tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

❗️ Халқимизда “Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган пурмаъно нақл бор.
Бунда қишнинг тўқсон куни назарда тутилган. Бу нақл бежиз айтилмаган, негаки мутахассисларнинг таъкидлашича, кузда экилиб, қор остида қолдирилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради. Эрта баҳорда эса маҳсулотнинг бозори чаққон бўлиши сир эмас.

Деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиш билан бирга, аҳолининг эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш имконини беради. Натижада қиш ва баҳор ойларида ҳам бозорларимиз тўкин-сочин, нарх-наво барқарор бўлади.

Келинг, бугундан масъулиятимизни янада ошириб, 2025 йил ҳосили учун 752 минг гектар майдонларда пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини ўз вақтида экишни ташкил этайлик.

🔹Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига мурожаатидан


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Андижонда ўқув семинар давом этмоқда

Ўқув-семинарнинг тингловчиларини Андижон вилоятида фаолият юритувчи сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари ва соҳага қизиқувчи илғор фермерлар ташкил қилди. 30 кишидан иборат тингловчилар гурухи асосан Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Сувчилар мактабига яқин туманлар сув етказиб бериш хизмати давлат муассасалари мутахассислари ва соҳага қизиқувчи фаол фермерлардан ташкил топган.

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#mevalar

🍇 Йиғма палатка бошқаларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: усти полиэтилен плёнка билан ёпилади ва енгил йиғилади.

🍒 Йиғма палатка эни ва узунлиги 4 м., энг баланд тепа қисми 2 м. 20 см., ён деворларининг баландлиги 1 м. 60 см.
Палатканинг пастки қисми ердан 40 см. баландликда очиқ туради, қолган қисми плёнка билан тўлиқ ёпилади.

🍑 Палатка ичидаги ҳарорат ташқаридагига нисбатан 3-6°С юқори бўлади. Эрталабки шудринг палатка ичига ўтмайди. Сифатли қуритилган маҳсулотни қишда савдо тармоқлари ҳамда бошқа мамлакатларга экспорт қилиш мумкин.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#redis

🥬 Редисканинг аччиқ бўлиб қолиш сабаби нотўғри суғоришдан келиб чиқади. Ушбу сабзавот турини етиштиришда тупроқ намлиги 70% бўлиши керак. Доим уларни қуёш ботгандан сўнг, 1 кв.метр майдонга сув сарфи 10-15 литр миқдорда суғориш тавсия қилинади.

🥬 Ичи ғовак бўлишининг сабаби эса, унга минерал озуқаларнинг етишмаслиги сабабли юзага келади. Шунинг учун редиска етиштиришда комплекс микроэлементлар билан озиқлантириш зарур.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Тупроқ намуналарининг электр ўтказувчанлигини ўлчайдиган уч хил турдаги датчиклар бор:
тўрт электродли датчиклар; электромагнит индукцияли датчиклар; рефлектометрли датчиклар.

Катта суғориш майдонларда тупроқ шўрланганлигини баҳолаш учун тўрт электродли датчиклардан фойдаланиш қулай, содда, тезроқ ҳамда амалийдир.

Датчиклар ёки тупроқ намуналаридан олинган маълумотлар асосида майдонларнинг шўрланганлик хариталарини тузиш ва бошқа амалий мақсадларда фойдаланиш учун улар географик координаталарга боғланган бўлиши керак.

ЕМ38 электромагнит индукцион ускунаси
Geonics EM38 тупроқларнинг шўрланганлигини қишлоқ хўжалиги нуқтаи назаридан баҳолаш учун ишлаб чиқарилган бўлиб катта суғориш майдонларнинг тупроғини электродларисиз кўрикдан ўтказишга имкониятига эга.

Geonics EM38 электромагнит индукция принципи асосида ишлайди ва тупроқларда 1,5 чуқурлик ва 0,75м горизонтал томонларга тадқиқот ишларини олиб бориши имконини беради. ЕМ 38 енгил (2,5 кг), ихчам (1 м узунликда) ва жуда баққуват қилиб ишланган.

DL720 рақамли ўлчаш регистратори
DL720 рақамли маълумотлар йиғиш тизими ҳар хил об-ҳаво шароитида Geonics томонидан тупроқ ўтказувчанлиги бўйича бажариладиган барча ўлчов
турларни амалга оширади, уларни базасини яратади ва йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш имконини беради.
Маълумотлар базасини компьютер тизимига юклаб олиш мумкин.

SCT-10 электр ўтказувчанликни назорат қилиш тизими
SCT-10 Martek модели тупроқнинг харорати ва электрўтказиш қобилиятини ўлчай олади. Моделнинг вазни енгил, батарейкалар асосида ишлайди.
SCT-10 турли датчиклар тўплами ёрдамида тупроқ ва сувнинг электрўтказувчанилик ўлчов натижалари асосида кенг кўламда тадқиқот ишларини олиб бориш имконини беради.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ushbu davra suhbatining maqsadlari quyidagilardan iborat edi:

1. Xalqaro tajribani hisobga olgan holda O‘zbekiston suv xo‘jaligida gender tengligining hozirgi holatini baholashni o‘tkazish.
2. Suv resurslarini integrallashgan boshqarish tamoyillariga asoslanadigan suv sektori uchun Gender konsepsiyasini ishlab chiqishning asosiy yondashuvlarini muhokama qilish.

Читать полностью…

TOMCHI

#mevalar

🌳 Қишки олма, нок ва беҳи навларининг меваларини асосий қисмини сақлашга, яъни омборхоналарга ҳамда совутгичли омборхоналарга жойлаб кеч куз ва қиш ойларида экспортга йўналтириш ҳамда аҳоли истеъмоли учун сотувга чиқаришга жиддий эътибор қаратиш зарур.

Сентябрь ойидан бошлаб мевали дарахтларни қишлашга тайёрлаш зарур.❗️

🌳 Июнь-август ойларида ҳаво ҳароратининг қаттиқ исиб кетиши боис тупроқда нам анча камаяди. Бунинг учун тупроқ қатлами қалин бўлган бўз ва бўз-ўтлоқ ерларга экилган боғларни сентябрь ойи бошида, тупроқ қатлами юпқа бўлган (таги шағалли ерларда) майдонларда сентябрь ойининг охиригача суғориш зарур.

Бунда дарахтлар қишга яхши тайёрланади ҳамда улар совуқдан азият чекмайди.



Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🔹 Ҳозирги кунда тупроқ шўрланишини ўлчаш ва баҳолашнинг кўплаб усуллари мавжуд бўлиб, қуйидаги усуллар уларнинг асосийлари саналади....

🔹 БАТАФСИЛ


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🇺🇿 🇰🇿 Oʻzbekiston va Qozogʻiston 2025-yilgi sugʻorishdan oldingi mavsum uchun Norin-Sirdaryo kaskadi suv omborlarining ishlash rejimini muhokama qildi.

Ularning ishi bo‘yicha prognoz jadvali Markaziy Osiyo davlatlararo suv xo‘jaligi muvofiqlashtiruvchi komissiyasining navbatdagi yig‘ilishida tuziladi.

U erda suv ta'minoti hajmlari ham tasdiqlanadi.

Qozog‘iston Respublikasi suv xo‘jaligi va irrigatsiya vaziri Nurjan Nurjigitov va O‘zbekiston Respublikasi suv xo‘jaligi vaziri Shavkat Xamraevning uchrashuvidan.

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#redis

🥬 Редисни Сакса, Дунганский, Лола, Красний великан, Майский местний ва Эртапишар навлари кенг тарқалган. Уруғи экилиб ниҳоллар пайдо бўлгандан жуда тезпишар навлари 20-25 кунда, тезпишарлари 30-35, ўртапишарлари 35-40 ва ўртачи кечки навларининг илдизмевалари 40-45 кунда етилади.

