“СУВЧИЛАР МАКТАБИ” ДА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ
Aндижондаги “Сувчилар мактаби” тажриба майдонида “Томчилатиб суғориш тизимини қуриш ва ўрнатиш” мавзусида ўқув амалий семинари ташкил этилди
Мазкур ўқув семинарида Aндижон вилоятида фаолият юритувчи сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари ҳамда фермерлар иштирок этдилар.
Семинардан кўзланган мақсад, Норин-Қорадарё Ирригасия тизимлари ҳавза бошқармасидаги сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари ва Aндижон вилояти фермерларини замонавий сув тежовчи технологияларини ўрнатиш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича билимларини оширишдан иборат бўлди.
Дастлаб иштирокчиларга томчилатиб суғориш тизими, тавсифи, таркибий қисмлари, ишлатиладиган сув манбаси, насос, филтр ва ўғитловчилари, шунингдек сув етказиб берувчи магистрал ва тарқатувчи қувурлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Сўнгра, тизимнинг ишлаш принцплари, ўзига хосликлари, элементларини монтаж қилиш жараёнларини дала амалиётида ўрганадилар.
Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Июнь ойида ғўза парвариши: бегона ўтларни ўтоқ қилиш.
✅Культивация билан бирга суғориш учун жўяк олинганда биринчи сувда эгат чуқурлиги 60 см қатор оралиғида 12-14 см, 90 см қатор оралиғида 15- 18 см, кейинги суғоришларда ушбу чуқурлик тегишлича 14-15 см ва 18-20 см бўлиши лозим.
✅Қўшқатор очиқ майдонларда ғўза парваришланганда культивация юқорида тавсия этилгани бўйича олиб борилади, лекин тор қатор орасини шоналаш даврига қадар 1 ёки 2 марта юза ишланади.
✅Биринчи ишлов ғўза 4-5 чинбарг вақтига тўғри келса, ККО органи ўрнатилиб ишлов берилади, бунда трактор текис юришини таъминлаш лозим, чунки биринчидан кесаклар пайдо бўлиб, ниҳолларни кўмиб кетишга олиб келса, иккинчидан текис юрмаслиги ҳисобига ниҳолларни кесиб кетади ва натижада кўчатни сийраклашишига олиб келади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Июнь ойида боғ-токзорларда бажариладиган агротехник тадбирлар
Июнь ойида данакли мевалилардан ўрик, гилос, олча, олхўрининг эртаги навлари пишиб етилди. Ҳосилли боғларда олма, нок, беҳи, олхўри мева қурти ҳамда нок шира бургасига қарши июнь ойининг бошида 10- 15 кун оралатиб кимёвий ишлов бериш зарур.
Ушбу тадбир ҳосилли боғларда мевахўр қуртларнинг 2-авлодига қарши бўлиб, олмалар гуллаб бўлгандан сўнг 40-45 кун ўтганда бажарилади. Бунда ҳосилли олма, нок, олхўри боғларида қуйидаги кимёвий препаратлардан бири қўлланилади: Карбофос (100 л. сувга 200-300 г. ҳисобидан), Циперфос 100 г. ёки Децис, Каратэ, Толстар, Циракс 30- 40 г., Фуфанон 100 г. ҳисобидан, олма қуртига қарши Вектра 30 г., Сапроль ва Топсин 100 г. ҳисобидан пуркалса, яхши самара беради. Эртапишар олма ва нок навларига кимёвий препаратлар билан ишлов берилмайди.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ПРИНЦИПЛАРИ (4)
🔢 - Принцип. Сув барча рақобатдошлар томонидан фойдаланишларида катта аҳамиятга эга бўлиб, иқтисодий бойлик сифатида тан олиниши лозим.
🤔Инсоннинг асосий хуқуқи - мақбул тўловда тоза сувга ва меъёрий санитария шароитларига эга бўлиш ҳисобланади.Сув қийматининг аслича тан олинмаслиги унинг исрофига ва самарасиз фойдаланишига олиб келади.
🤔Сувнинг иқтисодий ва ижтимоий товар сифатида тан олиниши - иқтисодиётнинг турли соҳалари сувдан фойдаланувчилари ўртасида сув тақсимоти бўйича қарорлар қабул қилинишининг муҳим омили саналади.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
“ Бизнинг лойиҳамиз Сув хўжалиги вазирлиги билан кўп йиллик ҳамкорлик орқали сув хўжалиги самарадорлигини оширишга қаратилган.
