ЕТС ва ЕИТСнинг асосий камчиликлари:
биринчи босқичда нисбатан юқори инвестициялар (аммо, улар жуда тез ўзини оқлайди);
тупроқ ва ҳудудни ўрганиш ҳамда тизимни режалаштиришга қўйиладиган юқори талаблар;
сув сифатига юқори талаблар (гарчи улар муваффақиятли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун доимо юқори бўлса-да);
экин етиштириш технологияларини тизимнинг ўзига хос хусусиятларига мослаштириш;
агар бир йиллик экинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, алмашлаб экишни пухта режалаштириш;
кемирувчилардан зарарланиш хавфи;
илдизга зарар етиши хавфи (осонлик билан ҳал қилинади).
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
КЎСАК ЕТИЛИШИ ВА ОЧИЛИШИНИ ТЕЗЛАТИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК.?
БУНИНГ УЧУН ТАРКИБИДА ETEFON МОДДАСИ БЎЛГАН ЎСИМЛИКЛАРНИ ЎСИШИНИ БОШҚАРУВЧИ СТИМУЛЯТОР БИЛАН СУСПЕНЗИЯ ҚИЛАСИЗ ВАССАЛОМ.
ETEFON ғўза кўсакларини етилишини ва очилишини кескин тезлаштиради. Натижада кўсаклар муддатидан 3-5 кун очилиб, пахта ҳосилини эрта муддатларда қулай иқлим шароитларда териб олиш имкониятини беради. Ғўза экини тепа қисмидаги очилмай қолган кўсаклар очилиши натижасида пахтани бир теримда ва юқори ҳосилдорликда йиғиб олинади. Пахта теримида сарфланадиган қўшимча ишчи кучи ва ҳаражатларнинг олди олинади.
Теримчилар пахтани бошдан оёқ биттадан териб кетишади. Препарат ичдан таъсир қилувчи (системали) бўлиб, ғўзага барглари, ҳосил шоналари ва пояси орқали сўрилиб, ўсимликнинг поя ва новдалари орқали тарқалади. Cтимулятор таъсирида ғўзанинг ўсув нуқталарида (шапкада) кўсаклар тез етилиб, улар эрта очилади.
ETEFON таркибли стимляторларни Дефолиантлар билан бир пайтда қўллаш маслахат бермайман. Биринчи ETEFON таркибли стимляторларни қўллаб камида 5 кун ўтказиб, ДЕФОЛИАНТ қўллаш тавсия этилади.
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ер ости томчилатиб суғориш (ЕТС) ва ер ости импульсли томчилатиб суғориш (ЕИТС)нинг асосий афзалликлари:
катта миқдорда сувни тежаш;
экинлар ҳосилдорлигининг кескин ошиши;
етиштириладиган маҳсулотлар сифати ошиши, айниқса, Ўзбекистон иқлимида;
катта миқдорда минерал ўғитларни тежаш;
суғориш насослари учун ишлатиладиган электр энергиясини катта миқдорда тежаш;
ўсимликларни ҳимояловчи воситаларни тежаш;
суғориш ва ўсимликларни ҳимоялаш учун ишчи кучини тежаш;
ёқилғи-мойлаш материалларини тежаш (кам миқдордаги операциялар ҳисобига);
атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, чунки, ўғитлар ер ости сувларига ювилиб кетмайди ва атроф-муҳитни ифлослантирмайди;
ЕИТС билан харажатлар кўпроқ камаяди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#2023_йил_1_сентябрдан
▶️ Юридик шахс бўлган тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
📋 Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади (хорижий давлатларга ишга юбориладиган техникалардан ташқари).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
https://east-fruit.com/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-boqbonlari-qora-smorodinani-yoshta-bilan-qizilini-esa-kalina-bilan-adashtirishmoqda/
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
https://east-fruit.com/uz/yangiliklar/ozbekiston-qishloq-khozhaligi-mahsulotlari-malayziya-importyorlarida-qiziqish-uyqotmoqda/
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
🍅🍅Иссиқхонада помидор етиштиршда ҳарорат қандай бўлиши керак?🍅🍅🍅🍅
Кўчат экилгандан сўнг иссиқхонанинг кундузги ҳарорати кузги қишки мавсум учун 20-22°С, ёзги-кузги ва қишки-баҳорги мавсумда 20-25°С, кечки ҳарорат эса 3 та мавсуда ҳам 16-18°С бўлиши тавсия этилади. 🍅🍅🍅🍅
🍅Иссиқхона учун оптимал нисбий намлик 65-75% гуллаш бошлангўнга қадар 70-75 %. Сўнг 65%гача пасайтирилгани маъқул.🍅🍅🍅
🍅🍅Иссиқхона ичида иссиқлик 40 градусдан ошиб кетса ўсимлик ўсишдан ва гули чангланишдан тухтайди Ҳароратни меъёридан юқори бўлиши ўсимликларни ўсиб,🍅🍅 ривожланишини тезлаштиради, натижада меваларни етилиши тезлашади, пояда ҳосил бўлиши камайиб, мевалари майдалашиб қолади. 🍅🍅
🍅🍅Ҳарорат паст бўлганда эса мева тугиши кечикиб, ўсимликларни новдалаши кучаяди, гулшодалардаги мева тугиш сони кўпаяди, натижада умумий ҳосилдорлик юқори бўлади. Ҳарорат кечалари 14°С дан паст бўлганда чангдон ўсмайди ва мева тугиш бўлмайди, ҳарорат 33~-35°С дан юқори бўлганда хам чангдонлари стерил бўлиб мева тугиш жараёни бўлмайди. Ҳаво ҳароратини меъёрда бўлиши помидордан иссиқхонада юқори ҳосил олишни таъмин этади. 🍅🍅🍅🍅
🍅🍅Тупроқнинг қулай ҳарорати 16-20°С атрофида. Тупроқ ҳарорати 16°С дан паст бўлиши ўсимлик томонидан фосфорни қабул қилинишини сусайтиради, кейинчалик эса сув сўрилиши қийинлашади, ўсимлик ўсишини чеклаб қўяди. Тупроқ ҳароратини 28°С гача кўтарилиши, шу билан бирга тупроқ🍅🍅 таркибидаги ишқорни кўпайиши, нафақат ўсимликни ўсишдан тўхтатиши, балки унинг фузариоз касалига чидамлилик хусусиятини хам йўқолишига сабаб бўлади.Иссиқхонага намликни ва иссиқликни ўлчайдиган асбоб қуйиш шарт.🍅🍅🍅
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ёпиқ далада помидор етиштириш (2)
Кўчат етиштириш технологияси
1 Га майдонга етарли кўчат олиш учун 25 – 30000 та уруғ олинади. Кўчат етиштириш учун яхши чириган гўнг ва унумдор тупроқ билан 5/1 нисбатда аралаштирилади. Ушбу аралашма буғлаш ёрдамида дезинфекция қилиниш керак.Уруғлар ораси 5 – 15 см гача оралиқда 1,5 – 2 см чуқурликда экилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Уруғлар тез униб чиқиши учун улар нам тупроққа экилади. Уруғ экиб бўлингач, устидан чириган гўнг, қипиқ аралашмаси билан мулчаланади.5-6 кунда экилган уруғларни ердан тўлиқ униб чиқади.
Помидор уруғларининг ердан униб чиқиши учун иссиқлик меъёри 24-26°С Ниҳолларда 1-2 тадан чин барг пайдо бўлган даврда уларни 10x10 см катталикдаги озиқали тувакчаларга кўчириб ўтказилади. Ниҳолларни кўчириб ўтказишдан бир сутка олдин
улар қондириб суғорилади, бу эса уларни осон кўчириб олинишини таъминлайди.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Кузги-қишки мавсумда иссиқхонада сув ва озуқа элементларини етқазиб бериш🌱🍅🥒🌱🍅🥒
Маълумки кузги-қишки мавсумда ҳаво ҳарорати ва асосан ёруғлик интенсивлиги секин-аста пасайиб боради.🥒🥒
Шунинг учун микроиқлим параметрлари август ойидан декабрга ўтгани сари 2-40С пасайиб бориши зарур.🍅🍅
Сабзавот экинларининг нормал ўсиб, ривожланиши уларнинг юқори ҳосилдорлигини ўсимликларни сув ва озуқа🌱🍅🥒 элементлари билан қанчалик таъминланганлигини белгилайди.
Кичик хажмли майдончаларда сув ва озуқа элементлари ўсимлик вегетация даврининг охиригача ҳар куни бир текис
етказиб турилиши керак.🍅🥒🌱🍅
Озуқали эритма тайёрлаш учун яхшиси сувда яхши эрийдиган ўғитлардан фойдаланилган маъқул (масалан кристаллин, растворин ва бошқалар).🌱🌱🌱🍅🥒
Ишчи озуқали эритма концентрланган макро ва микро элементлар эритмаларини сув билан тўлдирилган
аралаштирувчи-идишга солиш орқали тайёрланади. Помидор учун бериладиган эритма концентрацияси вегетация
бошида 2,6 г/л ва ҳосил пишиб етилганида 3 г/л бўлиши керак. Ишчи озуқали эритманинг рН кўрсаткичи эса 5,5-6,3
бўлиши лозим.🍅🥒🍅🥒
Бодринг учун ишчи озуқали эритма концентрацияси вегетация бошида 1,6 г/л, кейинчалик бу кўрсаткич кўтариб борилади ва мева тугиш даврида 2,6 г/л, рН кўрсаткичи эса – 6,2-6,8 да ушлаб турилади.🥒🥒🍅🍅🥒
Вегетация даврида помидор ва бодринг экинлари озиқланиши учун 150-200 л/м2 хажмида озуқали эритмалар ва 550-
750 л суғориладиган сув сарфланади.🥒🍅🍅🥒🌱🍅
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тупроқсиз экин етиштириш мумкинми?
Албатта! Тупроқсиз экин етиштириш гидропо¬ника деб аталади.
Бунда илдиз жойлашган муҳит сифатида тупроқ ўрнида ишлатиладиган турли хилдаги ма-териаллар хизмат қилади, ўсимликларни озиқлантириш минерал тузларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида амалга оширилади.
Ўсимликларни тупроқсиз шароит¬да ўстириш, оддий иссиқхона тупроғида ўстиришга нисбатан афзаллиги:
•иссиқхона майдонидан оқилона фой¬даланилади,
•илдиздан озиқланиш шароити яхшиланади,
•қулай сув-ҳаво тартиботи шароти яратилади,
•ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлашти¬ришга катта имкониятлар очади.
Мамлакатимизда бугунги кунда гидропоника иссиқхо¬наларининг умумий майдони 1800 гектардан ошди. Замона¬вий иссиқхоналар барпо этиш аҳолини мавсумдан ташқари пайтларда сифатли ва етарли миқдордаги озиқ-овқат маҳсу¬лотлари билан таъминлаш, республикамиз экспорт салоҳиятини оширишга ҳисса қўшиш, замон талаблари асосида ривожлантириш бугунги кун талабидир.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Шўрланган иссиқхона ерларида сабзавот етиштириш технологияси.🌱🍅🥒
Ўзбекистонда ҳимояланган ер сабзавотчилигининг энг асосий муаммоларидан бири шуки, кўпчилик иссиқхона тупроқлари шўрланишга мойил ёки шўрланган ерларга (Бухоро, Хоразм, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон) қурилган.🍅🥒🌱🍅
Фарғона ва Наманган вилоятларидаги бир қанча иссиқхоналар ҳам шўрланган ерларда жойлашган. Умуман олганда, сабзавот экинларининг шўрга чидамлилиги нисбатан паст бўлади.🥒🍅
🍅Агар иссиқхона қурилиши шўрланган ерларда олиб боришни ишлаб чиқариш эхтиёжларига боғлиқ ҳолда зарурий бўлса, (масалан арзон иссиқлик манъбаси ва бошқалар) у ҳолда бу иссиқхоналарда сабзавотларни кичик ҳажмли грунтларда етиштириш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 🥒🥒
Ушбу усулнинг устунлиги шундаки турли хил ускуналар, сув (50%), минерал ўғитлар (40%) сарфи, ерга ишлов бериш – ерни
ҳайдаш, минерал ва органик ўғитлар солиш каби жараёнларга сарфланадиган харажатлар камаяди.🍅🌱🍅🥒
Умуман олганда меҳнат сарфи 30-40% камайиб, сабзавотлардан олинадиган ҳосил 20-25%га кўпаяди. 🌱🍅🥒
🍅🌱Кичик ҳажмли майдончаларда сабзавотлар етиштирилганида субстрат, ҳаво, озиқали эритма, суғориладиган сув ҳарорати доимий назоратда бўлиши керак.🥒🥒🥒
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ёпиқ далада помидор етиштириш (1)
Кўчат етиштириш вақти ва усули.
Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан холда кўчат уч хил усул билан тайёрланади.
1. Уруғни тувакчаларга экиш усули билан.
2. Уруғни махсус тайёрланган жойга шаблон усулида экиш усули билан.
3. Пикировка қилиш усули билан.
Кўчат тайёрлаш вақти:
1. Кузги – қишки мавсум: сентябрь
2. Қишки–баҳорги мавсум: ноябрь – декабрь
3. Ёзги – кузги мавсум: июнь
Ёзги–кузги ва кузги-қишки мавсум учун уруғлар тувакчаларга экиш йўли билан,
қишки – баҳорги мавсум учун уруғни тувакчаларга экиш усули ва пикировка қилиш усули тўғри келади.
Кўчат етиштириш учун иссиқхонанинг кундузги ҳарорати 18-20°С, кечки ҳарорат эса, 15-16°С бўлгани маъқул.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
🥒🌱🥒Иссиқхоналарда бодрингни парваришлаш: озиқлантириш 🥒🥒🥒
Бодрингнинг партенокарпик дурагайлари озиқланишга жуда талабчан бўлиб, у нафақат илдизи орқали, балки поя ва🌱🥒 барглари орқали ҳам озиқа берилишини талаб қилади.
Илдиздан ташқари озиқлантириш айниқса ёруғлик кам бўлиб, тупроқ ва ҳаво ҳароратлари меъёридан паст бўлган даврларда амалга оширилиши самарали таъсир этади, чунки бундай ташқи шароитнинг пастлиги илдиз тизимининг фаолияти учун ноқулай ҳисобланади.🌱🥒🥒🥒
Озиқлантириш учун озиқали аралашма тайёрлашда 10 литр сувга макроўғитлардан 10-12 г суперфосфат, 7-8
г аммоний сульфати, 5-7 г аммиакли селитра ва бор, марганец, мис, цинк, молибден, кобальт каби микро ўғитлар ҳам аралаштирилади. 🥒🥒🌱🥒
🌱🌱Барглари орқали озиқлантиришдан олдин турли микроэ-
лементлар йиғиндиси ёрдамида ҳар биридан қуйидаги миқдорда қўшиб ишчи аралашма олинади: 1 л аралашмага 2.86 г борат кислотаси, 1,8 г марганец сульфати, 0,08 г мис купороси, 0,1 г аммоний молибдени, кейин эса ҳар 10 литр ишчи аралашмага 10 мл ушбу аралашмадан қўшилади.🥒🥒
🥒🌱1000 м2 майдондаги иссиқхона ўсимликларига ишлов бериш учун одатда 250-300 литр макро ва микроўғитлар
аралашмасидан тайёрланган ишчи аралашма сарфланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, барглари орқали озиклантириш тадбири фақат кечқурун соат 17 дан кейин бажарилиши керак.🥒🥒🌱🥒
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Биласизми
❗️ Ўзбошимчалик билан эгалланган ерга, унда қурилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди.
📃 Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш қилган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.
🚫 Ўзбошимчалик билан эгалланган ердаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Мева-сабзавот билан савдо қилувчи корхоналар ва ташкилотлар қўшимча равишда қадоқланган бошқа озиқ-овқат товарлари: зиравор, кетчуплар, дориворлар, асал, ўсимлик мойи, туз, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ бўлмаган концентрацияли сирка кислотаси, мева-сабзавот шарбатлари ва чанқовбосди ичимликлар ҳам сотиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
https://east-fruit.com/uz/yangiliklar/qozoqistonda-chigirtkalarga-qarshi-kurash-kuchaytirildi/
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
O‘zbekiston: mavsumda “Kishmish”ning rekord darajada yuqori narxlari
O‘zbekistonda mashhur bo‘lgan Kishmish uzumining ulgurji narxlari bir hafta ichida uchdan birga oshdi. Bu urug‘siz uzum navi narxi ikkinchi haftadan beri oshib borayotganini inobatga olsak, so‘nggi ikki hafta ichida “Kishmish” bir yarim barobar qimmatlashdi! Shu bilan birga, yuqori mavsumda ushbu mahsulotlar uchun ulgurji narxlarning joriy darajasi so'nggi bir necha yil ichida yilning shu davri uchun rekord darajada yuqori, deydi tahlilchilar.
Narxlar monitoringiga ko‘ra, 2023-yilning 18-25-avgust kunlari O‘zbekistonda Kishmish uzumining o‘rtacha ulgurji narxi 11 000 dan 15 000 so‘m/kg gacha (0,91 dan 1,24 AQSH dollariga) oshdi, ya’ni. bir hafta ichida 36% ga. Oxirgi ikki hafta ichida ushbu mahsulotlarning o‘rtacha ulgurji narxi 10 000 so‘mdan 15 000 so‘m/kg gacha (0,83 dollardan 1,24 dollarga) oshdi.
Ushbu o'sish natijasida joriy mavsumdagi ulgurji narxlarning o'tgan yillardagi ko'rsatkichlari bilan farqi yanada oshdi. 2023-yil 25-avgust holatiga ko‘ra, O‘zbekistonda “Kishmish”ning o‘rtacha ulgurji narxi o‘tgan yilning shu sanasiga nisbatan 2,5 baravar, 2021-yilning shu sanasiga nisbatan 2,1 baravar yuqori.
Joriy mavsumda O‘zbekistonda eng mashhur uzum navlaridan biri bo‘yicha bunday narx dinamikasi sababi yanvar oyining sovuqlari tufayli hosilning pastligidir. O‘zbekistonda joriy yil yanvar oyining ikkinchi o‘n kunligida kuzatilgan anomal sovuq ob-havo uzum hosiliga katta zarar yetkazdi.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
https://east-fruit.com/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/boqlar-va-uzumzorlar-uchun-yangilangan-zilus-agroroboti-taqdim-etildi/
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
O‘zbekistonlik tadbirkor yil bo‘yi issiqxonada malina yetishtiradi
So‘nggi yillarda ochiq yerdagi malina plantatsiyalarini kengaytirish bo‘yicha yangi loyihalar amalga oshirilgan bo‘lsa-da, zamonaviy Netxaus tipidagi уengil issiqxona majmualarida rezavor meva yetishtirish loyihalari amalga oshirilayotgan bo‘lsa-da, respublika miqyosida ularning soni va quvvati juda kamligicha qolmoqda.
Yaqinda “O‘zbekiston 24” telekanalida O‘zbekistonning Toshkent viloyati Quyichirchiq tumanida issiqxonada yil davomida malina yetishtirish bo‘yicha amalga oshirilayotgan loyiha haqida so‘z bordi.
Ushbu issiqxona majmuasining umumiy maydoni 3 gektar boʻlib, mazkur loyihani amalga oshirish uchun 1 milliard soʻm (Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining avgust oyidagi kursi boʻyicha 83 ming dollar) imtiyozli kredit ajratildi. 25, 2023 yil).
“Yevropada bo'lganimda malina ishlab chiqaruvchilar bilan tanishdim va bu rezavor mevani ishlab chiqarish jarayonini o'rgandim. Bu meni juda qiziqtirib, “Polka” navli malina ko‘chatlarini oldim, – deydi issiqxona majmuasi egasi, tadbirkor Farhod Nosirov.
Uning so‘zlariga ko‘ra, bu navning meva berish davri uzoq, malina esa bu issiqxonada yil davomida yig‘ib olinadi. Bu nav mahalliy iqlim sharoitiga yaxshi moslashgan, juda yaxshi ta'mga ega, rezavorlari katta, saqlash sifati va tashish qobiliyati juda yaxshi, yangi bozor uchun deyarli ideal.
– Yana 8 ta yangi nav olib keldim, issiqxonaning tajriba maydoniga ekdim, hozirgacha kuzatib, sinovdan o‘tkazyapmiz, – deydi tadbirkor.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Импульсли томчилатиб суғориш нима?
Импульсли томчилатиб суғориш (ИТС) — бу ўсимликнинг илдиз қисмида ҳаво илдизларга киришига тўсқинлик қилмасдан доимий оптимал тупроқ намлигини сақлайдиган суғориш усулидир. Импульсли томчилатиб суғориш қисқа вақт давомида қўлланади ва тупроқ намлиги сенсорлари ҳамда метеостанциялар билан бирга энг яхши натижаларни кўрсатади.
ИТС ер ости ва ер устида бўлиши мумкин. Бироқ, у ер ости томчилатиб суғориш (ЕТС) билан бирга ишлатилганда юқори самарадорликни кўрсатади. Ер ости импульсли томчилатиб суғориш усулини — қисқача қилиб ЕИТС деб аталади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ер ости томчилатиб суғориш усули
Аввало, ер ости ёки ер ости томчилатиб суғориш (ЕТС) - бу суғориш ва фертигация технологияси бўлиб, унда тупроқ остига махсус томчилатувчи трубка қўйилади ва мазкур трубка у ерда камида 10-15 йилгача қолади.
АҚШ ва бошқа кўплаб мамлакатларда бу технология узоқ вақтдан бери маълум бўлиб, у ер ости томчилатиб суғориш деб номланади ва ҳозирги кунда айни усул янгича импульсга эга бўлди. Негаки, бу борада кўплаб янги ёндашувлар ишлаб чиқилган. Дарвоқе, АҚШнинг баъзи далаларида ЕОТС 30 йилдан зиёд вақтдан буён қўлланмоқда!
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ёпиқ далада помидор етиштириш (3)
Кўчат етиштиришда тупроқ тайёрлаш
Помидор ўсимлиги бўз, ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларга экилади. Сизот сувлари юза жойлашган, шўрланган ва кислотали (нордон) тупроқлар помидор учун унчалик ярамайди. Cабзавот экинлари унумдор ерга жуда талабчан. Ўтлоқи-ботқоқ, буз тупроқлар хам помидор етиштиш учун етарли даражада озиқага эга эмас. Шунинг учун сабзавот етиштиришда ер таёрлашга алоҳида этибор берилади ва керакли миқдорда органик ва минерал ўғитлар солинади. Кўпчилик сабзавот экинлари учун (рН) тупроқнинг ишкорийлиги 6-6,5 бўлгани маъқул. Тупроқни (рН) ишкорийлигини махсус асбоп билан ўлчанади. Бундан ташкари тупроқ ғовакли ва сувни яхши шимиб ўтказувчан, ўзида намни яхши сақлайдиган бўлиши лозим.
Иссиқхона тупроғини яхши унумдор холатга келтириш учун ... Давоми
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.
Кузги буғдой экиш учун ерга ишлов бериш
Ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун тупроққа ишлов бериш йўли билан тупрокда мақбул сув, хаво ва озиқа режими яратилади.
Кузги буғдой экиш учун тупроққа ишлов бериш буғдойни бошоқлаш ва дон тўлиши даврида тупроқни ҳайдов қатламидаги хажм массаси 1,2-1,3г/см3 дан ошмаслиги керак. Бу кўрсаткични юқори ва паст бўлиши ҳосилдорликка ўз салбий таъсирини кўрсатади.
Аммо Ўзбекистонни суғориладиган тупроқ шароитида бу кўрсаткич тупроқни 0-100 см ли қатламида 1,3; 1,4; 1,5; 1,52 ни ташкил этади. Тупроқ хажм массаси 1,2-1,3 г/см3 булганда буғдой экилганида 18-19 кейин буғдой илдизи яхши ривожланади. Бу кўрсаткич уруғ экилган қатламдан пастки қатламда 1,4-1,5 г/см3 бўлганда эса буғдой илдизи атиги 1-5 см чуқурликка етади.
Ер экишга қанчалик сифатли қилиб тайёрланса, экиш ва кузги буғдойни парвариш қилиш шунчалик юқори савияда ўтказилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади
“Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–285-сон, 24.08.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизими қуйидаги 2 босқичда жорий қилинади:
1️⃣-босқич – 2023–2024 йилларда чорвачиликка ихтисослаштирилган 25 та туманда (қуйида келтирилган);
Ушбу туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.
2️⃣-босқич – 2025–2026 йилларда республиканинг қолган туманларида.
🏢 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси соҳада масъул орган ҳисобланади.
❕Қарор билан Қўмита ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази ташкил этилади.
✅ Шунингдек, 25 та туманда қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилади:
▫️гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, аҳолидан йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш;
▫️тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай бўлган ҳудудларда сотиш шохобчаларини ташкил этиш;
▫️аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш;
▫️чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш;
▫️терини қайта ишловчи корхоналар билан биргаликда кооперация асосида теридан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш.
➡️ Шунга кўра, ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига:
🔹60 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилади;
🔹пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100–150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.
🗓 2023 йил 1 декабрдан чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Қўмита кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.
💰 2023 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:
➖ чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;
➖паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
❗️Пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари учун зарурий тавсиялар ❗️
✅суғориш мавсуми тугагандан сўнг, ховуз тубини ҳар хил чўкиндилардан тозалаб атрофини ҳимоялаш, бунда ўткир жинсли иш куролларидан фойдаланиш тавсия этилмайди;
✅дискли ва тўрли ювиш учун одатда уларнинг картриджлари ечиб олинади ва картридж устида йиғилган лойқа ва оқизиқларни тоза сув билан ювилади, тозаланган картридж яна қайтадан ўз жойига ўрнатиб қўйилади;
✅гидроциклон ва гидравлик фильтрларни тоза сув билан яхшилаб ювиш, қумли фильтрларни қумини алоҳида олиб, тоза сувда ювиш ва изоляция қилган ҳолда хавфсиз қуруқ жойда сақлаш;
✅суғориш мавсуми якунида томизғичли шлангларда қотган тузларни эритиш ва ёпишган сув ўтларини чиқариб юбориш учун шлангларга азот кислотасининг 2-3 фоизли эритмаси юборилади ва маълум вақт ўтгандан кейин томизғичли шлангларни охири очилиб, эритимани оқиб чиқишига имконият яратилади ҳамда шланглар штуцерлардан ажратган ҳолда ўрам шаклида йиғиб олиш;
✅магистрал ва тарқатувчи қувурларни йилида 2 марта, 1-марта суғориш мавсумидан олдин, 2-марта суғориш мавсуми якунлангандан кейин ювиш зарур, бунинг учун тарқатувчи қувурларнинг охиридаги ёпгичлар очилиб тизим қувурларидан сувни 2-3 минут давомида эркин оқиб чиқиши юзага келтирилади ҳамда тиниқ сув чиқишни бошлаганда қувурни ёпгичи яна жойига ўрнатилиб, тизимнинг герметиклигини таъминлаш;
✅насос ва двигателларни жорий таъмирлаб, техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда электр тармоғидан узиш ҳамда қуруқ ва хавфсиз жойда сақлаш;
✅ер ости магистрал қувурларда ювиш тадбирлари тугагандан сўнг, гидрантларни устини нам ўтказмайдиган восита билан ўраш;
✅магистрал (ер усти), тарқатувчи қувурлар ҳамда томизғичли шлангларни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида йиғиштириб олиш ҳамда куз-қиш мавсумида нам тегмайдиган қуруқ жойда (омборда) сақлаш;
✅магистрал (ер усти), тарқатувчи қувурлар ҳамда томизғичли шлангларни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида йиғиштириб олиш ҳамда куз-қиш мавсумида нам тегмайдиган қуруқ жойда (омборда) сақлаш;
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Пишган меваларни сақлаш
Сентябрь ойида пишган кечки мева-узумнинг бир қисми сақлашга қўйилади. Мева-узумлар ертўлалар, омборлар, оддий ўралар ёки типовой омборхоналарда ҳамда совутгичли омборхоналарда сақланади.
Сақлаш учун терилган мевалар етилиш даражаси бўйича навларга ажратилади ва уларни ўлчамлари бўйича саралаб, яшикларга жойланади, 7-8 яшикни устмауст омборни шипигача 50-60 см. масофа қолдириб тахланади. Яшикларни қаторлари ўртасида ҳаво юриши учун 10 см. тирқиш ва юриш учун 60-80 см.ли йўлак қолдирилади.
Олмани омборларда идишсиз сақлаш учун деворлар бўйлаб турли кенгликда, баландлиги 10-15 см.ли ёндорли сўқчалар ўрнатилади.
Тахта/ фанерадан ишланган баландлик параллел жойлашган сўқчалар ўртасида 70-80 см.дан кам бўлмаслиги
керак.
Мева-узумларни сақлаш вақтида текшириб туриш учун сўқчалар пирамида шаклида ўйиб ёки юпқа қават қилиб ёйиб қўйилади.
Олма ва нокни 5-6 ойгача сақлашнинг энг яхши шарт-шароити ҳаво ҳарорати 0-10С ва нисбий намлик 85-95% бўлиши лозим.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Иссиқхона тупроғига ишлов бериш
Иссиқхона тупроғига ишлов бериш ва катта миқдордаги минерал ўғитларни солиш, тупроқнинг сув, физик ва кимёвий хусусиятларини бироз ёмонлашишига, баъзан эса унинг шўрланишига сабаб бўлади.
Шунинг учун ўсув даври давомида ҳар ойда бир маротаба тупроқ таркибининг агрокимёвий ҳолатини текшириб бориш, парваришлашнинг бажарилиши шарт бўлган тадбир ҳисобланади.
Ўсимликларни суғориш учун ҳам сифати тоза, яъни таркибидаги туз миқдори ҳар бир литр ҳисобига 1-2 граммдан кўп бўлмаган сувдан фойдаланиш лозим бўлади.
Ҳосилни мевалари қизиб кетмасдан эрталаб терган маъқул, чунки куннинг иккинчи ярмида терилган мевалар кўп
сақланмайди, тез айниб қолади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Қишки меваларни сақлаш ва дарахтларни қишлашга тайёрлаш
Қишки олма, нок ва беҳи навларининг меваларини асосий қисмини сақлашга, яъни омборхоналарга ҳамда совутгичли омборхоналарга жойлаб кеч куз ва қиш ойларида экспортга йўналтириш ҳамда аҳоли истеъмоли учун сотувга чиқаришга жиддий эътибор қаратиш зарур.
Сентябрь ойидан бошлаб мевали дарахтларни қишлашга тайёрлаш зарур.
Жорий йилнинг июнь-август ойларида ҳаво ҳароратининг қаттиқ исиб кетиши боис тупроқда нам анча камайган. Бунинг учун тупроқ қатлами қалин бўлган бўз ва бўз-ўтлоқ ерларга экилган боғларни сентябрь ойи бошида, тупроқ қатлами юпқа бўлган (таги шағалли ерларда) майдонларда сентябрь ойининг охиригача суғориш зарур. Бунда дарахтлар қишга яхши тайёрланади ҳамда улар совуқдан азият чекмайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
☀️💧Экин даласидан буғланишга сарфланаётган сув миқдори
Ҳурматли каналимиз тингловчилари - фермерлар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, қуйида Паркент, Қува ва Уйчи, Балиқчи туманларида жойлашаган экин майдонларидан 23 августдан 19 авнустгача бўлган муддатда буғланишга - эвапотранспирацияга (очиқ тупроқ юзаси ва ўсимлик танасидан буғланишга) сарф бўлган сувнинг (намлик) миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳавола қилмоқдамиз.
Келтирилган маълумотларга кўра, ҳулоса қилиш мумкинки, кўрсатилган экин майдонларидан 23 августдан 19 августгача, хар 1 гектардан жами 5 суткада:
• Қувада 55 м3
• Уйчи 10 м3
• Балиқчи 7 м3
• Паркентда 43 м3 сув буғланганлигини кўриш мумкин.
Эслатма: Экин етиштирувчилар ўз ҳудудлари яқинидаги метеостанциялардан бу каби маълумотларни олишлари ва шу асосида суғориш ишларини ташкил қилишлари мумкин.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Иссиқхоналарда бодрингни парваришлаш: шакл бериш 🥒🥒
Ҳосилдорликни ошиб бориши ва унинг юқори бўлишини таъмин этувчи энг муҳим агротехник тадбирлардан бири
бу ўсимликка шакл беришдир.🥒🥒
Бодринг ўсимлигидан эртаги ва мўл ҳосил йиғиб олиш мақсадида қуйидагича шакл берилади.🥒🥒
Энг пастки ён новдалардан 2 та барг ва 2 та мевачаси, ўрта қисмида 2-3 дона мева ва шунча барг қолдириб
чилпинади. Шакл бериш билан бирга бодринг мўйловчаларини ҳам олиб ташлаш керак.🥒🥒
Ўсимликлардан қийшиқ меваларини ўз вақтида олиб ташлаш жуда муҳимдир.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