаларида 3–5 см чуқурликда экишга эътибор қаратиш керак. Шунда уруғ бир хил чуқурликка тушади ҳамда текис униб чиқади.
Батафсил:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“.
“Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди
“Гендер масаласида энг яхши ташкилот” номинациясида Аму-Қашқадарё Ирригация Тизими Хавза Бошқармаси ғолиб деб топилди. Танловда қатнашган Шукурова Шохиста ташкилоти учун компьютерни қўлга киритди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тупроқни чуқур юмшатиш
Тупроқни чуқур юмшатиш – тупроққа ишлов беришнинг самарали усули. Маълумки, тупроқнинг ҳайдов қатламига кўп марталаб ишлов бериш учун ҳар йили тракторларнинг далага қайта-қайта киришига тўғри келади. Бунда тупроқнинг омоч юрган юмшоқ қатламидан пастдаги қатламга ҳаддан зиёд кўп босим ўтказилади.
Мавсумнинг охирида эса ҳосил йиғувчи оғир комбайнлар ҳам тупроқнинг шу қатламига айниқса кўп босим ўтказади. Оқибатда тупроқнинг омоч юрган ҳайдаладиган юмшоқ қатламидан пастдаги қатламида ҳаддан зиёд зичлашиш кузатилади, яъни тупроқда “омоч ости қотмаси” деган зич қатлам юзага келади. Зичлашган қатлам тупроқда на сувнинг, на ҳавонинг эркин ҳаракатланишига имкон беради ва тупроқдаги сув-ҳаво алмашинишини тўлиқ издан чиқаради. Бунинг устига ўсимлик илдизини ривожланиши ҳам бу қатламга борганда тўхтайди.
Оқибатда мақбул шароитда яшамаган ва етарли миқдордаги сув ва озуқани ололмаган экиннинг ҳосилдорлиги ўта пасайиб кетади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
🥕🥕Тўқсонбости муддатда сабзи етиштириш: экиш🥕🥕
Сабзининг илдизмеваси қизил рангли, маҳаллий Зийнатли, Фаровон, хорижнинг Шантане 2461, Курода Шантанэ, Нантская 4, Канада, Карсон каби нав ва дурагайларини экиш тавсия этилади.🥕🥕🥕
🥕Тўқсонбости услида экиш ишларини Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябр-15 декабр ва шимолий вилоятларда 1 ноябр -1 декабр кунларига тўғри келади. 🥕🥕
🥕Сабзи уруғлари СКОН-4,2, СММ-4 русумли сеялкалар билан 1,5-2 см чуқурликка 52x8, 62x8 см схемада ёки қўлда сочиб экилади. Майдон суғорилмайди Уруғ сарфи гектарига 5-6 кг ни ташкил этади. Сабзи уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар бахорда бошланади.🥕🥕🥕🥕🥕🥕🥕🥕
Сабзи уруғлари баҳорда униб чиқиши билан дарҳол бегона ўтларни ўташга ва яганалашга киришиш керак. Сабзи 2 марта ўталади. Дастлабки ўташ сабзи битта чинбарг чиқарганда, кейингиси эса 3-4 барг чиқарганда ўтказилади. Ҳар ўтоқ давомида ягана ҳам қилиб борилади.🥕🥕🥕🥕
🥕🥕Бегона ўтларни йўқотиш учун гербицидлардан фойдаланилади. Бир йиллик ўтларга қарши, экишдан олдин гектарига Гезагард-50 ёки Прометрин препаратини ҳар гектарига 2-3 кг.дан бегона ўтлар уруғи ердан унгунга қадар ёки 1-2 чинбарг чиқарган вақтда; Фюзилад Супер 12,5% препаратини гектарига 1-2 кг ҳисобидан бегона ўтлар уруғи 2-4 та барг чиқарган вақтида пуркалади.🥕🥕🥕🥕
🥕🥕Сабзи иккинчи марта ягана қилиниб, ўтдан тозалангандан кейин қатор оралари трактор культиваторида юмшатилади.🥕🥕🥕🥕
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Уруғларни зараркунандалар билан зарарланишини аниқлаш
Қишлоқ хўжалик экинларини омбор ва бошқа зараркунандалар билан зарарланишидан уруғ сифати, уни унувчанлиги ва бошқа қатор хусусиятлари йўқолади. Агар биз бу зараркунандаларга ўз вақтида эътибор бермасак заракунандаларни кенг тарқалишига имкон яратган бўламиз.
Уруғликда учрайдиган зараркунандани қурти ёки капалаги кўзга кўриниши мумкин, ва яширин ҳолда бўлиши мумкин. Омборларга қўйилган уруғларни 2 кундан кечикмай уни зарарланганлик даражаси аниқланиши керак.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Кузги ғалла уруғини экиш ва ундириб олиш
Кузги буғдойнинг экиш муддати
Кўп йиллик кузатувлар натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти 20 октябрдан, Навоий, Бухоро вилоятларида 1 ноябрь, Фарғона водийси вилоятларида 5 ноябрь, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида 6–8 ноябрдан, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 20 ноябрдан ўртача суткалик ҳарорат +50 °С дан паст бўлади. Суткалик ҳаво ҳарорати ўртача +50 °С га тушгунга қадар ғалла 3–4 тадан тупланган бўлиши лозим.
Демак, экиш муддат шу вақтдан эртароқ, яъни 45–55 кун илгари белгилаш лозим. Шунда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ғаллани 25 августдан, Навоий, Бухоро вилоятлари 1 сентябрдан, Фарғона водийсида жойлашган ва Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари 5 сентябрдан, Жанубий минтақада жойлашган Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида 15 сентябрдан экиш тавсия этилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Укропни тўқсонбости усулида етиштириш
Укропнинг маҳаллий “Узбекский-243” ва “Ором” ҳамда хорижнинг “Анет” навлари республика ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда укропни тўқсонбости усулида: жанубий вилоятларда
1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь-15 декабрь, шимолий вилоятларда 1 ноябрь-1 декабрь кунлари экиш тавсия қилинади.
Кўклигида ишлатиладиган укроп уруғи полларга қалин қилиб сепилиб, гектарига 20-25кг уруғ сарфланади.
Укроп уруғи секин униб чиқади. Укроп ўтоқ қилиш, ленталар орасини юмшатиш ва бостириб суғориш йўли билан парвариш қилинади.
Кўклигида ишлатиладиган укроп апрел ойидан бошлаб, бўйи 10-15 см га етганда ўриб олинади. Укроп кўклигида ишлатиш учун экилганда гектаридан 10-12 тоннагача ҳосил олинади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Биласизми
✳️ Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари орқали пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизи миқдорида кредитлар ажратилиши белгиланган.
☑️ Бунда, пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш учун ажратилган кредит муддатида қайтарилмаганда, ушбу кредитлар учун йиллик Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробари (шундан, банк маржаси 2 фоиз) миқдорида фоиз тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“.
Танишинг –Навбахор тумани Уч тут худудидан Уч тут уч ўғлони фермер хўжалиги раиси Хўжаева Зебо
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“.
Танишинг – Райҳон Зубаирова, "Шўразак-Сирдарё" ИТБ кадрлар бўйича бош инспектори
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“.
ТОМОРҚАДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Жамиятда гендер тенгликни таъминлаш аввало аёлларнинг яратувчанлик, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлашдаги ишларида намоён бўлади. Лавҳа қаҳрамони М.Бобожанова ҳам ижтимоий соҳада фаолият юритиш билан бирга бўш вақтларида кичкина томорқасида сабзавот ва мева маҳсулотларини етиштириш ҳамда парранда боқишни йўлга қўйиб, оиласи даромадига даромад қўшиб келаётир. Бу иши болалар тарбияси, уларни табиатни севиш, меҳнат қилишга ҳам ўргатиб бориши билан аҳамиятли эканлигини таъкидлайди, у. Ҳа, кичик томорқадан самарали фойдаланиш келгуси ҳаётда катта натижаларга эришишга замин яратар эканда.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Об-ҳаво ўзгариши, ифлосланиши ҳамда аҳоли ва ҳудудларни табиий гидрометеорологик хавфли ҳодисалардан огоҳлантиришга бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар
Савол. Қиш бу йил эрта тушадими?
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Хотин-қизларни ғоят ҳурмат қиладиган собиқ раҳбарлар Раҳимов ҳам, Тошматов ҳам ўзлари шу манзилдаги мироблик лавозимига кимни тайинлашни билмай ўйловда эканликларини, қайси мутахассисга таклиф қилишса, ҳаммаси рад этишаётганини, аёл бошингизда у жойни эплай оларкансизми, қийналиб қоласиз, деганларига қарамай Ойсара ишончларингни оқлайман, эплайман, деб туриб олди. Ўшанга ҳам чорак асрдан ошди.Ойсара боргандан кейин фуқаролар томорқа суви учун, ёки фермерлар сув етишмовчилиги юзасидан бирор марта бошқармага эътироз билдириб келганини ҳеч ким эслолмайди. Чунки Ойсара ҳалол ишлайди, лимит бўйича ажратилаётган обиҳаёт фермерларга навбат билан тенг тақсимланади, қайси фермернинг даласига экилган зироатларга сув зарурлигига қараб биринчи ўша фермернинг талабини қондиради. Айримлар ғирромлик қилиб қулоқни очиб сувни ўзининг даласига буриб қўйган бўлса, сувни навбат билан олишни тушунтириб, айбдорнинг ўзини каналга бошлаб келиб қулоқни ёптиради.
Читать полностью…#Биласизми
🚫 Қонунчиликка кўра, пахта терими давомида қуйидагилар тақиқланади:
🔹пахта даласида очиқ оловдан фойдаланиш ва чекиш;
🔹бункери пахта хом ашёси билан тўлдирилган пахта териш машинасини далада қолдириш ва унга пахта майдонида ёнилғи қуйиш;
🔹носоз электр ускуналар билан пахта териш машинасидан фойдаланиш;
🔹пахтани қуритиш майдончаларида пахта териш машиналарини сақлаш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“.
“Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди
“Гендер масаласида энг яхши тадбир” номинациясида Қуйи Зарафшон Ирригация Тизими Хавза Бошқармасидан Ирода Султоновага ғолиблик насиб этди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
🥕Тўқсонбости муддатда сабзи етиштириш: Суғориш. 💧💧💧
🥕🥕Сабзи ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70-75 % бўлиши керак.🥕🥕🥕
Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек баргнинг жадал суратда ўсиш ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади. Илдизмеваси етилган вақтда экин ҳаддан ташқари кўп суғорилса, уни узоқ сақлаб бўлмайди ва ёрилиб кетиши мумкин.🥕🥕🥕🥕🥕🥕
🥕Тупроқнинг намлиги етишмаса сабзининг барги қораяди, ортиқча сернам бўлса оч яшил тусга киради. Шунга мувофиқ сабзи баргининг ўсиши анча секинлашади, майдалашади ва у тўқ қизил-бинафша ранг билан қопланади. Ортиқча нам бўлганда барги яшил, томирлари эса оч қизғиш рангга киради.🥕🥕🥕🥕🥕🥕🥕🥕🥕
🥕🥕Уруғ униб чиқишига қишда ва баҳорда ёққан ёғингарчилик миқдори етарли ҳисобланади. Айрим, яъни кўкламда ёғингарчилик кам келган йиллардагина уруғнинг униб чиқишини тезлаштириш мақсадида уруғ суви берилади.🥕🥕🥕🥕🥕🥕
🥕🥕Сабзи апрел ойининг иккинчи ярмидан бошлаб суғорилади. Дастлабки пайтларда экин ҳар 1,5–2,0 ҳафтада, май ойининг иккинчи ярмидан эътиборан, яъни илдизмевалар жадал суратда катталашаётганда эса ҳар 7-8 кунда суғорилади. Ҳосил етилиб, йиғим-терим пайти яқинлашганда суғориш тўхтатилади.🥕🥕🥕🥕🥕
🥕🥕Сизот суви чуқур жойлашган ерларда эртаги сабзи ўсув даврида
8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 5-6 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 550-600 м3 ҳисобидан суғорилади. 🥕🥕
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Siz Farg’ona Vodiysida qishloq xo’jaligi sohasida faoliyat olib borasizmi?
