tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

ТОМОРҚА

ПЕТРУШКА ЕТИШТИРИШДА УРУҒ ТАНЛАШ ВА ЕР ТАЙЁРЛАШ

Уруғ танлаш
. Петрушка уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш. Кўкат экинлар учун юқори унумдор, механик таркибига кўра енгил,ва ўртача тупроқларни танлаш мақсадга мувофиқ. Ер ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотихга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 тонна) чириган гўнг солинади.

Петрушка қисқа муддатда етилишини инобатга олиб гўнг солиш билан бирга 1 сотих майдонга 1 кг азотли, 1 кг фосфорли, 0,5 кг калийли ўғит солиш зарур. Ер 20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари (пол) олинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Машина теримини ташкил этиш звеносининг вазифаси

Отрядга машина теримини ташкил этишда катта амалий тажрибага эга бўлган муҳандис ёки агроном раҳбарлик қилади.
Далаларни машина теримига тайёрлаш звеносининг вазифасига пахта майдонларини теримга сифатли қилиб тайёрлаш, йўл, ўқариқ
ва бешамакларни текислаш, бурилиш майдонларини очиш киради.

1000 гектар пахта майдони учун бир отрядда 3 та пахта териш звеноси ташкил қилинади. Уларнинг вазифаси – ҳосилни исроф килмасдан тез
йиғиб олишдан иборат. Бутун отряднинг ишлаш ритми пахта териш звеноларининг уюшқоқлик билан фаолият кўрсатишига боғлиқдир. Бир звенога 4-6 та МХ-1,8 пахта териш машинаси бириктириб қўйилади. Иш икки сменада ташкил қилинганда ҳар бир терим агрегатида 2 нафар механик-ҳайдовчи ишлайди.

Пахта териш машиналаридан унумли фойдаланиш учун унинг ҳар бирига бир кунда териб улгурадиган 4-6 гектар пахта майдони ажратилади.

Звено ихтиёрида грейдерлар ва булдозерлар осилган 4-5 та чопиқ трактори ва ер текислагичлар бўлади. Звено бошлиғи (одатда, механик ёки энг тажрибали механизатор) бажарилган ишни
далолатнома бўйича отряд бошлиғига топширади. Унда иш сифати, ҳажми ва бажарилиш муддатлари кўрсатилган бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Лалмикор майдонларда қаттиқ буғдой етиштириш ва парваришлаш

Лалмикор майдонларнинг текислик ва қирадирлик минтақалари табиий иқлим шароити сифатли қаттиқ буғдой дони етиштиришга қулай.

Лалмикор майдонларда кузги муддатларда экиш учун давлат реестрига киритилган қаттиқ буғдойнинг бир қанча навлари яратилган бўлишига қарамай, бу навларнинг экин майдонлари жуда камлиги, қаттиқ буғдой навларини етиштиришга ихтисослашган махсус уруғчилик фермер хўжаликларининг йўқлиги, қаттиқ буғдой экинининг қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш режасига киритилмаганлиги ҳамда қаттиқ буғдой уруғчилигига етарли эътибор берилмаётганлиги унинг етиштириш агротехнологияси ишлаб чиқилмаганлиги сабабли макарон ва кондитер саноатининг қаттиқ буғдой донига бўлган талабини тўлиғича таъминлай олмаяпти.

Мамлакатимизда қаттиқ буғдой майдонларини янада кенгайтириш, ҳосилдорлигини ошириш, юқори сифатга эга дон етиштиришни таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.


💧 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Уруғлик пахта ҳосилини териб олиш тартиби (1)

Уруғлик пахта ҳосилини териб олиш техник пахта хомашёсини теришдан кескин фарқ қилади. Уруғлик майдонларидан пахта ҳосилини теришда, албатта, уруғчи мутахассислар назорати кучайтирилиши талаб этилади.

Жорий йилда куз ойларининг салқин ва ёғингарчиликли кунлари эрта бошланиши эҳтимоли кўпроқ бўлмоқда. Шу боис албатта уруғлик учун етиштириладиган ғўза майдонларида агротехник тадбирларга алоҳида аҳамият бериш зарур бўлади.

Жумладан, уруғлик ғўза майдонларида суғориш ишларини бу йилги шароитда 20-25 август оралиғигача якунлаш талаб этилади. Чунки, деҳқонлар тилида айтганда 20 августгача суғориш суви “илиқ сув”, 20 августдан кейин суғорилган сув “совуқ сув” деб юритилади. Яъни 20-25 августдан кейин ғўза суғорилганда, айниқса суғориш меъёри пишиш даврида юқори бўлганда ғўза кўсакларининг очилиши кечикиши ва ғўза тупидаги пастки ярусларда кўсаклар моғорлаб чириши мумкин. Шу сабабли юқоридаги тавсияларга амал қилиш талаб қилинади.

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Вертицеллез қуриш касаллигини белгилари

Вертицеллёз касаллиги асосан 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган дарахтларда кўпроқ кузатилади. Дарахтнинг скелет қисми ва мевали шохлардаги барглар сарғайиб тўкилиши билан бошланади. Ёш новдаларда эса новданинг юқори қисмидаги барглардан ташқари бошқа барглар сарғайиб тўкилиши ҳам кузатилади. Дарахтнинг зарарланган шохлари кўндаланг кесимини кесиб кўрилганда, айланалар бўйича ёғочининг қорайиши эса, яна бир аломатлардан бири ҳисобланади. Бунда дарахт пўстлоғи цитоспороз қуришга нисбатан соғлом ҳолда қолади. Бундай шохни кўндаланг кесимида қорамтир доира кўришимиз мумкин.

Вертицеллез замбуруғлари олўри дарахтини зарарлаганда Батафсил:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Қулупнайни бир ерда неча йил ўстириш мумкин?

Қулупнай сернам тупроқни ёқтиради, ёруғ-севар (соя жойда ҳосил бермайди), совуққа чидамсиз ўсимлик.

Бир ерда 4-5 йил ўстирилиши мумкин. 3 йилгача яхши ҳосил беради. Ҳосилдорлиги 80-100 с/га. Асосан, июл-август ойларида илдиз отиб, барг ёзган гажаклари қатор ораси 80 см, туп ораси 25 см ёки 70×70 см схемада кўчат қилиб экилади (кузда ва баҳорда ҳам экиш мумкин, бунда кечроқ ҳосилга киради).

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

АЗОТЛИ ЎҒИТЛАР

Ўғитлар минерал ва органик ўғитларга бўлинади. Минерал ўғитлар эса оддий ва комплекс ўғитларга бўлинади.

Оддий ўғитлар таркибида ўсимликлар учун зарур бўлган битта озуқа модда тутади. Буларга азотли, фосфорли, калийли ва микроўғитлар киради.
Азотли ўғитлар ҳам ўз навбатида тўрт гуруҳга бўлинади: нитратли (натрий нитрат, калий нитрат ва кальций нитрат), амидли (карбамид), аммиакли (аммоний сульфат, аммоний хлорид) ва аммиак-нитратли (аммиакли селитра).

Азотли ўғитлар: турлари ва хоссалари
Ҳозирги кунда қуйидаги турдаги азотли ўғитлар ишлаб чиқарилмокда:

1. Аммиакли-нитратли ўғитлар – аммиакли селитра, аммоний сульфат-нитрат.

2. Аммиакли ўғитлар — аммоний сульфат, аммоний хлорид, аммоний карбонат, суюлтирилган аммиак, аммиакли сув ва аммиакатлар.

3. Нитратли ўғитлар — натрийли селитра, кальцийли селитра, калийли селитра.

4. Амидли ўғитлар — мочевина.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўза қатор ораларига нотўғри ишлов берилган бўлса.

Тупроққа ишлов бериш тизими нотўғри танланадиган бўлса, энг яхши ўтмишдош экин тури энг ёмон бўлиб қолиши мумкин.

Масалан: маккажўхори, кунгабоқар ва лавлаги ўзидан кейин тупроқда энг кўп қолдиқ ва намлик қолдирадиган такрорий экин ҳисобланади.
Ушбу экинлардан кейин июл ойининг иссиқ кунларида ағдармасдан чуқур ҳайдаладиган бўлсаю, кесаклари майдаланмай қолдирилса, ҳайдов қатлами қуриб, ерни экишга тайёрлашни қийинлаштиради.

Шунинг учун ҳар бир ер майдони ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тупроққа ишлов бериш ўз ижобий натижасини беради.

Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтида олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ўз вақтида ва юқори сифатли қилиб ерни кузги буғдой экишга тайёрлаш ҳар қандай ўтмишдош экиндан кейин ҳам юқори дон хосили олиш имкониятини беради.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўза қатор ораларини кузги буғдой экишга тайёрлаш

Ғўза қатор ораларини экишга тайёрлаш олдидан таъсир этувчи модда ҳисобида фосфорли ва калийли ўғитларин йиллик меъёри фосфор 90-100 кг, калий 50-60 кг ҳисобида берилади.
Агарда ғўзапоялари йиғиштириб олинган ер майдони бўлса, ундай ер майдони 10-12 см чуқурликда чимқирқар ёрдамида юза юмшатилгандан кейин 20-25 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳайдалган ер майдонидаги тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 50-60 фоизни ташкил этганда ер «зиг-заг» борона ёрдамида борона қилинади.

Ғўза қатор ораларини экишга тайёрлаш олдидан фосфорли ва калийли ўғитларни йиллик меъёри берилиб, ғўза қатор ораларидаги бегона ўтлар уруғи тарқалмаслиги учун улар юлиниб, дала қирғоғига олиб чиқиб ёқиб юборилади.

Шундан кейин ғўза қатор ораларига ишлов берилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

🌾Кузги буғдой экишга ерни тайёрлаш босқичлари: тупроққа асосий ишлов бериш ва экиш олдидан тупроққа ишлов бериш. 🌾

🌾Ер юмшатилганда тупроқ зичлиги бузилиб ғоваклиги ортади. Ҳайдов қатламидаги тупроқни физик хоссалари, сув, ҳаво, иссиқлик ўтказиш тартиби яхшиланади. 🌾🌾

🌾Микроорганизмлар фаоляти кучайиб органик массаларни чириши тезлашади ва турли маъданли бирикмалар ўсимлик томонидан осон ўзлаштириладиган ҳолга келади. 🌾🌾

🌾Кузги буғдой экиладиган ерларни ишлаш тизими ундан олдин шу майдонга кандай экин тури экилганлигига боғлиқ.
Бошоқли дон экинлари, маккажўхори ёки сабзабот экинларидан кейин ер одатда қуриб қолиши натижасида хайдалганда палахза кесак кўчади. 🌾🌾🌾

🌾Бундай кесакларни майдалаш қийинлашади. Шунинг учун бундай ер майдонлари дастлаб енгил суғорилади ва тупроқ етилиши билан дискли юмшаткич ёки чимқирқар ёрдамида 10-12 см чуқурликда юза юмшатилади ва ундан кейин 20-22 см чуқурликда ағдариб хайдалади. Бундай чуқурлик кузги буғдой етиштиришда энг мақбул ҳисобланади. 🌾🌾🌾🌾🌾

🌾Ерни беда ёки силос учун экилган маккажўхоридан кейин буғдой экишга тайёрлаш учун ПЯ-3-35, ПД-3-35 русумли икки ярусли омочларда камида 30-35 см чуқурликда хайдалиши мақсадга мувофиқ. 🌾🌾🌾🌾🌾🌾

🌾Кузги буғдой, сабзавот экинларидан кейин экиладиган бўлса ерга енгил 18-20 см чуқурликда ишлов бериш самарали хисобланади. 🌾🌾🌾🌾🌾🌾

🌾🌾Ўзбекистоннинг суғориладиган ер шароитида экиладиган кузги буғдойнинг 68-70 фоизи, хатто ундан ортиқроғи ғўза қатор оралиғига экилади. Бундай ҳолда буғдой экиладиган ер амйдонлари энг биринчи навбатда ғўза қатор ораларида уруғлари пишиб турган бегона ўтлардан тозаланиб, ғўза қатор оралари КРХ-4, КРХ-3,6, КХУ-4, КПН-4 каби уинверсал қультиваторлар ва шу сингари бошқа мослама техникалардан фойдаланиб юмшатилади. 🌾🌾🌾🌾🌾🌾🌾

🌾Умуман кузги буғдой экиладиган дала қанча нотекис ва паст–баланд бўлса уни суғориш қийинлашади, сув кўллаб, эрозия хосил бўлади. Уруғ униб чиқиши бир ҳилда текис бўлмасдан, кўчат сийраклашади. Шу сабабли ерни юза юмшатиш, тупроқни майин килиш ҳамда тупроқни хайдов қатламида хаво алмашинувини яхшилаш учун ер бороналаниб мола босилади.🌾🌾🌾🌾🌾🌾

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Гидропониканинг тупроқли деҳқончиликдан устунлик томонлари: 🍅🥒🧄🥦🥬

🌱1. Гидропоникада экиннинг ҳосилдорлиги ва сифат да¬ражаси тупроқда етиштирилганидан юқори бўлади.
🌱2. Озиқ моддалар тўғридан-тўғри ўсимликнинг илдизига берилганлиги сабабли сув ва ўғит сарфи камаяди. 🍅
🌱3. Пестицидлардан фойдаланиш камайиб боради, чунки ўсиш воситаси сифатида ишлатиладиган материаллар одатда стерилдир. 🍅🥒🧄🥦🥬
🌱4. Гидропоника – ўсимлик етиштириш мумкин бўлма¬ган шўрланган, тошли, лалми ва бошқа жойларда ҳам экин етиштириш имконини беради. 🥒
🌱5. Ўсимликларга бериладиган озиқ моддаларнинг миқ¬дори ва нисбатларини ўзгартириб, ўсимликнинг веге¬татив ёки генератив босқичларини бошқариш мумкин. 🧄
🌱6. Гидропоникада алмашлаб экиш усули талаб қилмай¬ди, шунинг учун йил давомида экин етиштириш имко¬ни бўлади.
🌱7. Тупроқли деҳқончиликда бажариладиган тупроққа ишлов бериш, тупроқни ташиш, зарарсизлантириш ёки ювиш🧅 гидропоникада талаб қилинмаганлиги ту¬файли ишчи кучи камаяди. 🍅🍅
🌱8. Гидропоникада ўсимликларга макро ва микро элемент¬ларни керакли миқдор ва усулда берилганлиги учун янада сифатли ва мазали м🍅🥒🧄🥦🥬аҳсулотлар олиш мумкин.🥒🍅
🌱9. Гидропоникада экин етиштиришни автоматлаштириш жуда қулай. Унда суғориш, ўғитлаш ва шунга ўхшаш тадбирлар автоматик равишда бошқарилиши мумкин, бу эса меҳнатни тежашга имкон беради. 🍅
🌱10. Гидропоникада ишлатиладиган сув тупроқли деҳқон¬чиликда ишлатиладиган сув миқдоридан анча кам.

Тупроқда ўсимликларга берилган сувнинг бир қисми оқиши, ювилиши ва буғланиши туфайли йўқолади. Шу сабабдан тупроқсиз деҳқончиликда ишлатилган сув миқдори тупроқда ишлатиладиган сувга нисбатан 50% га тежалади.🧅🧄🥒🍅🥬🥦

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ-865, 30.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қонунга кўра, Гидротехника иншоотларининг лойиҳа кўрсаткичлари параметрларига, уларга юкламалар ҳамда таъсир кўрсатиш омилларига, шунингдек қурилишда ишлатиладиган материалларга, фойдаланиш шароитларига қараб гидротехника иншоотлари I, II, III ва IV синфларга бўлинади.

🏢 Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

▶️ Гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши хавфини энг кўп даражада камайтириш бўйича профилактика тадбирларини амалга ошириш уларнинг хавфсизлигини таъминлашга нисбатан қўйилган асосий талаблардан бири ҳисобланади.

📁 Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари улардан шошилинч тарзда фойдаланиш мақсадида фойдаланувчи ташкилотлар томонидан олдиндан яратилади.

📝 Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради

Каналга
уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимлик битлари

Беда ёки акация бити. Ўрта Осиёда кенг тарқалган бўлиб, 52 тур зарар етказади. Бу ғўзани май-июн ойларида зарарлайди. Акация бити тухумлик фазасида қишлайди. Партенагенез йўли билан тирик туғиб кўпаяди. 17-20 тагача авлод беради.

Полиз бити. Бу зараркунанда хамма хўр бўлиб,ўсимликларнинг 46 турига зарар етказади. Ранги кўкиш сарғишдан то тўқ яшилгача бўлади. Тирик туғувчи урғочиларнинг боши, оёқлари, шира чиқариш найлари қора тусда бўлади. Личинкалик ва имогалик босқичида қишлайди. Ғўзадан кейин полиз экинларига учиб ўтади. 15-17 мартагача авлод беради.

Катта ғўза бити. Ўзбекистоннинг барча пахта экинларинда кенг тарқалган. Бошқа битларга нисбатан йирикроқ бўлиб, танаси кўкиш ёки сарғиш, кўзлари қизил, оёқлари ва шира найлари жуда узун бўлади. Тухумлик босқичида янтоқ ўсимлигида қишлайди.

Кураш чоралари:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ЎСИМЛИКЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ҚАЙСИ ДАВРДА СУВНИ ЭНГ КЎП ТАЛАБ ҚИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ.?

Турли хил ривожланиш даврларида ўсимликларнинг сувга бўлган талаблари ҳар хил бўлади. Ўсимлик ўсиб бориши билан сувга бўлган эҳтиёж ўсиб боради, ўсимлик вегетатив аъзоларининг тўла ривожланиш даврида сувга бўлган талаб максимал даражага етади.

Пишиш даврига келиб, сувга бўлган талаб камаяди. Бу эса суғориш муддатлари ва меъёрларини белгилашда катта аҳамиятга эга.

Кузги бошоқли экинлар (буғдой сули, арпа) сувга бўлган талаб найчалаш, бошоқлаш ва гуллаш даврига тўғри келади; 🌾🌾🌾

Нўхот, ловия гуллаш давригача, гуллаш даврида ялпи дуккаклаш ва пишиш даврида сувга талаб ортади;🌱🌱🌱

Маккажўхори сўталашга 10-15 кун қолганда ва дон мум пишган даврида сув тансиқлигига ўта таъсирчан бўлади; 🌽🌽🌽🌽🌽

Картошка ўсимлик ғунчалашгача, ғунчалаш-гуллаш, гуллашдан кейин ва картошка тугиш даврида кўпроқ сув талаб қилади.🥔🥔🥔🥔

Шунинг Хар қандай экиннинг ривожланиш босқичларини билиб кўйган яхши.

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

☑️ 2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун 2 500 сўм миқдорида субсидия ажратилади.

➡️ Субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Қаттиқ буғдой экиш учун ер тайёрлаш

Лалмикор минтақаларда тупроққа ишлов бериш усули ва чуқурлиги экин турига, экиш муддатига ва ўтмишдошга қараб ўзгаради.
Лалмикор майдонларда ғалладан бўшаган ерлар октябр ойининг биринчи ярмидан бошлаб плуглар ёрдамида 20-22 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Бу вақтда тупроқда намликнинг ниҳоятда кам бўлиши натижасида шудгор қилинган далаларда катта-кичик кесаклар
пайдо бўлади. Ҳозирги пайтда бу кесакларни майдалаш учун роторли фрезер, БДТ-3, БДТ-9, ЛДГ-10 русумли оғир дискали бороналардан
фойдаланилади.

Тоғолди лалмикор ҳудудларда ён бағирлар албатта кўндалангига шудгор қилиниши тупроқнинг ёмғир ва жала натижасида ювилиб кетишининг олдини олишдаги муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли айрим йилларда ерни экишга тайёрлаш ва экиш ишларини тупроқда етарли нам тўплангандан сўнг, яъни октябрнинг охири ва ноябр ойларида олиб боришга тўғри келиши мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Уруғлик пахта ҳосилини териб олиш тартиби (2)

Уруғлик пахта ҳосилини теришдан 1-2 кун олдин ҳар бир уруғ кўпайтириш даласида техник хомашёси чиппак (брак) қилинган оилаларнинг ва қилинмаган оилалардаги касалланган ўсимликларнинг пахтаси териб олинади. Элита уруғчилик хўжаликларининг уруғ кўпайтириш кўчатзорларидан ва биринчи авлодли экинларидан олинган уруғлар, нав ва уруғлик сифати бўйича Давлат стандарти талабларига тўла жавоб бериши керак.

Уруғлик пахта етиштирувчи бирламчи ва элита уруғчилик хўжаликлари ва уруғчилик фермер хўжаликларида махсус комиссия томонидан текширув-апробация ўтказилгандан сўнг, уруғлик пахтани териб олишга рухсат берилади. Бунда териб олиш тартибига қатъий риоя қилган ҳолда чигит экиш графиги бўйича, олдин техник пахта ҳосили териб олингандан кейин уруғлик далалари теримига киришилади.

Марказий минтақа ҳисобланган Фарғона водийси, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида уруғлик пахта ҳосили ғўза тупининг пастки қисмидан ҳисобланганда 3-7 ҳосил шохларидаги биринчи ва иккинчи ўринда жойлашган кўсаклар пахтасидан териб олинади. Бунда уруғчилик хўжалигининг йўналишига қараб, уруғлик авлодлари бўйича алоҳида терилиши шарт.

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИНИНГ ИШ УНУМИНИ ОШИРИШ ОМИЛЛАРИ

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларида етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддат ичида сифатли йиғиб олиш кўп жиҳатдан пахта териш машиналарини юқори унумдорлик билан ишлатишга боғлиқ. Бунинг учун ҳар бир терим кунидан тўла фойдаланиш, машиналарни кун бўйи бетўхтов ишлатиш, қисмларда юзага келадиган носозликларни даланинг ўзида бартараф этиш чораларини кўриш керак.

Энг аввало, техникани кўп йиллик тажрибага эга бўлган, машина қисмларини, айниқса, терим аппаратини созлашни яхши биладиган, “пахта териш машинасининг механик ҳайдовчиси” деган сертификати бор механизатор қўлига топширмоқ даркор.

Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишнинг илғор усули – бу кластерлар ва фермерлар гуруҳида йиғиш – ташиш отрядларини ташкил этишдир.
Отряд усули пахта териш машиналарининг смена давомида юқори иш кўрсаткичларига эришишини таъминлайди, меҳнат ва моддий маблағлар сарфи анча қисқаради.

Ҳар бир отряд таркиби далаларни машина теримига тайёрлаш, пахта териш, пахта ташиш, техник хизмат кўрсатиш ва маданий – маиший
хизмат звеноларидан иборат бўлиши лозим.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ФОСФОРЛИ ЎҒИТ ТУРЛАРИ

СУПЕРФОСФАТ

Фосфорли ўғитнинг асосий тури. Таркибида 19-20% сувда эрийдиган фосфор кислотаси мавжуд. Аммонийлашган донадор суперфосфат таркибида 1,5-2,5% азот ва 14-15% фосфор кислотаси мавжуд.

ОДДИЙ СУПЕРФОСФАТ

Ранги деярли оқ, таркибида 14-20% гача эрувчан фосфат кислотаси мавжуд. Коратов фосфоритларидан олингани эса кулранг тусда бўлади. Сувда эрувчан, гигроскопиклиги кам, юқори намликда сочилувчанлиги яхши эмас.

ҚЎШ СУПЕРФОСФАТ

Монокальцийдан иборат бўлиб, 42-50% фосфорга эга бўлган концентрик ўғитдир. Фосфат кислотага бойроқ. Қўш суперфосфат сувда эрувчан бўлиб, тупроққа оддий суперфосфатга нисбатан камроқ сингийди, гигроскопиклиги кам, сочилувчанлиги яхши.

ФОСФОМОЧЕВИНА

Бу карбамид ва аммофос минерал ўғитларини механик аралаштириш йўли натижасида олинган аралаштирилган ўғитдир.
Таркибида 40% азот ва 3,5 фоиз Р2О5 бўлган фосфомочевина қишлоқ хўжалигида минерал ўғит сифатида фойдаланишга мўлжалланган.

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Брокколи етиштиришда ерни экишга тайёрлаш. 🥦🥦

Экишдан олдин ерга ишлов бериш экиш муддатига боғлиқ. Эрта баҳорги муддатда экиш пайтида дала эрта баҳорда бороналанади, ҳамда экишдан олдин эгатлар олинади. Эртаги ҳосил етиштириш мақсадида бу ишлар кузда бажарилади, баҳорда далага чиқиш учун имконият пайдо бўлиши билан кўчатлар ўтказилади.

Ёзги муддатда брокколи карамини экиш пайтида ҳам экиш олдидан ҳудди шундай ишлов берилади. Брокколи карами уруғидан экилганда кузги шудгор, эрта баҳорда намни сақлаш учун бороналаш ўтказилади. Экишга озроқ қолганда ер чизель ёрдамида юмшатилади ёки ағдарилмасдан ҳайдалади.

Агар ёзги брокколи карами асосий экин сифатида етиштириладиган бўлса, кузда шудгорланган дала эрта баҳорда бороналанади, 2-3 марта ялпи культивация ўтказилади ва бевосита экиш олдидан ер ҳайдалади. Биринчи экин ҳосили йиғиштириб олингандан кейин такрорий экин экиш олдидан ер ағдариб ҳайдалади, кейин эса бороналанади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Aлмашлаб экиш тизимлари ва турлари (2)

Aлмашлаб экишнинг тўртинчи даласига сабзавот алмашлаб экишда бедапоя ўрнига ўртаги сабзавотлар (томатдошлар, бодринг) жойлаштирилади. Ўзбекистонда қўлланиладиган алмашлаб экиш майдони структураси таркибида такрорий экин етиштирилишини ҳисобга олган ҳолда уни 11 далали деб белгиланади.

Турли йўналишдаги хўжаликларда алмашлаб экиш тизимлари қуйидагичадир: сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилганда – 3 далага беда – 27%, 4 далага сабзавот + 2 далага такрорий экинлар 55%, 1 далага картошка + 1 далага такрорий экин – 18%; картошка экишга ихтисослаштирилганда – 3 дала беда – 27%, 3 дала картошка + 2 дала такрорий экин – 46%, 1 дала полиз – 9%, 1 дала сабзавот + 1 дала такрорий – 18%; полизчиликга ихтисослаштирилган – 3 дала
кўп йиллик ўтлар – 27%; 3 дала полиз – 27%, 1 дала сабзавот + 1 дала такрорий – 18%, 1 дала картошка – 10%, 2 дала оралиқ экинлар – 18%.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/

Читать полностью…

TOMCHI

Брокколини етиштиришда ер танлаш. 🥦🥦

Брокколи карами яхши ўғитланган ҳамда яхши ишланган ерларда юқори ҳосил беради. Брокколи учун сабзавот алмашлаб экишда энг яхши ўтмишдош экинлар, картошка, бодринг, полиз экинлари ҳамда дукакдош экин¬лар ҳисобланади. Карамларни ўзининг ўрнига қайта экиш маъқул эмас.

Уни ўз ўрнига камида 2-3 йилдан кейин экиш мумкин. Эртаги брокколи беданинг ўрнида яхши ўсмайди. Чунки у экиладиган пайтда беданинг илдизлари яхши чириб улгурмайди.

Ёзги брокколи одатда картошка ҳамда илдиз мевали экинлар ҳосили йиғиштириб олингандан кейин такрорий экин сифатида экилади. Брокколи экиладиган ерга ишлов бериш бошқа сабзавот экинларини етиштиришдаги сингаридир (ҳайдаш, кузги шудгор, жорий режалаштириш).


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Aлмашлаб экиш тизимлари ва турлари (1)

Ўзбекистоннинг сабзавотчилик хўжаликларида беда 3 йил ўстириладиган 8 далали алмашлаб экиш усули қабул қилинган. Беда биринчи йили арпага қўшиб экилади. Булар ҳам сабзавот, полиз ва картошка алмашлаб экиш йўналишларига эга бўлади.

Сабзавотчилик йўналишидаги хўжаликлар учун 3:4:1 тизими тавсия этилган бўлиб, шундан уч далага беда, 4 далага сабзавот ва 1 далага картошка экилади; картошкачилик хўжаликларига эса – 3:3:1:1 тизими тавсия этилган- бунда 3 дала беда, 3 дала картошка, 1 дала сабзавот ва 1 дала полиз экинлари билан банд этилади; полизчилик яхши ривожланган хўжаликларга 3:3:1:1 тизими тавсия етилган бунда уч далага беда, 3 далага полиз, 1 далага сабзавот ва 1 далага картошка экилади. Aлмашлаб екишнинг ҳар уч тизимида уч дала беда учун ажратилган.

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш аҳамияти.

Бир хил сабзавотни бир жойга бир неча йил мобайнида экиб, мунтазам юқори ҳосил олиш қўшимча сарф-харажатлар билан боғлиқ бўлиб, у ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Бу сабзавотларни алмашлаб экишни тақозо этадиган сабаблардан биридир.

Aлмашлаб экишни тўғри ташкил этиш айрим ўсимликларга хос бўлган касаллик ва зараркунандаларни кўпайиб кетишини бартараф этади. Шунингдек, бу усул билан кўп касаллик ва зараркунандаларни махсус сарф-ҳаражатларсиз йўқотиш мумкин.
Демак, ўтмишдош экин кейин экиладиган ўсимлик ҳосилдорлигига ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

Ўтмишдош экинларнинг ижобий таъсирини кучайтириш мақсадида алмашлаб экиш қоидаларига амал қилиш зарур

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Гидропониканинг камчиликлари:

1. Гидропоникада экин ўстириш осон иш эмас. У билан шуғулланмоқчи бўлганлар махсус билим ва тажрибага эга бўлиши керак. 🥦

2. Иссиқхона қурилиши катта маблағни талаб этади. 🥬

3. Узлуксиз сув ва электр энергияси керак. 🥦

4. Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги техник хатолар тупроқда ўстиришга қараганда тезроқ ва жиддийроқ сезилади. 🥬

5. Электр воситалари, ускуналар ва компьютер дастурла¬ри орқали бошқариш тўғри ишлаётганлигини доимий назоратга олиш лозим. Чунки микроиқлим ва озиқланиш🥦 шароитлари орқали келиб чиққан физиологик бузилишлар рўй бериши мумкин. 🥬

6. Гидропоникада экин етиштириш талаб даражасида амалга оширилмаса, экологиянинг ифлосланишига олиб келади. Полиэтилен плёнка ва кимёвий ўғитлар атроф-муҳитни кам бўлса-да ифлосланишига олиб келади.🥬🥦

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ПОМИДОР КАСАЛЛИКЛАРИ

ФИТОФТОРА (Pi)

Белгилари
:

Зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди.Поя ва барглардаги зарарланган жойлар яшил, намлик билан тўйинган ноаниқ шаклдаги йирик доғлар кўринишига эга бўлади. Мазкур доғларнинг ўлчами ортиб боради, жигарранг тусга киради ва қоғозсимон бўлиб қолади. Мевалардаги зарарланган жойлар эса қаттиқ ноаниқ шаклдаги катта жигарранг-яшил доғлар кўринишида ифодаланади. Мевадаги бундай зарарланган жойнинг юзаси дағал, мойсимон кўринишда бўлади.

Кураш чоралари:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Азиз ТОМЧИ каналининг обуначилари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32-йиллик байрами билан чин дилдан табриклаймиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омад ёр бўлсин! Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

✅ "Ёшлар дафтари"га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" ҳамда "Аёллар дафтари" жамғармалари ҳисобидан уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун БҲМнинг 8 баравари миқдоригача (2 млн 640 минг сўмгача) субсидия ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

https://east-fruit.com/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/marlena-qizil-smorodina-bozorida-yangi-liderga-aylanadimi/

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ДЕФОЛИАЦИЯ УЧУН ТУПРОҚ НАМЛИГИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК.?

Тупроқ намлигининг дефолиация самарадорлигига таъсири жуда катта. Худди Хамир қорганда сувни унга етарли миқдорда қўшишга ўхшайди. Кўпроқ сув қўшсангиз атала бўлиб қолади, кам қўшсангиз қотиб қорилмай қолади. Шу сабабли дефолиация даврида тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) га нисбатан 60-65 % ёки дехқонча айтганда трактор юрганда из қолдирадиган даражада бўлиши лозим.

Агар тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 60 % дан паст бўлса ўсимликнинг барги ва танасидаги суюқлик концентрацияси ортиб, дефолиантларнинг ўсимликка сингиши сусаяди ва самараси пасаяди. Аксинча, тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70 % дан ортиқ бўлса, ўсимликда концентрация пасайиб, дефолиантларнинг таъсири камаяди. Ҳар икки ҳолатда ҳам дефолиантлар ўсимликка стимулятор сифатида таъсир этиб, иккиламчи ўсишга олиб келади, кўсакларнинг очилиши сусайиб, ҳосил сифати ва ҳажмига путур етади.
Яна бир мухим жихатни ёдда тутиш лозим. Ўта қуруқ тупроқли далалар дефолиациядан 10-12 кун олдин енгил суғорилиши талаб этилади.

Унутманг: Тупроқ намлиги юқори ёки лой ҳамда ўта қуруқ ерларда дефолиация ўтказиш қатиян ман этилади.

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…
Подписаться на канал