tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

10-iyun kuni Dushanbe shahrida “2018-2028-yillarda Suv barqaror rivojlanish uchun” harakatlar o‘n yilligi bo‘yicha uchinchi yuqori darajadagi xalqaro konferensiyasi boshlangani haqida ma’lumot bergan edik. Sizni ayrim forum ishtirokchilarining bayonotlari bilan tanishtirmoqchimiz.

Rossiya Federatsiyasi Markaziy Osiyo bilan muzliklar bo'yicha hamkorlikni istiqbolli deb biladi. Bu haqda Dushanbeda boʻlib oʻtgan “Iqlim, barqaror rivojlanish va atrof-muhit uchun suv” tadbirida Rossiya Federatsiyasi Tabiiy resurslar vazirligi rahbarining birinchi oʻrinbosari Konstantin Tsyganov maʼlum qildi.

"Ural va Irtish transchegaraviy daryolari havzalarida ekotizimlarni saqlash va tiklash bo'yicha strategik dasturlar ishlab chiqildi, yirik chegara daryolari havzalarida tadqiqot olib borish bo'yicha yagona yo'l xaritasi amalga oshirilmoqda", - dedi Tsyganov.

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Июнь ойида ғўза парвариши: Ғўзани суғориш.

☑️ Ғўзани шоналаш даврида суғориш меъёри енгил тупроқларда гектарига 600-700 м3, ўрта ва оғир тупроқларда 700-800 м3 бўлиши керак.

☑️ Ғўза гуллаш даврида эса суғориш меъёри енгил тупроқларда гектарига 900-950 м3, ўрта ва оғир тупроқларда 1050-1200 м3 ни ташкил этиши лозим. Ғўзани чанқатиб қўймаслик учун суғориш олдидан суғориш учун эгат олиш керак. Тупроқ механик таркибини инобатга олиб, суғориш эгатлари узунлигини тўғри белгилаш сувдан самарали фойдаланиш билан бирга ўсимликнинг дуркун ва баравж ривожланишини таъминлайди.

☑️ Бунинг учун суғориладиган эгатларнинг узунлигини 90 см қатор оралиғида 80-100 метрдан, 60 см ли схемаларда 60-80 метрдан ошмаслик керак. Чунки эгат узун бўлса,

👉 Давоми:


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Shanhai Hamkorlik Tashkiloti Orol suvi zahiralarining tugashidan xavotirda

10-iyun kuni Dushanbe shahrida “2018-2028-yillarda Suv barqaror rivojlanish uchun” harakatlar o‘n yilligi bo‘yicha uchinchi yuqori darajadagi xalqaro konferensiyasi boshlangani haqida ma’lumot bergan edik. Sizni ayrim forum ishtirokchilarining bayonotlari bilan tanishtirmoqchimiz.

Tashkilot bosh kotibi Chjan Ming Dushanbeda boʻlib oʻtgan “Barqaror rivojlanish uchun suv 2018-2028” konferensiyasida bu haqda maʼlum qildi.

“Soʻnggi yillarda ShHT makoniga suv resurslari bilan bogʻliq boʻlgan jiddiy tahdidlar roʻy bermoqda. ", deb ta'kidladi u.

Bu oziq-ovqat inqirozi va qashshoqlikning oshishiga olib kelishi mumkin, deya qo'shimcha qildi Chjan Ming.

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Такрорий экинларни экиш (1)

Такрорий экинларни экиш ёз ойига, ҳаво ҳароратининг максимал даражада ошган кезларига тўғри келиши сабабли, уруғларнинг униб чиқиши учун тегишли намлик захирасини тўплаш зарурияти туғилади.

Шунинг учун такрорий экин сифатида дон, дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинлари уруғларини экишдан олдин элакларда элаб, тозалаб, бир хиллигини таъминлашга эришилади.

Тупроқда тегишли нам захирасини тўплаш мақсадида анғиз суғорилади, ер етилганидан кейин 22-25 см чуқурликда ағдарилиб ҳайдалади ва тупроқда захира нам ҳосил қилишга эришилади.

Тупроқдаги захира намни сақлаб қолишга эришиш учун тупроқ етилиши билан дала узунасига ва кўндалангига ҳайдалади, орқасига борона тиркалган мола босилиб, тупроқнинг 8-10 см юза қатламининг 4-5 см дан пастки қисми зичлаштирилади, натижада тупроқнинг пастки қисмидаги намлик беҳуда буғланиб кетишининг олди олинади.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

10-iyun kuni Dushanbe shahrida “2018-2028-yillarda Suv barqaror rivojlanish uchun” harakatlar o‘n yilligi bo‘yicha uchinchi yuqori darajadagi xalqaro konferensiyasi boshlangani haqida ma’lumot bergan edik.

Bugungi tadbirlardan fotolavhalar

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Комбайнларни ишлатиш қоидаларини биласизми?

- ўришда дон бошоқлардан туширилганда мотовило тезлиги камайтилади, уни пастга тушириб, вали пичоқларга якинлаштирилади;

- бошоқлар ерга кўп тўкила бошласа, мотовило тезлиги камайтирилади, паншахаларни пичоқларга яқинлаштириб, орқа томонга киялиги оширилади, паншахалар ва шнек қанотлари орасидаги тирқиш кенглиги торайтирилади;

- дон қирқилмаган поялар бошоқларида қолса, синган сегмент ва бармоқлар янгисига алмаштирилади, хедер пастга туширилади, мотовило пастлатилади, олдинга чиқарилиб, тезлиги оширилади;

- бункерда синиқ дон ошганда, ротор билан дека орасидаги тирқиш кенгайтирилади, ротор тезлиги камайтирилади, тиқилган похол ва ўт-ўланлар олиб ташланади;

- сомонда тўлиқ янчилмаган бошоқлар учраса, тирқиш кенглиги камайтирилади, ротор тезлиги оширилади, ғалвир жалюзалари кенгрок очилади, комбайн тезлиги пасайтирилади;

- бункердаги дон ифлослигида, ғалвир жалюзалари торайтирилади, вентиляторнинг шамол кучи оширилиб, хедер кўтарилади.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ғаллазорларни ўримга тайёрлаш.

🌾 Фермерлар, агрокластерлар ва МТПлар раҳбар ва мутахассислари ўримга киришишдан олдин қуйидаги юмушларни сифатли қилиб бажаришлари даркор:

далага кирадиган йўллар,
кўприкларни комбайн сиғадиган ва уни кўтара оладиган даражада тайёрлаш, ўқариқларни текислаш (комбайн далага соз ҳолатда кириб чиқади);

комбайннинг ҳаракатланишига халақит бepaдиган дарахт шохларини кесиб ташлаш, ўримга киришишдан олдин карталарни тўртбурчак холига келтириш, комбайн боролмайдиган жойлардаги ғаллани қўлда ўриш (бор ҳосил тўлалигича йиғиб олинади);

далани печак, чирмовиқ, шўра каби бегона ўтлардан, ҳар хил темиртерсаклардан тозалаш (пичоқлар синмайди, хедер, транспортёр, ротор ёки барабан бузилмайди, бункерга тоза дон тушади);

комбайннинг бемалол қайрилишини таъминлаш, пояларнинг эзилишини олдини олиш мақсадида ғаллазор атрофи бўйлаб камида 8 м кенгликдаги ғаллани олдиндан ўриб олиш, ёнғин чиқиши ва тарқалишига йўл қуймаслик учун дала четларини 4 м кенгликда шудгорлаш.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Dushanbeda “Suv barqaror rivojlanish uchun” xalqaro konferensiyasi boshlandi

10-iyun kuni Dushanbe shahrida “2018-2028-yillarda Suv barqaror rivojlanish uchun” harakatlar o‘n yilligi bo‘yicha uchinchi yuqori darajadagi xalqaro konferensiyasi boshlandi. Kecha shaharning turli maskanlarida Markaziy Osiyo va Afrika mamlakatlari suv forumlari, muzliklarni asrash, suv resurslarini asrashda ayollar va yoshlarning ishtiroki, fan va texnika forumlari bo’lib o’tdi.

O‘zbekistonda suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi konferensiya doirasida o‘tkazilayotgan Havzaviy tashkilotlarning uchinchi mintaqaviy forumida ishtirok etmoqda.

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Июнь ойида ғўза парвариши: ғўза шоналаш ва гуллаш даври

🔸 Ғўзани шоналаш ва гуллаш даврларида гектарига 400-500 кг қуруқ гўнгни азотли ўғитлар билан биргаликда қўллаш пахта ҳосилини гектарига 2,0-3,0 центнергача оширади.

🔸 Тупроқ унумдорлиги паст ва механик таркиби енгил қумлоқ тупроқларда ғўзалар шонага кирган майдонларда гектарига 210-225 кг аммиакли селитра ёки 150-160 кг мочевина ва 65-80 кг калий хлорид бериш керак.

🔸 Ғўзалар гулга кира бошлаган пайкалларда азот ва фосфорли ўғитлар гектарига соф ҳолда 70-75 кг азотни (аммиакли селитра 210-225 кг) ва 40- 50 кг соф ҳолда фосфорни (аммофос 80-100 кг ёки оддий суперфосфат 220-275 кг ёки супрефос 170-215 кг) ташкил қилади.

🔸 Фосфорли ва калийли ўғитлар қўлланилмасдан фақат азот ўғитлари солинса, кўсакларнинг очилиши 15-20 кунга кечикиб, ҳосил сифати пасаяди. Шунинг учун улар тегишли меъёр ва муддатларда қўлланилиши зарур.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💧 Andijondagi “Suvchilar maktabi” tajriba maydonida “Tomchilatib sug‘orish tizimini qurish va o‘rnatish” mavzusida o‘quv amaliy seminari tashkil etilgani xaqida ma’lumot bergan edik.

🎤Seminar qatnashchilarining fikr-mulohazalari bilan tanishtirmoqchimiz.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» ҳақидаги икки томонлама битим имзолангани хақида ТОМЧИ обуначиларига маълумот берган эдик.

Иловадаги видеомизда Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский жаноби олийлари Швейцария ва Ўзбекистон ўртасидаги сув соҳасидаги ҳамкорлик хақида сўз юритмоқда.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💧 Andijondagi “Suvchilar maktabi” tajriba maydonida “Tomchilatib sug‘orish tizimini qurish va o‘rnatish” mavzusida o‘quv amaliy seminari tashkil etilgani xaqida ma’lumot bergan edik.

🎤Seminar qatnashchilarining fikr-mulohazalari bilan tanishtirmoqchimiz.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

“Suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi” va “Suvchilar maktabi” hamkorligi doirasidagi tadbirlar davom etmoqda.

📱 Bugun “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari xodimlarini malakasini oshirishga bagishlangan seminarning ikkinchi kunida Suv resurslarini boshkarish milliy loyixasi mutaxassisi Rustam Murodov Loyiha doirasida ishlab chikilgan TOMChI mobil ilovaga kiritilgan yangi funktsiyalariga seminar ishtirokchilarining e'tiborini karatdi. Masalan, kalkulyator funksiyasi endi suvni tejovchi texnologiyalar joriy qilingan hosil va ekin maydoniga qarab soliqlarni hisoblash imkonini beradi.

👆 Shu funksiyani ishlatish tartibini videomiz orqali sizga havola etmoqchimiz.

📝 Eslatib o’tamiz, 2024-yilning 6-8-iyun kunlari Suv Xo’jaligi vazirligi binosida tashkil etilgan “Suvchilar maktabi”da uch kunlik seminar boshlandi. Seminarning birinchi kuni suv yetkazib berish xizmati davlat muassasalari xodimlari suv xo‘jaligi sohasida amalga oshirilayotgan islohatlar, suv boshqaruvi va hisobi bo‘yicha amaldagi normativ-huquqiy xujjatlarning mazmun mohiyati bilan atroflicha tanishdilar.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Июнь ойида ғўза парвариши: ғўза ривожини жадаллаштириш.

✅ Муддатидан кечиктирилиб қатор орасига ишлов берилса, тупроқдаги намликнинг ортиқча буғланиши кўпаяди, тупроқ ёрилиши оқибатида ўсимлик илдизлари зарарланиб, вилт касаллигига чалиниш эҳтимоли ошади, ўсиш ва ривожланиши 10-15 кунга кечикиб, ҳосилдорлик 4-5 ц/га камаяди.

✅ Сув яхши шимилмайдиган, сув ўтказиш хусусияти паст, механик таркиби оғир тупроқларда қатор оралари 60 см бўлганда, ўртадаги ишчи органлари 14-15 см, 90 см бўлса, 16- 18 см гача ўрнатилиши мумкин.

✅ Ҳар иккала кенгликда экилган далаларда ҳимоя майдони 12-15 см дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Механик таркиби енгил тупроқларда ғўзанинг ўсув даврида 5-6, ўрта ва оғир тупроқларда 6-7 марта қатор орасини ишлаш тавсия этилади. Лекин серёғин йиллари культивация тез-тез ўтказилиши, ғўза қатор ораси кўпроқ ишланиши талаб этилади. Шундагина ғўза ривожи жадаллашиб, юқори ҳосил етиштиришга имкон яратилади.

📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Июнь ойида боғ-токзорлардаги ишлар

✅ Июнь ойи бошларида ёғингарчилик кузатилса, шафтоли ва олхўри дарахтларини клястероспориоз, барг бужмалоқлиги ва ун-шудринг каби замбуруғли касалликларга қарши Бордо суюқлигининг 1 фоизли эритмаси ёки намланувчи олтингугурт билан такрор пуркаш керак.

✅ Ўтган йили уруғли мева боғларида ҳосил кам бўлиб, жорий йилда ана шу боғларда ҳосил мўл бўлиши кутилмоқда. Шунинг учун ушбу ҳосилли боғларда меваларининг кўп ва сифатли бўлиши учун, агарда эрта баҳорда боғлар етарли миқдорда озиқлантирилмаган бўлса, у ҳолда боғларга минерал ўғитлардан соф ҳолда азотли 50-60 кг., фосфорли 65-70 кг. ҳамда 40 кг. ҳисобида калийли ўғитлар солиб, кетидан суғорилади. Органик ўғитлар билан қўшимча “шарбат” усулида озиқлантириш мумкин.

✅ Бунинг учун боғ ва токзорларнинг юқори қисмида сув келадиган йўлда чуқур ковланиб, гўнг солинади ва сувга аралаштириб оқизилади.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» ҳақидаги икки томонлама битим имзоланиш хақидаги ўарҳларни чоп этишда давом этамиз.

Иловадаги видеомизда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси миссия раҳбари ўринбосари, ҳамкорлик бўлими раҳбари Рахель Бёш сув тежаш технологияларни кенг жорий этиш хақида сўз юритмоқда.

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Тупроқ юзасига тўшама тўшаш (мульча)

✔️ Экин даласи тупроғи намлигини буғланишга беҳуда сарф бўлишини камайтириш тадбирлари орасида тупроқ юзасини тўшамалар билан беркитиш муҳим аҳамиятга эга.

✔️ Тупроқ юзасини беркитувчи тўшамалар одатда икки турга ажратилади:
🔵 органик материалдан тайёрланган тўшамалар;

🔵 ноорганик материалдан тайёрланган тўшамалар.

✔️ Органик материалдан тайёрланган тўшамаларнинг асосини ўсимлик ёки ҳайвонлар қолдиқлари ташкил қилади. Уларнинг қаторига ўсимликлар пояси, танаси пўстлоқлари, барглари, қиринди, сомон, хашак, гўнг ва бошқаларни киритиш мумкин.

✔️ Ноорганик материалдан тайёрланган тўшамалар асосан полиэтилен плёнка ва текстил материаллардан иборат бўлиб, уларга қора плёнка, геотекстил ва турли газламалар мисол бўлади.

👉 Батафсил:

Томчи мобил иловада қўшимча маълумот топасиз.

Читать полностью…

TOMCHI

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» ҳақидаги икки томонлама битим имзоланиш хақидаги ўарҳларни чоп этишда давом этамиз.

Иловадаги видеомизда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси миссия раҳбари ўринбосари, ҳамкорлик бўлими раҳбари Рахель Бёш Швейцария томонидан молиялаштирилаётган Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси хақида сўз юритмоқда.

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Июнь ойида ғўза парвариши: ғўзани баргидан озиқлантириш🌱🌱

Ниҳолларнинг яхши ўсиши,🌱🌱 ривожланиши, юқори ва сифатли ҳосил бериши учун уларни қўшимча равишда баргдан озиқлантиришда суспензия ва стимуляторлар сепиш тақозо этилади. 🌱🌱🌱🌱

Бунда, ўсимлик озиқа моддаларни барг ва поялари орқали🌱🌱 ўзлаштиради. Ғўза шоналаш даврида тайёр ҳолдаги суюқ ўғитлардан КАС (карбамид-аммиакли селитра, 28- 30% N,) ўғитидан 7 л/га ёки суюқ азот кальций ўғитидан (САКЎ, 25,4% N, 9,1% Са) 10 л/га меъёрларда қўллаш тавсия этилади. 🌱🌱

Ғўза ривожи орқада қолган🌱🌱🌱 майдонларда суспензия гуллаш даври бошида гектарига КАС ўғитини 9,0 л/га , суюқ азот кальций ўғитидан (САКЎ) 15 л/га меъёрларда ишлатилганда яхши самара беради. Суспензия🌱🌱 сепишда ишчи эритма ҳар гектарига 300 литрдан кам бўлмаслиги зарур. 🌱🌱

🌱🌱Суспензия билан ишлов беришда Фитовак (200-300 мл/га), Гумимакс 0,15-0,20 л/га, Узгуми 0,3-0,4 л/га, Альбит 40-50 мл/га, Оберегъ 10 мл/ га, Биодукс 2,0 мл/га ва бошқа шунга ўхшаш стимуляторларни қўшиб ишлатилса, ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсири янада ортади.🌱🌱🌱🌱

Суспензияни эрталаб ва кечқурун ҳаво ҳарорати 20-250С дан🌱🌱 ошмаган пайтда сепиш тавсия қилинади. Ҳаво илиқ ва булутли кунларда суспензияни кун🌱🌱 давомида сепиш мумкин. Ёмғир ёғаётган пайтда суспензия сепиш тавсия қилинмайди, чунки озиқа моддалари ювилиб, ўғитларнинг самараси пасайиб кетади. 🌱🌱


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» ҳақидаги икки томонлама битим имзоланиш хақидаги ўарҳларни чоп этишда давом этамиз.

Иловадаги видеомизда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси миссия раҳбари ўринбосари, ҳамкорлик бўлими раҳбари Рахель Бёш Швейцария ва Ўзбекистон ўртасидаги сув соҳасидаги ҳамкорлик хақида сўз юритмоқда.

Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Такрорий экинлар турлари

🌱Такрорий экинлар турларига қараб дуккакли дон (мош, ловия, соя, ясмиқ, бурчоқ), дон (шоли, тариқ, маккажўхори, оқ жўхори, қанд жўхори, маржумак), мойли (зиғир, ерёнғоқ, соя, кунжут, кунгабоқар), илдиз ва туганак мевали (қанд лавлаги, хашаки лавлаги, ош лавлаги, сабзи, турп, шолғом, картошка ва ҳ.к.), ем-хашак (маккажўхори, жўхори, судан ўти, қўноқ ва ҳ.к.), сабзавот (карам, бодринг, қовун, тарвуз, помидор, патисон ва х.к.) экинларга бўлинади.

🌱Улар такрорий экин сифатида етиштирилганда бир йилнинг ўзида бир майдондан 2-3 марта ҳосил олинади, чорва учун тўйимли озуқа баъзаси яратилади, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга шароит яратилиб, тоза экологик муҳит вужудга келади. Маълумотларга кўра, алмашлаб экишнинг ғаллағўза тизимларида етиштирилган кузги буғдойдан ўртача 50-60 ц/га, такрорий экин сифатида буғдой анғизига экилган мошдан 15-20 ц/га, соядан 25-28 ц/га, ловиядан 25-30 ц/га, маккажўхоридан 40-45 ц/га дон ҳосили олинган.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🔰Agro tomchi лойихалари

💧Андижон вилояти, Баликчи тумани, ФХ Одилжон Хожи Ота

🌱13 га пахта майдонига плёнка остига томчилатиб суғориш тизими жорий қилинди

☎️ +998(78)777-04-04

📍Тошкент шахри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 29 уй

Ссылкадан ўтиш 👇🏻👇🏻👇🏻

📺AgroTomchi">You-tube 🌐Сайт 💬 Группа 💬Канал

Читать полностью…

TOMCHI

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» ҳақидаги икки томонлама битим имзолангани хақида ТОМЧИ обуначиларига маълумот берган эдик.

Иловадаги видеомизда Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский жаноби олийлари Ўзбекистонда сув тежаш технологияларни кенг жорий этиш хақида сўз юритмоқда.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» ҳақидаги икки томонлама битим имзолангани хақида ТОМЧИ обуначиларига маълумот берган эдик.

Иловадаги видеомизда Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский жаноби олийлари имзоланган Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси хақида сўз юритмоқда.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Такрорий экинларни экиш 🌱

Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш учун ғўза-ғалла қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларига тупроқда кўп миқдорда органик қолдиқлар қолдирадиган ҳамда унумдорлигини тиклайдиган такрорий экинларни экиш мақсадга мувофиқдир.

Кузги буғдой анғизига экиладиган бу экинлар ўтмишдош экин сифатидаги ғўза ва кузги буғдойга мос, чорва учун тўйимли ем-хашак бўла оладиган дон, дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинлари бўлиши мумкин.

Қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида такрорий экинлар экилиши бир мавсумнинг ўзида бир гектар майдонда 5-6 тонна миқдорда органик қолдиқлар тўплайди.

Бу эса тупроқдаги чиринди миқдорининг 80-85 кг/га, азотнинг 55-60 кг/га, фосфорнинг 15-20 кг/га, калийнинг 55-60 кг/га ошириб, келгуси мавсумда йиллик азотли ўғитлар миқдорини 25-30 фоизга, калийни 45-50 фоизга камайтириш имконини беради.

Ғўза-ғалла қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида кузги буғдой дон ҳосилдорлиги 15-20 фоизга, ғўза ҳосилдорлиги 10-15 фоизга ошади.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Уруғлик майдонларида ҳосилни йиғиштириб олиш

❇️ Уруғлик майдонларида ҳосилни йиғиштириб олишда биринчи навбатда эртапишар навлардан бошлаш ҳамда табақалаштирилган ҳолда ўртапишар ва кечпишар навлар тўла пишиш даврига қараб уруғлик авлоди ва нав туркумига қараб ўриб йиғиштирилади.

❇️ Биринчи навбатда ўрим комбайнлари уруғлик майдонларни ўришда уруғлик навни ўриб олгандан сўнг, иккинчи навга ўтишдан олдин комбайнларни уруғлик дон қолдиқларидан тозалаб, кейинги уруғлик навни ўриши талаб этилади.

❇️ Дон қабул қилиш шохобчаларида уруғлик навни нави ва авлоди бўйича алоҳида омборларга қабул қилиш ҳамда уруғликни қабул қилишда шохобчаларда алоҳида масъул шахс иштирокида уруғликка ажратилган омборларга тўкишни ташкил этиш лозим.

❇️ Юқоридаги тадбирлар ўз вақтида қатъий амалга оширилса, келгуси йил ҳосили учун сифатли уруғлик тайёрлашга эришилади.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Июнь ойида янги экилган боғларда парвариш ишлари

✅ Баҳорда ёғингарчилик кўп бўлса боғ ва токзорлар ораларида бегона ўтлар тез ривожланишига имкон яратилди. Ана шу бегона ўтларни тезлик билан ўриб олиб, боғ қатор ораларини 12-15 см. чуқурликда юмшатиб, туп ораларини бегона ўтлардан тозалаш зарур.

✅ Ҳосилли боғларда қатор ораларини суғориш учун бир-биридан 70-80 см. оралиқда 4-5 та 22-24 см. чуқурликда ариқлар олиниб 1-1,5 кун давомида тупроқ захлагунича суғорилади. Янги экилган боғларда июнь ойида парвариш ишлари олиб борилади, яъни экилган кўчатларнинг бехато кўкариши, илдиз олишига, яхши ўсиб ривожланишига эътибор қаратиш керак. Суғоришга алоҳида эътибор қаратиб, ой давомида бир-икки маротаба суғорилади.

✅ Ҳар суғоришдан сўнг эгатлар ва дарахт атрофидаги тупроқ юмшатилади.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

MIKRO SPRAY SHLANGI

Bugungi kunda eng arzon va eng qulay tizim Micro Spray hisoblanadi. Bu yangi avlod texnologiyasi bo'lib, Osiyo, Xitoy va Rossiyada faol qo'llaniladi.
Tomchilarning shamol tomonidan olib ketilishiga yo'l qo'ymaslik uchun, dala chekkasining birinchi qatorida shamol va teskari perimetr tomonlarga Spray purkagich shlangini yotqizish kerak. Bu usul suv tumanli panjara shaklida qo'llaniladi. Bu usul Splinkler tizimda ham qo'llaniladi. Ko'p odamlar Spray purkagich shlangini yoki Splinklerni dalaga chuqur o'rnatadilar va shuning uchun dalaning yarmi sug'orilgan va yarmi sug'orilmaganida muammolarga duch kelishadi.
Spray purkagich shlangi bilan sug'orish bog'da sabzavot to'shaklarida, o'tlar va ko'katlarni sug'orish uchun, issiqxonalarda, maysazorlarda, issiqxonalarda va yaylovlarda tavsiya etiladi. Boshqacha qilib aytganda, bu tomchilatib sug'orish samarasiz bo'lgan bir necha soatlik jadval bilan qisqa muddatli sug'oriladigan joylarda sug'orishning shaxsiy usuli. 1 soat davomida maydonga sepish butun bog'ni sug'orish uchun etarli bo'ladi.
Quvur diametri - 40 millimetr, tekis shlang kengligi - 60 millimetr;
Devor qalinligi 0,2 - 0,5 millimetr;
Sug'orish zonasining ko'lami 6 metrgacha;
Shlangi ichidagi ish bosimi taxminan 0,5 atm;
Suvni quyish - kvadrat metr uchun daqiqada 1,2 litr.

Spray purkagich shlangi sug'orish joyida mukammal tekis yotadi, egilmaydi va buzilmaydi, uni to'g'ri joylarga yotqizish oson. Tizimdan foydalanish nafaqat suvda, balki elektr energiyasida ham sezilarli tejash imkonini beradi, chunki past ish bosimi kuchli nasoslarni talab qilmaydi. Va afzallik beruvchi yana bir muhim xususiyat shundaki, bunday lenta tiqilib qolishga chidamli. Biroq, bu turdagi sug'orish uchun suv filtrlanishi kerak.

☎️
+998(78)777-04-04

📍Toshkent sh., Chilonzor tumani, Bunyodkor ko'chasi, 29 uy

Silkadan o'tish 👇🏻👇🏻👇🏻

📺AgroTomchi">You-tube | 🌐Sayt | 💬Gruppa | 💬Kanal

Читать полностью…

TOMCHI

💧 Andijondagi “Suvchilar maktabi” tajriba maydonida “Tomchilatib sug‘orish tizimini qurish va o‘rnatish” mavzusida o‘quv amaliy seminari tashkil etilgani xaqida ma’lumot bergan edik.

🎤Seminar qatnashchilarining fikr-mulohazalari bilan tanishtirmoqchimiz.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Бошоқли дон экинларининг навдор уруғларини етиштириш

✅Бошоқли дон экинларининг навдор уруғларини етиштиришда навларнинг биологик хусусиятлари, унинг ишлаб чиқаришда эгаллаб турган майдони, экиш меъёри, ҳосилдорлиги, шунингдек, ташкилий-техникавий шароитлар ва ҳоказолар ҳисобга олинади.

✅Илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг филиал ҳамда илмий-тажриба станциялари уруғчилик фермер хўжаликларининг уруғчилик майдонларида экиш учун экишга тавсия этилган ва истиқболли навларнинг юқори авлодли суперэлита (оригинал) уруғликлари билан тўлиқ таъминлаб туради.

✅Уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари олган уруғларини ўзлари хизмат қилаётган туман хўжаликларининг уруғларга бўлган талабини тўлиқ қондириш ва дон тайёрлаш режасини бажаришни ҳисобга олган ҳолда кўпайтирадилар.


📱 Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…
Подписаться на канал