tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

#bu_qiziq

❗️ Ҳурматли Томчи муҳлислари бутун жаҳон мероси сифатида UNESCO рўйхатига киритилган сувга боғлиқ бўлган объектлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.

Бугун Россия Федерациясидаги Байкал кўли миллий боғи тўғрисида сўз юритамиз.



Байкал кўли – дунёдаги чучук сувли энг чуқур кўл

🇷🇺 Байкал кўли – дунёдаги энг катта чучук сувли кўл саналади. Кўл Сибирнинг жанубий-шарқий қисмида, Россия Федерациясининг Иркут области ва Бурят Республикалари чегарасида, ҳар томондан тоғ тизмалари ва тепаликлар билан ўралган табиий тектоник чуқурликда жойлашган.

Кўлнинг ғарбий соҳили тик қояли, шарқий соҳили эса текисроқ кўринишга эга.
Кўлнинг умумий майдони 3,15 миллион гектарни ташкил қилади.

Байкал кўли дунёдаги энг қадимий (ёши 25 млн. йил) ва энг чуқур (чуқурлиги -1642 метр) кўл ҳисобланади.

Давоми 👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари

🍓haydullaeva 🍓hohista 🍓ozorovna — Suv Xoʼjaligida Yosh Rahbar va Ishtiyoqli Mutahassis

🍓haydullaeva Shohista Bozorovna 1998 yilda Surxondaryo viloyati Muzrabot tumanida tugʼilgan. 2020–2024 yillarda Toshkent Irrigatsiya va Qishloq Xoʼjaligini Mexanizatsiyalash Milliy Tadqiqot Universiteti Buxoro tabiiy resurslarni boshqarish institutini aʼlo baholarga tamomlagan. Oqish jarayonida ustozlaridan olgan bilim va malakasini amaliyot davomida Muzrabot tumanidagi «Suv yetkazib berish xizmati» davlat muassasasida namoyon etgan.

2024 yilning 12 iyulida u mazkur muassasada Suv resurslaridan foydalanish va taʼmirlashni tashkil qilish shoʼbasi mudiri lavozimiga tayinlangan. Faoliyati davomida ishga boʼlgan shijoati va mehnatsevarligi tufayli uni inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʼyicha bosh mutaxassis lavozimiga koʼtarishdi. Yosh boʼlishiga qaramay, u shogirdlar tayyorlashda ham faol ishtirok etmoqda.

👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#bu_qiziq

❗️ Ҳурматли Томчи муҳлислари бутун жаҳон мероси сифатида UNESCO рўйхатига киритилган сувга боғлиқ бўлган объектлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз. Бугунги объектимиз Филиппиндаги Пуерто Принcес ер ости дарёси миллий боғи:

Пуэрто-Принсес ер ости дарёси миллий боғи

Филиппиндаги Пуерто Принcес ер ости дарёси миллий боғи ер ости дарёси ва ажойиб карст оҳактошли ландшафти билан ажралиб туради.

Дарёнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ер остида бошланади ва денгиз томонга қараб оқади, дарёнинг қуйи қисмида сув оқими йўналиши денгиз тўлқинлари туфайли то денгиз тарафга, то орқага қараб ўзгариб туради.

Миллий паркнинг ҳудудида экотизимнинг биологик хилма-хиллигини ҳам муҳофаза қилинади. Бу экотизимга тоғлардан денгизгача чўзилган Осиёнинг зич тропик нам ўрмонлари, қирғоқ мангр ботқоқлари ва гўзал маржон рифлари киради.

Пуэрто-Принсес ер ости дарёси миллий боғи Филиппин мамлакатидаги Палаван оролининг шимоли-ғарбий соҳилида, Авлиё Павел тоғидан 2 км жануби-ғарбда жойлашган.


