“СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ ЕТАКЧИ АЁЛЛАРИ” мавзусидаги танлов ғолиблари тақдирланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги мажлислар залида вазирлик тизимидаги сув хўжалиги ташкилотлари аёл ходимлари ўртасида ўтказилган “СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ ЕТАКЧИ АЁЛЛАРИ” танлови ғолибларини расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танлов Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси (СРБМЛ) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 16 сентябрь ойида эълон қилинган эди. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
15 ОКТЯБРЬ – ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК
💐 TOMCHI канали сув секторида меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни билан табриклайди.
🤲 Сизларга оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар ва набиралар камолини кўриб юриш қувончи ҳамиша ёр бўлишини тилаб қоламиз.
💧ТОМЧИ канали жамоаси
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🔹Oziq-ovqatimizning 95% tuproqdan olinadi.
🔹O‘simliklar 18 ta tabiiy kimyoviy elementga muhtoj, tuproq esa ulardan 15 tasini beradi.
🔹Global oziq-ovqatga bo‘lgan talabni qondirish uchun 2050-yilga kelib qishloq xo‘jaligi ishlab chiqarishini 60 foizga oshirish kerak.
🔹Tuproqlarning 33 foizi allaqachon degradatsiyaga uchragan.
🔹Tuproqni barqaror boshqarish orqali 58% ko‘proq oziq-ovqat ishlab chiqarish mumkin.
🔗 manba
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#makkajoxori
🌽 Маккажўхори силос учун дони думбул пишиқлик даврида йиғиштирилади. Бу даврда яшил масса намлиги 65-70 % бўлиб, силос бостириш учун энг қулай. Силос ва яшил масса ҳосили КСК–100, Марал–2,6, СК–2,6А машиналарида ўрилади.
Ўзбекистон шароитида баҳорда экилган маккажўхори дони 70-75% сўталар тўла етилганда ўриб бошланади. Бу даврда маккажўхори барги ва пояларнинг намлиги 63-65% бўлади.
🌽 Маккажўхорини дон учун Херсон–200, КСКУ–6, шунингдек қайта жиҳозланган «Кейс» комбайнларида ўрилади, бир йўла тозаланиб, поя ва барглари майдаланади. Ўрим 10-12 кунда
тугалланиши лозим.
Уруғлик маккажўхори сўта ёки дон ҳолида сақланади. Сўталар намлиги 16 %, донники 13 % дан ошмаслиги керак. Анғизга экилган маккажўхори қиров ва совуқ тушгунга қадар йиғиштириб олинади. Совуқ урган поя ва баргларнинг озиқабоплик қиймати кескин пасаяди.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади
#makkajoxori
🌽Такрорий экилган маккажўхорида бегона ўтлар ҳосилдорликни оширишдаги асосий тўсиқлардан бири.
Кейинги йилларда уруғларни экишгача Пенитрон гербицидини гектарига 1–2 л, Стомп 3-6 кг/га меъёрида қўллаш бир йиллик ғалладош ўтлар ва икки паллали бегона ўтларга қарши курашда юқори самара бермоқда.
Ўсув даврида Базагрон 2-4 л/га, Бенвил 0,6-0,8 л/га, Парднер (22,5%) 1,5 л/га, Титус (25%) – 40-50 г/га қўлланилиши мумкин.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#sabzavotlar
❗️ Октябр ойида тўқсонбости усулида сабзавот экиш ишларига тайёргарлик кўриш лозим. Бунда экин экиш режалаштирилган майдонларни сифатли тайёрлаш, талаб этиладиган юқори сифатли уруғликлар, минерал ва органик ўғитлар захирасини шакллантиришлари лозим.
🥕Ушбу усулда совуққа чидамли бўлган сабзавот экинларидан сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкат сабзавотлардан исмалоқ, укроп, петрушка, сельдерей, кашнич, салат экинларининг уруғлари кеч кузда совуқ ва намгарчилик бошланмасдан ноябрь ойининг иккинчи ярми декабрь ойининг биринчи декадасида сепилади.
Яна бир муҳим жиҳат, тўқсонбости муддатда сабзавот уруғлар сарфи 20% гача кўпроқ бўлиши лозим.
Қуйида тўқсонбости усулида экиш учун тавсия этилган сабзавот экинларини етиштириш бўйича тавсиялар келтирилган.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Seminardan ko‘zlangan asosiy maqsad suv istemolchilarini qishloq xo‘jaligi ekinlarini tomchilatib sug‘orish tizimidan foydalanish samaradorligini baholash bo‘yicha bilimlarini oshirish va ko‘nikmalarini shakllantirishdan iborat. Tinglovchilar mavsumiy mahorat darslari natijalari haqida ma’lumot olib, suvni tejovchi texnologiyalardan foydalanish bo‘yicha bilimlarini kengaytirdilar.
Seminarning ochilish marosimida Shveytsariya taraqqiyot va hamkorlik agentligining Markaziy va Shimoliy Osiyo bo‘yicha dastur boshlig’i Eleanor Sprenger xonim ishtirok etib, seminar ishtirokchilarini qutladi va ularga samarali faoliyat tiladi.
Seminarda O‘zbekiston Respublikasining suv xo‘jaligi tashkilotlari mutaxassislari, shuningdek, Tojikiston Respublikasidan suv resurslarini boshqarish loyihasining hamkorlari ishtirok etishdi. Shuningdek, seminarga Qoraqalpog‘iston Respublikasi Suv xo‘jaligi vazirligi va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari mutaxassislari, “Suvchilar maktabi” va uning viloyatlardagi filiallari xodimlari, manfaatdor fermerlar jami 100 nafarga yaqin kishi jalb etildi.
Ushbu seminar foydalaniladigan sug'orish suvi hajmini baholash asosida tomchilatib sug'orish tizimining samaradorligini aniqlash, hamda yetishtirilgan ekinlardan erishilgan hosilni baholash asosida tomchilatib sug‘orish tizimining samaradorligini aniqlash masalalarni qamrab oladi.
O‘tgan mavsumiy mahorat darslarida ishtirokchilar tomchilatib sug‘orish tizimini qurish va o‘rnatish, ulardan foydalanish va texnik xizmat ko‘rsatish, shuningdek, qishloq xo‘jaligi ekinlarini tomchilatib sug‘orish tizimidan foydalanish samaradorligini baholash masalalari bilan yaqindan tanishgan edilar.
Bugungi seminarda 2024-yilning iyun, avgust va sentabr oylarida suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish bo‘yicha o‘tkazilgan mahorat darslari sarhisob qilindi.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
❗️ Экин даласини полларга бўлиб бостириб суғориш усули суғоришнинг энг қадимий усулларидан бўлиб, у қисқа муддатли сув қатламига бардош берадиган экинларни парваришлашда қўлланилади....
🔗 Батафсил маълумот учун
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
❗️ Ёйиб экиладиган (уруғи сепиладиган) экинларни, хусусан бошоқли дон экинлари, бир йиллик ва кўп йиллик ўтларни суғоришни самарали ташкил қилиш учун экин даласи полосаларга (йўлакларга) бўлиб чиқилади ва экинлар шу полосалар (йўлаклар) бўйича суғорилади....
🔗 Батафсил маълумот учун
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🇺🇿 Эгатлаб суғориш усули Ўзбекистонда кенг қўлланиладиган самарали суғориш технологияларидан бири ҳисобланади. У ғўза, картошка, сабзавотлар, полиз экинлари ва баъзан ғалла майдонларини суғоришда фойдаланилади.
💧 Бу усул экин майдонининг нишаблиги, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва экин турига қараб танланади. Эгатлар узунлиги 50–400 метргача, кенглиги эса тупроқнинг таркибига боғлиқ ҳолда 0,5–1,0 метр бўлиши мумкин. Бу усул тупроққа сувни самарали етказиб беради ва суғориш жараёнини яхшилайди.
🔗 Батафсил маълумот учун
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🇺🇿 Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва суғорма деҳқончилик мамлакат иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга. Суғорма деҳқончилик озиқ-овқат ва саноат учун хомашё етказиб берувчи асосий соҳалардан бири бўлиб, сувни энг кўп истеъмол қилади.
💧 Суғоришнинг асосий усуллари қаторида эгатлаб суғориш энг кенг тарқалган бўлиб, у экинларни парваришлаш учун қулай ҳисобланади. Бу усул турли тупроқ ва иқлим шароитларига мос келади. Эгатларнинг тузилиши ва чуқурлиги тупроқ ва экин турига боғлиқ равишда танланади.
🔗 Батафсил маълумот учун
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
“SUV XO‘JALIGINING YETAKCHI AYOLLARI” MAVZUSIDAGI TANLOVDA QATNASHING!
BU OSON! ❗️
🔢qadam - Sizning fikringizcha O‘zbekiston qishloq xo‘jaligini rivojlantirishga katta hissa qo‘shgan ayolni aniqlang. Bular sizning hamkasblaringiz, o'qituvchilaringiz, o’tib ketgan tarixiy shaxslar bo'lishi mumkin. O’zingizga yoqqan fotosuratlarini toping.
🔢qadam – Bu odam kimligini va nima uchun u suzni hayratda qoldirganligini tushuntirib beradigan qisqa matn yozing. Unda kahramoningizni suv xo'jaligini rivojlantirishga qo'shgan hissasi, yutuqlari va muvaffaqiyatga hissa qo'shadigan shaxsiy va professional fazilatlarini ifodalang.
TAVSIF QISQA BO'LIB 350-400 SO'ZDAN IBORAT BO'LISHI KERAK.
🔢qadam – tayyorlagan materialni @Yetakchi ayol tanlov_admin TG manziliga yuboring va administratordan javob kuting ( FAQAT BITTA FOTO MATN BILAN YUKLASH MUMKIN).
🔢qadam Administratorning ko‘rsatmalariga amal qiling va u yuborgan havolani iloji boricha ko‘proq do‘stlarga yuborib ulardan sizga ovoz berishlarini so‘rang.
Savollar bilan o’z viloyatingizga biriktirgan suv ho'jaligi xodimiga murojaat qiling. Ro’yxati ilova qilinadi 👇
Шўр ювишни амалга ошириш
✅ Далада чеклар тайёрланиб бўлингач, уларга сув қўйиш бошланади.
Сув беришни зовурлар оралиғининг ўртасидаги чеклардан бошлаб, зовурлар томон ва дала этагидаги чеклардан юқорига қараб силжитиб борилади.
✅ Тупроқ шўрини ювиш одатда кечаю-кундуз давомида тўхтатмай ўтказилади.....
🔗 БАТАФСИЛ
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
❗️ Бу усулда экилган уруғлар 90 кунлик қишни қор остида босиб ўтайди. Шу сабабдан ҳам бу усулни «қорбости» ёки «тўқсонбости» деб аташади.
🔵Тўқсонбости усулида экиш совуққа чидамли сабзавотлардан эрта кўкламда арзон ва мўл сабзавотларни етиштириш имконини яратиш баробарида, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари танқис «иликузилди» пайтида ички бозорни витаминли маҳсулотлар билан қоплайди, экспорт имкониятларини кенгайтиради.
🔵Мамлакатимиз иқлим шароитида экинлар – эртаки (эрта баҳордан), ўртаки ва такрорий (ёз ойларида), август ойида (пиёз, саримсоқпиёз), кузда (сабзавот ва кўкатлар) ҳамда далаларни қор босиши олдидан «тўқсонбости» усулида экилади.
🔵Ерлардан самарали фойдаланишни амалга ошириш, мавсумда икки ва уч марта ҳосил олишга эришиш ҳамда эрта муддатларда сабзавот маҳсулотларини етиштириш мақсадида ҳар бир фермер хўжалиги, деҳқон ва томорқачилар экин майдонларининг асосий қисмига «тўқсонбости» усулида экишни режалаштириши керак.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
⏰ Hurmatli Tomchi muhlislari “Suvchilar maktabi”ning mamlakatimiz viloyatlarida joylashgan tajriba dalalaridagi meteostansiyalarning 2024 yilning 11 oktyabridan 14 oktyabrigacha bo‘lgan oraliqdagi uch kunlik muddat ma’lumotlarini tahlil qilish natijalari ekin maydonlaridan namlikning bug‘lanishini keskin kamayganligini ko‘rsatdi.
🔹Ekin maydonidan namlik bug‘lanishining nisbatan eng katta qiymati (95 m3/ga) Suvchilar maktabining Surxondaryo viloyati Termiz tumanidagi uchastkasida kuzatildi.
🔹Suvchilar maktabining aksariyat tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi qariyb bir xil (61 -69 m3/ga) ko‘rsatkichlarga ega bo‘ldi.
🔹Suvchilar maktabining Sirdaryo (Guliston tumani - 58 m3/ga), Samarqand (Oqdaryo tumani – 54 m3/ga), Qashqadaryo (Qarshi tumani – 53 m3/ga) va Toshkent (O‘rta Chirchiq tumani -– 53 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi boshqa viloyatlarga nisbatan kam bo‘lganligi ham qayd qilindi.
❗️ Suvchilar maktabining tajriba maydonlariga yaqin joylashgan tumanlardagi fermer va dehqonlar o‘zlarining oktyabr oyida o‘tkaziladigan ekish-tikish ishlarini keltirilgan ma’lumotlar asosida aniqlashtirib amalga oshirishsa maqsadga muvofiq bo‘ladi.
Suvchilar maktabi | Tomchi
✅ Эгат ташлаб суғориш сувнинг чекланганлиги шароитида қўлланиладиган қўшимча маблағ талаб қилмайдиган оддий технологик усул ҳисобланади.
✅ Бу усулда суғориш эгатларни оралатиб, яъни бир эгат ариғига сув бериб, иккинчи эгатни қуруқ қолдирган тарзда амалга оширилади...
🔗 БАТАФСИЛ
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🔵Экинларни суғориш жараёнида сувдан фойдаланишни самарали бўлишида далага сув етказиб берувчи суғориш тармоқларини таъмирлаб - тозалаб мавсумга тайёрлаш тадбирлари ҳам муҳим ўрин тутади.
🔵Сув етказиб берувчи суғориш тармоқларини таъмирлаб-тозалаб мавсумга тайёрлаш экин майдонлари сув таъминотини ишончли бўлишини
таъминлайди.
🔵Суғориш тармоқлари носоз (ўт босган, лойқага тўлган, бузилган) бўлса, сувнинг беҳуда исроф бўлишига олиб келади.
🔵Суғориш тармоқларини мавсумга тайёрлашда қуйидаги вазифалар бажарилади:
– сув келадиган ариқлар лойқа ва бегона ўтлардан тозаланади;
– ариқларнинг ўпирилган ёки ювилган жойларини тупроқ билан тўлдириб текисланади;
– суғориш тармоқларининг синган, ёрилган ва ишдан чиққан жойлари таъмирланиб, қайта тикланади;
– сув олиш қулоқларидаги дарвозаларнинг (затвор) кўтарма механизмлари тозаланиб мойланади;
– сув олиш қулоқларида ўрнатилган сувни ўлчаш воситалари таъмирланади;
🔵Суғориш тармоқларини лойқа ва бегона ўтлардан тозалаш сувнинг равон оқишини таъминлаб, экин далаларида сув таъминотини яхшилайди.
🔵Бетонланган ва нов ариқларни таъмирлаб-тиклаш суғориш мавсумида сувни экин даласига узилишсиз етказилишини таъминлайди ва сувнинг беҳуда исрофини камайтиради.
🔵Сув олиш қулоқларини сувни бошқариш ва ўлчаш иншоотлари билан жиҳозлаш далаларга берилаётган сувни бошқаришни осонлаштириб, уни тежалишига имкониятлар яратади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Янги технология: Бегона ўтларни лазер орқали йўқ қилиш
🚜 Қишлоқ хўжалигида инновацион ечимлар! Бу машина видеокамера ёрдамида бегона ўтларни аниқлаб, лазер импульси орқали уларни йўқ қилади. Табиатга зарар етказмайдиган ва экологик тоза усулда ўтларни йўқ қилиш имконияти!
⁉️ Сиз қандай инновациялардан фойдаланасиз? Йўқори технологиялар билан келажак қишлоқ хўжалиги қандай бўлишини тасаввур қиляпсизми?
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🔵Экинларни суғоришда сувни самарали ишлатилиши учун далаларни экишга тайёрлаш алоҳида аҳамиятга эга. Далаларни экишга тайёрлашнинг асосини экин экиладиган ерларни кузда шудгорлаш, баҳорда ҳайдаш ва жорий текислаш ишлари ташкил қилади.
🔵Экин майдонини кузда сифатли шудгорлаш далада кўзланган ҳосилни етиштиришга замин яратади. Кузда шудгор қилинмай, баҳорда ҳайдалган далаларда турли нотекисликлар - паст - баландликлар юзага келади.
🔵Бунинг оқибатида мавсум давомида даланинг пастқам жойларида сув тўпланиб, кўллайди, баланд жойларига эса сув яхши етиб бормай, бундай ерлар сувсиз қолади. Оқибатда суғориш сифатсиз бўлиб, сувдан фойдаланиш самарасиз бўлади.
🔵Экин майдонларини кузги шудгорлашдан кейин далага маҳаллий ўғитлар (гўнг) солинса самара яхши бўлади.
Кузда ҳайдалган ерларни баҳорда яна бир марта енгил ҳайдалади (енгил тупроқларда чизель қилинса ҳам кифоя) ва мола бостириб текисланади.
🔵Ҳайдалган ерни мола бостириб текислаш суғориш вақтида сувнинг эгатларда равон оқишини ва суғоришнинг самарали бўлишини таъминлайди.
🔵Ерга уруғ қадаш жараёнида тракторнинг қаторларни тўғри олиши ҳам жуда муҳим бўлиб, кейинчалик эгатларнинг тўғри олиниши учун замин яратади. Тўғри олинган эгатларда сув равон оқади, сувнинг кўллаб қолиши ва беҳудага ерга сингиши каби салбий ҳодисаларнинг олди олинади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#tabiat
🇨🇳 Xitoyning shimoli-g'arbiy Tsinxay provinsiyasida joylashgan Gobi cho'li eng xavfli va sirli tabiat hodisalaridan biri.
Bu tabiat hodisasi "shaytonning ko'zi" deb ataldi, u yaqin atrofda uchadigan qushlar o'zini juda g'alati tuta boshlaydi;
Olimlar haligacha suvning yorqin sariq-qizil rangidagi anomaliyani tushuntirib bera olmaydilar, bu hududdagi butun hududni rangga bo'yadi. Faqatgina suv tarkibi oltingugurtga boy ekanligi taxmin qilinadi.
Ufologlarning ta'kidlashicha, ob'ekt tabiiy kelib chiqishi emas va sayyohlar uchun juda xavflidir.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#seminar
10-oktabr kuni Andijon viloyatidagi “Suvchilar maktabi” dala maktabida O‘zbekiston Respublikasi Suv xo‘jaligi vazirligi bilan hamkorlikda “O‘zbekistonda suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi” tomonidan ilgari o‘tkazilgan mahorat darslari natijalariga bag’ishlangan yillik yakuniy seminar bo‘lib o‘tdi.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Токларни кўмиш
🍇 Республикамизда айрим йиллари қишда ҳаво ҳарорати -25–30оС гача пасаяди, бу ток тупларини қишда ерга кўмишни талаб этади. Шунинг учун октябрда ток тупларига шакл бериб қирқиш, қўндоқлаш ва кўмиш ишлари бажарилади. Ток кўмилмайдиган жанубий минтақаларда кузда ток туплари кесилмайди, чунки кесилган токнинг совуққа чалиниши кучаяди. Кесиладиган ток тупларининг нави ёки симбағазнинг турига қараб шакл берилади. Ток тупларини кесишда биринчи галда оидиум (кул), антракноз, милдью, бактериал рак билан зарарланган новдалар ва занглар қирқиб олиниб, токзордан чиқариб ёқиб юборилади. Кўпинча фермер хўжаликларида деҳқонлар ток тупларини ёпиш учун қирқилган новдалардан фойдаланишади. Бунга асло йўл қўймаслик зарур. Чунки турли касаллик юқумлари бўлган барг ва новдалар келаси йили уларнинг янада кўпроқ тарқалишига замин яратади.
🍇 Ток туплари кесилгач, улар қўндоқланиб, ерга ётқизилади. Уларни кўмишдан олдин оидиум (кул), антракноз, милдью ва бактериал рак касаллик юқумларига қарши 3 фоизли Бордо суюқлиги ёки 5 градусли оҳак-олтингугурт (ИСО) қайнатмаси ёки мис куппросининг 3 фоизли эритмаси билан пуркаш зарур. Ток туплари шимолий минтақаларда 25–30 см қалинликда тупроқ билан кўмилади. Бошқа минтақаларда эса тупроқ қалинлиги 20–25 см бўлиши керак. Тупроққа ток кўчатини яхши кўмилиши учун тупроқдаги намлик 70–80 фоизни ташкил қилиши керак. Бунинг учун ток туплари қўндоқлангандан сўнг ёки олдин токзор енгил суғорилиши зарур.
🍇 Токзорлардан келаси йили мўл ҳосил олиш учун токзорларни озиқлантириш талаб этилади. Бунда токзорларда гектарига 15–20 т миқдорда органик ўғит, 90 кг фосфорли ва 60 кг калийли ўғит солиш керак.
Ушбу тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилса, келаси йили мева-узумдан мўл ҳосил олишга замин яратилади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Токларни кесиш
🍇Мўл ва сифатли узум олиш учун токларни ҳар йили кесиб, маълум шаклга келтириб туриш зарур. Токлар икки муддатда: кўмиладиган токлар кузда – йиғим-теримдан сўнг, кўмилмайдиган токлар асосан баҳорда кесилади.
🍇 Новдаларининг сони ва тупда жойланиши токнинг ўсиш кучига қараб тартибга солиб кесилади. Ток кесиб турилганда унинг ҳосилга кириши тезлашади, мўл ҳосил бериш даври узаяди, токзорга ишлов бериш ва бунда механизациядан фойдаланиш, токнинг касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш ишлари осонлашади. Ҳосил олиш учун доимо яхши пишган, бақувват, соғлом ва бағазларда яхши ётадиган нормал бўғим орасига эга бўлган новдалар қолдирилади.
🍇Вертикал симбағазда ўстирилувчи ҳосилдор токни умумий қабул қилинган технологияси бўйича кесиш зарур. Ток кўмиладиган туманларда кесиш вақтида тупларда қабул қилинган меъёрдан 20–25 фоиз қўшимча кўзлар қолдирилади. Кучли ўсадиган Ризамат, Пушти тоифи, Нимранг, Хусайни, Қора кишмиш каби навларда кўзлар кўпроқ қолдирилиб, узунроқ кесилади: бир тупда 200–300 тагача кўз қолдирилади. Ўртача ўсувчи Ркацители, Саперави, Мускат розовый навларида кўзлар сони 150–180 тагача қолдирилгани маъқул. Кучсиз ўсадиган Рислинг, Пино черный навларида 80–120 та кўз қолдирилади.
🍇 Новдаларни шундай кесиш керакки, уларни пастки симга боғлаш мумкин бўлсин, заифроқ новдалар 2–3 та кўзча қолдириб кесилади. Келгусида 4–6 та занг бўлиши учун новдалар қолдирилади, 9–10 ёшли занг новдаларни янгилаш мақсадга мувофиқ.
🍇 Ҳар битта зангда 2–3 (юкламага қараб) новда ва зангнинг қуйи қисмида ўринбосар новда (2–3 кўз) қолдириб кесилади. Занглар иккала томонга тенг тақсимланади. Келаси йили бирорта занг алмашадиган бўлса (олиб ташланадиган), унинг ўрнига занг ҳосил қилиш учун маъқул бўладиган новда қолдирилади.
🍇 Кесилган ток туплари кўндоқлаб ётқизилгач, кўмишдан олдин оидиум (кул) ва антракноз касалликларига қарши 3 фоизли Бордо суюқлиги ёки 5 градусли оҳак-олтингугурт қайнатмаси билан жиққа ҳўллаб пуркаш зарур.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
“SUV XO‘JALIGINING YETAKCHI AYOLLARI” MAVZUSIDAGI TANLOVDA QATNASHING!
BU OSON! ❗️
🔢qadam - Sizning fikringizcha O‘zbekiston qishloq xo‘jaligini rivojlantirishga katta hissa qo‘shgan ayolni aniqlang. Bular sizning hamkasblaringiz, o'qituvchilaringiz, o’tib ketgan tarixiy shaxslar bo'lishi mumkin. O’zingizga yoqqan fotosuratlarini toping.
🔢qadam – Bu odam kimligini va nima uchun u suzni hayratda qoldirganligini tushuntirib beradigan qisqa matn yozing. Unda kahramoningizni suv xo'jaligini rivojlantirishga qo'shgan hissasi, yutuqlari va muvaffaqiyatga hissa qo'shadigan shaxsiy va professional fazilatlarini ifodalang.
TAVSIF QISQA BO'LIB 350-400 SO'ZDAN IBORAT BO'LISHI KERAK.
🔢qadam – tayyorlagan materialni @Yetakchi ayol tanlov_admin TG manziliga yuboring va administratordan javob kuting ( FAQAT BITTA FOTO MATN BILAN YUKLASH MUMKIN).
🔢qadam Administratorning ko‘rsatmalariga amal qiling va u yuborgan havolani iloji boricha ko‘proq do‘stlarga yuborib ulardan sizga ovoz berishlarini so‘rang.
Savollar bilan o’z viloyatingizga biriktirgan suv ho'jaligi xodimiga murojaat qiling. Ro’yxati ilova qilinadi 👇
#pomidor
🍅 Помидор ўсимлиги бўз, ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларга экилади. Сизот сувлари юза жойлашган, шўрланган ва кислотали (нордон) тупроқлар помидор учун унчалик ярамайди. Cабзавот экинлари унумдор ерга жуда талабчан. Ўтлоқи-ботқоқ, буз тупроқлар хам помидор етиштиш учун етарли даражада озиқага эга эмас.
Шунинг учун сабзавот етиштиришда ер таёрлашга алоҳида этибор берилади ва керакли миқдорда органик ва минерал ўғитлар солинади. Кўпчилик сабзавот экинлари учун (рН) тупроқнинг ишкорийлиги 6-6,5 бўлгани маъқул.
Тупроқни (рН) ишкорийлигини махсус асбоп билан ўлчанади. Бундан ташкари тупроқ ғовакли ва сувни яхши шимиб ўтказувчан, ўзида намни яхши сақлайдиган бўлиши лозим.
🍅 Иссиқхона тупроғини яхши унумдор холатга келтириш учун унга органик ўғитларни (гўнг, товуқ гўнги, торф) ва минерал ўғитлар солиб яхшилаб ерни хайдаш тавсия этилади. Чириган гўнг 50т/га товуқ гўнги 30т/га торф 50 т/га солиш тавсия этилади. Органик угитла тупроқ унумдорлигини оширади.
Органик ўғитлар тупроқга солинганда тупроқда микроорганизмлар яхши ривожланишига ёрдам беради, бу эса ўз навбатида ўсимликни тупроқдан озиқани яхши ўзлаштиришига ёрдам беради. Помидордан юқори ҳосил олиш учун органик ўғитлардан ташқари минерал ўғитлардан хам фойдаланиш керак.
Минерал ўғитлар ҳосилдорликни оширишда асосий манба ҳисобланиб улардан тўгри фойдаланганда ҳосилдорликни 2-3 баравар ошириши мумкин. Ер унимдорлиги ва тупроқ таркибидан келиб чиққан холда гектарига 250-300 кг фосфор (Р) 150-200 кг калий (К) 250-300 кг азотли (N) ўғитлар солиш тавсия этилади.
🍅 Фосфорли ўғитни 100% калийли угитни 50%ни ерга солиб хайдаш, азотли ўғитларни ва калийли ўғитни колганини экин экишда то ҳосил йиғилгунига қадар бериш тавсия этилади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#pomidor
🍅 1 Га майдонга етарли кўчат олиш учун 25 – 30000 та уруғ олинади. Кўчат етиштириш учун яхши чириган гўнг ва унумдор тупроқ билан 5/1 нисбатда аралаштирилади. Ушбу аралашма буғлаш ёрдамида дезинфекция қилиниш керак. Уруғлар ораси 5 – 15 см гача оралиқда 1,5 – 2 см чуқурликда экилса мақсадга мувофиқ бўлади.
🍅 Уруғлар тез униб чиқиши учун улар нам тупроққа экилади. Уруғ экиб бўлингач, устидан чириган гўнг, қипиқ аралашмаси билан мулчаланади.5-6 кунда экилган уруғларни ердан тўлиқ униб чиқади.
🍅 Помидор уруғларининг ердан униб чиқиши учун иссиқлик меъёри 24-26°С Ниҳолларда 1-2 тадан чин барг пайдо бўлган даврда уларни 10x10 см катталикдаги озиқали тувакчаларга кўчириб ўтказилади. Ниҳолларни кўчириб ўтказишдан бир сутка олдин улар қондириб суғорилади, бу эса уларни осон кўчириб олинишини таъминлайди.
🍅 Кўчатларни суғоришда жуда эхтиёт бўлиш лозим, уларни ўта намланиб кетиши ёки тупроғи қуриб қолишига йўл қўймаслик керак, ҳаво очиқ кунлари эрталаб суғориш бажарилгани маъқул.
🍅 Юқори сифатли кўчатнинг 8-9 тадан барги бўлиб, баландлиги 18-20 см, новдасининг қалинлиги эса 0,8-1,0 см, бўлиши керак. Кўчатларни парваришлаш даврида улар орасидаги касалланганлари, ўсишдан жуда орқада қолган, нозик кўчатларни чиқитга чиқариб, олиб ташланади.
🍅 Ниҳолларда биринчи иккита чин барг пайдо бўлиши ва уларни дастлабки ўсув даврида ҳаво ҳарорати кундузи 13-16°С гача, кечаси 11-13°С гача пасайтирилиши, айниқса, эртаги навларда биринчи гулшодасидаги мева сонини кўп бўлиши натижасида ҳосилдорликни юқори бўлишини таъмин этади. Кейинчалик ҳаво ҳароратини очиқ кунларда 20-24°С, булутли кунларда 18-19°С, кечаси эса 16-17°С атрофида сақлаш лозим бўлади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#pomidor
🍅 Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан холда кўчат уч хил усул билан тайёрланади.
1. Уруғни тувакчаларга экиш усули билан.
2. Уруғни махсус тайёрланган жойга шаблон усулида экиш усули билан.
3. Пикировка қилиш усули билан.
🍅 Кўчат тайёрлаш вақти:
1. Кузги – қишки мавсум: сентябрь
2. Қишки–баҳорги мавсум: ноябрь – декабрь
3. Ёзги – кузги мавсум: июнь
🍅 Ёзги–кузги ва кузги-қишки мавсум учун уруғлар тувакчаларга экиш йўли билан,
қишки – баҳорги мавсум учун уруғни тувакчаларга экиш усули ва пикировка қилиш усули тўғри келади.
Кўчат етиштириш учун иссиқхонанинг кундузги ҳарорати 18-20°С, кечки ҳарорат эса, 15-16°С бўлгани маъқул.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish