#саволжавоб
Бог орасига беда экиб ёмгирлатиб сугоришга қайси дарахт янги экилиш учун тўғри келади?
Мутахассис: Боғни ичига агротехник тадбирлари ўзаро мос эмаслиги туфайли беда экиш мумкин эмас, бедани ёмғирлатиб суғориш мумкин, бунда бир текисда бедани суғориш учун спринклерларни сув пуркаш йўлида дарахт каби тўсиқлар бўлмаслиги керак. Шунинг учун боғни ёки бедани танланг.
Боғни ёмғирлатиб суғоришга келадиган бўлсак, вақтини ва мейёрини тўғри танланса аксарият мева турига бу усулни қўллаш мумкин, фақатгина бу ҳолатда боғда касалликларни ривожланиши бир мунча тезроқ кечади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ💧
Фермерлар ички ариқ ва каналларини сув сатҳини ростлаш ҳамда сув ўлчаш қурилмалари билан жиҳозлаш
Суғориш тармоғини кўздан кечириш ва иншоот қуриладиган жойни танлаш
Фермер хўжалиги суғориш тармоғининг СИУ каналидан сув олиш жойларини сув сатҳи ва сарфини ўлчашга имкон берадиган иншоотлар билан жиҳозлаш давр талаби ҳисобланади.
Иншоот қуриладиган жойга бўлган талаблар асосан қуйидагилардан иборат:
🔹 Каналнинг тўғри участкаси бўлиши;
🔹 Қурилиш техникаси ва қурилиш материалларини олиб келишга имконият берадиган йўл мавжуд бўлиши;
🔹 Каналнинг лойқа ва бегона ўтлардан тоза бўлиши, дарахтларнинг иншоот қурилиш ишларини бажаришга ва уларнинг кейинги эксплуатациясига халал бермаслиги;
Батафсил:
Бизни кузатиб боринг.
Турли сув тежамкор технологиялари тўғрисида маълумотни бериб борамиз.
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа:
❓ Savollar
✅ Kanalga ulanish 📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Қатор ораларидаги бегона ўтларни йўқотиш мақсадида култиваторга қуйидаги ишчи органларни ўрнатиш:
дисксимон юмшаткич – 8 дона (4таси чап кесувчи, 4 таси ўнг кесувчи), ниҳоллардан 5–7 см узоқликда ва 6–8 см чуқурликда;
•пичоқлар–8 дона (4 таси чап кесувчи, 4 таси ўнг кесувчи), ниҳоллардан 9–10 см узоқликда ва 6–8 см чуқурликда;
стрелкасимон панжаларни (ғозпанжалар) – 5 дона, эгатнинг ўртасига 12–14 см чуқурликда ўрнатиш.
Ғўза қатор ораларини иккинчи ва кейинги культивациялаш пахта майдонларини ҳар галги суғоришдан сўнг тупроқ тобига келган пайтда ўтказилади.
Шундагина майда ва донадор тупроқ ҳосил бўлади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Пахта сеялкалари ва культиваторларига талаблар
Пахта сеялкалари ва культиваторлари юқоридаги талабларга жавоб берса,
чигит белгиланган меъёрда сарфланади, экишда сифат таъминланади, ғўза
қатор ораларидаги тупроққа майин ишлов берилади ва нимжон ниҳоллар
шикастланмайди.
Ғўза ниҳолларини тўла ундириб олиш, уларнинг ривожланишини тезлаштириш ва пахта майдонларини бегона ўтлардан тозалашда ғўза қатор
ораларини тўлиқ ва сифатли юмшатиш катта аҳамиятга эга. Ғўза қатор
ораларида майин, майдаланган тупроқ хосил қилиш, ундаги намликни узоқ
сақлаб туриш ва далаларда бегона ўтларнинг ўсиб чиқишига йўл қўймаслик культивациянинг сифат кўрсаткичлари ҳисобланади.
Механизаторлар ғўза қатор ораларини биринчи культивациялашга пухта тай-
ёргарлик кўришлари ва бу тадбирни ўта зийраклик билан амалга оширишлари керак. Чунки бу пайтда ғўза ниҳоллари ва уларнинг илдизлари ниҳоятда нозик ва мўрт бўлади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Боғларда апрель ойида бажариладиган агротехник тадбирлар (2)
Оладиган ҳосилимизни сифатли қилиб етиштириш мақсадида
дарахтлардаги ҳосил бўлган меваларининг маълум бир қисмини камайтириш мақсадида уларда тоқалаш усули қўлланилади.
Тоқалаш усули қуйидагича бажарилади: агарда мева бандида 4-5 та мева ҳосил бўлган бўлса, улар ичидан нимжон, ривожланиш даврида бир-бирига халақит берадиган мевалари (довуччалари) олиб ташланади. Бунда мевалар бир-бирига тегиб турмаслиги керак. Агарда мева бандида 4-5 та мева бўлса, улардан 2 та мевани қолдириб, 2-3 таси олиб ташланади. Ушбу усулни уруғли мевалиларда (олма, нок, беҳи) ўтказиш зарур.
Бу тадбирнинг ўтказишдан мақсад агар гулдан сўнг чангланган
меваларни қолдирсак, мева дарахтларида ҳаддан ташқари кўп
мева бўлиб, дарахт уларнинг яхши ривожланиб, сифатли мева
бўлиши учун етарли миқдорда озуқа моддаларни етказиб бера
олмайди.
Боғларда тоқалаш усули тўғри ташкил қилиниб, ўз вақтида
бажарилса, дарахтлардаги мевалар яхши ривожланиб, бир хил
шаклда сифатли маҳсулот олишга эришилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Боғларда апрель ойида бажариладиган агротехник тадбирлар (1)
Март ойида боғларини қисқа муддатли совуқлардан сақлаш мақсадида боғбонлар гўнг, хашак ва ҳазон аралашмасини тутатиб қўйишади. Шу билан бирга боғ қатор ораларида суғориш ариқларини олиб, совуқ келиш олдидан ариқлардан оз миқдорда жилдиратиб сув оқизиб қўядилар. Бунда ҳаво ҳарорати 2-3°С кўтарилиб, баҳорги қисқа муддатли совуқлардан дарахтларнинг гул куртакларини сақлаб қолишга мувоффиқ бўлади.
Тезда ҳосилли боғларимизда гуллаб бўлган дарахтларда ҳосил бўлган мева довуччаларини аниқлаб чиқиб, мавжуд меваларни сақлаб қолиш ҳамда сифатини ошириш мақсадида тезлик билан боғларга минерал ўғитлар солиб, озиқлантириш зарур.
Бунда минерал ўғитлардан соф ҳолда азотли ўғитлардан 100-120 кг., фосфорли ўғитлардан 70-90 кг. калий ўғитидан 45 кг. ҳисобида тупроққа чуқур солиб кетидан суғориш керак.
Давоми эртага 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Серёғин баҳорда ғалла парваришида долзарб агротехника тадбирлари (1)
Биринчидан, ғалла майдонларига шу кунгача берилган минерал озуқа моддаларни таъсир қилувчи консентрациясини бир оз паслатади ва тупроқ чуқур қатламларига ўтказди. Натижада, ғаллага берилган минерал озуқа моддалар ўсимлик тўлиқ ўзлаштириши камаяди.
Иккинчидан, ёғингарчилик ғалла майдонларида ниҳолларнинг ўсиш ва ривожланишини тезлаштирди. Натижада, ўсимликнинг туплаш ва найчалаш фазаси бир мунча тезлашди. Ғалланинг ҳозиргача берилган ўғитга
нисбатан яна 150 кг қўшимча азотли ўғит беришни талаб қилади.
Учинчидан, бу йилги ёғингарчилик шароитда ўсиш ривожланиши тезлашиши натижасида ғалла экилган майдонларнинг микрофлораси ўзгаради. Натижада, сариқ занг ва бошқа замбуруғли касалликлар тушишини
тезлаштиради.
Тўртинчидан, узлуксиз ёққан ёмғир ғалла майдонларида бегона ўт кўпайишига олиб келади. Натижада, ғаллага берилган минерал озуқа моддаларни бегона ўтлар ўзига олиб, ғаллага зарур бўлган минерал озуқа моддалар етишмай қолади.
Бешинчидан, серёғингарчиликда ҳашаротларнинг ғумбак ва тухумлари нобуд бўлмасдан тез ривожланади. Оқибатда, ғалла майдонларида муддатидан илгари зарарли хасва, пявица, ғалла арракаши, ғалла трипси каби ҳашаротлар
ривожланиши кузатилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Чигит экишни мақбул муддатини биласизми?
Чигит экишни мақбул муддати Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманларида 10-25 апрель, шимолий туманларда 15-30 апрель, Хоразм вилоятида 10-25 апрель, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 5-15 апрель, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 1-15 апрель, Наманган ва Андижон вилоятларида 1-15 апрель, Самарқанд вилоятида 5-20 апрель, Бухоро ва Навоий вилоятларида 1-15 апрель, Қашқадарё вилоятининг жанубий чўл туманларида 25 мартдан-15 апрелгача, тоғолди туманларида 1-15 апрель, Сурхондарё вилоятининг жанубий туманларида 25 март-10 апрель, шимолий туманларида 1-15 апрелга тўғри келади.
Лекин, жорий йилдаги серёғин об-ҳаво шароитига қараб, ушбу мақбул муддатлар бироз фарқланиши ва 5-7 кун эрта ёки кечроқ муддатларга тўғри келиши мумкин.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Соз машина вазифасини сифатли бажаради.
Трактор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
•ёнилғи, мой ва бошқа суюқликлар томчиламайди; ҳамма детал, узел ва
•агрегатлар пухта маҳкамланган;
•ўлчов, ёритиш ва электрон асбоблар яроқли; капотлар, ойналар ва кабина эшиклари шикастланмаган ва синмаган;
•ишқаланувчи қисмлар мойлаш схемасига асосан ёғланган;
•двигател енгил ўт олади, барқарор ишлайди, бегона шовқин ёки товуш чиқмайди;
•ёнилғи ва мой сарфи меъёрда, ёнилғи билан таъминлаш ва газ тақсимлаш системасининг бирикмалари маҳкам;
•двигателнинг қуввати номинал даражада, трактор зўриқмасдан ишлайди;
•илашиш муфтаси зарур узатмаларни эркин, қадалишларсиз қўшилишини ва ажралишини таъминлайди, шатаксирамай ишлайди;
•карданли узатма бирикмаларидаги радиал ва бўйлама тирқишлар меъёрида, “тепмасдан” айланади;
•орқа кўприк ва бошқариш механизми тақиллаш, шовқиндан холи;
•тракторнинг равон ва кескин бурилиши, ишончли тормозланиши таъминланади;
•рул чамбарагининг эркин буралиш йўли меъёрида, рул механизми ва ғилдираклар соз;
•гидравлик осиш системаси машиналарни равон кўтаради ва туширади,
•механизмлар ишончли, бирикмалардан суюқлик томчиламайди;
•электр қурилмалари двигателни равон юргизишни ва тунда йўлнинг яхши ёритилишини таъминлайди;
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ўзгарувчан ва серёғин об-ҳаво шароитида чигит экиш (3)
Ерости сувлари яқин жойлашган, бу йилгидан ёғингарчиликлар кўпайиб, намлик юқори бўлган ерларда ёки кучли қатқалоқ ҳосил бўладиган ҳамда сифатсиз уруғлик чигитлар экилган ёки чигит жуда чуқур экилган ерларда илдиз чириш касаллиги кўпайиб кетиши мумкин.
Агар тупроқ ва ҳаво ҳарорати паст, ерда намлик юқори ва юза қисмида қатқалоқ ҳосил бўлганда ҳамда тупроқда касаллик чақирувчи патогенлар учраганда ёки чигит фунгицидлар ва стимуляторлар билан ишлов берилмаган бўлса ҳам, гоммоз
касаллиги кенг тарқалиб кетиши кузатилади.
Шу сабабли илдиз чириш ва гоммоз касалликларига қарши ўз вақтида қарши кураш чоралари кўрилиши фунгицид, ёки Узгуми, Узбиогумин, Фитовак, Биодукс ва бошқа стимуляторлар билан экиш олдидан ишлов берилиши, уруғлик чигит сифати юқори бўлиши, экишга ҳам сифатли тайёрланиши ва мақбул муддатларда ер оби-тобида етилиши билан экилиши лозим.
Давоми эртага 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
🗓 Bugun O‘zbekiston-Qirg‘iziston qo‘shma suv komissiyasining navbatdagi yig‘ilishi ishtirokchilari Andijon qishloq xo‘jaligi va qishloq xo‘jaligi texnologiyalari institutida bo‘lib, “Suvchilar maktabi” faoliyati bilan tanishdi.
🏫 Bu yerda institut tarixi va rivojlanish bosqichlari, o‘quv xonalari va jihozlari namoyish etildi. Institut rektori mazkur tashabbus va uni amalga oshirishda professor-o‘qituvchilarning ishtiroki haqida atroflicha to‘xtalib o‘tdi. Jamoa shuningdek, namoyish maydoniga tashrif buyurdi va dala namoyishi faoliyatini kuzatdi.
Oʻzbekistonda suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi ushbu ob-havo maʼlumotlariga asoslangan ilmiy asoslangan sugʻorish rejimini targʻib qiluvchi meteostansiya bilan jihozlashga ko’mak beradi. 🌦🌾
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Yerning ham tug'ilgan kuni bor.
#Qiziqarli ma'lumot
Afrikadagi katta daryo Nilning jumbog’i to’g’risida eshitgan bo’lsangiz kerak. Har holda daryo bilan bog’liq bir hol odamlarni ming yillar davomida tashvishga solib kelgan. Har yilning iyulidan boshlab, Nilning sathi ko’tarila boradi va oktyabr oyiga borib, suv sathi may oyidagiga nisbatan 7,5 metr yuqori bo’ladi. Toshqin vaqtida Nil toshib, dalalarga eng yaxshi o’g’it vazifasini o’taydigan loyqa olib keladi.
Misrda deyarli yomg’ir yog’magani uchun ham suvning bu darajada baland ko’tarilishi hodisasi kutilmagan holdir. Shu sababdan uning atrofida yashaydigan aholining bu toshqin siridan voqif bo’lolmay, boshi qotgan. Bu jumbohha XIX asrga kelibgina javob topildi. Nil dunyodagi eng uzun daryodir. Uning janubdan shimolgacha bo’lgan uzunligi — 6 670 km.
Davomi kelgusi sonda 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ 💧
Экинларни дискрет усулда суғориш
Экинларни дискрет (тўхтаб-тўхтаб) суғориш технологияси бирданига эгатга катта миқдордаги сув оқимини беришга асосланган.
Дискрет усулда суғориш технологияси қўлланилганда сув оқими эгатнинг охирига тез етказилади ва оқим тўхатилади.
Бунда тупроқ структурасини тез ўзгариши ва йирик тупроқ бўлаклари ва ғовакларини тез бартараф қилиниши ҳисобига тупроқнинг сув ўтказувчанлиги кескин камайтирилади.
Иккинчи марта сув берилганда эса сув қотган тупроққа шимилмай тезлик билан яна эгатнинг охирига етиб боради.
Натижада сувни тупроққа чуқур сингиши камроқ бўлади, экин даласини ҳамма қисмини суғориш эса тезроқ амалга оширилади,
Дискрет усулда суғоришда сув бериш импульслари ва тўхташларни қаътий навбат билан олиб борилиши ҳисобига дала тупроғини бир текис намланиши имкониятларини яратади.
Дискрет усулда суғориш технологиясини қўллаш учун ...
Давоми:
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ 💧
Далага дискрет усулда сув бериш қурилмаси
Далага дискрет усулда сув бериш тактларининг сони дала тупроғининг сув ўтказувчанлигига боғлиқ ва 4 - 8 марта давом этади. Сув беришни тўхтатиш тактлари эса 3 мартадан 7 мартагача давом этади.
Дискрет усулда суғоришни даладаги ариқларнинг ўзида қўлда амалга ошириш қийин бўлганлиги туфайли маълум узунликдаги сув етказиб берувчи қувурлар, суғориш шланглари ва, энг асосийси, сувни очиб-ёпувчи автоматик қурилмани ўз ичига олувчи тўплам ёрдамида амалга оширилади.
Бу тўплам дискрет суғориш комплекти деб номланади.
Дискрет усулда суғориш комплекти таркибида сув етказиб берувчи ва тақсимловчи қувурлар билан бирга сувни очиб-ёпувчи автоматик қурилма ҳам бўлиб, АДПЭ -300 (электр токида ишловчи тўхтаб-тўхтаб сув бериш автомат қурилмаси) ва АПП – 1.5/300 (тўхтаб-тўхтаб сув бериш автомат қурилмаси) қурилмаларидан фойдаланилади ... Давоми
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Қорағатзорларда апрель ойида бажариладиган агротехник тадбирлар
Қорағатзорлар қатор оралари 25-30 см. чуқурликда юмшатилиб, гектарига 120-150 кг. соф ҳолда азотли, 90-120 кг. соф ҳолда фосфорли ўғит солиниб суғорилади.
Туп таглари 15-20 см. чуқурликда чопилиб юмшатилади ҳамда бегона ўтлардан тозаланади. Қорағат туплари қийғос гуллаётган вақтда қорағатзор бир марта суғорилади.
Малиназорда эски, нимжон новдалар кесиб ташланиб, қатор оралари 15-20 см., туп оралари 4-5 см. чуқурликда юмшатилади.
Малина новдалари узун ўсган бўлса, новданинг 150-160 см. дан юқори қисми кесиб ташланади. Малиназорга туп атрофлари юмшатилгач, эрта баҳорда азотли ўғитдан соф ҳолда 50-60 кг. солиб, кетидан суғорилади. Тупроқ намлигига қараб, малиназор апрель ойида 1-2 марта суғорилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Спринклер (ёмғирлатиб) суғориш.
Спринклер суғориш (анъанавий номи ёмғирлатиб суғориш) – табиий ёмғир принципига асосланган суғориш усули ҳисобланади.
Сув трубка тизими орқали тарқатилади. Спринклер суғориш принципи ёмғирга ўхшайди. Сувнинг энг кичик зарраларини пуркаш тизими асосида Фрегат ва Волжанка ёмғирлатувчи машиналари
қўлланилади ва томчилатиб суғориш тизимига қараганда ўсиш учун янада қулай шароит яратади.
Томчилатиб суғоришдан фарқли ўлароқ спринкерлар тупроқнинг ҳароратини пасайтиради ва сирт қатламида ҳаво намлигини оширади. Стационар ёмғирлатиш ускуналари жуда қуруқ ва иссиқ даврларда ҳам оптимал частота ва юқори нормадаги суғоришни таъминлайди.
Спринклер суғориш паст иш босими, суғоришнинг кичик оралиғи, тепадан, қулай устки суғориш ва ўғит тақсимотининг бир хиллиги ва паст кўрсаткичли ёғингарчилик каби хусусиятлари билан ажралиб туради.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Серёғин баҳорда ғалла парваришида долзарб агротехника тадбирлари(3)
Ғалланинг ривожланиши тезлашгани муносабати билан фунгицид ҳамда суспензияни биргаликда қўллаш тавсия этилади.
Энг катта зарар келтирувчи бир йиллик бошоқдошлар оиласига мансуб (ёввойи сули, райгрес, тулки дум) бегона ўтларга қарши ҳаво ҳарорати +17+200С бўлганда, ғаллазорлар АГРО-ПИК 8% эм.к. 0,3-0,4 л/га, ЭНТОПИК СУПЕР к.э. 0,15 л/га, OXIAL PRO 10% EC 1,0 л/га, PROPIC 24% EC 0,15 л/га каби гербицидлар билан 200-300 литр ишчи эритма ҳисобида ишлов бериш керак.
Ғаллазорларда энг кўп тарқаладиган бир ва кўп йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши ҳаво ҳарорати +17+200С бўлганда, далаларга бундай бегона ўтларга қарши АЗАНСТАР 75 в.д.г. 20 гр/га ФИНИТО 750 в.д.г. 20 гр/га,
Евростар 75% в.д.г. 20 гр/га, Зарстар в.д.г. 20 гр/га, Тристар в.д.г. 20 гр/га, Энтостар в.д.г. 20 гр/га ҳамда кўп йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши Винстар Плюс 75% в.р.г. 30 гр/га, Энтостар плюс в.д.г. 30 гр/га, Зарстар плюс в.д.г. 30 гр/ га. Простар 75% в.д.г. 30 гр/га препаратлар билан 200-300
литр ишчи эритма ҳисобида ишлов бериш тавсия этилади.
Далага бегона ўтлар ва хашаротларга бирга гербицид билан инсектицидни қўшиб уйғунлашган ҳолда берилиши тавсия этилади.
Имконият борича жамғарилган маҳаллий ўғитларни кейинги сувлар билан шарбат усулида суғорилиши сарғайган, нимжон майсаларнинг ўсишини тезлаштиради.
Март ойидаги ёғингарчилик 200-250 мм бўлиши тупроқнинг дала нам сиғимининг 50-60 см гача пастга тушишини таъминлади. Бу апрель, май ойларида бўладиган иссиқда ҳам ғалла бошоқларининг тўлиқ шаклланиши ва донининг оғирлигини таъминлайди ҳамда бошоқларнинг тўлиқ
бўлишига сабаб бўлади. Натижада, ғалладан 80-100 центнер ҳосил олишга эришилади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Серёғин баҳорда ғалла парваришида долзарб агротехника тадбирлари(2)
Бошоқли дон экинларининг ҳолатидан ва ҳосил бериш потенциал имкониятидан фойдаланиб, учинчи ўғитлашда 300-350 кг дан азотли, 50 кг дан калийли ва имконият даражасида фосфорли ўғитлар билан қўл ва механизмлар ёрдамида тезда озиқлантириш лозим.
Кунлар исиб, далага техника кириш имконияти бўлиши билан ғалла майдонларига занг касалликлари тушиши ва тушмаслигидан қатий назар, 1-ишловни 5 апрелгача Давлат кимё комиссияси томонидан рухсат этилган қуйидаги кимёвий воситалар билан ишлов бериш даркор.
Цериакс плюс 14.4% к.э. 1,0 л/га, Tитул Про 40% эм.к. 0,25 л/га, Альто Супер 33% эм.к. 0,3 л/га, Azote 320 SC 0,75-1,0 л/га, R-ULTRA Super 33%
к.э 0,3 л/га, Титул Дуо к.э.к. 0,2 л/га, Топ-Кроп 40% к.э.к. 0,25-
0,3 л/га, Титул Микс 40% к.э.к. 0,2 л/га, Диканазол 40% к.э. 0,2
л/га препаратлар билан 200-300 литр ишчи эритма ҳисобида ўтказиш керак. Фунгицид ишлатишда тўлиқ системали таъсир этувчи фунгицидлардан фойдаланиш керак.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Чигит экиш сеялкаларининг созлик шартларини биласизми?
– чигит солинадиган банкаларда тешикларнинг бўлмаслиги (чигит илиниб қолмайди, ерга тўкилмайди);
– банка тубига жойлашган чигит тўзитгич ва узатмалар тишларининг бутунлиги (банкага солинган чигитлар бир-бирига ёпишиб қолмайди, деталлар яхши айланади);
– чигит сарфи меъёрини ростлайдиган заслонка дарчаларининг енгил очилиб-ёпилиши (дарчалар енгил созланади);
– уруғ ўтказгичларда ёриқлар ва тешиклар йўқ (чигит тўкилиб кетмайди);
– сошникнинг тагидаги пичоғи ўткир, жағлари керилган, полозининг олд томони ёй шаклида кўтарилган бўлиши (чигит тушадиган ариқчалар белгиланган ўлчамларда очилади, полоз олдида тупроқ тўпланиб қолмайди);
– сошник орқасида жойлашган зичлагич ғилдиракча, загортачлар ва прикатканинг ўз ўқлари атрофида эркин айланиши, юзаларининг текис бўлиши (эгатлар сифатли чиқади, уруғ устидаги тупроқ яхши зичланади);
– сошник секциясидаги пружиналарнинг созлиги ва тўғри ўрнатилганлиги (пружиналарда зарур таранглик ва унинг миқдорини тўғри танлаш имкониятлари бўлади);
– сеялкадаги барча ростлаш механизмларининг (чигит сарфи меъёри, экиш чуқурлиги, пружиналарнинг таранглиги) созлиги (чигит фермер, агроном томонидан белгиланган миқдорда ва чуқурликда экилади);
– “Кейс-1200” сингари пневматик сеялкаларда уяга тушадиган чигит сони, чигитнинг кўмилиш чуқурлиги, уялар орасидаги масофа, уяларнинг тупроқ билан зичланиш даражаси талаблар даражасида ростланади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Ўзгарувчан ва серёғин об-ҳаво шароитида чигит экиш (5)
Чигит униб чиқиши тупроқнинг намлигига ва ернинг экишга қандай тайёрланганлигига ҳам боғлиқ. Жорий йил шароитида тупроқдаги нам захираси баъзи майдонларда юқори ёки етарли даражада, шу билан бирга, кун исиб кетиши билан намлик камайиб кетиши ҳам мумкин. Яъни, тупроқда нам хаддан ортиқ бўлса ёки камайиб, қуруқ бўлиб қолса ҳам, чигит униб чиқиши чўзилиб кетади ва сийрак униб чиқади. Чигит экилгандан сўнг агар сурункасига ёмғир ёғса, қатқалоқ ҳосил бўлиши ва чигит унишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ноқулай об-ҳаво шароитида чигитни хатосиз, соғлом ва эрта ундириб олиш муаммосини ҳал этиш йўлларидан бири уруғлик чигитларга биостимулятор ва ўсишни созловчи моддалар билан ишлов беришдир.__ амлаш даврида ёки экишдан аввал Витавакс 200ФФ 5,0 л/т, Узгуми 0,7-0,8 л/т, Узбиогумин 0,8-1,0 л/т, Фитовак 200-300 мл/т, Биодукс 2-3 мл/т, Байкал ЭМ1 3,0-3,5 л/т, Ҳосилдор 0,4-0,6 л/т, Геогумат 1,0 л/т, Гумми 20 1,0 л/т, Альбит 75 мл/т каби стимуляторлар билан ишлов берилса, ноқулай об-ҳаво ва тупроқ шароитига қарамасдан чигитнинг унувчанлиги ошади, илдиз тизими бақувват ривожланади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, 2024 йил якунига қадар халқаро тажриба асосида республиканинг барча ҳудудларини экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида "eco-indicator.uz" рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилиниши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Ўзгарувчан ва серёғин об-ҳаво шароитида чигит экиш (4)
Чигитни экиш олдидан тупроқнинг 10 см чуқурликдаги ҳарорати 12-14°С, намлиги 60-70 фоиз бўлганда далаларга экиш мақбул ҳисобланади, агар плёнка остига чигит экиш режалаштирилган бўлса, бунда тупроқ ҳарорати 10°С даражани
ташкил этганда бошлаш тавсия этилади.
Тупроқда шундай ҳарорат бўлиши, чигитнинг униш қуввати ҳисобига ниҳоллар тез ва бир текис униб чиқишини таъминлайди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, чигит экилгандан кейин ўртача ҳаво ҳарорати пасайиб 15-16°С ни ташкил этса, экилган чигитларнинг униб чиқиши чўзилиб кетади, тупроқда узоқ вақт қолиб кетиб, тупроқ остида барг ёзиб, ниҳолларнинг касалланишига ва сийрак униб чиқишига олиб келади.
Агар ўртача суткалик ҳарорат 23-25°С атрофида бўлса, чигит жуда қисқа муддатда 7-8 кунда ёппасига униб чиқади.
Давоми эртага 🔜
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Ёмғирлатиб суғориш (қурилмалар турлари)
Ёмғирлатиб суғоришнинг ускуналари конструкцияси ва ишлаш принципига кўра бориб-келиб суғорувчи, ўз ўқи атрофида айланувчи, далага муқим ўрнатилувчи каби турларга, ёмғирлатгичларнинг ўзлари эса йирик томчили ва майда томчили, импульсли ва доимий сув сепувчи турларга бўлинади.
Ёмғирлатиб суғоришнинг типини экин турига қараб тўғри қўллаш муҳим саналади. Катта далаларда кенг елкали ёмғирлатиш ускуналаридан фойдаланиш, кичик майдонли далларда стационар типидаги ёмғирлатгич қурилмаларини ишлатиш яхши самара беради.
Тадқиқотлар натижасида кузги буғдойни суғориш учун энг содда тузилишли стационар типдаги далага муқим ўрнатиладиган ёмғирлатиб суғориш қурилмаларидан фойдаланиш яхши самара бериши аниқланиб, уларни кенгроқ қўллаш тавсия қилинди.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
🗓 Bugun, 2024-yil 22-aprel kuni Andijon shahrida O‘zbekiston-Qirg‘iziston qo‘shma suv komissiyasining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
🤝 Yig‘ilishda xalqaro kanallardan suv olish bo‘yicha reja va grafiklar muhokama qilinib, kelishib olindi, Kosonsoy va Andijon suv omborlarini birgalikda boshqarish masalalari ko‘rib chiqildi.
Uchrashuv o'zaro ishonch va konstruktiv ruhda o‘tdi, protokol imzolandi.
💧Keyin Qirg‘iziston delegatsiyasiga SmartWater platformasi taqdim etildi, ma’lumotlarni yig‘ish, vizuallashtirish va qayta ishlash imkoniyatlari namoyish etildi.
Ayni paytda SmartWater qurilmalari O‘zbekiston korxonalari tomonidan bosqichma-bosqich jihozlanib, ishlab chiqarilayotgani alohida ta’kidlandi.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Экинларни ёмғирлатиб суғоришнинг тавсифи билан танишинг.💦💦
Ёмғирлатиб суғориш экинларни сунъий ёмғир ҳосил қилиш асосида суғоришга мўлжалланган суғориш усули ҳисобланади.
Ёмғирлатиб суғориш сув етказиб берувчи ва ёмғирлатувчи махсус инженерлик қурилмалари ёрдамида амалга оширилади.
Ёмғирлатиб суғоришда сунъий ҳосил қилинаётган ёмғирнинг жадаллиги (интенсивлиги) суғорилаётган дала тупроғининг нам шимиш қобилиятига яқин (камроқ) ёки унга тенг бўлиши бўлиши лозим. Ёмғилатиб суғорилганда далада кўлмак ва сув оқимлари ҳосил бўлишига йўл қўйилмайди, акс ҳолда ёмғирлатиб суғоришнинг эгатлаб суғоришдан фарқи бўлмайди.
Ёмғирнинг жадаллиги бир минут давомида сепилган ёмғир миқдори (мм/мин) билан ўлчанади.
Ёмғирлатиб суғоришнинг самараси сунъий ёмғир томчиларининг ўлчамларига тўлиқ боғлиқ бўлади. Ёмғирлатиб суғоришда ёмғир томчилари қанчалик майда бўлса суғориш шунчалик сифатли бўлади, яъни майда томчили ёмғирлатиб суғоришда тупроқ яхши намланади, унда кўлмаклар ва сув оқимлари юзага келмайди, тупроқ қотиб қолмайди.
Ўлчами 2 мм дан катта бўлган ёмғир томчиларида тупроқнинг қаттиқ зичланиши юз беради. Шунинг учун ёмғир томчиларининг ўлчамларини 1-2 мм катталикда бўлиши тавсия қилинади.
Ёмғирлатиш тўхтатмай (тинимсиз) олиб борилганда кўп ҳолларда тупроқда кўлмаклар ҳосил бўлиши кузатилади. Бу ҳолатни олдини олиш учун ёмғирлатгичларни импульсли типини, айланиб сув сепадиган турини қўллаш тавсия қилинади. Ўз ўқи атрофида айланиб сувни узиб-узиб сепадиган ёмғирлатгичлар энг кўп тарқалган ёмғирлатгичлар саналади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish