tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Соҳада сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида деҳқон-фермерларнинг манфаати, даромади ошиб, маҳсулот кўпайди, кластер тизими ривожланиб, юқори унумли техника ва чуқур қайта ишлаш кириб келди, янги навлар ва агротехнология кўпаймоқда.

Жумладан, ўтган йили соҳада ишлаб чиқариш 4,1 фоизга ўсиб, 426 триллион сўмни ташкил қилди. Экспорт эса қарийб 2 миллиард долларга етди. 152 минг гектар боғ ва токзорлар барпо қилинди.

2023 йил илк бор 3 миллион 700 минг тонна пахта, 8 миллион тонна ғалла ҳосили олинди. Бундай рақамлар яқин тарихимизда ҳеч қачон бўлмаган.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

💧Барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.

📁 Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Tomizgichli sug‘orish lentasini tanlash (davomi)

Bugun bir yillik ekinlar parvarishida keng qo‘llaniladigan tomizgichli sug‘orish lentalari devorining qalinligini tanlash xususida so‘z yuritamiz.

4️⃣ tomizgichli sug‘orish lentasi devorining qalinligi
Tomizgichli sug‘orish lentasi devorining qalinligi lentaning mustahkamligi va narxiga bevosita ta’sir ko‘rsatadi.

💧Tomizgichli sug‘orish lentalari devorlarining qalinliklari odatda 5, 6, 8, 10, 12 va 15 mil, ya’ni 0,125 mm dan 0,375 mm gacha oraliqda o‘zgaradi.

💧Tomchilatib sug‘orish uchun albatta devori qalin bo‘lgan sug‘orish lentasini tanlangani maqul, biroq bu holat tizim narxini qimmatlab ketishiga olib kelganligi bois, ko‘pchilik harajatdan qochib yupqasini tanlashga harakat qilishadi.

💧Aslida sug‘orish lentasi devorining qalinligi mavjud sharoitlarni hisobga olgan tarzda bir nechta ko‘rsatkichlar asosida tanlanadi.

💧Devorining qalinligi yupqa bo‘lgan sug‘orish lentalari narxi albatta arzon, lekin ular tashqi ta’sirlarga chidamsiz bo‘ladi.

💧Yupqa devorli sug‘orish lentalarini o‘suv davri qisqa bo‘lgan ekinlarni parvarishlashda, shunda ham yumshoq tuproqli sharoitlarda ishlatish tavsiya qilinadi.

💧Devori qalin bo‘lgan tomizgichli sug‘orish lentalari tashqi ta’sirlarga chidamli, ular kam shikastlanadilar.

💧Devori qalin bo‘lgan sug‘orish lentalarini o‘suv davri nisbatan uzoq bo‘lgan ekinlarni sug‘orish uchun, tuproqlari dag‘al, ya’ni toshli sharoitlarda ham ishlatsa bo‘ladi.

💧Shuning uchun, lenta devorining qalinligini ekin maydoni tuproqlari holatidan kelib chiqib sug‘oriladigan ekin uchun mos keladiganini tanlanadi.

💧Amaliyotda devorining qalinligiga ko‘ra tomizgichli sug‘orish lentalarining quyidagi turlari ishlatiladi:
• 5 mil (0,125 mm) – devorining qalinligi eng yupqa. O‘suv davri qisqa va hosili tez pishib yetiladigan ekinlarni sug‘orish uchun ishlatiladi. Toshi kam bo‘lgan yumshoq tuproqlar sharoitida bir mavsum davomida ishlatishga mo‘ljallangan.
• 6 va 8 mil (0,15 va 0,2 mm) – umumiy maqsadlarda qo‘llash uchun mo‘ljallangan universal lenta. O‘suv davri uzoq va hosili kech pishib yetiladigan ekinlarni sug‘orish uchun normal tuproqlar sharoitida ishlatiladi.
• 10 va 12 mil (0,25 va 0,3 mm) – sug‘orish lentasining devori qalin, mustahkam. Toshloq tuproqli, shikastlanish xavfi yuqori bo‘lgan sharoitlarda, shuningdek bir yildan ortiq muddat davomida ishlatish mumkin.
• 15 mil (0,375 mm) va undan yuqori – sug‘orish lentasining devori qalin, mustahkam. Toshloq tuproqli, shikastlanish xavfi yuqori bo‘lgan sharoitlarda bir necha mavsum (yil) davomida bemalol ishlatish mumkin.

💧Davomida tomizgichli sug‘orish lentalarining ishchi bosimi va tomizgichlari orasidagi masofa qanday bo‘lishi kerakligi xususida so‘z ketadi.


Kanalimizni kuzatishdan charchamang. 👍

Читать полностью…

TOMCHI

Бетон мато нималигини биласизми?

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

​​Tomizgichli sug‘orish lentasini tanlash

💧Bugun bir yillik ekinlar parvarishida keng qo‘llaniladigan tomizgichli sug‘orish lentalarini tanlashda e’tibor qaratiladigan jihatlar xususida so‘z yuritamiz.
Tomizgichli sug‘orish lentasini uning rangi, diametri, devorining qalinligi, tomizgichining suv sarfi, tomizgichining ishchi bosimi, tomzgichlari orasidagi masofa kabi ko‘rsatkichlari asosida tanlanadi.

1️⃣ tomizgichli sug‘orish lentasining rangi
Issiq haroratli O‘zbekiston sharoitida sug‘orish shlangi ichida turli mikroorganizmlarni rivojlanishi mumkin. Bu holatning oldini olish uchun ochiq ekin maydonlarida tomizgichli lentaning quyosh nurini o‘tkazmaydigan qora rangli turi qo‘llanadi. Uning materialiga ultrabinafsha nurlarga chidamlilikni oshiruvchi qo‘shimchalar qo‘shilgan bo‘lishi shart.

2️⃣ sug‘orish lentasining tomizgichiga ko‘ra turi
Tomizgichli sug‘orish lentaning ko‘p ekinlarni sug‘orishda qo‘llash mumkin bo‘lgan yassi qattiq tomizgichli turini tanlash maqsadga muvofiq sanaladi.

Читать полностью…

TOMCHI

​​💡 БИЛАСИЗМИ

Суғориладиган деҳқончиликда сув етиштирилаётган экинларнинг физиологик эҳтиёжларини қондириш, яъни ўсимликлар томонидан эвапотранспирацияга (буғланишга) сарфланаётган сувнинг ўрнини тўлдириш ҳамдасуғорилаётган экин майдонида мақбул мелиоратив шароитни яратиш учун ишлатилади.

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

🐝 Қонунчиликка мувофиқ, "Фермерлар мактаби"да пахта майдонлари ва интенсив мевали боғларда асаларилар билан чанглатиш агротехникасини қўллашнинг аҳамияти, иқтисодий самараси, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатининг ошишига таъсири бўйича пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва интенсив мевали боғ эгаларининг ўқув курслари ташкил этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Помидор уруғларини етиштириш усуллари ва муддатлари (3).

Экиш учун тайёрланган кўчатлар соғлом, чиниқтирилган бўлиши,
асосий поясининг йўғонлиги 6 мм дан кам бўлмаган ҳамда ўсимликлар сўлимаган бўлиши керак. Ўлчамлари: баландлиги 20-25 см; барглар сони 7-9
дона ва битта гул шокилдаси шаклланган бўлиши зарур.
Кўчатлар озиқланиш майдонига кўра 1 м2 дан 100-400 кўчат олинади.
1 гектар ер майдони учун кўчат етиштиришда (50-60 минг дона) 150-500 м2 иссиқхона керак бўлади. Иссиқхонада 10 см қалинликда сепиш учун 1000 м3 тупроқ аралашмаси тайёрланади.

Кўчат етиштиришда юқори сифатли тупроқ аралашмасидан фойдаланилади. Унинг таркибида 40% чим тупроқ, 40% чиринди ва 20% юмшатувчи материаллар (ёғоч қириндиси, шоли қипиғи ёки қум) бўлиши тавсия этилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

​​💡 БИЛАСИЗМИ

Орол денгизи ҳавзасига фақат икки мамлакат Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳудудлари тўлиқ киради. Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Туркманистон мамлакатларининг ҳудудлари эса денгиз ҳавзасига қисман киради.

Читать полностью…

TOMCHI

​​“Инсон ўз хаётий эҳтиёжлари учун кунига энг камида 20 литрдан 50 литргача тоза сув билан таъминланган бўлиши лозим”.
Бу қоида 1997 йилда Нидерландиянинг Гаага шаҳрида бўлиб ўтган “Бутун жаҳон 2-сув форуми”да иштирок этган давлатлар министрлари томонидан декларация сифатида қабул қилинган ва уни имзолаган барча мамлакатлар шу қоидага амал қилишади.

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

🌐 Қонунчиликка кўра, тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари 2025 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланган.

✅ Шунингдек, тадбиркорларга эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Помидор уруғларини етиштириш усуллари ва муддатлари (2).

Помидор мевалари ҳосилдорлигини ошириш учун: эрта-ўртаги, ўртаги ва ўрта-кечки помидор навларини кўчатдан экиш, шунингдек, апрел ойи 3 декадасида экиш тавсия этилади. Помидордан сифатли уруғ етиштириш учун Авиценна ва ТМК-22 навларини фақат кўчат усулида, Сурхон 142 навини эса кўчатсиз усулда етиштириш маъқул, уруғчилик мақсадларида помидор кўчатларини апрел ойи 3 декадасидан-май ойи 1 декадасида экиш мақсадга мувофиқ.

Шунинг учун эртапишар помидор навларини кўчатларини етиштиришда уруғлар феврал ойининг биринчи ярмида, ўртаги навлар эса
феврал охирида сепилади. Жанубий худудларда ушбу муддатлардан бир
ярим-икки хафта олдин уруғлар сепилади, шимолий ҳудудда эса – 1,5-2
хафта кейин.

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Помидор уруғларини етиштириш усуллари ва муддатлари (1).

Ўзбекистонда помидор кўчат билан ва кўчатсиз усулда етиштирилади. Кўчат усули қўлланилганида мевалар эрта етилади ва ўсимликлар ўсув даври узаяди.

Кўчат усулидан фойдаланилган ҳолда эртапишар помидор навларини ғалла-дон экинларидан, эртаги сабзавотлардан кейин такрорий экин сифатида етиштириш мумкин. Кўчат усулида уруғлар сарфи ҳам камаяди.

Бир гектар очиқ ер майдони учун кўчат тайёрлашда помидор дурагай
уруғларидан 200-250 г., нав уруғларидан 300-400 г. сарфланади. Кўчатлар пленкали иссиқхоналарда 50-55 кун давомида ўстирилади.

Эртапишар помидор навларини очиқ далага экишда 8-10 см чуқурликдаги тупроқ ҳарорати +12 +13 ºС бўлганида кўчатларни экиш амалга оширилади.

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июнгача ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг 3 карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартибини тўхтатиб туриш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

СИЗ БИЛАСИЗМИ?

Дунёдаги энг ривожланган мамлакатлардан бири умуман ичимлик суви манбаига эга эмас. Улар ичимлик сувини тўлиқ бошқа мамлакатдан сотиб олишади. Бу қайси мамлакат?


Дунёдаги энг ривожланган мамлакатлардан бири саналмиш Сингапур мамлакати ўз ичимлик суви манбаига эга эмас. Улар сувни қўшни Малайзия Федератив Республикасидан сотиб олишади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Картошка етиштиришда СТТлардан фойдаланиб озиқлантириш (3)

Бешинчи озиқлантириш
: Туганакларни пайдо бўлиши даврида суғориш тизими орқали Yara кальций нитратидан 25 кг/га.
Барг орқали хашоратларга қарши профилактик чораларни кўриш ва қўшимча озиқлантириш мақсадида: Амплиго 0,4-0,5 л/га + YaraVita Gramitel (Азот 3,9 % магний 9,1 % марганец 9,1 % медь 3 % рух 4,9 %) дан 0,5л/га.

Олтинчи озиқлантириш: Туганакларни ривожланиши даврида суғориш тизими орқали Yara Tera Deltaspray 20-20-20 (Азот 20 %, фосфор 20 %, калий 20 %, олтингугурт 3 %, темир 0,05 %, рух 0,02 %, марганець 0,02 %, мис 0,1 %, бор 0,01 %, молибден 0,001 %) дан 25 кг/га.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Помидор уруғларининг юқори экинбоплик сифатларини ва тозалигини сақлаш (1). 🍅🍅

Помидор уруғчилигида навнинг асосий қимматли белгиларини сақлаб қолиш билан бирга, навнинг яшаш қувватини ошириш, етиштирилаётган тупроқ иқлим шароитларига мослаштириш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини ошириб боришга эътибор қаратиш лозим.

Етиштирилган уруғлар тоза навдор, бошқа навлар билан чатишмаган бўлиб, юқори экинбоплик сифатларига эга бўлиши керак.🍅

Уруғлик помидор махсус сабзавот ва уруғчилик алмашлаб экиш тизимларида етиштирилади. Олдинги экин экилган жойга 3 йилдан кам бўлмаган даврдан кейин қайта экиш мумкин.🍅🍅

🍎Помидор уруғчилиги худудий тамойилга асосан ташкил этилади. Нав қайси тупроқ иқлим шароитига мос ҳолда яратилган бўлса, ўша жойда унинг уруғлари кўпайтирилиши керак.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Картошка етиштиришда СТТлардан фойдаланиб озиқлантириш (2)


Учинчи озиқлантириш
: Ўсув даврида суғориш тизими орқали Yara Tera Deltaspray 12-43-12 дан 25кг/га.

Барг орқали касалликларга қарши профилактик чораларни кўриш ва қўшимча озиқлантириш мақсадида: Редомил Голд дан 2.5 гк/га + Иззабион (Органик азот 10%+аммоний азот 0,9%+Органик углерод 29,4%) 1 л/га YaraVita Universal Bio (Азот 8,5 % фосфор 3,4 % калий 6 % бор 0,02 % мис 0,1 % марганець 0,11 рух 0,06 % молибден 0,003 %). 1 л/га

Тўртинчи озиқлантириш: Ўсув даврида суғориш тизими орқали Yara Tera Deltaspray 20-20-20 (Азот 20 %, фосфор 20 %, калий 20 %, олтингугурт 3 %, темир 0,05 %, рух 0,02 %, марганець 0,02 %, мис 0,1 %, бор 0,01 %, молибден 0,001 %) дан 25 кг/га.

Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

3️⃣ tomizgichli sug‘orish lentasining diametri
Tomizgichli sug‘orish lentasining diametri sug‘orish lentasining uzunligi va tomizgichlarning suv sarfiga bevosita ta’sir qiladi.
Amaliyotda tomizgichli sug‘orish lentalarining asosan ikki xili: 16 va 22 mm diametrli turlari ko‘plab qo‘llaniladi.

💧Shuni yodda tutish kerakki, sug‘orish lentasi qanchalik uzun bo‘lsa, uning oxiridagi tomizgichlarining suv sarfi shunchalik kamayib ketishi mumkin.
Shuning uchun, tomizgichli sug‘orish lentasining uzunligini iloji boricha qisqa (100 -150 m) varianti tanlangani maqul.
Qisqa uzunlikdagi lentani yoyish ham, keyin yig‘ish ham oson, eng asosiysi bunday uznlikdagi lentalar tomizgichlarining suv sarfi ham qariyb bir xil bo‘ladi.

🔜 Davomi albatta bor.
Kanalimizni kuzatib boring.

Читать полностью…

TOMCHI

Помидор уруғларини етиштириш усуллари ва муддатлари (4).

Очиқ далага олиб чиқиб экишдан 10-15 кун олдин кўчатлар чиниқтирилади, ҳаво харорати +18ºС бўганида эса иссиқхона пленкаси олиб ташланади. Тайёр кўчатларни ташишда стандарт сабзавот яшикларидан фойдаланилади.

Уларнинг ҳар бирига 50 тадан тувакчали ёки 150 та
тувакчасиз кўчат жойлаштирилади. Экиш жойига кўчатлар автомашиналар
ёки бошқа транспорт воситасида ташилади.

Кўчатларни ташишда ва вақтинчалик сақлашда улар соялатилади. Булутли кунларда кўчатни очиқ далага кун давомида экиш мумкин, қуёшли кунларда – эрталабки ва кечки
салқинда экиш тавсия этилади. Катта майдонларда кўчат экувчи
мавшиналардан фойдаланилади. Кичик дала майдонларида эса кўчатлар қўлда экилади. Кўчатларни тупроққа экилганида пастки баргининг бандигача кўмилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Картошка етиштиришда СТТлардан фойдаланиб озиқлантириш (1)

Биринчи озиқлантириш: Картошка униб чикканидан сўнг 5-10 см етганида томчилатиб суғориш тизими орқали Yara Tera Deltaspray 12-43-12 (азот12%, фосфор 43%, калий 12%, темир 0,05%, рух 0,02%, марганец 0,02%, мис 0,1%, бор 0,01%, молибден)дан 25 кг/га ҳамда Байкал ЭМ-1 дан 4 л/га ўртача 15-20 тонна миқдорида суғорилади.

Иккинчи озиқлантириш: Ўсув даврида суғориш тизими орқали Yara кальций нитратидан 25 кг/га.
Барг орқали хашоратларга қарши профилактик чораларни кўриш ва қўшимча озиқлантириш мақсадида: Карате зеон 5%дан 0.3-0.4 л/га + YaraVita Thiotrac (Азот 15.2 % олтингугурт 22.8 %) 1.5-2 л/га.

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

​​Томизгичли суғориш шлангларини танлаш

💧 Томчилатиб суғориш тизимлари таркибида суғориш шлангларининг томизгичи ташқаридан ва томизгичи ичкаридан қўйиладиган қалин деворли суғориш шланглари ҳамда деворининг қалинлиги юпқа бўлган лабиринт, тирқишли ва ясси қаттиқ томизгичли суғориш ленталари каби турлари қўлланилади.

💧 Томизгичи ташқаридан ўрнатиладиган суғориш шланглари асосан кўп йиллик дарахтларни (боғ ва узумзорлар) суғориш учун қўлланади.

💧 Томизгичи ичкаридан ўрнатиладиган суғориш шлангларини эса кўп йиллик дарахтларни суғориш учун ҳам, бир йиллик экинларни суғориш учун ҳам қўллаш мумкин.

💧 Деворининг қалинлиги юпқа бўлган томизгичли суғориш шлангларини осон фарқлаш учун амалиётда томизгичли суғориш ленталари деб аталади.

💧 Томизгичли суғориш ленталари асосан бир йиллик экинларни суғоришда қўлланилади.

💧 Айрим ҳолатларда, масалан чизиқли суғориладиган интенсив боғларни парваришлашда ҳам девори қалинроқ бўлган томизгичли суғориш ленталаридан фойдаланиш мумкин.

💧 Томизгичли суғориш ленталари деворининг қалинлиги юпқа бўлиши билан бирга сувнинг паст босимида ҳам муваффақиятли ишлайверадилар. Уларнинг бу хусусияти томчилатиб суғориш тизимларини арзонлаштиришга олиб келган ва бутун дунёда кенг қўлланишига жуда катта туртки берган.
Шундай қилиб, томизгичли суғориш шлангининг тури парваришланадиган экин тури асосида танланади.

Каналимизни кузатишдан чарчаманг.
Кейинги чиқишларимиз бундан ҳам қизиқ ва фойдали!!!

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотчиликда феврал ойнинг муҳим тадбирлари

Феврал ойнинг муҳим тадбирларидан яна бири, совуқ ҳавога нисбатан чидамли бўлган оқбош карам, гул карам, пиёз, сабзи, редис, ош лавлаги, укроп, кашнич, петрушка ҳамда салат каби сабзавотлар экинларини экиш учун режалаштириб қўйилган майдонлар кузда экишга тайёрлаб қўйилган бўлиши лозим.

Совуққа нисбатан чидамли эртаги карам кўчатларни очиқ майдонларга экиш марказий вилоятларда феврал ойининг 2-3 ўнкунлигида, жанубда жойлашган вилоятларда 15-18 кун олдин, шимолий вилоятларда эса 18-20 кун кечроқ амалга оширилади. Эртаги карам экиладиган ер кузда тайёрлаб қўйилган бўлса яхши самара беради.

Кузда тайёрлаб қўйилган эгатларга кўчат экилганда ҳосили баҳорда тайёрланган майдонга нисбатан 8-10 кун илгари етилади ва 20% кўпроқ ҳосил беради.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-904-сон, 06.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди

🔰 Унга кўра, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунларга давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорларни, биринчи навбатда, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиш заруриятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш асосларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

​​Томчилатиб суғориш тизими томизгичлари орасидаги масофани танлаш

💧 Томчилатиб суғориш тизими таркибида қўлланиладиган томизгичнинг сув сарфи қандай бўлишлиги кераклигини аниқлаб олингандан кейин томизгичлар орасидаги масофани қандай бўлиши кераклигини аниқланади.

💧 Томчилатиб суғориш тизимининг суғориш шлангларидаги томизгичлар орасидаги масофа суғориладиган экин турига кўра белгиланади.

💧 Томчилатиб суғориш амалиётида экин турига кўра (бу ерда асосан бир йиллик экинлар тўғрисида гапириляпти) томизгичлар орасидаги қуйидаги масофалар қўлланади:
• 10 – 20 см - бир-бирига яқин (зич) экиладиган экинларни суғоришда қўлланади ва ушбу экинларни енгил механик таркибли (қумли) тупроқлар шароитида етиштириладиган ҳолатлари учун энг мақул саналади. Масалан, турли кўкатлар шундай зич экиладиган экинларга мисол бўлиши мумкин.
• 30 см - ўрта механик таркибли тупроқлар шароитида, кўчат оралиғи 30 см масофада экиладиган экинларни суғориш учун қўлланилади. Масалан пахта каби техник экинлар ва турли сабзавотларни (помидор, бақлажон, булғор қалампири каби) мисол қилиш мумкин.
• 40 – 50 см – кўчатлари бир-биридан узоқ масофада, сийрак экиладиган экинларни суғориш учун қўлланади. Масалан, сийрак экиладиган полиз экинларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

💧 Томчилатиб суғориш тизими кўп йиллик дарахтларни парваришлаш учун қўлланилган ҳолатларда эса томизгичлар орасидаги масофа дарахтларни экилиш схемаси асосида белгиланади.

Давоми кейинги чиқишларимизда.
Каналимизни кузатишдан чарчаманг.

Читать полностью…

TOMCHI

Эртаги майда уруғли сабзавотларни етиштириш сирлари

Эртаги сабзавотлар экинларидан барвақт ҳосил олиш учун тупроқ усти мулчалаш билан бирга уларни шаффоф плёнка остида парваришлаш яхши самара беради. Кеч куз ойларида экилиб мулчаланган ва плёнка билан беркитилган майдонлардаги сабзи, пиёз, ош лавлаги ҳамда кўкат сабзавотлар уруғлари қишки ёғинлар, ҳаводаги намлик таъсири натижасида аста-секин бўртади ва совуққа чиниқади.

Эрта баҳор ойлари ҳаво ҳароратининг ноқулай, паст бўлишига қарамай уруғлардан униб чиққан майсалар тез суръатлар билан жадал ўсиб, ривожланади, эрта кўкламдаги қисқа муддатли совуққа чидамли бўлиб ўсади ва ушбу экинларни эрта баҳор ойларида экишга қараганда ҳосили 20-25 кунгача эртароқ пишиб етилади ва ҳосилдорлиги 15-20% га ошади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги бино қуришдан аввал тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олиниши керак


“Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–903-сон, 02.02.2024 й.) Президент томонидан имзоланди

✅ Қонун билан тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги асосий принциплар, соҳани давлат томонидан тартибга солиш, тупроқ унумдорлигини ошириш асослари ва тартиби белгиланди.

🏢 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

❕Ер эгалари Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтидан ўзига тегишли ер участкасидаги тупроқнинг сифатини баҳолаш тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга.

📌 Ер эгалари шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда тупроқнинг мавжуд унумдор қатламини сидириб олиши ва сақлаши шарт.

☑️ Сидириб олинган тупроқнинг унумдор қатламини қурилиш ташкилотлари ҳокимликлар томонидан белгиланган жойларга сақлаш учун олиб чиқади.

➡️ Тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олинмаганлиги ва сақланмаганлиги факти аниқланганда, етказилган зарарнинг ўрни маҳаллий бюджетга қопланади. Мазкур пул маблағларидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун фойдаланилади.

⚠️ Тупроқни ўрганиш Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликларининг ваколатли ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавот кўчатларини очиқ далага экиш вақтини биласизми?

Ширин қалампир, бақлажон, ва помидорнинг 50-55 кунлик кўчатлари 15-18 см узунликда, 5-7 та барг чиқарганда очиқ далага экиш учун тайёр бўлади.

Шу билан бирга, полиэтилен қопчаларда, кичик хажмли стаканларда махсус субстратлар асосида тайёрланган кўчатларини экиш хам яхши самара беради. Ушбу усулда очиқ майдонга экилган кўчатларнинг ривожланиши яхши кечади, қаторда ўсимликлар хатоси камаяди ҳамда эртароқ ҳосилга киради.

Тавсия этилаётган усул бугунги кунда ишлаб чиқаришда кенг қўлланилиб келинмоқда. Ҳажми 8х8 см бўлган стаканларга 40% гўнг + 40% тупроқ + 20% ёғоч, шоли қипиғи аралашмаси солинади ва стаканлар сув билан яхшилаб намланади ва олдиндан ишлов берилган, унувчанлиги юқори уруғлар ташланиб, устидан 2 см қалинликда чиринди солинади.

Кўчат етиштириш жараёни олдий усул каби тавсиялар асосида олиб борилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Картошкани суғориш

Картошка намсевар, сувга талабчан ўсимлик бўлиб, ундан мўл ҳосил олиш учун тупроқ намлиги 75-80 % атрофида бўлиши шарт. Бундан ташқари вегитатциянинг турли даврларида турли хил меъёрдаги сувга, яъни палаги ўсган сари унинг сувга бўлган талаби ортиб боришини хам ҳисобга олиш керак бўлади. Айниқса, гуллаш даврида тупроқ доимо сернам бўлиши лозим. Акс ҳолда буғланиш ва фотосинтез жараёни қисқариб, ўсимлик ўсишдан тўхтайди, туганаклар озиқ моддаларидан фойдалана олмай ривожланишдан орқада қола бошлайди.

Бўз тупроқли ерларда эгат орқали ананавий усулда суғорилганда 1 гектар картошка 400-500 м3 ҳисобидан, ботқоқ ва ботқоқ-ўтлоқ тупроқли ерларда эса, бундан кўра бир оз кам меъёрда суғорилиши керак бўлади. СТТ (томчилаб ёки ёмғирлатиб суғориш тизими) ларни қўллаш...

Батафсил:

💧Каналга
уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Эртаги майда уруғли сабзавотларни экиш

Майда уруғли сабзавотлардан пиёз, сабзи ҳамда кўкат сабзавот уруғларини катта майдонларда сабзавот уруғлари экиш сеялкасида лента шаклида, қўшқаторлаб (50+20 см оралиқда) кичик майдонларда қўлда сочма усулда экиш мумкин.

Сабзавот уруғларини эккандан сўнг кетма-кет ва тез орада ҳар бир эгат устига чириган гўнг ёки ёғоч қипиғидан сепиб, мулчалаш тадбирининг амалга оширилиши уруғларнинг ердан қисқа
фурсатда униб чиқиши учун қулай шароитларни яратади.

Эртаги муддатда экиш учун пиёзнинг маҳаллий “Равнақ”, “Истиқбол”, “Зафар”, “Алдова”, “Дайтона”, “Сибирь”, “Манас”, “Радар”, сабзининг маҳаллий “Мшак”, “Нурли”, “Мирзойи сариқ”, “Мирзойи қизил”, “Зийнатли”, “Фаровон”, “Барака” ва чет элнинг “Нантская”, “Шантане” навлари тавсия этилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://tomchi.mwr.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…
Подписаться на канал