🥬 Редис уруғининг униб чиқиши, ўсиши ва ривожланиши учун энг қулай ҳарорат 15-180С ҳисобланади. Лекин редис паст ҳароратда (8-120С) ҳам ўсади ва 3-40С совуққа бардош беради. Ҳарорат юқори-25-300С ва ундан ҳам юқори бўлганда редис ёғочлашиб таъмини, сифатини йўқотади.

🥬 Редис қисқа сояга чидамли ўсимлик, ёруғлик етишмаса ҳам ўсаверади. У ўғитланган унумдор ерларга эрта баҳорда феврал охири-март бошларида, кўпинча бир неча муддатда экилади. Редис ёзда экилмайди, чунки у ёз ойларида тез пишиб ўтиб кетади ва таъмини йўқотади. Редис уруғи сабзавот сеялкаси билан пушталарга 2 қатор, пушталар ораси 50-70 см қилиниб ҳар гектар ерга 10-12 кг ҳисобидан уруғ экилади. Ўсимлик 1-2 тадан чинбарг чиқарганда яганаланади ва бир йўла ўтоқ қилинади. Қатордаги ўсимликлар ораси кичик тезпишар навлар учун 3-4см, кечпишарларига эса 5-6 смда бир тупдан қолдирилади.

🥬 Баҳордаги ёғингарчиликка қараб редис 2-4 марта суғорилади, қатор оралари культивация қилинади, бегона ўтлар йўқотилади. Илдизмевалари етилишига қараб 2-3 марта танлаб териб олинади. Навига қараб гектаридан 10-12 т. гача ҳосил беради.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🔹Суғориладиган экин майдонлари тупроқларининг шўрланганлиги қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Қишлоқ хўжалик экинлари экин майдонинг тупроғи шўрланганлигига чидамлилиги бўйича қуйидагича таснифланиши мумкин...

🔹 БАТАФСИЛ


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

⁉️ Nima uchun pomidor oralariga rayhon ekishni bilasizmi?


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#ғўза

🚜 Ғўза ўсимлигини машинабоп қилиб парваришлаш дегани, бу – ғўза қатор ораларига оби-тобида ишлов бериш, экинларни тўғри суғориш ва ғўза тупларини табақалашган ҳолда чилпиш агротадбирларини сифатли бажаришдир.

Ғўза қатор ораларини култивация қилиш

Ғўза қатор ораларига култиваторлар билан ишлов беришда қуйидаги қоидаларга амал қилиш даркор:

1️⃣қатор ораларида донадор тупроқ ҳосил қилинсин (тупроқнинг сув ва ҳаво ўтказувчанлик қобилияти ошиб, намлик узоқ сақланади, ғўза илдизи яхши нафас олади ва ўсимлик авж олиб ўсади);

2️⃣эгатлар чуқурлиги уларнинг ўртача қийматидан 4 см. га ортиқ ёки кам бўлиши мумкин, холос.

Механизаторлар охирги култивацияда суғориш эгатларини қатор орасининг қоқ ўртасидан ва барча қаторларда бир хил чуқурликда олинишига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Чунки пахта териш машинаси ғилдираклари терим пайтида айнан шу эгатларда юради.
Эгатлар чуқурлиги ва кенглиги орасидаги фарқ катта бўлганда, пахта териш машинасининг фазовий тебраниб ҳаракатланиши туфайли терим аппаратининг иш тирқиши қатордан дам чап томонга, дам ўнг томонга силжиб туради.
Бу ҳолат бир қисм ғўза тупларини ғилдираклар ва аппаратлар билан эзғиланишига, шохларни синиши ва кўсакларнинг тўкилишига, пастдаги чаноқ пахтасининг терилмай қолишига, юқоридагиларининг эса чала терилишига олиб келади.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💙“Suvchilar maktabi” tajriba uchastkalari ekin maydonlaridan 16 – 20 sentyabr kunlarida bo‘lgan namlikning bug‘lanishi holati (m3/ga)

☀️ Hurmatli Tomchi muhlislari “Suvchilar maktabi”ning mamlakatimiz viloyatlarida joylashgan tajriba dalalarida o‘rnatilgan meteostansiyalarning 2024 yilning 16 sentyabridan 20 sentyabrigacha muddatdagi ma’lumotlari asosida bajarilgan tahlillarning natijalari ekin maydonlaridan namlikning bug‘lanishi kuzatuvlar davridagi eng kichik qiymatlargacha pasaydi.

☀️ Suvchilar maktabining tajriba maydonlaridan namlik bug‘lanishining kunlik ko‘rsatkichlari meteostansiyalar o‘rnatilgan kunlardan (may oyining oxiri) boshlab birinchi marta doimo 5 mm dan kam qiymatda bo‘ldi.

☀️ Ekin maydonidan namlik bug‘lanishining nisbatan katta qiymatlari Suvchilar maktabining Qoraqalpog‘iston Respublikasi (Nukus tumani - 142 m3/ga) va Buxoro (Buxoro shahri - 128 m3/ga) viloyatidagi uchastkalarida kuzatildi.
Suvchilar maktabining Navoiy (Karmana tumani - 116 m3/ga), Qashqadaryo (Qarshi tumani – 115 m3/ga), Namangan (To‘raqo‘rg‘on tumani - 115 m3/ga), Samarqand (Oqdaryo tumani - 115 m3/ga), Xorazm (Urganch tumani – 112 m3/ga) va Surxondaryo (Termiz tumani – 104 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi nisbatan o‘rtacha ko‘rsatkichlarga ega bo‘ldi.
Suvchilar maktabining Andijon (Andijon tumaani – 95 m3/ga), Jizzax (Paxtakor tumani – 95 m3/ga) va Toshkent (O‘rta Chirchiq tumani - 95 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi nisbatan kam bo‘ldi.
Ekin maydonidan namlikning bug‘lanishi Suvchilar maktabining Farg‘ona (Quva tumani – 93 m3/ga) va Sirdaryo (Guliston tumani - 88 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida eng kam bo‘ldi.

❗️ Suvchilar maktabining tajriba maydonlariga yaqin joylashgan fermer xo‘jaliklari dehqonlari sentyabr oyining oxirida o‘tkazadigan dala yumushlarini keltirilgan ma’lumotlar asosida aniqlashtirib amalga oshirishlari mumkin.

Suvchilar maktabi | Tomchi

Читать полностью…

TOMCHI

#sarimsoq

Ўзбекистон шароитида саримсоқни пиёз пашшаси, трипс, касалликлардан сохта ун-шудринг ва ун-шудринг касалликлари кўпроқ зарарлайди.

Пиёз пашшаси – кулранг, узунлиги 6-7 мм, личинкаси 10 мм, оқ рангда, оёқсиз. Личинкалари саримсоқ илдиз бўғзини шикастлайди. У саримсоқ ҳосилининг 13-24% гача камайишига сабаб бўлади.

Қарши курашиш: ўсимликка 48 % ли Альфа Релл (0,5-0,7 кг/га), корбофос, циперметрин ёки абалон каби эритмаларидан бирини пуркаш тавсия этилади. Саримсоқ ўсиш даврида 2 марта қўллаш мумкин, ҳосилни йиғишдан 40 кун ав¬вал ишлов бериш тўхтатилади.

Трипс – эрта баҳорда саримсоқ барги ўса бошлаганда барг қўлтиғига жойлашиб, уни зарарлайди. Танаси узунчоқ (0,8-0,9 мм), оч-сариқ рангда, жуда ҳаракатчан.

Қарши курашиш: далани ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, кузда шудгорлаш, қишлаб қолувчи личинкалар сонини камайтиришдан иборат. Баҳорда саримсоқ барг чиқаргандан сўнг зарарланган қисмларига 31,5% ли Политин (0,6-1,0 кг/га), Моспилан (0,15-0,2 кг/га), Конфидор (0,3 л/га) пуркаш тавсия этилади.

Саримсоқ сохта ун-шудринг, ун-шудринг, занг каби касалликлардан зарарланади. Соя тушадиган ерларга экилган саримсоқ ўсимликлари ун-шудринг ва бошқа замбуруғ касалликлари билан зарарланади.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Мамлакатимиз аҳолисини йил ўн икки ой витаминга бой қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, халқимиз дастурхонига етказиш, бозорларимизда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш энг асосий вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз зарур.👇👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

Шу соатда:

Андижон вилояти сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари ва қизиқувчи фаол фермерлар учун тажриба тариқасида “Томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш” мавзусида маҳорат дарси бошланди.

Мазкур дарс Томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш бўйича бир қатор дарсларнинг якуний дарси бўлади.

Семинар “Сувчилар мактаби”нинг Андижон бўлими билан ҳамкорликда мактабнинг вилоятдаги тажриба демонстрацион участкасида 2024 йил 26 сентябрь куни бир кун давомида ўтказилади.

Ўқув-семинарнинг мақсади маҳорат дарслари тингловчиларида экинларни томчилатиб суғориш тизимларини ишлатиш самарасини баҳолаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

"Ёмғирлатиб суғориш тизимини жорий этганда технология сувни қаердан олади",

- деб сўради канал обуначимиз.


❗️ Мутахассисимиз: “Ёмғирлатиб суғориш тизимини турига қараб сувни турли манбалардан олиш мумкин. Мобил, харакатланадиган ускуна бўлса далага махсус келтириладиган канал, даланинг ўртасига ўтказилган қувур, ер ости қудуғидан сув олиш мумкин. Сизнинг 5 гектарли майдонингизга стационар типдаги ёмғирлатиш ускуналарини қўллаган мақул. Улар учун сув оддий ховуздан олиб берилади. Шуни ёдда тутиш лозимки ёмғирлатиб суғориш тизимлари катта босимда ишлайди. Шунинг учун кучли электр двигатели ишлатилади. Демак электр энергияси харажати яхшигина булади.

Ёмғирлатиб суғориш тупроғи ғовак ва сув ўтказувчанлиги кучли майдонларда илдизи чуқурга кетмайдиган (попук илдизли) экинларни, айниқса сабзавотлар ва далага ёйиб экиладиган экинларни парваришлашда яхши самара беради.

Тупроғи эрозияга мойил енгил тупроқли, ер юзаси нотекис бўлган адир майдонларида ҳам экинларни ёмғирлатиб суғориш тизимларидан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан яхши самара беради.

Кучли шамоллар тез-тез бўлиб турадиган ва тупроғининг сув ўтказувчанлиги паст бўлган ҳудудларда эса ёмғирлатиб суғоришни қўллаш тавсия қилинмайди”.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🇺🇸 Berryessa ko'li Kaliforniyaning Napa shahridagi eng katta ko'ldir.

Bu suv ombori San-Fransisko yaqinidagi Shimoliy ko'rfaz hududini suv va gidroelektr energiyasi bilan ta'minlaydigan Monticello to'g'onidan hosil bo'ladi.

To'g'on o'zining noyob suv oqimi bilan mashhur. Ushbu turdagi toshqinlar ulkan beton quvur bo'lib, ko'l ko'tarilganda suv oqadi. Quvurning ochilishi to'g'onning o'zidan taxminan 60 metr masofada joylashgan. Ko'l hajmi qariyb 2 million kub metr suvga yetganda suv unga oqib chiqa boshlaydi.

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Tadbirda suv resurslarini integrallashgan boshqarish va mamlakat gender siyosati bilan shug‘ullanuvchi davlat organlari vakillari, gender ekspertlari, nodavlat notijorat tashkilotlari mutaxassislari, shuningdek, suv xo‘jaligining Gender konsepsiyasini ishlab chiqish bo‘yicha mas’ul idoralararo ishchi guruh a’zolari ishtirok etdi.

Muhokama natijasida 2030-yilgacha suv xo‘jaligining Gender konsepsiyasini ishlab chiqish bo‘yicha asosiy yondashuvlar kelishib olindi, eng muhimi, asosiy manfaatdor tomonlar bilan birgalikda aniq qadamlar va kelgusidagi harakatlar belgilab olindi.
Davra suhbati gender muvozanatini mustahkamlash va mamlakatimiz suv xo‘jaligining barqaror rivojlanishini ta’minlashga qaratilgan bo‘lib, bu suv resurslarini boshqarish va ijtimoiy barqarorlik muammolarini yanada samarali hal etishga xizmat qiladi.

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligining 2030-yilgacha boʻlgan gender konsepsiyasini rivojlantirish boʻyicha davra suhbati

2024-yil 24-sentabr kuni Toshkent shahrida O‘zbekiston suv xo‘jaligining 2030-yilgacha bo‘lgan gender konsepsiyasini ishlab chiqishga bag‘ishlangan davra suhbati bo‘lib o‘tdi.

Читать полностью…

TOMCHI

Tarvuz va qovunlarning ko'pligi bilan nima qilish kerak? 🍉🍈

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сувдан самарали фойдаланиш Қонун билан мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун муҳокама қилинди.

Қонунда сувдан фойдаланувчилар ва истеъмолчиларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланишга "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари томонидан рухсатнома берилиши белгиланмоқда.

Киритилаётган қўшимчаларга мувофиқ фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Читать полностью…

TOMCHI

💦O‘zbekiston va Qozog‘iston suvni hisobga olish tizimini o‘rnatish rejalashtirilgan 10 ta band bo‘yicha kelishib oldi

Gap Sirdaryoda oʻlchash stansiyalarini avtomatlashtirish va suv hisobini raqamlashtirish haqida bormoqda.

Qozog‘iston Respublikasi suv xo‘jaligi va irrigatsiya vaziri Nurjan Nurjigitov hamda O‘zbekiston Respublikasi suv xo‘jaligi vaziri Shavkat Xamraev ikki tomonlama va mintaqaviy hamkorlikning shu va boshqa masalalarini muhokama qildi.

Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🌳 Tomorqadagi mevali daraxtlar uchun yakka holda sug‘orish tizimini yasash usuli.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#ғўза

3️⃣охирги култивация пушта тепасида дўнгликлар ва ўлчами 5 см. дан катта кесаклар ҳосил бўлмайдиган тезликда ва чуқурликда бажарилсин. Акс ҳолда, улар пахта териш аппарати иш тирқишини кенгайтириб юборади, шпинделлар пастки тишларини тез ёйилиши ва ифлосланишига, демакки, терим тўлиқлигининг пасайишига сабабчи бўлади;

4️⃣ясси кесувчи ва дискли пичоқлар ҳамда ўқёйсимон панжаларни қатор орасига шундай жойлаштириш керакки, бунда ишлов берилгандан кейин далада қолган бегона ўтлар сони ҳар 100 метрда 5 донадан ошмасин (бегона ўтлардан чиқадиган шира шпиндел тишларига ёпишиб, уларни чирклайди, тишларнинг активлигини пасайтиради, пахта чала терилади.

Энг ёмони, машина бункеридаги пахтанинг ифлослиги ошиб, сифатига ва навига путур етади.

🌱 Пахта териш машиналарининг иш сифати далаларнинг тозалигига ҳам боғлиқ. Бегона ўтлардан тоза далаларда машина бир ўтишда ғўза тупларидаги 90 фоиздан ортиқ юқори навли пахтани териб олади, ифлос далаларда эса бу кўрсаткич 50-60 фоиздан ошмайди, чунки кўп ҳосил чаноқларда қолиб кетади, унинг 15 фоизгачаси ерга тўкилади.


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🔹Қишлоқ хўжалиги экинларининг тузга чидамлилиги – тупроқ шўрланишининг максимал даражаси бўлиб, бунда экинлар ўз ҳосилини йўқотмайди.

🔹Тупроқнинг шўрланиши оқибатида экинлар ривожланишининг ўзгариши бўйича биринчи илмий тадқиқотлар натижалари АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1954 йилда чиқарилган маълумотномасида эълон қилинган.

🔹 БАТАФСИЛ


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

“SUV XO‘JALIGINING YETAKCHI AYOLLARI” MAVZUSIDAGI TANLOVDA QATNASHING!
BU OSON!
❗️

🔢qadam - Sizning fikringizcha O‘zbekiston qishloq xo‘jaligini rivojlantirishga katta hissa qo‘shgan ayolni aniqlang. Bular sizning hamkasblaringiz, o'qituvchilaringiz, o’tib ketgan tarixiy shaxslar bo'lishi mumkin. O’zingizga yoqqan fotosuratlarini toping. 

🔢qadam – Bu odam kimligini va nima uchun u suzni hayratda qoldirganligini tushuntirib beradigan qisqa matn yozing. Unda kahramoningizni suv xo'jaligini rivojlantirishga qo'shgan hissasi, yutuqlari va muvaffaqiyatga hissa qo'shadigan shaxsiy va professional fazilatlarini ifodalang.

TAVSIF QISQA BO'LIB 350-400 SO'ZDAN IBORAT BO'LISHI KERAK.

🔢qadam – tayyorlagan materialni @Yetakchi ayol tanlov_admin TG manziliga yuboring va administratordan javob kuting ( FAQAT BITTA FOTO MATN BILAN YUKLASH MUMKIN).

🔢qadam Administratorning ko‘rsatmalariga amal qiling va u yuborgan havolani iloji boricha ko‘proq do‘stlarga yuborib ulardan sizga ovoz berishlarini so‘rang.
 
Savollar bilan o’z viloyatingizga biriktirgan suv ho'jaligi xodimiga murojaat qiling. Ro’yxati ilova qilinadi 👇

Читать полностью…

TOMCHI

🔹БМТ ФАО ташкилотининг 56-рақамли ҳужжатига кўра тупроқларнинг шўрланганлик даражаси тупроқнинг электр ўтказувчанлиги асосида баҳоланади.

🔹Тупроқнинг электр ўтказувчанлиги бу нам тупроқдаги эриган тузлар миқдори билан боғлиқ ўлчаш усулидир. Яъни, электр токини тупроқ орқали ўтишини тупроқ таркибидаги тузлар миқдорига боғлиқлигига тупроқнинг электр ўтказувчанлиги дейилади.

🔹 БАТАФСИЛ



Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🔹Тупроқлар шўрланиш даражасига кўра одатда кам, ўрта, кучли ва ўта кучли шўрланган тупроқларга бўлинади.

🔹Маълумки, кам шўрланган тупроқларда экинлар ҳосилини ўртача 25 % га, ўртача шўрланган тупроқларда – 50 % гача, кучли шўрланган тупроқларда – 75 % гача камайиши кузатилади. Ўта кучли шўрланган тупроқларда эса ҳосил буткул нобуд бўлади.

🔹Тупроқни шўрлантирувчи тузлар, кимёвий таркибидан қатъий назар, тупроқнинг маълум бир қатламларида йиғилади. Тузлар йиғиладиган қатламнинг ётиш чуқурлигига кўра, тупроқлар шўрхок (0-30 см), шўрхокроқ (30-80 см), чуқур шўрхокроқ (80-150 см) ва чуқур шўрланган (>150 см) турларга бўлинади.

🔹 БАТАФСИЛ


Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…
Подписаться на канал