#боғ
Боғ яратмоқчи бўлган боғбон қуйидаги саволларга аниқ жавобларга эга бўлиши керак бўлади:
👉Узоқ йилга инвестиция қилишга тайёрмисиз?
👉Мавсум ва йиллар кесимида ишчи кучига бўлган талабга асосан ишчи кучи мавжудми?
👉Рискларни ўрганиб чиқдингизми?
👉Сув манбаи туғрисида тўлиқ маълумотга эгамисиз?
👉ТСТ қачон қуриш керак?
👉Тупроқ қатламлари ва географик жойлашуви тахлилини қанчалик тўғри бжардингиз?
👉Сув ва тупроқ тахлилини қилганмисиз?
👉Юқоридаги саволларга жавоб топган ҳолда, мукаммал бизнес режа, яъни боғни инфраструктурасидан бошлаб то бошқариш структурасигача режалаштирилганми, иқтисодий кўрсаткичлар, барча ишлаб чиқариш қадамлари экспертлар томонидан тасдиқланганми, ҳар бир технологик жараён ўрганилиб чиқилганми?
Айни саволларга жавоб топмасдан туриб, мевали боғни бошлаш, келгусида банкротликка олиб келиши муқаррардир.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🔹 12 ноябрь куни Сувчилар мактабида навбатдаги малака ошириш курси бошлангани хақида маълумот берган эдик.
🔹 Тадбир иштирокчилари таасуротлари билан танишинг.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#bu_qiziq
❗️ Ҳурматли Томчи муҳлислари бутун жаҳон мероси сифатида UNESCO рўйхатига (World Heritage Site) киритилган сувга боғлиқ бўлган объектлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.
Бугун Америка Қўшма штатларидаги Йеллоустон миллий парки тўғрисида сўз юритамиз.
Йеллоустон миллий парки – ноёб гейзерлар маскани
Йеллоустон миллий паркининг умумий майдони 898,3 минг гектарга тенг.
Паркнинг улкан ҳудудини 96 % и Вайоминг, 3 % и Монтана ва 1 % и Айдахо штатларида жойлашган.
Йеллоустон миллий парки энг катта гейзерлар ўлкаси эканлиги билан машҳур.
Йеллоустон қўриқхонаси миллий парк сифатида 1872 йилда ташкил этилган.
Йеллоустон миллий парки 1978 йилда ЮНЕСКОнинг бутун жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган.
Давоми 👇👇👇
⁉️ Келинг, тасаввур қилайлик: Ер юзидаги барча музликлар эриб кетса, ер юзининг қайси қисми сув остида қолади?
Жавобни топишга ҳаракат қилинг!
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Ер юзидаги барча музликлар эриб кетса, сув сатҳи неча метргача кўтарилиши мумкин?
Қуйидаги жавоблардан қайси бири тўғри деб ўйлайсиз?👇👇👇
P.S. Сув сатҳининг кўтарилиши — бунинг салбий оқибатлари нималар бўлиши ҳақида ўйлаб кўрдингизми? 🌍
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
ИЛМ БИЛАН ЧЎҚҚИЛАР ЗАБТ ЭТИЛАДИ
Давлатимиз раҳбари
билим ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди, яккаю ягона нажотимиз – илм,
#suv_tejash
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ 💧
Ўзгарувчан оқим билан суғориш
🌱💧Ер юзасидан суғориш усулларида суғориш жараёнини икки босқичга ажратиш мумкин, булар:
1) сувнинг эгат охиригача етиб бориши;
2) сувни экин илдиз қатлами тупроғини тўлиқ намлангунча тупроққа шимилиши.
💧🌱Одатдаги суғоришда тупроқнинг бутун узунлиги бўйлаб текис намланиши учун сув эгат охирига етиб боргач, оқизиб қўйилади.
💦🌱Айниқса, сув ўтказувчанлиги ўртача ёки паст бўлган тик нишабли ерларда суғоришдаги сувнинг катта қисми эгатдан ташқарига чиқиб кетади.
🍃💦Сувни беҳуда сарфланишини камайтириш учун экинларни ўзгарувчан оқимда суғориш усули қўлланилади. Бу усулда сув эгат охирига етиши билан сарф 50% гача камайиб, суғоришда сувни тежаш имконияти яратилади.
🍃💧Ўзгарувчан оқим билан суғоришни биринчи навбатда нишаблиги 0,03 гача бўлган суғориладиган майдонлар шароитида қўллаш тавсия қилинади.
Ўзгарувчан оқим билан суғоришни асосан:
👉экин майдони юзасининг нишабли ўртача, катта ва тик;
👉тупроқлари ўртача ва кам сув ўтказувчан;
👉суғоришга берилаётган сувнинг бир қисми эгатнинг охиридан иложсиз ташлаб юбориладиган ҳудудларда қўллаш тавсия қилинади.
🍃💧Ўзгарувчан оқим билан суғоришни турли техник воситалар билан бирга қўллаш яхши самара беради.
Ўзгарувчан оқим билан суғоришни сифонлар ёрдамида ўтказиш қулай бўлиб, бунда сувнинг оқимини ўзгартириш жуда осон кечади.
Суғориш сифонлар ёрдамида ўтказилаётган ҳолларда бир эгатга аввал иккитадан сифон ўрнатилади ва максимал даражада сув берилади.
💧Сув оқимини камайтириш керак бўлганда эса биттадан сифон олиб ташланади ва сув сарфи қарийб иккита мартага камайтирилади.
🌱 Ўзгарувчан оқимда суғориш натижасида эгатдан ташлаб юборилаётган сувнинг миқдори сезиларли камаяди ёки у бутунлай тўхтатилиши мумкин.
💧 Ўзгарувчан оқимда суғорилганда тупроқнинг унумдор қатлами ва минерал ўғитларни тупроқдан ювилиб, даладан ташқарига чиқиб кетиши ҳам камаяди.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 7 ноябрь куни “Қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари” юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ёзёвон тумани Хонобод ММТП ҳудудидаги “Хамкор Намуна” фермер хўжалигида тумандаги барча йўналишдаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда сув хўжалиги ходимларига амалий семинар ташкил этилди.
Давоми 👇👇👇
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди
#боғ
Ҳар бир тадбиркор иш бошлашдан аввал, режалаштирилаётган ишлаб чиқариш жараёнини ипидан-игнасигача ўрганиб чиқиши керак бўлади. Боғ яратмоқчи бўлган боғбон қуйидаги саволларга аниқ жавобларга эга бўлиши керак бўлади:
👉Интенсив боғ яратиш ва парваришлаш технологиясини, режалаштирилаётган мева турларини етиштириш учун малакали мутахасис ёки консультантлари мавжудми, улар барча технологик жараённи яхши ўзлаштирганми?
👉Етиштирилиши режалаштирилаётган меваларни янги узилган ҳолда исътемол қилинадими ёки қайта ишлаш учун яъни, музлатиш, қуритиш, консерва ёки шарбат тайёрлаш учун яроқлилими?
👉Маҳсулотни қанча муддат ва қандай шароитда сақлаш имконияти бор?
👉Маҳсулотни боғдан то ҳаридоргача етказиб берулгунига қадар логистика масалалари ўрганилганми?
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Оролда 50 дан ортиқ турдаги қушлар яшайдилар, орол атрофидаги сувларда эса белухалар, кулранг китлар ва гренландия китларини учратиш мумкин.
Оролда арктика тулкиси ва росомаха каби йиртқич ҳайвонлар доимий яшайди.
Оролда леммингларнинг икки тури (туёқли ва Сибир лемминглари) ва Арктика тулкиси доимий яшайди.
Врангел ороли каби иқлими ноқулай бўлсада табиатнинг ноёб турлари яшовчи ўзига хос табиатини муҳофаза қилиш она заминимиз хилма-хиллигини таъминлайди.
🖼️ Батафсил суратлар 👇👇👇
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#reklama
♻️ "Mega Polimer" kompaniyasi doimo barcha hamkorlariga o‘z vaqtida va yuqori bosimga chidamli , a’lo sifatli bo‘lgan maxsulotlarni yetkazib berishdan charchamaydi.
Bizning kampaniyamizda diametri 50 mm dan 630 mmgacha, magistral suv, gaz va konalizatsiya quvurlari ishlab chiqariladi.
🎯 Agar sizga ham shu va boshqa turdagi polietilen suv quvurlari kerak bo‘lsa bizga murojaat qiling.
✅ BIZ KELAJAK AVLODGA XIYONAT QILMAYMIZ!
Hoziroq qo‘ng‘iroq qiling!
📲 +998712002772 📲 +998958200024
Instagram | Telegram | Facebook
#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари
🪻 Turgunova Shoira Nabijonovna — 35 yillik tajribaga ega suv xo‘jaligi sohasi mutaxassisi 🪻
🪻 Shoira Nabijonovna 1989 yilda Toshkent Politexnika institutini muhandis-gidrotexnik mutaxassisligi bo‘yicha imtiyozli diplom bilan tamomlab, ish faoliyatini Namangan viloyatida boshladi. U turli mas’uliyatli lavozimlarda, shu jumladan, Norin-Sirdaryo irrigatsiya tizimlari va Shimoliy Farg‘ona magistral kanali boshqarmasida bir necha yillar mobaynida mutaxassis, muhandis va boshliq o‘rinbosari sifatida ishlagan.
Shoira Nabijonovna kasaba uyushmasi raisi sifatida faoliyat yuritib, respublika miqyosida mukofotlangan va ko‘plab shogirdlar yetishtirgan. Uzoq yillik mehnati tufayli u “Suv xo‘jaligi a’lochisi” ko‘krak nishoni bilan taqdirlangan.
👍 Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Далаларни суғоришда сарфланаётган электрни иқтисод қилиш бўйича Хоразм тажрибаси кенг жорий қилинади.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Yuldasheva Saodat Hamdamovna.💐💐💐
💐1994-yil Navoiy yo‘lardan foydalanish boshqarmasida mutaxassislikdan boshlab, 2019-yilgacha turli mas‘ul vazifalarda ish olib bordi.
2019-yildan boshlab Quyi Zarafshon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi bosh mutaxassis vazifasida ishlab Navoiy viloyati suv xo‘jaligi sohasi rivojiga oʻz hissasini qoʻshib kelmoqdalar.
💐Yuldasheva Saodat Hamdamovna.
5 yildan buyon Quyi Zarafshon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasida mas’uliyat bilan kamtarona va fidokorona ish faoliyatini olib bormoqda.
“Suv xoʻjaligi sohasini integral boshqarishda xotin-qizlarning roli” mavzusidagi treninglarning faol qatnashchisi, koʻrik-tanlovlar, loyiha va tadbirlarning ishtirokchisi , koʻplab diplom va sertefikatlar sohibasi hisoblanadi.
💐 Saodat Hamdamovna 2024-yil Oʻzbekiston Respublikasi Mustaqilligining 33 yilligi munosabati bilan Navoiy viloyati hokim oʻrinbosari oila va xotin-qizlar boshqarmasi boshligʻi tomonidan tashakkurnoma bilan taqdirlandi.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🔹 12 ноябрь куни Сувчилар мактабида навбатдаги малака ошириш курси бошлангани хақида маълумот берган эдик.
🔹 Тадбир иштирокчилари таасуротлари билан танишинг.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Йеллоустон паркидаги гейзерлар орасида энг машҳури Олд Фейтфул (Old Faithful) гейзери бўлиб, у ҳар 35-120 дақиқада буғли қайноқ сув чиқариб туради.
Паркда Маммот иссиқ булоқлари, Гранд Призматик булоғи ва Йеллоустон дарёси ўзани каби диққатга сазовор жойлар ҳам бор.
Гранд Призматик (Grand Prismatic) гейзери ўзининг ранг-баранг суви ўзига хос тусда жиловланиб туради.
Йеллоустондаги асосий сув манбалари орасида йирик Йеллоустон дарёси (Yellowstone River) муҳим ўрин тутади.
Йеллоустон дарёсининг каньони бошқа каьонлардан қолишмайди.
Йеллоустон шаршараси (Yellowstone Falls) миллий паркнинг энг гўзал манзараларидан бири саналади.
Йеллоустон миллий паркининг флора ва фаунаси ҳам бойдир.
Бу ерда буғулар, қўнғир айиқлар, бизонлар, қоплонлар ва бошқа кўплаб ҳайвон турлари яшайди.
Йеллоустон миллий парки дунё миқёсида ҳимоя қилинган энг катта экосистемалардан бири ҳисобланади.
Йеллоустон парки нафақат табиий гўзалликлар билан, балки илмий аҳамияти билан ҳам машҳурдир.
У ердаги геотермал манбалар олимларга ернинг ички тузилиши ҳақида кўплаб маълумотлар беришда давом этмоқда.
🖼️ Батафсил суратлар 👇👇👇
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#боғ
Боғ яратмоқчи бўлган боғбон қуйидаги саволларга аниқ жавобларга эга бўлиши керак бўлади:
👉Маркентинг тадқиқотлари ўтказилганми, яъни маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги асосий рақобатчилари кимлар, рақобатчиларнинг бозордаги ўрни, маҳсулот бозорининг умумий хажми, маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги нархлари мавсумлар бўйича қандай ўзгаради, бозорнинг ўзига хос хусусиятлари, брэндлар ўрганилганми?
👉Сув манбаининг мавсумдаги ўзгаришлари ҳолати ўрганилганми?
👉Зарурий асбоб ускуна ва хом ашъёлари мавжудми, таъминотчилари ким?
👉Боғ таъминотини узлуксизлигини, яъни боғ ўзини ўзи таъминлагунга қадар йиллар кесимида пул маблағи билан таъминлай олиш имконияти мавжудми?
👉Қандай майдонда қандай навлардан интенсив мевали боғни яратиш керак?
👉Боғга ишлов бериш техника воситалари тури ва уларга бўлган талабни биласизми, қандай асбоб ускуналар кераклигини биласизми?
Давоми бор...
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Биласизми
❗️Ер участкасига ижара ҳуқуқи вилоят Кенгашларнинг қарорлари билан эътироф этилади.
👨🌾 Фермер-деҳқонлар ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган холда ноябр ойида бажариладиган агротехник тадбирларга эътибор беришлари шарт.
🚜 Ерларни текислаш, пушта олиш, гўнг чиқариш, суғориладиган майдондан белгиланган ҳосилни олиш учун ноябр ойидаги яъни кузги агротехник тадбирларни сифатли ўтказишлари талаб қилинади.
Нормал холатда текисланган суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалик машиналарининг ишлаш унумдорлиги юқори бўлади, майдон шўрини ювиш яхши амалга оширилади, уруғларни бир хил чуқурликда экишга имконият яратилади ва униб чиқиши бир хилда бўлади.
💦 Экинларини суғоришда 10-15 фоиз ва ундан юқори сув тежалиши мумкин.
Суғориладиган майдоннинг текисланиши ± 5 см. дан зиёд бўлмаслиги лозим. Текисланмаган суғориладиган майдонларда уруғ турли чуқурликка тушиб қолиши оқибатида униб чиқиш муддати узайиши хамда сув ва ўғитга бўлган талаби хар хил бўлиши мумкин.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
⁉️ Бир киши бир йил давомида ўртача қанча сув ишлатади?
Қуйидаги жавоблардан қайси бири тўғри деб ўйлайсиз?
Бу сизнинг кундалик ҳаётингизда сувдан қандай фойдаланишингизга боғлиқ бўлиши мумкин! 🌍💦
Ҳусусан, семинарда Президентимиз томонидан 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” деб белгилаб берилганлиги барча сув истеъмолчиларига элон қилинди.
Шунингдек, туманда 144 км ички ариқларни бетонлаштириш, 865 гектар майдонларда сув тежовчи технологиялар жорий қилиш ҳамда 1 920 гектар майдонларда пол олиб шўр ювиш ишларини олиб бориш бўйича вазифаларни тизимли олиб бориш тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари
💐 Kamalova Zaynab Muhammadovna — suvchilar sulolasining fidoiy va kamtarin vakili
💐 Zaynab Muhammadovna, 1970 yilda Buxoroda tug‘ilgan, 37 yildan buyon irrigatsiya va melioratsiya sohasida samarali mehnat qilib kelmoqda. Uning mehnat faoliyati 1987 yilda Qishloq va suv xo‘jaligi vazirligiga qarashli Nasos stansiyalari energetika va aloqa boshqarmasida texnik lavozimida boshlangan. Keyinchalik, Buxoro viloyati suv xo‘jaligi boshqarmasida kanselyariya mudirasi sifatida ishlagan. 1994 yildan buyon “Buxorosuvqurilishinvest” davlat muassasasida kadrlar bo‘limi boshlig‘i va Xotin-qizlar qo‘mitasi raisi sifatida faoliyat yuritmoqda.
Zaynab opa o‘z kasbida sadoqatli, tajribali va kamtarin inson sifatida elga tanilgan, aholi va hamkasblari orasida hurmat qozongan. Uning rahbarligida ko‘plab shogirdlar yetishgan va u tashkilotda hamkasblariga hamda jamiyatga g‘amxo‘rlik bilan yondashadi.
👍 Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари
💐 Yadgarova Gulshod Samadovna — ko‘p yillik fidokorona mehnati bilan hurmat qozongan muhandis
💐 Gulshod Samadovna 1972 yilda Buxoroda tug‘ilgan bo‘lib, 1994 yildan buyon Amudaryo-Buxoro irrigatsiya tizimlari xavza boshqarmasi Nasos stansiyalari Energetika boshqarmasida muhandis sifatida ishlab kelmoqda.
30 yillik mehnat faoliyati davomida yoshlarga ustozlik qilib, ish tajribalarini o‘rgatmoqda. Gulshod opaning samarali mehnati boshqarma va Suv Xo‘jaligi Vazirligi tomonidan tashakkurnomalar va faxriy yorliqlar bilan taqdirlangan.
👍 Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари
🔤aidova 🔤ha’bon 🌼olovna — suv xo‘jaligi sohasining faxriy mutaxassisi
Sha’bon Xolovna 1959 yilda Buxoroda tug‘ilgan va 1981 yilda Toshkent irrigatsiya institutini tugatgan. Ish faoliyatini Buxoro viloyati suv xo‘jaligi boshqarmasida muhandis sifatida boshlab, keyinchalik Amu-Buxoro mashina kanalidan foydalanish boshqarmasiga o‘tdi. U yerda reja va ishlab chiqarish bo‘limlarida ishlab, 31 yil davomida ko‘plab kadrlarni tayyorlashga hissa qo‘shgan.
Sha’bon opaning yoshlarga ustozlik qilishi va o‘z tajribasini beminnat o‘rgatishi barchaga namuna bo‘lgan. Opa faoliyati davomida bir necha marta faxriy yorliqlar bilan taqdirlangan va 2013 yilda nafaqaga chiqqan. Hozirda u oilasi davrasida hurmat-izzatda bo‘lib, boshqarmaning faxriysi hisoblanadi. 💐💐💐
👍 Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#bu_qiziq
❗️ Ҳурматли Томчи муҳлислари жаҳон мероси сифатида UNESCO рўйхатига киритилган сувга боғлиқ бўлган объектлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.
Бугун Россия Федерациясидаги Врангел ороли қўриқхонаси тўғрисида сўз юритамиз.
Врангел ороли – қутб оқ айиқлари кўпаядиган ноёб маскан
Россия Федерациясининг Врангел ороли Арктика қутб доирасидан шимолда жойлашган. У ерда ташкил қилинган қўриқхона Врангел (7608 км2) ва Гералд (11 км2) оролларини ўз ичига олади.
Врангел ороли биринчи навбатда унда қутб оқ айиқларининг кўпайиш жойи эканлиги билан машҳур.
Ҳар йили оролда юзлаб қутб оқ урғочи айиқлари ўз ота-боболарининг бу ердаги инларида ётиб, болалайдилар. Улар йилнинг фақат март-апрел ойларида болалари билан бирга очиқ табиатга чиқишади.
Оқ айиқ болалари Арктиканинг оғир шароитларига кўникмагунларича, улар она айиқлар билан шу ерда - Врангел оролида қоладилар.
Врангел ороли қўриқхонасининг экотизими 2004 йилдан буён ЮНЕСКО томонидан бутун жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Врангел оролида қутб айиқларидан ташқари моржлар, қўйҳўкизлар, кулранг китлар, арктика тулкиси, росомаха, қутб бойўғлиси ва ноёб оқ ғозлар яшайди.
Давоми 👇👇👇
#gul_karom
Экиладиган дурагай (гибрид) лар уруғларни махсус кассета ёки стаканларда тайёрлаб экиб етиштириш лозим. Кўчатларни исситиладиган кўчатхонада тайёрланади.
Кўчатни озиқлантиришда ҳар 10 литр сувга 13-15 грамм азотли; 18-25 грамм фосфорли ва 15-20 грамм калий ўғитлари солиниб эритилади ва ушбу эритма ҳар 3-3,5м2 майдондаги кўчатларни озиқлантириш учун сарфланади.
Гул карам кўчатлари иккинчи марта очиқ майдонга экишдан 15-18 кун олдин озиқлантирилади. Бунда 10 литр сувга маданий ўғитлар миқдори икки марта кўпроқ солиниб амалга оширилади.
Тайёр бўлган гул карам кўчатларининг ёши 40-45 кунлик ва узунлиги ўртача 14-16 см ва барглар сони 6-7 тадан бўлганда очиқ майдонга экилади.
Экиш муддатлари ва экиш схемаси. Гул карам республикамизнинг жанубий вилоятларида уруғи ноябр ойининг I-декадасида сепилади, кўчатлари декабр ойининг I-декадасида экилади, кўчатлар 70x30 ёки 70x40 см схемаларда экилади ва плёнка копламаси билан ёпилади.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
💙“Suvchilar maktabi” tajriba maydonida o‘rnatilgan meteostansiyalar ma’lumotlari asosida bajarilgan tahlillar natijasi
❗️ Hurmatli Tomchi muhlislari “Suvchilar maktabi”ning mamlakatimiz viloyatlarida joylashgan tajriba dalalaridagi meteostansiyalarning 2024 yil 6 - 8 noyabr kunlaridagi uch kunlik ma’lumotlarini tahlil qilish natijalari ekin maydonlaridan namlikning bug‘lanishi past qiymatlarda bo‘lganligini ko‘rsatdi.
Ekin maydonlaridan namlik bug‘lanishining nisbatan kattaroq qiymatlari Suvchilar maktabining Buxoro (Buxoro shahri - 51 m3/ga), Qashqadaryo (Qarshi tumani – 51 m3/ga) va Xorazm (Urganch tumani – 50 m3/ga) viloyatlaridagi uchastkalarida kuzatildi.
Suvchilar maktabining Andijon (Andijon tumani – 45 m3/ga), Namangan (To‘raqo‘rg‘on tumani - 45 m3/ga), Navoiy (Karmana tumani – 44 m3/ga) va Surxondaryo (Termiz tumani – 42 m3/ga) viloyatlari hamda Qoraqalpog‘iston Respublikasidagi (Nukus tumani - 42 m3/ga) uchastkalarida namlikning bug‘lanishi nisbatan o‘rtacha qiymatlarda bo‘ldi.
Suvchilar maktabining Farg‘ona (Quva tumani – 30 m3/ga), Sirdaryo (Guliston tumani - 29 m3/ga), Samarqand (Oqdaryo tumani - 28 m3/ga) Toshkent (O‘rta Chirchiq tumani – 26 m3/ga) va Jizzax (Paxtakor tumani – 23 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlaridan namlikning bug‘lanishi mamlakat bo‘yicha eng kam bo‘ldi. Ya’ni bu viloyatlarda o‘rtacha sutkalik bug‘lanish 1 mm dan ham past qiymatlarga ega bo‘ldi.
❗️ Suvchilar maktabining tajriba maydonlariga yaqin joylashgan hududlardagi dehqonlar o‘zlarining noyabr oyida o‘tkazadigan dala ishlarini ko‘rsatilgan ma’lumotlar asosida aniqlashtirib amalga oshirishlari mumkin.
Suvchilar maktabi | Tomchi
#Адлия_хабари
❗️Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун 8 ноябрдан кучга киради
Кўлда бутун дунёдаги музламайдиган чучук сув ресурсларининг қарийб 20 % и жамланган.
Кўлнинг жуда узоқ вақтдан буён мавжудлиги (ёши жуда улуғ) ва аҳоли яшаш жойларидан узоқда жойлашганлиги туфайли кўлда ўзига хос чучук сув фаунаси шаклланган.
Кўл ва унинг атрофида дунёнинг бошқа жойларида учрамайдиган Байкал нерпаси, Байкал голомянка балиғи, Байкал омули (балиқ) ва Баргузин соболи каби бир нечта эндемик турлар яшайди.
Мазкур фаунани муҳофаза қилиш мақсадида Байкал кўли атрофида Байкал бўйи миллий боғи ташкил қилинган.
Байкал кўлида яшовчи Байкал нерпаси чучук сувда яшайдиган дунёдаги ягона тюлень саналади.
Тирик балиқ туғадиган (икра эмас) голомянка балиғи илм фан учун алоҳида аҳамиятга эга. Унинг танаси яримшаффоф кўринишда бўлиб, тангачалари бўлмайди.
Голомянка балиғи 1600 метргача бўлган чуқурликда бемалол яшайди.
Фақат Байкал кўлида яшайдиган байкал омули эндемик тур бўлиб, у ёз ойларида сувнинг юқори қисмида яшаса, қишнинг совуқ кунларида 200-500 метр чуқурликкача тушиб яшайди.
Байкал кўли атрофидаги Баргузин қўриқхонасида яшовчи Баргузин соболи ҳам эндемик тур бўлиб, у бошқа ерларда учрамайди.
Байкал кўли атрофидаги даштларда яшовчи дашт бургути бошқа жойларда ҳам учрасада, кўли атрофидаги даштларда жуда яхши қўним топган.
Табиатнинг ноёб гўшаларни, шу жумладан Байкал кўлини ва унинг ўзига хос табиатини келажак авлод учун асраб қолиш йўналишидаги ишларни кучайтириш лозим.
🖼️ Батафсил суратлар 👇👇👇
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish