Ғўзани машинабоп қилиб парваришлашда суғориш.
Машина терими учун ажратилган пахта майдонларини шундай суғориш керакки, бунда сув барча эгатларда бир хил миқдорда жилдираб оқсин, эгатлар бир текис чуқурликда намлансин, пушталар нураб кетмасин. Эгатларга меъёрдан ортиқча сув юборилса, эгат туби ва пушта сиртлари ювилиб кетади, эгатлар чуқурлашиб, пушталар бузилади.
Машина бундай эгатлар бўйлаб ҳаракатланганда терим аппаратларининг ёнлама тебраниши туфайли ғўза тупларининг пастидаги пахталар чала терилади ёки умуман терилмай қолиб кетади.
Пушталар бузилган жойларда аппарат пастки рамкаси қуруқ тупроқни иш тирқиши олдига суриб, терилаётган пахтани ифлослантириб юборади. Ғўзани тунда суғоришга алоҳида аҳамият бериш керак. Чунки тун пайтида сув буғланиб йўқолмайди, ўсимлик қониб сув ичади.
Ғўза томчилатиб суғорилса, эгат ва пушталарга зарар етмайди, сув сарфи кескин камаяди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ғўза ўсимлигини машинабоп қилиб парваришлашни биласизми?
Ғўза қатор ораларини култивация қилиш(4)
4) ясси кесувчи ва дискли пичоқлар ҳамда ўқёйсимон панжаларни қатор орасига шундай жойлаштириш керакки, бунда ишлов берилгандан кейин далада қолган бегона ўтлар сони ҳар 100 метрда 5 донадан ошмасин (бегона ўтлардан чиқадиган шира шпиндел тишларига ёпишиб, уларни чирклайди, тишларнинг активлигини пасайтиради, пахта чала терилади.
Энг ёмони, машина бункеридаги пахтанинг ифлослиги ошиб, сифатига ва навига путур етади).
Пахта териш машиналарининг иш сифати далаларнинг тозалигига ҳам боғлиқ. Бегона ўтлардан тоза далаларда машина бир ўтишда ғўза тупларидаги 90 фоиздан ортиқ юқори навли пахтани териб олади, ифлос далаларда эса бу кўрсаткич 50-60 фоиздан ошмайди, чунки кўп ҳосил чаноқларда қолиб кетади, унинг 15 фоизгачаси ерга тўкилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!
Сиз сув хўжалиги ташкилоти ходимисиз ми? Сиз фермер ё деҳқонмисиз? Сув тежаш ва гендер масалаларига бефарқ эмасмисиз?
Агар шундай бўлса, танловимизда иштирок этинг ва “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови совриндори бўлинг.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда гендер тенгликка эришиш масаласига қаратилган тадбирни ўтказиб тадбир тавсифини ва фото/видео материалларини хакамлар хайъатига жўнатинг.
Батафсил маълумот ШУ ЕРДА
Шолғом етиштришда уруғ танлаш ва ер тайёрлаш
Уруғ танлаш. Экиладиган шолғом уруғи тоза, юқори унувчан, касалликдан холи, ўртача катталикда, бутун ва тўла бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.
Ер тайёрлаш. Шолғом экиладиган майдонлар ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан яхшилаб тозаланади. 1 сотих ерга 200 кг (10 сотихга 2 тонна) чириган гўнг солинади. Тупроқ 20–25 см чуқурликда чириган гўнг ва минерал ўғитлар билан аралаштирилиб юмшатилади. Йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ғўза ўсимлигини машинабоп қилиб парваришлашни биласизми?
Ғўза қатор ораларини култивация қилиш(3)
3) охирги култивация пушта тепасида дўнгликлар ва ўлчами 5 см. дан катта кесаклар ҳосил бўлмайдиган тезликда ва чуқурликда бажарилсин. Акс ҳолда, улар пахта териш аппарати иш тирқишини кенгайтириб юборади, шпинделлар пастки тишларини тез ёйилиши ва ифлосланишига, демакки, терим тўлиқлигининг пасайишига сабабчи бўлади;
Давомини эртага ўқинг
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
➡️ “Карантин хизмати − деҳқонга кўмакчи” лойиҳаси доирасида “Эркин мулоқот” олиб борилмоқда
АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти директори Азимжон Анорбоев малга оширилаётган муҳим илмий тадқиқот ишлари ҳақида маълумот берди:
⚫️Таъкидланишича, хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишидан экспортига қадар бўлган талаблар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида 143 нафар мутахассис, 67 нафар илмий ходим, фермер ва деҳқон хўжаликларининг 512 нафар вакили, жами 722 нафар ходимларнинг малакаси оширилди.
⚫️Мавсумда қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш бўйича фермерлар ва агрокластерларга 200 га яқин кўргазмали амалий-ўқув семинар ташкил этилди.
⚫️Халқаро ҳамкорлик йўналишида Италия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Қирғизистон каби мамлакатларда ходимларнинг малака оширилиши таъминланди.
➡️ Батафсил
📏📏📏📏📏📏📏
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ғўза ўсимлигини машинабоп қилиб парваришлашни биласизми?
Ғўза қатор ораларини култивация қилиш(2)
2 ) эгатлар чуқурлиги уларнинг ўртача қийматидан 4 см. га ортиқ ёки кам бўлиши мумкин, холос.
Механизаторлар охирги култивацияда суғориш эгатларини қатор орасининг қоқ ўртасидан ва барча қаторларда бир хил чуқурликда олинишига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Чунки пахта териш машинаси ғилдираклари терим пайтида айнан шу эгатларда юради. Эгатлар чуқурлиги ва кенглиги орасидаги фарқ катта бўлганда, пахта териш машинасининг фазовий тебраниб ҳаракатланиши туфайли терим аппаратининг иш тирқиши қатордан дам чап томонга, дам ўнг томонга силжиб туради.
Бу ҳолат бир қисм ғўза тупларини ғилдираклар ва аппаратлар билан эзғиланишига, шохларни синиши ва кўсакларнинг тўкилишига, пастдаги чаноқ пахтасининг терилмай қолишига, юқоридагиларининг эса чала терилишига олиб келади;
Давомини эртага ўқинг
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Ҳукумат_қарори
❗️Агросубсидия олиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (331–сон, 03.08.2023 й.) билан Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди
🎯 Низомга кўра, агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилади.
📝 Бунинг учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилинади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6556016
#саволжавоб
Бог орасига беда экиб ёмгирлатиб сугоришга қайси дарахт янги экилиш учун тўғри келади?
Мутахассис: Боғни ичига агротехник тадбирлари ўзаро мос эмаслиги туфайли беда экиш мумкин эмас, бедани ёмғирлатиб суғориш мумкин, бунда бир текисда бедани суғориш учун спринклерларни сув пуркаш йўлида дарахт каби тўсиқлар бўлмаслиги керак. Шунинг учун боғни ёки бедани танланг.
Боғни ёмғирлатиб суғоришга келадиган бўлсак, вақтини ва мейёрини тўғри танланса аксарият мева турига бу усулни қўллаш мумкин, фақатгина бу ҳолатда боғда касалликларни ривожланиши бир мунча тезроқ кечади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тамаки трипсига қарши кураш чоралари
Агротехник тадбирлар: Ғўзанинг чидамлилигини оширадиган чора-тадбирлар (ўғитлаш, суғориш, культивация) трипс зарарини пасайишига ёрдам беради.
Биологик усул: тамаки трипсига қарши олтинкўз энтомофагининг3-4 кунлик тухумларидан 1,0-1,20 нисбатларида10 куноралатиб 2марта чиқарилади. Зарурият бўлган майдонларга олтинкўз тухумидан 500-1000 тагача чиқариш давом эттирилади; тамаки трипси тушган далаларга хонқизи қўнғизлари,сирфид пашшалари,афидиидлар ва бошқа фойдали хашаротларни жалб этиш.
Кимёвий усул: вегетация давомида 4-7% ўсимлик трипс билан заpарарланиши кузатилса, моспилан 20%н.к.-0,15л/га; карбофос50%эм.к.– 0,6 л/га; пилармос20% н.к. –0,15л/га; камилот20% н.кук.-0,15л/га; калипсо 48%сус.к.–0,05-0,07л/га; дельтафос 38% эм.к.–1,0л/га; вертимек1,8% эм.к. – 0,4 л/га ва бошқа рухсат этилган дорилар билан ишлов берилади.
Батафсил:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
🧅Август пиёзини етиштиришда касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши кураш🧅🌱🧅
🧅Касалликлардан сохта ун-шудринг, илдиз чириши, бўғин чириши касаллигига қарши 1% ли бордо суюқлиги (мис
сульфати бўйича 60-80 кг/га), 10% эм.к. Топазни 0,125- 0,150 л ёки Курзат н.кук. Р 2,0-2,5 кг 600 литр сувда аралаштириб
пуркаш тавсия қилинади.🌱🌱🌱
🧅Пиёз пашшаси, тамаки трипси ва бошқа зараркунандаларга қарши курашда 1 гектарга препаратлардан 10% эм.к ДВА-тридан 0,4л, 10% эм.к Талстардан 0,3-0,4 л, 20% эм.к Конфидордан 0,25-0,3 л ҳисобида сепилади.🧅🌱🧅
Катта майдонларда бегона ўтларни🌱🌱 йўқотишда гербицидлардан фойдаланиш мумкин. Бир йиллик икки паллали ва бошоқли бегона ўтларни йўқотиш учун
уруғни экишгача ёки униб чиққунига қадар гектарига сус.к. 50% Гезогард гербицидидан 2,0–3,0 кг ёки эм.к. 33% Стомпдан 1,0–2,0 литр ҳисобида 400 литр сувга аралаштирилиб сепилади.🧅🌱🧅🧅🌱
🌱Пиёз ниҳолларида 3–4 тадан чинбарги чиққан даврида майдондаги таъкидланган ўтларга қарши эм.к. 12,5 фоизли🧅🧅
Фюзилад супер (1,0–2,0 л/га) ёки эм.к. 20 фоизли Набу (1,5 л/га) сепилади. Кўпйиллик бошоқли бегона ўтларга қарши🌱🌱
эса эм.к. Зеллек супер (1 л/га) ёки эм.к. 12,5 фоизли Фюзилад супер (2,4–4,0 л/га)🧅 препаратларини бегона ўтларнинг бўйи
5-10 см. бўлганда сепиш тавсия этилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Томчилатиб суғориш усулининг ўзига хос хусусиятлари ва афзалликлари
Томчилатиб суғоришнинг афзалликлари:
а) маҳсулот бирлигига кам сув сарфлаб юқори ҳосил етиштириш;
б) ер устидан ёки ёмғирлатиб суғоришларга нисбатан буғланишга кам
сув сарфи исроф бўлади;
в) шамол намликнинг тарқалишига еки буғланишига таъсир кўрсатмайди;
г) суғориш сувининг тупроқга секин шимилиши ва тарқалиши мураккаб топографик рельеф шароитида хам сувнинг бошқа йўналишларга оқиб кетиши кузатилмайди.
е) ташқи шароитларга (шамол тезлиги ва буғланиш) боғлиқ бўлмаган холда суғоришни 24 соат ичида амалга ошириш мумкин;
ж) ёввойи ўтлар бошқа суғориш усулларига нисбатан кам бўлади;
з) ёмғирлатиб ва ер устидан суғоришлардагига нисбатан томчилатиб суғоришда тупроқ харорати юқори бўлганлиги сабабли экинлар эртароқ пишиб етилади; ...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/tomchilatib-sugorish
🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб оли
👉 @AgroOlamUz
🌱🧅Август пиёзини суғориш. 🧅🧅🧅
Пиёз ҳавонинг нами паст жойларда яхши ўсади, аммо тупроқнинг сернам бўлишини хоҳлайди. Пиёзнинг 🧅 🌱барг шапалоғининг кичиклиги ва сувнинг тежаб-тергаб сарфланишига қарамасдан, унинг илдизи яхши ривожланмаганли гидан тупроқ намлигига талабчанлиги🧅🧅 ниҳоятда кучли. 🧅🧅🌱
Уруғ униб чиқаётган ва пиёз боши🧅🧅🧅 шаклланаётган даврда экиннинг сувга талаби, айниқса, ошади. Фақат, ўсув даврининг охирида ва пиёз бошлари етилган пайтдагина🧅🌱 ўсимликнинг сувга бўлган талаби бир оз камаяди. Бу даврда тупроқ ҳаддан ташқари сернам бўлса,
пиёз кечроқ етилади ва уни узоқ сақлаб бўлмайди.🌱🧅🧅
🌱🧅Пиёз экилиши биланоқ кетма-кет суғорилади. Уруғни қийғос ундириб олиш учун уруғ суви берилади. Бунда сув жилдиратиб оқизилиб, марзанинг тепаси қорайгунча тўхтатилмайди. Шунда тупроқ бир текис намиқиб, уруғнинг🧅🌱🌱🧅 ёппасига кўкариши учун шароит яратилади. Ўсимлик яхши илдиз отиб, ўзини обдон ўнглаб олгунича (кеч кузгача)🌱🧅 сувдан қолдирмайди. Шу мақсадда пиёз кузги ёғингарчилик бошлангунича ўсув даврида уруғ сувидан ташқари яна икки🧅🧅🍃🍃 марта суғорилади. 🌱🧅🌱🌱🧅
Юқорида айтилганидек, пиёз илдизлари тупроқнинг юза қатламига таралишини ҳисобга олиб ҳар галги суғоришда гектарига 350-400 м3 ҳисобидан сув берилади.🧅🧅🧅
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#саволжавоб
Гурухимизга қовун суғориш агротехникаси хақида савол тушган. Мутахассисимиз томчилаб суғориш тизими орқали қовун суғориш хақидаги жавоби билан танишинг.
Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар 80% қовунни томчилаб суғориш орқали, 15% ини ёмғирлатиб суғориш ёрдамида ва 5 % ини ариқдан суғориш орқали етиштириб келмоқда.
Замонавий суғориш усулларидан бири бўлган томчилаб суғориш усулида ўсимлик учун бир хил меъёрдаги сув ва ўғитни зудлик билан керакли вақтда етказиб бериш имконияти мавжудлиги уни келгусида юқори ҳосилдорликда эришишда муҳим ўрин тутади. Айнан шунинг учун хам томчилаб суғориш нисбатан кенг тарқалган.
Хозирги кунда... Давоми
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ТОМОРҚА
Оқ бош карамни экиш ва парваришлаш
Экиш муддатлари ва экиш схемаси. Кечки карам навларининг кўчати
15 июн-10 июлда экилади. Далага экиш пайтида кўчатларда 6-7 та барг бўлиши керак. Ўртаги-кечки карам кўчати 70×40 см ѐки 90×40 см схемада экилади.
Парваришлаш. Кўчатлар экиб бўлингандан кейин 1-1,5 ҳафта ўтказиб,
биринчи ялпи ишлов берилади. Бунда қатор оралари КРН-4,2 культиватор
билан 15-16 см чуқурликда культивация қилиниб, ўсимлик атрофи
юмшатилади, маъдан ўғитлар билан озиқлантирилади ва сув берилади. 20-25 кундан кейин яна бир марта ялпи ишлов берилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Пишган мевалар қачон узилади?
Август ойи фермер ва боғбонлар учун жуда долзарб ҳисобланади, чунки бир томондан ёзнинг энг иссиқ даври (чилла) бўлса, иккинчи томондан ҳар хил турдаги мевалар ва ҳар хил помологик навларнинг пишиб етилиш давридир. Бу вақтда қилинадиган ишларнинг тури ҳам кўпаяди ва ҳарорат юқори бўлиши боис маҳсулот турлари ҳам кўпаяди ҳамда уларнинг бузилишига олиб келиши мумкин.
Шу кунларда боғларда ҳосилга кирган ва ҳосили етилган меваларни териб олишга киришилади. Мева истеъмолчининг талабидан келиб чиққан ҳолда техник пишиш ёки физиологик пишиш даврида терилади. Мева узоқ жойларга юбориладиган бўлса, у техник пишиш ҳолатида узилади. Агар ички бозорга бўлса, физиологик пишиш ҳолатига яқин шароитда узилади. Мева узилгандан сўнг, албатта, сараланади ва идишларга (идиш ва транспорт турига қараб) жойланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Монилёз - кулранг чириш ёки мониаль куйиш касаллиги ривожланиши ва пофилактик чоралар.
Эрта баҳорда монилёз таъсирида ёш новдалар, барглар, гулкуртаклар қуриши ва ёзда мевалар пишиши жараёнида чириши, бунда мевалар усти 1-3 мм катталикдаги оч сариқ тусли моғор қопланиб, келгусида мевалар сўлиб мўмиёланиб қолиши ҳамда касаллик ривожланиши учун 75%дан юқори бўлган намгарчилик ва 24-28⁰С даражадаги ҳарорат зарур бўлади. Монилёз замбуруғлари дарахтнинг ёриқларидан, гулбарг ёки мева бандидан дарахт танасининг ичкарисига кириб қишлаб қолиб, айнан шу ердан бошлаб дарахт танасини эрта баҳорда қайта зарарлашни бошлайди.
Чоралари:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
☀️💧Экин даласидан буғланишга сарфланаётган сув миқдори
Ҳурматли каналимиз тингловчилари - фермерлар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, қуйида Паркент, Қува ва Уйчи, Балиқчи туманларида жойлашаган экин майдонларидан 4 августдан 8 авнустгача бўлган муддатда буғланишга - эвапотранспирацияга (очиқ тупроқ юзаси ва ўсимлик танасидан буғланишга) сарф бўлган сувнинг (намлик) миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳавола қилмоқдамиз.
Келтирилган маълумотларга кўра, ҳулоса қилиш мумкинки, кўрсатилган экин майдонларидан 4 августдан 8 августгача, хар 1 гектардан жами 5 суткада:
• Қувада 70 м3
• Уйчи 70 м3
• Балиқчи 70 м3
• Паркентда 46 м3 сув буғланганлигини кўриш мумкин.
Эслатма: Экин етиштирувчилар ўз ҳудудлари яқинидаги метеостанциялардан бу каби маълумотларни олишлари ва шу асосида суғориш ишларини ташкил қилишлари мумкин.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#саволжавоб
Обуначимиз ТОМЧИ мутахассислари гурухига йўллаган саволи:
"Томчилатиб суғориш жорий этилганда культивация қилинмасдан шу хисобига харажатларни камайтирса бўладими?"
Мутахассис жавоби: Культивациялар сони 50 % га камаяди, бир оз бўлса хам ерни юмшатиш, илдиз тизимини хаво билан таъминланишини яхшилаш, сувни юқорига харакатланишини яхшилаш учун культивация керак бўлади
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Сабзини ўғитлаш. 🥕🥕🥕
Сабзи ўсимлиги бошқа сабзавотлар каби тупроқ унумдорлигига, асосий озиқа элементларига талабчандир. Озиқа элементлари етарли миқдорда тавсия этилган миқдорда берилганда юқори ҳосил олиш имкони бўлади. 🥕🥕
🥕Энг кўп тарқалган қадимдан суғориб келинаётган буз тупроқ ерлардан эртаги сабзининг гектаридан 25 тоннадан хосил олиш учун соф холда 150 кг азот, 80 кг фосфор, 45 кг калий солиш керак; ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ ерларда етиштирилганда соф холда 120 кг азот, 70 кг фосфор, 40 кг калий бериш керак; 🥕шўрланган тақир ерларда етиштирилганда эса соф ҳолда 160 кг азот, 80 кг фосфор, 50 кг калий бериш керак; 30 тонна хосил олиш учун... Давоми
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ун шудринг касаллиги қандай ривожланади? 🍎🍒🍑🍏
Ун шудринг касаллиги podosphaera leucutricha номли замбуруғлар ёрдамида дарахт барглари ва меваларни заралайди. Касаллик баҳордан бошлаб тарқала бошлайди. Замбуруғлар ўсиб секин аста ёш новдаларнинг ичига, барглар пластиналари орасига кириб бориб уларнинг суви билан озиқлана бошлаши натижасида новдаларнинг ўсишини сустлаштириб, баргларни бужмайтиради.
Ушбу барг ва шохлар юзасидаги унсимон оқ рангли модда замбуруғ ва мицелиялар занжиридан иборат бўлиб, ун шудринг ҳаво намлиги 60-85% ҳамда 16-28⁰ С даражадаги мутадил ҳаво ҳарорати, ҳаддан ташқари ўсимликларнинг юқори зичлиги, ҳамда тупроқ таркибида азотли ўғитларни меъёридан кўплиги касалликнинг яхши ривожланишини таъминлайди, қишда эса ҳаво ҳарорати -27⁰С даражагача пасайганда бир неча соат ичида касаллик замбуруғлари нобуд бўлади. Касаллик замбуруғлари гулкуртакларининг ички қисми ва новда пўстлоқ қисмларида қишлайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Сабзини суғориш. 🥕🥕🥕🥕🥕
🥕Сабзи ўсимлигининг илдизи яхши ривожланган, тупроққа нисбатан чуқур таралади, барг шапалоғи унчалик катта эмаслигидан сувни кўп буғлантирмайди, аммо тупроқнинг бир оз чуқур қатламидан нам тортиб олиш қобилиятига эга. Демак, уларнинг сувга ўта талабчан эмаслигининг боиси ҳам шунда. Лекин Ўзбекистон шароитида экинларни суғормасдан мўл ва сифатли ҳосил олиб бўлмайди. Агар экин қондириб суғорилмаса, ҳосилдорлик ва шунинг билан бирга маҳсулотнинг сифати пасаяди. 🥕🥕🥕
Батафсил:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ғўза ўсимлигини машинабоп қилиб парваришлашни биласизми?
Ғўза ўсимлигини машинабоп қилиб парваришлаш дегани, бу – ғўза қатор ораларига оби-тобида ишлов бериш, экинларни тўғри суғориш ва ғўза тупларини табақалашган ҳолда чилпиш агротадбирларини сифатли бажаришдир.
Ғўза қатор ораларини култивация қилиш (1).
Ғўза қатор ораларига култиваторлар билан ишлов беришда қуйидаги қоидаларга амал қилиш даркор:
1)қатор ораларида донадор тупроқ ҳосил қилинсин (тупроқнинг сув ва ҳаво ўтказувчанлик қобилияти ошиб, намлик узоқ сақланади, ғўза илдизи яхши нафас олади ва ўсимлик авж олиб ўсади);
Давомини эртага ўқинг
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
САБЗИНИ ПАРВАРИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 🥕🥕🥕
Сабзи униб чиқиши билан дарҳол бегона ўтларни ўташга ва яганалашга киришиш керак. Сабзи 2 марта ўталади. Дастлабки ўташ сабзи битта чинбарг чиқарганда, кейингиси эса 3-4 барг чиқарганда ўтказилади.
Ҳар ўтоқ давомида ягана ҳам қилиб борилади. Бегона ўтларни йўқотиш учун гербицидлардан фойдаланилади. Бир йиллик ўтларга қарши, экишдан олдин гектарига Гезагард-50 ёки Прометрин препаратини ҳар гектарига 2-3 кг дан бегона ўтлар уруғи ердан унгунга қадар ёки 1-2 чинбарг чиқарган вақтда; Нитран 30 фойизли препаратни гектарига 3,3 - 6,0 кг ёки Трефланни 24 фойизли препаратини гектарига 4-6 кг ҳисобидан маданий ўсимликларининг уруғи униб чиққунгача ёки 1-2 чинбарг чиқарган вақтда ёки Фюзилад Супер 12,5 фойизли препаратини гектарига 1-2 кг ҳисобидан бегона ўтлар уруғи 2-4 та барг чиқарган вақтида пуркалади.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ДИСКРЕТ СУҒОРИШ
#саволжавоб
Обуначимиз дискрет суғориш қандай бўлади деб савол берган.
ТОМЧИ мутахассиси:
Дискрет (тўхтаб-тўхтаб) суғоришда сув 1-2 соат давомида даланинг бир бўлагидаги эгатларга берилади ва худди шунча вақт тўхтатилиб, даланинг бошқа қисмидаги эгатларга берилади.
Далага бундай сув бериш тактларининг сони дала тупроғининг сув ўтказувчанлигига боғлиқ ва 4 - 8 марта давом этади. Сув беришни тўхтатиш тактлари эса 3 мартадан 7 мартагача давом этади.
Дискрет суғоришни маълум узунликдаги сув етказиб берувчи қувурлар, суғориш шланглари ва, энг асосийси, сувни очиб-ёпувчи автоматик қурилмани ўз ичига олувчи тўплам ёрдамида амалга оширилади. Бу тўплам дискрет суғориш комплекти деб номланади (тепадаги суратда).
Дискрет суғориш комплекти таркибида: сув етказиб берувчи ва тақсимловчи қувурлар, сувни очиб-ёпувчи автоматик қурилма бўлади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🍇 51 та туман ва шаҳарда “Олтиариқ тажрибаси” асосида узум плантациялари ташкил қилинади
Батафсил: 👉 bit.ly/3Yn2yLs
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
ТОМОРҚА
Оқ бош карамни ўғитлаш.
Сабзавотлар ичида оқ бош карам тупроқ унумдорлигига маъдан ўғитларга ўта талабчан бўлиб, қадимдан суғориб келинаѐтган типик бўз тупроқларда азот – 240 кг/га, фосфор – 160 кг/га, соф калий – 100 кг/га; ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ тупроқларда эса азот – 200 кг/га, фосфор – 160 кг/га, соф калий – 120 кг/га берилади.
Шўрланган, тақир тупроқларда оқ бош карам етиштиришда энг мақбул
бўлган минерал ўғитлардан: азот ўғитларидан карбамид, фосфор ўғитларидан аммофос, суперфосфат, калий ўғитидир. Ўсимликни калийга бўлган талабини қондириш учун органик ўғитлардан шарбат усулида суғориб фойдаланиш мумкин. Сульфат калий, калий хлорид тузларини беришлик ерни шўрланиш
даражасини ортишига олиб келади. Бу эса ҳосилга салбий таъсир этади,
маҳсулот сифатини ѐмонлашишига сабаб бўлади.
Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Президент_қарори
❗️“Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади
“Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–257-сон, 02.08.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси таркибида “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади.
▶️ Мазкур платформа пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизмат кўрсатишни назарда тутади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6553993
КЎКАТ САБЗАВОТЛАР🥬🥬
Кўкат сабзавотлар овқатга турли кўринишда ишлатилади. Уларга бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик маданий сабзавотлар киради. Кўкат сабзавотлар витаминларга, минерал тузларга, эфир мойларига ва фермент-ларга бой бўлиб, зиравор сифатида сабзавотларни тузлашда ҳам ишлатилади.
Кўкат сабзавотлар юқори ҳосилдорлиги, тезпишарлиги, иссиққа кам талабчанлиги, тупроқга, намга ва озиқ моддаларга кўп талабчанлиги билан бошқа сабзавотлардан ажралиб турадилар.
Кўкат сабзавотлар ниҳоллари пайдо бўлгандан кейин 25-35 кунда ҳосили йиғиб олинадиган даражага етади. Уларни йил давомида экиб янги сабзавот етиштириб туриш имконияти бор. Кўкат сабзавотлар асосан барги учун етиштирилади, шу сабабли уларнинг уруғи анча қалин экилади.
Кўкат сабзавотларга юқори ҳарорат салбий таъсир қилади,иссиқ ортиқча ва ҳавонинг нисбий намлиги паст (60 % дан) бўлса, ... Давоми:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Cаримсоқни касаллик ва зараркунандалари (1)🧄🌱🧄
Ўзбекистон шароитида саримсоқни пиёз пашшаси, трипс, касалликлардан сохта ун-шудринг ва ун-шудринг касалликлари кўпроқ зарарлайди. 🧄🧄
Пиёз пашшаси – кулранг, узунлиги 6-7 мм, личинкаси 10 мм, оқ рангда, оёқсиз. Личинкалари саримсоқ илдиз бўғзини шикастлайди. У саримсоқ ҳосилининг 13-24% гача камайишига сабаб бўлади. 🌱🧄🌱
Қарши курашиш: ўсимликка 48 % ли Альфа Релл (0,5-0,7 кг/га), корбофос, циперметрин ёки абалон каби эритмаларидан бирини пуркаш тавсия этилади. Саримсоқ ўсиш даврида 2 марта қўллаш мумкин, ҳосилни йиғишдан 40 кун ав¬вал ишлов бериш тўхтатилади. 🧄🌱🧄🧄
Трипс – эрта баҳорда саримсоқ барги ўса бошлаганда барг қўлтиғига жойлашиб, уни зарарлайди. Танаси узунчоқ (0,8-0,9 мм), оч-сариқ рангда, жуда ҳаракатчан. 🧄🧄🧄
Қарши курашиш: далани ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, кузда шудгорлаш, қишлаб қолувчи личинкалар сонини камайтиришдан иборат. Баҳорда саримсоқ барг чиқаргандан сўнг зарарланган қисмларига 31,5% ли Политин (0,6-1,0 кг/га), Моспилан (0,15-0,2 кг/га), Конфидор (0,3 л/га) пуркаш тавсия этилади. 🧄🌱🧄
Саримсоқ сохта ун-шудринг, ун-шудринг, занг каби🧄🌱🧄 касалликлардан зарарланади. Соя тушадиган ерларга экилган саримсоқ ўсимликлари ун-шудринг ва бошқа замбуруғ касалликлари билан зарарланади. 🧄🧄
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