tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

Дефолиация самарадорлигича таъсир этувчи асосий омиллари: даладаги кўчат қалинлиги

Учинчи омил даладаги кўчат қалинлигидир. Ғўза экилган майдонларда кўчат қалинлиги ҳам дефолиантлар меъёрини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. Агар кўчат қалинлиги ошиб борса, гектар ҳисобига майдондаги барг юзаси ҳам ошиб боради ва дефолиантлар меъёрини бироз (10-15%) оширишга тўғри келади. Қўшқатор
экилган, кўчат қалинлиги 140-160 минг тупдан юқори бўлган майдонларда дефолиантлар меъёри 20-25 фоизгача ошириш ижобий натижа беради.

Дефолиация тадбирини ўтказишда унинг мақбул муддат ва меъёрни тўғри белгилаш энг муҳим шартлардан биридир. Дефолиация муддати жойларнинг тупроқ-иқлим шароитлари, ғўза навларининг морфо-биологик хусусиятларига қараб белгиланади. Турли ғўза навларига дефолиантлар ҳам турлича
таъсир этади. Масалан ўртапишар, барги катта ва қалин, сербарг навлар дефолиантларга камроқ таъсирчан, тезпишар, барги кичик ва юпқа навлар кучли таъсирчан бўлади. Шу боис дефолиантларга таъсирчан навларга камроқ меъёрларда дефолиант қўлланилса ҳам бўлади. Ғўза навларининг биологик етилганлиги ҳам муҳим кўрсаткич бўлиб, 45-50 фоиз кўсаклар очилган муддат биологик етилган ҳисобланади ва дефолиация шундай пайтда юқори самара беради.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Сув Концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида

2021-2022 йилларда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини татбиқ этиш бўйича жами режа 72 та бўлиб, амалда 170 та (режага нисбатан 236,1 фоиз) лойиҳа юзасидан хусусий шериклар билан битимлар имзоланган. Бунда 230,6 км ирригация ва 538,6 км мелиорация иншоотлари, 120 та насос станциялар, 130 та қудуқлар хусусий сектор бошқарувига берилган.

Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 1 трлн. 326,2 млрд.сўм бўлиб, дастлабки йилларда 168,6 млрд.сўм инвестиция маблағлари киритиш белгиланган.
Шунингдек, хусусий шериклар томонидан 2021 йилда 18,6 млрд.сўм ва 2022 йилда 47,2 млрд.сўм, жорий йилда 2,5 млрд.сўм, жами 68,3 млрд.сўм инвестиция маблағлари киритиш ҳисобига сув хўжалиги объектларида модернизация қилиш ишлари амалга оширилди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўзани кимёвий усулида чилпиш

Чилпишнинг кимёвий усули бу энг самарали ва замонавий усул бўлиб, бунда таъсир этувчи моддаси мепикват хлорид бўлган ретардантлардан фойдаланилади.

Бунинг учун Сожеан ёки Энтожеан ва шунга ўхшаш препаратлар суғоришдан 5-7 кун аввал ёки суғоришдан 5-7 кун кейин ОВХ ва бошқа пуркагич мосламаларда 250-300 л/га сувга аралаштирилиб сепилади.

Шунда дорилар ғўзанинг барги орқали яхши сингиб, танаси бўйича бир хил тарқалади ва ўсимлик ҳужайраларининг бўлинишини тўхтатади, натижада ғўза бўйига ва ёнига ўсишдан тўхтайди, барглари тўқ яшил рангга киради, ўсимликнинг ривожланиши ва ҳосил тўплаши жадаллашиб, тупи ихчам арчасимон шаклда бўлиб, қаторлар орасида ҳаво алмашинуви ва микроиқлим яхшиланади, ғўзанинг тепа қисмида 3-4 дона бўлиқ кўсак пайдо бўлади.

Энг асосийси пишиб етилиши 7-8 кунга тезлашади, биринчи терим салмоғи 6-7 центнерга, умумий ҳосил 3-8 ц/га ортиб, пахтани қисқа муддатларда юқори навларда йиғиштириб олишга имконият яратилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Сув Концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида

2021-2022 йилларда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш бўйича 752,9 млрд. сўм ёки йиллик лимитга нисбатан 103 фоиз маблағлар ўзлаштирилиб, 32 300 км (режага нисбатан 107%) коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда 1 173 та гидротехник иншоотлар, 2 274 та кузатув ҳамда 455 та тик дренаж қудуқлари таъмирланди ва тикланди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида республика бўйича жами 347,3 минг га (режага нисбатан 183%) ер майдонлари қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилган ва ўзлаштирилган.
2021 йилдан 2023 йилнинг 1 июль ҳолатигача бўлган даврда хорижий кредитлар ҳисобидан жами 287,8 млн доллар (режа 696,7 млн доллар) ўзлаштирилди. Бу даврда 1007,82 км узунликдаги каналлар, 1521 та гидротехник иншоотлар
реконструкция қилинди, 134 та вертикал суғориш қудуқлар бурғиланди ҳамда 11 153 га суғориш майдонлари лазерли ускуналар ёрдамида текисланди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Дефолиация самарадорлигича таъсир этувчи асосий омиллари: Ҳаво ҳарорати☀️🌤⛅️🌥☁️🌦🌧⛈🌩🌨

Ҳаво ҳарорати дефолиация самарадорлигини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Ҳар бир дефолиант ўзининг кимёвий хусусияти ва таъсир этиш механизмидан келиб чиқиб, ҳароратга турли даражада талабчан бўлади.
Масалан, Хлорат асосли (СуюқХМД, УзДЕФ, ПолиДЕФ, ФанДЕФ ва бошқа) дефолиантлар ҳаво ҳарорати 17°С даражадан юқори бўлганда яхши самара бериб, ҳарорат пасайганда унинг таъсири камаяди. Агарда ўртача ҳарорат 15°С дан паст бўлса, дефолиант таъсир кучини тамоман йўқотади. Авгурон-Экстра, Далрон Супер, Д-экстра, Хим-экстра 54%., ДЕФ 54% с.к.,Дропп-плюс ва шунга ўхшаш бошқа ғўзага юмшоқ таъсир этувчи дефолиантлар эса ҳаво ҳарорати 20°С дан юқори бўлганда ижобий самара бериб, ҳарорат пасайганда унинг таъсири ҳам камаяди.

Агарда ўртача ҳарорат 17°С даражадан паст бўлса, ушбу юмшоқ таъсир этувчи дефолиантлар таъсир кучини тамоман йўқотади. Шунинг учун дефолиациядан 7-10 кун олдин ҳаво ҳарорати тўғрисидаги аниқ башоратни олиб, дефолиантларни қайси турини қўллаш ва муддатларини белгилаш тизимини тайёрлаш лозим. Агар, де-
фолиациядан кейин 1-2 кун ичида ёғингарчилик кузатилса ёки ҳаво ҳарорати кескин пасайса, ушбу далада қайта дефолиация ўтказишга тўғри келади.

Ҳаво ҳарорати юқори бўлганда дефолиантлар меъёрини кўпайтириб қўллаш ҳам салбий оқибатларга олиб келади ва ҳосилдорликни камайтиради. Шунингдек, ҳаво ҳарорати паст бўлганда дефолиантларни кам меъёрда қўлланилиши эритма самарадорлигини пасайтириб, харажатларни ошишига олиб келади. Шу сабабли, дефолиация агротадбирида иштирок этадиган ҳар бир мутахассис ҳаво ҳарорати
башоратини аниқ билиши ва шу асосида дефолиантлар меъёрини белгилаб, назорат қилиб бориши зарур.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Август ойида ғўзани суғориш (2)

Август ойида кўпгина далаларда ғўзани сифатсиз суғориш олиб бориш ҳисобига ғовлай бошлайди, ҳосилини тўкиши, бу эса кўсак қуртининг хаддан зиёд кўпайишига олиб келади. Ушбу муаммонибартараф этишда ҳам кимёвий препаратлардан фойдаланиб чилпиш ўтказишнинг самараси катта.

Айниқса, август ойида ғўзани оби-тобида суғориш жуда муҳимдир. Яъни, ғўзани чўллатиб ҳам кўллатиб ҳам суғориш мутлоқо ярамайди. Акс ҳолда, гул, тугунча ва ёш кўсаклар тўкилиб,
етарлича ҳосил тўпланмайди, ғўзанинг биомассаси ортиб, кўсакларнинг очилиши кечикиб, пастдагиларида чириш холати кузатилади, ҳосилга путур етади.

Шу кунларда ғўзани тунги суғориш жуда яхши самара беради, лекин бу пайтда сувни назоратсиз қолдириш ярамайди, исрофгарчиликка йўл қўйиб бўлмайди. Тунги суғоришда ғўза қониб сув ичади, сувдан оқилона фойдаланилади, кундузи далаларда қулай микроиқлим вужудга келади, ғўза туну-кун ўсиб-ривожланади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Сув Концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида

2023 йилда 300 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар, шундан 260 минг гектарда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш белгиланган.

Тасдиқланган манзилли дастурларга асосан, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига жами 200,1 минг гектар майдонда, шундан 36,0 минг гектар майдонда томчилатиб, 12,7 минг гектар майдонда ёмғирлатиб ва 1,7 минг гектар майдонда дискрет суғориш технологиялари жорий қилинди ҳамда 117,1 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонлари лазер ускунаси ёрдамида текисланди.

Шунингдек, жорий йилда 17,6 минг гектар майдонда кўчма эгилувчан қувурлар орқали, 14,9 минг гектар майдонда эгатга плёнка тўшаб суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўзани қўлда чилпиш

Чилпиш қўлда ўтказилганда ғўза бош поясининг энг учки 1-2 см қисми (бироз оқиш рангли бўлади) юлиб (чимдиб) олиниши керак.
Агар шундай қилинмай поянинг уч қисми чуқур 5-10 см юлиб олинса, ғўзага салбий таъсир этиб,бир-икки дона шона ва гул ҳам юлиб ташланади. Бу эса тўлиқ пишиб етилиши мумкин бўлган 3-5 ц/га ҳосилнинг бой берилиши демакдир. Шу сабабли фермерлар ва мутахассислар чилпишни бошлашдан олдин дала ишчилари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориши ва чилпиш жараёнини жиддий назорат қилишлари, бу усулда чилпишни бир-икки марта такрор ўтказилиши талаб этилади

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Сув Концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида

2022 йил якуни билан 4 180 та (55 фоиз) сув хўжалиги объектларида “Ақлли сув”,
1 435 та (86 фоиз) насос станцияларида сувни онлайн назорат қилиш
қурилмалари ҳамда 4 224 та (104 фоиз) мелиоратив кузатув қудуқларида “Дай-
вер” қурилмалари ўрнатилди. Шунингдек 44 та (104 фоиз) йирик сув хўжалиги объ-
ектларининг бошқарув жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилди.

2023 йилнинг 1 июль ҳолатига 2 061 та (19 фоиз) сув хўжалиги объектларида “Ақлли сув”, 11 та (4 фоиз) насос станцияларида сувни онлайн назорат қилиш қурилмалари ҳамда 1 080 та (51 фоиз) мелиоратив кузатув қудуқларида “Дайвер” қурилмалари ўрнатилиб, 1 та (5 фоиз) йирик сув хўжалиги объектининг бошқарув жараёнларини тўлиқ автоматлаштирилди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўзани машинабоп қилиб парваришлашда тупларини чилпиш. (3)

Пахта пайкалида ётиб қолган ғўзалар умумий ғўза тупларининг 1,5 фоизидан ошмаслиги зарур. Бундай ғўзалар 10 фоизга етса, пахта териш машинасининг иш унуми пасаяди. Чилпиш ишлари қўлда бажарилганда бош поя ва ён шохларнинг ўсув нуқталаригина чилпиб олинади.

Юқориги ярусдаги ҳосил тугунчалари ва элементлари юлиниб кетмаслиги зарур. Чилпиш PChM-4Б каби механизмлар воситасида ўтказилганда пичоқлар биринчи чилпишда ғўзанинг ривожига қараб 80-100 см баландликка ўрнатилади.

Иккинчи чилпиш 7-10 кундан кейин, яъни биринчи чилпишдан қолиб кетган ғўзаларни ўсиб, ривожланишига қараб ўтказилади. Бунда пичоқларнинг қирқиш баландлиги биринчи ўтилгандагига нисбатан 3-5 см юқорироққа ўрнатилади. Чилпиш биринчи галда ғўзалари баланд бўйли ва ғовлаган майдонларда ўтказилиши даркор. Кимёвий препаратларни сепиш орқали чилпиш усулини ғўзаси бир меъёрда ўсган ва ривожланган пахта далаларида қўллаш мақсадга мувофиқдир.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Сув Концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида

Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфида 1 688 та насос станцияси бўлиб, электр энергияси харажатларини тежаш – муҳим устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. 2021 йилда электр энергия лимити 7 300 млн.кВт.соат
миқдорида белгиланган (амалда 7 281,1 млн.кВт. соат сарфланган) бўлса, 2022 йилда 7 150,0 млн.кВт.соат электр энергия лимити тасдиқланган ва амалда 6 759,0 млн.кВт.соат сарфланган.

Жорий йил учун 7 145 млн.кВт.соат лимит ажратилган бўлиб, насос ва электродвигателларни янгилаш, конденсатор қурилмаси ва частота
ўзгартирувчи қурилмаларни ўрнатиш, эскирган кабелларни янгилаш каби тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида январь-июнь ойларида
3 308,2 млн.кВт.соат электр энергияси сарфланиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 86,9 млн. кВт.соат электр энергияси тежалди.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўзани машинабоп қилиб парваришлашда тупларини чилпиш. (2)

Кўсакларнинг асосий қисми иш тирқишининг ўрта қисмига тўпланади, шохлар уларнинг сатҳини тўсиб қўяди, шпиндел тишлари чаноқдаги пахта паллаларини тўлиқ илиб ва тортиб ололмайди, пировардида машинанинг агротехник кўрсаткичларига путур етади. Ғўза тупларининг ён шохлари ҳам чилпилиши шарт.

Чунки тарвақайлаб ўсган ён шохлар кўсакларни аппарат иш тирқишидан эркин ўтишига халақит беради, тирқиш кенглиги ўрнатилганидан кенгайиб, шпинделларнинг пахта илинтириш қобилиятини пасайтиради. Ёнига ғовлаган туплар аппарат иш тирқиши ичида 22-36 мм ўлчамларгача сиқилганда, уларнинг шохлари, кўраклари ва кўсаклари бир боғлам “супурги” ҳолига келади.

Бундай “супурги”нинг ташқарисидаги пахталаргина териб олинади, ичкаридагилари терилмасдан қолиб кетади. Машина терими пайтида бош пояси ва ён шохлари чилпилган ғўза тупларининг баландлиги 80-100 см, эни 40-50 см атрофида бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Давомини эртага ўқинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Сув Концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида

2023 йилнинг апрель-июнь ойларида суғориш ишларига жами 12 млрд. 728 млн. куб метр сув етказиб берилди. Бу даврда 3,1 млрд. куб метр сув тежалди.

2021-2022 йилларда 398 та ирригация объектлари учун 1 632,2 млрд. сўм, 185 та мелиорация объектлари учун 657,9 млрд. сўм маблағ ажратилган. 2022 йил якуни билан ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича 1 681,2 млрд. сўм (йиллик лимитга нисбатан 103%) капитал маблағлар ўзлаштирилди.

Амалга оширилган ирригация ва мелиорация тадбирлари натижасида 648,9 минг гектардан ортиқ майдонларнинг сув таъминоти ҳамда 350,6 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Боғ-токзорларда ёзги шакл бериш

Ёш ва ҳосилли боғларда июль ойида бошланган ёзги шакл бериш (обрезка) тугалланмаган бўлса, уни август ойининг биринчи ярмида якунлаш керак. Бу жараённи сифатли ўтказган фермер ва деҳқон хўжаликлари келаси йили эрта баҳорда ўтказиладиган шакл беришдан деярли озод бўлишади ва дарахтлар қўзгалганда, унинг ўсиш энергияси дарахтнинг барча органларига баробар тақсимланиб, бир текисда қўзғалади ва бу энергиянинг асосий қисми гуллаш ва мева шаклланишга сарф бўлади.

Ёзги шакл беришнинг аҳамияти данакли боғлар ва ёш уруғли интенсив боғларда жуда яхши самара беради.

Мева куртаклари шаклланадиган – август ойида дарахтнинг танасига ёруғлик тушиш миқдори ошади ва бу куртак шаклланишига ҳамда данакли дарахтларда мева шохларининг пишиб етилишига ижобий таъсир кўрсатади.

Ёш симбағазли интенсив боғларда янги новдалар эгилиб боғланади. Бу мева куртакларининг шаклланишини жадаллаштиради. Новдани боғлашда иложи борича эркин 70-800 бурчак остида эгиб боғланади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

ТОМОРҚА

Шолғом экиш муддати ва схемаси.

Шолғом асосан ёзда экилади. Шолғом уруғи марказий минтақа ва водий ҳудудларида 1–15 августда, шимолий ҳудудларда 25 июл–10 август, жанубий минтақаларда 20 август–20 сентябрда сепилади. Шу билан бирга эрта ҳосил олиш учун шолғом уруғини феврал ойининг охирларида сочма ҳамда уч-қатор (лентасимон) қилиб экиш мумкин. Ҳар икки усулда ҳам эгат ораси 70 см олинади. Уруғ қўлда сепилади. Ҳар 1 сотих ерга 25–30 г шолғом уруғи сарфланиб, 1,5 см чуқурликка экилади. Тупроқ хаскаш билан тирмаланиб уруғлар кўмилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Август ойида ғўзани культивация қилиниши (1)

Август ойида кечки, ривожланиши орқада бўлган ғўза қатор орасини ишлов ишларини давом эттириш, айниқса 90 см қотор оралари, ғўза туплари орасида ҳаво алмашинувини яхшилайди, кўсакларга иссиқ ҳаво ва шамол тегиб, тез етилади. Агар қатор ораларида ғўза туплари туташиб-бирлашиб кетмаган бўлса, бундай далалар 1-2 марта культивация қилиниши мумкин.

Культивация шундай ўтказилиши керакки, ғўза тупларига зиён етказмасин, кўсакларни тўкмасин.
Бунда культиватор ишчи органлари сирти яхшилаб, силлиқ қилиб ўралиши, ғилдираклар олди суйри қилиб ҳимояланиши, ғўза шохлари ва ҳосил элементларига зарар етказмайдиган
бўлиши лозим.
Шу даврда культивацияни чуқур ўтказиш ҳам шарт эмас, яъни культивация юзароқ ўтказилиши лозим. Юза культивация далани машина теримига яхши тайёрлаш имконини бериб, пахта териш машиналарининг бир текис юришини таъминлайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Дефолиация самарадорлигича таъсир этувчи асосий омиллари: тупроқ намлиги☀️🌤⛅️🌥☁️🌦🌧⛈🌩🌨

Иккинчи омил бу тупроқ намлигидир. Унинг дефолиация самарадорлигига таъсири жуда катта. Шу боис дефолиация даврида тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) га нисбатан 60-65% ёки юрганда тракторнинг тупроқда енгил изи қоладиган даражада бўлиши керак. Агар тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан
60% дан паст бўлса, ўсимликнинг барги ва танасидаги суюқлик консентрацияси ортиб, дефолиантларнинг ўсимликка сингиши сусаяди ва унинг самараси пасаяди. Аксинча, тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70% дан ортиқ бўлса, ўсимликдаги суюқлик консентрацияси пасайиб, у ҳолатда ҳам дефолиантларнинг таъсири янада
камаяди.

Эслатма! Ўта қуруқ тупроқли далаларни дефолиациядан 10-12 кун олдин енгил суғориш ва 1-теримни термагунча қайтиб суғормаслик талаб этилади. Агарда кўсаклар очилиш даражаси дефолиация қилишга мақбул бўлиб, айни чоғда тупроқда намлик етарли, бироқ тупроқ нам сақлаш қобиляти паст ва тез кунларда сувга келадиган бўлса, ундай далаларга дефолиациядан сўнг 12-14 кундан сўнг енгилгина суғориш ҳам яхши самара беради.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Август ойида ғўзани суғориш (3)

Ғўзанинг сувга келганини деҳқонларимиз оқ гули тепага чиқиб кетишидан ва ғўза ранги тўқ тусга киришидан билишади.

Турли вилоятларда ғўза навларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, суғориш меъёри гуллаш - ҳосил тўплаш даврида гектарига 900-1100, пишиш даврида 700-800 кубометрни ташкил этиши тавсия этилади.

Ғўзанинг ҳосил тўплаш даврида суғориш муддатлари кечикиши ҳисобига 6-7 ц/га ҳосил йўқотилади, тез-тез суғориш ҳам зарарли бўлиб намлик ортиб кетишидан ҳосилга салбий таъсир кўрсатади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Agro Tomchi заводи томонидан навбатдаги лойиха:

Сурхондарё вилояти Музработ туманида ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий этилди.

☎️ +998(99)533-55-51

📍Тошкент шахри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 29 уй

Ссылкадан ўтиш 👇🏻👇🏻👇🏻

AgroTomchi">You-tube | Сайт | Группа | Канал

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўзани механик усулида чилпиш

Механик усулда чилпиш ғўзанинг юқори қисмини кесиб ташлаш учун махсус мосламани культиваторнинг олд қисмига ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

Бундай чилпишда ғўзанинг бўйи жуда баланд ўсиб кетган далаларда унинг бўйига мосланиб амалга оширилиши ҳамда ғўзанинг уч қисмининг ортиқча кесилиб кетишига йўл қуймаслик керак.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!

Сиз сув хўжалиги ташкилоти ходимисиз ми? Сиз фермер ё деҳқонмисиз? Сув тежаш ва гендер масалаларига бефарқ эмасмисиз?
Агар шундай бўлса, танловимизда иштирок этинг ва “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови совриндори бўлинг.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда гендер тенгликка эришиш масаласига қаратилган тадбирни ўтказиб тадбир тавсифини ва фото/видео материалларини хакамлар хайъатига жўнатинг.

Батафсил маълумот ШУ ЕРДА

Читать полностью…

TOMCHI

Дефолиацияни ўтказиш учун далани тайёрлаш

Ғўза дефолиациясини ўтказиш учун фермер хўжалигининг ҳар бир контури алоҳида ўрганилиши ва ўтказиш муддати белгиланиши керак. Шуни унутмаслик керакки, дефолиация ўтказиладиган барча ғўза майдонлари бегона ўтлардан тўлиқ тозаланган бўлиши шарт.

Диққат! Уруғлик учун қолдирилган далаларда ғўза дефолиацияси асосий уруғлик пахта тўлиқ йиғиштириб олингандан сўнг ўтказилса, қолган кечки кўсакларнинг тезроқ очилишини таъминлайди.

Дефолиациядан олдин дала четлари, суғориш ариқлари ва ўқариқлар ҳамда трактор айланадиган дала четлари майдончалари сифатли текисланиши керак. Дала атрофи 8-12 метр кенгликда десикация қилиниб, ғўза туплари йиғиштириб олиниши ва дала четига чиқарилиши лозим.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Август ойида ғўзани суғориш (1)

Суғориш сувларидан ва маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш (70% чириган гўнг) ҳам жуда муҳим бўлиб, бунда суғориш шарбат усулида олиб борилса, намлик узоқроқ сақланади,
суғоришлар оралиғи узаяди, ғўза тез чанқаб қолмайди, ҳосил элементларини камроқ тўкади, ёш тугунчалар тезроқ кўсакка айланади, янги кўсаклар кўпроқ пайдо бўлади.

Шу ойнинг бошларида ривожи кечроқ бўлган далалардаги ғўзаларни чилпиш ишларини якунига етказиш лозим. Кечки далаларда пахта эрта пишиб етилиши таъминлаш мақсадида, чилпишда Сожеан, Энтожеан ва бошқа таркибида мепикват хлорид бўлган препаратлар билан 90-100 г/га меъёрда 250-300 л сув билан ишчи аралашма тайёрланиб, бир гектар майдондаги ғўзаларга ОВХ ва бошқа пуркаш мосламалари
билан ишлов берилиб амалга оширилса, унинг ривожи 7-8 кунга тезлашади, ҳосилдорлик 3-5 ц/га ва ҳаттоки 7-8 ц/га ортишига эришилади. Бу эса ривожи кечки далаларда ҳам эртаги ва юқори
ҳосил етиштиришга замин тайёрлайди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Дефолиациянинг аҳамияти нимада?

Мамлакатимизда куз фасли ёғингарчиликли кунларнинг эрта бошланиши туфайли ғўза тупидаги юқори ярусида жойлашган кўсаклар фойдали ҳароратни ололмай очилмай қолиши ва кутилган ҳосилдорликка эришилмай қолиш эҳтимоли жуда юқоридир. Боз устига пахта йиғим теримида у қўлда ёки терим машиналарида бўлсин қийинчиликлар юзага келиб, жараён узоқ давом этиши ва етиштирилган ҳосил далада қолиб кетиши ҳам мумкин.


Бундан ташқари, ғўза қатор ораларига бошоқли дон экинлари токи пахта ҳосили биринчи теримини териб олмагунича экиш учун техника киритиб бўлмаслиги бизга маълум. Терим жараёни узоқ давом этса, кузги бошоқли донни экиш муддати ҳам кечикади ва пировард натижада ундан кутилаётган дон ҳосилдорлиги кескин тушиб кетади. Ғўза сифатли дефолиация қилиниб, барглари тўктирилса, бу муаммо бартараф бўлиб, ҳар иккала экин ҳосилдорлигининг сифатли ва мўл бўлишлиги таъминланади.


Чунки, ўз муддатида ва сифатли ўтказилган дефолиация тадбири ҳисобига, ўсимлик танасидаги физиологик жараёнлар, хусусан ферментлар фаоллиги тезлашиб, барглар тўкилади, натижада биринчи терим салмоғи 20-25% гача ошиб, етиштирилган пахта ҳосилининг 90-95 фоизи юқори саноат навларига топшириш
имконияти яратилади. Шу билан биргаликда пахта ҳосилини машинада ва қўлда қисқа муддатларда йиғиб-териб олишга, кузги бошоқли дон экинларини эртаги муддатларда экиш ва кузги юмушларни қулай муддатларда бажарилишига замин яратилади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Август ойида ғўзани парваришлаш

Август ойида ғўзани қондириб суғориш, тупроқни оби-тобида культивация қилиш, ғўза қатор ора-
сини майин юмшатиш, зарарли ҳашаротлардан кўсак қурти, ўргимчаккана, беда қандаласи, қора шира кабиларнинг хуружидан ишончли ҳимоя қилиш, вилт ва бошқа ҳавфли касалликларга қарши чоралар кўриш талаб этилади.

Август ойида ғўза қатор ораларида кеч ёзги ва кузги бегона ўтлар шўра, итузум, қўй печак, ғумай ва бошқалар зўр бериб ўсиши пахта ҳосилини камайтиради, зарарли ҳашаротлар кўпайиши ва яхши қишловга киришига олиб келади. Бегона ўтлар жуда тез ўсиши натижасида ғўзанинг ривожини сусайтириб, ҳашаротларни кўпайтириб, кўсакларнинг пишиб етилишини кечиктириб, терим пайтида ҳам қийинчилик туғдиради,
ҳосилнинг сифатини пасайтиради.

Шу сабабли ҳар бир дала яна бир марта кўздан кечирилиб, суғоришдан кейин бегона ўтларни қўлда юлиб
олиш, ўроқ билан ўриш ва барча пайкаллар бегона ўтлардан тўлиқ тозаланган бўлишига муҳим
эътибор қаратилиши шарт.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

АВГУСТ – ҲОСИЛГА ҲОСИЛ ҚЎШИШ ОЙИ

Июль ойидаги аномал иссиқ ҳарорат, сув танқислиги, ўргимчаккана ва кўсак қуртининг кескин кўпайиб кетиши пахтакор фермерларни жиддий синовдан ўтказди. Бу эса ғўза парваришида август ойида бажариладиган тадбирларнинг
аҳамиятини янада оширди. Негаки, чигит экиш ишлари мақбул муддатларда ўтказилгани, май ойининг нисбатан салқин келиши, июнь ва июль ойлари иссиқ жазирама билан илиқ об-ҳаво алмашиниб туриши натижасида республикамиз
далаларида ғўзада мўл ҳосил тўпланишига шароит яратилди. Шунинг натижасида июль ойи бошларидан далаларда ҳар туп ғўзада 1-3 донагача кўсак, 15-20 донагача гул ва шона каби ҳосил элементлари шаклланди.

Лекин бундай об-ҳаво шира, трипс, ўргимчаккана ва кўсак қурти каби хавфли зараркунанда ҳашаротларнинг кўпайиб кетишига ҳам олиб келди. Айниқса, сув етишмаслиги ғўза далаларидаги ҳосилга салбий таъсири кузатила бошлади. Хуш шундай шароитда пахта ҳосилини сақлаш ва кўпайтириш учун август ойида қандай юмушларни амалга ошириш керак? Булар ғўза қатор ораларига ишлов бериш, суғориш, бегона ўт ва зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш ишларини сифатли ва ўз муддатида бажарилишини тақазо этади. Яъни, пахта ҳосилининг мўл ва эртаги муддатларда пишиб етилиши, унинг сифати юқори бўлиши айни шу ойда қилинадиган меҳнат натижаси билан ўлчанади.

Шу сабабли август ойида ғўза агротехникаси юқори талабларга мувофиқ бажарилса, унинг ривожи тезлашиб, кўсакларга янги-янги кўсаклар қўшилади, уларнинг салмоғи ҳам ошади, толаси ҳам пишиқ бўлиб етилади. Ушбу масъулиятли ойда барча пахтакор деҳқонларнинг, мутахассис ва масъулларнинг ўрни далада бўлиши, айниқса сувчи, механизатор, агроном ва энтомологлар ўз
ишига ўта жиддий ёндашмоғи даркор.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ТОМОРҚА

Шолғомни парваришлаш.

Ниҳоллар униб чиққандан сўнг тезда ўтоқ ва ягана қилинади. Биринчи ягана уруғ ердан униб чиқиши билан, иккинчиси 2–3 барг чиқаргандан кейин ўтказилади. Бунда туп ораси 10–12 см кенгликда қолдирилади. Қатор ораларини ва ўсимлик атрофини қўлда ёки кичик кетмон билан 15–16 см чуқурликда юмшатиб туриш лозим. сув бериб бориш керак. Ўсув даври мобайнида 10-12 марта суғорилади. Хар икки-уч суғоришдан сўнг қатор оралари юмшатилиб бегона ўтдан тозаланади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўзани машинабоп қилиб парваришлашда тупларини чилпиш (1)

Баъзи фермер хўжаликларида ғўза тупларини ўз вақтида сифатли қилиб чилпишга етарлича эътибор берилмаслиги туфайли, шохлар тепага ва ёнига тарвақайлаб кетади. Ғўзанинг бош пояси ва ён шохлари учларини чилпишдан асосий мақсад – бу кўраклар сони ва кўсаклар вазнини ошириш ҳамда ғўза тупларини машинабоп, яъни ихчам шаклга келтиришдир.

Чилпиш ишларини майдон - даги кўчат қалинлиги, ғўза нави ва ҳосил шохлари сонига қараб табақалаштирилган ҳолда қисқа муддатларда ўтказиш лозим.

Чилпилган ғўза тупларининг баландлиги 80-100 см. дан ошмаслиги зарур. Туплар бундан баланд бўлса, пахта териш машинасининг терим тўлиқлиги 3-5 фоизга камаяди.

Туп қанчалик баланд бўлса, у терим аппарати ичига шунчалик эгилиб киради.

Давомини эртага ўқинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Боғ-токзорларда август ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

Август ойи бошида берилган сув анча самарали бўлади. Ой давомида ҳосилли боғларни ва, айниқса, ёш боғларда тупроқнинг намлик даражасига катта аҳамият бериш зарур.

Тупроқ шароити ва ўсимликнинг туридан келиб чиққан ҳолда, далани камида 2 маротаба, ёш боғларда камида 3 маротаба суғориш керак. Ҳосилли боғларда бу даврда келаси йил учун мева куртаклари шакллана бошлайди ва тупроқда нам етишмаса, бу жараёнга салбий таъсир кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида, келаси йил ҳосилига салбий таъсир этади.

Мева куртакларини асосий шаклланиш даври август ойига тўғри келади, бу жараён кечишига ижобий шароит яратсак, у тўлиқ ва сифатли кечади ва қишга яхши тайёрлана олади ҳамда келаси йилдаги ҳосилнинг сифатли ва мўл бўлишига гаров бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Жиззах

Сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари ҳақида лавҳа.

Читать полностью…
Подписаться на канал