Май ойида ғалла майдонларида нималарга эътибор бериш керак?
Май ойида ғалла майдонларида, гуллаш, сут-мум пишиш даври кузатилади. Бунда ғалланинг эрта, ўрта ва кечпишар навларига, экилган муддатлари ҳамда ривожланиш фазаларига қараб ишлов бериш графиги ва муддатлари аниқ белгиланиши зарур.
Аввало эътиборни кечикиб экилиб, ғалла ривожи тикланаётган майдонлардаги ғаллага қаратмоқ керак. Бунинг учун:
👉Кеч экилган ғалла майдонларига май ойининг биринчи ўн кунлигида қўшимча 100-150 кг/га физик ҳолда азотли ўғит бериш ва суғоришни гектарига 5-10 тоннадан маҳаллий ўғит билан шарбат усулида ташкил этиш;
👉Об-ҳаво шароитига қараб, ғаллазорларда намликни чекланган дала нам сиғимига нисбатан (ЧДНС) 70-75 фоизда бўлишини таъминлаш;
👉Бошоқлаган ғалла майдонларида ўсимликларни баргдан озиқлантириш
мақсадида гектарига 10-12 кг.дан карбамид эритмаси суспензиясини ҳамдабиоўғитлар сепиш мақсадга мувофиқ бўлади;
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Rio Sucuri - sayyoradagi eng toza daryolardan biri
U shakli uchun Sucuri - "Anakonda" nomini oldi.
Bu erda haqiqiy anakondalar ham mavjud, ammo ular deyarli katta o'lchamlarga etib bormaydi va odamlar uchun xavfli emas.
Бошоқли дон экинлари майдонларида май ойидаги агротехник чора-тадбирлар🌾🌾🌾
Ғаллани парваришлашда🌾 қўлланилаётган агротехник тадбирлар мутахассислар билан келишилган ҳолда уларнинг тавсияларига асосан қатъий график асосда олиб борилиши зарур.
Баҳорнинг салқин ва серёғин келган йилларда ғалланинг ўсиш ривожланиши бирмунча узоқ давом этиши ҳамда кўк массаси ортиши, барг пластинкаларини кенг ва қалин бўлиши кузиталиб, бу даврда ғалла
майдонларини суғоришда сувга бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда суғориш ишларини ташкил этиш лозим.
Кўк массаси юқори бўлган майдонларда суғориш ишлари узоқ давом этса ёки сифатсиз кўллатиб суғорилса бўй бериб ўсиши, дон шакллантирувчи поялар кучсиз мўрт бўлиб, бундай майдонлар бошоқ тортиб сут, мум пишиш даврида шамол
ёки ёғингарчилик даврида ерга ётиб қолади. Ётиб қолган майдонларда ўз-ўзидан маълумки, дон шаклланмайди, ҳосилни 15-20 фоизгача йўқотишга олиб келади.
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
💧Tomchilatib sug'orish tizimining ulovchi qismilari 8
Bizni kuzatib turing, eng qiziqarli narsalar oldinda 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Пекин карами ўсимликларини парваришлаш.🥬🥬
Қатор ораларини культивация қилиш ўсимликлар эгатларни ѐпа бошлагунга қадар 3-4 марта ўтказилади. У доимо суғоришдан сўнг, тупроқ етилганда бажарилади. Тупроқни юмшатиш ва қумлаш икки марта, яъни кўчат ўтқазилгандан кейин икки ҳафта ўтгач биринчи озиқлантиришда ва биринчисидан икки ҳафта ўтгандан сўнг амалга оширилади.
Такрорий пекин карам оқ бошли карамга нисбатан кўпроқ суғорилади. Такрорий экинда ўсимликларнинг ўсув даври ҳароратнинг мунтазам пасайиб боришига тўғри келса, бош ҳосил бўлиш даврида суғоришлар бир маромда ўтказилади. Сизот сувлар чуқур жойлашган тупроқларда суғориш ҳар 6-8 кунда, сизот сувлари юза жойлашган тупроқларда эса ҳар 9-12 кунда амалга оширилади. Октябр охиридан суғориш тўхтатилади. Пекин карам бўз тупроқларда жами 12-14 марта, ўтлоқи тупроқларда эса 8-10 марта суғорилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Yaponiya, Kusatsu shahri yaqinidagi Mizunomori suv botanika bog'idagi ulkan va chiroyli suv nilufarlari
📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Экиш муддати ва ўсимликларни жойлаштириш схемалари. 🥬🥬
Пекин карами совуққа чидамли, ўсимлик бошининг шаклланиши учун энг яхши ҳарорат 15-18°С ҳисобланади. Бундай ўртача ҳарорат сентябрнинг иккинчи ярми –октябрнинг биринчи ярмида кузатилади.
Пекин карам ҳосили кўчат ўтқазилгандан сўнг 70-80 кун ўтгач етила бошлаши ва унинг 15-20 давом этишини ҳисобга олган ҳолда, кўчатларни август ойининг биринчи ўн кунлигида ўтқазиш мақсадга мувофиқдир.
Такрорий экин шароитида пекин карам кўчатларини 70x40 см схемада жойлаштириш тавсия этилади, бунда гектарига 35,7 минг дона ўсимлик қалинлигига эришилади.
Кўчатларни далага олиб чиқишдан бир кун олдин мўл суғориш ишлари амалга оширилади.
Такрорий экишда пекин карами кўчатлари куннинг салқин тушган вақтида экиш олди суғориш билан биргаликда ўтказилади.
Кўчатлар олдиндан тайѐрлаб қўйилган 15-20 см чуқурликдаги уяларга экилади ва кўчатлар ўтказилгач, яхши тутиб олиш учун суғорилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Hurmatli TOMCHI muxlislari aytingchi, mana bu rasmda qanday suv inshooti tasvirlangan va u qaerda (mamlakat) joylashgan?
Читать полностью…Тупроқнинг намлигини унинг электр ўтказувчанлиги асосида аниқлаш 💧
Экинларни суғориш вақтини тупроқ намлигини қайд қилувчи электр ўтказувчанликка асосланган асбоблар воситасида аниқлаш мумкин. Бу тупроқ намлигини аниқлаш ишларини тезкор бажариш имкониятини беради ва қўл меҳнатини 10-15 мартага камайтиради.
Тупроқ намлигини электр ўтказувчанликка асосланиб аниқлаш учун Decagon (АҚШ) компаниясининг тупроқ намлиги ўзгаришларини қайд қилувчи ProCheck асбоби ва унинг 10 HS сенсорли датчикларидан фойдаланиш мумкин
ProCheck асбоби ва унинг 10 HS сенсорли датчикларидан фойдаланиб тупроқ намлигини ўлчаш учун аввал бурғу ёрдамида шурф қазилади. Шурфнинг деворларига, тупроқнинг ҳар хил қатламларига сенсорли датчиклар ўрнатилади.
Бунда датчикларни ер юзасидан 10 - 15 см, 25 – 30 см, 50 - 60 см, 70 см - 1 м чуқурликларда жойлаштириш мумкин
Давоми:
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
🏛 FORUM KUNDALIGI
🇸🇦 Forumda Osiyo suv kengashi tomonidan o'tkazilgan ko'rgazma doirasida O‘zbekiston milliy suv ho'jaligi axborot tizimi loyihasi taqdimoti bo‘lib o‘tdi va taqdimotga tashrif buyuruvchilarda katta qiziqish uyg'otdi.
Ular orasida taqdimotda Dr. Abdulaziz M. Alshayboniy, Saudiya Arabistoni suv xo‘jaligi vaziri o‘rinbosari qatnashdi.
💧 Shuningdek taqdimotda suv ho'jaligi axborot tizimini ishlab chiqishga o'z hissasini qo'shgan Shveysariya taraqqiyot va hamkorlik agentligi moliyalashtirgan O’zbekistionda suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi haqida atroflicha ma’lumot berildi.
📸 Foto reportajimiz bilan tanishing.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
💧Tomchilatib sug'orish tizimining ulovchi qismilari 6
Bizni kuzatib turing, davomi ertaga 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Пекин карами етиштиришда тупроқни тайёрлаш. 🥬🥬
Пекин карами учун тупроқни тайѐрлаш бошқа такрорий экинлардаги сингари амалга оширилади.
Эртаги экин ҳосили йиғиб олингач, ўсимлик қолдиқлари йиғилади ва даладан чиқариб ташланади, вақтинчалик суғориш эгатлар ѐпилади.
Тупроқ етарлича нам бўлса, ер 25-28 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳайдашда икки ярусли плуглардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ҳайдаш билан бир вақтнинг ўзида бороналаш ўтказилади. Эртаги экиндан сўнг тупроқ қуриб қолган бўлса, енгил ҳайдоволди суғориш ўтказилади ва тупроқ етилгач ер ҳайдалади.
Бир йиллик бегона ўтлар билан ифлосланган майдонларда ҳайдашдан сўнг культиватор-окучник билан суғориш эгатлари очилади ва ўтларни ундириб олиш учун суғориш ўтказилади.
Бегона ўт майсалари пайдо бўлгач, майдон ялпи чизелланади ва суғориш эгатлари олинади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Butunjahon suv forumi davom etmoqda 🌏
FORUM KUNDALIGI
🇰🇷 Mazkur tadbirda Janubiy Koreyaning "K-Water" korporatsiyasi taklifiga binoan “O‘zsuvta’minot” aksiyadorlik jamiyati boshqaruvi raisi o‘rinbosari Xurshid Raxmatullayev boshchiligidagi ishchi delegatsiya ham ishtirok etmoqda.
🏛 Forum doirasida boshqaruv raisi o‘rinbosari X.Raxmatullayev va Janubiy Koreya suv resurslari korporatsiyasi prezidenti Jung Seog Dae o‘rtasida uchrashuv bo‘lib o‘tdi.
Unda kelgusida “O‘zbekistonning suv ta’minoti va kanalizatsiya tarmoqlari tizimini takomillashtirish va Suv akademiyasini tashkil etish” loyihasini amalga oshirish va bu boradagi sa’y-harakatlar hamda istiqboldagi rejalar muhokama qilindi.
🤝 Shuningdek, Indoneziya, Filippin, Oʻzbekiston va Bangladesh mamlakatlari vakillari oʻrtasida oʻzaro muloqot boʻlib oʻtdi. Unda ishtirokchilar oʻzaro hamkorlikni mustahkamlash va texnik yordam orqali iqlim o'zgarishining innovatsion yechimlarini shakllantirish muhokama qilindi.
Manba https://uzsuv.uz/uz/posts/3042
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Бутунжаҳон сув форуми давом этмоқда 🌏
ФОРУМ КУНДАЛИГИ
🇺🇿 Бугун форумнинг "Сув дипломатияси ва тинчлик" сессиясида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев сўзга чиқиб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сув хўжалигини модернизация қилиш борасидаги ёндашувлар хақида батафсил гапирди.
📸 Форум кундалигидан фото репортажимиз билан танишинг
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
💧Tomchilatib sug'orish tizimining ulovchi qismilari 5
Bizni kuzatib turing, davomi ertaga 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ғаллани йиллик азотли ўғитлар билан озиқлантириш
🌾 Ғалла майдонларида амалга ошириладиган муҳим агротехник тадбирлардан бири ғаллани йиллик азотли ўғитлар билан 3-озиқлантириш. Ўсимлик ҳолатига қараб 3-озиқлантиришда физик ҳолда 200-250 кг/га аммиакли селитра билан озиқлантириш ҳамда ўсимликни баргидан карбамид минерал ўғити билан 10-12 кг/га суспензия билан қўшимча ишлов бериш тавсия этилади.
🌱 Ғалланинг мум пишиш давригача май ойида даладаги намликни етарли сақлаб туриш минтақа шароитидан келиб чиққан ҳолда 2-3 марта енгил 500-600 м3 ҳисобида намма-нам суғориш тавсия этилади. Ғалла ниҳоллари май ойида асосан кўк массаси бошоқда бўлиб, ғалланинг мум пишиш даврида пояга нисбатан бошоқнинг массаси ортиқ бўлади.
🌾 Ортиқча суғорилган ва сифатсиз кўллатиб суғорилган майдонларда ғалла ниҳоллари тез ва кучсиз (ингичка) поя бўлиб ўсади ҳамда ётиб қолишга мойлилиги юқори бўлади. Табиийки ётиб қолган майдонларда ҳосилдорлик 40-45 фоизгача йўқолиши кўп йилик тажрибаларда аниқланган.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Пекин карами ҳосилини йиғиш ва етилтириш. 🥬🥬
Такрорий экинда пекин карам бошларининг шаклланиши узоқ давом этади, шу боис ҳосил бир неча маротаба, танлаб узилади. Биринчи йиғим октябрни охирида ўтказилади. Ҳосилни йиғиш 2-3 марта такрорланади ва у ноябр охиригача давом этади. Узишда поянинг бироз қисми бошда қолдирилади. Товарбоп карамбошлар яшикка бир қатор қилиб жойланади.
Такрорий экинда деярли барча ўсимликлар бош ҳосил қилишга улгуради. Бошининг диаметри 4,5-5,5 см бўлган ўсимликларни етилтириб олиш мумкин. Бунинг учун аѐзлар бошланишидан олдин ўсимликлар илдизи билан суғориб олинади ва плѐнкали иссиқхона тупроғига қадалади ѐки бирор бўш ѐрдамчи бинога киритилади. Ўсимликлар вертикал ҳолатда, бир-бирига зичлаб жойлаштирилади ва илдизи биринчи баргига қадар тупроқ билан беркитилади.
Ҳар бир метр квадрат жойга 8-12 та ўсимлик бошчасининг диаметрига кўра сараланган ҳолда жойланади. Етилтириш учун қулай ҳарорат 2-4°С. ...
Давоми:
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
🌎 10-Jahon suv forumi yakunlandi
24-may, juma kuni 10-Butunjahon suv forumi yakunlandi.
🇮🇩 O’zining yakuniy so’zida Indoneziya jamoat ishlari va uy-joy vaziri Basuki Hadimuljono quidagilarni ta’kidladi:
• Indoneziya barcha taklif qilingan dasturlarni yakunladi;
• Ishtirokchilar soni rejalashtirilgan 46,000 nafarda oshib 64,000 ga yetdi;
• Jahon suv forumi tarixida birinchi marta Vazirlar deklaratsiyasiga umumiy qiymati 9,4 milliard AQSH dollari bo‘lgan suv va kanalizatsiya bo‘yicha 113 ta loyihani o‘z ichiga olgan aniq natijalar va harakatlar to‘plami kiritilgan. Ushbu loyihalar homiy, donor va suv ta'minoti va kanalizatsiya benefisiarlari sifatida 33 mamlakat va 53 xalqaro tashkilotni qamrab oladi.
• Basuki, shuningdek, har bir davlatni o'z imkoniyatlariga qarab hissa qo'shishga taklif qildi.
“Global suv kun tartibida har bir davlat raqobat orqali emas, balki hamkorlik va bir-birini toʻldirish orqali yechimning bir qismi boʻlishi kerak”, dedi Basuki.
💧Tomchilatib sug'orish tizimining ulovchi qismilari 7
Bizni kuzatib turing, davomi ertaga 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Тупроқ намлигини лабораторияда аниқлаш асосида суғориш вақтини белгилаш 💦💦
Экин даласидаги тупроқ намлигини лаборатория шароитида аниқлаш ва унинг ўзгаришларини баҳолаш экинларни суғориш вақтини белгилашнинг энг аниқ усули ҳисобланади.
Тупроқ намлигининг ўзгаришларини кузатиш учун экин даласининг белгиланган нуқталаридан бир неча бор, такрорий равишда тупроқ намуналари олинади ва уларнинг намлиги лаборатория шароитида аниқланади.
Далада белгиланган муайян нуқталарнинг ҳар биридан ҳамда тупроқнинг бир нечта қатламидан (одатда, 5 та қатламдан) бурғилаш усули ёрдамида тупроқ намуналари олинади.
Давоми:
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Hurmatli TOMChI muxlislari,
Suvga oid rasmni bir pasda topib oldinglar.
Endi suvga bog‘liq bo‘lmagan rasmni aytaychi, uni ham tez toparmikinsizlar.
Mana bu rasmdagi inshootlar qanday inshootlar.
Bu inshootlar qayerda joylashgan
Tinch va Atlantika okeanlari orasidagi o‘zaro chegara 🌎
Turli dengizlar va okeanlarning chegaralarida (biri ikkinchisi bilan tutashgan joylarda) insonni hayratga tushiradigan qiziq hodisani kuzatish mumkin, ya’ni ikki dengiz (okean) ning suvlari har xil ranglarda ko‘rinadi.
Bunday ko‘rinishni Tinch va Atlantika okeanlari orasidagi o‘zaro chegarada ham kuzatish mumkin.
Bu hodisani kuztgan insonlar beixtiyor bu joylarda dengiz (okean) suvlarini bir-biriga aralashib ketishiga yo‘l qo‘ymaydigan ko‘rinmas to‘siq bo‘lsa kerak deb o‘ylaydilar.
Aslida esa hech qanday to‘siq yo‘q.
Bu Allohning bir mo‘jizasi xolos!!!
Chindan ham hayratlanarli hodisa, shunday emasmi? ✨
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
❗️Tezkor gidrometeorologik axborot
⛈ Joriy yilning 23-26-may kunlari O‘zbekistonning tog‘ oldi va tog‘li hududlarida yomg‘ir yog‘adi, ba’zi joylarda kuchli bo‘ladi. Momaqaldiroq bo‘lishi mumkin.
💨 23-mayda cho‘l hududlarda, 24-26-mayda respublika bo‘yicha ba’zi joylarda shamol tezligi 15-20 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin.
🌬 ⛈ Kutilayotgan kuchli yomg‘irlar yog‘ishi sababli, joriy yilning 23-26-may kunlari respublikaning tog‘ oldi va tog‘li hududlarida sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin.
❗️Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda istiqomat qiluvchi fuqarolar, dam oluvchilar hamda tog‘li xududlarda harakatlanuvchi haydovchilardan ehtiyotkorlik choralarini ko‘rishlarini so‘raymiz.
⛈ Respublika hududi bo‘yicha yomg‘ir suvlari to‘planishi ehtimoli bor, bu esa hududlarni suv bosishiga olib kelishi mumkin.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Пекин карамини етиштириш: ўғитлаш 🥬🥬
Карамбошининг вазни баргларининг вазнига боғлиқ бўлиб,бош ҳосил бўла бошлагач, ўсимликда барглар ҳосил бўлиши якунланади. Шу сабабли уни бош ўрашигача бўлган даврда азотли ўғитлар билан етарлича озиқлантириш лозим.
Ушбу мақсадда ҳайдашдан олдин тупроққа гектарига 140-180 кгаммофос ѐки 300-400 кг супер фосфат ва бирор азотли ўғит соф ҳолда 30-40 кг меъѐрда солиниши лозим.
Такрорий пекин карам икки марта озиқлантирилади. Биринчи озиқлантириш кўчат ўтқазилгандан сўнг 10-15 кунўтгач амалга оширилади. Бунда соф ҳолда 12-16 кг аммофос ва 40-50 кг аммиакли селитра берилади.
Иккинчи озиқлантириш биринчисидан 12-15 кундан сўнг ўтказилади, унда фақат азотли ўғит гектарига 30-40 кг соф ҳолда берилади.
Пекин карам органик ўғитларни яхши сезади. Ҳайдашдан олдин гектарига 15-20 т чириган гўнг солиш яхши натижа беради. Бундай ҳолларда фосфорли ва азотли минерал ўғитларнинг меъѐри 25-30% га камайтирилиши мумкин.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
🍎 Kunda bir dona olma foydasini bilasizmi?
«Har kuni bitta olma yesangiz, shifokor oldiga borishga hojat qolmaydi»
Шарбат билан суғориш 💦💦
Бир йиллик экинларни суғоришда сувга махаллий гўнгни аралаштириб бериш, яъни шарбат усулида суғориш сувдан самарали фойдаланишнинг оммавий усулларидан бири саналади.
Шарбат усулида суғорилганда сув қўшилган гўнг экинга озиқ бериш билан бирга ариқнинг тупроқ юзасида плёнка ҳосил қилиб, ўзига хос тўшама (мульча) вазифасини ҳам бажаради. Натижада сувнинг буғланиши камаяди, тупроқнинг намлиги эса узоқ вақт сақланиб қолади.
Шарбат усулида суғоришни амалга ошириш учун аввало экин даласининг сув кирадиган томонида шарбат учун ҳандақ (ўра) қазилади. Ҳандаққа чорва гўнги ташланади ва унга (1:1 нисбатда) сув қўшилиб, аралашма ҳолатига келтирилади ва 5–7 кун давомида сақлаб қўйилади. Аралашмани тайёрлаш учун тоза мол гўнги, чириган гўнг ёки компостдан фойдаланиш мумкин.
👉 Давоми:
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Экиннинг ҳолати асосида суғориш вақтини белгилаш ☘️☘️
Экиннинг суғориш вақтини ундаги физиологик ўзгаришлар асосида аниқлаш мумкин:
🌿 баргларни тўқ яшил рангга кириши,
🌿 барг бандлари тўқимасининг бўшашиб кетиши,
🌿 баргнинг асосий ўзагини кундузи соат 14–15 ларда синмасдан эгилиши.
Барглар рангини ва банди таранглигининг ўзгариши асосида
Тупроқда намликнинг камайиши билан ўсимлик барглари ҳужайра сокининг концентрацияси ва унинг сўриш кучи ошиб боради. Бунда барглар сўлиб тўқ яшил рангга киради. Экин майдонидаги 20 % барглар тўқ яшил рангга кирганда суғоришнинг вақти келган бўлади.
☘️ Пахта етиштиришда бу услубдан ғўзанинг шоналаш босқичида фойдаланиш яхши самара беради. Ғўзани суғорилгандан сўнг, барглари оч-яшил тус олади.
👉 Давоми:
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Сув форуми давом этмоқда
Форум мавзуси “Дунёнинг барқарор ривожланиши учун сув ресурсларидан мувозанатли фойдаланиш” .
🇮🇩 Индонезия президенти Джоко Видодо Балида 48 давлат ва халқаро ташкилотлар иштирок этган 10-Жаҳон сув форуминининг юқори даражали йиғилишини очар экан
“Кўп сув ҳам, кам сув ҳам дунё учун муаммо бўлиши мумкин”
Пекин карами кўчатини етиштириш 🥬
Биринчи бўлиб тупроқ аралашмаси тайѐрланади. Бунда намлиги 30-40 фоизли тупроққа махаллий органик ўғит, яъни чириган гўнг қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
Тайѐр тупроқни 6×6×6 см хажмли кассеталарга солинади. Уруғларни экиш учун уларни саралаб 5-6 соат сувда ивитилади ва 0,7-1 см чуқурликка, июл ойининг биринчи ўн кунлигида экилади.
Уруғлар униб чиққандан кейин, парваришлаш, тупроқ намлигини 75-80 фоизда ушлаб туриш учун ўз вақтида суғориш шарт.
Ўсимликлар 2-3 та чин барг ҳосил қилганда минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Бунда эритма концентрацияси 10г/л ошмаган ҳолда ўғит берилади ва ўғит берилган заҳотиѐқ ўсимлик барглари куйиб қолмаслиги учун тоза сув билан суғорилади. Майсалар ўз вақтида бегона ўтлардан тозаланади.
Пекин карами кўчатлари озиқа майдонига қараб 25-30 кунда тайѐр бўлади. Соғлом пекин карам кўчатлар 4-5 чин баргга эга бўлиши, уларни баландлиги 10 см дан кам бўлмаслиги эътиборга олинади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish