#Биласизми
🚫 Ҳокимларнинг пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига аралашиши, уларни йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириши, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиши қатъиян ман этилади.
✅ Мазкур кластерлар ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга экинларни жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда чекловлар киритган мутасаддилар жавобгарликка тортилади.
❗️Пахта-тўқимачилик кластерларига тўрт томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Тозалагични икки хил технологияда ишлатиш мумкин:
Келиб тушган кўсаклар тозаланади ёки тозаланмайди. Кўсаклар қуйидаги кетма-кетликда тозаланади:
- чақиш барабани кўсакларни эзиб, очади;
- катта аррали барабан чақилган кўсакларни чувиб, пахта ва хас-чўпларга ажратади;
- устма-уст жойлашган иккита кичик аррали барабанларнинг тишлари пахталарни илинтириб олади, хас-чўплар ерга тўкилади;
-чўткали барабан учала аррали барабанлар сиртларидаги пахталарни тозалаб олади ва кўндаланг шнекка ташлайди;
-шнек уларни пневмотранспорт қувурига етказиб беради;
-вентилятор ҳаво оқими ёрдамида пахталарни бункерга узатади.
Пахта тупидаги кўсакларнинг намлиги 35 фоиздан юқори бўлганда, тозалагичнинг заслонкаси “кўрак” ҳолатига ўтказилади. Бунда кўраклар барабанлар орасига тушмай, тўғридан-тўғри бункерга ташланади.
Агар ғўза тупларида кўрак кўп бўлса, машина шундай созланадики, бунда кўрак фақат чақилади ва бункерга йиғилади. Чақилган кўраклар хирмонда тез қурийди ва чувиш машинаси ёрдамида тез ва осон тозаланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
“Ўзбекистон-2030” стратегияси: Қўшни давлатлар билан сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш
Қўшни давлатлар билан сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш, трансчегаравий сув ресурслари ва давлатлараро сув хўжалиги объектларидан биргаликда фойдаланиш масалаларида икки тарафлама фаол манфаатли ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги “Ўзбекистон-2030” стратегиясида ўз аксини топган.
Жорий йил 22 июнда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ҳамда Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ўртасида “Баҳри тожик” сув омборини 2023 йил июнь-август ойларида ишлатиш бўйича уч томонлама баённома имзоланди ва бу ёзги йил вегетация даврини муваффақиятли ўтказишга хизмат қилди. 2023 йил 21 август куни Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилояти Чўк-Таль қишлоғида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги хизмати ўртасидаги қўшма сув хўжалиги комиссиясининг учинчи йиғилиши ўтказилди ҳамда Давлатлараро сув манбаларидан сув олиш режа-жадвалларини келишиш ва тасдиқлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Туркманистон томони билан ҳам Амударё сувидан фойдаланиш бўйича мулоқотлар самарали кечмоқда.
Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ИССИҚХОНАДА БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА БОДРИНГНИ ТУҒРИ СУҒОРИШНИ БИЛАСИЗМИ?
Бодринг устидан, баргларидан суғориб бўлмайди, чунки иссиқ ҳавода барглар куйиши мумкин. Шунингдек совуқ сув билан суғориб бўлмайди.
Бу илдиз тизимининг турли хил касалликларига олиб келиши мумкин, шунингдек илдизолди чиришни ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Агар илдиз устидан суғорилса, томирлар очилиб қолиб, ҳосилнинг камайиши ва бузилишига олиб олиб келади. Энг яхшисиси – ариқдан ёки томчилатиш тизими орқали суғориш.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тўқсонбости муддатда пиёз етиштириш: суғориш. 🧅🧅
🧅🧅Пиёз ҳаво намлиги паст бўлган жойларда яхши ўсади, аммо тупроқнинг сернам бўлишини ҳоҳлайди. Пиёзнинг барг шапалоғини кичиклиги ва сувни тежаб-тергаб сарфлашига қарамасдан, унинг илдизи яхши ривожланмаганлигидан тупроқ намлигига талабчанлиги ниҳоятда кучли. 🧅🧅
🌱🧅Уруғ униб чиқаётган ва пиёз боши шаклланаётган даврда экиннинг сувга талаби айниқса ошади. Фақат ўсув даврининг охирида ва пиёз бошлари етилган пайтдагина ўсимликнинг сувга бўлган талаби бир оз камаяди. Бу даврда тупроқ ҳаддан ташқари сернам бўлса, пиёз кечроқ етилади ва уни узоқ сақлаб бўлмайди. Тупроқнинг намлиги етишмаса, пиёз бошининг катталашиши сустлашади,ўсув даврини барвақт тугаллайди, камбарг ва пиёзбоши майда бўлади, натижада ҳосилдорлик кескин камаяди.🌱🌱🧅🧅
🧅🧅Тўқсонбости усулида экилган пиёз баҳорда майсалари кўрингандан кейин суғорилади. Биринчи сув одатда баҳорги ёғин-сочин тўхтагандан кейин берилади. Кўклам серёғин келган йилларда бу муддат апрелнинг иккинчи ярмига, ёғингарчилик кам бўлган йилларда эса апрелнинг бошларига, айрим ҳолларда эса ҳатто, март ойининг охирига тўғри келади.
Сизот суви чуқур жойлашган бўзтупроқли ерларда кўкламнинг охири ёзнинг бошларида пиёз ҳар 7-10 кунда суғорилади. Ҳар галги суғоришда гектарига 350-400 м3 ҳисобидан сув берилади.🧅🧅
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Отқулоқ (шовул) ни тўқсонбости усулида етиштириш
Шовулнинг серҳосил Широколистный нави районлаштирилган. У уруғдан ва илдиз бўлакчаларидан кўпайтирилади. Шовул совуққа чидамли ўсимлик бўлгани учун уруғи ноябр-декабрда очиқ далага экилади. Ҳар гектар ерга 3 кг уруғ сарфланади.
Уруғ экилгач, унинг унишини тезлатиш учун устидан гектарига 10-12 т
чириган гўнг, 300-400 кг суперфосфат сочилса , ҳосили мўл бўлади ва
барвақт етилади. Эрта кўкламда ҳосилни тез етиштириш учун азотли ўғит
солинади. Шовул парвариши ўташ ва суғоришдан иборат.
Шовул барги 5-6 тага етганда уни пичоқ билан кесиб олиш ѐки
катталарини банди билан суғуриб олиш мумкин. Ҳосил ўриб олингандан
кейин орадан 12-15 кун ўтгач, уни яна ўриб олса бўлади, шовул бир
мавсумда 3-4 марта ўрилади. У гуллаши билан уни уруққа қолдириш
мумкин. Яхши парвариш қилинганда гектаридан 12-15 тонна ҳосил беради.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ИССИҚХОНАДА БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА ЧУҚУРЧАГА ГЎНГ СОЛИБ БЎЛАДИМИ?
Аксарият одамлар асосий ерга (майдонга) бодринг кўчатини экаётганда агат чуқурчаларига гўнг солиб чиқади. Бироқ бундай қилиш мумкин эмас. Биринчидан, кўчатлар куйиб кетиши мумкин.
Иккинчидан, кўпчилик бундай ўғитда кўп миқдорда калий бор ва гўнг солиш орқали калий микроэлементи муаммосини ҳал қилиш мумкин деб ўйлайди.
Аслида ундай эмас. Учинчидан, гўнг ортиқча қизиб кетишга олиб келиши мумкин. Тўртинчидан эса илдизларнинг чиришини келтириб чиқариши мумкун. Бунинг натижасида бодринглар нобуд бўлиши мумкин.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Кузги ғалла уруғини экиш ва ундириб олиш бўйича тавсиялар
Ғалла экиш муддатидан ўта эрта экилганда куздаги иссиқ ҳаво ҳарорати ва тупроқдаги намликдан буғдой ўсиб, қалинлашиб кетиши натижасида майсалар димиқиши ва уни қишда, эрта баҳор олдидан бўладиган совуқ олиши мумкин. Шунингдек, ушбу майдонларга экилган буғдой ун шудринг, сариқ, қўнғир ва поя занги ҳамда бошқа касалликлар билан ҳам зарарланиши хавфи ортади.
Ўта кечки муддатда экилганда эса буғдой илдиз тизими яхши ривожланмайди. Бунда ўсимлик қишга тайёргарлик ҳолатини ўтмасдан қишки тиним даврига киради. Бундай ҳолда буғдой ниҳолларининг бир қисми совуқдан зарарланади, қолганлари эса қишдан кучсиз ва нозик ҳолда чиқиб, ташқи муҳитни ноқулай омилларига чидамсиз бўлади.
Ҳаддан ташқари кеч экилганда эса уруғ умуман униб чиқмаслиги ҳам мумкин.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ИССИҚХОНАДА БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА ҲАР ХИЛ НАВЛАРНИ БИРГАЛИКДА ЭКСА БЎЛАДИМИ?
Мутлақо битта иссиқхонага партенокарпик (чангланмасдан ҳосил берадиган) ва асаларилар ёрдамида чангланадиган навларни экиш мумкин эмас.
Партенокарпик навлар – ташқаридан чанглатувчиларсиз ўзларини-ўзлари чанглантиради. Асаларилар ёрдамида чангланадиган навлар – табиий йўл билан ҳашоратлар ёрдамида чангланади.
Ушбу навлар битта иссиқхонада ёнма-ён экилса, ўзини ўзи чанглатадиган навли бодринг мевалари қийшиқ бўлиб етилади ва ичида уруғи кўп бўлади. Ундан ташқари барча бодринглар аччиқ бўлади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Уруғликнинг ҳаётчанлигини аниқлаб биласизми?
Уруғларни ҳаётчанлиги ҳам унувчанлик каби фоизларда белгиланади. Бундай тадбир кўпинча кузги экинларни экишда қилинади, чунки уларни янги уруғларини тиним ҳолати қисқа бўлгани учун униб чиқиш тезлиги ўрнига ҳаётчанлиги аниқланади.
Уруғлардан буғдой, жавдар, арпа, сули, шоли, макажўхори, соя, нўхат, ловия, кунгабоқар, каноп, тарвуз, қовун, ошқовоқ, бодринг, карам, редиска ва бошқалар. тетрозол, индигокармин ва нордон фуксини бўёвчи модда билан беда уруғи эса уютилиб уруғ шишиб бўкиши йўли билан аниқланади.
Юқоридаги экинлар уруғини ҳаётчанлигини бўяш усули билан аниқлашда 100 та уруғ ҳисобидан ҳаётчанлик фоиз ҳисобида чиқарилади. Уруғларни ҳаётчанлигини бўёк моддалар эритмасида ушлаб туриш вақти ва эритма ҳарорати муҳим аҳамиятга эга.
Шунга кўра уруғлар 18-20° эритмани ҳарорати кунгабоқар уруғи эса 30-400С да ушланади.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Барг салатни тўқсонбости усулида экиш
Салат (барг салат) бир йиллик ўсимлик бўлиб, у йирик барглардан иборат паст тупбарг ёки салат боши ҳосил қилади.
Салатнинг маҳаллий Кўк шох ва хориждан келтириладиган Фиоретт, Конкорд F1, Лагунас F1, Левистро F1, СаулаF1 навлари экиш учун тавсия этилади.
Салат совуққа чидамли ўсимлик. Баргларининг ўсиши ва бош ўраши учун қулай ҳарорат кундузи 15-200С ва кечаси12-150С бўлиши керак. У 50С паст ҳароратда ҳам оз бўлсада ўсаверади.
Уруғи лентасимон усулида 2-3 қатор қилиб экилади. Бунда ленталар ораси 45-60 см, лентадаги қаторлар ораси 15
см қилинади. Бир гектар ерга салат уруғидан 4-5 кг, бошли салатникидан 3-4 кг экилади.
Салат уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар баҳорда бошланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Сув ва бошқа табиий ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланиш
Сув ва бошқа табиий ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланиш маданиятини шакллантириш, махсус дастурни қабул қилган ҳолда, ёшлар ташаббуслари ва стартапларини қўллаб-қувватлаш масалаларида ёшлар билан ишлашни минтақавий даражада ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш ташаббуси, шубҳасиз, кенгаш мажлисидаги энг креатив таклиф бўлди, десак янглишмаймиз. Сабаби, сув ва бошқа табиий ресурсларни тежаш маданиятини ўсиб келаётган ёшлар онгига сингдирмасдан туриб бу борада тўлақонли натижага эришиб бўлмайди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида сувни тежаш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилиши, сувни тежаш соҳасини Оролни қутқариш халқаро жамғарма фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб, бу борада ҳамкорликни кучайтириш, келгуси йили Самарқандда ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро иқлим форуми доирасида жаҳондаги етакчи компанияларнинг сувни тежаш борасидаги технологиялари кўргазмасини ташкил этиш режалари ҳақида баёнотлар Давлатимиз раҳбари минтақа халқларининг ташвиши билан яшаётанлигини, сув масаласида қўшниларни фаол ҳамкорликка даъват этаётганликларини тасдиқлайди.
Афғонистонда “Қўштепа” канали қурилишининг бошланганлиги бу йил ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокамага сабаб бўлган мавзулардан бирига айланди. Хавотирларга асос бор, янги каналнинг ишга туширилиши Марказий Осиёдаги сувдан фойдаланиш тартиби ва мувозанатини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Қўшни давлатнинг Амударё сувидан фойдаланиш учун янги иштирокчи сифатида майдонга чиқиши анча йиллардан бери кутилаётган бўлиб, мамлакат ичкарисида барқарорлик ўрнатилишига бевосита боғлиқ. Президентимиз “Қўштепа” каналининг қурилиши ва унинг Амударё сувидан фойдаланиш тартибига таъсири билан боғлиқ барча жиҳатларни минтақадаги тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда ўрганиш бўйича Қўшма ишчи гуруҳини шакллантириш ташаббусини илгари сурди.
Афғонистон вакилларини сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этди. Давлатимиз раҳбари ички сиёсатда ҳам келгусида кутилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ташаббусини илгари сурмоқда.
Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Иссиқхонада помидорни суғориш ва ўғитлаш
Помидор бутун вегетация даврида шароитдан келиб чиққан ҳолда 6-12 мартагача суғорилади. Хар суғоришдан кейин ўсимликни ёшлик давридан то мева қилгўнга қадар, пушталарини юмшатиб туриш керак. Суғориш ишлари олиб борилганда нисбий намлик 70 %дан ошмаслиги тавсия этилади.
Суғориш билан бир қаторда ўсимликка шакл бериш ишларини тўғри ташкиллаштириш керак. Ўсимликка шакл берганда барг кесилган жойларга
фунгицид дорилар билан ишлов бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Иссиқхонада ҳаво айланишини тўғри йўлга қўйиш керак. Озуқа берганда
тупроқдаги РН (тупроқ ишқорийлиги) хажми 5,5-6 нормада. ЕС (тупроқдаги тузнинг концентрацияси ва электр ўтказкачанлиги) 1,5-2 ни ташкил қилиши керак.
Ўсимлик касалланмаслиги учун хом хамицин, Тату фунгицидлари билан профилактика ишларини олиб борилади. Хар ҳил хашоратлардан (шира-трипс) сақланиш учун фримоновий лавушкалардан фойдаланиш яхши натижа беради.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси
Ташкил этилганига 30 йил тўлган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси бугунги кунга келиб сув ва экология соҳасида минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим платформасига айланди. Глобал иқлим ўзгаришлари оқибатида вужудга келаётган янги хавф ва таҳдидлар шароитида жамғарманинг ўрни ва аҳамияти янада ортиб бормоқда.
Жорий йил 15 сентябрь куни Давлатимиз раҳбари томонидан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисида мазкур тузилма доирасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган келишилган янги қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди. Бугунги кун руҳидан келиб чиқиб, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва институционал механизмларини модернизация қилиш зарурлиги эътироф этилди. Ўзбекистон жамғарманинг асосий ҳужжатлари ва битимларини хатловдан ўтказиш, жумладан, 1990 йилларда қабул қилинган Жамғарма низомини қайта кўриб чиқиш, амалдаги тузилма фаолиятини биргаликда таҳлил қилиш, Жамғарманинг фаолияти ва ҳамкорлик масалаларини аниқ тартибга солувчи “Қоида ва тартибтаомиллар”ни ишлаб чиқиш тарафдори эканлиги таъкидланди.
Албатта, жамғармани ривожлантириш ва ислоҳ этиш жараёнларини тармоқлараро тамойил асосида, яъни замонавий экологик таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда, “сув-энергетика-озиқ-овқат” тартибидаги комплекс ёндашувлар негизида амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, жамғарманинг асосий ҳужжатларида трансчегаравий дарёлар сув ресурсларини бошқариш ва фойдаланиш соҳасида умумэътироф этилган меъёрлар, принциплар ва ўзаро мажбуриятлар ҳам ўз ифодасини топиши керак. Жамғарманинг амалдаги тузилмалари самарасини кадрлар ва техник салоҳиятни кучайтириш, компетенцияни кенгайтириш ҳисобидан тубдан ошириш керак.
Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Нўш пиёзни тўқсонбости усулида экиш.
Тўқсонбости усулида пиёзни уруғидан етиштиришдан ташқари унинг нўш пиёздан етиштириш киради. Нўш пиёзлар баъзан кузда (октябрь – ноябрь ойларида) ёки эрта баҳорда нўш пиёз (майда пиёзбоплар) экилади.
Нўш пиёз кузда экилгани маъқул, чунки майда пиёзбошларни қишда сақлаш кўп чиқитга чиқишга олиб келади. Нўш пиёз пушталарга ёки текис далаларга (маркёр изи бўйича) бўйнигача ботириб, икки қаторлаб лента шаклида экилади. Бунда ленталар ораси 50-60 см ва қатордаги пиёзлар ораси 10 см дан қилинади. Бунда 4 см йирикликдаги пиёзбошлар 10-12 кг/м2 ҳисобидан зич қилиб экилади.
Тўқсонбости муддатда нўш пиёзни маҳаллий шароитда яратилган “Истиқбол” ва “Зафар” навлари ҳамда хорижнинг Манас, Дайтона, Леоне, Банко ва Родар каби навларини экиш тавсия этилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Пахта териш машинанинг технологик иш жараёни
Уч ғилдиракли чопиқ трактори билан яримосма шаклида агрегатланган мазкур машина ишчи аппаратлар, кўндаланг шнек, лентали юклагич, пахта тозалагич ва бункер каби қисмлардан иборат.
етказиб бериш йўлга қўйилди.
Машина дала бўйлаб ҳаракатланганда ғўза туплари ишчи аппаратига қия ҳолда ёнма-ён ўрнатилган иккита айланувчи рифли валиклар орасидаги иш тирқишига киради. Валиклар туплардаги қолдиқ ҳосилни сидириб олиб, ёнидаги шнекларга ташлайди. Ҳосил бу шнеклардан кўндаланг катта шнекка, ундан лентали конвейер (юклагич) орқали пахта тозалагичга узатилади.
Ғаллани ёмғирлатиб суғориш технологияси билан танишинг!
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Қузги-қишки агротехник тадбирлар
Суғориш ва зовур тармоқларини тартибга келтириш, тозалаш учун қуйидаги тадбирларни амалга оширишлари лозим: (1)
👉cуғориш шохобчаларини хамда ариқларни бегона ўтлардан тозалаш;
👉ариқларнинг ўпирилган ёки ювилган жойларини тупроқ билан тўлдириб, текислаш;
👉 сув йўлини очиб, уни равон оқишига имконият яратиш;
👉 мавсум давомида суғориш ишларини енгиллаштириш билан бир қаторда далалар сув таъминотини яхшилаш (фермерларга хизмат қиладиган мироблар савиясини ошириш);
👉 суғориш тармоқларининг синган, ёрилган ва ишдан чиққан жойларини таъмирлаш ва қайта тиклаш;
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
“Ўзбекистон-2030” стратегияси (давлат-хусусий шериклик)
“Ўзбекистон-2030” стратегиясида яна бир устувор вазифа сифатида далаларга сув етказадиган объектларни тадбиркорлар (фермер хўжаликлари ва кластерлар) бошқарувига бериш белгиланган. Янги тажрибага асосан Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин, Қашқадарё вилоятининг Касби, Нишон, Жиззах вилоятининг Дўстлик, Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги сув хўжалиги объектлари тўлиқ кластер ташкилотлари бошқарувига берилди.
Натижаларни Нарпай тумани мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, илгари туман сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобида бўлган 53 км канал ва 271,9 км коллектор тармоқлари ҳамда 8 та насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 10 йил муддатга “Maroqand Sifat” МЧЖ ўз бошқарувига олди. Лойиҳа доирасида инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилиши ҳисобига 10 йилда 121,8 млн. кВт.соат электр энергияси ёки 97,4 млрд. сўм давлат бюджет маблағи иқтисод қилиниши кўзда тутилган. “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида бир тумандаги сув хўжалиги объектларини тўлиқ хусусий шерик бошқарувига бериш амалиёти кенг давом эттирилади.
Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Уруғликдаги касалликларни аниқлаш.
Экинларни касалликлари асосан уруғлари орқали кўп тарқалади. Шунга кўра қишлоқ хўжалик экинларини экишда зарарланган уруғларни экишда мўтлоқо йўл қуйилмайди. Ана шундай уруғ орқали юқиб тарқаладиган касалликлар давлат стандарти Гост 12044-66 усулида микроскопик, центрофугик ва биологик усуллар билан аниқланади.
Микроскопик усул. Қишлоқ хўжалиги экинлар уруғини касаллигини аниқлаш. Қуролланмаган кўз билан кузатиш учун лупалардан фойдаланиш орқали қопли бошча замбуруғини, склероция кулранг чириш ва беда ракини замбуруғларини аниқлаш мумкин.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
“Ўзбекистон-2030” стратегияси (қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш).
Ҳеч кимга сир эмас, Ўзбекистон фойдаланадиган сув ресурсларининг 90 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасида сарфланади. Сув тақчиллиги билан боғлиқ вазиятни эътиборга олиб, ҳар йили қишлоқ хўжалиги соҳасида камида 7 млрд. м3 сувни тежаш чоралари кўрилаяпти. Ўтган саккиз ойни ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, сув ресурслари 5,2 млрд. м3 миқдорида иқтисод қилинишига эришилди. Жумладан, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳисобидан 1,7 млрд. м3 , ирригация тармоқларида таъмирлаш-тиклаш тадбирларини ўтказиш ҳисобидан 1,4 млрд. м3 , АКТ ва рақамли технологияларни жорий этиш ҳисобидан 0,4 млрд. м3 ҳамда сувни кам талаб қиладиган экинлар улушини кўпайтириш ва шолини интенсив усулда экиш ҳамда экин майдонларида қўшимча агротехник тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан 1,7 млрд. м3 миқдорида сув тежалди. Кузги бошоқли дон экинларини суғориш, шўр ювиш тадбирларида сувдан самарали фойдаланиш орқали йил охиригача яна 2 млрд. м3 сувни иқтисод қилишга эришилади.
Республикада жами суғориладиган ер майдонлари 4,3 млн. гектарни ташкил этиб, 2023 йил суғориш мавсумигача сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган майдонлар 1,2 млн. гектарга ёки суғориладиган ерларнинг 28 фоизига етказилди.
Жумладан, 473,5 минг гектар майдонда томчилатиб, 44,7 минг гектарда ёмғирлатиб, 18,0 минг гектарда дискрет, 133,9 минг гектар майдонда бошқа сув тежовчи суғориш тизимлари жорий қилинди ҳамда 569,0 минг гектар экин майдонлари лазер ускунаси ёрдамида текисланди.
Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тўқсонбости муддатда пиёз етиштириш: ўғитлаш
Пиёздан 30 тоннагача ҳосил олиш учун ҳар гектар ерга юқори унумдор майдонларда соф холда 250 кг азот, 200 кг фосфор, 80 кг калий, ўртача унумдор тупроқларда 300 кг азот, 220 кг фосфор ва 90 кг калий, паст унумдор тупроқларда 320 кг азот, 220 кг фосфор ва 100 кг калий берилиши лозим.
Ўғитларни бериш муддати. Фосфор ўғитни йиллик миқдорини 70-75 % ерни асосий ишловида, қолган қисми эса ерни бораналашдан олдин берилади.
Азот ўғитини вегетация даврида озиқлантириш пайтида тенг иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш пиёз яганалаб, пиёз боши ўтоқ қилингандан сўнг, иккинчиси эса шакллана бошлаганда берилади.
Пиёз ўсимлигига органик ўғитлардан янги гўнгни бериш тавсия этилмайди. Гўнг берилганда гўнгдаги бегона ўтлар уруғлари униб чиқиб, олинадиган ҳосилга салбий таъсир этади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
“Ўзбекистон-2030” стратегияси (сув ишлатиш самарадорлигини ошириш)
Келгуси 7 йилда мамлакатнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим дастуруламал ҳужжат бўлган “Ўзбекистон-2030” стратегияси бунга яққол мисолдир. Бешта устувор йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсад акс эттирилган стратегиянинг 3-йўналиши сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишлангани сувчиларга ҳам улкан масъулият юклайди.
“Ўзбекистон-2030” стратегиясида сув ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдонини 2 млн. гектаргача, шу жумладан, томчилаб суғориш технологиясини 600 минг гектаргача етказиш вазифаси қўйилди. “Амударё” ва “Сирдарё” ҳавзалари сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш схемаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси учун ўртача кўп йиллик сув олиш лимити 64 млрд. м3 ни ташкил этади.
Музликларда, йирик дарёлар ҳавзаларида, кичик дарё ва сойларда сув сарфининг камайиб бораётганлиги туфайли охирги йигирма беш-ўттиз йил ичида республикамизнинг сув олиш миқдори камайиб бориб, йилига ўртача 51-53 млрд. м3 га тушиб қолган.
Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Шўр ва шўртоб ерлардан фойдаланишда агромелиоратив тадбирлар.
Суғориладиган майдонларни текислаш.
Ерларни текислаш қишлоқ хўжалик экинларини ҳосилини кўтаришда аҳамияти каттадир. Агар ер яхши текисланмаса ундай майдонда сув юриш қийин бўлиши билан бирга уни мелоратив ҳолатини яхшилаш ишларини самараси кескин вамаяди. Яхши текисланган ерларда мелоратив ҳолат яхшиланиб ўсимликни ривожланшида ва ҳосил ҳам юқори бўлади. Масалан: Ерни узунасига ва кўндалангига ер текислагич механизми ёрдамида текисланганда, қўлда ва текисланмаган майдонга нисбатан ҳосилдорлик 10,4 дан 19,7 ц/га юқори бўлган.
Шўрланган ерларни текисланаётганда фақат агротехник тадбирни кўзда тўтмай, балки ерни мелоратив ҳолатига эътибор бериш керак
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Гербицидларни амалда қўллаш усуллари🚜🍃💧🚜🚜
Гербицидни тўғри танлаш, қўллаш муддатлари ва усулини, препарат ва унинг ишчи суюқлигини сарфланиш меъёрини аниқ билиш бегона ўтларга қарши самарали курашда муҳим ўрин тутади.🍃🍃🚜
Қўллаш муддатига қараб гербицидларни экишдан олдин ва кейин (ниҳоллар унишидан олдин ва кейин) қўлланадиганларга бўлиш мумкин.🚜🚜🍃🍃💧
Одатда гербицидларни қуйидаги усулларда қўлланади:
👉экишдан олдин тупроққа киритиш;🚜🚜
Гербицид уруғни ерга қадашдан олдин тупроққа киритилади ва тупроқ билан аралаштирилади.🍃🍃
👉экишдан олдин қўллаш;
Гербицид уруғни экишдан олдин тупроқ юзасига ёки ўсаётган бегона ўтларга пуркалади.💧💧
👉ниҳоллар униб чиқишидан олдин қўллаш;
Гербицид экин ниҳоллари униб чиқишидан олдин тупроққа киритилади ва у бегона ўтларни униб чиқишидан олдин ёки униб чиққандан cўнг тез орада нобуд қилади.
👉ниҳоллар униб чиққандан сўнг қўллаш;🚜🚜
Гербицид экинлар ниҳоллари (ва бегона ўтлар) тупроқдан униб чиққандан кейин пуркалади.🚜🍃💦
👉аниқ йўллаб қўллаш;
Гербицид қаторлардаги бегона ўтларга ёки уларнинг айрим қисмларига (пояси, баргига) ёки тупроқнинг айрим жойлрига аниқ қаратиб пуркалади.💦🍃🍃
👉ёппасига пуркаш;
Гербицид ўсимликларга техника ёрдамида ёппасига пуркалади.🚜🚜🍃
👉тасмасимон пуркаш;
Гербицид фақат экин қаторларида ўсаётган бегона ўтларга тасмасимон пуркалади.
👉кечиктириб қўллаш;
Бу усулда гербицид экин қатор ораларини охирги марта культивация қилиш пайтида ёки бевосита культивациядан кейин пуркалади ёки тупроққа киритилади.
👉танлаб пуркаш;
Гербицид даланинг фақат бегона ўтлар ўсаётган жойини танлаб ва аниқ йўллаб пуркалади.🚜🍃💧
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Кўкатлар тўқсонбости усулида қачон экилади?
Кўкат сабзавотларга бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик сабзавотлар киради. Улар юқори ҳосилдорлиги, тезпишарлиги, иссиққа кам талабчанлиги, тупроққа, намга ва озиқ моддаларга кўп талабчанлиги билан бошқа сабзавотлардан ажралиб турадилар.
Кўкат сабзавотлар ниҳоллари пайдо бўлгандан кейин 30-40 кунда ҳосили йиғиб олинадиган даражага етади. Уларни йил давомида экиб янги сабзавот етиштириб туриш имконияти бор. Кўкат сабзавотларга юқори ҳарорат салбий таъсир қилади, иссиқ ортиқча ва ҳавонинг нисбий намлиги паст (60% дан) бўлса, ўсимлик барвақт гулпоя чиқаради, барглари суст ўсади, ҳосили камаяди, баргининг сифати пасаяди, шираси кам, ўзи дағал бўлиб қолади.
Кўкат сабзавотлар ва салатни экиш муддати жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь-15 декабрь ва шимолий вилоятларда 1 ноябрь-1 декабрь кунларига тўғри келади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Томчилатиб суғориш жараёнида гербицидлар ва уларнинг турлари💧💧
Ёппасига таьсир қилувчи гербицидлар барча ўсимликлар учун заҳарлидир.
Танлаб таъсир қилувчи (селектив) гербицидлар баъзи ўсимликларучун кучли заҳарли, бошқалари учун зарарсиз ёки кам заҳарли.🍃💧🚜
Танлаб таъсир қилувчи гербицидлар сиртдан ва тизимли таъсир қилувчи гербицидларга бўлинади.🚜🚜
Сиртдан таъсир қилувчи гербицидлар бегона ўтларнинг фақат пуркалганда бориб теккан органларига зарар етказади (мисол учун оксифлуорфен, МСМФ, ДСРА).
Қалин пўстлоқли, танаси мум ёки туклар билан зич қопланган ҳамда илдизлари тупроққа чуқур жойлашган ўсимликлар кўпчилик сиртдан таъсир қилувчи гербицидларга чидамлидир.💧💧🍃🍃🚜
Тизимли таъсир қилувчи гербицидлар ўсимликнинг томирларида ҳаракатланиб, унинг барча қисмларига тарқалади, ҳужайраларга сўрилади, уларни заҳарлайди ва ўсимликни нобуд қилади. Бундай гербицидлар илдизи чуқур жойлашган куп йиллик бегона ўтлар ва буталарага ҳам самарали таъсир қилади.💧💦🍃🚜🚜
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
🍅🍅Иссиқхонада помидор етиштиршда ҳарорат қандай бўлиши керак?🍅🍅🍅🍅
Кўчат экилгандан сўнг иссиқхонанинг кундузги ҳарорати кузги қишки мавсум учун 20-22°С, ёзги-кузги ва қишки-баҳорги мавсумда 20-25°С, кечки ҳарорат эса 3 та мавсуда ҳам 16-18°С бўлиши тавсия этилади. 🍅🍅🍅🍅
🍅Иссиқхона учун оптимал нисбий намлик 65-75% гуллаш бошлангўнга қадар 70-75 %. Сўнг 65%гача пасайтирилгани маъқул.🍅🍅🍅
🍅🍅Иссиқхона ичида иссиқлик 40 градусдан ошиб кетса ўсимлик ўсишдан ва гули чангланишдан тухтайди Ҳароратни меъёридан юқори бўлиши ўсимликларни ўсиб,🍅🍅 ривожланишини тезлаштиради, натижада меваларни етилиши тезлашади, пояда ҳосил бўлиши камайиб, мевалари майдалашиб қолади. 🍅🍅
🍅🍅Ҳарорат паст бўлганда эса мева тугиши кечикиб, ўсимликларни новдалаши кучаяди, гулшодалардаги мева тугиш сони кўпаяди, натижада умумий ҳосилдорлик юқори бўлади. Ҳарорат кечалари 14°С дан паст бўлганда чангдон ўсмайди ва мева тугиш бўлмайди, ҳарорат 33~-35°С дан юқори бўлганда хам чангдонлари стерил бўлиб мева тугиш жараёни бўлмайди. Ҳаво ҳароратини меъёрда бўлиши помидордан иссиқхонада юқори ҳосил олишни таъмин этади. 🍅🍅🍅🍅
🍅🍅Тупроқнинг қулай ҳарорати 16-20°С атрофида. Тупроқ ҳарорати 16°С дан паст бўлиши ўсимлик томонидан фосфорни қабул қилинишини сусайтиради, кейинчалик эса сув сўрилиши қийинлашади, ўсимлик ўсишини чеклаб қўяди. Тупроқ ҳароратини 28°С гача кўтарилиши, шу билан бирга тупроқ🍅🍅 таркибидаги ишқорни кўпайиши, нафақат ўсимликни ўсишдан тўхтатиши, балки унинг фузариоз касалига чидамлилик хусусиятини хам йўқолишига сабаб бўлади.Иссиқхонага намликни ва иссиқликни ўлчайдиган асбоб қуйиш шарт.🍅🍅🍅
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Томчилатиб суғориш жараёнида бегона ўтларга қарши курашнинг кимёвий усуллари💧🍃🚜💦🍃🚜
Кимёвий усул, яъни гербицидларни қўллаб бегона ўтларни йўқотиш юқори самарали усул бўлиб, уни қўллаш натижасида тупроққа механик таъсир қилиш сезиларли даражада камаяди.🍃🍃💧💧🚜🚜
Ўсимликларни қуритувчи ёки ўсишини тўхтатувчи кимёвий воситаларга гербицидлар дейилади.🚜🚜🚜
Гербицид қўлланадиган далаларни аввал яхшилаб текислаш талаб қилинади. Текис далаларга сепиладиган гербицидлар текис тарқалади ва бу ўз навбатида,🚜 гербицидларнинг самарадорлигини оширади ҳамда таъсир даврини узайтиради.
Яхши текисланмаган, айрим жойларида сув тўпланиб қолган далаларда кўп 🚜🍃 гербицидлар тез парчаланиб кетади ва уларнинг самараси тубдан пасайиб кетади.
Экин экишдан олдин далани cyғоpuш бегона ўтларнинг уруғларини униб чиқишга мажбур қилади ва ўтларнинг пайдо бўлган майса ва ниҳоллари билан курашиш имкониятини яратади.💧🚜🌱🌱🍃
Бу тадбир кейинги даврда бегона ўтлар пайдо бўлишини бутунлай бартараф қилмаса ҳам, зарарланиш даражасини кескин камайтиради.🚜💧🍃
Шу билан бирга, суғориш далани экишга пухта тайёрлашга, тупроқ кесаксиз бўлиши ва гербицидларни самарали ишлатишга имконият яратади.🚜🚜
Кесаги кўп тупроққа экишдан олдин киритиладиган ёки пуркаладиган💧💧 гербицидларнинг бегона ўтларга қарши самараси кескин пасайиб кетади.
Экин ниҳоллари униб чиққандан сўнг далага сув қўйиш, уларнинг тез ўсиши ва бегона ўтлар билан рақобат қилиш қобилиятини ошишига имкониятлар яратади.🚜🚜
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