tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

ПИШИБ ЕТИЛГАН ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ: Оқ бош карам ва Гул карам

Оқ бош карам асосан қўл кучи ёрдамида узиб олинади. Оқ бош карам 2-4 дона барги билан узиб олинади. Эртаги карам сақлашга мойил эмас, шунинг учун уни узиб олиб дархол истемолга чиқариш зарур.

Гул карам ҳосилни йиғиш хар 6-8 кунда амалга оширилади. Хосилни йигишда сочилиш бошланишига яқин холатда турган бошлар пичоқ билан узилади. Узишда гулпоянинг бироз кисми бошда қолдирилади.

Товар бошлар яшикка бир қатор қилиб шундай жойланадики, бунда уларнинг махсулдор қисми юзага имкон қадар камроқ тегиши лозим. Эратки муддатда экилган гулкарамда хосили апрел-май ойида пишиб етилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

🔰 “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши доирасида, ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилиши белгиланган.

⚠️Бунда, экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юкланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Комбайнларни ишга тайёрлаш.

Далага келиб ўрим-йиғим ишларига тушишдан олдин комбайнларнинг барча қисм ва механизмлари яхшилаб кўздан кечирилади. Сўнгра улар салт иш
холатида ишлатилиб назоратдан ўтказилади ва аниқланган камчиликлар бартараф этилади. Кейин комбайн далага туширилиб синаб кўрилади, иш сифати агротехник талабларга жавоб бериши
баҳоланади, лозим бўлса ишчи қисмлар ва технологик тирқишлар қайта ростланади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ҒАЛЛАНИ ЎРИБ-ЙИҒИБ ОЛИШ: Далаларни ўриш-йиғимга тайёрлаш. (2)

Дон йўқотилишини камайтириш учун ўрим- йиғимни бошлашга 2-3 кун қолганда ўқ ариқлар чеккасида жойлашган ҳосил қўлда ўрилади ва тик турган пояларга суяб кетилади. Дала
четлари айлантириб ўрилади, бурилиб олиш майдонлари, ўқариқлар текисланади, ёнғин хавфсизлиги учун шудгорланади. Далаларда бегона ўтлар, айниқса ғалла пояларига ўралиб
ўсувчи ва йўғон пояли бегона ўсимликлар бўлмаслиги керак.


Пишиб етилган буғдой қисқа вақт ичида ўриб-йиғиб олинмаса, унинг бошоқларидаги дон ўз-ўзидан тўкилади, дон нобудгарчилиги кунига 1-1,2 фоиздан ошиб бораверади. Роса пишиб етилган ғаллани ўриб-йиғиб олишда биринчи ҳафта давомида нобудгарчилик 7-9 фоиз бўлса, иккинчи ҳафтасидан бошлаб 12-15 фоизгача ошади, шунингдек, шамол, парранда ва кемирувчиларнинг зарарли таъсири натижасида ҳам ҳосилдорлик пасайиб кетади, бу баъзи ҳолларда 50% ёки ундан кўпроққа етиши мумкин.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўза қатор орасига ишлов бериш (4)

Ғўза илдиз тизимини ривожлантириш мақсадида қатор ораларига махсус мосламалар ёрдамида чуқур ишлов бериб тупроқдаги ортиқча нам ва захни қочириш лозим. Бунда 60 см кенгликда экилган ва қўшқатор экилган майдонларда 28-30 см, 76 см кенгликда экилганда 30-32 см, 90 см кенгликда экилганда 35-40 см чуқурликда ишлов бериш керак. Бунда фақат кичик ғозпанжа ўрнатилган мосламада ишлов бериш мақсадга мувофиқдир.

Чигит экилган майдонларда кузги тунлам тарқалишини башорат қилиш учун зудлик билан кузги тунламнинг феремон тутқичини ҳар 5 гектарга битта ҳисобида ердан 20-25 см баландликда ўрнатиш керак. Суткасига 1-2 та капалак тушиши билан феромон тутқичлар сонини кўпайтириш ва ҳар 2 гектарга битта ўрнатиш лозим.

Кузги тунлам капалаги учган далага 2 кундан кейин гектарига 1 грамм ҳисобида трихограмма қўйилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Азиз ТОМЧИ каналининг обуначилари!

Сизни 9 май — «Хотира ва қадрлаш куни» байрами билан чин юракдан қутлаймиз!

Сизга оилавий бахт-саодат,  соғлик ва бахтли хаёт лахзалари хамрох бўлишига тилакдошмиз! Барча ижобий орзу-мақсадларингиз, ниятларингиз рўёбга чиқсин!

Айёмингиз қутлуғ бўлсин!



Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўза қатор орасига ишлов бериш (3)

Ғўза қатор оралари ишлов берилгандан сўнг зудлик билан майин кетмон чопиқ ишларини бошлаш зарур. Бунда ишчиларга аниқ қаторларни бўлиб бериш ва улардан ўзининг қатори бўйича иш сифатини қабул қилиш тартибини ўргатиш керак. Акс ҳолда кетмон билан ғўза қаторлари чопилиб, ниҳолларни кескин сийрак қилиши мумкин. Бундай чопиқ қилишнинг эса фойдадан кўра зарари кўпроқдир. Чопиқ вақтида бир йўла культиватор ишчи органлари ёпиб кетган пахта ниҳоллари устини очиш, бегона ўтларни тозалаш талаб этилади.

Сифатли амалга оширилган чопиқ билан ғўза илдиз тизимига энг яқин ишлов берилади, ортиқча намлик йўқотилади, ҳаво алмашиниши яхшиланиши ва иссиқликни етиб бориши эвазига ниҳолларнинг илдиз тизими жуда тез ривожланиши ҳисобига ниҳоллар баравж ривожланади, эртаки ва мўл пахта ҳосилига пухта замин яратилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўза қатор орасига ишлов бериш (2)

Бошқа қатор ораларида экилган ғўза майдонларида ҳам культиватор иш органлари шунга ўхшаб жойлаштирилади, фақат ғозпанжанинг чуқурлиги 90 см қатор ораларида 16-18 см қилиб ўрнатилади.

Ғўза қатор ораларига ишлов бериш кенглиги 60 см қатор оралиғида ва қўшқатор усулда экилганда 46-50 см, 76 см кенгликда экилганда 60-65см, 90 см кенгликда экилганда 76-80 см бўлиши ғўза илдизларининг баравж ва ўсимлик дуркун ривожланишини таъминлайди.

Ғўза қатор ораларига биринчи ишлов бериш ишларини моҳирлик ва эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак, чунки, кейинги культивацияларда трактор айнан шу издан юради ва йил давомида ғўза ниҳолларига шикаст етказмайди.

Бунда тракторнинг тезлиги биринчи тезликда ўрнатилган бўлиши ва культиватор орқасидан албатта фермер хўжалигининг бир ишчиси юриши мақсадга мувофиқ. Чунки культиватор нотўғри юриши оқибатида қатордаги бир қисм ниҳолларни йўқ қилса уни тузатиб бўлмайди ва ҳосилга путур етади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўза қатор орасига ишлов бериш (1)

Ғўза қатор орасига биринчи комплекс ишловга ғўза қатор ораларини биринчи майин культивация қилиш, чуқур юмшатиш, биринчи озиқлантириш, 2-3 чинбарг даврида баргидан қўшимча озиқлантириш, биринчи қўл чопиқ,
яганалаш ва биомаҳсулотларни далага чиқариш каби ишлар киради.

Ғўза қатор орасига ишлов бериш учун культиваторларга барча ишчи органларини ўрнатиб, 60 см қатор ораларида экилганда культиваторда 32 та ва 76 см, қўшқатор ва 90 см қатор ораларида экилган культиваторларда 35-37 та ишчи органлар билан культивация қилинса ғўза қатор ораси сифатли ишланади ва майин тупроқ ҳосил қилади.

Бунда ғўза қатор ораларига ишлов бериш кенглигига алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Қатор ораси 60 см бўлган майдонда культиваторларнинг биринчи ишчи органи ғўзадан 5-7 см узоқликда ва 6-8 см чуқурликда, кейингилари 10-12 см узоқликда ва 8-10 см чуқурликда, 3-жуфт ишчи органлар эса 15-17 см узоқликда ва 10-12 см чуқурликда, ғозпанжа эса қаторнинг ўртасида ва 14-16 см чуқурликда ўрнатилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Qiziqarli ma'lumot

🌎 Dunyoda suvga bog‘liq tarzda ro‘y berayotgan tabiiy ofatlarning qariyib 28 %ini suv bilan bog‘liq yuqumli kasalliklar epidemyalari tashkil qilar ekan!!!

Tabiiy toza suvlarimizni asraylik azizlar!!!

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотчиликда апрель ойи юмушлари: тарвуз, қовун экиш

Тарвуз, қовун сингари полиз экинларининг сифатли уруғлари республиканинг марказий минтақасида эртаги навлари 15 апрелгача, ўртагиси 20 апрелдан 10 майгача, жанубий вилоятларда эртаги навлар 10 апрелгача, ўртагиси 10-20 апрелда, шимолий минтақаларда эртаги навларни 20 апрелгача, ўртагисини 25 апрелдан 10 майгача экиш тавсия этилади.
Экиш учун қовуннинг маҳаллий эртапишар “Роҳат”, ўртапишар “Кўк тинни”, “Суюнчи-2”, “Олтин водий”, “Лаззатли”, “Олтинтепа”, “Кичкинтой”, “Оби новвот”, “Гурвак”, “Бўрикалла”, кечпишар “Тўёна”, “Гурлан”, “Амударё”, “Гулоби Хоразмий”, “Зар гулоби”, “Саховат”, тарвузнинг эртапишар “Ўринбой”, “Ширин”, “Манзур”, F1 Чиллаки, “Крисби”, “Кримстар свит” навлари тавсия этилади.

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотчиликда апрель ойи юмушлари: кўчатларни экиш (2)

Очиқ майдонга кўчатлар экишда, албатта, тупроқ нам бўлиши лозим, кўчатларни экиш ишлари тугатилгандан сўнг, ушбу майдонлар яхшилаб суғорилади.
Томатдош экинлардан помидор тупроқ намлигига талабчан бўлиб, ўсув даври давомида сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳар галги суғоришда 500-600 м3/га ҳисобида ўртача 18-20 маротаба, сизот суви юза жойлашган ўтлоқи ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқли майдонларда 600-800 м3/га ҳисобида бир оз камроқ 12-15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8-12 ҳосил ёппасига пишиш арафасида 5-7 кунда суғорилади.👇👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

Цитрус ўсимликларни етиштиришда апрель ойида бажариладиган агротехник тадбирлар (2)

Цитрус ўсимликлар гуллаётган вақтда дарахтларда гулларни яхши чангланиши учун иссиқхона дарчалари очилиб қўйилади, яъни иссиқхонани шамоллатиб туриш керак.
Кейинги йиллари иссиқхоналарда цитрус ўсимликларининг гуллаш даврида гулбанди ҳашаротлар билан зарарланиши кузатилмоқда. Бунда цитрус ўсимликлар юмшоқ сохта қалқондор, ўсимлик битлари, шира, каналар билан зарарланади.👇👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

#Qiziqarli ma'lumot

Daryo, asosan, Afrika qit’asining shimoli-g’arbida joylashgan Sudan va Misr davlatlari hududidan oqib o’tadi. Nil har yili toshishi natijasida jazirama, quruq va taqir cho’l bilan o’ralgan sohillari atrofida uzun, ensiz hosildor yerlardan iborat vodiy hosil qilgan. Ilk odamlar bu yerga bir necha ming yil muqaddam ko’chib kelib o’rnashishgan. Nil daryosi ikki asosiy manba: oq Nil va moviy Nildan suv oladi. Oq Nil Ugandadagi Viktoriya ko’lidan oqib chiqadi. Uning oqimi ravon va sekin bo’lib, Nilning suv sathi o’zgarishiga ta’sir etmaydi.

Aprel va may oylarida Nilning suv sathi past darajaga tushadi, o’sha vaqtda suvning 85% oq Nildan keladi. Moviy Nil-chi? U Efiopiyadagi jalalar yog’adigan, qorlar eriydigan tog’liklardan boshlanadi. Yomg’ir mavsumi boshlanishi bilan moviy Nilning suvi keskin ko’tarilib ketadi va toshqinga sabab bo’ladi. Ming yillar davomida odamlarning boshini qotirgan bu jumboqning osongina javobi mana shu.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Кўчатларни очиқ майдонга экишда ҳам уларнинг ўсув ва мева пишиш даврига эътибор қаратиш лозим. Масалан, помидорнинг эртапишар ва ўртапишар навлари кўчати у қадар нишаб бўлмаган далаларда 70х25(30) см, текис майдон- ларда 90х25(30) см, узун палакли навлари 90х40 см, (140+70)х25см, ширин қалампир эса 70х30 см ёки бўлмаса 90х25 см, бақлажон 70х30(40) см ёки 90х25(30) см схемаларда экилиши тав-
сия этилади.

Давоми эртага 🔜


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ўроқ қисмини созлаш.

Ўрим-йиғим пайтида йўқотишларнинг умумий миқдоридан камида ярми ўроқ қисмига тўғри келади, носоз ўроқ қисми комбайн ортидаги умумий йўқотишларнинг 70% ини ташкил этиши мумкин. Биринчи навбатда, пичоқни тўғри созлаш керак, у тиқилиб қолмаслиги ва барча пояларнинг кесилишини таъминлаши лозим. Пичоқнинг четки позицияларида сегментлар ва бармоқларнинг ўқлари бир-бирига тўғри келиши керак, бунга шатун узунлигини созлаш орқали эришилади. Бундан ташқари, кесиш жуфтликларида тавсия этилган
0,3-1 мм тирқишни таъминлаш керак.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ПИШИБ ЕТИЛГАН ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ: сабзи 🥕🥕🥕

Сабзи ҳосилини белгиланган календарь муддатларда йиғиб олиш керак. Баҳорги
сабзи экинлар учун энг мақбул йиғим-терим вақти май ойидан бошланади. Ўз вақтида ҳосилни
йиғиб олмаслик ҳосилни катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Кечиктирилган ҳосил билан сабзи таъми ёмонлашади, илдизмевалари дағал, ширасиз бўлиб қолади, анча кейин аҳоли ушбу маҳсулотлар билан таъминланади. Йиғим-терим вақти кечиктирилганда, сабзи чириб айнишни бошлайди ва ҳосил йўқотилиши 5-10 фоизга етиши мумкин.

Бундан ташқари кичик қўшимча илдизчаларнинг
шаклланиши ва илдизмеваларнинг қаттиқ ёрилиб кетиши кузатилади. Ушбу муддатда йиғиб олинган сабзи узоқ муддат сақлашга мойил эмас, шу
сабабли имкон қадар қисқа муддатда истеъмолга чиқариш тавсия этилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўза қатор орасига ишлов бериш (5)

Трихограммани ҳар 3 кунда 5х5 схемада бир гектар майдонда 400 та нуқтага қўйилсагина унингсамарадорлиги яхши бўлади. Акс ҳолда тарқатилган жойда самара бериб, тарқатилмаган даланинг майдонларида кузги тунлам личинкалари кенг тарқалиб зарар бераверади.

Барча далалар атрофига гектарига 1000 дона ҳисобидан олтинкўз тарқатишни бошлаш ва биофонни ташкил этиш лозим. Ёш ниҳолларга энг аввало ўргимчаккана ва ширалар кенг тарқалиб, катта зарар етказиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса ўргимчаккана аниқланган майдонлар атрофини 1 фоизли ИСО қайнатмаси билан ишлов бериш, шира кучли тарқалган очагларга кимёвий ишлов бериш талаб этилади.
Бошқа майдонларда олтинкўз биомаҳсулотини тарқатиш билан балансни ушлаш керак. Хусусан, ғўза даласи билан ёнма-ён майдонда ғалла экилган бўлса, барча биомаҳсулотларни ғалла майдонига тарқатиш керак ва ғалладаги ҳашаротларни пахтага ўтишига йўл қўймаслик чоралари кўриш мақсадга мувофиқдир.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🔰 Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги ПФ-74-сон фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
✔️ ягона сув баланси ва Давлат сув кадастрини юритиш;
✔️ трансчегаравий ва ички дарёлар, сойлар сувларини самарали бошқариш ҳамда табиий кўллар, сув иншоотлари ва ер ости манбаларида етарли сув захирасини яратиш орқали мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш;
✔️ ирригация ва мелиорация тизимин ривожлантириш, иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги истеъмолчиларни сув билан узлуксиз таъминлаш;
✔️ рақамли технологияларни кенг қўллаган ҳолда сув ресурсларини бошқариш ва сув ҳисобини юритишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш;
✔️ соҳага ресурс тежовчи замонавий технологияларни, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни кенг жорий этиш;
✔️ сувдан фойдаланиш ва сувни бошқаришга бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
✔️ сувдан унумли фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан самарали фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий изланишларни ташкил этиш;
✔️ сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш;
✔️ трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ҒАЛЛАНИ ЎРИБ-ЙИҒИБ ОЛИШ: Далаларни ўриш-йиғимга тайёрлаш. (1)

🚜 Агрокластерлар ва фермер хўжаликларининг раҳбарлари ғалла ўримига киришишдан олдин майдонларни ўрим-йиғимга тайёрлашни ташкил этишлари керак.
Бунинг учун ўрим-йиғим бошланишидан бир неча кун олдин барча дала йўллари грейдер билан текисланади, бу нотекис йўлларда дон йўқотишларини йўқ қилади ва транспорт иш самарадорлигини 30-40% га ошириш имконини беради.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Гилос дарахтларга шакл беришда шохларни 2- 3 см қолдириб кесишни афзаллиги. 🍒


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Яганалаш (3)

120-130 минг кўчат қолдириш учун 60 см қатор орасида экилган майдонда 1 метрда 7-8 та, 90 см қатор оралиғида экилган бўлса 11-12 та, қўшқаторда бир қаторида 6 та иккинчисида 7 та, 76 см қатор орасида 8-9 та, 110-120 минг кўчат қолдириш учун 1 метрда 60 см қатор орасида 7 та, 90 см қатор орасида 10-11 та, қўшқаторда 10-11 та. 76 см қатор орасида 7-8 та, 100-110 минг кўчат қолдириш учун яна 1 тадан кам қолдириб кўчат ягана қилинади.

Яганалашдан кейин ғўза ниҳолларига қўшимча озиқа сифатида баргидан карбамидли, гумин кислатали ва бошқа ўстирувчи моддалар билан суспензия сепилса, ғўзанинг нимжон чинбарглари тез озиқланади ва унда хлорофил моддаси кўпаяди, барг қалинлашади, фото-синтез жадаллашиб маҳсулдорлиги ошади.

Ўсимликда ўсиш ва ривожланиши жадаллаши оқибатида эртаки ҳосил тўплашга эришилади. Яна бир жиҳати, ғўзадаги баргларнинг қалинлиши эвазига сўрувчи ҳашаротларга бардошлиги ҳам ошади. Бу пайтда сўрувчи ҳашаротлар кенг тарқалган бўлса бак аралашмасини уларга қарши сепса бўлади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Яганалаш (2)

1-тип шохланадиган, тезпишар ўрта толали ғўза навларида унумдорлиги паст ерларда 120-130 минг, ўртача унумдор ерларда 110-120 минг ва унумдор ерларда 100-110 минг туп, 2-тип шохланадиган, ўртапишар, ўрта толали ғўза навларида унумдорлиги паст ерларда 110-120 минг, ўртача унумдор ерларда 100-110 минг ва унумдор ерларда 90-100 минг туп қолдирилиб яганалаш ўтказилади.

Ингичка толали ғўза навларида эса 140-170 минг туп кўчат қолдириш мақсадга мувофиқ. Қўш қатор экилган майдонларда яганалашда унумдорлиги паст ерларда 160-170 минг туп/ га, унумдорлиги ўртача ерларда 150-160 минг туп/га, унумдорлиги баланд ерларда 140-150 минг туп/га ва Хитой усулида плёнка остида қўшқатор экилган майдонларда эса яганалашда унумдорлиги паст ерларда 200-220 минг туп/га, унумдорлиги ўртача ерларда 180-200 минг туп/га, унумдорлиги баланд ерларда 160-180 минг туп/га.

Бунинг учун ниҳоллар ораси турли қатор ораларида экилган майдонларда турлича бўлади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

🌱 Яганалаш (1)

Далада ғўза ниҳоллари тўлиқ униб чиққандан бошлаб 1-2 чинбарг чиқаргунга қадар яганалаш ишларини амалга ошириш зарур. Яганалаш ушбу муддатдан кечиккан сайин ҳосилдорлик камайиб боради. Кўп йиллик тажрибаларда яганалашни 3-4 чинбаргда амалга оширилса 2-3 ц/га, 5-6 чинбарг даврида амалга оширилса 4-5 ц/га ва шоналашда ўтказилса 5-6 ц/га пахта ҳосили йўқотилиши аниқланган.

Яганалашда аввало касал, нимжон ниҳоллар юлиб ташланади. Эътиборсизлик қилинса, соғлом ва бақувват ниҳоллар юлинишига йўл қўйилса далада ғўза ривожи 8-10 кунга кечикади ва ҳосилдорлик кескин пасаяди.

Тупроқ механик таркиби ва экилган ғўза навларининг биологик хусусиятига кўра яганалаш
даврида керакли кўчат қалинлиги қолдирилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Полиз экинлари уруғини экишда қатор оралари 210-280 см.ли кенг эгат олинади. Бу полиз экинлари қатор ораларига тўрт ғилдиракли тракторлар билан ишлов бериш имконини беради.

Экиш шакли қовун учун (210+70):2х70, тарвуз учун (270+90) ):2х70 см. схемада уруғлар 3-6 см чуқурликка экилади. Бунда уруғ сарфи гектарига майда уруғли қовун ва тарвузларда 4 кг.ни, йирик уруғли тарвузларда 5-6 кг. Уруғни ташкил этади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотчиликда апрель ойи юмушлари: Оқбош карамни экиш

Оқбош карамнинг ўртаги муддат учун маҳаллий “Тошкент-10”, “Саратони” ҳамда “Термез-2500” навлари кўчатлари жанубий минтақаларда 10-20 май,
марказий минтақаларда 15 апрелдан 1 майгача ва шимолий минтақаларда 1-15 апрелда 70х35(40) см схемада экиш тавсия этилади.

Экилган кўчатлари тўлиқ тутиб олганидан 16-18 кун ўтгач, ўсимликларга комплекс ишлов берилади, бунда ўсимлик қатор оралари 15-16 см чуқурликда юмшатилади, бегона ўтлардан тозалангач, суғорилади.

Юмшатиш билан бирга ўсимлик минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Ўсимлик 150 кг. азот, 100 кг. фосфор, 50 кг. калий билан соф ҳолда озиқлантирилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсув даврида ширин қалампир ва бақлажонни помидорга нисбатан бир оз камроқ суғориш лозим.

Помидор, ширин қалампир ва бақлажонни қўшимча озиқа сифатида органик, яъни йирик шохли чорва моллари гўнги (шалтоғи) билан “шарбат” усулида озиқлантириш яхши самара беради.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Бу вақтда иссиқхоналарни шамоллатиш билан бирга ҳашаротларга қарши гуллашдан олдин ва гуллашидан сўнг кимёвий препаратлардан ВЭРТЕМЭКС препаратини 0,5-0,8 фоизли эритмаси 5-6 кун оралатиб 2 марта пуркалади. Бунда ўсимликнинг барча қисми, айниқса
баргларининг пастки тарафидан ҳўллаш зарур. Қора куясимон замбуруғлар барглар ювилганда кетмайди. Барглар 1%ли Бордо суюқли эритмаси ёки 0,5% мис, хлор оксиди эритмаси билан қўшимча пуркалганда замбуруғлардан холос этилади.

Баргларни вақти-вақти билан ювиб туриш ҳам фойда беради. Касаллик ва зараркунандаларга қарши иссиқхоналарда ишлов эрталаб ва кечга томон ёки булутли кунларда ўтказилади. Бошқа вақтда ишлаш мумкин эмас.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотчиликда апрель ойи юмушлари: кўчатларни экиш (1)

Ширин қалампир, аччиқ қалампир ва бақлажон кўчатларини экиш муддатлари бир-бирига жуда яқин бўлиб, кўчатлар Республиканинг жанубий вилоятларида: эртаги навлар мартнинг III ўн кунлигида, ўрта ва кечпишар навлар апрелнинг I-II ўн кунлигида; марказий вилоятларда эртапишар навларни апрелнинг I-II ўн кунлигида, ўрта ва кечпишарларини эса апрелнинг II ярмидан бошлаб май ойининг I ярмигача; шимолий вилоятларда эртапишар навлар апрелнинг II ўн кунлигида, ўрта ва кеч-пишарлари апрелнинг III ўн кунлигидан то майнинг I ўн кунлигигача, уруғи эса очиқ майдонга апрелнинг II ўн кунлигида экилади.👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

Цитрус ўсимликларни етиштиришда апрель ойида бажариладиган агротехник тадбирлар🍊🍋

Иссиқхоналар ва хандакларда ўстирилаётган цитрус ўсимликларининг (лимон, апельсин, мандарин) яхши ўсиб, ривожланиши ҳамда мева беришини яхшилаш мақсадида тупроқнинг намлик даражаси 70-80% ташкил этиши лозим.

Апрель ойи бошларида ҳаво ҳарорати 18-220С бўлганда цитрус ўсимликлар гуллай бошлайди. Бу вақтда ўсимликларни озиқлантириш зарур бўлиб, ҳосилли дарахтларнинг ҳар бир тупи тагига 20-25 кг. чириган гўнг ва 80-120 г. азотли, 80-100 г. Фофорли ҳамда 40-60 г. калийли ўғитлар солиниб, туп таглари 25-30 см. чуқур юмшатилиб, сўнг суғорилади.

Юқоридаги минерал ўғитларни иккига бўлиб икки муддатда: ярми апрель ойи бошида, қолган иккинчи қисми май ойи охири июнь ойи бошларида берилади.

Давоми эртага 🔜


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…
Подписаться на канал