Давоми 👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

#tabriknoma

УМИДА СОДИҚОВА “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ОЛИМА АЁЛИ” НОМИНАЦИЯСИ ҒОЛИБАСИ БЎЛДИ


Жорий йилнинг 4 ноябрь куни “Йил аёли” миллий танловининг Мирзо Улуғбек тумани босқичи ўтказилди. Унда туманда жойлашган вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритаётган фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Танловда 30 га яқин хотин-қизлар орасидан Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Гидроэкология ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш лабораторияси мудири, кимё фанлари номзоди Умида Содиқова “Йилнинг энг фаол олима аёли” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.

У илмий фаолияти давомида кўплаб шогирд-ёшларнинг камол топишига муносиб ҳисса қўшиши баробарида 70 га яқин илмий ишларни бажариб, илмий журналларда кўплаб мақолалар, монографик қўлланмалар эълон қилган.
Танловнинг кейинги босқичларида муносиб иштирок этишида У.Содиқовага муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Манба


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари

Tursunoy Oxunova — Paxta Terishining Ildam Mexanizatori va Ayollar Harakati Tashabbuskori

Tursunoy Oxunova (1937-1983) o‘zbek ayollari orasida birinchi bo‘lib paxta terish texnikasiga egalik qilgan, ikki karra Mehnat Qahramoni unvoniga sazovor bo‘lgan. U 1950-1960 yillarda ko‘plab ayollarni paxta dalalariga jalb qilib, ularning oilaviy vaqtni tejash istagi bilan mexanizatorlik kasbini o‘rgangan. Faoliyati davomida Tursunoy bir qator texnika yangiliklarini joriy etdi va bu asnoda uning «ilg‘or tajriba maktabi» mamlakat bo‘ylab tarqaldi.

Oxunovaning shogirdlaridan biri, Ozarbayjonlik Sevil Gʻoziyeva ham undan ilhomlanib, mexanizatorlikka o‘tgan, ammo 23 yoshida fojiaviy ravishda vafot etgan. Tursunoy nafaqat mexanizator, balki xalq vakili ham bo‘lib, deputatlikka saylangan. Tinimsiz mehnat va ekologik holat uning salomatligiga ta’sir etgan va 48 yoshida olamdan o‘tgan.

Hozirda Chinoz tumanining Eski Toshkent qishlog‘ida uning byusti, muzeyi va nomidagi maktab mavjud.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари

💐 Raxmanova Zoxida Turgunovna — Mahalla Ijtimoiy Rivojiga Hissa Qo‘shuvchi Tajribali Muxandis

💐 Zoxida Raxmanova 2024 yildan buyon Quyi Sirdaryo irrigatsiya tizimlari xavza boshqarmasiga qarashli Sayxunobod tumani suv yetkazib berish xizmatida bosh muhandis sifatida faoliyat yuritib, mahalliy aholining ijtimoiy-iqtisodiy rivojiga katta hissa qo‘shib kelmoqda.
Rahbar sifatida Zoxida opa mas’uliyatli va qat’iyatli bo‘lib, aholi orasida hurmat va ishonch qozongan.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

1972 йилгача Бейза антилопаси (Араб орикси) бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган, бу ерда қўриқхона ташкил қилингач, 1982 йилга келиб, антилопалар кўпая бошлаган. 20 йил давомида уларнинг сони 750 тагача етган.

Қўриқхонада 12 турдаги ноёб дарахт турлари мавжуд бўлиб, улар бир нечта турдаги қушлар учун яшаш жойи бўлиб хизмат қиладилар.

1994 йилда қўриқхона ЮНЕСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

ХХ аср охирларида Уммон ҳукумати углеводородлар (нефт ва газ) қидириш мақсадида қўриқхона майдонини ўзбошимчалик билан 90 % га қисқартириб юборди. Оқибатда браконерлик кучайиб, араб ориксининг сони 1996 йилдаги 750 бошдан 2007 йилларга келиб 65 бошгача камайиб кетди.

Бундай шароитда, 2007 йилда ЮНЕСКО қўриқхонани ўз муҳофазасидан чиқаришга қарор қилди.

Уммон давлати томонидан оқ орикс сонини кўпайтириш бўйича олиб борилган ҳаракатлар туфайли, орадан 10 йил ўтиб, 2018 йилда оқ орикслар (араб орикси) сони 850 тагача етказилди.

Ҳозирги кунда Уммон давлати томонидан араб антилопаси популяциясини қайта тиклаш мақсадида тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда.


🖼️ Батафсил суратлар 👇👇👇



💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#kartoshka

🥔 Кечки картошка ҳосили палаклар сарғайиб, пастки барглари қуригач, туганак пўсти қалинлашиб, столонлардан осонгина узиладиган бўлгач, октябрь охирларидан бошлаб йиғиб олинади.

🥔 Картошка ҳосили ковланиб олингандан сўнг даланинг ўзида бир неча соат давомида қуритилади ва майда-йириклигига қараб сараланади. Бунда вазни 25-30 г дан юқори бўлган йирик ва ўртача туганаклар товар маҳсулот сифатида ажратилади, майда ва шикастланган туганаклар чиқитга чиқарилади.

🥔 Ковлаб олинган ҳосил омборга келтирилганидан 20-25 кун ўтгач, уларни саралаб, лат еган ёки димиқиш туфайли зарарланганларидан холи қилиб сақлашга қўйилади.

🥔 Агар даладан келтирилган картошка дарҳол сақлашга қўйилган бўлса, ташқи кўринишидан зарарланганлиги сезилмайдиган айрим туганаклар 10-15 кундан кейин сасий бошлайди ва чиқит кўпайишига олиб келади. Таъкидлаш жоизки, сақланаётган картошкани 2-3 ойдан кейин, албатта, саралаш зарур. Картошка одатда совутгичли ёки оддий омборларда контейнер, яшик, тўрхалтада тўкма ҳолда сақланади.

🥔 Омборда ҳарорат 2-4 даража илиқ, нисбий намлик 80-85 фоиз бўлса, маҳсулот яхши сақланади. Бундай шароит сунъий совутиладиган омборхоналарда яратилади.

🥔 Картошкани омборда сақлаш имконияти бўлмаган шароитда сизот сувлари яқин бўлмаган ерларда ковланган ўраларга кўмиб сақлаш мумкин. Бунда ўранинг эни 60-70 см, чуқурлиги 70-80 см, узунлиги 2-3 м бўлиши мақсадга мувофиқ. Ўрага картошка жойлангач, устига 10-15 см қалинликда похол ёки қамиш ёпилади, сўнгра устидан 30-35 см қалинликда тупроқ тортилади. Картошка шундай шароитда апрель ойигача яхши сақланади.

🥔 Картошкани уй-рўзғор шароитида сақлаш учун ёруғ тушмайдиган жой танланиши керак. Чунки ёруғ тушадиган жойда туганак устида кўк ранг пайдо бўлиб, соланин моддаси кўпаяди ва аччиқ бўлиб қолади.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Малави кўлидаги балиқларнинг хилма-хиллигини муҳофаза қилиш мақсадида кўлнинг жанубий қисмида Малави кўли миллий боғи ташкил қилинган ва у 1984 йилда ЮНЕСКО томонидан бутунжаҳон табиий мероси сифатида рўйхатга олинган.

Малави кўлига 14 та дарё суви келиб қуйилади. Уларнинг орасида энг машҳури Руҳуҳу дарёси Малави кўли шимолида жойлашган. Шире дарёси Малави кўлидан оқиб чиқадиган энг катта дарё Шире дарёсидир. У кўлнинг жанубий қисмида жойлашган ва Замбези дарёсининг ирмоғи саналади.

Кўл ҳавзасида аҳоли сонининг тез ўсиши кўл атрофида деҳқончиликнинг кучайишига, кўлда дам олиш масканларининг кўпайишига, шу билан бирга кўл сувига антропогенбосимни ортишига сабаб бўлмоқда.

Кўл экосистемасига антропоген босимни кундан кунга ортиши, уни бутун жаҳон табиий мероси сифатида асраб қолиш ишларини кучайтиришни тақозо қилмоқда. Шунинг учун ҳам, ҳозирда кўл ЮНЕСКО муҳофазасига олинган.

🖼️ Батафсил суратлар 👇👇👇



💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#pomidor

🍅 Помидор бутун вегетация даврида шароитдан келиб чиққан ҳолда 6-12 мартагача суғорилади. Хар суғоришдан кейин ўсимликни ёшлик давридан то мева қилгўнга қадар, пушталарини юмшатиб туриш керак. Суғориш ишлари олиб борилганда нисбий намлик 70 %дан ошмаслиги тавсия этилади.

🍅 Суғориш билан бир қаторда ўсимликка шакл бериш ишларини тўғри ташкиллаштириш керак. Ўсимликка шакл берганда барг кесилган жойларга
фунгицид дорилар билан ишлов бериш мақсадга мувофиқ бўлади.

🍅 Иссиқхонада ҳаво айланишини тўғри йўлга қўйиш керак. Озуқа берганда
тупроқдаги РН (тупроқ ишқорийлиги) хажми 5,5-6 нормада. ЕС (тупроқдаги тузнинг концентрацияси ва электр ўтказкачанлиги) 1,5-2 ни ташкил қилиши керак.

🍅 Ўсимлик касалланмаслиги учун хом хамицин, Тату фунгицидлари билан профилактика ишларини олиб борилади. Хар ҳил хашоратлардан (шира-трипс) сақланиш учун фримоновий лавушкалардан фойдаланиш яхши натижа беради.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

⚡️алонга миллий боғи 1974 йилда экваторнинг табиий нам ўрмонларини муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган.
Миллий боғ 1984 йилда ЮНЕСКО томонидан бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган.

⚡️алонга миллий боғи ўрмонларида маймунларнинг кўплаб турларини, масалан, гориллалар, колобуслар, мартишкалар ва пакана шимпанзеларни (бонобо) учратиш мумкин. Шунингдек, қўриқхонада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган кўплаб ноёб эндемик ҳайвонлар, жумладан, Конго товуси, ўрмон фили, ингичка тумшуқли Африка тимсоҳи ва окапи жирафаси каби ҳайвонлар турлари яшайди. Боғ ҳудудидаги саванналарда шер, леопард ва антилопалар истиқомат қиладилар.

⚡️алонга миллий боғи инсон қўли етмаган биологик хилма хил табиий муҳитнинг ноёб намунаси саналади ва она табиат шайдоларини доимо ўзига жалб қилиб келади.

🖼️ Батафсил суратлар 👇👇👇



💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари

🔤elnikova 🔤rina alentinovna — Fidoyi Muhandis

🔤elnikova Irina Valentinovna 1986 yilda Samarqand arxitektura va qurilish institutiga o‘qishga kirib, 1992 yilda tugatgan. Shu yili ota-onasi faoliyat yuritgan Qarshi Magistral Kanalidan Foydalanish Boshqarmasining 6-nasos stansiyasida navbatchi muhandis sifatida ish boshlagan.

Keyingi yillarda turli lavozimlarda, jumladan, konstruktor byurosi muhandisi, reja bo‘limi iqtisodchisi va buxgalteriya hisobi bo‘limining iqtisodchisi sifatida ishlagan. Hamkasblari orasida e’tibor va hurmatga sazovor bo‘lgan Irina Valentinovna hayotini Qarshi Magistral Kanaliga bag‘ishlab kelmoqda.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#bu_qiziq

❗️ Ҳурматли Томчи муҳлислари бутун жаҳон мероси сифатида UNESCO рўйхатига киритилган сувга боғлиқ бўлган объектлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.


Пантанал қўриқхонаси – дунёдаги чучук сувли энг катта ботқоқлик

🇧🇷 Пантанал қўриқхонаси – дунёдаги чучук сувли энг йирик ботқоқлик, Парагвай дарёсининг юқори оқимида, Бразилиянинг Мато Гроссо ва Мато Гроссо-ду-Сул штатларида жойлашган.

Қўриқхонанинг умумий майдони 187 818 гектар, унинг 80 фоизи Бразилияга, қолган 20 фоизи Боливия ва Парагвай мамлакатларига тегишли.

Пантанал чучук сувли ботқоқлиги асосан икки дарё: Куяба ва Парагвай ҳавзаларини бирлаштирувчи тектоник депрессияда жойлашган ва дунёдаги энг биологик хилма-хил ҳудудлардан саналади.

Давоми 👇

Читать полностью…

TOMCHI

#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари

🌹 Аbdramanova Guzyal Raximdjanovna — Irrigatsiya sohasida fidoyi mutaxassis

🌼 Аbdramanova Guzyal Raximdjanovna 1984 yilda Guliston shahar qurilish texnikumini tamomlab, Sirdaryo viloyatidagi OʼZDАVLOYIHА davlat loyiha institutida mehnat faoliyatini boshladi. 1998 yildan hozirgi vaqtgacha Quyi Sirdaryo irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi Nasos stantsiyalari va energetika boshqarmasida bosh muhandis sifatida faoliyat yuritib kelmoqda. U suv tanqisligi sharoitida yangi yerlarni oʼzlashtirish va ekinzorlarning meliorativ holatini yaxshilashga katta hissa qoʼshib, 2022 yilda «Oʼzbekiston Respublikasi Suv xoʼjaligi aʼllochisi» koʼkrak nishoni bilan mukofotlangan.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#bu_qiziq

❗️ Ҳурматли Томчи муҳлислари бутун жаҳон мероси сифатида UNESCO рўйхатига киритилган сувга боғлиқ бўлган объектлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.

Марказий Амазон қўриқхонасининг экотизими

🇧🇷 Бразилиядаги Марказий Амазон қўриқхонаси Амазон дарёси ҳавзасидаги энг катта қўриқхона (6 млн. га) ва биологик хилма-хиллик бўйича дунёдаги энг бой ҳудудлардан саналади.

Марказий Амазон қўриқхонаси 2000 йилда бутун жаҳон мероси сифатида қайд қилинган.

Қўриқхона варзеа ёмғир (тропик нам)  ўрмонлари, игапо ботқоқ ўрмонлари ва катта миқдордаги электр балиқлари яшайдиган дарё ва кўллар экотизимларининг муҳим намунасидир.

Бу ҳудудда йўқолиб кетиш хавфи остидаги арапаима гигант балиғи, амазон ламантини, қора кайман ва дарё дельфинларининг икки тури каби муҳим биологик турлар муҳофаза қилинади.

Марказий Амазон қўриқхонаси инсон таъсирига энг кам тушган ҳудудлардан ҳисобланади ва табиий муҳитнинг хақиқий кўринишига яққол мисолдир.

🖼️ Батафсил фотосуратлар


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

SHU SOATDA

O‘zbekiston Respublikasi Suv xo‘jaligi vazirligi huzuridagi Suv xo‘jaligi xavfsizligi va suvdan foydalanish inspeksiyasi salohiyatini oshirish dasturi loyihasi muhokamasiga bag‘ishlangan davra suhbati boshlandi.

Davra suhbatida Inspeksiya xodimlari, inspeksiyaning hududiy boshqarmalari va tuman xodimlari (onlayn) qatnashmoqdalar.

Davra suhbati ishtirokchilari Suv inshootlari va suvdan foydalanish xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatining bugungi holati tahlili natijalarini tingladilar.
Shuningdek, ularga suv inshootlari va suvdan foydalanish xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi salohiyatini oshirish dasturi loyihasi taqdim etildi. Dastur loyihasini har tomonlama muhokama qilish kutilmoqda.

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Пуэрто-Принсес ер ости дарёси миллий боғи

Ер ости дарёсининг умумий узунлиги 8,2 км. Дарё оқадиган ер ости ғорининг баландлиги 60 метр, кенглиги 120 метр бўлган улкан заллардан иборат. Дарё Санкт-Пол кўрфазида ер юзасига чиқиб денгизга қуйилади.

Миллий боғ 1999 йилда ЮНЕСКО томонидан жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Дарё ҳаракатланадиган ғорларда кўплаб салангана қушлари (қалдирғоч сифат) ва 8 турдаги кўршапалаклар яшайди. Салангана қушларининг инларини маҳаллий аҳоли деликатес сифатида истеъмол қилишади.

Дарё ҳаракатланадиган ғорлар ва унинг атрофидаги жойларда кўплаб салангана қушлари (қалдирғочсимонлар) ва 8 турдаги кўршапалаклар яшайди. Салангана қушларининг инларини маҳаллий аҳоли деликатес сифатида истеъмол қилишади.

Дарё ҳаракатланадиган ғорлар ва унинг атрофидаги жойларда фақат маҳаллий шароитга хос бўлган дюгон и бинтуронг (“мушуксимон айиқ”) лар яшайди.

Пуэрто-Принсес миллий боғи табиий муҳитнинг ноёб намунаси саналади ва уни кўргани ҳар йили минглаб туристлар келиб кетишади. Уларнинг қаторида бизнинг Томчи каналимиз муҳлисларига ҳам шундай гўзал гўшаларини бориб кўриш насиб қилсин.



💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг лаборатория мудири, кимё фанлари номзоди Умида Содиқова

Манба


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#tuproq

тупроқнинг структураси яхшиланади;

тупроқнинг нам шимиш хусусияти кучаяди;

тупроқ қатламлари ўртасида ҳаво ва сувнинг алмашиниши яхшиланади;

тупроқ микрофлораси ва микрофаунаси яшаши учун мақбул шароит яратилади;

экин илдиз тизимининг ўсиши ва ривожланиши яхшиланади. Натижада экинга тупроқнинг чуқурроқ қатламларидан намлик ва озуқаларни олиш имкониятлари яратилади ҳамда экиннинг қурғоқчил вазиятларга чидамлилиги ошади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги 3 % дан 10 % гача ортади;

суғориш сувига бўлган талаб 10 % гача камаяди.

Зичлашиб қотиб қолган қатламини юмшатиш учун, экин даласидаги тупроқ ҳар 4-5 йилда чуқур юмшатилади. Масалан, Қорақалпоғистон шароитида тупроқнинг 25-45 смли қатлами остида “омоч ости қотмаси” юзага келади. Бундай вазиятни бартараф қилиш учун тупроқни 35-60 см чуқурликда чуқур юмшатиб туриш тавсия қилинади.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#ўсимлик

🌱Ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг физик-механик усуллари - иссиқлик ва радиоактив нурланиш, ёруғлик, ултратовуш каби физик ҳодисаларга, шунингдек зараркунандаларга қарши курашда механик тузоқ ва бошқа асбоблардан фойдаланишга асосланган.

🌱Ўсимликларни касалликлар, зараркунандалар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишнинг физик - механик усуллари сифатида зараркунандаларни зарарсизлантириш ва уруғларни дорилаш учун радиоактив ва иссиқлик нурланиш, зараркунандаларни қўрқитиш ёки уларнинг душманларини жалб қилиш учун ултратовуш ва ёруғлик нурларидан фойдаланилади.

Экинларни ҳимоя қилиш механик усулларининг самарали юқори эмас ва уларни қўллаш кўп меҳнат талаб қилади. Шунинг учун улар амалиётда нисбатан кам қўлланадилар.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Араб орикси (антилопаси) кўринишлари

Читать полностью…

TOMCHI

#bu_qiziq

Арабистон бейза антилопаси қўриқхонаси

Арабистон бейза антилопаси қўриқхонаси Уммон давлатининг марказидаги чўл ва океан тарфдаги қирғоқ тепаликлари ҳудудларида жойлашган.

Вақти вақти билан тушиб турадиган туман ва шудринг ноёб чўл экотизими яшаши учун мақбул шароит яратиб туради. Экотизим бир нечта эндемик бўлган ўсимлик турларини ўз ичига олади. Қўриқхона экотизимининг ҳайвонот дунёси жуда камбағал, у асосан Арабистон Бейза антилопасининг (араб орикси) мавжудлиги билан эътиборга молик.

Арабистон Бейза антилопасининг (араб орикси) ўзига хос жиҳати бу жониворларнинг шохи тўғри қилич шаклида. Шохнинг бундай кўриниши жаҳондаги бошқа антилопаларда учрамайди.

Давоми 👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари

💐 Bakieva Shukurjon Roʼzmetovna — Suv Xoʼjaligi Tajribali Muxandisi

💐 38 yil davomida Xorazm viloyati Xiva tumanida suv xoʼjaligi tizimida turli lavozimlarda faoliyat yuritgan Bakieva Shukurjon Roʼzmetovna koʼplab shogirdlarga ustozlik qilgan.

1985 yilda Toshkent irrigatsiya institutini gidromelioratsiya mutaxassisligi boʼyicha tamomlagandan soʼng, Xiva tumanida muhandis-gidrometr sifatida ish boshlagan. Uning kasbga bagʼishlangan mehnatlari "Suv xoʼjaligi aʼlochisi" koʼkrak nishoni bilan taqdirlangan. Hozirda pensiyada boʼlib, nevaralari tarbiyasi bilan band.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#bu_qiziq

Малави кўли миллий боғи - ноёб балиқлар маскани

🌍 Жанубий Африкадаги буюк рифт водийсида жойлашган Малави кўли дунёдаги энг чуқур кўллардан биттаси саналади.

Малави кўли Малави, Мозамбик ва Танзания мамлакатлари оралиғидаги узунлиги шимолдан жанубга қараб 560 км, чуқурлиги эса 706 метргача бўлган табиий чўкмада жойлашган.

Кўлнинг жанубий қисмидаги чуқур, тиниқ сувларда балиқларнинг 800 дан 1000 тагача турлари яшайди. Шунинг учун Малави кўлини дунёдаги энг балиққа бой кўл дейишади.

Малави кўлида яшайдиган балиқлар орасида чучук сувда яшовчи сихлид туридаги балиқлар кўпчиликни ташкил қилади. Кўлда яшайдиган сихлид турдаги 350 хил балиқнинг қарийб барчаси кўл учун эндемик саналади, яъни улар фақат шу кўлда яшайдилар.

Кўлда яшайдиган балиқлар катта саноат аҳамиятига ҳам эга. Масалан, кўлда яшайдиган нил тиллапияси балиғи ҳозирги кунда дунёда энг кўп етиштириладиган икки балиқнинг бири ҳисобланади.

Давоми 👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари

🍓bdukarimova 🍓amira 🍓atkarimovna — Tajribali Muxandis va Ustoz

💐 Аbdukarimova Zamira Matkarimovna 35 yil davomida Xorazm viloyati Qoʼshkoʼpir tumanida suv xoʼjaligi tizimida turli lavozimlarda faoliyat olib borgan. 1961 yilda tugʼilgan, 1981 yilda Urganch gidromelioratsiya texnikumini tamomlagan. Faoliyati davomida muhandis-gidrotexnik, gidrometr va ishlab chiqarish boʼlimi muhandisi lavozimlarida ishlab, koʼplab yoshlarga ustozlik qilgan. Oilali, toʼrt farzandning onasi, hozirgi kunda pensiyada, nevaralari tarbiyasi bilan mashgʼul.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#bu_qiziq

❗️ Ҳурматли Томчи муҳлислари бутун жаҳон мероси сифатида UNESCO рўйхатига киритилган сувга боғлиқ бўлган объектлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.

Салонга миллий боғи –табиий нам тропик ўрмонлар қўриқхонаси

⚡️онго Демократик Республикасидаги Салонга миллий боғи Африкадаги энг катта ва дунёда иккинчи ўринда турадиган табиий нам тропик ўрмонлар қўриқхонасидир.

⚡️алонга миллий боғи Конго дарёси ҳавзасининг марказида 3,6 млн. гектар майдонда жойлашган.
Қўриқхонанинг ҳудуди бутунлай сув билан ўралган ва унга фақат сув орқалигина кириш мумкин.

Давоми 👇

Читать полностью…

TOMCHI

Пантанал миллий боғи 1981 йилда ташкил этилган ва 1993 йилга келиб қўриқхона сифатида тан олинган. Пантанал қўриқхонаси 2000 йилда ЮНЕСКО томонидан бутун жаҳон мероси сифатида қайд қилинган.

Пантанал - Жанубий Американинг энг гўзал жойларидан бири. Соф табиати ва гўзаллиги билан мафтункор. Иқлими тропик. Қуруқ мавсум майдан октябргача, ёмғирли мавсум октябрдан апрелгача давом этади. Нам мавсумда қўриқхона ҳудуди битта доимий кўл-ботқоққа айланади ва тўқ яшил рангга бўялади. Бу вақтда сув сатҳи уч метрга кўтарилади. Қуруқ мавсумда табиат турли хил рангларда порлайди.

Қўриқхонанинг ландшафти турли хил гуллар ва бошқа турли хил ноодатий ўсимликлар билан тўла. Қўриқхона шароити кўплаб ҳайвонлар учун қулай саналади.

Шунинг учун ҳам қўриқхона ҳудудида қушларнинг 463, балиқларнинг 269, сутемизувчиларнинг 236, судралиб юрувчиларнинг 41 та тури мавжуд.

Қўриқхона биологик хилма хилликнинг ноёб намунаси саналади ва экотуризм ишқибозлари эътиборини доимо ўзига жалб қилиб келади.

🖼️ Батафсил суратлар 👇👇👇



💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади


Манба: ЎРҚ-973-сон, 09.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

#ғалла

Уруғликка қўйиладиган талаблар.


🌾 Уруғликни турли замбуруғ касалликларидан зарарсизлантириш учун чанг ва қаттиқ қоракуя, илдиз чириш ва бошқа касалликларга қарши 1 тонна уруғликка 2% Буғдойдор сус.к. 2,5–3 л, 12,9% Виал ТТ с.сус.к. 0,25–0,3 л миқдорда ишлов бериш тавсия этилади.

🌾 Ғалла уруғини очиқ майдонларга 3–5 см чуқурликда экиш, уруғнинг бир хил чуқурликка тушиши ва текис униб чиқишига ёрдам беради. Трактор излари атрофида қалин, 3 метрдан кейин эса сийрак ниҳоллар пайдо бўлиши мумкин.

🌾 Экиш пайтида кесакли ва юмшатилмаган майдонларда уруғ сепиш тавсия этилмайди, чунки бу салбий ҳолатларга олиб келади. Экиш билан бирга гектарига 50 кг азотли ўғитлар бериш, ғалла ниҳолларининг яхши ривожланишини таъминлайди.

🌾 Суғориладиган майдонларда уруғ сувини экишдан кейинги кунидан бошлаш, ҳар гектарга 400–450 м3 сув билан суғориш сувдан унумли фойдаланишга ёрдам беради.

🌾 Майса униб чиққандан 20–22 кун ўтиб туплаш фазаси бошланади, бу ниҳолларнинг совуққа чидамлилигини ва ҳосилдорлигини оширади. Кузги парваришнинг асосий мақсади эса ниҳолларнинг мақбул қалинлигини сақлашдир.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Сув_хўжалигининг_етакчи_аёллари

🌸 Alibekova Inobat Fayzullayevna — Suv xo‘jaligi sohasining yetuk mutaxassisi

🌼 Alibekova Inobat Fayzullayevna 1984 yildan Sirdaryo viloyatida suv xo‘jaligi sohasida faoliyat yuritmoqda, 2008 yildan esa Sirdaryo meliorativ ekspeditsiyasida Tuproq va suvning kimyoviy tahlili bo‘limi boshlig‘i sifatida ishlab kelmoqda. U o‘z bilim va mehnatini yerlarning meliorativ holatini yaxshilashga bag‘ishlagan.

Inobat Alibekova 20 dan ortiq yosh mutaxassislarni o‘qitib, ularni yetakchi lavozimlarga tayyorlagan. Viloyatdagi tanlovlarda faxrli o‘rinlarga sazovor bo‘lib, sohada namuna bo‘lib kelmoqda.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…
Подписаться на канал