“SUV SOHASIDA AYOLLARNING IMKONIYATLARINI KENGAYTIRISH” trening boshlandi.
Bugun Toshkentda “SUV SOHASIDA AYOLLARNING IMKONIYATLARINI KENGAYTIRISH” mavzusida uch kunlik o’quv kursi boshlandi. Undan ko‘zlangan maqsad har bir viloyat suv ho’jaligi muassasalaridan murabbiy ayollarni o‘qitib, ularning salohiyatini mustahkamlash va imkoniyatlarini kengaytirishdan iborat.
O’quv kursi O’zbekistonda suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi tomonidan Oʻzbekiston suv xoʻjaligi vazirligi bilan hamkorlikda tashkil etilgan.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
☀️ Ob-havo ma’lumotlari sug‘orishni boshqarishda muhim rol o‘ynaydi, suvdan foydalanishni optimallashtirishga yordam beradigan muhim ma’lumotlarni taqdim etib, ekinlarni o‘z vaqtida kerakli miqdorda suv olishini ta’minlaydi.
⛈ Bugungi kunda dunyo bo‘ylab meteostansiya ma’lumotlari, jumladan, yog‘ingarchilik, harorat, namlik va shamol tezligi bilgan holda fermerlar sug‘orish ishlarini samarali bajarmoqdalar. Sug‘orish ishlarini ob-havo sharoitlariga moslashtirib o‘tkazilganda suvdan foydalanish samaradorligi va ekinlar hosildorligi oshadi.
📱✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ғўзани суғориш давомийлиги
💧Суғоришнинг давомийлиги енгил тупроқларда ғўза гулга киргунча 10-12, ўрта ва оғир тупроқларда 12-14, гуллаш даврида эса мос равишда 14-16 ва 16-18 соатдан ошмаслиги керак. Сизот чуқур жойлашган бўз тупроқларда суғоришлар сони ўртача 3-4 мартани, меъёри гектарига 800-900 м3 ни ташкил қилади ва суғоришни 14-16 кун оралатиб ўтказиш мумкин.
💧Сизоб чуқурлиги 2-3 метрга борадиган бўз-ўтлоқи тупроқларда ғўза гектарига 700-800 м3 меъёрда 2-3 марта суғорилиб, бу ҳолда суғоришлар орасидаги даврлар 18-20 кунгача узайтирилади. Сизот сатҳи 1-2 м чуқурликда бўлганда 20-25 кун оралатиб икки марта суғорилади.
💧Ғўза парваришида сувдан самарали фойдаланишда эгилувчан қувурлар ёрдамида ҳамда эгат орасига плёнка (сув сарфини 10-15%, қатор орасига ишлов беришни 2-3 мартага камайтиради) тўшаб суғоришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#bu_qiziq
Kanadadagi Fundi ko'rfazi Yerdagi eng baland suv toshqini 18 metrga etadi.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Анор боғларини парваришлаш: суғориш 🍎
✅ Анор кўчатлари ўтқазилган дастлабки йили ўсиш даври давомида 10-12 марта (гектарига 600-700 м3 меъёрда) суғорилади. Анорзор тупроғининг намлиги даланинг тўлиқ нам
сиғимига нисбатан 75-80% бўлиши талаб этилади.
✅ Охирги сув октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида берилади. Ҳар галги суғоришдан кейин, тупроқ етилиши биланоқ суғориш эгатлари ва ўсимлик таглари юмшатилади. Ўсимлик қатор оралари ёз давомида 4-5 марта юмшатилади.
✅ Кузда анор туплари тупроққа кўмиб қўйилади. Қишда қаттиқ совуқ бўлмайдиган ва ҳарорат 15-16 °С дан пастга тушмайдиган жанубий туманларда анор туплари кўмилмайди. Келаси йил баҳорги совуқлар ўтиши билан туплар очилади. Қаторлар чопиқ қилинади.
✅ Дастлабки икки йилда қатор оралари қора шудгорлигича қолдирилади, ундан кейин эса сидерат экинлар экиш тавсия этилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Олма боғларини томчилатиб суғориш
🍏🍎
✅ Олма боғларини суғориш учун томчилатиб суғориш энг самарали суғориш усули хисобланади. Иқлим шароитлари иссиқ бўлган минтақаларда микроиқлим шароитларини юзага келтириш учун ёмғирлатиб суғориш усулини қўллаш ҳам яхши самара беради. 🍏🍎
✅ Олма боғларини томчилатиб суғорилганда ҳар бир дарахт қаторига бир суғориш шланги ва ҳар бир (ёш) дарахт ёнига 1 ёки 2 тадан томизгич ўрнатиш тавсия қилинади. Иккитадан томизгич ўрнатилганда, улар орасидаги масофа 0,6 – 1,0 метрни (дарахт танасидан узоқлиги 0,3 – 0,6 метр) ташкил қилиши лозим.
✅ Томизгичларнинг сув сарфи тупроқнинг сув ўтказиш қобилиятига боғлиқ равишда танланади. Томизгич сув сарфи 2-4 л/соат бўлган вариантлар энг маъқул саналади.
✅ Суғоришлар орасидаги муддат ҳам тупроқ турига қараб белгиланади ва Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида суғоришни узоғи билан ҳар 2-3 кунда ўтказиш тавсия қилинади.🍎
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Томчилатиб суғориш тизимлари учун сув хавзалари қурилиш жараёни қандай бўлади? 💧💧💧
Видеода батафсил кўрсатилган.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Шафтоли дарахтларини суғориш 💧
🌳 Шафтоли дарахтларини томчилатиб суғориш яхши самара беради. Бунда катта дарахтлар қаторлари ёнига 2 қатор, кўчатлари зич экилган майдонларда эса ҳар бир дарахт қатори ёнига 1 қатор суғориш шланги ётқизиш тавсия қилинади.
🌳 Суғориш шлангининг томизгичлари орасидаги масофа одатда 0,5-0,6 метр қилиб белгиланади. Бунда ҳар бир томизгичнинг сув сарфи 2-4 л/соатга тенг бўлади. Суғоришлар дала тупроғининг механик таркибига қараб ҳар 1-3 кунда ўтказилади.
🌳 Шафтоли дарахтларини суғориш учун суғориш шлангига ташқаридан ўрнатиладиган томизгичли томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш тавсия қилинади.
👉 Батафсил:
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Ёмғирлатиб суғориш тизимини қуриш
💧 Ёмғирлатиб суғориш тизимини қуриш учун аввало тизимнинг схемаси фермер хўжалигининг даласида кўрсаткич қозиқлар ёрдамида белгилаб чиқилади. Бунда сув етказиб берувчи ва тарқатувчи қувурларни ётиш чизиқлари, уларни ўзаро улаш нуқталари ва тарқатувчи қувурга уланадиган ёмғирлатувчи мослама жойлашадиган нуқталар аниқ белгиланади.
💧 Ёмғирлатиб суғориш тизимининг андозаси экин даласида аниқ белгилаб олингандан кейин унинг таркибий қисмлари далада жойлаштирилади ва ўзаро улаб (монтаж) чиқилади
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Органик деҳқончиликнинг ўзига хослиги нимада намоён бўлади?
♻️ Органик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзига хослиги, анъанавий маҳсулотларга нисбатан харажатларнинг юқорилиги билан фарқланади. Бунда ишлаб чиқариш экологик тоза ҳаво, тупроқ, сув ва бошқа омилларга ҳам бевосита боғлиқдир.
♻️ Экологик тоза маҳсулот етиштириладиган ерларда аввало 3 йил давомида тозалаш тадбирлари ўтказилиши талаб этилади. Шундан сўнггина ер текширилиб, органик-экологик тоза маҳсулот етиштириш учун сертификат берилади. Маҳсулот етиштиришда турли кимёвий воситалар, минерал ўғитлардан фойдаланиш ва генетик модификацияланган экин навларини экиш қатъиян тақиқланади. Бунда асосий агротехник тадбирлар қўл меҳнати эвазига бажарилади. Шундай усулда етиштирилган маҳсулотлар органик ёки экологик тоза маҳсулот номини олади ва таркибида 95 фоизгача органик модда бўлади.
♻️ Шуни таъкидлаш лозимки, органик тоза маҳсулот етиштиришни ташкил этиш учун деҳқончилик тизимини бутунлай ўзгартириш шарт эмас. Фақатгина юқоридаги талаблар ва шартларга қаътий риоя этиш керак, холос.
♻️Маҳсулотларнинг нархи ошиши ҳақида сўз юритадиган бўлсак, ҳақиқатан ҳам, чет давлатларда экологик тоза маҳсулотларнинг нархи оддий маҳсулотларга нисбатан 3-5 баробаргача қиммат туради. Лекин бугуни ва эртасини ўйлаган ҳар қандай инсон ўз саломатлиги йўлида маблағ, куч-ғайратини аямагани маъқул.
♻️ Олимлар экологик тоза маҳсулот инсон соғлиғига зарар етказмаслиги, келажак авлод саломатлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги ва юқори ижтимоий-иқтисодий самарага эга бўлишини асослаб беришган. Тадқиқотлар шуни кўрсатганки, экологик тоза маҳсулотлар истеъмол қилинганда одамларнинг ўртача умр кўриш ёшининг ортиши, аҳоли орасида ҳар хил касалликлар тарқалиш даражаси ҳамда болалар ўлимининг камайиши ва бошқа муҳим ижобий кўрсаткичларга эришилган.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Органик маҳсулотнинг экологик тоза эканлигини тасдиқловчи меъёрлар ва стандартлари борми?
♻️ Мамлакатимизда ҳали органик қишлоқ хўжалиги ёки органик деҳқончилик тушунчаси тўғрисида маълумотлар етарли эмас. Унинг қонун даражасидаги талаблари ҳам ҳозирча ишлаб чиқилмаган, органик тоза маҳсулот стандартлари ҳамда бундай маҳсулотларни тартибга соладиган ва маркировка қиладиган хуқуқий асослар яратилмаган. Маҳсулотларимизнинг четга, хорижга экспортини кўпайтирсак, бу бизнинг ютуғимиз. Айни пайтда бунинг учун хорижлик истеъмолчиларни маҳсулотларимиз экологик тоза эканлигига ишонтиришимиз муҳим аҳамиятга эга.
♻️ Германия, Англия, Франция, АҚШ, Канада ва Япония сингари ривожланган мамлакатлардаги дўконларга кирсангиз, ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларининг сертификати мавжудлигини кўришингиз мумкин. Демак, харидор сотиб олаётган маҳсулоти ҳақиқатан ҳам саломатликка зарар кўрсатмаслигини билади.
♻️ Масалан, харидор махсус сертификатга эга гўшт маҳсулоти табиий озуқа маҳсулотлари билан боқилган қўй ёки сигирники эканлигини, у санитария-гигиена қоидаларига тўғри риоя этилган ҳолатда соғилган, сўйилган ва сақланганлигини билади. Европа мамлакатларида экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришда, даладан дўкон пештахтасигача бўлган барча жараёнлар сертификатланади. Худди шу тартиб-тизим йўлга қўйилсагина, органик тоза маҳсулотни истеъмолчиларга етказиш имкониятига эга бўлинади.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Ёмғирлатиб суғориш технологияси 💦💦
🔵Сўнги пайтларда биз ёмғирлатиб суғоришга оид кўплаб саволлар оляпмиз. Сизлар учун бир қатор мақолаларни тайёрлаганмиз. Ўйлаймиз-ки буларда барча саволларингизга жавобларни топасиз.
🔵Ёмғирлатиб суғориш усули озуқа экинлари ва шаҳарсозликда ланшафт экинларни суғоришда жуда қулай. Ускунаси кўчма ва стационар турларга бўлинади. Кўчма ускунасини ҳаракатга келтириш учун механик ёки электр двигателларидан фойдаланилади.
🔵Ускуна модулларининг қамрови 80 метрдан 800 метргача ташкил этади. Конструкцияси мустаҳкам ишланган, кучли шамолларга ҳам бардош бериб кўп йиллар давомида кафолатли хизмат қилади.
🔵Сув манбаси сифатида сув қудуғи (скважина) ёки очиқ канал бўлиши мумкин. Ёмғирлатгич, қишлоқ хўжалиги экини турига қараб, анъанавий суғоришга нисбатан 30 % дан 60 %гача сувни тежашга имкон беради.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Шарбат билан суғориш 💦💦
✅ Бир йиллик экинларни суғоришда сувга махаллий гўнгни аралаштириб бериш, яъни шарбат усулида суғориш сувдан самарали фойдаланишнинг оммавий усулларидан бири саналади.
✅ Шарбат усулида суғорилганда сув қўшилган гўнг экинга озиқ бериш билан бирга ариқнинг тупроқ юзасида плёнка ҳосил қилиб, ўзига хос тўшама (мульча) вазифасини ҳам бажаради. Натижада сувнинг буғланиши камаяди, тупроқнинг намлиги эса узоқ вақт сақланиб қолади.
✅ Шарбат усулида суғоришни амалга ошириш учун аввало экин даласининг сув кирадиган томонида шарбат учун ҳандақ (ўра) қазилади. Ҳандаққа чорва гўнги ташланади ва унга (1:1 нисбатда) сув қўшилиб, аралашма ҳолатига келтирилади ва 5–7 кун давомида сақлаб қўйилади. Аралашмани тайёрлаш учун тоза мол гўнги, чириган гўнг ёки компостдан фойдаланиш мумкин.
👉 Давоми:
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» ҳақидаги икки томонлама битим имзоланиш хақидаги ўарҳларни чоп этишда давом этамиз.
Иловадаги видеомизда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси миссия раҳбари ўринбосари, ҳамкорлик бўлими раҳбари Рахель Бёш сув ресурсларидан фойдаланишда трансчегаравий ҳамкорлик хақида сўз юритмоқда.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Такрорий экин экиш учун ерни тайёрлаш🌾🌾🌾
🔘Бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонлар ғалла қолдиқларидан тозаланиб, 15-20 см чуқурликда шудгор қилинади.
🔘Шудгор мола-борона қилиниб, далаларнинг табиий текислигига мос равишда поллар олинади. Сўнгра сув бостирилиб, сувда фреза билан ишлов берилади. Ҳар бир гектар шоли майдони учун 0,07-0,08 га майдонда кўчатхона ташкил этилиб, кўчатхонага уч кун давомида ундириб олинган 50 кг сара уруғлар сепилади.
🔘Кўчат ёши, яъни кўчириб асосий далага ўтказиладиган шоли майсаларининг кўчатзорда туриш даври эртапишар ва ўртапишар навларда 25–30 кунгача бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Тайёр бўлган шоли кўчатлари қўлда экилганда ўртапишар навлар учун 15х15 см, эртапишар навлар учун 15х10 см хар бир уяга 2-3 донадан, машиналар билан экилганда мос равишда 30х12, 30х10 см схемада ҳар бир уяга 4-5 донадан экиш тавсия қилинади.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Сув тежовчи субсидиясини олиш учун зарур ҳужжатлар (1)
🌾 Манзилли рўйхатларга киритилган талабгорлар пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги экинлари) етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини давлат бюджетидан қоплашга субсидия ажратилиши учун туман ишчи гуруҳига «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
👉 Манба
📱✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ўсимликларни тўғри жойлаштириш учун уларни экишдан олдин боғ майдонининг режасини тузиш ҳамда ҳар бир дарахт ва бутанинг ҳосилдорлигини назарда тутган ҳолда улар ўртасидаги оралиқ масофани белгилаб олиш муҳим. Ўсимлик ҳосилдорлиги эса ўз навбатида тупроқнинг унумдорлиги, иқлим шароити, усимлик нави
сингари қатор омиллар билан белгиланади.
Хосилдорликка таъсир этувчи яна бир муҳим омил - бу ўсимликнинг қандай пайвандтакка уланганига боғлик. Масалан, бақувват, тез усиш
имкониятига эга пайвандтакка уланган дарахтнинг бўйи худди шу нав , аммо карлик пайвандтакка уланган дарахтга нисбатан баландроқ булади, ва энг муҳими, улар боғ ер майдонининг анчагина қисмини эгаллаб олади .
Шу боис кейинги вақтда боғда кўпроқ дарахт жойлаштириш учун аксарият боғбонлар карлик пайвандтакка уланган навларни афзал кўради.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Мавсум учун биринчи жиддий иссиқлик тўлқини кутилмалари. 🌡📈
Ўзгидромет 27 июнь куни жанубий вилоятлар ва чўлларда ҳаво ҳарорати +43°С гача, пойтахтда +41°С гача, Фарғона водий вилоятларида +40°С гача ҳамда тоғларда +30°С гача иссиқ бўлишини прогноз қилди.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Токни қандай ўғитлаш керак?
🍀 Ток ўзининг серҳосиллиги ва ўғитларга талабчанлиги билан ажралиб туради. Шу боис токзор учун ажратиладиган майдон тупроқлари унумдорлигини ошириш учун ҳайдашдан олдин 50 т гача гўнг, 700-750 кг фосфорли ўғит ва 100-150 кг калийли ўғит солинади. Мумкин қадар таркибида хлорни тутмайдиган калийли ўғитлардан фойдаланиш керак.
🍀 Кўчатларнинг авжи паст бўлса, май- июнь ойларида 50 кг азот, ва 40-50 кг фосфор билан қўшимча озиқлантирилади.
🍀 Ҳосилга кирган токлар ҳар йили гектарига 100 кг азот, 90 кг фосфор ва 30-40 кг калий билан озиқлантириб борилади. Биринчи озиқлантириш май ойида (60 кг азот, 45 кг фосфор, 15 кг калий), иккинчиси эса июнда (40 кг азот, 45 кг фосфор, 15 кг калий) ўтказилади.
🍀 Ҳар икки йилда бир марта 20-30 т/га миқдорида гўнг солинади. Компостлар қўллаш узум ҳосили ва сифатини оширади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ғўзани суғориш.
💧 Ғўзанинг шоналаш даврида суғориш меъёри енгил тупроқларда гектарига 600-700 м3, ўрта ва оғир тупроқларда 700-800 м3 бўлиши керак. Ғўза гуллаш даврида эса суғориш меъёри енгил тупроқларда гектарига 900-950 м3, ўрта ва оғир тупроқларда 1050-1300 м3 ни ташкил этиши лозим.
💧 Ғўзани чанқатиб қўймаслик учун суғориш олдидан суғориш учун эгат олиш керак. Тупроқ механик таркибини инобатга олиб, суғориш эгатлари узунлигини тўғри белгилаш сувдан самарали фойдаланиш билан бирга ўсимликнинг дуркун ва баравж ривожланишини таъминлайди.
Бунинг учун суғориладиган эгатларнинг узунлигини 90 см. қатор оралиғида 80-100 метрдан, 60 см. ли схемаларда 60-80 метрдан ошмаслик керак.
💧 Чунки эгат узун бўлса, охирига етгунча 2-3 суткалаб сув оқади, сув эса исроф бўлади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ўтган асрнинг 70-80 йилларидан бошлаб минтақада сув сарфи пахта экин майдонлари ва суғоришнинг ноинтентив усулларидан узоқ муддат давомида фойдаланиб келиниши натижасида Марказий Осиё бугунги кунга келиб жиддий сув муаммосига дучор бўлиши мумкин.
Марказий Осиёда сув инқирози асосан қуёш энергиясининг кучланиши, атмосфера босими ва сув ресурсларининг бузилиши сабабли содир бўлиши мумкин.
Бу эса экологик тизимлар ва инсон фаолияти учун хавфли бўлиши мумкин. Мамлакатлар орасида экологик муаммо юзага келиши ва фақат ўзини экологик жиҳатдан эътиборга олиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот таҳлил ва ресурс маркази раҳбари Илҳом Жўраев билан сухбат.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ўрик дарахтларини томчилатиб суғориш
🌳 Ўрик дарахтлари қаторлари орасидаги масофа катта бўлганлиги учун одатда бир қаторга иккитадан томчилатиб суғориш шлангини ётқизиш тавсия қилинади. Томчизгичлар орасидаги масофа 0,5 метрни, бир томизгичнинг сув сарфи эса тупроқ турига қараб 1,5-2,5 л/соат бўлиши тавсия қилинади.
🌳 Амалиётда ўрик дарахтларининг икки тарафидан томизгичлар ўрнатиш (дарахтдан 0,25-0,5 м масофада) мумкинлиги тадқиқотчилар томонидан тасдиқланган. Бунда томизгичларнинг сув сарфи 2-4 л/соат бўлиши мумкин.
👉 Батафсил:
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
H2O: Suv haqida yangi maqollar
Konseptlarni bo‘lishishda davom etaman. Bu g‘oyani 2023-yil noyabr oyi oxirlarida @mirzo_zominiy bilan shakllantirganmiz.
Afsuski, yaqin yillarda toza ichimlik suvi va sug‘orish uchun suvlarga ehtiyoj oshsa oshadi, lekin kamaymaydi. Bu masalaga davlat, biznes va kreativ soha vakillari bir yoqadan bosh chiqarib, chora ko‘rishi, odamlarga muntazam ta’sir qilib borishi zarur deb o‘ylayman.
7 oy avval suv bo‘yicha stereotiplarni parchalash uchun tashqi (outdoor) kommunikatsiya orqali amalga oshiriladigan ijtimoiy loyihani — o‘zbek tilida keng tarqalgan maqol va iboralarni to‘g‘rilab chiqishni o‘ylagandik. Uni, albatta, boshqa media tool’lar orqali ham qo‘llab-quvvatlasa, ommalashtirsa bo‘ladi.
Masalan, u biror kompaniya yoki bank, to‘lov tizimining ESG loyihalari doirasida kollaboratsiya bilan mablag‘ keltirishi (masalan, Agrobank’ning suvdan oqilona foydalanish uchun grantlari yoki Payme’ning Mahalla loyihasi bilan kollaboratsiyalar, merchlar chiqarish) va bu xayriya uchun yo‘naltiriladi.
Yuqorida yozganimdek, davlat hamda biznes sohasi vakillarida, bank yoki kompaniyalarda bu loyihani qo‘llab-quvvatlash niyati bo‘lsa, konsepsiyani birga amalga oshirishga tayyormiz.
#akhmadconcepts // @sobitov_akhmad
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Ёмғирлатиб суғориш (таркибий қисмлари ва уларни бутлаш)
💧 Ёмғирлатиб суғориш тизими насос қурилмаси, сув етказиб берувчи қувур, тарқатувчи қувурлар, қувурларни бир-бирига уловчи учлик, тирсак ва ўтувчилар, сув узатувчи шланг, ёмғирлатгич ва уни ушлаб турувчи пўлат устун, ёмғирлатгич ва шлангни бир-бирига уловчи адаптер ва муфталар, тарқатувчи қувурнинг охирига маҳкамланган тиқинларидан иборат.
💧 Насос қурилмаси белгиланган миқдордаги сувни суғориш тизимига зарур босим остида сувни сув манбаидан олиб сув етказиб берувчи қувурга етказади.
💧 Сув етказиб берувчи қувур сувни насос тизимининг босимли қувуридан олиб тарқатувчи қувурларгача етказади.
Сув етказиб берувчи қувур одатда каттта босимга чидайдиган полиэтилендан тайёрланади ва унинг диаметри 75 мм, деворининг қалинлиги 4,5 мм катталикда танланади.
👉 Давоми:
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Ёмғирлатиб суғориш (қурилмалар турлари)
💧 Ёмғирлатиб суғоришнинг ускуналари конструкцияси ва ишлаш принципига кўра бориб-келиб суғорувчи, ўз ўқи атрофида айланувчи, далага муқим ўрнатилувчи каби турларга, ёмғирлатгичларнинг ўзлари эса йирик томчили ва майда томчили, импульсли ва доимий сув сепувчи турларга бўлинади.
💧 Ёмғирлатиб суғоришнинг типини экин турига қараб тўғри қўллаш муҳим саналади. Катта далаларда кенг елкали ёмғирлатиш ускуналаридан фойдаланиш, кичик майдонли далларда стационар типидаги ёмғирлатгич қурилмаларини ишлатиш яхши самара беради.
💧 Тадқиқотлар натижасида кузги буғдойни суғориш учун энг содда тузилишли стационар типдаги далага муқим ўрнатиладиган ёмғирлатиб суғориш қурилмаларидан фойдаланиш яхши самара бериши аниқланиб, уларни кенгроқ қўллаш тавсия қилинди.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Экологик тоза маҳсулот нима?
♻️ Экологик тоза маҳсулотнинг илмий синоними органик маҳсулот, деб аталади.
Органик маҳсулотлар дейилганда органик сўзи “чекланган” маъносини англатиб, қўшимча минерал ўғитларсиз, заҳарли химикатларсиз ва бошқа техноген таъсирларсиз маҳсулот етиштириш ёки табиий тоза хомашёлардан олинган, замонавий технологиялар асосида етиштирилган маҳсулотлардир.
♻️ Бугунги кунда дунёнинг ривожланган мамлакатларида органик-экологик тоза маҳсулот етиштириш ва унга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Органик тоза маҳсулот етиштириш масаласи билан жаҳоннинг кўплаб олимлари шуғулланишмоқда. Улар асосан экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришнинг экологик, агротехнологик ва иқтисодий муаммолари тўғрисида илмий изланишлар олиб бормоқдалар.
♻️ Ўзбекистонда экологик тоза, органик маҳсулот нечоғлик ўз ўрнига эга, деган савол туғилиши табиий.
♻️ Очиғини айтганда, бизда етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг аксариятини экологик тоза, яъни ҳозирги дунё ҳамжамияти томонидан номланиши бўйича органик маҳсулот, деб айтсак бўлади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, пахта, ғалладан тортиб мева-чева, кўкатларимиз асосан заҳарли кимё воситалари, гербицидлар, стимуляторларсиз етиштирилади. Масалан, пахтамизнинг сифати дунё ҳамжамияти томонидан изчил ўрганилиб, уларнинг навларини оммалаштиришга қизиқиш кучайган.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Экинларни суғоришдан кейин тупроққа ишлов бериш
✅ Экин майдони суғорилгандан кейин маълум вақт ўтгач, агротехник тадбирларнинг олиб борилиши тупроқда яратилган намликни сақлаб қолишга имконият яратади. Бу тадбирлар орасида экин қатор ораларини юмшатиш (культивация қилиш) муҳим аҳамиятга эга.
✅ Суғоришдан сўнг культивация қилиб тупроқни юмшатиш натижасида тупроқдаги капилляр томирлар узиб ташланади ва намликнинг қуйидан тупроқнинг юқори қатламига томон ҳаракатланиши бузилади. Культивация қилиш натижасида нафақат тупроқ юмшатилади, балки бунда бегона ўтларнинг томири узиб ташланади, натижада тупроқдаги намликнинг бегона ўтлар ривожланиши учун хизмат қилиши ҳам бартараф қилинади.
👉 Батафсил:
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Aziz TOMCHI kanalining obunachilari! 💎
🌙 Qurbon xayit muborak bo‘lsin!
Xonadoningizga tinchlik-osoyishtalik tilaymiz. Barchangizga baxt va shodlik yor bo‘lib, oilangizdan shodu-xurramlik, fayzu-baraka arimasin.
Osmonimiz doimo musaffo bo‘lsin! ☪️
💧 TOMCHI kanali jamoasi 🌟
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Экин далаларида ихота тўсиқларини ташкил қилиш 🌳🌳
✅ Жанубий ва ғарбий минтақаларда сув етарли бўлган йилларда ҳам иссиқ (гармсел) шамолларнинг эсиши 2 мартадан 6 мартагача кузатилади ва давомийлиги одатда 1 суткадан ошмайди. Сув кам бўлган йилларда эса иссиқ шамолларнинг эсиши 7 мартадан 18 мартагача кузатилади, давомийлиги эса доим 1 суткадан ортиқ бўлади.
✅Иссиқ шамолларнинг эсиши барча экинларга салбий таъсир кўрсатиб уларнинг ҳосилдорлигини пасайтиради.
✅Уларни олдини олиш учун далалар атрофида ихота дарахтзорлари, экин даласининг ичида эса (шамол таъсирига қарши) қўқонжўхори (сорго), супурги, амарант, топинамбур каби ўсимликлардан яшил деворлар ташкил қилиш яхши самара беради.
✅Бу экинлар тезда 2-3 метрдан баландга бўй чўзиб, яшил девор ҳосил қиладилар ва асосий экинлар (ғўза, дон экинлари, сабзавотлар ва полиз экинлари) учун иссиқ шамоллардан ишончли ҳимоя воситаси сифатида хизмат қиладилар.
👉 Батафсил:
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#Bu_qiziq
Xitoy mamlakatida ulug‘ daryolar ko‘p.
Ularga Yanszi, Xuanxe, Chjuszyan, Tarim va boshqa ko‘plab daryolarni misol qilish mumkin.
Ularning ba’zilari, masalan Xuanxe daryosi Xitoy sivilzatsiyasini shakllanishida muhim rol o‘ynagan.
Xitoyliklar o‘z daryolarini yaxshi ko‘rishib, turli ranglar bilan atashgan.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish