tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“.

Танишинг - Лобар Қўшшаева, техник мелиоратор, Қарши тумани

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, хориждан олиб келинган ёки республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи қоплаб берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

- Сабинани ишга қабул қилиш жараёнида у билан суҳбатда бўлдим, - дейди Олот туман ирригация бўлими раҳбари Шерзод Шарипов. –Дастлаб унга бир-икки савол бердим. Сабина саволларимга бурро жавоб берди. Шундан сўнг, сувчилик касбининг машаққатларини тушунтирдим. Сабина яна дадил ҳолатда: «Сув келтирган – элда азиз», дейишган. Мен ҳам шу соҳада ишлаб, эзгу ва хайрли ишларга ўз ҳиссамни қўшишни ният қилдим, - деди. Чиндан ҳам ўтган қисқа вақт ичида у жамоада етук мутахассис сифатида ўзининг билим ва қобилиятини кўрсата олди.
Ҳа, бугун туман ирригация бўлимида техник – гидрометр Сабина Бобоназарованинг ўз ўрни бор. У олий таълимдаги билим ва тажрибаларини, иш жараёнидаги устозлари Тўлқин Рўзиев ҳамда Боғдар Раҳмоновларнинг ўгитларини амалиётда қўллаш баробарида, сув тизимига жорий этилаётган замонавий технологияларни ҳам ўрганишга алоҳида иштиёқ билан қарайди.
- Миришкор деҳқонларимиз, омилкор томорқа эгалари билан суҳбатлашганимда, улар сув етказиб бераётганимиз учун тизим ишчи - ходимларига миннатдорчилик билдиришади. Ҳосил хирмонларида сув тизими ходимларининг ҳам муносиб улуши борлигини қайд этишганида касбим билан фахрланиб кетаман, -дейди Сабина Бобоназарова.
Биз ҳам фурсатдан фойдаланиб, Олотнинг сувчи қизини Халқаро қишлоқ аёллари куни билан қизғин муборакбод этамиз.

Аму Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати

Читать полностью…

TOMCHI

ОЛОТНИНГ СУВЧИ ҚИЗИ

Сабина Бобоназарова
1996 йилда олис Олот туманининг Ҳидрейли маҳалласида туғилган. Қишлоқ қизи эмасми ёшлик йиллари дала меҳнати билан боғлиқ ҳолда кечган. Бошқа қишлоқ ёшари қатори у ҳам ерда меҳнат қилиш, ҳосил етиштириш, чорва моллари парваришлаш юмушлари билан шуғулланган. Орзулари осмон қиз баъзида педагог бўлиб болажонларга таълим беришни, баъзида эса ҳуқуқшунос бўлишни орзу қилар эди.
Тақдир тақазоси эса уни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти томон етаклаганда ҳам у устозлик орзусидан воз кечмаган эди.

Читать полностью…

TOMCHI

15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“.

Танишинг - Эрназарова Ободон Ахмадовна, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси хузуридаги мелиоратив экспедицияси мутахассиси

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, озуқа экин ер майдонларида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига унинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

▶️ Шунингдек, гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи қоплаб берилади. Бунда, мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

“Тўқсонбости” усули (2)

Баҳорда об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Қиш олдидан экилган экинлар эса, об-ҳавога қараб қулай униб чиқиш даврини ўзи аниқлайди. Ҳатто, ерларнинг лой совуқ бўлиб қулай муддатнинг чўзилиши ёки қурғоқчил келиб тупроқ намининг қочиши ҳам бу экинларга таъсир кўрсатмайди. Тўқсонбости усулида экилиб мулчаланган сабзавот экинларининг уруғи қишки ёғинлар таъсирида аста-секин бўртиб, эрта кўкламда, ҳаво ҳароратининг паст бўлишига қарамай, уруғлардан майсалар тез ўсиб чиқади. Ушбу майсалар баҳорги қисқа муддатли совуқларга бардошли бўлиб 10-15 кун эрта пишади ва серҳосил бўлади. Айниқса, баҳор серёғин келиб, ерлар ишлов беришга етилмай, экиш муддати чўзилиб кетган йилларида.

Барча ҳолатларда баҳорда катта майдонларга экин экиш керак бўлган даврда қимматли вақтингизни
тежайди. Тўқсонбости усулида совуққа чидамли сабзавот экинларидан сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкат сабзавотлар (исмалоқ, укроп, петрушка, сельдерей, кашнич, салат, руккола) етиштирилади.


👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Loyihani rejalashtirish bo'yicha seminar bo‘lib o‘tdi.

Shveytsariyaning O‘zbekistondagi elchixonasi vakili bo‘lgan Shveytsariya taraqqiyot va hamkorlik agentligi (SDC) 2016-yil oktabr oyidan buyon Suv resurslarini boshqarish milliy loyihasini qo‘llab-quvvatlab kelmoqda. Suv xo‘jaligi vazirligi va boshqa muhim manfaatdor tashkilotlar bilan hamkorlikda o‘tgan vaqtdan buyon sezilarli natijalarga erishildi. Loyihaning joriy II bosqichi 2023-yil dekabr oyida tugashi sababli, SDC Shveytsariyaning Skat Consulting Ltd kompaniyasiga loyihaning birlashtiruvchi III bosqichini ishlab chiqishda yordam berishni topshirdi.

Shu nuqtai nazardan, 2023-yil 13-oktabr kuni mazkur Suv xo'jaligi vazirligi tomonidan amalga oshirilayotgan Suv resurslarini boshqarish milliy loyihasining III bosqichining Loyihani tasdiqlash bo'yicha seminari bo‘lib o‘tdi. Ushbu tadbirning maqsadi kelgusi to'rt yil uchun loyihaning III bosqich faoliyati rejasini tavsiflovchi loyiha hujjatini taqdim etish va tasdiqlashdan iborat.

Читать полностью…

TOMCHI

15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларида 200 нафарга яқин хотин-қизлар эр-йигитлар билан ёнма-ён сувчилик касбида самарали меҳнат қилиб келаётир.

Шулардан бири “Қуўаныш жарма” ирригация тизими бошқармасида 27 йилдан буён ишлаб келаётган Гулчехра опа Турдымовадир.

У сув хўжалигида ишлаш билан бирга томорқасидан ҳам самарали фойдаланиб, қўшимча даромад топиб келаётган оила соҳибаларидар бири. Ушбу лавҳада унинг фаолияти ҳақида қисқача таништириб ўтамиз.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Об-ҳаво ўзгариши, ифлосланиши ҳамда аҳоли ва ҳудудларни табиий гидрометеорологик хавфли ҳодисалардан огоҳлантиришга бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Иқлим ўзгариши, глобал исиш жараёни қанча давом этади?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

-ҳосил қолдиқлари туплардан чала терилганда – иш тирқиши торайтирилади, аппаратлар пастроққа туширилади, машина тўғри қаторларга туширилади;
-валиклар орасидаги иш тирқишининг охирига ғўзапоя йиғилиб қолганда – иш тирқиши кенгайтирилади, ёнма-ён жойлашган аппаратлар орасидаги масофа (90, 76 ёки 60 см) қайта созланади;
-ҳосил қолдиқлари ерга кўп тўкилганда – тракторнинг тезлиги камайтирилади, машина асосий қатор
ораларига ўтказилади, иш тирқиши торайтирилади;
-бункердаги пахтанинг ифлослиги меъёрдан ошиб кетганда – аррали барабанлар тишлари ва чўтка
қиллари орасидаги тирқиш ростланади, қиллари ейилган чўткалар янгиларига алмаштирилади, тозалагичнинг
етакловчи понасимон тасмаси тарангланади, барабанлар сиртига ёпишиб қолган ифлосликлар олиб ташланади, тозалагичнинг иш режими “кўрак” ёки “чақиш” ҳолатига ўтказилади.


Ҳар сменадан кейин машинага техник хизмат кўрсатилади. Резьбали бирикмалар тортиб маҳкамланади.
Шундай қилиб, кўсак териш машиналари талаблар даражасида ростланса ва ишлатилса, ғўза тупларида қолган пахта ҳосили тўла йиғиштириб олинади, далаларни ғўзапоялардан тезда тозалаш ва кузги шуд-
горни оптимал муддатларда ўтказиш ҳамда якунлашга эришилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Машина қисмларини созлаш тартиби

Ҳосил теримининг тўлиқлиги ва аралашманинг тозаланиш даражаси юқори бўлиши иш бошлашдан олдин машинанинг тўғри созланишига боғлиқ. Шуни яхши билиш лозимки, қисмлари тўғри созланган машина
бирдай равон, ортиқча шовқин чиқармасдан ишлайди. Чўтка қиллари аррали барабанларнинг сиртига тегиб туриши ёки тишларга кўпи билан 2 мм ботиб туриши лозим. Бу барабанлар орасидаги тирқишлар кенглиги
уларнинг таянч подшипниклари корпуслари остидаги қистирмаларнинг ортиқчасини олиб ташлаш ёки қўшимча қистирмалар қўйиш орқали ростланади.


Чақиш барабанининг декаси корпусдаги болтлар овал шаклли ўйиқлар бўйлаб силжитиб ростланади.
Агар чўткалар барабанлар тишларига етарлича ботиб турмаса, пахта паллалари уларнинг сиртидан тўла сидириб олинмайди ва аралашма яхши тозаланмайди. Рифли валикларнинг учлари ва марза чўққиси орасидаги тик масофа (40-50 мм) аппарат осиш қурилмасидаги бармоқлар қўйилган жойларни ўзгартириш орқали созланади.

Валикларнинг кириш қисмидаги иш тирқишининг кенглиги ғўзадаги қолдиқ ҳосил чўғига қараб 18-25 мм оралиқда танланади. Вентилятор тасмаси бўш бўлса, парракнинг айланиш тезлиги, яъни, пневмотран-
спорт тизимидаги ҳаво босими пасаяди иш сифатига путур етади. Барабанларни айлантирувчи тасмаларнинг таранглиги доимий назорат қилинади, узилганлари ва чўзилганлари янгиларига алмаштирилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

💧 Tomchilatib sug'orish - suv tejashning samarali usuli

Mamlakatimizda qishloq xo‘jaligini rivojlantirish va tubdan isloh qilish borasida bir nechta me’yoriy hujjatlar qabul qilindi. Shu bilan birgalikda yerdan unumli foydalanish, hosildorlikni ko‘paytirish, daromadni oshirish, iste’mol uchun sifatli va raqobatbardosh mahsulot tayyorlash talabi ham oshdi.

Lekin suv resurslari cheklanganligi sababli aholi boshiga to‘g‘ri keladigan suv resursi yildan-yilga kamayib bormoqda.

Tabiiyki, hamma dala ham birdek emas. Mabodo sizning yeringiz joylashgan hududda oqar suv bo‘lmasa yoki elektr tarmog‘i o‘tkazilmagan bo‘lsa ham muammo emas! Artezian quduqlarini qazish, transformator o‘rnatish orqali bu masalani ham hal qilish imkoniyati bor. Elektr energiyasi yetib borishi uchun kerakli ehtiyot qismlar bilan ta’minlanadi.

🌱 Tomchilatib sug‘orish – dalaga emas, o‘simlikka suv berish degani. Mineral o‘g‘itlar suv tarkibiga qo‘shilgan holda to‘g‘ridan-to‘g‘ri ildizga yetib boradi. Avval 10ga yaqin suvchi talab qilingan yerni atigi bir kishi sug‘orib chiqishi mumkin. Vaqtni, mablag‘ni tejaydi. Hosildorlikni oshiradi.

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

☑️ Ўсимлик дунёси умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

✳️ Табиий муҳитда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар давлат мулкидир.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Пахтага томчилатиб суғориш технологияси ўрнатиш лойиҳаси билан танишинг!

Бу ҳақида маълумотга тўлиқ эга бўлсангиз, пудратчилар билан ҳеч қандай муаммо чиқмайди
!

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Навоий вилояти

15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни“.

Танишинг – Асомова Гулноз Тошпўлатовна, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассиси

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Об-ҳаво ўзгариши, ифлосланиши ҳамда аҳоли ва ҳудудларни табиий гидрометеорологик хавфли ҳодисалардан огоҳлантиришга бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Иқлим ўзгариши қишлиқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

-Талабаликнинг дастлабки йилларида ҳам педагог бўлиш орзуси билан яшадим, - дейди у биз билан суҳбатда. – Таълимнинг кейинги босқичларида эса устозларимнинг таълим ва ўгитлари асосида тизимининг сир – асрорларидан хабардор бўла бошлаганимдан сўнг фикрларим ўзгарди. Кўз олдимда мен учун сувчилик – машаққатли ва шарафли, шунинг баробарида, савобли касб сифатида намоён бўла бошлади. Олий ўқув юртини тамомлаш арафасида эса сувчилик касби мени ўзига ром этиб бўлган эди.
Ана шу иштиёқ олий маълумотли етук кадрни 2021 йилда Олот туман ирригация бўлими томон етаклади. Бу ерда у техник – гидрометр лавозимида иш бошлади.

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзини тўқсонбости усулида етиштириш

Уруғини тўқсонбости усулида: жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь – 15 декабрь, шимолий вилоятларда 1 ноябрь–1 декабрь кунлари экиш тавсия қилинади.

Ушбу усулда асосан илдизмеваси қизил рангли маҳаллий “Зийнатли”, “Фаровон” ёки хорижнинг “Шантане-2461”, “Курода Шантанэ”, “Нантская-4”, “Канада” ва “Карсон” каби нав ва дурагайларини экиш тавсия этилади. Уруғ сарфи гектарига 5-6 кг ни ташкил этиб, сабзи уруғлари 1,5-2 см чуқурликка 52×8 ва 62×8 см схемада ёки қўлда сочиб экилади. Тўқсонбости усулида сабзи уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

15 ОКТЯБРЬ – ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК

TOMCHI канали сув секторида меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни билан табриклайди.

Сизларга оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар ва набиралар камолини кўриб юриш қувончи ҳамиша ёр бўлишини тилаб қоламиз.

ТОМЧИ канали жамоаси


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Об-ҳаво ўзгариши, ифлосланиши ҳамда аҳоли ва ҳудудларни табиий гидрометеорологик хавфли ҳодисалардан огоҳлантиришга бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Об-ҳаво, иқлим ўзгариши аҳоли саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Loyiha hujjati 2023-yil 15-iyun kuni loyiha hamkorlari va suv sektori manfaatdor tomonlari bilan oʻtkazilgan rejalashtirish boʻyicha seminar natijalari asosida tuzilgan boʻlib, unda loyihaning II bosqichi tashqi koʻrib chiqishning asosiy xulosalari hamda kelgusidagi muammolar, ehtiyojlar va imkoniyatlar taqdim etilgan holda loyiha uchun ehtiyoj va imkoniyatlar muhokama qilindi.

Muhokamada manfaatdor vazirlik va idoralar, jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishlari vazirligi, shuningdek, Suv xo‘jaligi vazirligi huzuridagi Axborot-tahlil va resurs markazi ishtirok etdi. Barcha hamkorlar Loyihaning uchinchi bosqichini birgalikda amalga oshirishga katta qiziqish bildirdilar.

Rasmiy sahifalar:
Telegram | Facebook | Web-site

Читать полностью…

TOMCHI

Пиёзни тўқсонбости усулида етиштириш

Пиёз уруғи тўқсонбости усулида республика ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда: жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь-15 декабрь, шимолий вилоятларда 1 ноябрь–1 декабрь кунлари экиш тавсия қилинади.
Экиш учун маҳаллий “Бахорой”, “Хамал”, “Истиқбол”, “Зафар”, хорижнинг “Манас”, “Дайтона”,“Леоне” ва “Банко” навлари тавсия этилади.

Ҳар бир гектарга пиёз уруғи 18 кг гача, ернинг нишабига қараб қатор ораларини 70-90 см дан олиб 3-4 қаторли усулда ёки қўлда сочиб экилади. Уруғлар ерга 1,5-2 см чуқурликка кўмилади. Пиёз уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар баҳорда бошланади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

“Тўқсонбости” усули (1)

Бу усулда экилган уруғлар 90 кунлик қишни қор остида босиб ўтайди. Шу сабабдан ҳам бу усулни «қорбости» ёки «тўқсонбости» деб аташади.

Тўқсонбости усулида экиш совуққа чидамли сабзавотлардан эрта кўкламда арзон ва мўл сабзавотларни етиштириш имконини яратиш баробарида, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари танқис «иликузилди» пайтида ички бозорни витаминли маҳсулотлар билан қоплайди, экспорт имкониятларини кенгайтиради.

Мамлакатимиз иқлим шароитида экинлар – эртаки (эрта баҳордан), ўртаки ва такрорий (ёз ойларида), август ойида (пиёз, саримсоқпиёз), кузда (сабзавот ва кўкатлар) ҳамда далаларни қор босиши олдидан «тўқсонбости» усулида экилади.

Ерлардан самарали фойдаланишни амалга ошириш, мавсумда икки ва уч марта ҳосил олишга эришиш ҳамда эрта муддатларда сабзавот маҳсулотларини етиштириш мақсадида ҳар бир фермер хўжалиги, деҳқон ва томорқачилар экин майдонларининг асосий қисмига «тўқсонбости» усулида экишни режалаштириши керак.


💧 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Машинани далада ишлатиш

Иш сифати ва унуми юқори бўлиши учун механизатор машинани далада тўғри ишлатиши керак. Аввало, машина далага сеялка изидан солинади. Кўндаланг шнек ёки транспортёр тиқилиб қолганда конвейернинг тубидаги қопқоқ очилади, хас-чўплар олиб ташланади. Механизатор машинада содир бўладиган камчиликларни даланинг ўзида қуйидагича бартараф этади:

Читать полностью…

TOMCHI

“Ўзбекистон-2030” стратегияси (давлат-хусусий шериклик)

“Ўзбекистон-2030” стратегиясида яна бир устувор вазифа сифатида далаларга сув етказадиган объектларни тадбиркорлар (фермер хўжаликлари ва кластерлар) бошқарувига бериш белгиланган. Янги тажрибага асосан Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин, Қашқадарё вилоятининг Касби, Нишон, Жиззах вилоятининг Дўстлик, Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги сув хўжалиги объектлари тўлиқ кластер ташкилотлари бошқарувига берилди.

Натижаларни Нарпай тумани мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, илгари туман сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобида бўлган 53 км канал ва 271,9 км коллектор тармоқлари ҳамда 8 та насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 10 йил муддатга “Maroqand Sifat” МЧЖ ўз бошқарувига олди. Лойиҳа доирасида инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилиши ҳисобига 10 йилда 121,8 млн. кВт.соат электр энергияси ёки 97,4 млрд. сўм давлат бюджет маблағи иқтисод қилиниши кўзда тутилган.

“Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида бир тумандаги сув хўжалиги объектларини тўлиқ хусусий шерик бошқарувига бериш амалиёти кенг давом эттирилади.

Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Об-ҳаво ўзгариши, ифлосланиши ҳамда аҳоли ва ҳудудларни табиий гидрометеорологик хавфли ҳодисалардан огоҳлантиришга бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Дарахтлар кесилаётгани шаҳарнинг ифлосланиши даражаси ошмаяптими?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Сув хўжалигида илмий ва инновацион ишланмалари

Сув хўжалиги соҳасига илмий ва инновацион ишланмаларни жорий этиш доимий эътиборда. Бу борада Ирригация ва сув муаммолари илмийтадқиқот институти томонидан ҳамда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институти” миллий тадқиқот университети билан яқин ҳамкорликда ишлар олиб борилаяпти. Жумладан, сув хўжалиги соҳасининг долзарб муаммолари ечимига қаратилган умумий қиймати 1,9 млрд. сўмлик 19 та илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ишлари амалга оширилмоқда.

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида умумий қиймати 4,9 млрд. сўм бўлган 2 та фундаментал, 9 та амалий лойиҳалар бажарилаяпти. Минтақамиз аҳолиси сони йилдан-йилга ўсмоқда. Бу эса озиқ-овқат экинларига бўлган эҳтиёжнинг янада ошишига, ўз навбатида, сувга талабнинг ортишига олиб келади.

Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Об-ҳаво ўзгариши, ифлосланиши ҳамда аҳоли ва ҳудудларни табиий гидрометеорологик хавфли ҳодисалардан огоҳлантиришга бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Савол. Бу йил қиш фаслида ёғингарчилик миқдори қанақа бўлади?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ўзбекистон ирригация тармоғи ва сув хўжалиги инфратузилмасининг ривожланиши

Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ирригация тармоғи энг ривожланган ва йирик сув хўжалиги инфратузилмасига эга давлат. Январь-август ойларида ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 415,0 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиб, 186 км канал, 31 км лоток тармоқлари, 5 та гидротехника иншооти ва бошқа кўплаб объектларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари бажарилди.

Мелиорация йўналишида 198,0 млрд. сўм маблағ эвазига 183 км очиқ ҳамда 129 км ёпиқ-ётиқ коллектор дренаж тармоқлари, 21 та гидротехника иншооти ва бошқа объектларда қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилди. Қарийб 42 млрд. сўм маблағ ҳисобига 3 780 км хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланиб, улардаги 3 695 дона гидротехника иншооти ва 3 630 дона гидропост таъмирланди. Натижада 380 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти яхшиланди.

Йил бошидан буён 3 195 та сув хўжалиги объектида “Ақлли сув”, 44 та насос станциясида сувни онлайн назорат қилиш қурилмаси ҳамда 1 566 та мелиоратив кузатув қудуқларида “Дайвер” қурилмаси ўрнатилиб, 10 та йирик сув хўжалиги объектининг бошқарув жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилди. Республикамиздаги суғориладиган майдонларнинг 60 фоизи 1680 дан зиёд насос станциялари ва 4 мингдан ортиқ суғориш қудуқлари орқали сув ичади.

2023 йил бошидан жами 148 дона насос агрегати, 206 дона электродвигатель, 1796 дона ёруғликдиод лампа, 50 дона конденсатор ва 89 дона частота ўзгартирувчи қурилма ҳамда 104 дона қуёш батареяси ўрнатилди. Жорий йилга электр энергиясидан 7 145 млн. кВт.соат лимит ажратилган бўлиб, 1 сентябрь ҳолатига 5 029,7 млн. кВт.соат электр энергияси ишлатилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 150 млн. кВт.соат электр энергияси тежалди. Ўтган саккиз ойда хорижий кредитлар ҳисобидан жами 45 млн. доллар инвестиция ўзлаштирилди. Бунинг натижасида 264 км канал, 530 та гидротехника иншооти реконструкция қилинди, 13 та янги насос агрегати ўрнатилди. Давлат-хусусий шериклик бўйича 15 та битим имзоланди. 300 та насос станциясини бошқарувга бериш бўйича хусусий ташаббускорлар билан тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…
Подписаться на канал