Биз лойиҳанинг эришган натижаларига асосланамиз ва саъй-ҳаракатларимизни кенгайтирамиз.
Бу лойиҳа сувни самарали бошқариш, сувни тежовчи технологиялар, рақамлаштириш ва Марказий Осиёда фермерлар ва маҳаллий сувдан фойдаланувчиларнинг салоҳиятини ошириш орқали иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича кўмакимизнинг асосий қисмидир”,
СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ: Қишлоқ хўжалиги учун фойдалар
✅ Қишлоқ хўжалиги йирик сувдан фойдаланувчи, ер устки ва сизот сувларини асосий ифлослантирувчиси сифатида салбий рол касб этади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг паст даражадаги қўшимча қийматини хисобга олиб, айниқса сув танқислиги шароитида, қишлоқ хўжалигида фойдаланилган сув бошқа истеъмолчиларга қайта тақсимланади.
✅ Аммо оҳиригача ўйланмаган ҳолда қишлоқ хўжалигига сув берилишининг қисқартирилиши салбий иқтисодий ва ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин.
✅ СРИБ режасини тузувчилар иқтисодиёт соҳасидан ташқари таъсирларни, шунингдек сув ўжалиги қарорларида бандликни, атроф-муҳит ва ижтимоий адолатни хисобга олишни кўзда тутадилар.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
📹 Исрофгар айиқнинг ҳоли вой бўлди
🇺🇿 Адлия вазирлиги 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади.
Одилбек ва доно тўтивой болаларга ҳуқуқий илм улашишга тайёр. Бу сафарги ҳикоя исрофгар айиқ ҳақида.
У бевақт томорқа суғоришдан тортиб, машинасини ювишгача ичимлик сувидан фойдаланади. Бу эса ҳаёт учун зарур бўлган табиат манбаининг исроф бўлишига олиб келади. Ҳатто уни тўғри йўлга қайтармоқчи бўлган донишманд туянинг гапларига кирмаган айиқ эса охир оқибат…
Унутманг, одамлар табиий бойликларни асраса, шунда бошқаларга ҳам албатта етади!
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ПРИНЦИПЛАРИ (2)
🔢- Принцип. Сув ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш барча даражадаги фойдаланувчилар, лойҳачилар ва сиёсатчилар иштирокидаги ҳар томонламали ёндошувларга асосланиши лозим.
Мазкур ёндошув сиёсатчилар ҳамда аҳоли ўртасида сув ресурсларининг
муҳимлиги хақида тушунчанинг ошишига хизмат килади. Бу умумжамият йиғинларида керакли даражадаги қарорлар қабул килиниши ҳамда сувдан фойдаланувчилар иштирокидаги сув хўжалиги лойиҳаларини режалаштирилиши ва амалга оширилишини белгилайди.
Барча манфаатдор томонлар иштирокидаги ёндошув - муддатидан олдин келишувга ва умумий битимга эришишнинг мақбул воситаси ҳисобланади.
Энг қўйи даражагача марказлашмаган ҳолдаги қарорлар қабул қилиниши иштирокни кучайтиришнинг ягона стратегияси ҳисобланади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Май ойида полиз экинларини экиш🍈🍉
🍉 Ушбу ой полиз экинларини ўртаги ва кечки навларини экишнинг энг мақбул муддати ҳисобланади.
Республиканинг марказий минтақасида жойлашган вилоятларда ўртагиси 20 апрелдан 10 майгача, кечкиси 15 майдан 10 июнгача, жанубий вилоятларда ўртагиси 10-20 апрелда, кечкилари эса 10-20 июнда экилади. Шимолий минтақаларда ўртагисини 25 апрелдан 10 майгача, кечкисини 20-30 майда экиш тавсия этилади.
🍉 Тарвуз ва қовун уруғлари экилган уяларни чириган гўнг, шоли қобиғи, ёғоч қириндилари билан мулчалаш тупроқ қатқалоқ бўлишининг олдини олади ва уруғни тез ва сифатли униб чиқишини таминлайди.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ЕТИШТИРИШДА МАЙ ОЙИДАГИ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР 🫑🌶🍆
✅ Май ойида сабзавот ва полиз экинлари уруғ ва кўчатларини баҳорги экиш ишлари тугалланиши лозим. Ўсимликларга ишлов бериш - ўсимлик ва қатор ораларини чопиқ ва культивация қилиш, ўз муддатида ва меъёрида озиқлантириш, ўсимлик талабидан ва тупроқдаги намликдан келиб чиқиб суғориш, касаллик ва зараркунандаларга ҳамда бегона ўтларга қарши кураш чораларини амалга ошириш лозим.
✅ Помидор, ширин қалампир ва бақлажон кўчатларини экиш ишлари республиканинг шимолий минтақаларида май ойининг биринчи ўн кунлигида тугалланиши лозим. Экиш ишлари марказий вилоятларда тугалланмаган бўлса, май ойининг биринчи ўн кунлигида тугалланиши лозим.
✅ Экиш тугаллангандан сўнг, ўсимликлар ўзини яхши тутиб олиши учун суғориш зарур. Экин экилган майдонларда кўчатларнинг сони тўлиқ бўлиши учун экиш тугаллангандан 2-3 кун оралатиб майдондаги хато ёки тутмаган кўчатлар ўрнига яхши ривожланган кўчатларни қайтадан экиб чиқилиши лозим.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Уй шароитида томчилаб суғориш тизимини ўрнатиш 💧
Манба:
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
“Tirik” yoki “o‘lik” suvlar haqiqatan mavjudmi?
💧Ko‘pchilik insonlar suvni “tirik” yoki “o‘lik” bo‘lishiga umuman ishonishmaydi.
Biroq, tabiatda insonlarni hayratga soladigan ko‘plab hodisalar borki, ularga ishonmasdan bo‘lmaydi. Suvni “tirik” yoki “o‘lik” bo‘lishining o‘ziga xos fizik-kimyoviy xususiyatlari bor.
👉 Davomi...
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
🌾Ғалла майдонларида замбуруғли касалликлар нимага ривожланади?
❇️ Ғаллани бошоқлаш, гуллаш, дон шаклланиши ва дон тўлишини ҳисобга олган ҳолда азотли ўғитлар билан физик ҳолда 100 кг дан озиқлантириш
муҳим аҳамиятга эга. Эрта пишар навлар ўрта ва кечпишар навларга нисбатан 7-10 кун эртароқ озиқлантириш ҳамда пешмапеш шарбат усулида суғоришни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.
❇️ Ёғингарчиликни кўпайиши натижасида ғалла майдонларидаги буғдой майсаларининг остида намликнинг юқори бўлиши ва ҳаво ҳароратининг узоқ муддатда, яъни март-апрель ойидан буён 25-27°С бўлиши ғалла майдонларида замбуруғли касалликларнинг ривожланиши учун энг қулай шароит яратилади.
❇️ Бундай ҳолат ғалла ривожи учун ўта жиддий ҳолат ҳисобланиб, касаллик оқибатида ҳосил 25-40 фоизга камайиб кетиши мумкин. Шунинг учун замбуруғли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва касаллик тарқалган майдонларда қарши кураш чораларини олиб боришда белгиланган самарали кимёвий препаратлар билан ишлов бериш зарур.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ғалла к асалликларига ишлов бериш
Ғалла к асалликларига ишлов беришда, ишлатилаётган фунгицид препарати (контакт) ўсимлик баргидаги ёки танасидаги касаллик спораларига тегиб, уни ювгандагина унинг споралари ҳалок бўлади.
Ғалла касалликларидан асосан сариқ ва қўнғир занг, спетариоз, ун шудринг ҳамда бошқа замбуруғли касалликларга республикамизда рухсат этилган фунгицидлар қўлланиши керак. Рухсат этилган қуйидаги фунгицидлар ишлатилса, мақсадга мувофиқ бўлади: Биканазол эм.к. гектарига 200-250 мл., Тилт Голд 50% э.к 180 мл/га, Пилантеп 34% эм.к 0,5-0,6 л/га, Тинтул ДУО к.эм.к. гектарига 0,2-0.3 л., Топ Кроп эм.к. 0,2-0,3 л Энтоликур сус.к гектарига 0,5 литр, ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ғалла ҳосилига жиддий зарар келтирувчи зараркунанда ва ҳашаротлар бу йил қишнинг совуқ ва қуруқ келиши ҳамда февраль ойининг учинчи ўн кунлигида ҳавонинг кескин исиши натижасида ҳар йилгига нисбатан 7-10 кун эрта ва тез тарқалаганлиги кузатилди.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Shu soatda Andijon viloyatidagi “Suvchilar maktabi” namoyish dalasida “Tomchilatib sug‘orish tizimini qurish va o‘rnatish” mavzusida bir kunlik seminar boshlandi.
✅O’quv seminarning tinglovchilari o’z ichiga Andijon viloyatida faoliyat yurituvchi suv xo‘jaligi tashkilotlari mutaxassislari va manfaatdor fermerlarni qamrab olgan.
✅Seminardan ko‘zlangan maqsad Norin-Qoradaryo Irrigasiya tizimlari havza boshqarmasidagi suv xo‘jaligi tashkilotlari mutaxassislari va Andijon viloyati fermerlarining zamonaviy suvni tejaydigan sug‘orish texnologiyalarini o‘rnatish va ulardan samarali foydalanish bo‘yicha bilimlarini oshirishdan iborat.
✅Seminar maruza, test, amaliyot va master klasslardan iborat bo’lib, ishtirokchilar Tomchilatib sug’orish tizimi, tavsifi, tarkibiy qismlari, ishlatiladigan suv manbasi, nasos, filtr va o’g’itlovchilari, shuningdek suv yetkazib beruvchi magistral va tarqaatuvchi quvurlari haqida batafsil ma’lumotga ega bo’ladilar.
✅Tomchilatib sug’orish tizimlarini loyhalash, qurish va qurilish ishlarini hujjatlashtirish masalalarini ko’rib chiqqandan so’ng, seminar ishtirokchilari tizimni ishlatishni dala amaliyotida o'rganadilar.
✅Seminar O‘zbekistonda suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi va “Suvchilar maktabi” loyihasi tomonidan hamkorlikda tashkil etildi.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Июнь ойида ғўза парвариши: ғўза қатор ораларига ишлов бериш (2).
Ғўза қатор орасига ишлов беришда 1- ва 2- культивация ўртасида чизелкультиватор ёрдамида чуқур (60 см қатор оралиғида 20-25 см; 90 см ли қатор оралиғида 25-30 см) юмшатишни амалга ошириш яхши самара беради.
Ғўза қатор ораларига ишлов кечиктирилса ўсимликнинг озиқланиш тизими бузилади, бегона ўтлар зарари кўпаяди, ёш ниҳоллар илдиз чириш ва гоммоз касалликлари билан зарарланади.
Эрта ўтказилса тупроқдаги нам юқори бўлиб кесак кўчишига олиб келади, тупроқ майин ҳолга келмай нам тез буғланади. Тупроқнинг етилган пайтида культивация ўтказилади. Зарур бўлганда тупроғи етилган ерларда танлаб культивация қилиш керак. Культиваторни тўлиқ жиҳозлаб табақалаштирилган ҳолда ўтказиш, бунда ККО иш органларидан кўпроқ фойдаланиш керак.
Эгатларни ҳаддан ташқари чуқур ишлов бериш натижасида тупроқдан лой чиқариб, кесак кўчиришга ва илдизларнинг шикасланишига йўл қўймаслик керак.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Июнь ойида ғўза парвариши: ғўза қатор ораларига ишлов бериш. 🚜
✅Культивация ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши гоммоз, илдиз чириш касалликларининг олдини олиб, ғўзани дуркун ўсиб, ривожланишини таъминлайди.
✅Ғўза қатор ораларига ишлов беришда энг аввало культиватордаги ишчи органлар сонининг тўлиқ бўлиши ва ишлов бериш чуқурлигига алоҳида эътибор бериш керак.
✅Бундан ташқари чигит эрта экилган майдонларда культивацияни озиқлантириш билан бирга ўтказиш, кеч экилган, ёки сел ва дўл таъсирида қайта экилган нами юқори бўлган майдонларда ер етилиши билан қўшимча 1-2 марта ишлов бериш лозим.
✅Бунда ўртадаги ишчи орган босқичма-босқич чуқурлаштириб ўрнатилса намлик тез йўқотилишига эришилади, агар бирданига чуқур ишлов берилса унда намлик юқори бўлгани сабабли кесак кўчади ва илдиз системасига салбий таъсир этади.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
✅ Лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш жараёнида маҳаллий миқёсда фермерлар ва сув хўжалиги ташкилотларининг кенгайтирилган салоҳияти бутун Ўзбекистон бўйлаб интенсив деҳқончиликнинг илғор усулларига ўтиш имконини берувчи инновацион суғориш технологияларини ривожлантиришга хизмат қилади.
✅ Шунга кўра, лойиҳа фермерлар, сувни тежовчи технологиялар ва сув ресурсларини бошқаришга ихтисослашган бўлажак мутахассислар, шунингдек, томорқа ер эгалари ўртасида сувни тежовчи технологиялар бўйича билим базасини мустаҳкамлашда давом этади.
✅ Лойиҳа шунингдек, АКТга асосланган замонавий кенгайиш воситаларига эътибор қаратади, айниқса заиф қишлоқ аҳолиси ва сув хўжалиги соҳасида аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади
💰 Лойиҳа 3-босқичининг умумий бюджети 3,55 миллион АҚШ долларни ташкил этиб, 2024-2027 йиллар давомида амалга оширилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» ҳақидаги икки томонлама битим имзоланди.
🇺🇿🇨🇭Бугун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тарафидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (СХВ) ва Швейцария Конфедерацияси ҳукумати тарафидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (ШТҲА), барқарор ривожланиш йўлида муҳим қадам ташлаган ҳолда «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси, 3-босқич» бўйича давлатлараро Битим имзоладилар.
🤝 Битимга Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский жаноби олийлари ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев қўл қўйдилар.
💧 Лойиҳа маъмурий ўзгаришларга мувофиқ барча сувдан фойдаланувчиларни қамраб олган сув ресурсларини интеграциялашган бошқарув (СРИБ) ёндашувга асосланган стратегик ва меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали Ўзбекистонда сув соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
💧Бу иқлим ўзгаришларига чидамлилик, озиқ-овқат ва сув хавфсизлиги, сув унумдорлигини ошириш ва Ўзбекистон қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш имконини беради.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ПРИНЦИПЛАРИ (3)
🔢 - Принцип. Сув ресурслари таъминоти, бошқаруви ва мухофазасида аёллар марказий рол уйнайди.
💧 Хусусий хўжаликда сув етказиб бериш ва ундан фойдаланиш ҳамда
истиқомат муҳити мухофазасидаги аёллар роли институционал таркибда ўз ифодасини топиши лозим.
💧 Маълумки, аёллар коммунал мақсадлар учун сув ишлатиш ва мухофазаси, шунингдек қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишда
муҳим рол ўйнайди. Шу билан биргаликда сув ресурсларини бошқарувида ва ундаги қарорлар қабул қилинишида аёлларнинг иштироки эркакларга нисбатан анча паст даражада. СРИБ аёллар ролини тан олинишини талаб қилади.
💧 Сув хўжалигининг барча даражасидаги қарорлар қабул қилинишида аёлларнинг тўлақонли ва самарали иштирокини таъминлаш учун эркаклар ва аёллар ўртасидаги уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ролидан келиб чиқиб ваколатларини тақсимлаш бўйича ёндошув талаб этилади.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ: Атроф-муҳит учун фойдалар
■ Сув ресурсларини комплекс бошқарувга ёндошишни жорий қилишдан экотизим манфаат кўради, чунки сув ресурсларини тақсимлаш бўйича мунозараларда экологик талабалар кўтарилади. Хозирги вақтда бу талаблар мулоқот доираларида тез-тез эсга олинмокда.
■ СРИБ экотизим эҳтиёжлари ва фойдалари хақида бошқа фойдаланувчилар хабардорилигини ошириб тармоққа ёрдам кўрсатиши мумкин. Бу эса аксарият ҳолларда тўғри баҳоланмайди, режалаштиришда ва қарорлар қабул қилиш жараёнида ҳисобга олинмайди.
■ Экотизимни хисобга олган ҳолда ёндошув СРИБ тизимида муҳим хисобланиб, асосий эътибор сув ресурсларини тизимли бошқарувига қаратилади: юқорида жойлашган сув йиғилувчи худуд химояси (мисол учун, ўрмон худудларини тиклаш, ерга ишлов беришнинг замонавий технологиялари, тупроқ эрозиясига қарши кураш), ифлосланишга қарши кураш (мисол учун, йиғувчи ифлосланган манбаларнинг қисқариши, ер ости сувлари мухофазаси) ва экологик попусклар.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ПРИНЦИПЛАРИ (1)
🌍 1992 йилги Дублин конференциясида, келгусида сув хужалигида амалга ошириладиган дунё микёсидаги ислохотларнинг негизини ташкил килувчи сув ресурсларини интеграл бошкаришнинг асосий тамойиллари куйидаги турт коида куринишида илгари сурилган.
🔢- Принцип. Тоза сув - тугаб бораётган ва камёб ресурс булиб, ҳаётни барқарор сақлаш, ривожлантириш ва атроф-муҳит учун муҳимдир.
💧 Сув хаёт манбаи, сув ресурсларини самарали бошқаруви табиий экотизим химояси билан биргаликда ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш билан узвий боғликдикдаги ёндошувларни талаб этади. СРИБ маълум бир сув хавзаси ёки ер ости суви манбаи худудидаги барча ердан ва сувдан фойдаланувчиларни ўзаро боғлайди ва иқтисодиётнинг барча фаолияти турларида сувдан фойдаланишни ўзаро мувофиқдаштиришга хизмат қилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
САБЗАВОТЛАРНИ МАЙДА ОЗИҚЛАНТИРИШ🍅🌶
🔘 Ўтлоқ ва ўтлоқи ботқоқ тупроқларга гектарига N160P120 K80 кг солиниши тавсия этилади. Азот аммиак селитраси ёки сульфат аммоний, фосфор эса аммофос, калий эса калий хлор кўринишида бериш тавсия этилади.
🔘 Минерал ўғитлар тук ҳолатида қуйидагича солинади: аммиак селитраси - гектарига 470 кг, аммофос - 261 кг, калий хлор - 160 кг.
Агар азот сульфат аммоний кўринишда берилса, у ҳолда бу ўғитнинг миқдори гектарига 760 кг бўлади.
Ўғитлар қуйидаги муддатларда берилади. Ҳайдовдан олдин: аммофос - гектарига 196 кг, калий хлор - 120 кг.
🔘 Биринчи озиқлантиришда – кўчатлар тутиб олгандан сўнг улар тез ўса бошлаган даврда, аммофос - гектарига 64,8 кг, калий хлор – 40 кг, аммиак селитраси-235 кг ёки сульфат аммоний - гектарига 380 кг, иккинчи озиқлантиришда - ўсимликнинг биринчи ва иккинчи гулбандини ялпи гуллаши даврида: аммиак селитраси гектарига - 235 кг ёки сульфат аммоний гектарига 380 кг бериш тавсия этилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Bali daryolaridan 3000 kg dan ortiq plastik yig'ish orqali har kuni mo'jizalar ko'rsatadigan haqiqiy qahramonlar.
Ularning tinimsiz mehnatlari tufayli 2 000 000 kg plastik qayta ishlandi!
🌎 Bu odamlar har bir plastik yangi mahsulotga aylantirib, sayyoramizni qutqarmoqda.
Plastik qoplardan yasalgan stullar va qayta ishlangan sandallar ularning ajoyib ishlariga misoldir.
🙏 Qahramonlarimizga mehnatlari va fidoyiliklari uchun minnatdorchilik bildiramiz!
Keling, tabiatimizni birgalikda asraylik!
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Май ойида ғаллага зарар келтирадиган ҳашаротларга қарши кураш 🐛🪲
✅ Май ойида ғалланинг асосий ривожланиш, бошоқлаш ва сут пишиш даврида зарарли хасва, поя аракаши, ғалла шиллиқ қурти (пиявица), шира, трипс шу каби ҳашаротлар жиддий зарар келтириб ғалланинг 25-30 фоизгача ҳосилни йўқотишига ҳамда дон технологик сифатини бузишга олиб келади.
✅ Зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашишда уларнинг кўпайиш ҳолатига қараб ишлов ўтказилиши лозим. Ғаллазорлардаги зараркунанда ҳашаротларга қарши курашда қуйидаги кимёвий воситалар Хлорпривит Агро к.э, 0,5 л/га, Агрофос Д к.э, 05 л/га, Киллер Нео 10% э.к 0,07-0,1 л/га, Далате Плюс 10% гектарига 0,07-0,3 л., Энтометрин 25% с.э.к. гектарига 0,15-0,35 л., каби препаратлар билан 300 литр ишчи эритма тайёрлаб ишлаш ўз самарасини беради.
✅ Ушбу ишларни ғаллани пайҳон қилмаслик учун уйғунлашган ҳолда фунгицид ва инсектицидларни қўшиб ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ғўзани суғориш. 💧
🔹 Ғўзани шоналаш даврида суғориш меъёри енгил тупроқларда гектарига 600-700 м3, ўрта ва оғир тупроқларда 700-800 м3 бўлиши керак. Ғўза гуллаш даврида эса суғориш меъёри енгил тупроқларда гектарига 900-950 м3, ўрта ва оғир тупроқларда 1050-1300 м3 ни ташкил этиши лозим.
🔹 Ғўзани чанқатиб қўймаслик учун суғориш олдидан суғориш учун эгат олиш керак. Тупроқ механик таркибини инобатга олиб, суғориш эгатлари узунлигини тўғри белгилаш сувдан самарали фойдаланиш билан бирга ўсимликни дуркун ва баръавж ривожланишини таъминлайди.
🔹 Бунинг учун суғориладиган эгатларнинг узунлигини 90 см қатор оралиғида 80-100 метрдан, 60 см ли схемаларда 60-80 метрдан ошмаслик керак. Чунки эгат узун бўлса охирига еткунча 2-3 суткалаб сув оқади, сув эса исроф бўлади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
"Сувчилар мактаби" 28 май
“Сувчилар мактаби”нинг ҳудудий менежерлари, ўқув-тажриба майдончалари ва қурувчи-пудрат ташкилотлари масъул раҳбар ходимларини сувни тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланиш йўнашида малакаларини ошириш бўйича олиб борилаётган машғулотлар давом этмоқда. Бугун машғулотлар “Сувчилар мактаби”нинг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги дала тажриба майдонида ўтказилди.
Унда “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойихаси (ЎзСРБМ лойиҳаси) мутахассислари ҳам ўз маърузалари билан қатнашдилар.
Машғулот аввалида ўқув курси қатнашчиларига ЎзСРБМ лойиҳаси томонидан тақдим қилинган тарқатма материаллар тарқтилди.
Машғулот аввалида “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойихаси (ЎзСРБМ лойиҳаси) мутахассиси Собитжон Маматов томчилатиб суғориш тизимининг таркибий қисмлари ва Томчи телеграмм канали тўғрисида маъруза қилди. Маъруза тингловчиларда яхши тассурот қолдирди ва сувчилар мактабининг бир қатор мутахассислари (жумладан, Тошкент вилояти, Ҳоразм вилояти ва Қашқадарё вилоятилик мутахассислар) ЎзСРБМ лойиҳаси мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирдилар.
Маърузадан кейин ЎзСРБМ лойиҳасининг ҳамкори “Amudar.io” МЧЖ мутахассислари тажриба майдонида лойиҳа ҳисобидан ўрнатилган агрометеостанциядан фойдаланиш мавзусида амалий машғулот ўтказдилар. Машғулот давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Virtual suv 💧
Virtual suv tushunchasi 1990 yillarning boshida prof. J. Alan tomonidan tovarga qo‘shilgan suvni ifodalash uchun kiritilgan.
Qishloq xo‘jaligi yoki sanoat tovarlarini ishlab chiqarishda ishlatilgan va tovarning tarkibiga kirgan suvni “virtual suv” deb ataladi.
👉 Davomi...
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Иссикхонада сабзавотларини навбатлаб экиш
✅ Навбатлаб экишни тузишда парник ва иссикхона сабзавотлари таннарх бўйича очик ер маҳсулоти билан ракобат кила олмаслигини унутмаслик керак. Шунинг учун экиш ва кўчат килишнинг шундай муддатларини белгилаш керакки, у махсулотнинг сабзавотларни очик ер ва омборхоналардан олиш мумкин бўлмаган даврларда чикарилишини таъминласин.
✅ Ўзбекистонда ҳимояланган ерда кўкат экинларни ўстиришни ноябрдан апрель бошларигача, бодринг ва помидорни эса ноябрь охиридан июннинг ўрталаригача режалаштириш керак.
✅ Иссикхонада ёругликнинг камайиши туфайли декабрь-февраль ойларида бодринг ва помидорнинг чикиши камаяди, шунинг учун бу вактда бошка махсулотни чикаришни кўпайтириш назарда тутилиши керак.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish