✅ Мавсумий шўр ювиш меъёри ҳам 2-3 га бўлиб берилади.
Биринчи шўр ювишнинг меъёри кейингиларидан катта бўлади, чунки бунда тупроқ тўлиқ тўйинмаган бўлади.
✅ Чеклардаги сувнинг қатлами h = (0,15-0,25) м дан ортмаганлиги туфайли ҳам мавсумий шўр ювиш меъёрини (Nm) 2-3 бўлакка бўлиб берилади....
🔗 БАТАФСИЛ
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
❗️ Тупроқнинг фаол қатламида оз миқдорда бўлса ҳам зарарли тузларнинг бўлиши ўсимликларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Зарарли тузларни тупроқнинг фаол қатламидан унинг шўрини ювиш ёрдамида чиқариб юборилади....
🔗 БАТАФСИЛ
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🔹 Такрорий экилган маккажўхорида гелминтоспориоз, пуфакли қоракуя, чанг қоракуя, сўталар бактериози, нигроспорагенез, сўталар фузариози, уруғлар ва майсаларнинг моғорлаши каби касалликлари кузатилади.
🔹 Уруғда касаллик чақирувчи, қўзғовчи манбалар бўлса улар уруғларни заҳарли дорилар билан ишлаш йўли билан йўқ қилинади. Уруғлик майсаларда пуфакли қоракуя билан касалланган барглар, сўталар, поялар синдириб, даладан чиқариб йўқ қилинади. Чанг қоракуяси билан зарарланган ўсимликлар олиб ташланади ва йўқ қилинади.
Зараркунандалари. Ўзбекистонда маккажўхорининг 60 дан ортиқ зараркунандаси маълум. Энг кўп учрайдиганларига кўсак қурти, кузги тунлам, карадрина, ўргимчаккана, чигирткалар, симқуртлар, май қўнғизи ва бошқалар киради. Ҳозирда уларга қарши самарали инсектицидлар қўлланилмоқда. Энг яхшиси биологик усул ҳисобланади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш тизими жорий этилади
👍👍👍👍👍
💙“Suvchilar maktabi” tajriba maydonida o‘rnatilgan meteostansiyalar ma’lumotlari asosida bajarilgan tahlillar natijasi
❗️ Hurmatli Tomchi muhlislari “Suvchilar maktabi”ning mamlakatimiz viloyatlarida joylashgan tajriba dalalarida o‘rnatilgan meteostansiyalarning 2024 yilning 30 sentyabridan 3 oktyabrigacha muddatdagi ma’lumotlari asosida bajarilgan tahlillarning natijalari ekin maydonlaridan namlikning bug‘lanishi kuzatuvlar davridagi eng kichik qiymatlargacha pasaydi.
Suvchilar maktabining tajriba maydonlaridan namlik bug‘lanishining kunlik ko‘rsatkichlari sezilarli darajada kamaydi va meteostansiyalar o‘rnatilgan kunlardan boshlab o‘zining eng kichik qiymatlariga ega bo‘ldi.
♻️ Jumladan, ekin maydonidan namlik bug‘lanishining nisbatan eng katta qiymati Suvchilar maktabining Qoraqalpog‘iston Respublikasidagi (Nukus tumani - 138 m3/ga) uchastkada kuzatildi. Suvchilar maktabining Buxoro (Buxoro shahri - 128 m3/ga) va Toshkent (O‘rta Chirchiq tumani) viloyatlaridagi uchastkalarida ham namlikning bug‘lanishi nisbatan yuqori bo‘ldi.
💧 Suvchilar maktabining Xorazm (Urganch tumani – 88 m3/ga), Namangan (To‘raqo‘rg‘on tumani - 87 m3/ga), Qashqadaryo (Qarshi tumani – 86 m3/ga), Farg‘ona (Quva tumani – 84 m3/ga), Andijon (Andijon tumaani – 81 m3/ga) va Samarqand (Oqdaryo tumani - 81 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi mamlakat viloyatlari o‘rtasida nisbatan o‘rtacha ko‘rsatkichlarga ega bo‘ldi.
🚛 Suvchilar maktabining Jizzax (Paxtakor tumani – 79 m3/ga), Surxondaryo (Termiz tumani – 79 m3/ga), Navoiy (Karmana tumani - 76 m3/ga) va Sirdaryo (Guliston tumani - 76 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi boshqa viloyatlarga nisbatan eng kam bo‘ldi.
🌱 Suvchilar maktabining tajriba maydonlariga yaqin joylashgan fermer xo‘jaliklari dehqonlari sentyabr oyining oxirida o‘tkazadigan dala yumushlarini keltirilgan ma’lumotlar asosida aniqlashtirib amalga oshirishlari mumkin.
Suvchilar maktabi | Tomchi
🌽 Такрорий экишда ерни ҳайдаш олдидан 600-700 м3/га меъёрда суғориш ўтказилади. Ўсув давридаги суғоришлар сони ва меъёрлари сизот сувларининг жойлашишига, тупроқ механик таркибига ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда ўзгаради.
🌽 Суғоришлар меъёри ўртача 500-600 м3/га. Биринчи суғориш майсалар униб чиққандан кейин 10-15 кун ўтгач ўтказилади. Кейинги суғоришлар ҳар 10-15 кунда ўтказилади. Суғоришлар сони 3–4 та.
🌽 Сизот сувлар яқин жойлашган оғир тупроқларда суғориш меъёрлари катта, аммо сони кам, сизот сувлар узоқ жойлашган енгил тупроқларда эса аксинча бўлади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Aziz TOMCHI kanalining obunachilari! 🇺🇿
🔤archangizni umumxalq bayrami – O‘qituvchi va murabbiylar kuni bilan muborakbod etamiz.
🔤izlarga sihat-salomatlik, baxt va omad, xonadonlaringizga tinchlik-xotirjamlik, fayzu baraka tilaymiz.
🔤oimo sog‘-omon bo‘ling, aziz ustozlar!
TOMCHI KANALI JAMOASI. 👍
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар ҳамда томорқа ер эгалари,
❗️ Қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг!
1️⃣, айни дамларда боғ-ток орасини, ажратиб берилган майдонимизни ҳамда ўз ҳовлимиз, томорқаларимизни тартибга келтиришимиз жуда муҳим. Мевали дарахтларга, экинларга турли зараркунандаларга қарши ишлов беришни ўз вақтида бажаринг;
2️⃣, куз ойининг қулай об-ҳавосида қисқа муддатларда бир қарич ҳам еримизни бўш қолдирмаслик учун қисқа муддатда ҳайдовни якунланг;
3️⃣, кузда совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин тўқсонбости усулида экиш учун совуққа чидамли сабзавот экинларидан сабзи, пиёз, ош лавлаги, карам, кўкат сабзавотлар (исмалоқ, укроп, петрушка, сельдерей, кашнич, салат) экинларининг уруғлари сепиб экиб бўлинг;👇👇👇👇👇👇
🌳 Daraxtlarga aldamchi belbog'larini bog'lash nima uchun kerak?
Manba
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Ҳурматли томорқа ер эгалари,
❗️ Юртимизнинг барча ҳудудида меҳнатидан барака топаётган тажрибали томорқа ер эгалари ва фидойи деҳқонлар кўпчиликни ташкил этади.
Томорқа ҳар бир оиланинг бамисоли хазина манбаи. Айни вақтда мамлакатимизда 5,3 миллиондан ортиқ томорқа ер эгалари 509 минг гектар унумдор экин майдонида меҳнат қилмоқдасизлар.
Серҳосил еримиз, даромад олишга томорқамиз бор экан, доимо ундан унумли фойдаланиш, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни намунали тарзга келтириш пайида бўлайлик. Бу каби тартиб-таомил асосида улғайган фарзандларимиз ҳам яхши яшашга интилиб, ўз келажаги учун астойдил ҳаракат қилади.👇👇👇👇👇👇
🌳 Бу усул йўқолиб бораётган ўсимлик турларини сақлаб қолишга ҳам ёрдам беради. Хона ўсимликларини парваришлашда қуёш нури етишмовчилигини бартараф этиш учун кўзгулардан фойдаланиш мумкин.
🌳Гуам университетининг профессори Томас Марлер ва ҳамкасблари ноёб Serianthes nelsonii дарахтини сақлаб қолиш учун бу усулни қўллашни таклиф этди. Ушбу дарахт фақат Гуам ва Рота оролларида учрайди ва ҳозирги кунда атиги 122 та нусхаси қолган.
🪞Кўзгуларнинг ёрдамида новдаларнинг ўсишини 175 фоизга тезлаштириш ва яшаб қолиш даражасини 161 фоизга ошириш мумкинлиги аниқланди.
ℹ️ Батафсил маълумот
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Азиз деҳқонлар!
❗️ Президентимизнинг 2021-2023 йиллардаги қарорларида асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишдаги пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдонларини Сиз деҳқонларга 10-сотихдан 1 гектаргача қилиб бўлиб берилди.
Айнан ушбу майдонлар Сизларга бежизга ажратиб берилмаганлигини исботлаш вақти келди.👇👇👇👇👇
🧅 Қуруқ ва салқин жойда:
Пиёзни қуруқ, салқин ва яхши шамоллатиладиган жойда сақлаш муҳим. Оптимал ҳарорат 10-15°C бўлиб, пиёзни ҳаддан ортиқ иссиқ ёки совуқ жойларда сақлаш сифат бузилишига олиб келиши мумкин.
🧅 Пахта матоли ёки тўрли сумкада: Ҳаво айланишини таъминлайдиган сумкалар ёки тўрда пиёзни сақлаш яхши усул. Пиёзни пластик пакетларда сақлаш тавсия этилмайди. Чунки улар намликни ушлаб қолиб, пиёзнинг тезроқ чиришига сабаб бўлиши мумкин.
🧅 Кузги пиёзни узоқ муддат сақлаш:
Кузда йиғилган пиёз қаттиқ ва зич бўлганлиги сабабли, узоқ муддат сақлашга мос келади. Уни ёғоч, пластмас ва картон қутиларда бир неча ой давомида сақлаш мумкин.
🧅 Совутгичда сақлаш:
Кесилган пиёзни ёпиқ идишда ёки озиқ-овқат плёнкасига ўраб, совутгичда сақлаш керак. Кесилган пиёзни бир неча кундан ортиқ сақламаслик тавсия этилади.
🧅 Музлатиш:
Агар пиёзни узоқ муддатга сақламоқчи бўлсангиз, уни майдалаб музлатиб қўйишингиз мумкин.
Шу усуллар орқали пиёзни узоқроқ вақт давомида янгилигини сақлаш мумкин.
манба: Агро хаёт
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Андижонда семинар якунлади
Ўқув-семинар доирасида лойиҳа мутахассислари тингловчиларга мавсум давомида ишлатилган томчилатиб суғориш шлангларини йиғиштириб қўйиш, экин парваришида қўлланилган томчилатиб суғориш тизимининг самарасини ишлатилган сувнинг миқдорига ва эришилган ҳосилдорлик даражасига кўра баҳолаш мавзуларида маърузалар ва амалий машғулотлар дарсларини ўтдилар ҳамда тингловчилар билан жонли мулоқот асосида уларнини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Семинар машғулот тингловчилар учун қизиқарли бўлди, улар ўз билимларини янада мустаҳкамлаб, ўзларини қизиқтирган барча саволларига аниқ жавоблар олишди.
Мазкур семинарнинг ташкилотчиси “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш лойиҳаси”.
Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
☀️Quyosh nuri: Sabzavotlarni yetishtirish va issiqxonani isitish uchun quyosh nurlari zarur. Quyosh kech chiqsa yoki erta botsa, issiqxonaga uzoq muddat davomida issiqlik tushmaydi. Eng yaxshi holat – quyosh ertalab soat 9 dan avval chiqishi va 15:00 dan keyin botishidir.
💨Shamol: Agar issiqxona eshigi shamol esadigan tomonga qo‘yilsa, tashqaridan sovuq havo kirishi hisobiga issiqxona ichidagi havo harorati pasayadi. Shuning uchun doim eshikni shamolga teskari tarafga qo‘yish tavsiya etiladi.
❄️Qor: Ko‘p qor yog‘adigan hududlarda polietilen bilan tortilgan yuza nishabligi qor tushib ketadigan darajada katta bo‘lishi kerak.
🏠Balandligi: Issiqxonani baland qurish bilan harorat pasayadi. Shu sababli past balandlikdagi qurilgan issiqxonaning samaradorligi baland qurilgan ayni shu o‘lchamdagi issiqxonadan ancha yuqori bo‘ladi.
manba
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар мақбуллаштирилади
Экин майдонлари тупроқларининг иккиламчи шўрланишини олдини олиш учун суғориш ва заҳ қочириш тармоқларининг ишини яхшилашга алоҳида эътибор берилади...
🔗 БАТАФСИЛ
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади
Олдини олувчи чора-тадбирлар ҳар хил манбалардан бегона ўтлар уруғларини далага келишини бартараф қилишга қаратилган ва асосан қуйидагилардан иборат:
🔹экинлар уруғларини бегона ўтлар уруғларидан тозалаш;
🔹далада ва экилмаган ерларда униб чиқаётган бегона ўтларни ҳайдаб йўқотиш;
🔹дала четлари, йўллар ва ариқлар бўйларидаги бегона ўтларни уруғлантирмай (пиширмай) ўриб олиб ташлаш;
🔹маҳаллий ўғит сифатида ишлатиладиган ҳайвон гўнгларини биринчи галда аввал яхшилаб чиритиш ва ундан кейингина тупроққа солиб аралаштириш;
Маълумки ҳайвонларнинг яхши чиритилмаган гўнгларида, айниқса қорамол гўнгида ажириқ, кўк итқўноқ,, қоракурмақ эшакшўра ва шўра каби ўсимликларининг уруғлари кўплаб учрайди.
Қириб тугатувчи чора-тадбирлар бегона ўтларни, уларнинг илдизлар ва уруғларини йўқотишга қаратилган бўлиб, ўз ичига агротехник ва кимёвий кураш усулларини олади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🌽 Энг кенг тарқалган силосбоп экинларга маккажўхори ва оқжўхори, кунгабоқар, бир йиллик ғалласимон+дуккаклилар аралашмаси ва бошқалар киради. Энг юқори сифатли силосни маккажўхоридан тайёрлаш мумкин ва бу силос бошқа ўтлардан олинган силослар учун эталон ҳисобланади.
Ўсимлик намлиги 75-80% бўлганда кесилган поянинг узунлиги 4-5 см, 60-75 фоизда 2-3 см атрофида бўлиши керак. Энг оптимал бўлган намлик 65-75% ҳисобланади.
🌽 Майдаланган кўк массалар траншеяларга оғир тракторлар билан 3-5 кун мобайнида зичлантирилиб бостирилади. Сўнг силос массаси усти полиэтилен плёнкалар билан ёпилиб устидан тупроқ ёки бошқа юклар бостирилади. Бостирилган силос массаси 30-40 кунда молларга бериш учун етилади.
🌽 Силослашнинг илмий асоси шундаки силос массасида органик кислоталари тўпланиб, озуқани консервациялайди (бузилмайдиган ҳолатга келтирилади). Ўсимликлар ферментлари таъсири ва айниқса, сут бактерияларининг фаолияти туфайли сут кислоталари тўпланади. Силос массасини зичлаб бостиришда унда мавжуд бўлган кислород бир сутка мобайнида сиқиб чиқарилади.
🌽 Ўсимлик ҳужайралари эса 20 кунгача яшаб фақат органик моддаларнинг гидролизланиши натижасида ҳосил бўлган кислороддан (интромолекуляр) нафас олади. Ундан органик кислоталари кам тўпланади ва ўсимликлар массасини концервациялашда унчалик аҳамияти йўқ. Сут кислотаси асосан бактериал жараён ҳисобидан тўпланади. Сут бактерияларининг жадал кўпайиши бошқа (чиритувчи, моғор ва бошқа) бактериялар ривожланишини тўхтатади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
4️⃣, “Томорқа – даромад манбаи” шиори остида ҳар бир маҳалларда саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинлар экишни ташкил этинг;
5️⃣, “Бир контур – бир маҳсулот” ҳамда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойиллари асосида саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини экинг.
🔹Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига мурожаатидан
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#бодринг
🥒 Бодрингнинг партенокарпик дурагайлари озиқланишга жуда талабчан бўлиб, у нафақат илдизи орқали, балки поя ва барглари орқали ҳам озиқа берилишини талаб қилади.
Илдиздан ташқари озиқлантириш айниқса ёруғлик кам бўлиб, тупроқ ва ҳаво ҳароратлари меъёридан паст бўлган даврларда амалга оширилиши самарали таъсир этади, чунки бундай ташқи шароитнинг пастлиги илдиз тизимининг фаолияти учун ноқулай ҳисобланади.
🥒 Озиқлантириш учун озиқали аралашма тайёрлашда 10 литр сувга макроўғитлардан 10-12 г суперфосфат, 7-8г аммоний сульфати, 5-7 г аммиакли селитра ва бор, марганец, мис, цинк, молибден, кобальт каби микро ўғитлар ҳам аралаштирилади.
🥒 Барглари орқали озиқлантиришдан олдин турли микроэлементлар йиғиндиси ёрдамида ҳар биридан қуйидаги миқдорда қўшиб ишчи аралашма олинади: 1 л аралашмага 2.86 г борат кислотаси, 1,8 г марганец сульфати, 0,08 г мис купороси, 0,1 г аммоний молибдени, кейин эса ҳар 10 литр ишчи аралашмага 10 мл ушбу аралашмадан қўшилади.
🥒 1000 м2 майдондаги иссиқхона ўсимликларига ишлов бериш учун одатда 250-300 литр макро ва микроўғитлар аралашмасидан тайёрланган ишчи аралашма сарфланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, барглари орқали озиклантириш тадбири фақат кечқурун соат 17 дан кейин бажарилиши керак.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
❗️ Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонларимиз фасллар алмашаётган, ушбу бетакрор куз палласида қандай юмушларни бажариш зарурлигини жуда яхши биламиз. Табиат инжиқликлари билан курашавериб тобланган деҳқонларимиз айни кунларда ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ундан унумли фойдаланайлик.
Республика бўйича 375 минг гектар томорқангизга пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини экиб, қўшимча даромадга эга бўлинг!
🔹Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига мурожаатидан
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🌱 Эркин чанглантириш орқали олинган уруғлар. Анъанавий уруғ олиш усули. Бу усулда уруғ олишда махсус чатиштириш ишлари амалга оширилмайди ва бу усул энг арзон хисобланади. Янги навлардан олнган уруғлар эски ва йиллар давомида синалган навлар уруғига нисбатан қимматроқ бўлиши мумкин.
🔹 БАТАФСИЛ
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
👍 Келинг, Сизлар ҳам ўзларингизга юклатилган мажбуриятларни юракдан ҳис қилиб, 113 минг гектар майдонга пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини экиб, 2-3 марта ҳосил олиш тизимини йилга қўйинг, бунинг ҳисобига гектаридан 80-100 млн сўмгача даромад олинг!
“Бир контур - бир дала” тамойили асосида маҳсулот етиштириб, сарфлаган уруғликлар ва кўчатлар учун “Ёшлар ишлари агентлигидан” субсидия маблағлари олинг!
Кооперациялар ташкил этиб, маҳсулотларингизни экспортга чиқариб, қўшимча даромад олишга эришинг!
🔹Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига мурожаатидан
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
“SUV XO‘JALIGINING YETAKCHI AYOLLARI” MAVZUSIDAGI TANLOVDA QATNASHING!
BU OSON! ❗️
🔢qadam - Sizning fikringizcha O‘zbekiston qishloq xo‘jaligini rivojlantirishga katta hissa qo‘shgan ayolni aniqlang. Bular sizning hamkasblaringiz, o'qituvchilaringiz, o’tib ketgan tarixiy shaxslar bo'lishi mumkin. O’zingizga yoqqan fotosuratlarini toping.
🔢qadam – Bu odam kimligini va nima uchun u suzni hayratda qoldirganligini tushuntirib beradigan qisqa matn yozing. Unda kahramoningizni suv xo'jaligini rivojlantirishga qo'shgan hissasi, yutuqlari va muvaffaqiyatga hissa qo'shadigan shaxsiy va professional fazilatlarini ifodalang.
TAVSIF QISQA BO'LIB 350-400 SO'ZDAN IBORAT BO'LISHI KERAK.
🔢qadam – tayyorlagan materialni @Yetakchi ayol tanlov_admin TG manziliga yuboring va administratordan javob kuting ( FAQAT BITTA FOTO MATN BILAN YUKLASH MUMKIN).
🔢qadam Administratorning ko‘rsatmalariga amal qiling va u yuborgan havolani iloji boricha ko‘proq do‘stlarga yuborib ulardan sizga ovoz berishlarini so‘rang.
Savollar bilan o’z viloyatingizga biriktirgan suv ho'jaligi xodimiga murojaat qiling. Ro’yxati ilova qilinadi 👇
Миришкор фермерлар!
❗️ Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларимизда асосий эътиборни сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни фаол жорий этиш, хўжалик ва корхоналарнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, энг муҳими, биз фермерларнинг оғирини енгил қилишга қаратилмоқда.
Ушбу имкониятларни ҳис қилиб, 264 минг гектар боғ-ток орасига ҳамда бўш турган майдонларга пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини экиб, мамлакатимиз аҳолисини арзон маҳсулотлар билан таъминлашга ўз ҳиссангизни қўшинг ҳамда маҳсулотинингизни экспорт қилиб, ҳисоб рақамингизда валюта тушумини қилинг!
🔹Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига мурожаатидан
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
“Ўзсувтаъминот” АЖ вакиллари 25-26 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтаётган ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг тўққизинчи йиғилишида иштирок этди (/channel/uzsuv/23300).
Mазкур нуфузли йиғилишда Осиё ва дунёнинг бошқа минтақаларида инфратузилмани ривожлантиришнинг стратегик дастурлари ва режалари ҳамда ОИИБ билан амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари ҳамда уларни муваффақиятли амалга ошириш имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинмоқда.
Жумладан, тадбир доирасида ОИИБ иштирокидаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик ва оқова сув тизимини яхшилаш ва модернизатсия қилиш” лойиҳаларини амалга оширилиши ҳамда уларнинг ижтимоий аҳамияти муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазирлиги, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Швейсариянинг Иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти ўртасида 8,8 млн доллар миқдорида грант маблағларини жалб қилиш бўйича келишувга эришилди ва Англашув меморандуми имзоланди.
Манба:
Андижон вилояти сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари ва фермерлар учун бўлиб ўтаётган “Томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш” мавзусида маҳорат дарси иштирокчилари даладаги амалиётда.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish