Экинлар парваришида қўлланилаётган минерал ўғитлар (4)
Калийли ўғитлар
Калий хлорид (KCL). Таркибида 50 – 52% калий бор. Оқ ёки қизғиш-қўнғир рангли кристаллсимон, сувда эрувчан ўғит. Калий хлорид ҳаводаги намни тез ўзлаштириб олади, қуруқ ҳолатдагисининг сочилувчанлиги яхши.
Калийли туз (калий хлориднинг калинит ёки силвинит билан аралашмаси). Таркибида 40 % калий бор, кул ранг-қўнғир тусли, майда кристалл ўғит.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
TEZKOR: 20-22-SENTYABRDA SEL VA TOSHQINLAR RO‘Y BERISHI MUMKIN
🌧"O‘zgidromet" xabariga ko‘ra, joriy yilning 20-22 sentyabr kunlari kutilayotgan kuchli yomg‘irlar yog‘ishi sababli, respublikaning tog‘oldi va tog‘li hududlarida, sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin.
Jumladan:
📍Qashqadaryo viloyati: Yakkabog‘, Dehqonobod, Chiroqchi, Kitob, Shahrisabz, Qamashi, G‘uzor tumanlarida;
📍Samarqand viloyati: Urgut, Samarqand, Bulung‘ur, Nurobod, Qo‘shrabot, Kattaqo‘rg‘on, Payariq, Jomboy, Ishtixon tumanlarida;
📍Jizzax viloyati: Zomin, Baxmal, G‘allaorol, Sharof Rashidov, Forish, Yangiobod tumanlarida;
📍Toshkent viloyati: Ohangaron, Bo‘stonliq, Parkent, Piskent, O‘rtachirchiq, Yuqorichirchiq tumanlarida va Angren, Olmaliq shaharlarida;
📍Namangan viloyati: Pop, Kosonsoy, Chortoq, Chust, Namangan, Yangiqo‘rg‘on tumanlarida;
📍Farg‘ona viloyati: So‘x, Shohimardon, Farg‘ona, Beshariq tumanlarida;
📍Andijon viloyati: Andijon, Asaka, Jalaquduq, Qo‘rg‘ontepa, Paxtaobod, Izboskan, Xo‘jaobod, Marhamat tumanlarida va Xonobod shahrida sel kelishi va suv toshqini ro‘y berish ehtimoli mavjud.
‼️Tog‘oldi va tog‘li hududlarda istiqomat qiluvchi fuqarolar hamda tog‘li hududlarda faoliyat yurituvchi fermer-dehqonlardan ehtiyotkorlik choralarini ko‘rishlarini so‘raymiz.
#ob_havo #iqlim
🌐Website💬Telegram💬Facebook📺YouTube📷Instagram
Аҳоли томорқалари учун суғориш тизимларини қўлбола усулда қандай ясаш мумкин?
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
💧Томчилатиб суғориш ускунаси кўп вақт хизмат қилиши учун нималарга эътибор беришимиз керак?🤔
Видеода бу ҳақида мутахассис тўлиқ тушунтириб берганлар!🔥
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ер устига силос бостириш
Силоснинг кенг тарқалган турлари деярли ҳар қандай хўжаликлар томонидан қўлланилиши мумкин бўлган энг осон силослаш жараёни бу ер устига, яъни текис майдонга тайёрланадиган силосдир.
Ушбу турдаги силос биринчи марта силос тайёрлаш билан шуғулланаётганлар учун тавсия этилади.
Ер устига силос бостириш технологияси
Жойлаштириш жойи молхонага яқин жойда сув тушмай¬диган мустаҳкам жой танланади. Агар танланган жой ушбу шартларга жавоб бермаса, 4-5 метр кенгликдаги ва етарли узунликдаги ер устига силос миқдорига қараб текисланади ва зичланади. 15-20 см қалинликдаги майда сомон аралаш¬маси тупроқ қопламаси сифатида ерга ётқизилади ва ҳеч қандай қопламага эҳтиёж қолмайди.
Майдаланган кўк массалар оғир тракторлар билан 3-5 кун мобайнида зичлантирилиб бостирилади ва катта босим билан ётқизила бошлайди. Биринчи босимда иккала йўналишда бироз ўсиш бошланганда узунасига босим давом эттирилади.
Силоснинг баландлиги трактор билан кўтарилишга қодир даражада тахминан 1,5-2 мертгача давом эттирилади ва кейин камида 2 мм қалинликдаги полиэтилен қоплама билан ёпила¬ди. Қоплама четларидан 50-60 см чиқиб туриши ва қоплама қирралардан яхшилаб тортилиши керак. Кейин қоплама 20-25 см тупроқ қопламаси билан ёпилиши керак. Силос атрофидаги ортиқча сувни олиб ташлаш учун 25-30 см чуқурликда дренаж каналини очиш керак.
Силос тайёрланадиган жой транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун мос бўлиши ва кунига бир неча марта силос очилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилган бўлиши керак.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.
❗️Шунингдек, пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Экинлар парваришида қўлланилаётган минерал ўғитлар (2)
Аммиакли ўғитлар таркибида аммиакли шаклдаги азот бўлади. Мисол учун аммоний нитрат, аммоний сульфат, аммоний карбонат, аммоний хлоридлар.
Аммоний нитратнинг таркибида 34 % азот бор, донадор ҳолатида ишлаб чиқарилади, доначалари оқ ёки сарғиш, сувда яхши эрийди, ҳаводаги намни тез тортади (гигроскопик).
Кейинги машҳур аммонийли ўғит бу аммоий сульфатдир. аммоний сульфат таркибидаги азот 20,5 % бўлиб, аммоний шаклида, оқдан то кулранг-яшил ранггача бўлган кристалл ўғит, сувда эрувчан, ҳаводаги намни кучсиз сингдиради. Сочилувчанлиги яхши, тупроқдан ювилиб кетиши кам.
Амид ўғитларнинг орасида ҳозирги кунда энг кўп қўлланиладигани мочевина (карбамид) ва кальций цианамид (кальцийли селитра) лардир.
Энг кўп қўлланиладиган амид ўғит – карбамид (мочевина) таркибида қарийб 46 % фаол азот бўлади, донадор кўринишда ишлаб чиқарилади, доначалари оқ рангли, майда ва тез эрувчан, намни кам сингдиради ва зичлашмайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Чирчиқ дарёси тобора қуримоқда.
Тошкент вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда бу дарёнинг ўрни беқиёс. Куни кеча дарё бўйига борганимда ачинарли ҳолатни гувохи бўлдим. Дарё қирғоқларида қурилиш чиқиндилари жуда кўп. Сув эса тобора қуримоқда.
Бугунги кунга келиб дарё ўрнида бир ирмоқ оқиб турибди ҳолос. Агар сувни тежамасак тез орада дахшатли қурғоқчилик бизнинг минтақани ҳам қамраб олади
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
“Markaziy Osiyoda suv tanqisligi muammosi keskin va tuzatib bo‘lmaydigan bo‘lib qoldi va bundan ham yomonlashadi” – Shavkat Mirziyoyev
Markaziy Osiyoda suv va ekologik vaziyatning yomonlashuvi oqibatlaridan koʻrilgan iqtisodiy zarar mintaqa yalpi mahsulotining 11 foizini tashkil qilishi mumkin, dedi Prezident.
“Mutaxassislarning fikricha, Markaziy Osiyoning ayrim hududlarida 2040-yilga borib suv resurslariga bo’lgan og’irlik 3 barobar ortadi”, — dedi Mirziyoyev.
Shuningdek, Prezident suv resurslarining taqchilligi va samarasiz foydalanishi tufayli mintaqa davlatlari har yili 2 milliard dollargacha zarar ko‘rishini qayd etdi.
Bularning barchasi uzoq muddatga jamg‘arma doirasida kelgusida kelishilgan qadamlarni ishlab chiqish va amalga oshirishni taqozo etadi, dedi Prezident Orolni qutqarish xalqaro jamg‘armasi ta’sischilari davlat rahbarlarining sammitida so‘zlagan nutqida.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
PAXTA HAQIDA 5 TA QIZIQ FAKT
🟢Paxta – insoniyat madaniylashtirgan ilk o‘simliklardan biri. Arxeologlar isbotlashicha, Hind vodiysida paxta 7000 yil oldin ham yetishtirilgan.
🟢Paxta tolalari hayratlanarli shimuvchanlik xususiyatiga ega. Paxta o‘z vaznidan 27 barobar ko‘proq suvni shimishi mumkin. Ivish orqali paxta faqat mustahkamroq bo‘lib boradi.
🟢To‘rt mamlakatning davlat ramzida paxta aks etgan: O‘zbekiston, Turkmaniston, Qirg‘iziston, Tojikiston.
🟢Tabiiy paxta uch rangda bo‘ladi: oq, jigarrang, yashil.
🟢Ilk paxta terish mashinalari XIX asrda paydo bo‘lgan, shunday bo‘lsa-da, hozirgacha dunyoda paxtaning 60 foiziga yaqini qo‘lda teriladi. Paxta hosili to‘liqligicha mashinada teriladigan mamlakatlar faqat AQSh va Avstraliyadir. Xitoy, Hindiston va Pokistonda butun paxta hosili qo‘lda terib olinadi.
Manba:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СИЛОС ТАЙЁРЛАШ УЧУН НИМАЛАР ЗАРУР
Юқори сифатли озуқа олишни таъминлайдиган омиллар асосан уни тайёрлаш технологияси билан белгиланади, уларнинг асосий элементлари: силос бостириш учун траншеяларни тайёрлаш, ўсимликларни вегетация даврининг оптимал босқичларида йиғиб олиш, оптимал намлик, ўриш баландлиги, майдалаш, хомашё ва кесиш, зарур ферментация, моддалар, бостириш, (трамбовка) ва устини ёпиш.
Умуман олганда, силос учун зарур бўлган асосий материал, маҳсулот, ускуналар ва ишчи кучи шулар жумласидан:
✅Силос учун етиштирилган экинлар;
✅Силосни ўриш машинаси;
✅Силос тиркамаси (икки ўқли, қўшимча махсус силосли тиркама);
✅Силос ўраси (траншея);
✅Трактор (камида 3 та йиғиш, ташиш ва ўриш ишлари учун);
✅Иш кучи;
✅Пластик-полиэтилен плёнка (35-40 мм ёки ундан қалин);
✅Қўшиладиган моддалар (ҳар бир силос учун талаб қилинмайди);
✅Сомон (тупроқ устига қурилган силос тагига ётқизиш учун);
✅Устини ёпиш учун тупроқ ёки бошқа материаллар.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
OROLBO‘YIGA EKINZORLAR YARASHADI: KUNJUT YETISHTIRISH ISTIQBOLLARI
🌿Qoraqalpog‘istonning Kegeyli tumanidagi kunjutzorni (https://www.agro.uz/05092023-2/) oralar ekansiz, qaqrab yotgan yerni ko‘kalamzorga aylantirib, daromad ham olishga muvaffaq bo‘layotgan qoraqalpoq mirishkorlariga tasanno aytasiz.
Hosil hech qanday sug‘orishsiz yetishtiriladi. Bor-yo‘g‘i bir marta qishda sug‘oriladi. Bunga o‘zingiz ham guvoh bo‘lishingiz mumkin. Orasida begona o‘t ham o‘savermaydi. Ikki marta oziqlantiriladi. Orasiga tarvuz-qovun ekilgan, bu qo‘shimcha daromad keltiradi. Ko‘rib turgan dalangizda 3 gektar kunjut ekilgan, gektaridan 1,5 tonnagacha hosil olish imkoni bor.
Manba:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Брокколини парваришлаш (2). 🥦🥦🥦
🥦🥦Уруғидан экилган брокколи карамларида яганалаш ишлари икки босқичда: биринчиси ўсимлик чинбарг чиқарганда ва биринчи чопиқ вақтида ўтказилади. Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан қатор ораларини юмшатишга киришилади. Эртаки муддатда экилган карам майдонларидаги бегона ўтлар ҳамда касаллик ёки зараркунандаларни йўқотиш бўйича кураш чораларини амалга ошириб, тупроқ тури ҳамда ер ости сувлари чуқурлигига мувофиқ 8-10 кун оралатиб 550-600 м3/га меъёрда суғорилади. Ҳар иккинчи суғоришдан сўнг қатор ораларини КРН-2,8А русумли агрегат билан ишлов бериш ҳосилнинг ўз вақтида етилишини таъминлайди. 🥦🥦🥦
🥦🥦Ер ости суви чуқур жойлашган ерларга баҳорда ўтказилган брокколи етти-саккиз марта суғорилади, бу суғориш, асосан карамбошлари ҳосил бўлаётганда бошланиб, ҳосилни йиғиб-териб олиш олдидан тугалланади. Ёзги муддатда брок¬коли карам эса ўсиш даврида 8-10 мартагача (300–350 м3/га меъёрда) суғорилади. Брокколи ўстиришда карамбошларини қуёш нури таъсирида қизиб, куйиб кетишдан сақлаш агротехниканинг муҳим🥦 шартларидан ҳисобланади. Шунинг учун уни қуёш таъсиридан соялантиришга ҳаракат қилиш керак. Ҳимояланмаган карамбошлари ранггини, озиқавий қийматини ва мазасини йўқотади ҳамда муддатидан илга¬ри сочилиб кетади. Соялантириш учун карам устига сиртқи барглари қайириб қўйилади, яхшиси ташқи баргларнинг бир қанчасини карамбошлар устига ўраб боғлаб қўйиш лозим. 🥦🥦🥦
🥦Баҳорда кўчатлари ўтказилган брокколи май-июнь ойларида, ёзда ўтказилганлари эса октябрь-ноябрь ойининг бошларида етилади ва бунда ҳар бир карамбошининг вазни 250 г ва ундан зиёдни ташкил қилади. Ўзбекистонда брокколининг ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 10-15 т ва ундан кўпроқни ташкил этади. 🥦🥦
🥦Брокколи биринчи йилдаёқ уруғ беради. Бироқ, бизда унинг уруғини етиштириш қийин, чунки бу ерларнинг юқо¬ри ҳароратига брокколи унчалик яхши чидай олмайди. Шу туфайли брокколи кузнинг салқин даврларида ўстирилади.🥦🥦🥦
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Сиз ҳали сув тежаш бўйича энг инновацион иловалардан бири бўлган TOMCHI иловасини юклаб олмадингизми? Унда ҳозироқ уни телефонингизга ўрнатиб олинг! Унда сув тежаш технологияларига оид сўнгги маълумотлар, янгиликлар ва мутахассис маслаҳатлари доимий тарзда жойлаб борилмоқда.
Телеграмдаги каналимиз эса: t.me/tomchikanali
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi
"TOMCHI" - мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html
Амалиёт битирувчиларга сертификатларни топширар экан, вазир ўринбосари коллежларни илк битирувчилари сув хўжалиги кадрларининг олтин заҳирасига айланишига ишонч билдирди.
Читать полностью…Исмалоқ
Исмалоқни фақат битта Нафис нави Давлат реестрига киритилган.
Исмалоқ боғ қатор орасига эрта баҳорда, сабзавот сеялкалари билан қўш қаторлаб, ленталар ораси 50-60 см ва қаторлар орасини-15-20 см дан қилиб экилади. Ҳар гектар ерга 15-20 кг уруғ, 2-3 см чуқурликка кўмилади.
Ўсув даврида парвариш қилиш ишлари экинни суғориш, қатор ораларини юмшатиш ва бегона ўтларни ўташдан иборат. Озиқ-овқатга ишлатадиган исмалоқ ягана қилинмайди. Исмалоқ 5-6 та барг чиқаргандан бошлаб кесилиб ёки юлиниб ҳосили бир неча марта йиғиштирилади. Гулпоялар чиқарганда ҳосили терилмайди. Исмалоқнинг ҳосилдорлиги гектарига 10-15 т.
Батафсил:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Бугунги кунда сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш замон талабига айланиб бормоқда. Сув танқислиги вужудга келаётган айни пайтда, анъанавий суғоришдан аста-секин воз кечилаётганини барчамиз вазиятдан билиб турибмиз.
🌽Маккажўхори учун томчилатиб суғориш техникасини қўллаган афзалми ёки ёмғирлатиб?
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Экинлар парваришида қўлланилаётган минерал ўғитлар (3)
Фосфорли ўғитлар
Аммофос (NH2H2PO4). Юқори концентратланган фосфор-азотли донадор ўғит, таркибида 43–46 % фосфор, 11 % азот бор. Ёпишиб зичлашиб қолмайди, ҳаводаги намни ўзига кам тортиб олади.
Аммонийлаштирилган суперфосфат (NH2H2PO4+СаНРО4). Концентрацияси кам бўлган юқори балластли, кулранг тусли донадор ўғит. Таркибида 14–15 % фосфор ва 1,5–2,0 % азот бор.
Оддий суперфосфат ((Ca(H2PO4)2H2O+2CaSO4)). Апатит концентратидан ёки Қоратоғ фосфоритларидан ишлаб чиқарилади. Кукунсимон суперфосфат хомашё турига кўра ўзида 19–19,5 % дан 15–16 % гача фосфор бор. Донадор суперфосфатда эса 20 % фосфор бор. Сувда яхши эрийди, ҳаводаги намни ўзига кам тортиб олади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
“Mintaqada suvdan foydalanish jarayonining yangi ishtirokchisi paydo bo‘ldi” – Shavkat Mirziyoyev Markaziy Osiyo davlatlari rahbarlari bilan uchrashuvda Afg‘onistonda qurilayotgan Qo‘shtepa kanali bo‘yicha bir qator bayonotlar berdi.
Prezident kanal qurilishi Markaziy Osiyoning suv rejimi va muvozanatini tubdan o‘zgartirishi mumkinligini ta’kidladi.
Shuningdek, u kanal qurilishining barcha jihatlari va Amudaryoning suv rejimiga ta’sirini o‘rganish bo‘yicha qo‘shma ishchi guruh tuzish zarurligini ta’kidladi.
U Afg‘oniston vakillarini suv resurslaridan birgalikda foydalanish bo‘yicha mintaqaviy muloqotga jalb etish imkoniyatlarini ko‘rib chiqishni taklif qildi.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СИЛОС ТАЙЁРЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ
Силос бостириш учун кенглиги 6 дан 18 метргача ва баландлиги 2,5 дан 3,5 метргача ва узунлиги 15 дан 45 метргача бўлган бетон траншеялар қурилади. Ер ости сувлари паст бўлган жойларда траншеялар ердан паст чуқурликда, ер ости сувлари яқин бўлганда улар ернинг устига қурилади. 250, 500, 750, 1000 тоннага мўлжалланган траншеяларни қуриш лойиҳаси мавжуд.
Хўжаликда бор бўлган силос траншеялари ва чуқурларини силос ташишдан 10-12 кун олдин таъмирланиши керак ёки силос қолдиқларидан тозалаш, дезинфекциялаш, силосбоп экинларни ўриш жойигача бўлган йўлларни таъмирлаш, кўприкларни тузатиш ва бошқа ишларни бажариш керак.
Кенг тарқалган усуллардан ер усти, ер ости ва ярим траншея, энг қулайи эса ер устида бетида девор¬лари билан ўралган траншея ҳисобланади. Бунда силос қиш даврида музламайди, ёз даврида қизимайди ва таг қисмига сув тўпланмайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Kuz, qish mavsumida qanday tadbirlar qilinishi kerak, ularni yig'ishtirib olish kerakmi yoki maydonlarda qoladimi?
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Экинлар парваришида қўлланилаётган минерал ўғитлар
Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олишда минерал ўғитларнинг ўрни катта.
Минерал ўғитларга асосан азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар киритлади. Минерал ўғитлар таркибида азот, фосфор, калий, кальций ва ўсимликларнинг озиқланиши учун керакли ва тупроқнинг хоссаларига ижобий таъсир этадиган бошқа элементлар бўлади.
Азотли ўғитлар
Таркибида асосан азот бирикмалари бўлган ўғитларга азотли ўғитлар дейилади. Азотли ўғитлар қарийб барча ўсимликларни озиқлантириш учун қўлланадилар. Агар ўсимликнинг барглари сарғайиб, ўсиши ва янги шохчаларни (новда, сурх) пайдо бўлиши секинлашса демак ўсимликка азот етмаётган бўлади.
Амалиётда азотли ўғитларнинг аммиакли ўғитлар, аммоний сульфат, карбамид каби турлари кенг қўлланилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СИЛОС ВА СЕНАЖ БОСТИРИШ УЧУН ЭКИЛАДИГАН АСОСИЙ ЎСИМЛИКЛАР 🌾
Таркибидаги шакар ва намлилик миқдорига қараб бар¬ча ўсимликлар 3 гуруҳга бўлинади: енгил силосланадиган¬лар, қийин силосланадиганлар ва силосланмайдиганлар. 🌱🌾
Енгил силосланадиган: кўк маккажўхори массаси, жўхори ва оқ жўхори, кунгабоқар, карам баргла¬ри, кўк арпа, жавдар, қора буғдой, нўхат, сули аралашмаси, ғалласимон ўтлар, шакар ва озуқавий лавлагилар, уларнинг барглари, сабзи палаги, баъзи бир тўқай ўтлари ва бошқалар.🌱🌾🌱
Қийин силосланувчилар: картошка палаги, қамиш ва қурғоқ, яйловнинг табиий ўтлари, нўхатлар, янтоқ.
Силосланмайдиган ўсимликлар: кўк беда, қовоқ, қо¬вун, тарвуз палаклари, кўк соя палаги, янтоқ, қизил мия, шўра ва бошқа кўп турли табиий ўтлар киради. Қийин силос-ланадиган ўсимликлардан юқори сифатли силос тайёрлаш учун уларни яхши силосланадиган ўсимликлар билан (1:1) аралаштирилиб бостириш лозим. Силосланмайдиган ўсим¬ликлардан силос тайёрлаш учун уларни енгил силослана¬диган ўсимликлар билан (1:2) аралаштирилади ёки кимёвий консервантлардан қўшиб бостирилади.🌾🌾🌱🌱
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
БРОККОЛИ КАРАМИНИ САҚЛАШ 🥦🥦
Брокколи карамини музлатилган, қайнатилган ва янгилича сақлаш мумкин. Брокколи карами музлатилган ҳолда бир йилгача сақланади. Бу усул мавсумдан ташқари бўлган даврда истеъмолчиларни брокколи маҳсулоти билан таъминлашига ёрдам беради. Брокколи, йиғим-теримидан сўнг дарҳол чуқур музлатилган бўлса, 7 кун олдин йиғиб олинган янги карамга қараганда фойдалироқ бўлади.🥦🥦
🥦Муздан эритилган брокколи қайта музлатилмайди, дарҳол пиширилади ва истеъмол қилинади. Брокколи ка¬рамини муздан туширишда кўп сув чиқаради, шунинг учун брокколи тўлиқ муздан туширилгандан кейин ҳам музлатгичга қўйиш мумкин эмас. 🥦🥦
🥦Қайнатилган брокколи карамини 3 кунгача сақлаш мумкин бўлади. Хона ҳароратида қайнатилган карам 12 соат туради, шунинг учун брокколини совуқ жойга олиб қўйишни унутмаслик керак. Сувсиз брокколини музлатгичда 2 кундан ортиқ сақламаслик керак. 🥦🥦
🥦Агар пиширгандан кейин карамни сувдан олиш унутилган бўлса, унда бу ҳолатга ҳеч қандай ёмон нарса йўқ, чунки брокколи сувда яхши сақланади, яъни сақланишига яна бир кун қўшиш мумкин. Ёғ ҳам брокколи карамини сақланишини бир кунга оширади, шунинг учун брокколи бир пиёла пи¬ширилган ёки зайтун мойи билан қовурилган бўлса, музлатгичда 3 кун давомида сақланади. 🥦🥦
🥦Янги узилган брокколи карамини 2 ҳафта давомида сақлаш мумкин бўлади. Брокколи карамининг барча озиқавий хусусиятларини энг узоғи билан 7 кунгача сақлайди, кейин унинг фойдали хусусиятлари ҳар куни камайиб боради. Брокколи карами янгилигича узоқ қолиши учун пишириш вақтигача карамбошларини поясидан ажратмаслик зарур. Лекин музлаткичда сақлаш учун карамбошларини оқар сувда ювиб, суви бутунлай силқигунича кутиб, сўнгра музлаткичнинг сабзавотлар бўлинмасига жойлаштириш мумкин бўлади.🥦🥦🥦
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Томчилатиб суғорилаётган экинларни парваришлашда тупроққа ишлов бериш (3)
Чигит экиладиган майдонлар яхшилаб текисланиши, тупроқ кесаксиз, майин ҳолатга келтирилиши, ер яхшилаб юмшатилиши керак.
Шўри ювилган, яхоб суви берилган далаларда чизеллаш ишлари тупроқнинг намлиги меъёрига келганда бажарилади.
Бундай ерларга чизель культиваторлари билан ишлов берилиб юмшатилади, сўнгра бороналанади ва мола босилади.
Ерни экишга тайёрлашда техникани камроқ ишлатилишига интилиш керак. Чунки техниканинг далада кўп юриши тупроқни зичлашишига олиб келади.
Оқибатда зичлашган тупроқли далаларда бир йиллик экинлар яхши ривожланмайди ва ҳосилдорлиги пасайиб кетади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Suv xo‘jaligi, suv ta’minoti va kanalizatsiya masalalari bo‘yicha tarmoq ishchi guruhining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
2023 yil 14 sentabr kuni Suv xo‘jaligi, suv ta’minoti va kanalizatsiya masalalari bo‘yicha tarmoq ishchi guruhining yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. O‘zbekiston Respublikasi Suv xo‘jaligi vazirligining majlislar zali barcha manfaatdor vazirlik va idoralar, shuningdek, rivojlanish bo‘yicha xalqaro hamkorlar vakillarini jamladi. Uchrashuvni an’anaviy tarzda O‘zbekiston Respublikasidan asosiy hamkorlar – O‘zbekiston Respublikasi Suv xo‘jaligi vazirligi hamda Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi vazirligi vakillari, shuningdek, O‘zbekistondagi Shveytsariya Konfederasiyasi elchixonasi vakillari olib bordilar. Bu donor tashkilotli turli formatlarda bir necha yillardan buyon mamlakat suv xo'jaligini isloh qilish masalalarini muvofiqlashtirishga samarali hissa qo'shib kelmoqda.
Yig‘ilishda Axborot-tahlil va resusrs markazi (ATRM) va Shveytsariya elchixonasining tarmoq ishchi guruhi tomonidan avvalgi yig‘ilishdan buyon amalga oshirilgan ishlarning borishi to‘g‘risidagi hisoboti tinglandi. Xususan, loyiha matritsasining umumiy ko'rinishi taqdim etildi.
Suv xo‘jaligi vazirligi ishchi guruh a’zolariga Suv kodeksini ishlab chiqish holati to‘g‘risida ma’lumot berdi. Suv xo‘jaligi vazirligining joriy suv xo‘jaligi strategiyasini amalga oshirishdagi yutuq va muammolar, investitsiya loyihalari to‘g‘risidagi axboroti yig‘ilganlarda katta qiziqish uyg‘otdi.
O‘zbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish vazirligi vakillari O‘zbekiston Respublikasida suv ta’minoti va kanalizatsiya tizimini rivojlantirish strategiyasini ishlab chiqishda erishilgan yutuq va muammolar haqida ma’lumot berdi.
Shuningdek, texnik ishchi guruhlari (i) gender tamoyillarini hisobga olish, (ii) energiya samaradorligi, tariflar va (iii) sanitariya kabi sohalardagi yangiliklar bilan tanishtidilar.
Savollarga javob bergandan so‘ng, Shveytsariyaning O‘zbekistondagi elchixonasi Missiya rahbari movuni/Hamkorlik bo‘limi boshlig‘i Raxel Boesch xonim yig‘ilishni yakunlab, tarmoq guruhining navbatdagi qadamlarini belgilab berdi. Xususan, “Mamlakat platformasi” davra suhbatini tayyorlash masalalari muhokama qilindi.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СИЛОС ВА СЕНАЖНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Иштаҳа очувчи хусусияти туфайли чорва моллари уни яхши кўради ва кўп истеъмол қиладилар.🌱🌱
Кўк озуқалар мавжуд бўлмаган даврда, чорва моллари севиб истеъмол қиладиган ширали озуқа билан таъминланади.
✅ Сақлаш қоидаларига эътибор бериб тайёрланган силосда озуқа моддаларининг йўқотилиши деярли мавжуд эмас.
✅Силос учун етиштирилган экинлардан бўшаган майдонларга қисқа вақт ичида иккинчи ҳосилни экиш учун етарли вақт қолади.
✅ Бостирилган силос ва сенаж (ҳаво кирмаса), узоқ вақт давомида яҳши сақланиб қолади. Бу озуқа таъминотидаги қийинчиликлар пайтида чорвадорнинг ишини енгиллаштиради.
✅ Турли об-ҳаво шароитида ушбу озуқаларни узоқ вақт ичида қийматини йўқотмасдан сақлаб қолиш мумкин.
✅ Қуриганида қаттиқлашадиган ва чорва моллари истеъмол қила олмайдиган ҳолатга келган кўплаб ўсимликларни майдалаб, силосга қўшиб берилганда чорва моллари иштаҳа билан истеъмол қилади.
✅ Кўк ҳолида ўрилиб силослашда экин майдонларидан кўп ҳосил йиғиб олиш мумкин.
✅ Силос озуқалар дағал озуқаларга қараганда камроқ жой эгаллайди.
✅ Сомон ва бошқа қуриган ўтларда кўп кузатиладиган куйиш орқали йўқ бўлиб кетиш хавфи яхши тайёрланган силосда учрамайди.
✅Ёввойи ўт уруғлари силосда униб чиқиш хусусиятларини йўқотганлиги сабабли, уларнинг далага тўкилиши зарарли эмас.
✅ У ҳайвонлар учун ич қотишининг олдини оладиган ва юқори даражада ҳазм бўладиган юмшатувчи хусусиятларга эга.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
SARSABILNING YANGI ISTIQBOLLI NAVLARI MAHALLIYLASHTIRILMOQDA
Ko‘p yillik o‘simlik bo‘lmish sarsabilning yurtimizda yangi istiqbolli navlarini sinash va uni mahalliylashtirish borasida samarali ishlar olib borilmoqda.
Sarsabil o‘simligi 1 gektar maydonga ekilganda 30-35 sentnergacha hosil beradi. Uning afzalligi esa bir marta ekilgan ko‘chatdan 20 yilgacha hosil olish mumkinligidadir.
Manba:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тошкент, 6 сентябрь, 2023 й.
Бугунги талабалар – эртага Сув Концепциясини амалга оширишга киришадилар
Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги сув хўжалиги ва мелиорация коллежларида тайёрланаётган СУВ ТЕЖОВЧИ СУҒОРИШ ТИЗИМЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТЕХНИГИ мутахассислиги бўйича битирувчи талабалар ишлаб чиқариш амалиёти ўташни бошладилар.
Сув тежовчи технологиялар қўлланиладиган майдонлар йилдан йилга кенгайиб бораётган шароитда , уларни ўрнатадиган, ишлатадиган, сервис хизматларини кўрсатадиган кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиг вазирлигининг миллий ҳамкор ҳисобланган , Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан амалга оширилаётган “Ўзббекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси, 2-босқич” доирасида айна шу масалага эътибор қаратилмоқда.
Коллеж битирувчилари сувдан самарали фойдаланиш йўналишида амалий масалаларни ечиш учун етарли бўладиган даражадаги техник билимларга, иқтисодий малаларни хал қила олиш ва ишни ташкил қила билиш кўникмаларига ҳамда бошқара олиш салоҳиятига эга бўлиши керак. Бунда ишлаб чиқариш амалиёти катта аҳамиятга эга.
Ишлаб чиқариш амалиётининг асосий мақсади талабаларнинг билим даргоҳида ўқиш жараёнида олган назарий билимларини амалий мисоллар воситасида чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти соҳа йўналишида фаолият юритувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўтказилади. Бунда талабалар ўзларининг мутахассисликларига мос келадиган лавозимларда бевосита фаолият юритишлари асосида ўзларида амалий ишлаш кўникмаларини шакллантирадилар.
Бугун талабалар “АгроТомчи” корхонасининг амалдаги фаолияти, унинг ишлаб чиқариш фаолияти ва ташкилий-функционал тузилмаси билан хамда корхонада амалда бўлган технологик жараёнлар: ишлаб чиқариш, лойиҳалаш ва қурилишни олиб бориш жараёнлари билан танишдилар.
Каналимиздан узоқлашманг. Амалиёт дастури доирасида бўлган тадбирлар билан сизларни кундалик равишда таништириб турамиз.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