Unday bo’lsa bizning Yevropa Ittifoqi tomonidan moliyalashtiriladigan UzGidromet bilan hamkorlikdagi loyihamiz tomonidan tayyorlangan Agrometeoroligik bulletinimiz bilan tanishib quyidagi savollarga javob topasiz.
🌡2023 yil Iyul oyida Farg’ona Vodiysida so’ngi 100 yillikdagi eng issiq harorat kuzatildi
📆Havo namligi yetishmasligi hodisasi necha kun davom etdi?
🏡🏞Iqlim o’zgarishi oqibatida Farg’ona Vodiysida yashillik indeksi qanday o’zgargan?
#ClimateResilience #ClimateSmartAgriculture
#Биласизми
‼️ Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига кўра:
🔹Пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонлари турар жой ва жамоат биноларидан ҳамда таъмирлаш цехларидан камида 150 m, юқори ва паст кучланишли электр линиялар таянчларидан уларнинг 1,5 та баландлигига тенг масофада жойлаштирилиши;
🔹Пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонлари ёнғинни ўчириш мақсадида 50 m3 дан кам бўлмаган миқдорда сув захираси билан таъминланиши;
🔹Тракторлар, автомобиллар, пахта териш машиналарини тўхтатиб туриш, уларни таъмирлаш, мойлаш ва ёнилғи қуйиш, пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонларидан камида 50 m масофада амалга оширилиши;
🔹Пахта ғарамларини титиш даврида пахта ташувчи машиналар, механизмлар ва автопоездлар гуруҳлар орасидаги 30 m ли масофани сақлаган ҳолатда жойлаштирилиши;
🔹Гуруҳлардаги пахта ғарамлари орасидаги масофа 15 m дан, гуруҳлар ўртасида масофа эса 30 m дан кам бўлмаслиги керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Кузги ғалла уруғини экиш ва ундириб олиш
Экиш меъёри
Кузги бошоқли дон экинларининг экиш меъёрини белгилашда минтақа тупроқ-иқлим шароити, нав хусусияти, уруғлик сифати, экиш усули, экишга тайёрланган майдоннинг сифати, бегона ўтлар билан ифлосланганлиги, ўтмишдош экин тури ва экиш муддати ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқариш шароитида, экиш меъёрини барча навлар учун бир хил меъёрда белгиланади. Бу катта хато ҳисобланади. Ана шундай хатоликка йўл қўймаслик учун уруғ экиш меъёри гектарига млн дона унувчан уруғ ва 1000 дона дон вазни ҳисобида белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Мамлакатимизнинг суғориладиган ер шароитида экиш учун тавсия этилган кузги буғдой навлари учун уруғ экиш меъёри гектарига 4,5–6 млн, лалми шароитларда эса бу кўрсаткич 2,5–4 млн дона унувчан уруғни ташкил этади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Қузги-қишки агротехник тадбирлар
Суғориш ва зовур тармоқларини тартибга келтириш, тозалаш учун қуйидаги тадбирларни амалга оширишлари лозим: (2)
👉 захкашларнинг далалардаги кузатув қудуқларини ахлат ва тупроқдан тозалаш;
👉 сизот сувини захкашлардан зовурга эркин оқиб чиқишини таъминлаш (лой босиб қолган жойларни очиб, тозалаб қўйиш);
👉 сув олиш қулоқларини сувни бошқариш ва ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш;
👉 дарвозаларнинг (затвор) кўтарма механизмлари ва сув узатувчи насос механизмларини таъмирлаш ва мойлаш;
👉 сув бериш ва сув ўлчаш иншоотларининг металл қисмлари зангини тушириш ва бўяш ишларини бажариш катта аҳамиятни касб этади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Биласизми
‼️ Дарахтларни парвариш қилишга кимлар масъул?
✳️ Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантиришга қуйидагилар масъул ҳисобланади:
1️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.
2️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида — ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.
3️⃣ Ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари.
4️⃣ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.
5️⃣ Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари.
6️⃣ Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.
7️⃣ Фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.
8️⃣ Захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Тўқсонбости муддатда пиёз етиштириш: касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. 🪲🪳
🦟🪳🪲Пиёз пашшаси, тамаки трипси ва бошқа зараркунандаларга қарши курашда 1 гектарга препаратлардан 10% эм.к ДВА-тридан 400 мл, 10% эм.к Талстардан 300-400 мл, 20% эм.к Конфидордан 250-300 мл, касалликлардан сохта ун шудринг, илдиз чириш, бўғин чириш касаллигига қарши 1% ли бордо суюқлиги (мис сульфати бўйича 60-80 кг/га) билан ишлов берилади, 10-15 кундан кейин қайта ишлов берилади. 10% эм.к. Топазни 125-150 мл ёки Курзат Р 200-250 гр 600 литр сувда аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.🪳🪲🪲🪳
Вегетация даври: 130-140 кун.
Ҳосил пишиш даври: Июль охири, август
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Tomchilatib sugʻorish - dalaga emas, oʻsimlikka suv berish degani.
♻️ Tomchilatib sugʻorish nafaqat dalalarda balki bogʻlarda ham qulay sugʻorish usuli hisoblanadi. Tomchilatib sugʻorishda suv bilan birgalikda mineral oʻgʻitlarni eritilgan holda tuproqqa berish imkoniyati mavjud. Qulay jihati shundaki, tuproqning namligi va unga berilayotgan suv toʻliq boshqariladi.
Manba:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Исмалоқни тўқсонбости усулида етиштириш
Исмалоқ бир йиллик ўсимлик бўлиб, илдиз бўғзидан 8-10 та баргдан иборат тупбарг ва ўтсимон тик поя чиқаради.
Исмалоқнинг битта “Нафис” нави Давлат реестрига киритилган. Исмалоқ ўсимлиги совуққа чидамли сабзавотлар қаторига кириб, уруғи 3°С ҳароратда кўкариб чиқади. Ёш ўсимликлари 6-8°С гача совуққа бардош беради. Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳаво намлигининг пасайиб кетиши ўсимликка салбий таъсир қилиб, баргларини майда қилади.
Исмалоқ ҳосили ниҳоллар пайдо бўлгандан 25-40 кундан сўнг йиғиб олинади. Республика ҳудудининг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда исмалоқни тўқсонбости усулида: жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь-15 декабрь, шимолий вилоятларда 1 ноябрь-1 декабрь кунлари экилади.
Исмалоқ сабзавот сеялкалари билан қўшқаторлаб, ленталар ораси 50-60 см ва қаторлар орасини 15-20 см дан қилиб,гектари 15-20 кг уруғни 2-3 см чуқурликка экилади. Исмалоқ уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди.
💧 👉@tomchikanali
“Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги мажлислар залида вазирлик тизимидаги сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари ўртасида ўтказилган
“Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолибларини расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танлов Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси (СРБМЛ) билан ҳамкорликда жорий йилнинг апрель ойида эълон қилинган эди.
Ундан кўзланган мақсад сувни тежовчи технологияларни қўллайдиган фермер аёллар сонини ошириш, сув ресурсларидан фойдаланишда гендер ёндашувини жорий қилиш, шунингдек, гендер тенглик йўналишида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказиладиган тадбирлар изчилликгини таъминлашдир.
Танлов шартига кўра, иштирокчилар сув ресурсларидан самарали фойдаланишда гендер тенгликка эришиш масаласида хабардорликни оширишга қаратилган тадбир уюштириб, унинг ўтказилган санаси, мақсади ва қатнашчилар рўйхати ҳақидаги маълумотларни танлов ҳайъатига юбориши керак эди. Маълумотларга тадбир дастури, видео ёки фото материаллар, қатнашчиларнинг фикрлари ва бошқа шаклдаги материалларни илова қилиш талаби қўйилган.
Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросимини Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев очиб берди ва йиғилганларни самимий табриклади. Тадбир ҳар йили кенг нишонланиб келаётган 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни билан бирга ўтказилиши бежиз эмаслиги таъкидлаб ўтди. Сабаби, ушбу сана қишлоқ аёлларининг меҳнатини яна бир бор кенг жамоатчиликка эслатиш, уларни қадрлаш, иззат-эҳтиром кўрсатишга қаратилган. Ундан ташқари, 16-октябр Жаҳон озиқ-овқат куни муносабати билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бу йилги мавзуни “Сув ҳаёт манбаи, сув озиқ-овқат асосидир, ҳеч кимни ортда қолдирманг”деб белгилаган. Сувчи аёлларимиз учун бу кун қўшалоқ байрам бўлди.
Тадбирда танлов ғолиблари, ҳамкорлар ва бир қатор ташкилотлар иштирок этди, шу жумладан Ўзбекистон Хотин-қизлар ва оила масалалари қўмитаси, Аграр соҳа аёллари ННТ, “Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш мухандислари институти” Миллий тадқиқот университети ва бошқалар.
Танловга юборилган ишларни баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат мустақил ҳакамлар ҳайъати ўз қарорини эълон қилди.
Танлов ғолиблари:
“Гендер масаласида энг яхши ташкилот” номинациясида Аму-Қашқадарё Ирригация Тизими Хавза Бошқармаси ғолиб деб топилди. Танловда қатнашган Шукурова Шохиста ташкилоти учун компьютерни қўлга киритди.
“Гендер масаласида энг яхши тадбир” номинациясида Қуйи Зарафшон Ирригация Тизими Хавза Бошқармасидан Ирода Султоновага ғолиблик насиб этди.
“Гендер масаласида энг фаол фермер хўжалиги” номинациясида Қизилтепа тумани Валиобод фермер хўжалиги раиси Раъно опа Валиева ғолиб унвонига муносиб бўлди.
Қўшимча совриндорлар
Сурхондарёдан, Узун туман ирригация бўлими ходими Холтўраева Салтанат, ва Сув хўжалик вазирлиги ходими Аброр Каримов танловимиз рағбатлантириш совриндорлари бўлди
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тўрақўрғон туманидаги “Бахтиёр, Неъматжон, Шавкатжон” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Тожибоев:
Ҳамма имкониятлар етарли, ундан фойдаланиш фермернинг ўзига боғлиқ!
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Аҳолининг томорқаларини ҳам навбат билан сувлашга бош-қош бўлади. Акс ҳолда айрим фермерлар фуқароларнинг томорқасига сув очилишига қизғанчиқлик қилиб қолишади. Чорак аср мобайнида мироблик қилаётган Ойсара қайси фермер, қайси фуқаро билан қандай муомала қилишни, уларнинг кўнглига қандай йўл топишни яхши билади. Истеъмолчилар ҳам Ойсара опанинг феълига, дангаллигига кўникиб қолишган. Юзлаб истеъмолчилар билан маслаҳатлашиб, иноқлашиб, опа-ука, ака-сингил бўлиб ишлашга ҳамманинг ҳам бардоши чидамайди. Меҳнаткаш, одамлар билан муомала қилиш маданиятини чуқур ўзлаштирган Ойсара баъзан қайсар, баъзан ака-укасидек меҳрибон фермерлар ва фуқаролар билан тил топишиб, иноқлашиб меҳнат қилиб келаётир. Мироб опани барча истеъмолчилар ҳурмат қилади, опанинг дилига озор бермасликка интилишади, бирор юмуши бўлса кўмаклашишади. Қисқаси, мироб опа қишлоқ одамлари ўртасида катта обрў-эътиборга эга.
Тажрибали мироб Ойсара Ўринова оилада ҳам оқила аёл. Турмуш ўртоғи билан уч нафар фарзандларини одобли-диёнатли қилиб тарбиялашди. Сувчининг маоши кам, деб сира нолимади, вазифасидан бўш пайтлари томорқасидаги иссиқхоналарда терлаб ишлаб турфа зироатлар ўстиради, томорқанинг даромади эвазига икки нафар қизини контракт асосида олийгоҳларда ўқитди, турмушга узатди, тўйлар қилиб элга ош берди. Вақти бўлганда китоб ўқишга, телевизордаги сериалларни томоша қилишга, радио ва телевидениедан мамлакатимиз ҳамда дунё миқёсида рўй бераётган ўзгаришларни эшитиш ва кўришга, ўрни келганда тандирда бўрсилдоқ нонлар пишириш, оиладагиларга ширин-ширин таомлар тайёрлашни эплайди. Хуллас, Ойсара Ўринова ташкилотнинг ишини ҳам, рўзғорнинг ташвишини ҳам ками - кўст эплаётган меҳнаткаш ўзбек аёлларининг тимсоли.
Аму – Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
СУРХОНЛИК МИРОБ ОПА
Аму-Сурхон ИТҲБ таркибидаги «Тўпаланг-Қоратоғ» ирригация тизими бошқармасида 27 йилдан бери узлуксиз ишлаб келаётган олий маълумотли ирригатор Ойсара Ўринова ишчанлиги ва меҳнатсеварлиги ортидан обрў-эътибор топган хотин-қизлардан биридир. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари олийгоҳини битириб келганда дастлаб у ташкилотнинг маъмурий идорасида ҳар хил ишларни бажариб юрди. Орадан тўрт йил ўтиб «Ҳазорбоғ» каналининг «Тузсой» ва «Илонсой» дюкерлари ўртасидаги қисмида мироблик қилиб юрган мутахассислар тез-тез алмашаверди. Аввал шу вазифаларда ишлаган касбдошларидан кетишлари сабабини суриштирса, улар: у ерда яшовчи аҳоли ва фермерлар билан келишиб бўлмаслиги, сув учун ҳар куни жанжаллашишини айтиб нолишди.Идоранинг майда-чуйда юмушларини бажариб зериккан Ойсара айнан ўша манзилда мироб бўлиб ишлашни дилига тугдида, раҳбариятга ўзининг қарорини айтди.
Ош лавлагини тўқсонбости усулида етиштириш
Уруғлари тўқсонбости усулида: жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь-15 декабрь, шимолий вилоятларда 1 ноябрь-1 декабрь кунларида, маҳаллий “Диёр” ва “Ягона” ҳамда хорижнинг “Бордо-237”, “Бикорес”, “Боро-F1”, “Детройт” ва “Пабло F1” дурагайларини экиш тавсия этилади.
Ош лавлаги тўқсонбости усулида экилганда уруғ сарфи 16-18кг ни ташкил қилиб, экишда эгатлари 60-70 см бўлиб, 2-3 қаторли, ўсимлик оралари 8-10 см ва 2-3 см уруғлар чуқурликка экилади.
Ош лавлаги уруғи экилгандан сўнг майдон суғорилмайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