#ғўза
🌾Ғўза қатор ораларини экишга тайёрлаш олдидан таъсир этувчи модда ҳисобида фосфорли ва калийли ўғитларин йиллик меъёри фосфор 90-100 кг, калий 50-60 кг ҳисобида берилади.
Агарда ғўзапоялари йиғиштириб олинган ер майдони бўлса, ундай ер майдони 10-12 см чуқурликда чимқирқар ёрдамида юза юмшатилгандан кейин 20-25 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳайдалган ер майдонидаги тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 50-60 фоизни ташкил этганда ер «зиг-заг» борона ёрдамида борона қилинади.
🌾Ғўза қатор ораларини экишга тайёрлаш олдидан фосфорли ва калийли ўғитларни йиллик меъёри берилиб, ғўза қатор ораларидаги бегона ўтлар уруғи тарқалмаслиги учун улар юлиниб, дала қирғоғига олиб чиқиб ёқиб юборилади.
Шундан кейин ғўза қатор ораларига ишлов берилади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#gidroponika
1️⃣Гидропоникада экин ўстириш осон иш эмас. У билан шуғулланмоқчи бўлганлар махсус билим ва тажрибага эга бўлиши керак.
2️⃣Иссиқхона қурилиши катта маблағни талаб этади.
3️⃣Узлуксиз сув ва электр энергияси керак.
4️⃣Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги техник хатолар тупроқда ўстиришга қараганда тезроқ ва жиддийроқ сезилади.
5️⃣Электр воситалари, ускуналар ва компьютер дастурла¬ри орқали бошқариш тўғри ишлаётганлигини доимий назоратга олиш лозим. Чунки микроиқлим ва озиқланиш шароитлари орқали келиб чиққан физиологик бузилишлар рўй бериши мумкин.
6️⃣Гидропоникада экин етиштириш талаб даражасида амалга оширилмаса, экологиянинг ифлосланишига олиб келади. Полиэтилен плёнка ва кимёвий ўғитлар атроф-муҳитни кам бўлса-да ифлосланишига олиб келади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#gidroponika 🍅🥒🧄🥦🥬
🌱1. Гидропоникада экиннинг ҳосилдорлиги ва сифат даражаси тупроқда етиштирилганидан юқори бўлади.
🌱2. Озиқ моддалар тўғридан-тўғри ўсимликнинг илдизига берилганлиги сабабли сув ва ўғит сарфи камаяди.
🌱3. Пестицидлардан фойдаланиш камайиб боради, чунки ўсиш воситаси сифатида ишлатиладиган материаллар одатда стерилдир.
🌱4. Гидропоника – ўсимлик етиштириш мумкин бўлмаган шўрланган, тошли, лалми ва бошқа жойларда ҳам экин етиштириш имконини беради.
🌱5. Ўсимликларга бериладиган озиқ моддаларнинг миқ¬дори ва нисбатларини ўзгартириб, ўсимликнинг вегетатив ёки генератив босқичларини бошқариш мумкин.
🌱6. Гидропоникада алмашлаб экиш усули талаб қилмай¬ди, шунинг учун йил давомида экин етиштириш имкони бўлади.
🌱7. Тупроқли деҳқончиликда бажариладиган тупроққа ишлов бериш, тупроқни ташиш, зарарсизлантириш ёки ювиш гидропоникада талаб қилинмаганлиги туфайли ишчи кучи камаяди.
🌱8. Гидропоникада ўсимликларга макро ва микро элементларни керакли миқдор ва усулда берилганлиги учун янада сифатли ва мазали маҳсулотлар олиш мумкин.
🌱9. Гидропоникада экин етиштиришни автоматлаштириш жуда қулай. Унда суғориш, ўғитлаш ва шунга ўхшаш тадбирлар автоматик равишда бошқарилиши мумкин, бу эса меҳнатни тежашга имкон беради.
🌱10. Гидропоникада ишлатиладиган сув тупроқли деҳқончиликда ишлатиладиган сув миқдоридан анча кам.
Тупроқда ўсимликларга берилган сувнинг бир қисми оқиши, ювилиши ва буғланиши туфайли йўқолади. Шу сабабдан тупроқсиз деҳқончиликда ишлатилган сув миқдори тупроқда ишлатиладиган сувга нисбатан 50% га тежалади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
🔹Тупроқ фаол қатламини сунъий намлантириш учун сув бериш (суғориш) даврида сувнинг бир қисми тупроқнинг фаол қатламидан пастга сизиб ўтиб кетади.
🔹Пастга сизилган сувлар ер ости сизот сувларигача етиб бориб, уларга қўшилиб кетади. Оқибатда ер ости сизот сувлари сатҳининг кўтарилиши кузатилади.
БАТАФСИЛ
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#bugdoy
🔹 Ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун тупроққа ишлов бериш йўли билан тупрокда мақбул сув, хаво ва озиқа режими яратилади.
🔹 Кузги буғдой экиш учун тупроққа ишлов бериш буғдойни бошоқлаш ва дон тўлиши даврида тупроқни ҳайдов қатламидаги хажм массаси 1,2-1,3г/см3 дан ошмаслиги керак. Бу кўрсаткични юқори ва паст бўлиши ҳосилдорликка ўз салбий таъсирини кўрсатади.
🔹Аммо Ўзбекистонни суғориладиган тупроқ шароитида бу кўрсаткич тупроқни 0-100 см ли қатламида 1,3; 1,4; 1,5; 1,52 ни ташкил этади. Тупроқ хажм массаси 1,2-1,3 г/см3 булганда буғдой экилганида 18-19 кейин буғдой илдизи яхши ривожланади. Бу кўрсаткич уруғ экилган қатламдан пастки қатламда 1,4-1,5 г/см3 бўлганда эса буғдой илдизи атиги 1-5 см чуқурликка етади.
🔹 Ер экишга қанчалик сифатли қилиб тайёрланса, экиш ва кузги буғдойни парвариш қилиш шунчалик юқори савияда ўтказилади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#pomidor
Белгилари:
Зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди. Поя ва барглардаги зарарланган жойлар яшил, намлик билан тўйинган ноаниқ шаклдаги йирик доғлар кўринишига эга бўлади.
Мазкур доғларнинг ўлчами ортиб боради, жигарранг тусга киради ва қоғозсимон бўлиб қолади. Мевалардаги зарарланган жойлар эса қаттиқ ноаниқ шаклдаги катта жигарранг-яшил доғлар кўринишида ифодаланади. Мевадаги бундай зарарланган жойнинг юзаси дағал, мойсимон кўринишда бўлади.
Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Касалликни қўзғатувчи замбуруғ ўзи чиққан ва томорқаларда етиштириладиган картошка ва помидорда, шунингдек итузумгулдошлар оиласига мансуб бегона ўтларда сақланиши мумкин. Касалликнинг ривожланишига салқин ва нам об-ҳаво қулай имконият яратади.
Кураш чоралари:
Мазкур касалликка қарши фунгицидлар пуркаш ва касалликнинг авж олишини башорат қилиш тизимини йўлга қўйиш унга қарши курашнинг энг самарали воситаси ҳисобланади. Помидорни картошкадан сўнг ёки картошка билан ёнма-ён етиштириш тавсия этилмайди, чунки картошка ўсимлиги кўпинча мазкур касаллик кқўзғатувчисининг манбаи ҳисобланади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#sabzi
🥕 Ildizmeva sabzavotlarning tuproq namiga bo‘lgan talabi ekinning turiga qarab har xildir.
🥕 Sabzi o‘simligining ildizi yaxshi rivojlangan, tuproqqa nisbatan chuqur taraladi, barg shapalog‘i unchalik katta emasligidan suvni ko‘p bug‘lantirmaydi, ammo tuproqning bir oz chuqur qatlamidan nam tortib olish qobiliyatiga ega. Demak, ularning suvga o‘ta talabchan emasligining boisi ham shunda. Lekin O‘zbekiston sharoitida ekinlarni sug‘ormasdan mo‘l va sifatli hosil olib bo‘lmaydi. Agar ekin qondirib sug‘orilmasa, hosildorlik va shuning bilan birga mahsulotning sifati pasayadi. ...
