tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

Ўзгарувчан ва серёғин об-ҳаво шароитида чигит экиш (2)

Ерости сувлари яқин жойлашган, бу йилгидан ёғингарчиликлар кўпайиб, намлик юқори бўлган ерларда ёки кучли қатқалоқ ҳосил бўладиган ҳамда сифатсиз уруғлик чигитлар экилган ёки чигит жуда чуқур экилган ерларда илдиз чириш касаллиги кўпайиб кетиши мумкин.💧💧

Агар тупроқ ва ҳаво ҳарорати паст, ерда намлик юқори ва юза қисмида қатқалоқ ҳосил бўлганда ҳамда тупроқда касаллик чақирувчи патогенлар учраганда ёки чигит фунгицидлар ва стимуляторлар билан ишлов берилмаган бўлса ҳам, гоммоз
касаллиги кенг тарқалиб кетиши кузатилади.🌱🌱

Шу сабабли илдиз чириш ва гоммоз касалликларига қарши ўз вақтида қарши кураш чоралари кўрилиши фунгицид, ёки Узгуми, Узбиогумин, Фитовак, Биодукс ва бошқа стимуляторлар билан экиш олдидан ишлов берилиши, уруғлик чигит сифати юқори бўлиши, экишга ҳам сифатли тайёрланиши ва мақбул муддатларда ер оби-тобида етилиши билан экилиши лозим.

Давоми эртага 🔜



Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Нам тўпловчи суғоришлар

Ёғинлар миқдори кам бўлган ҳамда тупроғи енгил механик таркибли ҳудудларда экинларни бир текис униб чиқиши учун тупроқда зарур миқдордаги намликни яратиш талаб қилинади. Бунинг учун эрта баҳорда ёки экиш олдидан нам тўпловчи суғоришлар ўтказиш тавсия қилинади.

Нам тўплаш суғоришларининг муддат... (Давоми...)

#sugorish #namtoplash #tomchi #tomchikanali



Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Кузги ғаллани эрта баҳорда суғориш 💧💧

Ҳозирги баҳорги кунларда кузда экилган ғаллани зудлик билан мониторинг қилиб тўла туплаган (3-4 барг), 1-2 барг ҳосил қилган, униб чиқмаган ва нисбатан шўрланган майдонларни аниқлаш талаб қилинади.

Шўрланган тупроқли майдонларга экилган ғаллани ҳар гектарига 1000-1500 м3 оралиғидаги миқдордаги сув билан тезликда суғориш тавсия қилинади. Бу тадбирни амалга оширилиши натижасида тупроқ таркибидаги мавжуд тузлар ювилади ва ғалла ниҳолларини эркин ўсишига шароит яратилади.

Акс ҳолда (Давомини ўқиш...)

#galla #sugorish #tomchi #tomchikanali


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💧 Чигитни намлаш техникаси

Чигитни намлашда махсус кийимлар кийган ишчилар бир-бирига қарамақарши туриб, ёғоч курак билан чигитни бетўхтов аралаштириб туришлари керак. Чигит талаб даражасида намлангач, бир жойга тўпланади ва 3–4 соатга димлаб қўйилади.

Турли муддатларда экиладиган чигитнинг намлангандан кейин сақланиш муддати 12 соатдан ошмаслиги керак. Энг қулай муддатда ёки кечикиб экиладиган жойларда чигитни узоғи билан 18 соат сақлаш мумкин, холос. Намланган ва талаб даражасида димланган уруғлик чигит қопларга солинади ва далаларга олиб борилади.

Фермер хўжалиги раҳбарлари уруғлик чигитни намлашда бир кунда қанча майдонга экилишини, далага олиб бориш ва бошқа ишларга кетадиган вақтларни ҳам ҳисобга олиши, шунга қараб қанча миқдорда чигитни намлашни режалаштириши мақсадга мувофиқдир.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотчиликда апрелдаги бажариладиган ишлар: бодринг 🥒

Бодринг уруғлари республиканинг жанубий минтақаларида 1-15 апрел, марказий минтақа вилоятларида 10-20 апрель, шимолий минтақаларида эса 20-30 апрелда экилади.

Бодринг уруғи 70х30 см, 90х20 см экиш схемада, 4-5 см чуқурликка экилади. Уруғ сарфи гектарига ўртача 4-5 кг. Бодринг ниҳоллари уруғ палла чиқарганда, биринчи, битта чинбарг даврига кирганда, иккинчи марта яганалаш тадбирлари ўтказилади.

Ўсимлик қатор ораларига махсус агрегатлар билан 15-16 см чуқурликда ишлов берилади, ўсимлик атрофи мунтазам юмшатиб, озиқлантириб борилади. Бодрингни озиқлантиришда соф ҳолда 180 кг азот, 100 кг фосфор ва 75 кг калий ўғити бериш тавсия этилади.👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

💧Чигитни намлаш 3 босқичда:

1) 3–4 соат,
2) 4–5 соат,
3) 5–6 соатда ўтказилиб,
200 литрдан сув сарфланади, шундагина чигитнинг тўлиқ ва сифатли намланишига эришилиб, чигит сувга бўртиб, тўйинади, қобиғи юмшайди. Бу эса намлиги кам бўлган тупроқларда ҳам унинг униб чиқишига ижобий таъсир этади.

Ноқулай об-ҳаво шароитида чигитни соғлом ва эрта ундириб олиш йўлларидан бири биостимулятор ва ўсишни созловчи моддалар билан уруғларни экиш олдидан ва ўсимликнинг вегетацияси даврида қўллаш.

Уруғлик чигит тайёрлаш заводларида тукли ва туксиз чигитларга ўстирувчанлик хусусиятига эга стимуляторлардан "Узгуми" 0,7–0,8 л/т, "Фитовак" 200–300 мл/т, "Байкал ЭМ1" 3,0–3,5 л/т меъёрларда ишлов бериш ноқулай об-ҳаво ва тупроқ шароитида ҳам чигитнинг унувчанлигини оширади, касалликларга бардошлилиги кучаяди, илдиз тизимини бақувват ривожлантиради ва тупроқнинг табиий намлигидан унумлироқ фойдаланилади, ўсимликнинг ўсиб-ривожланишини, ҳосил тўплашини тезлаштиради.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ШВЕЙЦАРИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Сув хўжалиги вазирлигида Швейцария Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг Марказий Осиё ва Шимолий Осиё бўлими бошлиғи Тьерри Умбер бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Т.Бутунбаев меҳмонларни ташрифи билан қутлар экан, Швейцария Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида катта натижаларга эришилганлигини эътироф этди.
Лойиҳанинг биринчи босқичи 2016 йил сентябрь – 2019 йил декабрь ойларида, иккинчи босқичи 2020 йил январь – 2023 йил декабрь ойларида амалга оширилди.
Учрашувда лойиҳанинг 2-босқичи натижалари ва 3-босқичда қўйиладиган вазифалар, келгусида ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Ахборот хизмати

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Подписаться на канал 👇👇👇
/channel/pravoinf

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотчиликда апрелдаги бажариладиган ишлар: полиз экинлари🍉🍉

Тарвуз, қовун сингари полиз экинларининг сифатли уруғлари республиканинг марказий минтақасида эртаги навлари 15 апрелгача, ўртагиси 20 апрелдан 10 майгача, кечкиси 15 майдан 10 июнгача, жанубий вилоятларда эртаги навлар 10 апрелгача, ўртагиси 10-20 апрелда, кечкилари эса 10-20 июнда, шимолий минтақаларда эртаги навларни 20 апрелгача, ўртагисини 25 апрелдан 10 майгача, кечкисини 20-30 майда экиш тавсия этилади.

Ушбу муддатларда экиш учун қовуннинг маҳаллий эртапишар “Роҳат”, ўртапишар “Кўк тинни”, “Суюнчи-2”, “Олтин водий”, “Лаззатли”, “Олтинтепа”, “Кичкинтой”, “Оби новвот”, “Гурвак”, Бўрикалла”, кечпишар “Тўёна”, “Гурлан”,“Амударё”, “Гулоби Хоразмий”, “Зар гулоби”, “Саховат”, тарвузнинг эртапишар “Ўринбой”, “Ширин”, “Манзур”, “F1 Чиллаки”, “Крисби”, “Кримстар свит” навлари тавсия этилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

15 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Бухорода экинларни суғоришни янада мақбуллаштириш мақсадида “АкваКроп” моделини жорий этиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Семинар Кордоба университети (Испания), Левен католик университети (Белгия) ва Барқарор қишлоқ хўжалиги институти (Испания) халқаро экспертлари томонидан олиб борилди.

Семинар Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари мутахассислари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти, Ўзгидромет ходимлари, шунингдек, БМТТД ва Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш Миллий лойиҳаси» вакиллари учун ўтказилди.

Тадбир Глобал Экологик Жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилаётган ФАОнинг “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” (CACILM-2) минтақавий лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирликлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида “АкваКроп” ўқув марказини очиш ҳам режалаштирилган.

Янги марказ Ўзбекистонда “АкваКроп” моделини янада кенг татбиқ қилиш ва сув сарфини мақбуллаштириш, шунингдек, ушбу соҳадаги маҳаллий мутахассислар салоҳиятини оширишга хизмат қилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ғаллакорларнинг апрельдаги юмушлари 🌾

👉Бегона ўтларнинг тарқалиш ҳудудлари ва турларини аниқлаш
👉бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтларнинг турларига эътибор бериш
👉гербицидлардан ғалланинг тўлиқ найчага ўтгунга қадар фойдаланиш.

Апрель- ғалланинг найчалаш даври давом этаётган пайти. Тупроқдаги намлик, ҳарорат ва озуқа моддаларнинг миқдори етарли бўлганда бу давр тез ёки аксинча бўлганда жуда секин ўтади.

Поянинг ўсиши бошоқли дон экинларининг гуллаш давригача, айрим ҳолатларда доннинг шаклланишигача давом этиши мумкин.

Бунда тупроқнинг дала нам сиғими 70—75 фоиздан кам бўлмаса найчалаш даври самарали бўлиб, ҳар бир маҳсулдор поя тез найчалашга ўтади.

Ғалланинг найчалаш фазасида азотли ўғитлар йиллик меъёрининг 40—50 фоизи (физик ҳолатда 300-320 кг) берилади. Бундан ташқари, ниҳолларни барг орқали озиқлантиришда гектарига 10-15 кг.дан карбамид эритмаси билан суспензия сепилса, ғалла ривожини янада тезлаштиради ва ҳосил бошоқларининг шаклланишига ижобий таъсир этади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлган фермер хўжаликларига зовур сувларида 200–250 бошдан ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши белгиланган:

➖ тут уруғи тайёрлаш;
➖ тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
➖ тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
➖ тут ипак қурти парваришлаш;
➖ тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
➖ тирик пиллани қуритиш;
➖ пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
➖ пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
➖ уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
➖ тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
➖ тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
➖ тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
➖ тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Эгатлаб суғоришда дала нишабига қараб сув сарфи

Ҳар хил дала нишаблиги ва тупроқ сув сингдирувчанлигида, фермерлар ва сувчилар ўз тажрибаларидан эгатга бериладиган сув сарфи, эгат узунлиги ва эгатга сув қўйиш вақти қандай ўзгаришини билишлари керак.

Маълумки, енгил тупроқларда (қумли ва енгил қумоқ) сув синдириш қобилияти оғир тупроқларга (оғир қумоқ ва лой) қараганда юқори бўлади.

Мисол учун, катта нишабли далада ўртача нишабли далага нисбатан сув сарфи анча кам бўлиши керак, кичик нишабли далада аксинча кўпайтирилиши мумкин. Юқори сув сингдирувчи тупроқда ўртача сув сингдирувчи тупроққа нисбатан эгатга бериладиган сув сарфини кўпайтириш керак ва эгат қисқа бўлиши, ва кам сув сингдирувчи тупроқда эса аксинча бўлиши керак. Чунки юқори сув сингдирувчи тупроқда узун эгатларга кам сув сарфи берилса, сув эгат бошида чуқур фильтрацияга кетади, ва эгат бўйлаб сув жуда секин ҳаракатланади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ЧИГИТ ЭКИШ 🌱

Чигитни мақбул муддатларда экиш ва соғлом кўчат ундириб олиш эртаги, юқори ва сифатли ҳосил етиштириш гаровидир. Экиш учун уруғлик унувчанлиги 90–95 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Унувчанликни текшириб кўриш учун 100 дона уруғлик чигитни уй шароитида иссиқхоналарда қумга экиб, 3–5 кунда униб чиққанларини санаб кўриш мумкин.

Чигитни экишда тупроқ намлиги ва ҳарорати, уруғлик сифати, чигитни дорилаш, намлаш, мақбул муддатда, меъёрда ва чуқурликда экиш талаб этилади. Тупроқнинг 10 см қатламидаги ҳарорат 12–14° С даража бўлганда тукли чигитларни, 14–16° С даража бўлганда туксиз чигитларни экишга киришилади, тупроқ ҳарорати 9–10° С бўлганда плёнка остига чигит экиш бошланади.

Тупроқ намлиги 65–70 фоиз бўлса ёки чигит экиладиган тупроқни қўлда олиб, зичлаб ерга ташлаб юборилганда сочилиб кетса, далага тракторнинг кириш имконияти бўлганда чигитни экиш бошланади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ўзгарувчан ва серёғин об-ҳаво шароитида чигит экиш (1)

Ерларни экишга тайёрлашда нам кам ёки кўп бўлиши бир хил салбий таъсир кўрсатади.

🚜 Баҳорда тупроқ оби-тобига келганда чигит экиладиган майдонларни аввал бороналаш тавсия қилинади. Бунда икки қатор борона тиркалган занжирли тракторлардан фойдаланиш яхши самара беради ва ер кам зичлашади.

💧💧Яхоб суви берилган ёки шўри ювилган тупроқларнинг ҳайдов қатлами кучли зичлашган ерлар борона тиркалган ҳолда чизелланади ёки дискаланади.

Баҳорда пушта олинадиган майдонларда тупроқ етилиши билан пушта олинган бўлиши керак. Агар шундай қилинмаса, кесак кўчиши, ер нотекис бўлиб катта кесаклар кўпайиб, чигит экишни қийинлаштиради.

Кучли бегона ўт босган майдонларда чизель-культиваторларга тиркалган бороналар воситасида кўп йиллик бегона ўтлар илдизлари даладан тозалаб чиқарилади. Тупроқ юзасида қолган илдизлар эса қўлда терилиб, ёқиб юборилади.

🚜 Ўртача ўт босган майдонлар 8-10 см чуқурликда борона қилинади ёки ясси кесувчи ишчи органлари ўрнатилган ҳолда 12-14 см чуқурликда чизелланади ва бир йўла бороналанади, бегона ўтлар илдизларидан тозаланади ҳамда мола бостирилади.

Механик таркиби енгил ва ўртача бўлган ўтлоқи тупроқларда чизеллаш ўрнига дискаланиб, бороналанади ва сўнгра молаланади.

🌦 Ташқи муҳит шароитлари – ҳаво ва тупроқ ҳарорати, тупроқ намлиги мақбул бўлганда ташкилий ишлар тўғри уйғунлаштириб олиб борилганда экилган чигит қийғос униб чиқади.

Давоми эртага 🔜



Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

/channel/boost/tomchikanali

Premium obuna bo'lgan obunachilar TOMCHI kanalimizni qo'llab-quvvatlang 🙏 🙏

Читать полностью…

TOMCHI

Ерларни экишга тайёрлаш ва экиш. 🚜

Суғоришга ишлатиладиган сувларни самарадорлигини оширишда далаларни экишга тайёрлаш алоҳида аҳамиятга эга.

Экин далаларини экишга тайёрлашнинг асосини далани талаб даражасида сувнинг оқимига мос равишда текислаш ташкил қилади.
Агар дала яхши текисланмаган бўлса суғориш вақтида даланинг чуқур жойларида сув тўпланиб кўллайди, баланд жойлари эса сувсиз қолади
Яхши текисланмаган далалар шароитида суғориш тугагунча эгатларнинг бош қисми захлаб кетади.
Оқибатда сувнинг самарасиз ишлатилиши рўй беради.

Экин экиладиган ерни яхшилаб текислаш эса далага берилган сувни эркин оқишига ва суғоришнинг самарали бўлишига имкон яратади.
Ерга уруғ қадалаётган пайтда тракторнинг эгатларни тўғри олишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Ариқларнинг тўғри бўлиши ариқда сув юришини осонлаштиради ва сувни кўллаб қолиши ва ерга беҳудага сингишини олдини олади.

#ekish #yernitayyorlash #tomchi #tomchikanali


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Ерга асосий ишлов берилганда, органик ўғитнинг ҳаммаси, фосфор ва калийнинг 75% солинади. Биринчи озиқлантиришда фосфор ва калийнинг қолган 25%, азотнинг 50%, иккинчи озиқлантиришда азотли ўғитнинг қолган 50% берилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

🔰 Тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали қуйидагилар ижарага берилади:

🔹 давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

🔹табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Эгатга плёнка тўшаб суғориш
💧💧

Экин майдонини суғоришга сарфланаётган сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш учун экин даласи тупроғи намлигини бошқариш ва суғориш вақтида сувни экиннинг илдиз қатламига етказиб бериш муҳим аҳамиятга эга.
Суғоришга берилаётган сув экинга эгатлар орқали етказиб берилганда, сувнинг катта қисми эгатнинг ичида тупроққа беҳудага сингиб кетади ва исроф бўлади. Суғоришдан кейин эса эгатнинг намланган тупроғидан анча миқдордаги сув буғланиб кетади.
Сувнинг бундай йўқотилишини олдини олиш ёки камайтириш учун эгатлар бўйлаб турли материалларни тўшаш мақсадга мувофиқ саналади.

Батафсил:

Бизни кузатиб боринг.
Турли сув тежамкор технологиялари тўғрисида маълумотни бериб борамиз.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Лойиҳа кундалиги 📝

Ўзбекистонга ташриф буюраётган Швейцариянинг Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги Марказий Осиё ва Шимолий Осиё бўлими бошлиғи Тьерри Умбер бошчилигидаги делегация вакиллари бугун Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси ходимлари билан учрашди.

Меҳмонлар Лойиҳанинг 2-босқичи натижалари тақдимоти ва 3-босқичда амалга ошириладиган янги вазифалари билан танишдилар.

Бу учрашувдан олдин меҳмонлар Су хўжалиги вазирлиги ва Ахборот таҳлил ресурса маркази раҳбарияти билан учрашдилар.

Учрашувлар фото репортажи билан танишинг. 📸

Читать полностью…

TOMCHI

Ғўза илдизи чириш ва гоммоз касалликларига қарши чоралари

Илдиз чириш, гоммоз ва вилтга чалинган ғўза ниҳолларининг ўсиб ривожланиши сусаяди, айримлари нобуд бўлади, кўчати сийраклашади, ҳосилнинг миқдори ва сифати пасаяди. Уруғлик чигитлар экишдан олдин уруғдорилар ва стимуляторлар билан дориланиши шарт.

Чигитни дорилашда П-4, Далброн ва бошқа уруғдорилар билан бир қаторда "Узгуми", "Фитовак", "Байкал ЭМ1" ва бошқа стимуляторлардан фойдаланиш мумкин.

Пахта тозалаш ёки уруғлик чигит тайёрлайдиган заводлардан келтирилган тукли чигитларни экиш олдидан намлашга катта аҳамият бериш керак. Чигитни намлаш ишлари табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. Тукли чигитнинг 1 тоннасини намлаш учун 600 литр сув сарфланади. Чигитни намлаш ишлари олдиндан тайёрланган (асфалтланган ёки бетонланган) махсус майдончаларда ўтказилади.

Бундай майдончаларнинг бўйи 5–6 м, эни 2,5–3 м ва баландлиги 30–35 см катталикда бўлиши мумкин. Бунда намлаш вақтидаги сув оқиб кетишининг олди олинади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

“АкваКроп” моделини жорий этиш бўйича ўқув семинари давом этмоқда.

Кун тартибида қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришни режалаштиришда табиий-иқлим омилларини ҳисобга олиш масаласи кўрилди. Бунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳит шароитлари ва ресурсларни бошқаришнинг экинлар ҳосилдорлигига таъсирини баҳолаш мақсадида ФАОнинг Ер ва сув ресурслари бўлими томонидан ишлаб чиқилган “АкваКроп” моделидан фойдаланиш таклиф этилади.

Дастур тупроқ ва иқлим омиллари асосида ўсимликларнинг ўсишини компьютер симуляциясини яратади ва ҳосилдорликни максимал даражада ошириш учун зарур бўлган сув миқдорини ҳисоблаш имконини беради. Шундай қилиб, “АкваКроп” сув истеъмолига қараб ўсимликларнинг ҳосилдорлигини прогноз қилади. Бу, айниқса, қурғоқчилик хавфи бўлган ҳудудларда жуда муҳимдир.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

▶️ Бунда, кредит қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

✔️Кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олиниши, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олиниши белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Баҳор фаслида боғ токзорларда бажариладиган агротехник тадбирлар🍏🍎🍐

Боғларда гуллаб бўлган мевали дарахтларда шаклланган меваларни сақлаб қолишга ҳаракат қилиш зарур. Бунинг учун боғларда қатор ораларига ишлов бериш, дарахт тагларини юмшатиш, чопиш, бегона ўтлардан тозалаш, суғориш эгатлари олиш ишларини бажариш зарур.

Март ойида боғларда минерал ўғитлар солинган бўлмаса, унда соф ҳолда 100– 120 кг азотли, 70–90 кг фосфорли, 45 кг калийли ўғитларни чуқур солиб, кетма-кет суғориш керак. Боғларда дарахтларда ҳосил ҳаддан кўп шаклланган бўлса, ушбу дарахтларда ҳосилни камайтириш мақсадида “тоқалаш” усули қўлланилади. Ушбу усул олма, нок, ўрик, шафтоли ва олхўри боғларида яхши натижа беради.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотчиликда апрелдаги бажариладиган ишлар: оқбош карам 🥬🥬🥬

Ёз ойларида ҳам бозорларни оқбош карам билан таъминлаш учун ўртаги муддатда оқбош карам кўчатлари жанубий минтақаларда 10-20 май, марказий минтақаларда 15 апрелдан 1 майгача ва шимолий минтақаларда 1-15 апрелда экилиш тавсия этилади.

Кўчатлар 70х35(40) см схемада экилади. Кўчатларни экиб бўлгач, тўлиқ тутиб олишини таъминлаш учун суғориш тадбири амалга оширилади. Ушбу муддат учун оқбош карамнинг махҳллий “Тошкент-10”, “Саратони” ҳамда “Термиз-2500” навлари тавсия этилади.

Оқбош карам кўчатлари тўлиқ тутиб олганидан 16-18 кун ўтгач, ўсимликларга комплекс ишлов берилади, бунда ўсимлик қатор оралари 15-16 см чуқурликда юмшатилади, бегона ўтлардан тозалангач, суғорилади.

Юмшатиш билан бирга ўсимлик минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Ўсимлик 150 кг азот, 100 кг фосфор, 50 кг калий билан соф олда озиқлантирилади.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотчиликда апрелдаги бажариладиган ишлар: озиқлантириш🍅🍅🍅

Томатдош экинлар озиқа моддаларга талабчан ҳисобланади, шунинг учун уларни бўз тупроқли майдонларда (25-30 т/га гўнг берилганда) соф ҳолда 180-200 кг азотли, 140-160 кг фосфорли ва 100 кг калийли ўғитлар билан, ўтлоқи тупроқли майдонларни эса 140-150 кг азотли, 100-120 кг фосфорли ҳамда 80-100 кг калийли ўғитлари билан озиқлантириб бориш лозим.

Органик ўғит (гўнг) ва фосфорли ўғитнинг 75% ҳамда калий ўғитининг 50% кузги шудгорлашдан олдин солинади. Кўчатларни экишдан аввал фосфорли ўғитнинг қолган қисми ва азотли ўғитнинг 20% ҳамда азотли ўғитнинг қолган 80% иккига тенг бўлиб, биринчи қисмини кўчатлар тутиб олгандан кейин, қолган қисмини эса калий ўғитининг қолган 50% билан аралаштирилиб, ўсимликлар мева тугиш даврида солинади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ДАВЛАТЛАРАРО СУВ ХЎЖАЛИГИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

2024 йилнинг 11-12 апрель кунлари Чимкент шаҳрида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 86-йиғилиши бўлиб ўтди.

11 апрель куни тадбир доирасида 2024 йил вегетация мавсуми учун Сирдарё ҳавзасига боғланган майдонларда сув таъминотини яхшилаш мақсадида “Баҳри Точик” сув омборидан қўшимча сув чиқарилишини ташкил қилиш бўйича баённома лойиҳаси кўриб чиқилди. Муҳокамаларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қозоғистон Республикаси сув ресурслари ва ирригация вазири Н.Нуржигитов, Тожикистон Республикаси энергетика ва сув ресурслари вазири Д.Жума қатнашди.

Ш.Хамраев 2023 йил вегетация мавсуми муваффақиятли якунлангани, “Бахри Тожик” сув омборидан қўшимча сув чиқариш бўйича уч томонлама келишувларга эришилганини эътироф этган ҳолда жорий йил суғориш мавсумида ҳам ушбу тадбирларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Батафсил - https://suvchi.gov.uz/uz/posts/1545735855/4868

Читать полностью…

TOMCHI

Эгатлаб суғориш техникаси камчиликларини биласизми?

Ўзбекистонда ҳайдалма ва тороралиқ экинларни тупроқ устидан суғоришда асосан эгатлаб суғориш қўлланилади. Аммо бу суғориш тури, айниқса суғоришда эпсизликга йўл қўйилса, бир қанча камчиликларга эга. Бу камчиликларга қуйидагилар киради:

👉эгат бошида ва охирида (кам нишабли ерларда) сувни фойдасиз чуқур фильтрацияга йўқолиб кетиши;

👉сувни даладан ташқарига кетиши;

👉суғориш жараёнида ва суғоришдан кейинги кунларда сувни буғланиш натижасида йўқолиши;

👉далани нотекис намланиши (айниқса дала микрорельефи ёмон ва текисланиши сифатсиз амалга оширилса);

👉суғориш жараёнининг нисбатан кўп меҳнат талаб қилиши.

Бу камчиликларни, эгатлаб суғориш техникаси элементлари уйғинлигига риоя қилган холда, минималлаштириш мумкин.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…
Подписаться на канал