tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилиши белгиланган.

📌 Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оила таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (34 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

💧 Bauer Linestar
- ҳар хил тизимлар орқали саноат миқёсида плантацияларни суғориш ташкил этилган ҳаяжонли ва муҳим жараёндир. Каналлар ва махсус сув омборларидан Linestar 5000 сув олиш тизими катта узунликдаги тўртбурчаклар майдонлар учун мақбул ечимдир.
Тупроқ юзасига яқин бўлганлиги сабабли суғоришнинг юқори самарадорлиги ўсимликларга юмшоқ таъсир кўрсатади, тупроқнинг сиқилишини олдини олади.
Ускунани осонликча ташиш ва унинг маневрлилиги эса, таъсирчан ўлчамларига қарамай, асбобнинг ҳажмидан 3-5 баравар кўп бўлган тупроқ майдонларини бир хил ва кам харажатли намланишини таъминлайди.


Kanalga ulanish| 💬 Savollar| 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Evapotranspiratsiya nima va u bizga nimaga kerak?

🌱 Tuproq va yetishtirilayotgan ekin tanasida yetarli miqdorda suv bo‘lgandagina o‘simlik rivojlana oladi va hosil beradi.

💧 Tuproqda yetarli miqdorda suv (namlik) bo‘lmasa undagi oziq moddalar harakatlanmay yotaveradi. Yetarli suv bo‘lgandagina bu moddalar suvda erib, eritma tarzida ekingacha yetib boradi va ekinni oziqlantiradi. Suvning harakatlanishi uchun esa u doimo bug‘lanishi, o‘rniga yangisi kelib turishi kerak.

👉 Batafsil


Kanalga ulanish| 💬 Savollar| 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

❗️ ТОМЧИ реестрдан ўтган корхоналар диққатига!!!

Томчилатиб суғориш технологиясини қуриш бўйича бажарган ишларингизни бошқалар хам кўришини хохлайсизми?

Бунда биз Сизга ёрдам берамиз. 🤗

Биз билан боғланинг (93 007 90 02) ва тажрибаларингизни ўртоқлашинг!!! 🤝


Kanalga ulanish| 💬 Savollar| 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Боғларда ёзги шакл беришни ўтказиш

Боғларда асосий агротехник тадбирлардан бири, бу – июль
ойи бошидан ёш ва ҳосилли боғларда ёзги шакл беришни ўтказиш.

Ёш боғларда дарахт танаси сийраклаштирилиб, худди эрта баҳордагидай шакл бериш амалга оширилади.

Дарахт шох-шаббаларининг зичлиги камайтирилганида, танасига қуёш нурининг тушиши яхшиланиши эвазига шохларнинг ҳосилга кириши тезлашади.

Келгуси йили эрта баҳорда кучли кесиш ва сийраклаштириш ишларига ҳожат қолмайди.

Ёш интенсив боғларда янги новдалар симбағазларга эгиб боғланса, мева куртакларининг шаклланиши жадаллашади. Новдани боғлашда иложи борича эркин ушлаб 70–800 бурчак остида эгиш зарур.


Kanalga ulanish| 💬 Savollar| 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Aziz TOMCHI kanalimizning obunachilari!
“SUV SOHASIDA AYOLLARNING IMKONIYATLARINI KENGAYTIRISH” mavzusida uch kunlik o’quv kursi bo'lib o'tgani haqida ma'lumot bergan edik.

Tadbir tugaganiga qaramay ishtirokchilar fikrlari bilan O'zbekiston 24 radio to'lqinlarida tanishishingiz mumkin. Bugun seminar trening maqsad va vazifalari bilan Birodar Burhonjonov o’rtoqlashadilar

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

❗️ ТОМЧИ реестрдан ўтган корхоналар диққатига!!!

Томчилатиб суғориш технологиясини қуриш бўйича бажарган ишларингизни бошқалар хам кўришини хохлайсизми?

Бунда биз Сизга ёрдам берамиз. 🤗

Биз билан боғланинг (93 007 90 02) ва тажрибаларингизни ўртоқлашинг!!! 🤝


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Июль ойида боғларни суғориш

Боғларни суғоришда ерости суви чуқур жойлашган бўз тупроқларда сув 24–36 соат давомида жилдиратиб суғорилади.

Оғир соз тупроқларда суғориш миқдори 700–800 м3/га, тошлоқ тупроқларда 400–500 м3/га миқдорда суғорилади.

Янги боғларда ҳар туп кўчат атрофига 100–120 г. дан азотли, 50 г. дан фосфорли ўғитлар солиб, 2–3 маротаба қондириб суғорилади.
Тупроқда намликни сақлаш ва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида боғлар қатор ораларида тупроқ етилиши билан 12–15 см чуқурликда культивация ўтказилади.

Интенсив боғларда ўғитлар сувда эритилиб, томчилатиб суғориш трубалари орқали берилади, бунда самарадорлик ортиб, ўғитлар тежалади.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ЁЗ ЧИЛЛАСИДА ҒЎЗА ПАРВАРИШИ: СУҒОРИШ (2)

💧 Ғўзанинг гуллаш даврида суғориш давомийлиги механик таркиби енгил тупроқларда 14–16, ўрта ва оғир тупроқларда 16–18, қийғос гуллаш ва ҳосил тугиш даврида эса мос равишда 16–18 ва 18–20 соатдан ошмаслиги керак.

💧 Суғоришдан кейин ғўза қатор орасида тупроқ етилиши билан юза ва майин культивация қилиниши керак. Культивация кечиктирилса, кесак ҳосил бўлиб, сувдан самараси сезилмай, шона ва гуллар тўкилиб кетади.

💧 Сувдан сувгача ғўза қатор орасига 2 марта ишлов берилади, бунда суғоришдан кейинги культивация ва суғоришдан олдинги эгат олишда механизмларнинг ишчи органларининг тўлиқ ва тўғри ростланишини назорат қилиш зарур.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#bu_qiziq

Burlin ko'li - Sibirdagi pushti suv havzasi, u erda poezdlar harakatlanadi.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Июль ойида боғбонлар бажарадиган агротехник тадбирлар

🍏 Боғларда меваларнинг пишиб етилиши тезлаша бошлади. Узоқ жойларга юбориладиган меваларни техник пишиш ҳолатида, ички бозорга чиқариладиган меваларни эса физиологик пишиш ҳолатида узиш тавсия этилади.

🍎 Узилган мевалар сараланади ҳамда идишларга (идиш ва транспорт турига қараб) жойланади.

🍏 Боғбон-соҳибкорлар боғлардаги ҳосилни сақлаб қолишлари учун
саратон сувига қондириб суғоришга эътиборни қаратишлари зарур. Июль ойида қуёш ҳароратининг энг юқори даражага кўтарилиши сабабли мевали дарахтларнинг сувга бўлган талаби ортади.

🍎 Бу вақтда сув ичган боғларнинг ҳосилдорлиги ортади, мевасининг сифати яхшиланади ҳамда меваларнинг тўкилиши камаяди. Ушбу ойда боғларни 2-3 марта қондириб суғориш керак. Ҳосилли боғларни суғориш учун боғларда дарахт тупларидан 80–90 см узоқликда ариқ олинади.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Aziz TOMCHI kanalimiz obunachilari.
“SUV SOHASIDA AYOLLARNING IMKONIYATLARINI KENGAYTIRISH” trening boshlangani haqida ma’lumot bergan edik. Kecha trening qatnashchilari Toshkentdagi “Suvchilar Maktabi” ga tashrif buyurdilar va uning faoliyati bilan tanishdilar. Tashrifda jarayonida olingan foto reportajimiz bilan sizni tanishtirmoqchimiz.

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💧Сув тақчиллиги Бувайда

©BuvaydaInfo https://www.youtube.com/watch?v=WgVpSqbw9uQ

Бағдод туманидаги дашт ҳудудларида 20 кунда бир кўриниш берадиган оқин сувлар аксарият деҳқонлар учун ягона имконият.

Лавҳани томоша қилинг ва деҳқонлар сув билан боғлиқ яна қандай муаммоларга дуч келиши ҳақида билиб олинг.

Сиз томонларда ҳам сув танқислиги борми?

Барча деҳқон ва фермер акаларга ҳам жўнатиб қўямиз

Обуна бўлинг
👉@agroolamuz

Читать полностью…

TOMCHI

❗️ ТОМЧИ реестрдан ўтган корхоналар диққатига!!!

Томчилатиб суғориш технологиясини қуриш бўйича бажарган ишларингизни бошқалар хам кўришини хохлайсизми?

Бунда биз Сизга ёрдам берамиз. 🤗

Биз билан боғланинг (93 007 90 02) ва тажрибаларингизни ўртоқлашинг!!! 🤝


📱✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

“SUV SOHASIDA AYOLLARNING IMKONIYATLARINI KENGAYTIRISH” trening boshlandi (3).

Trening davomida quyidagi muhim masalalar muhokama qilindi:
• gender qonunchiligi asoslari va huquqiy savodxonlik;
• Suv resurslarini integratsiyalashgan boshqarish (IWRM): gender yondashuvi,
• Suv sektorida ijtimoiy qo’llab quvvatlash: aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj toifalarini ijtimoiy himoya qilish sohasidagi davlat siyosatining asoslari;
• Moliyaviy savodxonlik asoslari,
• Ayollar tadbirkorligi va boshqa.
Uch kun mobaynida trenerlar va loyiha mutaxassislari yo’qaridagi qayd etilgan va boshqa juda qiziqarli hamda muhim mavzularni yoritib beradilar.

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#bu_qiziq

💧 VIRTUAL SUV
Quyidagi mahsulotlarning tayyor holatga kelguniga qadar qancha suv ketishi tasvirlangan.

Kanalga ulanish| 💬 Savollar| 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ЁЗ ЧИЛЛАСИДА ҒЎЗА ПАРВАРИШИ: ОЗИҚЛАНТИРИШ (2).

🌾 Ғўзани озиқлантиришнинг охирги муддати биологик ривожланиши
бўйича ёппасига гуллай бошлаши, яъни гуллашининг 10-кунигача ёки
июль ойининг бошигача тўлиқ тугалланиши керак.

🌾 Бундан кечикса, ғўзанинг ривожланиш даври чўзилиб кетиши мумкин. Бу йилги шароитда чигит қайта бузиб экилган далаларда ҳамда ғўза ривожи кечки бўлган жойларда минерал ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш ишларини 15 июлгача тугаллаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ бўлади.

🌾 Минерал озиқлантириш ишларини жадаллаштириш учун суғоришдан олдин ва суғориб бўлинган далаларда сувдан кейин ер оби-тобига келганда культивация билан қўллаш ҳам яхши самара беради.


Kanalga ulanish| 💬 Savollar| 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Keyingi yillarda mamlakatimizda gender tengligini ta’minllashga alohida e’tibor qaratilmoqda. Bu borada suv ho’jaligida ham qator tadbirlar amalga oshirilmoqda. Statistik ma'lumotlarga ko'ra, mamlakatimiz suv xo'jaligida ayollarning soni 10% dan ko'p emas. Halqaro standartlarga qaraganda har bir sohada ayollar soni 30 foizgacha tashkil qilish kerak.

Kuni kecha “SUV SOHASIDA AYOLLARNING IMKONIYATLARINI KENGAYTIRISH” mavzusida uch kunlik o’quv kursi bo'lib o'tgani haqida ma’mulot bergan edik. Bugun O'zbekiston 24 radiosida shu o’quv kursi haqida expert-trener Feruza Hamdamova o’z fikrlarini e’tiboringizga havola etmoqda.

Kanalga ulanish| 💬 Savollar| 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Aziz TOMCHI kanalimizning obunachilari!

“SUV SOHASIDA AYOLLARNING IMKONIYATLARINI KENGAYTIRISH” mavzusida uch kunlik o’quv kursi bo'lib o'tgani haqida ma'lumot bergan edik. O'zbekiston 24 radio to'lqinlarida Suv Ho’jaligi vazirligi boshqarma boshlig’I Dilafruz Aliqulova Suv ho’jaligida hotin-qizlar sonini ko’paytirish masalalari haqida so’z yuritadi.

Kanalga ulanish| 💬 Savollar| 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ЁЗ ЧИЛЛАСИДА ҒЎЗА ПАРВАРИШИ: ОЗИҚЛАНТИРИШ (1).

Ғўзалар гулга кира бошлаган пайкалларда охирги
озиқлантириш ишлари амалга оширилади.

Бунда азотли ўғитлар гектарига соф ҳолда 70–75 кг (аммиакли селитра 210–225 кг) ва фосфорли ўғитлар соф ҳолда 40–50 кг (аммофос 80–100 кг ёки оддий суперфосфат 220–275 кг ёки супрефос 170–215 кг ёки PS-Агро 100–125 кг ) берилиши лозим.

Минерал ўғитлар тўғри берилиши учун ғўза қатор оралари 90 см бўлса, минерал ўғитлар ғўза қаторидан 30–35 см ёнига, 60 см, қатор оралиғида эса қатор орасининг ўртасига 14–16 см чуқурликка солинади.


Kanalga ulanish| 💬 Savollar| 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#bu_qiziq

Reyn sharsharasi pastga tushadigan suv miqdori bo'yicha Evropadagi eng katta hisoblanadi.

Shveytsariya 🇨🇭


Kanalga ulanish| 💬 Savollar| 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

ЕРЛАРНИ ЛАЗЕР НИВЕЛИРИДА ТЕКИСЛАШ

🚜 Ерларни
лазер нивелирида текислаш – дала майдон юзасидаги энг паст ва баланд жойлар фарқи 1+3 см.дан ошмайдиган даражадаги, махсус жиҳозли лазер нивелирли қурилмаларда текислаш усули тушунилади.

Лазер нивелирида текислашнинг афзалликлари:
🔸суғоришга сарфланадиган сув 20-25 фоизга тежалади;
🔸 тупроқ шўрланишининг камайшига эришилади;
🔸 суғориш вақти, ишчи кучи, энергия сарфи камаяди;
🔸 экинлар бир текисда униб чиқади;
🔸 экинлар бир хил намлик ва озиқа билан таъминланади;
🔸 буғдой-пахта ҳосили гектарига 4-7ц ошади;
🔸 юқори ҳосил фермерлар учун қўшимча даромад манъбаи ҳисобланади. 🚜🚜

👉 Батафсил:


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Июль ойида боғларни озиқлантириш

🌳 Агарда июнь ойида боғлар озиқлантирилмаган бўлса, у ҳолда озиқлантириш органик ўғитлар билан қўшимча “шарбат” усули орқали берилса, яхши натижа беради.

🌳 Бунинг учун боғ-токзорларнинг юқори қисмидан сув келадиган йўлда хандақ ковланиб, гўнг солингач, сувга тўлдирилади, 3-4 кун аралаштириб, сўнг экинга таралади.

🌳 Агарда органик ўғитлар бўлмаса, дарахтлар яхши ўсиб ривожланиши учун минерал ўғитлардан аммофос (100 кг) ва калий ўғитлари (100–120 кг) билан қўшимча озиқлантирилса яхши самара беради.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сув тежовчи субсидиясини олиш учун зарур ҳужжатлар (3)

💰 Сувни тежайдиган суғориш технологияларини 2023 йилда жорий қилган ва белгиланган субсидия маблағларининг 50 фоизини олган талабгорларга 2024 йилда тизимларнинг ишлатилишига қараб субсидиянинг қолган 50 фоизи туман ишчи гуруҳларининг «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали юборган хулосасига асосан тегишлича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ажратиб берилади.
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган низом)⚡️

"Fermer minbari" телеграм канали
👉 Манба


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ПАРВАРИШИ: Оқ бош карам. Суғориш.

💧 Бўз тупроқли ерларда карамга 8-10 марта, сизот сувлари юза жойлашган ерларда 6-8 марта сув бериш тавсия этилади. Суғориш меъёри гектарига 500-550 м3.

💧 Ўртаги карамга ҳар сафар 7-9 кун ўтказиб туриб, жами 14-15 марта сув
берилади. Кечки карам ўсув даврининг бошларида 7-10 кун оралатиб, кузга яқин эса 10-12 кун оралатиб суғориб борилади.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Evapotranspiratsiya va uning muhim omillari.

✅ Bu omillar o'zaro bog'liq va bug'lanishga ta'sir qiladi, bu sug'orishni rejalashtirish va boshqarishda hisobga olinishi kerak. Ushbu jarayonlarni tushunish suvdan foydalanishni optimallashtirish va ekinlar hosildorligini oshirishga yordam beradi.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сув тежовчи субсидиясини олиш учун зарур ҳужжатлар (2)

📄 Аризага сувни тежайдиган суғориш технологиясини қуриш бўйича қурувчи-пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси, лойиҳа ҳужжати ва қурилиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги далолатнома (агар сувни тежайдиган суғориш технологиясини ўз кучи ва имкониятлари орқали қурган бўлса, эҳтиёт қисмларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади) илова қилинади.

👉 Манба


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ЁЗ ЧИЛЛАСИДА ҒЎЗА ПАРВАРИШИ: СУҒОРИШ (1)

✅ Ғўзага берилган минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш, унинг ривожини жадаллаштириш ва мўл ҳосил тўплашда суғоришнинг аҳамияти каттадир. Шу сабабли, иккинчи, учинчи марта азотли ўғитлар билан озиқлантирилган майдонларда пешма-пеш суғориш,ёки об-ҳаво салқин келса, енгил суғоришни ташкил этиш лозим.

✅ Бунда жойнинг тупроғи,механик таркиби ва ерости сувларининг сатҳини ҳисобга олиб, суғориш муддати, меъёри ва сони қуйидагича белгиланади: сизот сувлари сатҳи чуқур жойлашган ерларда ғўзанинг гуллаш ва ҳосил тугиш даврларида суғориш меъёри енгил механик таркибли тупроқларда гектарига 800–900 м3, ўрта ва оғир тупроқларда 900–1000 м3 бўлса, сизот сувлар сатҳи юза жойлашиб, 2–3 метрдан 0,5–2 метргача бўлган тупроқларда юқоридаги меъёрлардан 10–15 фоизга камайтирилиши мумкин.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Майдони жуда катта бўлмаган далаларда томчилатиб суғориш учун сувни қудуқдан олса ҳам бўлади.



Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

“SUV SOHASIDA AYOLLARNING IMKONIYATLARINI KENGAYTIRISH” trening boshlandi (2).

O’quv seminari tajriba almashish, suv xo‘jaligida xotin-qizlarning rolini kuchaytirishga qaratilgan eng yangi uslub va strategiyalar bilan tanishish uchun noyob imkoniyat yaratadi. Shuningdek, ayollar yetakchiligi masalalarini muhokama qilgan holda, ishtirokcilarga tashkilot va jamoalarida ishonchli va kuchli yetakchi bo‘lishga yordam berishga qaratilgan. Shu bois trening dasturida suv xo‘jaligida ayollar yetakchiligiga bag‘ishlangan batafsil bo‘limlar mavjud.
Loyihaning 3 bosqichida suv xo‘jaligi tashkilotlarida gender tengligini targ‘ib qilish bo‘yicha katta rejalar ko’zda tutilgan. Bu yerda olingan bilimlarni murabbiylar o‘z tashkilotlariga olib kirib, uni hamkasblar va fermerlar bilan baham ko‘radilar deb umid qildilar loyiha vakillari.

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…
Подписаться на канал