tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

#sabzi

🥕Сабзи ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70-75 % бўлиши керак.

🥕Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек баргнинг жадал суратда ўсиш ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади. Илдизмеваси етилган вақтда экин ҳаддан ташқари кўп суғорилса, уни узоқ сақлаб бўлмайди ва ёрилиб кетиши мумкин.

🥕Тупроқнинг намлиги етишмаса сабзининг барги қораяди, ортиқча сернам бўлса оч яшил тусга киради. Шунга мувофиқ сабзи баргининг ўсиши анча секинлашади, майдалашади ва у тўқ қизил-бинафша ранг билан қопланади. Ортиқча нам бўлганда барги яшил, томирлари эса оч қизғиш рангга киради.

🥕Уруғ униб чиқишига қишда ва баҳорда ёққан ёғингарчилик миқдори етарли ҳисобланади. Айрим, яъни кўкламда ёғингарчилик кам келган йиллардагина уруғнинг униб чиқишини тезлаштириш мақсадида уруғ суви берилади.

🥕Сабзи апрел ойининг иккинчи ярмидан бошлаб суғорилади. Дастлабки пайтларда экин ҳар 1,5–2,0 ҳафтада, май ойининг иккинчи ярмидан эътиборан, яъни илдизмевалар жадал суратда катталашаётганда эса ҳар 7-8 кунда суғорилади. Ҳосил етилиб, йиғим-терим пайти яқинлашганда суғориш тўхтатилади.

🥕Сизот суви чуқур жойлашган ерларда эртаги сабзи ўсув даврида
8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 5-6 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 550-600 м3 ҳисобидан суғорилади.



💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#bu_qiziq

❗️ Ҳурматли Томчи муҳлислари бутун жаҳон мероси сифатида UNESCO рўйхатига киритилган сувга боғлиқ бўлган объектлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.

Сундарбан миллий боғининг мангр ўрмонлари

Сундарбан миллий боғи дунёдаги энг катта мангр ўрмонларидан бири (140 минг гектар) саналади.
Боғ Ҳиндистон ва Бангладеш давлатларида, Бенгал кўрфазига қуюлувчи Ганг, Браҳмапутра ва Мегна дарёларининг умумий дельтасида жойлашган.

Давоми 👇

Читать полностью…

TOMCHI

Bugun bo'lib o'tgan Gender bo’yicha texnik ishchi guruhining uchinchi yig‘ilishidan video lavhamizni tomosha qiling

💧Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Gender bo'yicha texnik ishchi guruhining yig'ilishi bo’lib o’tdi

2024-yil 29-oktabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Suv xo‘jaligi vazirligi huzuridagi Suv xo‘jaligini isloh qilish markazining majlislar zalida Gender bo’yicha texnik ishchi guruhining uchinchi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. 👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

🚜 Тупроқни чуқур юмшатиш – тупроққа ишлов беришнинг самарали усули. Маълумки, тупроқнинг ҳайдов қатламига кўп марталаб ишлов бериш учун ҳар йили тракторларнинг далага қайта-қайта киришига тўғри келади. Бунда тупроқнинг омоч юрган юмшоқ қатламидан пастдаги қатламга ҳаддан зиёд кўп босим ўтказилади.

🚜 Мавсумнинг охирида эса ҳосил йиғувчи оғир комбайнлар ҳам тупроқнинг шу қатламига айниқса кўп босим ўтказади. Оқибатда тупроқнинг омоч юрган ҳайдаладиган юмшоқ қатламидан пастдаги қатламида ҳаддан зиёд зичлашиш кузатилади, яъни тупроқда “омоч ости қотмаси” деган зич қатлам юзага келади. Зичлашган қатлам тупроқда на сувнинг, на ҳавонинг эркин ҳаракатланишига имкон беради ва тупроқдаги сув-ҳаво алмашинишини тўлиқ издан чиқаради. Бунинг устига ўсимлик илдизини ривожланиши ҳам бу қатламга борганда тўхтайди.

Оқибатда мақбул шароитда яшамаган ва етарли миқдордаги сув ва озуқани ололмаган экиннинг ҳосилдорлиги ўта пасайиб кетади.


💧Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сув ва бутун жаҳон табиий мероси (бойликлари)

🏛 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, илм-фан ва маданият маслалари бўйича ташкилоти (UNESCO) ўз фаолияти давомида бутун инсоният учун улкан қийматга эга бўлган табиий ва маданий меросларни (бойликларни) аниқлаш, муҳофаза қилиш ва сақлашни рағбатлантириб келади. Бу ҳаракатлар UNESCO томонидан 1972 йилда қабул қилинган “Бутун жаҳон табиий ва маданий меросларини (бойликларни) муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция” – ҳалқаро шартномада қайд этилган.
Унга кўра умум жаҳон мероси, қаерда жойлашганлигидан қатъий назар бутун инсониятга тегишли.

💧Каналимизда жаҳоннинг UNESCO рўйхатига киритилган ва сувга боғлиқ бўлган ўндан ортиқ бутун жаҳон мероси объектлари тўғрисида маълумот беришга қарор қилдик.

Уларнинг энг биринчиси сифатида Аргентина мамлакатида жойлашган Лос-Гласиарес миллий боғини танладик. 👇

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

#Suv_hojaligining_yetakchi_ayollari

🌻 Xusniya O‘tamurodova — Tadbirkorlikda Tajriba va Hurmat Timsoli

🌻 Jizzax Bosh Nasos Stansiyalari Boshqarmasi (JBNS) rahbariyatining asosiy maqsadlaridan biri — jamoa safiga munosib ishchi-mutaxassislarni tanlash. Bu mas’uliyatli vazifa o‘z lavozimida 30 yildan beri mehnat qilib kelayotgan malakali mutaxassis Xusniya O‘tamurodova zimmasiga yuklangan.

Xusniya opaning ishga sodiqligi, talabchanligi va odamlarga yordam berishga doim tayyorligi uning hurmatini yanada oshiradi. Jizzax viloyatida Xusniya opa bilan maslahatlashib, to‘g‘ri yo‘l topganlar ko‘p.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#ғалла

Экиш меъёри

🌾 Кузги бошоқли дон экинларининг экиш меъёрини белгилашда минтақа тупроқ-иқлим шароити, нав хусусияти, уруғлик сифати, экиш усули, экишга тайёрланган майдоннинг сифати, бегона ўтлар билан ифлосланганлиги, ўтмишдош экин тури ва экиш муддати ҳисобга олинади.

🌾 Ишлаб чиқариш шароитида, экиш меъёрини барча навлар учун бир хил меъёрда белгиланади. Бу катта хато ҳисобланади. Ана шундай хатоликка йўл қўймаслик учун уруғ экиш меъёри гектарига млн дона унувчан уруғ ва 1000 дона дон вазни ҳисобида белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Мамлакатимизнинг суғориладиган ер шароитида экиш учун тавсия этилган кузги буғдой навлари учун уруғ экиш меъёри гектарига 4,5–6 млн, лалми шароитларда эса бу кўрсаткич 2,5–4 млн дона унувчан уруғни ташкил этади.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Suvning zichligi har xil holatlarda o‘zgaradi. Sizningcha, qaysi turdagi suvning zichligi eng yuqori? ⁉️

🔍 Sizning fikringiz qanday? Izohlarda javobingizni yozing va uni asoslab bering! 👇


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🌱 Қишлоқ хўжалик экинларини омбор ва бошқа зараркунандалар билан зарарланишидан уруғ сифати, уни унувчанлиги ва бошқа қатор хусусиятлари йўқолади. Агар биз бу зараркунандаларга ўз вақтида эътибор бермасак заракунандаларни кенг тарқалишига имкон яратган бўламиз.

🌱 Уруғликда учрайдиган зараркунандани қурти ёки капалаги кўзга кўриниши мумкин, ва яширин ҳолда бўлиши мумкин. Омборларга қўйилган уруғларни 2 кундан кечикмай уни зарарланганлик даражаси аниқланиши керак.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#ukrop

🥬Укропнинг маҳаллий “Узбекский-243” ва “Ором” ҳамда хорижнинг “Анет” навлари республика ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда укропни тўқсонбости усулида: жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь - 15 декабрь, шимолий вилоятларда 1 ноябрь - 1 декабрь кунлари экиш тавсия қилинади.

🥬Кўклигида ишлатиладиган укроп уруғи полларга қалин қилиб сепилиб, гектарига 20-25кг уруғ сарфланади.
Укроп уруғи секин униб чиқади. Укроп ўтоқ қилиш, ленталар орасини юмшатиш ва бостириб суғориш йўли билан парвариш қилинади.
Кўклигида ишлатиладиган укроп апрел ойидан бошлаб, бўйи 10-15 см га етганда ўриб олинади. Укроп кўклигида ишлатиш учун экилганда гектаридан 10-12 тоннагача ҳосил олинади.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🇺🇸 АҚШнинг Калифорния штатида ўтказилган 51-жаҳон ошқовоқ оғирлигини ўлчаш мусобақасида АҚШнинг Миннесота штати Анока қишлоғидан келган Тревис Гингер ғолиб чиқди.

🎃 У етиштирган ошқовоқнинг вазни кам эмас, кўп эмас, нақд 1 121 килограммни (2 471 фунт) ташкил қилди.
Тўғри у ўзининг ўтган йилги рекордидан (1 247 кг) 126 кг кам натижа кўрсатган.

Шундай бўлсада, тасаввур қилинг, битта ошқовоқ бир тоннадан ортиқ чиқиб турса.

Тревиснинг гапига кўра, бу йил об-ҳаво ноқулай бўлибди, шунинг учун ҳам у рекордни янгилай олмабди.
Тревиснинг ўзи эса сабзавотчиликдан дарс берадиган муаллим экан.
Мана сизга, сўз ва иш бирлиги!!!


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Suv_hojaligining_yetakchi_ayollari

🌼 Ayim Kamalova – paxtakor ayollarning jasur fidoyisi

🌼 Ayim Kamalova – Qoraqalpog‘iston Respublikasida tug‘ilgan, Mehnat Qahramoni. 1947-yildan paxta plantatsiyalarida mehnat qilgan va paxta terish mashinasini boshqargan birinchi ayollardan biri bo‘lgan.

U o‘z mehnatsevarligi va fidoyiligi bilan kolxoz raisi bo‘lib faoliyat yuritgan. Qishloq xo‘jaligiga qo‘shgan ulkan hissasi uchun ko‘plab mukofotlar bilan taqdirlangan.

Ayim Kamalovaning jasurligi va fidoyiligi hammamiz uchun o‘rnak bo‘lib qolmoqda.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Suv_hojaligining_yetakchi_ayollari

🌼 Chimkentova Dilfuza – Suv xo‘jaligidagi fidoyi ayol

🌼 Dilfuza opa 33 yildan buyon suv xo‘jaligi sohasida ishlaydi va o‘zining tajribasi bilan ko‘plab shogirdlarni tarbiyalagan. Sug‘orish mavsumida shogirdlariga doim yordam va dalda berib keladi.

Uning tashabbuskorligi va mehnatsevarligi boshqarmamizda alohida qadrlanadi. Turli loyihalarda faol ishtirok etib, jamoaga ona kabi g‘amxo‘r bo‘lgan fidoyi inson.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сундарбан миллий боғи 1987 йилда бутун жаҳон мероси сифатида қайд қилинган.

Сундарбан миллий боғи дарёларда сув кўпайганда сув остида қоладиган ва сув камайганда очилиб қоладиган денгиз қирғоғи бўйлаб қирғоқ бўйи полосалари ва мангр ўрмонларининг кичик оролчалари мажмуидан иборат.

Сундарбан миллий боғининг ҳолати ҳозирги даврда табиатда кечаётган экологик жараёнларга яққол мисолдир.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Suv_hojaligining_yetakchi_ayollari

🔤arimova 🔤aydiniso — Yarim Asr Suv Sohasida Fidokorona Mehnat

🌹 Yarim asrdan ortiq umrini Suv xo‘jaligiga bag‘ishlab kelayotgan matonatli va mehnatkash ayol, Saydiniso Karimova, 1972-yildan beri Sirdaryo viloyati irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasida kadrlar sohasida faoliyat olib bormoqda. Shu vaqt davomida ko‘plab yetuk kadrlarni jamiyatimizga yetkazishda o‘z hissasini qo‘shgan.

Mashaqqatli mehnati munosib taqdirlangan:

1980 yil — "O‘zbekiston Respublikasi Suv xo‘jaligi a’lochisi"
1984 yil — "Sharafli xizmat uchun"
2021 yil — "Suv xo‘jaligi faxriysi"
2023 yil — "Mo‘tabar ayol" ko‘krak nishonlari

"Biz bir oilamiz, suvchilar nomiga dog‘ tushurmanglar,"

— deya maslahat berib, Saydiniso opa o‘z jamoasini ilhomlantirib keladi.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Kun tartibi suv sektorida rivojlanish bo'yicha hamkorlarning gender tamoyillarini joriy qilish tadbirlari, 2025 yilga mo’ljallangan Gender bo'yicha texnik ishchi guruhining yig'ilishlarini rejalashtirish va boshqa masalalarni o’z ichiga qamrab oldi. Yig’ilishda soxa mutahassislari, aloqador vazirliklar va idoralar, nodavlat notijorat tashkilotlar vakillari va genderga oid louihalarni moliyalashtirayotgan donor tashkilotlar ishtirok etdi.

Muhokama qilinadigan asosiy masala suv sektori uchun Gender konsepsiyasini tayyorlash bo'ldi. Konsepsiyani ishlab chiqish bo‘yicha xalqaro maslahatchi Shahla Ismoil mazkur masala yuzasidan ishtirokchilarga murojaat qildi. Suv xo‘jaligida gender tengligi masalasi bo‘yicha qizg‘in bahs-munozaralar bo‘ldi.
Ishchi guruh yig’ilishida xalqaro tajribani xisobga olgan holda O’zbekiston suv xo’jaligida gender tengligining hozirgi holatini baholash, suv resurslarini integrallashgan boshqarish tamoyillarga asoslangan Gender Konsepsiyasini ishlab chiqishning asosiy yo’nalishlari, hamda uning rivojlanishiga donor tashkilotlarining hissasi muhokama qilindi.

💧Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💙“Suvchilar maktabi” tajriba maydonida o‘rnatilgan meteostansiyalar ma’lumotlari asosida bajarilgan tahlillar natijasi

❗️ Hurmatli Tomchi muhlislari “Suvchilar maktabi”ning mamlakatimiz viloyatlarida joylashgan tajriba dalalaridagi meteostansiyalarning 2024 yilning 26 oktyabridan 29 oktyabrigacha bo‘lgan oraliqdagi uch kun ma’lumotlarini tahlil qilish natijalari ekin maydonlaridan namlikning bug‘lanishi yil davomidagi eng past qiymatlariga ega bo‘lganligini ko‘rsatdi.

☀️Ekin maydonidan namlik bug‘lanishining nisbatan eng katta qiymati Suvchilar maktabining Qoraqalpog‘iston Respublikasidagi (Nukus tumani - 65 m3/ga) uchastkasida kuzatildi.

Suvchilar maktabining Xorazm (Urganch tumani – 47 m3/ga), Qashqadaryo (Qarshi tumani – 42 m3/ga) va Namangan (To‘raqo‘rg‘on tumani - 41 m3/ga) viloyatlaridagi uchastkalarida namlikning bug‘lanishi boshqa viloyatlarga nisbatan yuqori bo‘ldi.

Suvchilar maktabining Andijon (Andijon tumani – 38 m3/ga), Buxoro (Buxoro shahri - 38 m3/ga), Sirdaryo (Guliston tumani - 36 m3/ga), Surxondaryo (Termiz tumani – 36 m3/ga), Farg‘ona (Quva tumani – 36 m3/ga), Jizzax (Paxtakor tumani – 35 m3/ga), Navoiy (Karmana tumani – 34 m3/ga) va Samarqand (Oqdaryo tumani - 33 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi mamlakat viloyatlari o‘rtasida nisbatan kam bo‘ldi.

Suvchilar maktabining Toshkent (O‘rta Chirchiq tumani -– 19 m3/ga) viloyatidagi tajriba maydonida namlikning bug‘lanishi eng kam bo‘ldi.

❗️ Suvchilar maktabining tajriba maydonlariga yaqin joylashgan tumanlardagi fermer va dehqonlar o‘zlarining noyabr oyining birinchi o‘n kunligida o‘tkazadigan dala ishlarini keltirilgan ma’lumotlar asosida aniqlashtirib amalga oshirsalar maqsadga muvofiq bo‘ladi.


Suvchilar maktabi | Tomchi

Читать полностью…

TOMCHI

Лос-Гласиарес миллий боғи (Los Glaciares National Park)

Манба: UNESCO Water Portal

🇦🇷 Лос-Гласиарес миллий боғи (Los Glaciares National Park) Аргентинанинг жанубидаги Анд тоғларида (Патагонияда) жойлашган ва 1981 йилда бутун жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Миллий боғнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, боғ учта табиий зонада жойлашган.

Боғнинг шарқий қисмида майда ўсимликлар билан қопланган патагония даштлари ястаниб ётса, ғарбга қараб бук ўрмонлари кўпайиб боради ва тоғларга келиб Магеллан ўрмонларига алмашадилар.

Боғнинг тоғлар қисмида дунёдаги энг йирик музликлардан бири жойлашган. Бу музлик миллий боғ умумий майдонининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Бу ҳудуд табиати қутболди минтақаларига хосдир.

Дунёнинг бошқа минтақаларидаги тоғларда музликлар 2500 метрдан баландда учраса, бу ердаги музликлар денгиз сатҳидан 1500 метр баландликдан бошланиб, пастга қараб тушади. Масалан, Перито Морено музлиги 200 метр баландликкача оқиб тушади.

Лос-Гласиарес музликлари жаҳондаги энг йирик Антарктида ва Гренландия музликларидан кейин учинчи ўринда туради. Музлик 20 минг йилдан буён ривожланиб келади ва унинг ҳозирги кундаги ўртача қалинлиги 10 метрни ташкил қилади.

Музликлар Патагонияни мўл сув ресурслари билан таъминлайди. Музликларнинг эриши туфайли уларнинг қуйи қисмида Архентино (Lago Argentino) ва Виедма (Viedma) каби кўллар жойлашган. Бу кўлларнинг сувлари оқиб чиқиб Санта – Крус дарёсини сув билан таъминлайди.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Suv_hojaligining_yetakchi_ayollari

🔤ilnavo 🔤arimova — Tajriba va Mehnat Fidoyisi

🔤yollar dunyoga ezgulik nurini taratuvchi eng ulug‘ zotlardir. Jizzax meliorativ ekspedisiyasida ko‘p yillardan beri mehnat qilib kelayotgan Dilnavo Karimova aynan shunday fazilatlarni o‘zida mujassam etgan.
300 dan ortiq xodimdan iborat katta jamoada 39 nafar ayolning hissasi beqiyos. Ularning mehnati e’tirof etilib, Dilnavo Karimova 2019 yilda «Suv xo‘jaligi a’lochisi» ko‘krak nishoni bilan taqdirlangan.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзининг илдизмеваси қизил рангли, маҳаллий Зийнатли, Фаровон, хорижнинг Шантане 2461, Курода Шантанэ, Нантская 4, Канада, Карсон каби нав ва дурагайларини экиш тавсия этилади.

🥕Тўқсонбости услида экиш ишларини Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябр-15 декабр ва шимолий вилоятларда 1 ноябр -1 декабр кунларига тўғри келади.

🥕Сабзи уруғлари СКОН-4,2, СММ-4 русумли сеялкалар билан 1,5-2 см чуқурликка 52x8, 62x8 см схемада ёки қўлда сочиб экилади. Майдон суғорилмайди Уруғ сарфи гектарига 5-6 кг ни ташкил этади. Сабзи уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар бахорда бошланади.

Сабзи уруғлари баҳорда униб чиқиши билан дарҳол бегона ўтларни ўташга ва яганалашга киришиш керак. Сабзи 2 марта ўталади. Дастлабки ўташ сабзи битта чинбарг чиқарганда, кейингиси эса 3-4 барг чиқарганда ўтказилади. Ҳар ўтоқ давомида ягана ҳам қилиб борилади.

🥕Бегона ўтларни йўқотиш учун гербицидлардан фойдаланилади. Бир йиллик ўтларга қарши, экишдан олдин гектарига Гезагард-50 ёки Прометрин препаратини ҳар гектарига 2-3 кг.дан бегона ўтлар уруғи ердан унгунга қадар ёки 1-2 чинбарг чиқарган вақтда; Фюзилад Супер 12,5% препаратини гектарига 1-2 кг ҳисобидан бегона ўтлар уруғи 2-4 та барг чиқарган вақтида пуркалади.

🥕Сабзи иккинчи марта ягана қилиниб, ўтдан тозалангандан кейин қатор оралари трактор культиваторида юмшатилади.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🇨🇱 Atakama - dunyodagi eng quruq qutbsiz cho'l

Bu yerda suv tanqisligi muammosi yuqori daraja yetib bo'lgan, mavjud suv zaxiralari ham ko'pincha mishyak bilan ifloslangan bo'lib, uning miqdori litriga 1 mikrogramdan oshadi, bu JSSTning xavfsiz darajasidan 100 baravar yuqori.  Ammo Atakamaning Quebrada Camarones mintaqasi aholisining suvda boshqa tanlovi yo'q. Demak, bu yerda omon qolishning yagona yo'li - mishyakga moslashish.

Bularning barchasi AS3MT deb ataladigan fermentga bog'liq bo'lib, u mishyak bilan ikki xil kislotani hosil qilish qobiliyatiga ega: monometilarson kislotasi va kakodil kislotasi. Ikkalasidan nisbatan zaharsizrogʻi kakodilik kislotadir, shuning uchun mishyakni ushbu birikmaga aylantiradigan AS3MT fermentlariga ega bo'lgan odamlar ifloslangan suvni ichishlari mumkin.

Tadqiqotchilar Atakama cho'li aholisining Yerdagi boshqa odamlarga qaraganda kakodil kislotasini ishlab chiqaradigan AS3MT fermentning ko'proq foiziga ega ekanligini aniqladilar.

Manba


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Suv_hojaligining_yetakchi_ayollari

🌻 Djumayeva Zamira Pernebayevna - suv xo‘jaligi fidoyisi

🌻 Djumayeva Zamira Pernebayevna 1989 yilda Buxoro shahar suv xo‘jaligida suvchi lavozimida ish boshlagan. Sohaga qiziqishi tufayli 1995 yilda Toshkent melioratsiya va suv xo‘jaligi oliygohini bitirgan.

30 yillik mehnat faoliyati davomida bir qator lavozimlarda ishlab, soha rivojiga katta hissa qo‘shgan. Uning mehnatlari 2016 yilda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan “Mustaqillikning 25 yilligi” ko‘krak nishoni bilan taqdirlangan. Hozirda u faxriy nafaqada, oila davrasida hurmatda.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Suv_hojaligining_yetakchi_ayollari

🌷Abduraxmonova Xamida – fidoyi gidrotexnik

🌷1949 yilda Buxoro viloyati Shofirkon tumanida tug‘ilgan Abduraxmonova Xamida opa suv xo‘jaligi sohasiga qiziqishi tufayli 1966 yilda Toshkent politexnika institutiga o‘qishga kirib, 1971 yilda ushbu muassasani muvaffaqiyatli tamomlaganlar. 1972-2003 yillarda Shofirkon tumani suv xo‘jaligi boshqarmasiga muhandis-gidrotexnik lavozimida xizmat qildilar.

Xamida opa Xamida opa uzoq yillik va sidqidillik bilan qilgan mehnatlari uchun bir necha marta mukofotlarga sazovor bo‘ldilar, jumladan, Dushanbe va Moskva shaharlariga sayohat yo‘llanmalari bilan taqdirlanganlar. Xamida opaning 32 yillik fidokorona mehnatlari hamkasblari uchun namuna va faxrdir.


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Suv_hojaligining_yetakchi_ayollari

🔤ayyoraxon 🔤uydinova – 35 yillik tajribaga ega texnik meliorator

🔤ayyoraxon opa, 1989-yildan buyon suv xo‘jaligida mehnat qilib, bugungi kunda Yozyovon tumanida texnik meliorator lavozimida ishlamoqda. 35 yillik ish faoliyati davomida ko‘plab shogirdlarni tarbiyalagan va hamkasblarini doimo qo‘llab-quvvatlab kelmoqda.

🔤 o‘z kasbining fidoyi va mehribon onadir.🌸


👍  Suv sanoatidagi ilhomlantiruvchi ayollar haqida ko'proq ma'lumotga ega bo'lish uchun "Suv ho‘jaligining yetakchi ayollari" ruknimizni kuzatib boring!

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

⁉️ Siz hech o‘ylab ko‘rganmisiz, muzning tarkibi haqida?
Qaysi muzning ichida suv bo‘lmasligi mumkin? Sizningcha, bu qaysi turdagi muz? 🧊

Fikringizni izohlarda yozing 💬


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Тўқсонбости муддатда пиёз етиштириш: касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш.

🧅 Пиёз пашшаси, тамаки трипси ва бошқа зараркунандаларга қарши курашда 1 гектарга препаратлардан 10% эм.к ДВА-тридан 400 мл, 10% эм.к Талстардан 300-400 мл, 20% эм.к Конфидордан 250-300 мл, касалликлардан сохта ун шудринг, илдиз чириш, бўғин чириш касаллигига қарши 1% ли бордо суюқлиги (мис сульфати бўйича 60-80 кг/га) билан ишлов берилади, 10-15 кундан кейин қайта ишлов берилади. 10% эм.к. Топазни 125-150 мл ёки Курзат Р 200-250 гр 600 литр сувда аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Вегетация даври: 130-140 кун.
Ҳосил пишиш даври: Июль охири, август



Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ҳаддан ортиқ миқдордаги сув зарарлими?

Австралиянинг Квинсленд шаҳрида яшовчи 41 ёшли Нина Мунро шамоллаб қолди ва даволаниш мақсадида шифокорга кўринди.
Шифокор аёлга зарур дориларни ёзиб бериш билан бирга, кўпроқ сув ичишини ҳам тавсия қилди.

Бемор аёл бу ишга шундай масъулият билан ёндашдики - кунига 4 литрдан сув ича бошлади. Бир неча кун ўтиб, унинг аҳволи бутунлай ёмонлашиб қолди.

Маълум бўлишича, унинг қони таркибида натрий миқдори камайиб кетибди, яъни катта миқдордаги сув қон таркибидаги натрийни ювиб ташлабди. Беморнинг эса ўлишига бир баҳя қолибди.

Оқибатда Нина Мунрони 5 кун давомида реанимацияда ётқизиб, даволашларига тўғри келди.
Шифокорлар ҳам ҳайрон, ҳаддан ортиқ миқдордаги оддий сув ҳам беморни ўлдириб қўяй дебди.

Шунга айтишадида,
АСАЛНИНГ ҲАМ ОЗИ ШИРИН


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💧Tomchilatib sugʻorish - dalaga emas, oʻsimlikka suv berish degani.

Tomchilatib sugʻorish nafaqat dalalarda balki bogʻlarda ham qulay sugʻorish usuli hisoblanadi. Tomchilatib sugʻorishda suv bilan birgalikda mineral oʻgʻitlarni eritilgan holda tuproqqa berish imkoniyati mavjud. Qulay jihati shundaki, tuproqning namligi va unga berilayotgan suv toʻliq boshqariladi.

Manba


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…
Подписаться на канал