👉 davomini o'qing
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#sabzi
🥕Sabzi unib chiqishi bilan darhol begona o‘tlarni o‘tashga va yaganalashga kirishish kerak. Sabzi 2 marta o‘taladi. Dastlabki o‘tash sabzi bitta chinbarg chiqarganda, keyingisi esa 3-4 barg chiqarganda o‘tkaziladi.
🥕Har o‘toq davomida yagana ham qilib boriladi. Begona o‘tlarni yo‘qotish uchun gerbisidlardan foydalaniladi. Bir yillik o‘tlarga qarshi, ekishdan oldin gektariga Gezagard-50 yoki Prometrin preparatini har gektariga 2-3 kg dan begona o‘tlar urug‘i yerdan ungunga qadar yoki 1-2 chinbarg chiqargan vaqtda; Nitran 30 foyizli preparatni gektariga 3,3 - 6,0 kg yoki Treflanni 24 foyizli preparatini gektariga 4-6 kg hisobidan madaniy o‘simliklarining urug‘i unib chiqqungacha yoki 1-2 chinbarg chiqargan vaqtda yoki Fyuzilad Super 12,5 foyizli preparatini gektariga 1-2 kg hisobidan begona o‘tlar urug‘i 2-4 ta barg chiqargan vaqtida purkaladi.
🥕Gerbisid sepilgan sabzi ekinlari mevalarini 4 oydan ilgari iste’mol qilish taqiqlanadi. Sabzi ikkinchi marta yagana qilinib, o‘tdan tozalangandan keyin qator oralari traktor kultivatorida yumshatiladi.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#karam
🥬 Ekish muddatlari va ekish sxemasi. Kechki karam navlarining ko‘chati 15 iyun-10 iyulda ekiladi. Dalaga ekish paytida ko‘chatlarda 6-7 ta barg bo‘lishi kerak. O‘rtagi-kechki karam ko‘chati 70×40 sm ѐki 90×40 sm sxemada ekiladi.
🥬 Parvarishlash. Ko‘chatlar ekib bo‘lingandan keyin 1-1,5 hafta o‘tkazib, birinchi yalpi ishlov beriladi. Bunda qator oralari KRN-4,2 kultivator bilan 15-16 sm chuqurlikda kultivatsiya qilinib, o‘simlik atrofi yumshatiladi, ma’dan o‘g‘itlar bilan oziqlantiriladi va suv beriladi. 20-25 kundan keyin yana bir marta yalpi ishlov beriladi.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#tabiat_mo'jizasi
🇹🇯 🇺🇿 Tojikiston bilan chegarada, Shirin GES yaqinida ajoyib tabiiy hodisani kuzatishingiz mumkin-suv tom ma'noda daraxt tanasidan oqib chiqadi!
Bu tabiatning naqadar ajoyibligini eslatuvchi noyob hodisa.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#sarimsoq
🧄 Sarimsoq tuproqdagi mineral ozuqa elementlarga talabchan. Uni to‘g‘ri o‘g‘itlash o‘simlikning rivojlanishi va sovuqqa chidamliligini oshiradi.
🧄 Tuproq unumdorligini oshirish uchun yerni haydash paytida har bir gektar yerga 20-40 tonna chirigan go‘ng, sof holda 100-200 kg. azot, 140-160 kg. fosfor va 65-75 kg. kaliy solish tavsiya qilinadi.
🧄 Bahorda birinchi o‘toqdan keyin ekinni mineral o‘g‘itlar bilan oziqlantirish juda samaralidir. Sarimsoq ekiladigan yerga yangi go‘ng solish yaramaydi, chunki bu hosilning yetilishini kechiktiradi va saqlanish sifatini pasaytiradi.
🧄 Organik o‘g‘it, fosforning 75 foizi, kaliyning hammasi shudgorlash ostiga, fosforning qolgan qismi (25%) va 30-40 kg. azot ekish oldidan solinadi. Azotning qolgan qismi teng bo‘linib, ikki marta solinadi. Bunda, birinchisi birinchi o‘toq va yengil chopiqdan keyin, ikkinchisi esa 2-3 haftadan keyin oziqlantiriladi.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Давоми
CROPWAT дастурининг натижа берувчи модуллари
5. Экиннинг сувга бўлган талабини ҳисоблаш модули
Бу модул экин турлари ва экиш муддатларининг дастурга киритилган
маълумотларига асосланиб ўсимликнинг сувга бўлган талабини ҳисоблашни
амалга оширади.
6. Экиннинг суғориш графигини аниқлаш модули
Бу модулда экин майдонига хос маълумотлар (экин тури, тупроқ, экиш
муддати ва ҳосилни йиғиб олиш) ёрдамида экинни суғориш графигини
аниқлаш ишлари амалга оширилади.
💻 Аниқ даладаги экиннинг сувга бўлган талаби ва унинг аниқлаштирилган
суғориш графиги асосида мавсумий суғоришлар режалаштирилади ва
мавсум давомида амалга оширилади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
👍👍👍👍👍
💙“Suvchilar maktabi” tajriba maydonida o‘rnatilgan meteostansiyalar ma’lumotlari asosida bajarilgan tahlillar natijasi
♻️Joriy yilning 6-9 sentabr sanalarida ekin maydonlaridan suvning (namlikning) bugʻlanishi yuqoridagi jadvalda keltirilgan. Natijalarga qaraganda Buxoro (Buxoro shahri - 209 m3/ga) va Navoiy (Karmana tumani - 190 m3/ga) viloyatlari, Qoraqalpog’iston (Nukus - 188 m3/ga) viloyatidagi tajriba maydonlarida eng yuqori bo‘ldi.
💧Shu muddatda maktabning Namangan (To'raqo'rg'on - 160 m3/ga), Surxondaryo (Termiz - 159 m3/ga), Qashqadaryo (Qarshi tumani -157 m3/ga), Samarqand (Oqdaryo tumani– 148 m3/ga), Jizzax ( Paxtakor tumani - 141 m3/ga), Andijon( Andijon - 136 m3/ga), va Xorazm (Urganch tumani – 132 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi mamlakat bo‘yicha o‘rtacha qiymatga yaqin bo‘ldi.
🚛Suvchilar maktabining Farg’ona ( Quva - 119 m3/ga), Toshkent (Darxon - 119 m3/ga), Sirdaryo (Guliston - 118 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi ko‘rsatkichlari boshqa viloyatlardagiga nisbatan kamroq bo‘lgan.
🌱Suvchilar maktabining tajriba maydonlariga yaqin joylashgan fermer xo‘jaliklari dehqonlari sentyabr oyining birinchi kunlarida o‘tkazadigan dala ishlarini keltirilgan ma’lumotlar asosida aniqlashtirib amalga oshirishlari mumkin.
Suvchilar maktabi | Tomchi
У ёки бу экинни бир майдонда бир неча йил кетма-кет етиштириб булмайди. Агарда алмашлаб экишга риоя қилинмаса, иккита жиддий муаммога дуч келиш мумкин.
1️⃣Биринчидан, тупроқда яшовчи бирор-бир сабзавот экини зараркунандаларининг сони мунтазам ортиб боради ва охир-оқибат критик чегарага келиб қолади.
2️⃣Иккинчидан, бир майдонда у ёки бу экинни узоқ вақт етиштириш тупроқ таркибидаги озуқавий моддалар мувозанатининг бузилишига олиб келади. Бу муаммоларни алмашлаб экишни тўғри ташкил қилиш билан ҳал этиш мумкин.
📌Қуйида уч йил учун ҳисобланган энг содда стандарт алмашлаб экиш чизмаси келтирилган.
🔵Чизмада кўп йиллик сабзавотлар (сарсабил, ровоч ва ҳ.к.) етиштириладиган Майдонлар ҳисобга олинмаган. Аммо, ҳамма ҳaм алмашлаб экишга риоя қилавермайди ёки буни шарт эмас деб ҳисоблашади.
🔵Ҳолбуки, қуйидаги оддий қоидага амал қилиш етарли булади: илдизмевалиларни ер устки қисми истеьмол қилинадиган сабзавотлар билан навбатлаб экиш лозим, шунингдек аввалги йилда яхши ҳосил бермаган сабзавотларнинг ўрнига айнан ушбу сабзавот билан бир гуруҳга кирувчи иккинчи хил сабзавотни экмаслик керак.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
💻 Ўзбекистон шароитида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишни режалаштиришни ФАОнинг CropWat дастурини қўллаш асосида бажариш мумкин.
CropWat дастурининг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги экинларини сувга бўлган талаби ва суғориш меъёрини аниқлашдан иборат.
💻 Дастур ёрдамида экинларнинг сувга бўлган талабини аниқлаш иқлим, тупроқ ва ўсимлик тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади. ...
👉 БАТАФСИЛ
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Биласизми
📝 Қонунчиликка кўра, пахта тозалаш саноати корхоналарида пахта тозалаш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:
➖пахтани қуритиш;
➖пахтани тозалаш;
➖пахтани юклаш, тушириш;
➖пахтани пневмотранспортга ортиш;
➖қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
🔹Айрим туз бирикмалари ўсимликларга унча зарарли таъсир кўрсатмайди. Ҳатто уларнинг юқори концентрациялари ҳам айрим зарарли тузларга қараганда тупроққа кам таъсир қилади. Бундай ҳодиса тузлар антагонизми деб аталади. Энг кучли антагонистлар– натрий ва кальций катионларидир.
БАТАФСИЛ
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
💙 Ekin dalalaridan bug‘lanishga sarflanayotgan suvning miqdori
(2024 yilning 13 - 15 sentyabr kunlari oralig‘idagi o‘zgarishlar)
☀️ Hurmatli Tomchi muhlislari “Suvchilar maktabi”ning mamlakatimiz viloyatlarida joylashgan tajriba dalalarida o‘rnatilgan meteostansiyalarning 2024 yilning 13 sentyabridan 16 sentyabrigacha muddatdagi ma’lumotlari asosida bajarilgan tahlillarning natijalari ekin maydonlaridan namlikning bug‘lanishi butun mamlakat bo‘ylab yoz chillasidagi ko‘rsatkichlarga nisbatan sezilarli kamaydi.
🔹 Xususan, Suvchilar maktabining Qoraqalpog‘iston Respublikasidagi (Nukus tumani - 192 m3/ga) va Buxoro (Buxoro shahri - 183 m3/ga) viloyatidagi uchastkalarida nisbatan yuqori bo‘ldi.
🔹 Suvchilar maktabining Navoiy (Karmana tumani - 149 m3/ga), Namangan (To‘raqo‘rg‘on - 143 m3/ga), Xorazm (Urganch tumani – 137 m3/ga) va Samarqand (Oqdaryo tumani - 135 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi nisbatan o‘rtacha ko‘rsatkichlarga ega bo‘ldi.
🔹 Suvchilar maktabining Farg‘ona (Quva tumani – 126 m3/ga), Qashqadaryo (Qarshi tumani – 126 m3/ga), Andijon (Andijon - 125 m3/ga), Jizzax (Paxtakor tumani - 124 m3/ga), Surxondaryo (Termiz tumani - 122 m3/ga) va Toshkent (Darxon - 121 m3/ga) viloyatlaridagi tajriba maydonlarida namlikning bug‘lanishi nisbatan kam ko‘rsatkichlarga ega bo‘ldi.
🔹 Ekin maydonidan namlikning bug‘lanishi mamlakat bo‘yicha Suvchilar maktabining Sirdaryo viloyati Guliston tumanida joylashgan tajriba maydonidan eng kam (94 m3/ga) bo‘ldi.
❗️ Suvchilar maktabining tajriba maydonlariga yaqin joylashgan fermer xo‘jaliklari dehqonlari sentyabr oyining ikkinchi yarmida o‘tkazadigan dala ishlarini keltirilgan ma’lumotlar asosida aniqlashtirib amalga oshirishlari mumkin.
Suvchilar maktabi | Tomchi
“SUV XO‘JALIGINING YETAKCHI AYOLLARI” MAVZUSIDAGI TANLOVDA QATNASHING!
BU OSON! ❗️
🔢qadam - Sizning fikringizcha O‘zbekiston qishloq xo‘jaligini rivojlantirishga katta hissa qo‘shgan ayolni aniqlang. Bular sizning hamkasblaringiz, o'qituvchilaringiz, o’tib ketgan tarixiy shaxslar bo'lishi mumkin. O’zingizga yoqqan fotosuratlarini toping.
🔢qadam – Bu odam kimligini va nima uchun u suzni hayratda qoldirganligini tushuntirib beradigan qisqa matn yozing. Unda kahramoningizni suv xo'jaligini rivojlantirishga qo'shgan hissasi, yutuqlari va muvaffaqiyatga hissa qo'shadigan shaxsiy va professional fazilatlarini ifodalang.
TAVSIF QISQA BO'LIB 350-400 SO'ZDAN IBORAT BO'LISHI KERAK.
🔢qadam – tayyorlagan materialni @Yetakchi ayol tanlov_admin TG manziliga yuboring va administratordan javob kuting ( FAQAT BITTA FOTO MATN BILAN YUKLASH MUMKIN).
🔢qadam Administratorning ko‘rsatmalariga amal qiling va u yuborgan havolani iloji boricha ko‘proq do‘stlarga yuborib ulardan sizga ovoz berishlarini so‘rang.
Savollar bilan o’z viloyatingizga biriktirgan suv ho'jaligi xodimiga murojaat qiling. Ro’yxati ilova qilinadi 👇
🔹Шўрланган тупроқлар деб тупроқ профилида маданий ўсимликларнинг (галофит бўлмаган) ривожланиши учун зарарли таъсир этувчи, сувда осон эрийдиган тузлар бўлган (тузли) тупроқларга айтилади.
🔹Ҳозирги кунда Ўзбекистон шароитида умумий ер майдонларининг 46,3 % и турли даражада шўрланган ерлардан иборат (Ўзбекистон Республикаси тупроқ қопламлари Атласи, 2010).
🔹Тупроқларнинг шўрланишига табиий ва сунъий омиллар асосий сабабчилар бўлиши мумкин.
БАТАФСИЛ
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#ko‘kat
🥬 Ko‘kat sabzavotlar ovqatga turli ko‘rinishda ishlatiladi. Ularga bir yillik, ikki yillik va ko‘p yillik madaniy sabzavotlar kiradi. Ko‘kat sabzavotlar vitaminlarga, mineral tuzlarga, efir moylariga va ferment-larga boy bo‘lib, ziravor sifatida sabzavotlarni tuzlashda ham ishlatiladi.
🥬 Ko‘kat sabzavotlar yuqori hosildorligi, tezpisharligi, issiqqa kam talabchanligi, tuproqga, namga va oziq moddalarga ko‘p talabchanligi bilan boshqa sabzavotlardan ajralib turadilar.
🥬 Ko‘kat sabzavotlar nihollari paydo bo‘lgandan keyin 25-35 kunda hosili yig‘ib olinadigan darajaga yetadi. Ularni yil davomida ekib yangi sabzavot yetishtirib turish imkoniyati bor. Ko‘kat sabzavotlar asosan bargi uchun yetishtiriladi, shu sababli ularning urug‘i ancha qalin ekiladi.
🥬 Ko‘kat sabzavotlarga yuqori harorat salbiy ta’sir qiladi,issiq ortiqcha va havoning nisbiy namligi past (60 % dan) bo‘lsa, o‘simlik barvaqt gulpoya chiqaradi, barglari sust o‘sadi, hosili kamayadi, bargining sifati pasayadi, shirasi kam, o‘zi dag‘al bo‘lib qoladi. Ular yaxshi go‘nglangan, unumdor yerlarga ekilsa yuqori sifatli hosil olinadi.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Aholini toza ichimlik suvi bilan ta’minlash Yevrokomissiyaning ustuvor vazifalaridan biri bo‘lishi kerak. Portugaliya energetika va atrof-muhit vaziri Mariya da Graza Karvalo Bryusselda bu masalani ko‘tardi.
Yevropa Ittifoqi hududining 20 foizi va aholining 30 foizi qurg‘oqchilik va suv toshqinlaridan zarar ko‘rmoqda. Bahorda Ispaniyaning Kataloniya hukumati favqulodda holat e’lon qildi va suv iste’molini chekladi.
Kelajakda Yevropa Ittifoqini yana ko‘plab muammolar kutmoqda. Mariya da Graza Karvalo Bryusselda suv resurslariga sarmoya kiritish zarurligini ta’kidladi.
“Biz yangi qonunlar talab qilmayapmiz, ammo suv resurslariga e’tibor qaratish kerak. Bu Yevropa Ittifoqining navbatdagi budjetida ustuvor vazifa bo‘lishi lozim”,
“Dunyoning ko‘p hududlarida suv tanqisligi mojarolarga olib kelishi mumkin. Bu yuz bermasligi uchun sifatli suvga ega bo‘lishimiz kerak”,
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан ер солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ерларнинг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланилади
#tabiat_mo'jizasi
🇨🇳 Xuanxe (Sariq daryo) va Boxay dengizining qo'shilishi, Xitoy.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Агротехник тадбирлар: Ғўзанинг чидамлилигини оширадиган чора-тадбирлар (ўғитлаш, суғориш, культивация) трипс зарарини пасайишига ёрдам беради.
Биологик усул: тамаки трипсига қарши олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумларидан 1,0-1,20 нисбатларида 10 куноралатиб 2марта чиқарилади. Зарурият бўлган майдонларга олтинкўз тухумидан 500-1000 тагача чиқариш давом эттирилади; тамаки трипси тушган далаларга хонқизи қўнғизлари,сирфид пашшалари,афидиидлар ва бошқа фойдали хашаротларни жалб этиш.
Кимёвий усул: вегетация давомида 4-7% ўсимлик трипс билан заpарарланиши кузатилса, моспилан 20%н.к.-0,15л/га; карбофос 50%эм.к.– 0,6 л/га; пилармос 20% н.к. –0,15л/га; камилот 20% н.кук.-0,15л/га; калипсо 48%сус.к.–0,05-0,07л/га; дельтафос 38% эм.к.–1,0л/га; вертимек1,8% эм.к. – 0,4 л/га ва бошқа рухсат этилган дорилар билан ишлов берилади.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, ҳар йили 1 октябргача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилиши белгиланган.
📝 Бунда, пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари солиқ органларининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#trening
🔹 Andijon viloyatiga Tojikiston Respublikasi suv xo‘jaligi tashkilotlari va “Tojikistonda suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi” mutaxassislarining tashrifi haqida ma'lumot bergan edik.
🔹Uchrashuv ishtirokchilardan biri fermer Ochilov Sobir ota o'z taasurotlari bilan o'rtoqlashmoqda.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
#sarimsoq
🧄 Sarimsoqdan yuqori hosil olish uchun ildiz kirib boradigan tuproq qatlamining namligi dala nam sig‘imining 75- 80% atrofida bo‘lishi kerak.
🧄 Sarimsoq kuzda sovuq tushguncha ikki-uch marta sug‘oriladi. Sug‘orish me’yorini (500-600 m3/ ga) belgilab, har 5-12 kunda bir marta sug‘oriladi. Sarimsoqqa o‘sish davri davomida respublikamizning janubiy hududlarida 7-9 marta, markaziy hududlarida 5-7 marta, shimoliy hududlarda esa 5-6 marta suv berish tavsiya etiladi.
🧄 Hosilni yig‘ib olishdan 2-3 hafta oldin sug‘orish lar mutlaqo to‘xtatiladi. Bu tadbir sarimsoqning saqlanuvchanlik xususiyatlari ortishiga sabab bo‘ladi.
✅ Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish